Опыт реформирования «Бюджетирования, ориентированного на результат» в Китае

CC BY f
584-588
1
0
Поделиться
Муминов, Н. (2017). Опыт реформирования «Бюджетирования, ориентированного на результат» в Китае. in Library, 17(2), 584–588. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19526
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В отличие от развитых стран, в Китае реформы «бюджетирования, ориентированного на результат» (БОР) проводились в контексте социалистической политико-экономической системы. Инструменты NYB впервые были разработаны на Западе и были направлены на преодоление трудностей в управлении бюджетными ресурсами, с которыми сталкиваются местные органы власти. Однако в условиях социалистического строя для управления государственными финансами используется комплексный метод, основанный на анализе «потребление-производство».

Похожие статьи


background image

584

қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари ва ишлаб чиқаришни
барқарорлаштириш жамғармаси мавжуд, шу билан бирга, солиқ ва бож
имтиёзлари берилади, бюджет ссудаларининг муддати узайтирилади, банк
ва товар кредитлари ажратилади.

Хулоса қилиб, хорижий мамлакатлардаги минтақавий сиёсатнинг барча

йўналишлари қайта тақсимловчи хусусиятга эга ва улар инвестицияларнинг
жойлаштирилишини ўзгартиришга қаратилган. Юқорида тилга олинган
мамлакатлар иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш шароитларини
минтақалар бўйича тенглаштириш ва муаммоли ҳудудлардаги янги
жойларга кўчиб ўтиш истагини билдирган корхона ва фирмаларга молиявий
имтиёз бериш орқали бу мақсадга эришиш мумкин.

Тавсия сифатида - алоҳида туманларнинг жадал ривожланишини

таъминлаш бўйича махсус жамғармалар тузиш лозим;

-

инфратузилмавий ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича

объектларга табақалаштирилган давлат ёрдамини кўрсатувчи махсус
жамғарма тузиш лозим;

-

саноати ривожланмаган ҳудудларга инфратузилмавий хизмат

кўрсатиш

ва

уларнинг

бошқа

ҳудудлар

билан

алоқаларини

ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб яиқиш лозим;

-

саноати кўпроқ ривожланган туманлар ва шаҳар агромератцияларига

нисбатан чекланган чоралар (маъмурий ёки молиявий аксилрағбатлар)
қўлланилиши мақсадга мувофиқ;

-

муаммоли ҳудудларни ривожлантириш мақсадида хусусий саноат

сармояларини жалб қилишни рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга;

-

фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулот

бирлигининг харид ва бозор нархлари ўртасидаги фарқ миқдоридаги
компенсация тўловлари кенг қўлланилиши лозим.

ХИТОЙДА “НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

БЮДЖЕТЛАШТИРИШ” ИСЛОҲОТИНИ ЎТКАЗИШ ТАЖРИБАСИ

Муминов Н.Г. - ЎзМУ, и.ф.н., доцент, Назаров М.Ф. - ТДШИ

Ривожланган мамлакатлардан фарқли ўлароқ Хитойда “натижага

йўналтирилган бюджетлаштириш” (НЙБ) бўйича ислоҳотлар социалистик
сиёсий-иқтисодий

тизим

шароитида

амалга

оширилди.

НЙБ

инструментлари биринчи бўлиб Ғарбда ишлаб чиқилган бўлиб маҳаллий
ҳокимиятлар дуч келадиган бюджет ресурсларини бошқаришдаги
қийинчиликларни енгишга қаратилган эди. Аммо, социалистик тузум


background image

585

шароитида давлат молиясини бошқариш учун “сарф-ишлаб чиқариш”
таҳлилига асосланган мураккаб методдан фойдаланилади.

1

Хитойда НЙБ элементларини жорий этилиши ҳукумат органлари

натижавийлигини баҳолаш тизимини қўллашдан бошланган. 2001 йилдан
бошлаб Хубэ, Хунан, Хэбе ва бошқа провинцияларда кичик экспериментал
участкалари фаолият юритиб, улар ҳудудида бюджет маблағларини
маъмурлаштириш самарадолигини баҳолаш тизимидан фойдаланилган. Шу
вақтнинг ўзида Гуандун, Цзянсу, Чжецзян провинциялари ва Шанхай
шаҳрининг баъзи районларида маҳаллий бюджетларни маъмурлаштириш
самарадолигини баҳолашни ўтказиш бўйича махсус бўлинмалар тузилди.
Бу эса, ўз навбатида, НЙБ жорий этилиши давом этиши учун ташкилий асос
тайёрлади.

Хитойда НЙБ пастдан юқорига қараб амалга оширилади. Бюджет

маблағларини маъмурлаштириш самарадолигини баҳолаш унинг объекти
самарадорлиги даражасини бевосита акс этувчи кўрсаткичлар таҳлилидан
бошланади. Ғарб мамлакатларида НЙБ ислоҳотлари юқоридан пастга қараб
амалга оширилиб, бюджет жараёнининг ҳар бир босқичида бир қатор
тузилмаларни намоён этади. Масалан, Гуандун провинциясида
натижавийликни баҳолаш молиялаштириш ҳажми 5 млн.юандан ошадиган
бюджет дастурларига нисбатан қўлланилади. Бундай ёндашув нафақат
экспериментал участкаларда ислоҳотлар амалиётидан катта тажриба
орттиришга, балки бюджет сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлашга
ҳам имкон беради.

Хитойда НЙБни ислоҳ этиш тарихий шаклланган уникал социал-

маданий муҳит шароитида амалга оширилади. Сиёсий ҳукуматнинг
марказлашуви ва ижтимоий товарлар бозори устидан ҳукуматнинг монопол
назорати НЙБни жорий этилишига тўсиқлик қилади. Бошқа салбий омиллар
қаторига барча қатламлардаги бюрократлик, миллий ғояни аста-секин
сўниб боришини киритиш мумкин. Қариндошлик ва яқин муносабатларга
таянадиган жамоа алоқаларининг мустаҳкам тармоғи Хитой социал-
маданий муҳитининг характерли белгиси ҳисобланади. Унинг асосида ётган
конфуциялик ғоялари жамият онгида фундаментал бириктирилган бўлиб,
улар ўта яшовчанлиги билан ажралиб туради. Социал-маданий муҳитни
барқарорлигига институционал трансформация жараёни таҳдид қилади.
Кўпинча институционал тизим элементларини қисман ўзгартирилиши
амалиётда аввалги “тартиб”ни қайта тикланишига олиб келади. Бундай

1

Заместитель Министерства финансов: для создания системы БОР нужно заложить прочную основу // Газета о

финансах и экономике в КНР. 2004 г. (дата обращения: 30.06.2004).


background image

586

авторитарбюрократик тузум шароитида меъёрий-ҳуқуқий асос аҳамияти
сусаяди.

1

Хитойда НЙБ элементларини жорий этиш тажрибаси натижага

йўналтирилган

методлардан

фойдаланиш

бюджет

харажатлари

самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Прагматик ёндашув
(ислоҳотларни алоҳида участкаларда аниқ муаммоларни ечишга
қаратилганлиги) ва бюджетлаштиришнинг янги инструментларини катта
бўлмаган ҳудудларда жорий этишнинг нисбатан енгиллиги ушбу босқичда
НЙБ элементларидан фойдаланишнинг муваффақиятга эришишини
таъминлади, ҳамда бюджет маблағларини тасарруф этувчиларга ушбу
ислоҳотларни амалиётга қўлланилиши бўйича қимматли тажриба тўплаш
имконини берди.

2

Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти ва давлат молиясини

марказлаштирилган

тизими

шароитида

бюджет

маблағларини

маъмурлаштириш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари давлат
институтлари натижавийлигини сезиларли ошириши мумкинлиги яна бир
бор тасдиқланди. Аммо, Хитойда НЙБни ислоҳ этишни техник вазифа ва
мазмунмоҳият ракурсида кўриб чиқилса, НЙБни жорий этишнинг хитойча
моделида НЙБни макродаражада қўллаш имкониятларига кам эътибор
қаратилаётганлиги тўғрисида хулоса қилса бўлади. Бюджет маблағларини
тасарруф этувчиларни аҳоли олдида бюджет сиёсатининг аниқ вазифаларни
бажарганлиги учун рағбатлантириш, бюджет харажатларини ижтимоий
фойдалилигини

(қиймат

ҳисобида)

максималлаштириш

бўйича

шартшароитлар

яратиш

зарур.

Бюджетлаштиришнинг

янги

инструментларини жорий этиш соҳаларини кенгайтириш натижасида
бюджет тизимининг режалаштирилган модели яратилиши зарур.

2

Аллен Шик НЙБни ислоҳ этиш доирасида бюджет маблағларини

бошқаришнинг

демарказлаштиришга

ривожланаётган

мамлакатлар

қизиқишини ортиб бориши борасида фикрлар билдирган. Унинг фикрича,
ушбу модель ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмайди, “чунки,
мамлакатлар ишончли ва назорат қилиш мумкин бўладиган институционал
муҳитни шакллантиришгандан сўнг, бюджет маблағларини бошқарувчилар
ўзларига ажратилган молиявий маблағларни мустақил тақсимлаш
имкониятларига эга бўладилар”.

3

Хитой ислоҳотларнинг йўналиши ва

жадаллигини танлашда ўта эҳтиёткорлик қилмоқда, ўзгартиришларни

1

Ли Янь, Ван Юйлун. Об институциональных препятствиях реформы БОР в Китае // Журнал Центрального

университета финансов и экономики. 2005. № 6. C. 13.

2

Цяо Биньбинь. Оценка опыта реформ по внедрению бюджетирования, ориентированного на результат, - на

примере провинции Гуандун // Исследование о развитии. 2007. № 1. C. 23.

2

Янюйща, Долио. Направление

реформы бюджета в КНР // Форум общественной науки. 2007. № 3. C. 125.

3

Аллен Шик. Современный подход к управлению государственными расходами / пер. Ван Вэйси-на. Пекин:

Издательство экономического управления, 2000. С.34.


background image

587

босқичма-босқич амалга ошириб, имконият даражасида тегишли
тузатишларни киритиб бормоқда.

1

НЙБнинг баъзи назариячилари ва амалиётчилари Хитойда ушбу

ислоҳотларни амалга оширишнинг зарурий шарт-шароитлари мавжуд эмас
деб ҳисоблайдилар. Хусусан, қуйидаги муаммоларни қайд этиш мумкин:

1.

Адекват меъёрий-ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги. НЙБнинг

меъёрий-ҳуқуқий асослари етарли даражада ривож топган тараққий этган
мамлакатлар билан солиштирганда НЙБ йўналишида биринчи қадаларини
қўйяётган Хитойда тегишли ҳуқуқий база мавжуд эмас. Марказий
ҳукуматнинг харажатларини самарадорлигини баҳолаш бўйича бошқариш
бўйича кўрсатмалар берувчи ҳукуматнинг 5-6 та директиваларини қайд
этиш мумкин.

2.

Сиёсий-маъмурий

тузилма

камчиликлари.

Амалдор

сайловчилар олдида жавобгар бўлган АҚШдан фарқли ўлароқ, Хитойда
қуйи даражадаги амалдорлар юқори даражадаги амалдорлар олдида
жавобгар бўлиб, хизмат лавозими бўйича ўсиш фақатгина ҳукумат қарори
билан амалга оширилади. У ёки бу муассасанинг натижавийлигини баҳолаш
юқори даражадаги амалдорлар назорати остида бўлганлиги шароитида
ушбу баҳолашнинг объективлиги шубҳа остида қолади.

3.

Ривожланишнинг

стратегик

режалари

билан

бюджет

жараёнининг давр чегараларининг мос эмаслиги. Кўпинча, ўрта муддатли
истиқболда ривожланишнинг стратегик режаси беш йилда бир маротаба
қабул қилинади ва ушбу давр ичида унга тузатишлар киритилмайди.
Бюджет эса ҳар йили қабул қилинади. Бу шароитда, кўпинча, ўртамуддатли
режанинг молиявий парметрлари реал иқтисодий ҳолатга мос эмаслиги
намоён бўлади.

4.

Бюджет сиёсати курсини бюджет ижроси билан мос келмаслиги.

Бюджет тизимини ислоҳ этиш шароитида бюджет маблағларининг катта
қисми Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилишига қарамасдан, ушбу
маблағлар бюджет сиёсатини шаклланишида иштирок этмайди. Натижада,
кўпинча, бюджет сиёсатининг эълон қилинган курси билан бюджет ижроси
ўртасида номувофиқлик келиб чиқади.

5.

Ислоҳотларни амалга оширишдаги нотекислик, ислоҳот

чораларини бирлигининг мавжуд эмаслиги. Кўпчилик ҳукуматлар бюджет
жараёнида НЙБ элементларини қўллаш бўйича алоҳида ҳаракатларни
амалаг

оширишга

эди.

Муассасалар

томонидан

ўрнатилаётган

натижавийлик кўрсаткичлари аниқ кўрсатилмаган бўлиб, ҳажман ўлчаб
бўлмайди ва текшириш имкони йўқдир. Ундан ташқари, натижавийликни

1

Чжан Юйжуй, Чэнь Цзиюй. Практика реформы по внедрению результативно-ориентированного управления

бюджетными ресурсами — на основе сравнения международного опыта // Журнал Шансиского университета
финансов и экономики.2008. № 11. C. 19.


background image

588

баҳолаш бўйича ўтказилаган жараёнлар тўғрисидаги докладларнинг
мазмуни ва шаклида бир хиллик ва тизимлилик мавжуд эмас, натижада
ушбу

инструментлардан

фойдаланиш

соҳалари

чегаралангандир.

Амалиётда маҳаллий ҳукуматлар мавжуд конъюнктура асосларини,
бошқарув

моделларини,

ислоҳотларнинг

танланган

курсини,

институционал муҳитни, натижавийлик параметрларини тизимли ва
комплекс таҳлилини амалга оширишмайди.

6.

НЙБни жорий этиш учун технологик асоснинг етарли даражада

ривож

топмаганлиги.

Хитойда

анъанавий

равишда

харажатли

бюджетлаштиришдан

фойдаланилади.

У

аввалги

йил

бюджет

харажатларини индексацияланишига асосланиб, харажатларни ўсиб
боришини

жиловлаш

мураккаблашиб

боради.

Ундан

ташқари,

бюджетлаштиришда бухгалтерия ҳисобининг касса методини қўлланилиши
натижасида бюджет маблағларини тасарруф этувчиларнинг молиявий
ҳолати давлат ҳисоблари тизимида ноадекват акс этади.

Хитойда НЙБни ислоҳ қилишнинг олдинга интиладиган ёндашув

амалга оширилади. Бюджетлаштиришнинг янги назарий моделига биноан
бюджет жараёни ва бюджет маблағларини бошқариш тизими қайта ташкил
этилмоқда. НЙБни ислоҳ этиш ҳукумат томонидан алоҳида экспериментал
ҳудудларда фаол амалга оширилмоқда. Кейинчалик, экспериментал
ҳудудларда шаклланган НЙБ инструментлари бутун бюджет тизимида
жорий этилади. Бундай “занжирли реакция”ни вужудга келиши маъмурий
ислоҳотларга янги туртки бўлади, социалистик бозор иқтисодиётини
такомиллашишига сабабчи бўлади ва, охир натижада, аҳолини товар ва
хизматларга бўлган эҳтиёжини сифатлироқ қондиришга олиб келади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки ҳозирги вақтда НЙБни тўлиқ

ислоҳотини амалга ошириш учун зарур институционал шароитлар
бўлмаганлиги сабабли биринчи навбатда бюджет маблағларини
маъмурлаштириш самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш ва
экспериментал

ҳудудлардаги

тажрибасига

таянган

ҳолда

ушбу

инструментни қўллаш соҳаларини босқичма-босқич кенгайтиб бориш
зарур. Бюджет ислоҳотларини амалга оширилиши натижасида чекланган
бюджет маблағларини жамият учун энг зарур вазифаларни ечишга устувор
тақсимланишига таъминланиши, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг
юқори натижавийлигига эришилиши зарур. Ўз навбатида, натижавийлик
кўрсаткичлари у ёки бу муассаса фаолиятини баҳолашни асосий мезони
бўлиб қолиши керак.

1

1

Исследовательская группа по проведению экономического анализа проблем государственных финансов и

торговли при Институте социологии Китая. Исследование реформы финансового менеджмента в бюджетной
сфере в период Двенадцатого пятилетнего плана // Финансовое исследование. 2010. № 11.C. 40.


background image

589

ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ПЕРЕДОВЫХ ДОСТИЖЕНИЙ ЗАРУБЕЖНЫХ

СТРАН В ОБЛАСТИ ПОСТРОЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОЙ

КАЗНАЧЕЙСКОЙ ИНФОРМАЦИОННОЙ СИСТЕМЫ В УЗБЕКИСТАНЕ

Кучкаров Т.С. - УЦ МФ, к.э.н., доцент

Во всем мире процесс качественного бюджетного планирования и

механизм

обеспечения

эффективности

кассового

исполнения

государственного

бюджета

являются

определяющим

условием

регулирования рыночных условий.

Исполнение государственного бюджета через банковскую система

финансирования, вследствие раздробленности бюджетных средств по
многим обслуживающим банкам и многоступенчатости процесса
исполнения, имеет ряд недостатков, которые снижают эффективности
бюджетной системы. При исполнении бюджета через банковскую система
финансирования

не

обеспечивается

"прозрачность"

бюджета

и

эффективность контроля целевого использования бюджетных средств,
удлиняется "пробег" бюджетных средств до конечных получателей,
допускается создание значительного уровня средних остатков на счетах в
коммерческих банках, осложняется принятие оперативных управленческих
решений в реальном времени, невозможно маневрирование финансовыми
ресурсами в условиях их дефицита, создаются условия для не целевого
использования бюджетных средств.

В современном мире при наличии такой ситуации переход на

казначейскую систему исполнения бюджета с наделением казначейства
достаточными полномочиями и необходимыми возможностями реализации
функций по управлению финансовыми ресурсами считается необходимым
условием совершенствования всей бюджетной системы.

Основной целью казначейской системы является организация

осуществление контроля, за исполнением государственного бюджета и вне
бюджетных фондов. Казначейство также постоянно занимается сбором,
обработкой и анализом информации о состоянии бюджетной системы. Ему
вменяется в обязанность прогнозирование объемов государственных

Библиографические ссылки

Заместитель Министерства финансов: для создания системы БОР нужно заложить прочную основу // Газета о финансах и экономике в КНР. 2004 г. (дата обращения: 30.06.2004).

Ли Янь, Ван Юйлун. Об институциональных препятствиях реформы БОР в Китае // Журнал Центрального университета финансов и экономики. 2005. № 6. C. 13. Цяо Биньбинь. Оценка опыта реформ по внедрению бюджетирования, ориентированного на результат, - на примере провинции Гуандун // Исследование о развитии. 2007. № 1. C. 23.

Янюйща, Долио. Направление реформы бюджета в КНР // Форум общественной науки. 2007. № 3. C. 125.

Аллен Шик. Современный подход к управлению государственными расходами / пер. Ван Вэйси-на. Пекин: Издательство экономического управления, 2000. С.34.

Чжан Юйжуй, Чэнь Цзиюй. Практика реформы по внедрению результативно-ориентированного управления бюджетными ресурсами — на основе сравнения международного опыта // Журнал Шансиского университета финансов и экономики.2008. № 11. C. 19. 1 Исследовательская группа по проведению экономического анализа проблем государственных финансов и торговли при Институте социологии Китая. Исследование реформы финансового менеджмента в бюджетной сфере в период Двенадцатого пятилетнего плана // Финансовое исследование. 2010. № 11.C. 40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов