Кўрув аъзоси саломатлигида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти
Соғлом турмуш тарзи тушунчаси кенг маънога эга эканлигини, у жисмоний фаоллик, зарарли одатлар, яъни гиёхвандлик, тамаки (носвой) чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қПлиш ига қарши курашиш ва рационал овкатланиш ахоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби ишларни ўз ичига қамраб олйшини унутмаслиги лозим. Инсон тўлақонли ҳаёт кечириши учун ўз вақтида, меъёрида ва ёшига мос равишда овқатланиши мухим ахамиятга. Чунки овқат, организмнинг мўътадил даражада ушлаб турувчи манба (ёқилғи) ҳисобланади. Аммо биз бу манбадан кўр-кўрона эмас, балки онгли ва илмий асосланган ҳолда фойдаланишимиз керак. Бу барча ёшдаги аҳоли учун жуда зарур ва муҳим. Тиббиёт отаси хисобланмиш Гиппократ "Истеъмол килаётган таомингиз дори вазифасини ўтасин, дорингиз таомдан иборат бўлсин” деб таъкидлаган. Лекин илм - фан хамда техниканинг мисли кўрилмаган даражада ривожланиши ва турмуш фаровонлигини тобора ошиб бориши, асосий хизматларни техника зиммасига юклатилиши аҳоли орасида касаллик келиб чиқиши эҳтимолини кўпайтирмоқда. ПТунинг учун ҳар бир инсон имкон қадар жисмоний фаол бўлишга ва рационал овкатланишга интилмоғи катта муаммога айланиб бормокда.