Бактериал транслокация шаклланишининг микробиологик жиҳатлари

CC BY f
1-2
10

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Сувонов, К., Халманов, Б., & Эшмаматов, И. (2022). Бактериал транслокация шаклланишининг микробиологик жиҳатлари. in Library, 22(1), 1–2. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/13993
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадқиқот  мақсади  тажрибада  ҳайвонлари  йўғон  ичаги  микрофлораси  вакилларининг ошқозоничак  трактидан организм ички муҳитига ўтишининг (бактериал транслокация) микробиологик жиҳатларини ўрганиш бўлди.Экспериментал  тадқиқотлар  2-3  ойлик,  18-25  грамм  оғирликдаги  оқ, зотсиз сичқонларда (n=115), динамикада ўтказилди. Тажрибаларда қуйидаги микроорганизмлар авлодлари штаммларидан фойдаланилди:  Escherichia spр, Proteus spр,  Enterobacter  spр,  Staphylococcus  spр,  Streptococcus  spр, Enterococcus spр, Salmonella spр, Schigella spр. Культуралар идентификацияси Bergey's (1997) бўйича олиб борилди. Корреляцион  таҳлил  натижалари  шуни  кўрсатдики,  бактерияларнинг  организм  ички  муҳитига  (қон)  ўтиши  (транслокация)  уларнинг  йўғон  ичакдаги концентрациясига тўғри ва кучли боғлиқликка эга (ρ=0,85).


background image

БАКТЕРИАЛ ТРАНСЛОКАЦИЯ ШАКЛЛАНИШИНИНГ

МИКРОБИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Сувонов К.Ж., Халманов Б.А., Эшмаматов И

Тошкент давлат стоматология институти

Тадқиқот мақсади тажрибада ҳайвонлари йўғон ичаги микрофлораси

вакилларининг ошқозон-ичак трактидан организм ички муҳитига

ўтишининг (бактериал транслокация) микробиологик жиҳатларини ўрганиш

бўлди.Экспериментал тадқиқотлар 2-3 ойлик, 18-25 грамм оғирликдаги

оқ, зотсиз сичқонларда (n=115), динамикада ўтказилди. Тажрибаларда

қуйидаги микроорганизмлар авлодлари штаммларидан фойдаланилди:

Escherichia spр, Proteus spр, Enterobacter spр, Staphylococcus spр,

Streptococcus spр, Enterococcus spр, Salmonella spр, Schigella spр.

Культуралар идентификацияси Bergey's (1997) бўйича олиб борилди.

Корреляцион таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, бактерияларнинг

организм ички муҳитига (қон) ўтиши (транслокация) уларнинг йўғон

ичакдаги концентрациясига тўғри ва кучли боғлиқликка эга (ρ=0,85).

Тажрибаларда 1х10 2микроб танаси/граммдан 1х10 12

микроб танаси /граммгача бўлган концентрациядаги микроб

суспензиялари қўлланилди. Бактериал транслокацияга олиб келувчи

оптимал концентрация 1 х10 6 микроб танаси/граммдан бошланди. Бу

бошқа муаллифлар маълумотларига тўғри келади.

Ички муҳитга транслокация бўлувчи микроорганизмларнинг асосий

қисмини Enterobacteriaceae оиласи вакиллари ташкил этишди.

Транслокация даражасига қараб улар Escherichia spр (Р<0,001), Proteus

spр (Р<0,02), Enterobacter spр (Р<0,05) авлодлари бўлди. Ушбу авлодлар

вакилларининг транслокацияга мойиллиги Staphylococcus spр, Streptococcus

spр, Enterococcus spр каби граммусбат коккларга нисбатан ишонарли

равишда юқори бўлди (Р<0,002). Тажрибаларнинг барча серияларида

лаборатория ҳайвонларида Salmonella spр, Schigella spр каби йўғон ичак

нормал микрофлорасига кирмайдиган, лекин шу жойда патологик жараён

келтириб чиқарадиган авлодлар вакилларининг транслокация ҳолати

аниқланмади (Р>0,05), шунга ўхшаш натижа C.albicans да ҳам кузатилди

(Р>0,05). Барча натижалар лаборатория ҳайвонлари қонига

микроорганизмлар ўтганлигини (транслокация) билвосита тасдиқловчи,

шу микроб антигенларига қарши махсус антителолар титрини маълум


background image

вақт оралиғида, динамикада аниқлаш имконини берувчи серологик усуллар

ёрдамида олинди.Шундай қилиб, тажрибада транслокацияга қодир

микроорганизмлар Escherichia spр, Proteus spр ва Enterobacter spр лар

бўлиб, Salmonella spр, Schigella spр, C.albicans ларнинг транслокацион

қобилияти аниқланмади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов