Информация о бруцеллезе животных

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
180-184
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузимуродов, М. ., Саидов, А., & Улуғмурадов, А. (2024). Информация о бруцеллезе животных. in Library, 20(3), 180–184. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/2020-09-09
Мухиддин Рузимуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заместитель директора по научной работе, профессор

А Саидов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
младший научный сотрудник
А Улуғмурадов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
в.ф.н., старший научный сотрудник
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены сведения о хроническом инфекционном заболевании бруцеллёз и свойствах его возбудителя. О сохранности и распространении возбудителя бруцеллёза во внешней среде, продуктах животного происхождения, а также о методох диагностики, борьбы и специфической профилактики с данным заболеванием


background image

180

УДК: 619.616:002.8.636

ҲАЙВОНЛАРНИНГ БРУЦЕЛЛЁЗ КАСАЛЛИГИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

Саидов А.А., кичик илмий ходим,

Улуғмурадов А.Д., докторант-изланувчи.

Илмий раҳбар: Рўзимуродов М.А., в.ф.н., катта илмий ходим

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

E-mail:nivi@vetgov.uz,

141500,

Тайлоқ тумани, Ал-Беруний 35-уй, тел:+998666665630)

Summary

The article provides information about the chronic infectious disease of

brucellosis and the properties of its pathogen. On the safety and distribution of the
causative agent of brucellosis in the environment, products of animal origin, as well as on
diagnostic methods, control and specific prevention of this disease.

Аннотация

В данной статье приведены сведения о хроническом

инфекционном заболевании бруцеллёз и свойствах его возбудителя. О сохранности
и распространении возбудителя бруцеллёза во внешней среде, продуктах
животного происхождения, а также о методох диагностики, борьбы и
специфической профилактики с данным заболеванием

Аннотация

Мақолада юқумли бруцеллёз касаллиги ва уни қўзғатувчисининг

хусусиятлари ҳақида қисқача таъриф берилган. Касаллик қўзғатувчисининг ташқи
муҳитга тарқалиши ва юқиши кўрсатилган. Бруцеллёз касаллигининг
диагностикаси ёритилгач, асосан касалликни олдини олиш ва бартараф қилишнинг
умумий ва специфик чоралари баён қилинган.

Калит сўзлар: бруцеллёз, бурсит, орхит, АР, КБР, СҲР, ПЗР, ИФТ, карантин.

Бруцеллёз - сурункали тарзда ўтувчи юқумли касаллик бўлиб, у билан барча

турдаги чорва моллари, ёввойи ҳайвонлар ва инсонлар касалланади. Шунинг учун
бу хавфли касалликка қарши курашиш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий
аҳамиятга ҳам эгадир.

Ҳозирги вақтда ҳайвонлар бруцеллёзи деб аталадиган касаллик Англияда XIX

асрнинг бошларида маълум бўлган. У ерда касаллик оммавий тарқалган бўлиб, энг
кўринарли белгиси ҳомила ташлаш билан кечган. Инглиз врачлари касаллик
сабабларини аниқлаш мақсадида узоқ вақт машаккатли иш олиб боришган. Ниҳоят
1886 йилда инглиз ҳарбий врачи Брюс “Мальта” ёки “Урта ер денгизи” иситмаси
касаллигидан ҳалок бўлган аскарлар талоғидан бруцеллёз қўзғатувчисини
микроскоп орқали аниқлаган. У ўз ишини давом эттириб, патологик
материаллардан озуқа мухитига қайта экиб, касаллик қўзғатувчисини ажратиб
олган ва уни


background image

181

микрококк деб атаган. Кейинчалик бу Брюс шарафига бруцелла деб, касаллик эса
бруцеллёз деб номланган. Бруцеллёзни ўрганиш тарихида ҳал қилувчи аҳамиятга
эга бўлган бу янгиликдан сўнг ҳозирги кунгача барча давлатларда ҳайвонлар ва
инсонлар бруцеллёзига тааълуқли кўплаб текширишлар ўтказилди, кўплаб
саволларга аниқликлар киритилди.

Республиканинг эпизоотик ҳолатини кузатадиган бўлсак, ҳайвонлар

бруцеллёзи ҳамон муаммоли зооноз касаллик бўлиб келаётгани маълум. Бу
касаллик ҳайвонларда ва о дам лар да учрайди.

Касаллик кенг тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, оммавий бола ташлаш, қисир

қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигини пасайиши
билан характерланиб, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади.

Касалликни қўзғатувчиси 0,3-0,5 микронли майда микроблар - Бруцелла

гуруҳига киради ва 6 типга бўлинади: булардан энг хавфлиси қўй-эчки бруцелласи
- мелитензис деб номланади. Иирик шохли моллар бруцелласи абортус, чўчқалар
бруцелласи - суис, неотома - кемурувчилар бруцелласи, овис - қўчқорлар
бруцелласи ва канис - итлар бруцелласи. Бундан ташқари, ҳар типи бир неча
биотипларга ҳам бўлинади.

Культурал-морфологик хусусиятлари бўйича бруцеллалар бир бировидан

фарқланмайди. Уларни фақат биохимик ва антигенлик хусусиятлари орқали
типизация қилиш мумкин.

Бруцеллалар ташқи муҳит шароитига анча чидамлидир: музлатилган озиқ-

овқат маҳсулотида ойлаб яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30 кунгача,
бринза ва пишлоқда 15-40 кунгача, сутда 3-4 кунгача, музлатилган патологик
материалда 1,5 йилгача ўзининг яшовчанлигини йўқотмайди, суюқлик муҳитида
эса 70 даражалик иссиқликда 30 дақиқада ва қайнатилганда дарҳол зарарсизланади.

Табиий шароитда ҳайвонлар бруцеллези қўзғатувчиси билан зарарланган ем-

хашакни, сувни истеъмол қилганда, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси
орқали, шунингдек зарарланган тери орқали, ҳамда ҳайвонларни уруглантиришда
ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинмаган вақтда касалланади. Энг
хавфлиси, касал моллар бола ташлаш вақтида ўзидан кўп миқдорда бруцелла
микробларини ташқи муҳитга ажратиб, ем-хашак, сув, чорвачилик асбоб-
ускуналарини зарарлантиради.

Шунинг учуй, касал моллар ўз вақтида подадан ажратилиши ва унга қарши

махсус ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилиши зарур.

Бруцеллёз касаллигига чалиниш ва унинг тарқалишига асосий сабаб

хўжаликларга келтириладиган молларни ветеринария кўригидан тўлиқ
ўтказмаслик, улар орасида касал молларнинг бўлиши, ҳайвонларни ўзбошимчалик
билан бир подадан иккинчисига ўтказилиши ва ниҳоят мол бозорларида касал
моллар билан савдо-сотиқ қилинишидир.


background image

182

Касаллик қўзғатувчиси, организмга тушгандан кейин яшаши ва кўпайиши

натижасида лимфа тугунларига, елинга ва паренхиматоз органларга жойлашиб,
кенг миқдорда тарқалади. Қўзғатувчи бачадоннинг шиллиқ пардасида ўзига энг
қулай шароитни топади ва ривожланиш натижасида бола ташлашгача олиб келади.
Бруцеллёз билан касалланган сигир ва ғуножинлар кўпинча 5-7 ойлик буғозлик
даврида бола ташлайди.

Касаллик кўпинча клиник белгисиз ўтади, лекин асосий клиник белгиларидан

5-7 ойлик буғозлик даврида бола ташлаш, бурсит, буқа ва қўчқорларда орхит
белгилари ҳисобланади. Касалликнинг яширин даври бир ой ва ундан ҳам кўпроқ
бўлади.

Бруцеллёз касаллигининг эпизоотологиясини чуқур ўрганишда шу маълум

бўлдики, унга қарши курашда касалликни ўз вақтида ташхис қилиш катта
аҳамиятга эта. Лекин касалликнинг ҳайвонларда ўзига хос кечиши уни
диагностикасини қийинлаштиради. Шунинг учун илм-фан мавжуд диагностик
воситаларни ва усулларини такомиллаштириш ҳамда янгиларини яратиш устида
тинмай изланишда бўлади.

Ҳозирги вақтга келиб, илмий ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланиладиган

серологик АР (агглютинация реакцияси), КБР (комплимент боғлаш реакцияси) ва
КУБР (комплиментни узоқ боглаш реакцияси), РБН (розбенгал намуна), СҲР (сут
ҳалқали реакцияси), ИФТ (иммунофермент тахдил), ПЗР (полимераза занжирли
реакцияси) каби усуллар ёрдамида касалликка ташхис қўйилади.

Бруцеллез билан касалланган ҳайвонларда диагноз қўйиш учун асос

бўладиган характерли ўзгаришлар йўқ. Бола ташлаган вақтларда ҳомила
бруцеллёзга бактериологик услубда текширилади. Бола ташлаган ҳайвонлар
жигарида некроз ўчоқлари бўлиши мумкин. Баъзан молларда бурсит, гигрома,
жигарида абсцесслар бўлиши мумкин.

Бруцеллёз асосан серологик, бактериологик текширишлар натижаларига қараб

аниқланади. Ундан ташқари, эпизоотик шароит ва мавжуд клиник белгилар ҳам
ҳисобга олинади. Сигир ва гуножинлар буғозлиги қайси даврда эканлигидан қатъий
назар текширилади. Қўй ва эчкилар, туққандан кейин 1,5 ой вақт ўтгач, ҳамма
турдаги ёш моллар эса 3-5 ойлигидан бошлаб текширилади. Ҳайвонларнинг чала
тугилган болалари дарҳол махсус лабораторияга бактериологик текшириш учун
юборилади, ҳам бола ташлаган ҳайвондан қон олиниб серологик услубда
текширилади. Лабораторияда бруцелла микроблари ажратилса, касаллик
аниқланган деб ҳисобланади. Бундан ташқари, режали равишда қон зардобларини
текширишда ҳам касаллик аниқланиши мумкин.

Касаллик борлиги аниқланган жойда карантин эълон қилиниш шарт, ва

ветеринария мутахассислари медицина ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудни,
ферма ва хусусий хўжаликларни бу касалликдан согломлаштириш режасини
асосида иш олиб бориш даркор. Касаллик аниқланган ва соғломлаштирилаётган
ҳудуд ва хўжаликларда чорва


background image

183

моллари ҳар ойда бир марта, қаторасига икки марта салбий натижа олингунга қадар
текширилади ва бу ҳайвонлар 6 ойлик назорат муддатига қолдирилиши лозим. Шу
муддат давомида икки марта текширилганда касал мол аниқланмаса, худуд, ферма,
хўжалик туман ҳокимлигининг қарори билан соғломлаштирилган деб эълон
қилинади.

Бу ерда карантин муддатини бекор қилишдан олдин кенг кўламда тозалаш

ишлари олиб борилади, дезинфекция қилинади. Ундаги гўнг белгиланган тартибда
зарарсизлантирилади.

Дунёда зооноз касалликлар орасида энг кўп тарқалган касалликларидан бири

бу - бруцеллёз дир. Шу кунгача кишиларнинг бруцеллёз билан касалланиши
бевосита касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлганда содир бўлади деб
ўйлашарди. Ҳозирги кунга келиб эса ҳайвонлар билан умуман ишламайдиган
кишилар орасида ҳам касаллик учраши кузатилаяпти. Турли касбдаги, қишлоқда
яшовчи ҳамда шаҳарда яшовчи аҳоли ўртасида ҳам бруцеллёз касаллиги
аниқланаяпти. Бундан кўриниб турибдики, бруцеллёзга қарши кураш чораларини
чорвачиликка етказаётган зиён сабабларини йўқотишгагина йўналтириб қолмай,
балки инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётини касалликдан асрашга қаратиш ҳам долзарб
муаммо бўлиб қолмоқда.

Кўп йиллик эпизоотологик ва эпидемиологик изланишлар шуни кўрсатадики,

бруцеллёзни бартараф қилиш катта қийинчилик туғдиради, кўп куч ва харажат
талаб қилади, натижада чорвачиликка кўп иқтисодий зарар етади.

Чорвадорларнинг ва жамоатчилик вакилларининг бруцеллёзга қарши курашда

фаол, дадил иштирок этишлари учуй улар касалликнинг моҳияти, тарқалиш
сабаблари ва омиллари, ҳамда бартараф қилишнинг асосий восита ва услублари
ҳақида тушунчага эга бўлишлари шарт.

Соғлом хўжаликнинг бу касалликдан доим ҳоли бўлиши учун ветеринария-

санитария маданиятни юқори даражада бўлишини таъминлаш, фермата янгидан
келтирилган молларни туман бош ветеринария врачининг рухсати билан 30 кун
давомида карантинга қўйиб, махсус текширишдан ўтказилиши шарт, касаллик
мавжуд бўлган хўжаликдан соғлом хўжаликка бирор бир нарсани ўтказиш ман
қилинмоғи лозим.

Бруцеллёзни олдини олишда фермаларнинг санитария ҳолатини яхшилаш,

дезинфекция ва дератизация тадбирларини ўз вақтида ўтказиш жуда муҳимдир.

Бруцеллёзни олдини олиш ва қарши кураш комплекс чора- тадбирлари ичида

махсус воситаларсиз ҳудуд ва хўжаликларда соғлом мухитни сақлаш, носоғлом
хўжаликларни соғломлаштириш жуда қийин.

Хулоса қилиб айтганда, барча хўжаликларни профилактик тадбирлар асосида

бу касалликдан тўла озод этиш халқ хўжалик аҳамиятидаги


background image

184

долзарб масала бўлиб, у чорвачилик иқтисодини мустаҳкамлаш билан бирга, инсон
саломатлигини муҳофаза қилиш учун курашиш ҳамдир.

Юқорида баён этилган тартиб-қоидаларга ўз вақтида тўла амал

қилингандагина, бруцеллёз касаллигининг пайдо бўлишига ва тарқалишига йўл
қўймаган бўламиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ҳайвонлар бруцеллёз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий

асосланган ТИЗИМ. //Утверждена Государственным ветеринарным комитетом
РУз. 2018 г

2.

Материалы и методики ФАО/ВОЗ, 2018г.

3.

Косилов И. А. Бруцеллёз сельскохозяйственных животных. Новосибирск,

1992 -260 с.

UDK:619:636.2:618

SIGIRLAR REPRODUKTIV XUSUSIYATLARINI STIMULLASHNING

ZAMONAVIY USULLARI

Ilmiy rahbar, v.f.d. B.M.Eshburiyev, mustaqil izlanuvchi B.S.Alimov

Самарканд ветеринария медицинаси института

Annotatsiya:

Maqolda sigirlar reproduktiv xususiyatlarini stimullashning

vositalari va zamonaviy usullari bo‘yicha adabiyot ma’lumotlarining taxlili bayon
qilingan.

Kalit so‘zlar: follikulastimullovchi (FSG) gormon, tuxumdonlar, progesteron,

sariq tana, lyuteinlovchi (LG) gormon, platsenta, endometrit, reproduktiv funksiya.

Mavzuning dolzarbligi.

Xozirgi kunda xorijdan ko‘plab olib kelinayotgan

mahsuldor sigirlar orasida reproduktiv a’zolar kasalliklari va funksiyalarining buzilishi
oqibatida bepushtliklarning kuzatilishi sigirlarda mahsuldorlik va ulardan bola
olishning kamayishi, yuqori mahsuldor hayvonlardan xo‘jalikda foydalanish
muddatlarining qisqarishi hisobiga katta iqtisodiy zararga sabab bo‘lmoqda.

Adabiyot ma’lumotlarining tahlili shuni ko‘rsatadiki, xozirgi kungacha

Respublikamiz qoramolchilik fermer xo‘jaliklari sharoitida parvarishlanayotgan
sigirlar orasida reproduktiv a’zolar kasalliklari va funksiyalarining buzilishi oqibatida
kuzatiladigan bepushtliklarning etiopatogenezi, ertachi aniqlash, davolash va oldini
olishning bugungi bozor iqtisodiyoti sharoitlariga mos keladigan usullari yetarlicha
ishlab chiqilmaganligi xo‘jaliklarning iqtisodiy imkoniyatlari, iqlimi va maxalliy
sharoitlaridan kelib chiqib samaradorligi yuqori va arzon maxalliy vositalardan
foydalanishni keng yo‘lga qo‘yish extiyojini tug‘diradi.

Библиографические ссылки

Ҳайвонлар бруцеллёз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий асосланган ТИЗИМ. //Утверждена Государственным ветеринарным комитетом РУз. 2018 г

Материалы и методики ФАО/ВОЗ, 2018г.

Косилов И. А. Бруцеллёз сельскохозяйственных животных. Новосибирск, 1992-260 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов