Оилада инсон капитали ривожланишнинг социологик таҳлили | in Library

Оилада инсон капитали ривожланишнинг социологик таҳлили

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
119-131
16

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Содиржонов, М. (2023). Оилада инсон капитали ривожланишнинг социологик таҳлили . in Library, 1(2), 119–131. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/22303
Мухриддин Содиржонов, Наманганский государственный университет

Ijtimoiy fanlar kafedrasi dotsenti, sotsiologiya fanlari bo'yicha falsafa doktori(PhD)

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проведен социологический анализ процессов развития человеческого капитала, проанализированы ответы респондентов. В процессах развития человеческого капитала особое внимание уделяется образованию и здоровью, приоритетным направлениям социально-политической деятельности государства и общества. Представлены выводы и предложения, направленные на развитие компонентов человеческого капитала.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

119

oilasidagi hayot tarzi, ota-onasining xatti-harakatlari, eshitgan pand-nasihatlarini

o‘zlashtiradi va bu uning xotirasida muhrlanib, faoliyati davomida qo‘llanila

boshlaydi. Bundan tashqari, farzand ongiga ijtimoiy muhit, tevarak atrof, mahalla,

yashash joyi ham taʼsir etadi. Madaniy-maʼnaviy o‘zlashtirish jarayonlari olti-etti

yoshgacha davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim muassasalari hamda oilada

amalga oshiriladi.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Н. Жўраев Тарих фалсафасининг назарий асослари. –

Тошкент:Маънавият, 2008. – Б.16.

2.

В. М. Мучник Историческое сознание на пороге XXI века. От

Логоса к мифу // Методологические и историографические вопросы

исторической науки. (Томск: Изд-во Томского ун-та). 1999. Вып. 25. С. 114.

3.

Б. Я. Режабек Становление мифологического сознания и его

когнитивности. //Вопросы философии. Москва, 2002. - № 1. - С.52- 56;

Майданов А.С. Миф как источник знания. // Вопросы философии. -Москва,

2004. -№ 9. -С. 91-105.

4.

https://ru.wikipedia.org/wiki/

Историческая_память#История_термина

5.

Д. Абдуллажанова. Тарихий онг ва тарихий хотира // Фалсафа ва

ҳуқуқ. - Тошкент, 2004. - № 2. - Б.82.

Фалсафа. Қомусий луғат. - Тошкент: Шарқ, 2005. - Б. 389

ОИЛАДА ИНСОН КАПИТАЛИ РИВОЖЛАНИШНИНГ

СОЦИОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Содиржонов Мухриддин Махаммадаминович

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

E-mail:

sodirjonov@mail.ru

Телефон: +998-94-170-17-14


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

120

Аннотация:

Ушбу мақолада инсон капиталини ривожланиш

жараёнларининг социологик таҳлил этилган бўлиб, респондентларнинг

берган жавоблари таҳлил этилди. Инсон каптилани ривожлантириш

жараёнларида таълим ва саломатликка давлат ва жамиятнинг ижтимоий-

сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари алоҳида эътибор қаратилган.

Инсон капиталининг таркибий қисмларини ривожлантиришга қаратилган

хулоса ва таклифлар баён этилди.

Калит сўзлар

: Инсон капитали, оила, маҳалла, этномаданият,

эносоциология, инновация, инвеститсия, ижтимоийлашув, оптималлашув,

таълим-тарбия, маданият, саломатлик, салоҳият, демография.

Инсон капитали ривожидаги зарур омилни демографик таркибий қисм

билан боғлиқ ижтимоий муҳит шахс ва жамоаларнинг ҳудудий

элементларини авлоддан-авлодга ўтадиган ворисийлик тизими белгилайди.

Инсон капиталини ривожланиш манбалари ва омилларини унинг ички

ва ташқи даражасидан кенгроқ ўрганиш натижаларига кўра, инсон капитали

учун оила даражасидаги инвестицияларга эътиборни кучайтириш мақсадга

мувофиқдир. Чунки инсон капиталининг барча таркибий қисмлари оила ўз

фарзандига киритадиган инвестициялар орқали шакллантирилади ва

кўпайтирилади.

Инсоннинг

интеллектуал

ва

психофизиологик

қобилиятларини оилада ривожлантириш унинг келгусида камолга етиши ва

инсон капитали мунтазам такомиллашиб боришининг пойдеворидир. Бу

орада эса, юртимизда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий

принципи асосида тадрижий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Оила – ҳар бир оила ижтимоий муносабатларни ўзига хос тарзда акс

эттиради. Оиланинг болага таъсири специфик, ўзига хос бўлгани учун, унинг

маънавий-ахлоқий қиёфасининг шаклланиши ҳам ўзига хос ва

такрорланмасдир. Ижтимоий капитал ва ресурслар манбаларининг вужудга

келишида оиланинг роли беқиёсдир. Оилада ота-онанинг салоҳияти орқали


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

121

оиланинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини реализация қилиш билан

босқичма-босқич бўлади. Ўз навбатида соғлом оила ва фарзандлар давлат

учун инвестиция ҳисобланади. Оила фаровонлиги моддий фаровонлик билан

бир вақтда, оила аъзолари ва фарзандларнинг саломатлиги, ижтимоий

турмуш тарзининг соғломлиги, тинчлиги билан белгиланади[9].

Микро даражанинг асосий омили ҳам оила бўлиб, бирламчи ўзаро

ижтимоий муносабатларнинг асосий элементидир. Жамиятнинг ушбу

бўлагида бола ижтимоий муносабатларнинг бошланғич кўникмалари, шу

жумладан, оилада этник-маданий меъёрлар тизими, хулқ-атвор одатлари

капитал сифатида шаклланади. Тадқиқот маълумотларидан маълумки, оилада

инсон

капитали

“социализатор”

сифатида

таълим

ва

тарбия

муассасаларининг онгга таъсирида устунлик қилади. Агар оила ва мактаб

турли хил қадриятлар ҳамда стереотиплар тизимини тарқатган бўлса, бу

рақобатда оила ютиб чиқади, чунки оиладаги тарбия узлуксиздир ва нафақат

онгли, балки онгсиз даражада ҳам амалга оширилади.

Хусусан, ушбу тадқиқотда жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган

социологик сўров натижалари келтирилган. Социологик сўров Наманган

вилоятининг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи оилалардан ихтиёрий

танлов асосида 225 та респондент орасида ўтказилди. Ёш ва жинс таркиби

қуйидагича: 16 – 20 ёш – 2,2%, 21 – 25 ёш – 27,3%, 26 – 30 ёш – 30,7%, 31 –

40 ёш – 23,5%, 41 – 50 ёш – 8,2%, 51 – 59 ёш – 5.3%, 60 ва ундан юқори 2,8%

бўлиб улардан эркаклар – 51,8%, аёллар –49,2%. Таълим даражаси: ўрта –

16,8%, ўрта махсус – 35,2%, олий малумотли – 46,3%, илмий даражаси бор –

1,7%. Респондентларнинг фаолият юритаётган соҳасига кўра тақсимланиши

қуйидагича: тадбиркорлик – 12,2%, таълим, илм - фан – 28,6%, ишлаб

чиқариш – 8.6%, транспорт – 6,1%, соғлиқни сақлаш – 9,2%, савдо соҳасида –

10,1%, қурилиш – 2,3 %, банк-молия – 8,2%, маиший хизмат–4.8% ва бошқа

соҳаларда – 9,9%. Оилавий ҳолатига кўра уйланган (турмушга чиққан) –

68,8%, оила қурмаган – 31,2%.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

122

Социолигик сўровда, респондентлар инсон капиталининг таркибий

унсурлари бўлган ва унинг сифатини белгилаб берувчи саломатлик ва

таълимга инвестиция қилиш мойиллигини аниқлаш мақсад қилинган.

Маълумки, инсон капиталининг шаклланишида биринчи навбатда

демографик омиллар муҳим ўрин эгаллайди. Оилаларда фарзандлар сони

келажакда оила инсон капиталининг ва ўз навбатида мамлакат инсон

капиталининг қайта ҳосил бўлиш даражасини белгилаб беради. Олинган

натижаларга кўра респондентлар орасида икки фарзандлик оилаларнинг

салмоғи катталиги маълум бўлди. Респондентларнинг таълим даражаси, ёши

ва иқтисодий аҳволи билан оиладаги фарзандлар сони орасидаги боғланиш

кўзга ташланмади. Фақатгина миллий мансублик омилининг таъсири маълум

бўлди. Яъни махаллий бўлмаган халқлар орасида оиладаги фарзандлар сони

бўйича тақсимланиши – бир фарзандликлар – 42,5%, икки – 50%, уч ва ундан

ортиқ фарзандлилар – 7,5%ни ташкил этди. Махаллий халқ орасида бу

сонлар мос равишда – 24,1%, 39,1%, 27,6% ва 9,2%ни ташкил этди.

Сўнги тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, инсон саломатлигининг

атиги 8-10% соғлиқни сақлаш тизимига, 20% экологик шарт-шароитларга,

20% генетик омилларга боғлиқдир, қолган 50% эса инсон ҳаёт тарзини

ташкил этиш (яъни, кундалик рационал режими, овқатланиш тартиби,

зарарли одатлар, турли жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, ортиқча

вазн ва стрессларнинг олдини олиш, анъанавий ва ноанъанавий чиниқтириш

усуллари ва бошқалар) билан боғлиқ экан. Шу мақсадда спорт билан

шуғулланиш инсон капиталининг асосий таркиби қисми бўлган саломатлик

капиталига бўлган инвестициянинг муҳим шакли сифатида қабул

қилинганлиги

сабабли

респонденларга

“Саломатлигингизни

мустаҳкамлаш мақсадида спорт билан шуғулланасизми?”

деган савол

билан мурожат қилинди ва натижада таълим даражаси ошиши билан спорт

билан шуғулланиш ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни кабиларга муносабат

ижобий томонга ўзгариши аниқланди.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

123

Жадвал 1.“Саломатлигингизни мустаҳкамлаш мақсадида спорт

билан шуғулланасизми?” саволига жавобларниг тақсимланииши,%.

Жавоблар

У

мумий

Ў

рта

Ў

рта

махсус

О

лий

Уйда доимий равишда

шуғулланиб тураман

29,

2

3

2,5

30,

1

3

4,4

Спорт машғулотларига

қатнашаман

9,8

7

,5

5,2

1

0,1

Алоҳида шуғулланмайман, уй

ишларини ўзи етарли

36,

3

2

4,2

39,

3

3

7,5

Спорт билан шуғулланишга

эҳтиёж семайман

12,

5

2

6,1

14,

2

7

,6

Бошқа.

12,

2

6

,7

11,

2

1

0,4

Олий маълумотли респондентларнинг 44,5% у ёки бу шаклда спорт

билан шуғулланса, ўрта махсус маълумотлилар орасида бу кўрсаткич 35,3 %,

ўрта маълумотлилар орсасида 40%ни ташкил этади. Спорт билан

шуғулланишга олий маълумотли респондентларнинг 7,6% эҳтиёж сезмаса

ўрта ва ўрта махсус маълумотлилар орасида бу кўрсаткич мос равишда 26,1%

ва 14,2%ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар жамиятимизда спорт билан

шуғулланиш етарли даражада ёйилмаганлигидан далолат беради.

Мамлакатимизнинг ижтимоий сиёсатида инсон саломатлигини

мустаҳкамлаш йўналтирилган инвестициялар келгусида давлатнинг

ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига юқори даражада таъсири жаҳон

ҳамжамияти томонидан тан олинган.

Демографик асосга қурилган капиталнинг асосий тузилмаси

ҳисобланган соғлиқни сақлаш ёки саломатлик компоненти узоқ йиллар

давомида сифатли тиббиёт ёрдамида жисмоний ва ақлий меҳнат қобилиятини


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

124

сақлаб қолиш учун ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқада шаклланган

қадриятлар тизимига айланиб борди. Айниқса, 2020 йилнинг март ойидан

дунё бўйича COVID–19 туфайли эълон қилинган пандемия шароитида сиҳат-

саломатлик бутун инсоният учун биринчи рақамли қадрият сифатида инсон

капиталини ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш инсон капиталининг таркибий қисми сифатида

адабиётга назарий жиҳатдан ҳам, амалий нуқтаи назар билан ҳам катта

қизиқиш уйғотди. Агар анъанавий равишда инсон капитали фуқаронинг

таълим ва малакасига боғлиқ бўлса, яқинда у соғлиқни сақлаш омилларини

қамраб оладиган кенгроқ тушунчага эга бўлади. Инсон капиталининг ошиб

бориши аҳолининг соғлиғига инвестиция киритиш орқали такомиллашиши

ҳақида 60-йилларда амаерикалик олим T.W.Шулт (1963)[3] ва S.J.Мушкин

(1962)[4] томонидан илгари сурилган ва М.Гроссманнинг (1972) дастлабки

ишларидан сўнг аниқроқ аҳамиятга эга бўлди. Дарҳақиқат, Гроссман

(1972)[5] биринчи навбатда ушбу масалани аниқ кўриб чиқди. Ушбу

муаллифнинг фикрига кўра, ишчининг саломатлик даражаси қанча юқори

бўлса, маҳсулот исҳлаб чиқаришда муҳим рўл ўйнайди деб таъкидлаб ўтган.

С.Воронина талқинидаги инсон капитали тушунчасига кўра аҳолининг

соғлиқ даражаси айниқса муҳим масала бўлиб, у ҳар қандай мамлакатда

ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Айнан

аҳолининг соғлик даражаси инсон капиталини шакллантиради[6.141], дея

таъкидлайди. И.В. Илинский инсон капитали таълим капитали, соғлиқ

капитали ва маданият капиталида иборат деб ҳисоблайди[7.127]. Инсон

капитали тушунчаси бугунги кунга келиб фақатгина иқтисодиёт ёки ишлаб

чиқаришда эмас, балки, мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг индивидуал

хусусиятлари саломатлик, таълим, қобиляти ва истеъдодлари, ортирган

малака ҳамда тажрибалари, ижтимоий, психологик, дунёқараш ва

одамларнинг ижтимоий-маданий хусусиятларида, шунингдек унинг таркибий


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

125

тузулишида нафақат моддий, балки маънавий таркибни ҳам англаш муҳим

аҳамият касб этмоқда.

Соғлом инсонларда касаллик туфайли иш жойида бўлмаслик ҳолатлари

кам учрайди ва натижада иш унумдорлиги ошиб, ишлаб чиқариш рейтинги

кўтарилади. Шу нуқтаи назардан, саломатик даражаси таълим билан

бевосита боғланган инсон капиталининг муҳим қисми деб бахолайди.

Жисмоний капитал сингари, саломатлик капитали ҳам вақт ўтган сари ўз

қимматини йўқотади аммо инсонлар саломатликларини яхшилаш учун

инвестиция кирита оладилар.

Инсон капитали шахснинг жамият ҳаётида иштирок этиши билан

боғлиқ. Шунингдек, касаллик билан курашишдан кўра унинг олдини олиш

осонроқлиги ҳаммамизга маълум. Бироқ ҳар доим ҳам бунга амал қилмаймиз.

Респондентларнинг қай ҳолларда шифокор кўригига боришлари тўғрисидаги

савол билан мурожат қилганимизда (расм.2), уларнинг 60,7% касал бўлиб

қолганларида, 18,8% уйдаги муолажалар самара бермагандан сўнг деган

жавобларини беришган. Респондентлариниг атиги 15,1% касалликни олдини

олиш мақсадида профилактика чораларида шифокор кўригига борар экан.

Респондентларнинг 2,3% эса умуман шифокорлардан кўра табибларга

ишонишларини билдиришган ва 3,1% бошқа деган жавобни белгилашган.

Қатнашган респондентларнинг таълим даражаси ушбу натижага ҳам ўз

таъсирини кўрсатди. Олий маълумотлилар орасида шифокор кўригига

борадиганлар ҳиссаси кўпчиликни 16,7% ташкил этиб, ўрта ва ўрта махсус

маълумотли респондентлар олий малумотлиларга қараганда икки баробар

кўпроқ табибларга мурожат қилишлари маълум бўлди.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

126

Расм 2. Шифокор кўригига бориш сабабларининг тақсимланиши,

%.

Инсон капиталининг аҳамиятини бир нечта турли усулларга асосан

баҳолаш мумкин. Анъанага кўра, иқтисодчилар буни кўпроқ таълим олган

одамларнинг даромади билан ҳисоблашади. Тадқиқотлар ҳар бир қўшимча

таълим йили инсон даромадини ўртача 10 фоизга оширишини кўрсатди.

Таълимга киритиладиган сармоялар ҳам жамиятда ижтимоий тенгсизликни

камайтириши мумкин. Аксарият мамлакатларда нисбатан ўзига тўқ

оилаларда туғилган фарзандлар болаликданоқ кенг имкониятлардан

фойдаланишни бошлайди ва бу бутун умри давомида қатор афзалликларга

олиб

келади,

аксинча,

ночорроқ

оилалар

фарзандлари

бундай

имкониятлардан фойдалана олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: … ахборот –

коммуникатсия соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга,

ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан

дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида

эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва

жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга

жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз

муҳим аҳамият касб этади”[1.– Б. 86-87] деб таъкидлайди.

Респондентларнинг инсон капиталининг асосини ташкил этувчи

таълим соҳасига инвестиция қилиш даражасининг таҳлили қуйидаги


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

127

хулосалар ва натижаларга келинди. Бугунги кунда шахс ва оила миқиёсда

таълимга эътибор қаратилмоқда. Аксарият респондентлар 70,9% олий

таълимнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтишди. Шуни такидлаш жоизки, олий

таълимни олишнинг муҳим бир шартларидан бири сифатида оилавий

имкониятларнинг етарлигидандир.

Мамлакатимизда мактабдан ташқари таълимнинг кенг тарқалган шакли

репититорлик ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган

ижтимоий сўров давомида респондентлардан фарзандлари қўшимча

дарсларга қатнашиши тўғрисида сўралди. Тадқиқотимиз шуни кўрсатдики,

мактаб ёшидаги фарзанди бор респондентларнинг 64%ининг фарзандлари

қўшимча дарсларга қатнашади. Ота-оналарининг таълим даражасига кўра бу

кўрсаткич ўрта маълумотлилар орасида 41,2%, ўрта махсус маълумотлилар

орасида 80% ва олий маълумотли ота-оналар ўртасида 62%ни ташкил этди.

Ўрта махсус таълим даражасига эга бўлган ота-оналарнинг аксарият қисми

фарзандларига сифатли таълим бериш истагини, ҳаётда фарзандларини

улардан юқори натижаларга эришишга хохиш сифатида баҳолаш мумкин.

Лекин олий маълумотли ота-оналар орасида бу кўрсаткични нисбатан

пастлиги уларнинг фарзандига нисбатан эътиборнинг пастлигидан эмас.

Фикримизча бундай оила фарзандлари нисбатан қобилятлироқ бўлишлари

ёки фанлар доирасида ёрдамни ота-оналаридан олишлари мумкинлиги

ҳисобига бу кўрсаткич нисбатан пастроқ.

Таълим тизими замонавий жамиятда ўзини самарали оқлайдиган

социал капитал сифатида эътироф этилади ва унга сарфланган ҳар қанча

молиявий ҳаражат узоқ муддатни эгалласада, келтирилган натижалар тўла-

тўкис ўзини оқлаши маълум бўлди.

Респондентларнинг ўз билимингиз ва малакангизни оширишда қайси

усулни афзал кўрасиз деган савол берилди. Малака ошириш курсларида

асосан таълим 27,3%ни ва соғлиқни сақлаш ҳодимлари 35%ни ташкил этди.

Тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар орасида бу кўрсаткич 5,8% ни


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

128

ташкил этди. Шунингдек, ўрта маълумотли респондентларнинг ¼ қисмидан

ортиғи ўз малакасини оширишга эҳтиёж сезмаслиги, албатта бу касбий

мансубликдан келиб чиқдиган холат деб баҳолансада, салбий тенденция деб

баҳолаш мумкин. Бу саволнинг таҳлили натижасида ҳам олий маълумотли

инсонларнинг ўзларига ва бошқаларга нисбатан талабчанликлари ўз

ифодасини топди. Албатта, қўшимча адабиётларни мутолаа қилиш инсон

капиталини ривожлантирувчи омиллардан саналади.

Расм 3. “Ўз билимингиз ва малакангизни қайси усул билан

оширасиз?” саволларга жавобларнинг тасимланиши, %.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, респондентларининг 11,9% умуман

қўшимча адабиётларнинг ўқимайди ва 46,4% доимий равишда ўқийдиганлар

таркибида ўрта маълумотларнинг яққол устунлигини кўришимиз мумкин.

Шахс даромадларининг даражаси, яъни унинг инсон капиталига инвестиция

қилиш имконияти ва даражасини белгилаб берувчи муҳим шартдир. Шу

мақсадда респондентларнинг даромадлари ўрганилиб, даромадларни маълум

бир чегараларга ажратган ҳолда, респондентларнинг у ёки бу гуруҳга

тегишлилиги аниқланди. Натижа шуни кўрсатдики, таълим даражасининг

ортиши билан даромадларинг ортиши тенденцияси кузатилди. Тўртинчи

расмда акс эттирилганидек, даромадларнинг ортиб бориши билан олий

маълумотли респондентларнинг улуши ортиб бормоқда. Яъни олий талимдан

қайтим ўз кучини кўрсатмоқда.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

129

Сўровномaдa иштирок этгaнлaр орaсидa бугунги кундa тaълимдaги

турли моддий ҳaрaжaтлaрни юқорилигини тaъкидлaшгaн. Тaйёрлов

курсaлaри(рeпититорлaр), шaртномa тўловлaри, сeмeстр дaвомидa моддий

мaнфaaт вa коррупцион ҳолaтлaр, мaсофaвий тaълим билaн боғлиқ(интeрнeт

aлоқaси, вa бошқ.) муaммолaрни кeлитиршгaн. Бу ҳолaт эсa aбитуриeнтлaрдa

стрeсс, умидсизлик вa ўқишгa кириш кaйфиятини тушишигa, тaлбaлaрдa эсa

ўқув жaрaёнигa юзaки қaрaш, бор эътиборни пул топишгa, иложсизлик

ҳолaтлaригa сaбaб бўлaётгaнини учрaтиш мумкин. Қолaвeрсa ўқишгa

киришдa тaниш-билиш ёки пул ўйнaши ҳaқидaги сaлбий стрeотиплaрни

сaнaб ўтишгaн. Бу фикрлaрни инкор ҳaм этиб бўлмaйди. Биргинa ОAВ вa

ижтимоий тaрмоқлaр орқaли тeз-тeз тaълимдaги коррупцион ҳолaтлaр

ҳaқидaги ҳaбaрлaргa кўзимиз тушмоқдa.

Ривожлaнгaн мaмлaкaтлaрдa тaълимнинг тўлик циклигa инвeстиция

киритишгa, яъни, болa 3 ёшдaн 22 ёшгaчa бўлгaн дaврдa унинг тaрбиясигa

сaрмоя сaрфлaшгa кaттa эътибор бeрилaди. Чунки aнa шу сaрмоя жaмиятгa

15-17 бaробaр миқдордa фойдa кeлтирaди. Биздa эсa бу кўрсaткич aтиги

4 бaробaрни тaшкил этaди[3. – Б.224.]. Шу нуқтaи нaзaрдaн тaълимгa

йўнaлтирилгaн инвeстициялaр нaфaқaт мaмлaкaтни ривожлaнтиришнинг

муҳим усули, инсон кaпитaли вa ижтимоий-иқтисодий ривожлaниш

истиқболлaрини яхшилaшгa қaрaтилгaн ижтимоий сиёсaтдир. Бунинг

нaтижaсидa инсон кaпитaлини тaкомиллaштириб моддий фaровонлик вa

соғлом турмуш тaрзигa эришилaди. Шуни тaъкидлaш кeрaкки, инсон

кaпитaли ҳaр бир инсоннинг индивидуaл кaпитaл шaклидир. Инсон

қобилиятлaри, билимлaри, кўникмaлaри вa тaжрибaси ҳaр бир ёш

фуқaронинг шaхсий мулки ҳисоблaнaди[8].

Ўтказган тадқиқотдан натижалари, олий маълумотли респондентлар

инсон капиталига инвестиция қилишга кўпроқ имкониятга ва майилга эга

эканликлари маълум бўлди. Олий таълимнинг инсон капиталига қайтма


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

130

таъсири юқори бўлиши аниқланди. Иқтисодий қайтимдан ташқари, турмуш

фаровонлиги ва мамлакат ижтимоий, сиёсий ҳаёти таъсири беқиёсдир.

Тадқиқот давомида инсон капиталини ривожланиш манбалари ва

омилларини унинг ички ва ташқи даражаси юзасидан кенгроқ ўрганиш

натижалари кўрсатмоқдаки, инсон капиталига оила даражасидаги

инвестицияларга эътиборни кучайтиртириш мақсадга мувофиқдир. Чунки,

инсон капиталининг барча таркибий қисмлари оила ўз фарзандига

киритадиган инвестициялар орқали шакллантирилади ва кўпайтирилади.

Инсоннинг интеллектуал ва психофизиологик қобилиятларини оилада

ривожлантириш унинг келгусида камол этиши ва инсон капитали мунтазам

такомиллашиб боришининг пойдеворидир. Бу орада эса, юртимизда “Оила

жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципи асосида тадрижий

истлоҳотлар амалга оширилмоқда.

Инсон капиталининг яакка шаҳс миқиёсида олиб қараганда асосий

инвестори – мазкур капитал эгасининг ўзидир. Инсон капиталига инвестиция

киритиш ишонч даражасини ҳам оширади. Ўқимишли инсонлар бошқаларга

кўпроқ ишонади, ишонч даражаси баланд бўлган жамият одатда нисбатан

юқори иқтисодий ўсишга эришади. Мамлакатимизда инсон капиталини

ривожлантириш соҳасини оптималлаштириш натижасида янги ижтимоий

муҳит, янги маънавий ва ахлоқий қадриятларга асосланган инсон капитали

шаклланди.

Инновацион инсон капитали яратиш учун мамлакатнинг ҳар бир

оиласи ва унда туғилган фарзандларнинг кичик ёшдан бошлаб билим олишга

йўналтириш, илмга ҳавас, меҳнатга муҳаббат уйғотиш, уларни таълим

муассасаларида энг янги таълим технологиялари, жаҳон стандартлари

даражасидаги дарслик ва қўлланмалари билан ўқитиш, ўргатиш лозим.

Инсон капиталини шахс ва оила даражасида ривожланиш жараёнларини

ўрганиш мобайнида ижтимоий таҳлиллар муҳим аҳамиятга эга.


background image

“Oila institutining ijtimoiy taraqqiyotdagi oʻrni va oila mustahkamligini taminlash omillari”

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani materiallari to’plami. NamDPI 2023.

131

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатьият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –

592 б

2.

Миpзиёeв Ш.М. Янги Ўзбeкиcтон cтpaтeгияcи. -Тошкeнт:

О’zbekistоn, – 2021. – Б.224.

3.

Schultz T.W. The Economic Value of Education. New York:

Colambia University Press. 1963.

4.

Mushkin S.J. Health as an Investment // J. of Political Economy. 1962.

Vol. 70. N 5. Pt. 2. Investment in Human Beings.

5.

Grossman M. On the concept of health capital and the demand for

health / M. Grossman // Journal of Political Economy. - 1972. - Vol. 80, Feb.

6.

Coleman J.Social capital in the creation of human capital // American

Journal of Sociology. 1988. Vol. 94. P. 95-121.

7.

Сикевич З.В. Социальная психология этнических отношений.

СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2008.

8.

Содиржонов

М.

М.

Инсон

капитали

pивожланиш

жаpаёнлаpининг этносоциологик хусусиятлаpи (Фаpғона водийси мисолида).

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. –

Тошкент, 2022. – Б. 43.

9.

Содиржонов М. Инсон капитали ривожи шахснинг онги,

билими, ахлок-одоби, дунёкарашига боглик." //Янги Ўзбекистон”

газетаси. – 2022. – Т. 10.

FARZAND TARBIYASIDA OILANING O‘RNI VA OILAVIY

MUNOSABATLARNING PSIXOLOGIK XUSUSIYATLARI

Nuriddinova Azizaxon Bahromjon qizi

Namangan davlat universiteti talabasi

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатьият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 592 б

Миpзиёeв Ш.М. Янги Ўзбeкиcтон cтpaтeгияcи. -Тошкeнт: О’zbekistоn, – 2021. – Б.224.

Schultz T.W. The Economic Value of Education. New York: Colambia University Press. 1963.

Mushkin S.J. Health as an Investment // J. of Political Economy. 1962. Vol. 70. N 5. Pt. 2. Investment in Human Beings.

Grossman M. On the concept of health capital and the demand for health / M. Grossman // Journal of Political Economy. - 1972. - Vol. 80, Feb.

Coleman J.Social capital in the creation of human capital // American Journal of Sociology. 1988. Vol. 94. P. 95-121.

Сикевич З.В. Социальная психология этнических отношений. СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2008.

Содиржонов М. М. Инсон капитали pивожланиш жаpаёнлаpининг этносоциологик хусусиятлаpи (Фаpғона водийси мисолида). Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – Тошкент, 2022. – Б. 43.

Содиржонов М. Инсон капитали ривожи шахснинг онги, билими, ахлок-одоби, дунёкарашига боглик." //Янги Ўзбекистон” газетаси. – 2022. – Т. 10.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов