Концепция творчества двух великих историков

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
192-200
2
2
Поделиться
Жабборов, Н. (2021). Концепция творчества двух великих историков. in Library, 21(2), 192–200. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17763
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Великий азербайджанский поэт Шейх Низами Гянджеви положил начало уникальному поэтическому явлению в мировой литературе - хамсалыку. Хотя она была написана на персидском языке, известно, что «Пандж Гандж» великого поэта отражает турецкую мысль и турецкий дух. Великий узбекский мыслитель Хазрат Алишер Навои своей «Хамсой» поднял поэтическую традицию, начатую Низами Гянджеви, на высокую ступень развития. По словам профессора Алмаза Ульвия, автора замечательных научных исследований азербайджано-узбекских литературных связей, Алишер Навои не ограничился последовательным продолжением традиций Низами, но и поднял уровень развития тюркской литературы. Ведь уважение к его великому предшественнику, признание его уникальных заслуг в развитии поэтического мышления отчетливо чувствуется в каждом эпосе Хазрата Алишера Навои «Хамса». Это подтверждается и тем, что ему посвящены отдельные главы эпоса «Хамса».

Похожие статьи


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

192

ИККИ БУЮК ХАМСАНАВИС

ИЖОД КОНЦЕПЦИЯСИ

Буюк озарбайжон шоири шайх Низомий Ганжавий жаҳон адабиёти

-

даги ноёб поэтик ҳодиса – хамсачиликни бошлаб берди. Гарчи форсийда

битган бўлса ҳам, улуғ шоирнинг “Панж ганж”ида туркий тафаккур, тур

-

кий руҳ акс этгани маълум

1

. Улуғ ўзбек мутафаккири ҳазрат Алишер На

-

воий эса “Хамса”си билан Низомий Ганжавий бошлаган поэтик анъанани

янгилаш баробарида юксак тараққиёт босқичига кўтарди. Озарбайжон-

ўзбек адабий алоқаларига доир эътиборга молик илмий тадқиқотлар му

-

аллифи профессор Алмаз Улвийнинг ёзишича, Алишер Навоий Низомий

анъаналарини изчил давом эттириш билан чекланмай, туркий адабиёт

-

нинг тараққиёт даражасини янада юксалтирди

2

. Зеро, буюк салафига

бўлган эҳтиром, унинг поэтик тафаккур такомилидаги беназир хизматла

-

ри эътирофи ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”сининг ҳар бир достонида

яққол сезилиб туради. “Хамса” достонларининг алоҳида боблари унинг

васфига бағишлангани ҳам буни тасдиқлайди.

Икки буюк шоир “Хамса”ларида ижод концепциясига доир қарашлар

қандай акс этгани ҳамда улар ўртасидаги муштарак ва ўзига хослик ни

-

малардан иборат эканини аниқлаш хамсашуносликнинг муҳим илмий

муаммоларидандир. Ушбу мавзунинг чуқур тадқиқ қилиниши, бирин

-

чидан, туркий халқлар ўртасидаги ўзаро адабий таъсир илдизларини

аниқлаш учун асос сифатида хизмат қилса, иккинчидан, буюк ижодкор

-

лар адабий-эстетик қарашларини қиёсий ўрганиш, назарий умумлашма

-

лар чиқариш имконини беради. Табиийки, бизнинг бу борадаги мухтасар

кузатишларимиз ушбу муаммо таҳлилини тўлиқ қамраб олишни даъво

қилмайди. Мақоладаги фикрларни беқиёс уммондан олинган бир ҳовуч

сувга қиёсланса бўлар, эҳтимол.

Ижодкор тутуми – поэтик тафаккур юксалишининг асоси

Низомий Ганжавий ва Алишер Навоийнинг ижод табиати ва ижод

-

кор тутумига доир қарашлари бугунги кун учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Бизнингча, икки буюк адиб бадиий ижод олдига қуйидаги адабий-эсте

-

тик талабларни қўйган: 1) қалам ва сўзни муқаддас билиш, уни воси

-

таи жоҳ этишдан сақланиш; 2) ижод намунаси мукаммал бадиият билан

бирга теран маънони мужассам этмоғи зарурлиги; 3) бадиий асар Ҳақ ва

1

Nacafzada Azizag`a. Nizaminin türklűyű va türklűya műnasibati azarbaycan nizamişünaslğinda. –

Baki, 2019.

2

Almaz Űlvi. Őzbek adabiyyati. – Baki: Elm va tehsil, 2016.– 17 s

.

ADABIYOTSHUNOSLIK. FALSAFA


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

193

ҳақиқатга таяниши; 4) ижодкор ўз мустақил йўлидан юриши, тақлиддан

йироқ бўлиши кераклиги.

Ушбу мезонлар Низомий ҳамда Навоий ижоди ва адабий-эстетик

қарашларининг моҳиятини белгилайди.

1. Қалам ва сўзни муқаддас билиш, уни воситаи жоҳ этишдан

сақланиш.

“Хусрав ва Ширин” достонида Низомий қаламнинг муқаддас

экани масаласига алоҳида урғу беради. Буюк шоир таърифича, сўздаги

хатолик қалам воситасида тузатилади. Ижодкор жумладан, мана бундай

ёзади:

Сўзимда не хатолик учраса, кеч,

Қалам чек устига, то қолмасин ҳеч

1

.

Низомий наздида сўзнинг қадри юксакдир. Буюк шоирнинг сўзни ос

-

монга бойлаши сабаби шунда. Шу боис у қаламни ганжномалар қулфини

очувчи олмос найзага ташбеҳ этади:

Ўшал муддатки хилват айламишдим,

Сўзимни осмонга бойламишдим...

Қалам илкингда олмос найзадир чин,

Очар ул неча бир ганжнома қулфин.

Дарҳақиқат, сўз хазинасига элтувчи йўлнинг очқичи қаламдир. Бироқ

бу хазинани қўлга киритиш осон эмаслиги аён. Ранж тортмай, роҳатдан

воз кечмай туриб, бу мақсад ҳосил бўлмайди. Рақам чекмоқ ишида, яъни

юксак бадиий асарлар ижод қилишда қалам ранж тортмоғи зарурлигини

шунинг билан изоҳлаш мумкин.

Шайх Низомий қалам таърифига достоннинг турли бобларида мантиқ

зарурати билан тўхталган бўлса, ҳазрат Алишер Навоий

Фарҳод ва

Ширин”нинг алоҳида бобини

“Қалам васфида бир неча қалам сурмак

ва ул рақамкаш таърифин рақамға кетурмакки, назм кишвари саводин

якқалама қилиб эрди ва “Панж ганж” авроқиға гуҳарпош рақами тор

-

тилиб эрди ва ул роқим бобида ҳамки мунунг хатти маънисин рақам-

барақам билди, балки қалам-бақалам нақл қилди. “Байязаллоҳу таоло

авроқа жаройимиҳо”

деб номлайди. Аҳамиятли жиҳати, Навоий ушбу

бобни қалам васфи билан бошлаб, икки буюк салафи Низомий Ганжавий

ва Хусрав Деҳлавий фазилатлари таърифи билан давом эттиради. Достон

-

нинг мазкур боби қуйидаги сатрлар билан бошланади:

Қаламким раҳнаварди тезтакдур,

Азалдин манзили фавқу-л-фалакдур.

Яъни қалам энг илдам йўлчидир, унинг учун масофа аҳамиятга мо

-

лик эмас. Қаламнинг манзили фалакдан ҳам юксакроқда – Аршдадир. Бу

ўринда тақдир китоби – Лавҳу-л-маҳфузни ёзган илоҳий қалам назарда

1

Низомий Ганжавий “Панж ганж”идан олинган мисоллар аслиятдан Ўзбекистон халқ шоири

Жамол Камол амалга оширган таржима матни асосида таҳлил этилди: Manba: Nizomiy Ganjaviy.

Xamsa. Besh jildda. Bako, 2019.

Нурбой Жабборов


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

194

Икки буюк Хамсанавис...

тутилган. Ҳазрат Навоий фикрича, қалам аҳли буни назарда тутмоғи, ма

-

скани фавқу-л-фалак бўлган қаламнинг шарафини ерга урмаслиги зарур.

Бошқача айтганда, қалам билан фақат ва фақат муносиб сўзлар битилмоғи

керак. Икки буюк ижодкор Низомий ва Деҳлавий ижоди бу борада бар

-

ча замон ижодкорларига намуна бўла олади. Агар қаламга ана шу улуғ

шоирлар каби муносабатда бўлинмаса, масъулият ёдда тутилмаса, ижод

аҳли қўлидаги қалам дарёда ўсган оддий қамишдан фарқ қилмайди:

Қалам баҳри кафида турфа ишдур,

Магар дарё аро бутган қамишдур.

Қаламни васф этар экан, ҳазрат Навоий қалам аҳлининг устози Низо

-

мий гарчи Ганжада ором топган бўлса ҳам, ҳар қадами ганж узра экани

ҳақидаги фикрни илгари суради. Юлдузлар гуруҳи осмонни қоплагани

сингари унинг хазинасидан сочилган гавҳарлар яксар жаҳонни тутга

-

ни бунинг исботидир. Бу хазинадаги гавҳарларнинг қиммати шундаки,

сарфлаган билан адо бўлмайди. Ҳар кимки, бу гавҳарлардан насиба ола

билса, юз йилда ҳам мингдан бири кам бўлмайди.

Шайх Низомий “Махзан ул-асрор”да ёзишича, қалам аҳлининг мар

-

табаси беҳад юксак. Чунки улар икки жаҳон ганжинасининг калити

ҳисобланган сўз билан иш кўради:

Аҳли қалам чекса-да сўз ранжини,

Сўзда очур икки жаҳон ганжини.

Аслида, сўз аҳли қаламни эмас, жонларини тарашлайди. Кўнгилларида

сидқ, қалбларида фикрат бўлгани боис ҳам улар ҳар қанча ҳурматга му

-

носибдир:

Жонни тарашлайди қалам тиғидин,

Фикрат ўқир қалби, кўнгил сидқидин.

Ҳазрат Алишер Навоий таъбирича, Тангри таоло ўз сирларининг хази

-

наси бўлган инсонни яралмишлар ичида сўз туфайли мумтоз этди. Ҳатто

оламнинг яратилиши ҳам сўз шарофатидан. Шунинг учун “Хазойин ул-

маоний”даги лирик шеърларида ҳам, насрий ва адабий-илмий асарларида

ҳам улуғ мутафаккир сўз қадри, сўз масъулияти масалаларига алоҳида

диққат қаратади. “Хамса”нинг ҳар бир достонида сўз таърифига алоҳида

боблар бағишлайди. Сўзнинг илоҳий неъмат эканини, бир нафас бўлсин,

назардан четда қолдирмайди. Улуғ мутафаккир “Назм ул-жавоҳир” аса

-

рида, жумладан, сўзга мана бундай таъриф беради:

Сўздурки нишон берур ўлукка жондин,

Сўздурки берур жонға хабар жонондин,

Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин,

Билким, гуҳаре шарифроқ йўқ ондин.


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

195

Буюк ижодкорнинг сўзга бу қадар эҳтиром билан муносабатда бўлиши

замирида, биринчидан, инсон учун сўзнинг нечоғлик улуғ неъмат экани,

уни қадрлаш зарурати ифодаланган бўлса, иккинчидан, ижод аҳли зимма

-

сидаги улкан масулиятни таъкидлаш мақсади ётади.

“Ҳайрат ул-аброр”да буюк салафи,

ватани Ганжа, кўнгли ганжхез, хо

-

тири ганжуру тили ганжрез

шайх Низомийни васф этар экан, шоир мана

бундай ёзади:

Ганжа қуёшики, кўтаргач алам,

Айлади сўз мамлакатин якқалам...

Яъни Ганжа қуёши бўлган Низомий назм байроғини кўтаргач, сўз

мамлакатини якқалам қилди. Буюк салафи шеъриятининг жаҳоний

шуҳратини ҳазрат Навоий ана шундай таъриф этади. Бу орқали қалам ва

сўзнинг қадри нечоғлиқ баланд эканига урғу беради.

2. Ижод намунаси мукаммал бадиият билан бирга теран маъно

-

ни мужассам этмоғи зарурлиги.

Сўз, ҳар икки ижодкор – Низомий ва

Навоий наздида бирдай илоҳий неъмат сифатида қадрланади. Низомий

талабига кўра, теран маънони ифода этмаган сўз ёзиб такрор этишга ар

-

зимайди. Сўзнинг назм ипига тизилиши ҳали шеър дегани эмас, чинакам

шеър бўлиши учун поэтик матн замирида чуқур маънодан ташқари ихлос

ва жонфидолик тажассум топмоғи зарур. Яна бир шарти, оз сўзда кўп

маъно ифодаланмоғи

(Юз этма бир сўзингни, юзни бир эт),

меъёрга амал

қилинмоғи

(Керакдир сўзга ҳам сув сингари ҳад)

лозим:

Суханким манбайи маъно эмас ул,

Ёзиб, такрор этишга арзимас ул.

Қийинмас сўз тизиб, назм айламак, лек

Керакдир сўзга ихлос, жонфидолик.

Сўзингни чўзма ортиқ, мухтасар эт,

Юз этма бир сўзингни, юзни бир эт.

Керакдир сўзга ҳам сув сингари ҳад,

Ошиб-тошганда ғарқ айлайди албат.

Сўз санъати тарихи шундан далолат берадики, бадииятнинг чин маъ

-

нодаги юксак намуналари мавжуд назарий қолиплар доирасида қолмайди.

Аксинча, назарий қоидаларни ижоддаги янгича ёндашувларга, юксак ижо

-

дий кашфиётларга мувофиқлаштириш заруратини кун тартибига қўяди.

Озарбайжон олими Тимур Керимлининг: “Низомийнинг доҳийлиги шун

-

даки, унинг қалами жанрнинг шаклий қолипларига риоя қилмайди, ак

-

синча жанрни қалам талабларига риоя этишга мажбур қилади”

1

, деган

сўзлари ижод табиатига хос ана шу хусусиятдан келиб чиққанини таъ

-

кидлаш керак.

1

Kerimli T. Muhabbat va insoniylik dostoni. /Nizomiy Ganjaviy. Xusrav va Shirin. - Bako, 2019. – 3 s.

Нурбой Жабборов


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

196

Ҳазрат Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”

достонида

Назмда ҳам асл анга маъни дурур,

Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур.

Назмки маъни анга марғуб эмас,

Аҳли маоний қошида хўб эмас –

деб ёзар экан, бу орқали замонлар келиб назмнинг суратида янгиланиш

-

лар бўлишини башорат қилган. Буюк шоир назмнинг ранго-ранг либослар

билан зийнатланиши табиий эканини таъкидлаш баробарида, ҳар қандай

шаклда бўлишидан қатъи назар, “асл анга маъни” эканини алоҳида таъ

-

кидлайди. Маъни жиҳатдан марғуб бўлмаган назм маоний аҳлининг эъ

-

тиборини қозона олмаслигига эътибор қаратади.

Алишер Навоийнинг бу масаладаги адабий-эстетик тутуми “Бадойиъ

ул-бидоя” девони дебочасида ҳам қатъий ифодаланган: “

Яна бир буким,

гўйиё баъзи эл ашъор таҳсилидин ва девон такмилидин ғараз мажозий

ҳусну жамол тавсифи ва мақсуд зоҳирий хатту хол таърифидин ўзга

нима англамайдурурлар. Девон топилғайким, анда маърифатомиз бир

ғазал топилмағай ва ғазал бўлғайким, анда мавъизатангиз бир байт

бўлмағай. Мундоқ девон битилса, худ асру беҳуда заҳмат ва зойиъ

машаққат тортилғон бўлгай”.

Бу ўринда буюк адиб “

маъни

тушунчасига янада ойдинлик киритади.

Унинг

“маърифатомиз, мавъизатангиз”

бўлмоғи зарурлигига эътибор

қаратади.

Таъкидлаш зарурки, шайх Низомий ҳам, ҳазрат Навоий ҳам “

маъни

”га

урғу берар экан, зинҳор бадииятни инкор этмайди. Аксинча, назмда ёки

насрда битилган бўлишидан қатъи назар, сўз санъати намунасида те

-

ран мазмун ва гўзал бадиият уйғунлиги талаб этилишини таъкидлайди.

Ҳар икки мутафаккир ўз асарлари орқали бунинг беқиёс намунасини

кўрсатади.

3. Бадиий асар Ҳақ ва ҳақиқатга таяниши.

Ҳар икки мутафаккир

таърифича, ушбу фазилатдан маҳрум асар ҳеч қандай қимматга эга эмас.

Улар фикрича, ижод намунаси Ҳақ ва ҳақиқат нурига йўғрилмоғи шарт

ва зарур. Акс ҳолда ижод аҳлининг сўзи эътиборга тушмайди, эътироф

қозона олмайди. Низомий “Махзан ул-асрор”да бу борадаги қарашларини

қуйидагича ифода этади:

Кажлигидин гулда тикан битди гар,

Ростлигидин топди шакар найшакар.

Қайдаки ростликка тикилгай алам,

Ҳақ ўша байроқни кўтаргай баланд.

Улуғ шоирнинг мазкур байтларда қўллаган ташбеҳлари замирида

ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ростликка, Ҳақ ва ҳақиқатга риоя этиш зарурати

ифодаланган. Унингча, каж, яъни эгри бўлгани боис гулда тикан битади.

Тўғри ўсгани, ростлиги туфайли найшакардан шакар олинади. Қаердаки

Икки буюк Хамсанавис...


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

197

ростликка байроқ тикилса, Ҳақ таоло бу байроқни юксакка кўтаради. Бу

фикрларни ижод жараёнига татбиқ этилса, ижодкор учун мезон – рост

-

лик, Ҳақ ва ҳақиқат бўлмоғи керак.

Айни моҳиятни ҳазрат Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”да

қуйидагича бадиий талқин этади:

Нукта су янглиғ эритур тошни,

Топса ҳақиқат ўтидин чошни.

Бўлса ҳақиқат гуҳаридин йироқ,

Ришта сўзин сўзламаган яхшироқ.

Яъни, ҳақиқат гуҳаридин мосиво сўзни сўзлашдан наф йўқ. Бундай сўз

на халойиқ олдида эътиборли, на Холиқ наздида. Инсоният тарихининг

ибтидосидан то бугунга қадар қоғоз қоралаганлар сони қанча эканини

Яратганнинг ўзи билади, улар орасида битиклари эл кўнглига малҳам

бўлганлари эса бармоқ билан санарлидир. Чунки, ижод сир-синоатга

тўлиқ жараён. Қалбида ҳидоят нури мужассам бўлганларгина ҳам халққа,

ҳам Ҳаққа манзур асарлар битиш шарафига ноил бўлади. Шайх Низо

-

мий ва ҳазрат Навоий ижоди бунинг ёрқин исботидир, улар асарларининг

умрбоқийлиги боиси ҳам шунда.

Рост сухан бирла амал айла, ҳой,

Пушту паноҳ сенга қодир Худой.

Табъи Низомийки, камарбастадир,

Ишлари ростлик ила орастадир.

“Махзан ул-асрор”дан олинган ушбу байтларда Низомий зоҳиран ўз-

ўзига хитоб қилаётгандек кўринса ҳам, аслида буни бутун ижод аҳлига

мурожаат, дея қабул қилмоқ зарур. Буюк мутафаккир фикрича, рост сухан

бирла қилинган амалгина Ҳақ таоло даргоҳида қабул бўлади. Модомики

Низомийнинг табъи шеър ёзишга мойил экан, фақат ростликкина асар

-

ларини ораста этади ва айни шу фазилат уларнинг келажак наслларга-да

маъқул бўлишини таъминлайди.

Ҳазрат Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ижод

аҳлига баҳо берар экан, уларнинг Ҳақ ва ҳақиқатга муносабатини асосий

мезон деб билади. Жумладан, биринчи мажлис ибтидосида “

ҳақойиқ ва

маориф адосида

назм либоси дилпазирроқ”

эканини алоҳида таъкидлай

-

ди. Асарларида

“ҳақойиқ ва маорифни дарж этган”

шоиру адибларни

алоҳида эътироф этади. Ҳусайн Бойқаронинг туғишган акаси Бойқаро

Мирзо ҳақида ёзар экан,

“ҳақшунослиғи аъло мартабада”

эканини мам

-

нуният билан таъкидлайди. Ўз навбатида, бу каби фикрлар ҳазрат Али

-

шер Навоий адабий-эстэтик қарашларида ҳақиқат ва маърифат масаласи

алоҳида мавқега эга бўлганидан далолат беради.

“Маҳбуб ул-қулуб”нинг “Назм гулистонининг хушнағма қушлари

зикрида” сарлавҳали бобида эса, сўзлари ҳақиқат ва ростликдан йироқ

қалам аҳли ижодкорларнинг “адно”, яъни энг қуйи табақаси сифатида

таърифланади ва қаттиқ танқид қилинади:

“Яна адно табақаси, жамо

-

Нурбой Жабборов


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

198

атедурларким, назм била фақат кўнгуллари хушнуд ва хурсанд ва розию

баҳраманддурлар. Ва юз машаққат била бир байтким боғлаштурғайлар,

даъво овозасин етти фалакдин ошурғайлар. Сўзларида не ҳақойиқ ва ма

-

ориф нўшидин ҳаловат ва назмларида не шавқ ва ишқ ўтидин ҳарорат.

Не шоирона таркиблари аҳсан ва не ошиқона сўзу дардлари шуълаафган.

Баъзидин агар гоҳи бирар яхши байт воқеъ бўлур, аммо ўн онча ямон даъ

-

во зоҳир бўлурки, у ҳам зоеъ бўлур”.

Икки буюк хамсанавис чиқарган муштарак хулоса шундан иборатки,

назмдан мурод кўнгил хушлиги эмас. Юз машаққат билан ёзган шеъри

учун шоирлик даъвосини қилиш ва овозасини етти фалакдан оширишга

уриниш – уят. Шеър чинакам шеър даражасига кўтарилмоғи учун унда

ҳақиқат ва маорифдан баҳра, шавқ ва ишқ ўтидан ҳарорат бўлмоғи талаб

этилади. Ҳазрат Навоий фикрича, юқорида танқид қилинган адно тои

-

фанинг қораламалари ана шу фазилатлардан маҳрум. Уларнинг баъзиси

агар бир яхши байт ёзса, ўн ёмон байти билан ўша арзирли байтни ҳам

зое қилади.

Умуман, Ҳақ ва ҳақиқатга таяниш – ижод намунасининг қимматини

оширгани каби ижодкорнинг ҳам мартабаси юксалишига далолат қилади.

4. Ижодкор ўз мустақил йўлидан юриши, тақлиддан йироқ

бўлиши.

Шайх Низомий Ганжавий жаҳон адабиётида ўзига хос янгилик

ҳисобланган хамсачиликнинг тамал тошини қўйди. Буюк мутафаккир

-

нинг “Панж ганж”и жаҳон адабиётида янги юксак поэтик анъанани бош

-

лаб берди. Зеро, Шайх Низомийнинг асл муддаоси бетакрор бадиият на

-

мунасини яратиш эди. “Искандарнома”да буюк шоир ифтихор билан таъ

-

кидлаганидек, шу боис у қалам урилганга қалам урмади. Дуру жавоҳирга

тўла ганж топди ва уни ўз тарозисида тортди.

Низомий риштага гавҳар тизган дам

Қалам урилганга урмади қалам.

Дуру гавҳарларга тўла топди ганж,

Ўз тарозусида ўзи тортди ганж.

“Шарафнома”син овоза айлади,

Эскини янгилаб, тоза айлади...

Низомий “”Панж ганж”и хамсанавислик учун ижодий мезон этиб олин

-

ди. Унга кўра, “Хамса”га кирувчи бешала достон мавзу ва жанр нуқтаи

назаридан “Панж ганж”га мувофиқ келиши, ҳар бешала достон вазни бо

-

расида ҳам анъанага риоя этилиши (“Ҳайрату-л-аброр” – сариъ, “Фарҳод

ва Ширин” – ҳазажи мусаддаси маҳзуф, “Лайли ва Мажнун” – ҳазажи му

-

саддаси ахраби мақбузи маҳзуф, “Сабъаи сайёр” – хафиф, “Садди Искан

-

дарий” – мутақориб баҳрларида ёзилиши), сюжети, образлар тизими ва

композицияси Низомий достонига мутаносиб бўлмоғи, шунинг бароба

-

рида, унга тақлид қилинмаслиги, бадиий-эстетик тафаккур тараққиётида

мутлақ янги поэтик ҳодиса даражасида ижод этилмоғи шарт этиб белги

-

ланди.

Икки буюк Хамсанавис...


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

199

Табиийки, бундай мураккаб вазифанинг уддасидан чиқиш осон эмас

эди. Кўпчилик ижодкорлар бу ишга уриниб кўргани маълум. Бироқ улар

-

нинг аксари Низомий достонига муқобил асар яратишга ожизлик қилди.

Низомий “Панж ганж”ни 1170-1204 йилларда яратган бўлса, орадан бир

асрдан зиёдроқ вақт ўтиб, 1299-1301 йилларда туркийлардан чиққан улуғ

мутафаккир Хусрав Деҳлавий унга жавобан “Хамса” ярата олди. Ушбу

поэтик анъанага жавобан асар ёзиш нечоғлик мураккаб эканини ҳазрат

Навоий мана бундай ифода этади:

Кўп киши ҳам қилди татаббуъ ҳавас,

Сарву гул ўтрусиға келтурди хас.

Яъни Низомийга эргашиб, татаббуъ ёзишга интилганлар, ҳавас

қилганлар кўп бўлди. Бироқ уларнинг аксари сарву гул қаршисига хас

келтира олдилар, холос.

Буюк бешлик – “Хамса”ни ижод этар экан, ҳазрат Навоий ўз олдига

мана бундай бадиий-эстетик вазифа қўяди:

Ани назм этки, тарҳинг тоза бўлғай,

Улусға майли беандоза бўлғай.

Йўқ эрса, назм қилғонни халойиқ

Мукаррар айламак сендин не лойиқ.

Хуш эрмас эл сўнгинча рахш сурмак,

Йўлеким, эл югурмишдур – югурмак.

Биравким бир чаманда сойир эрди,

Нечаким гул очилғон – кўрди, терди.

Ҳамул ерда эмас гул истамак хўб,

Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп.

Улуғ мутафаккир халойиқ назм қилғонни мукаррар айламоқ –

такрорламоқ фикридан йироқ. Ул зотнинг эътиқодича, бировлар кетидан

от сурмоқ, эл югурган йўлдан югурмоқ зинҳор маъқул эмас. Бошқалар

гул терган чаманда гул истамоқ оқил иши саналмайди. Ваҳоланки,

“Бу

бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп”

. Яъни ҳар ким ўз дидига мос гулни

изламоғи, термоғи зарур. Шоир фикрича, шеъриятда ўзгаларни такрор

-

лаш

(“мукаррар айламак”)

айб. Чинакам шоир ўз сози билан куйлаши ло

-

зим. Бошқалар кетидан от сурмоқ, ўзгалардан туйғу олиш ҳақиқий ижод

-

кор иши эмас. Тақлидчилик ижод табиатига зид. Ўз сўзини, ўзигагина

хос услубда ифодалаган ижодкоргина адабиёт оламида ўз ўрнини топади,

муайян мавқега эриша олади.

Ҳазрат Алишер Навоийнинг ўзи бу борада барча замон ижодкорларига

ибрат бўларли буюк ишни бажарди. Анъана замирида ўзига хос ижод ме

-

зонлари асосида оламшумул янгилик яратди, хамсанависликни юксак бир

Нурбой Жабборов


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

200

даражага кўтарди. Ваҳоланки, Низомий-Ганжавий, Хусрав Деҳлавий ва

Абдураҳмон Жомийдай буюк ижодкорлардан кейин хамсачиликни янги

босқичга олиб чиқиш осон бўлмагани аён. Ҳазрат Алишер Навоий буюк

салафларини такрорлаш у ёқда турсин, уларга айрим эътирозларини ҳам

билдиради. Жумладан, улар Хусрав образи талқинида

“Ки мулки андоғу

ойини мундоқ, сипоҳи андоғу тамкини мундоқ”

тарзида

мақтовни ҳаддан

оширганини танқид қилади. Ана шу мавзудаги асарини “Фарҳод ва Ши

-

рин” деб атар экан, ўз ижод мезонидан келиб чиқиб, бош қаҳрамонликка

Хусравни эмас, Фарҳодни танлайди. Баҳром образи талқинида ҳам 1)

унда мояи дард йўқлиги ва ишқ оташидан маҳрумлиги; 2) етти қаср

қуриб, ишрат суриши ва маст-аласт ҳолда афсона тинглашида ҳақиқатга

номувофиқлик кўради. “Сабъаи сайёр” сюжети ва композициясини наво

-

ийёна асосга қуради. Булар барчаси Низомий ва Навоийнинг ижодкор ўз

мустақил йўлидан юриши, тақлиддан йироқ бўлиши зарурлиги ҳақидаги

хулосаси ўзаро уйғун эканидан далолат беради.

Хулоса ўрнида

Мақолада қўйилган илмий муаммо таҳлили икки буюк мутафаккир

Низомий ва Навоийнинг бири хамсачиликни бошлаб бериб, дунё адаби

-

ётидаги ушбу ноёб анъананинг тамал тошини қўйган бўлса, иккинчиси

бу ишни инсон тафаккури етиши маҳол бўлган юксак мақомга кўтаргани

ҳақидаги умумлашмага олиб келади. Озарбайжон ва ўзбек халқлари фар

-

зандлари бўлган бу икки мутафаккирнинг ижод концепциясига доир ада

-

бий-эстетик қарашлари наинки улар яшаган давр, балки барча замонлар

учун ҳам бирдай аҳамиятлидир. Зеро, адабиёт оламига қадам қўйган ҳар

бир ёш шоир ёки адиб улар ижод лабораториясига қанчалик чуқур кир

-

са, сўз санъати сирларини нечоғлик теран ўрганса, ижодда шунчалик ка

-

молга эришади. Бу эса, ўз навбатида, туркий адабиёт равнақига муносиб

ҳисса қўшадиган, салоҳияти юксак ижодкорларнинг янги авлоди шаклла

-

нишига хизмат қилади.

Ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”ни ижод қилиш билан эришиш осон

бўлмаган ижодий мақсадини амалга ошириб, буюк салафи Низомий

Ганжавий панжасига панжа урди. Икки буюк мутафаккирнинг дўстона

ушлашган панжалари ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларининг бугунги

кундаги ривожини таъминлашда ҳам асос-замин вазифасини ўтаб кела

-

ётир. Ушбу адабий ҳамкорлик яна кўп асрлар давомида юксак самаралар

беришидан умидвормиз.

Нурбой ЖАББОРОВ,

филология фанлари доктори,

профессор

Икки буюк Хамсанавис...


background image

Jahon ADABIYOTI

6/2021 (289)

2

2021 / 6 (289)

НАВОИЙ САБОҚЛАРИ

Алишер НАВОИЙ. Аброрлар ҳайрати.

(А.Аъзам)

. ..............................................................3

НАСР

М.АЛИ. Клеопатра. Тарихий роман. ...................................................................................39

Д.МАКОВИЦКИЙ. Толстойнинг сўнгги кунлари. Роман.

(Рус тилидан

О.Абдуллаев тарж.)

. ...........................................................................................................155

ДРАМА

Г.ГОРИН. Тиль афсонаси. Драма.

(Рус тилидан И.Мирзо тарж.)

. .................................98

ШЕЪРИЯТ МИНТАҚАЛАРИ

М.А.БЕДИЛ. Комде ва Мудан.

(Форс тилидан Ж.Камол тарж.)

. ......................................86

АДАБИЁТШУНОСЛИК. ФАЛСАФА

Н. ЖУМАХЎЖА. Инсоний ва илоҳий туйғулар ифодаси. ................................................173

Ҳ.ҲОМИДИЙ. Кенг қамровли ижодкор. ..........................................................................186

Н.ЖАББОРОВ. Икки буюк Хамсанавис ижод концепцияси. ..................................................192

Муқовамизда. ......................................................................................................................204

Журналнинг русча ва инглизча мухтасар мазмуни. ........................................................206

МУНДАРИЖА

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов