Актуальные проблемы достижения целей Глобального договора о миграции в государственном управлении

CC BY f
145-152
0
0
Поделиться
Исоков, Л. (2024). Актуальные проблемы достижения целей Глобального договора о миграции в государственном управлении. in Library, 3(3), 145–152. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31040
Лукмонжон Исоков, Правоохранительная академия Республики Узбекистан
Руководитель центра, доктор юридических наук, доцент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются актуальные проблемы достижения целей Глобального договора о безопасной, упорядоченной и легальной миграции. Также описана необходимость разработки Национального плана действий на 2024–2030 годы для достижения целей Глобального договора по миграции в Республике Узбекистан.

Похожие статьи


background image

145

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

Аннотация

:

мазкур мақолада Хавфсиз, тар

-

тибли ва қонуний миграция бўйича глобал

шартнома мақсадларига эришишнинг долзарб

муаммолари ҳақида сўз боради. Шунингдек,

Ўзбекистон Республикасида Миграция бўйича

глобал шартнома мақсадларига эришиш бўйича

2024–2030 йилларга мўлжалланган Миллий ҳара

-

катлар режасининг ишлаб чиқилиши зарурати

тавсифланган.

Таянч сўзлар

:

глобал шартнома, инсон

ҳуқуқлари, миграция, мигрантлар, ноқонуний

миграция, одам савдоси, халқаро ҳуқуқ, давлат

қонунчилиги, миллий ҳаракатлар режаси, ҳимоя.

Актуальные проблемы достижения целей

Глобального договора о миграции

в государственном управлении

Лукмонжон Исоков,

начальник Центра Правоохранительной

академии Республики Узбекистан,

доктор юридических наук, доцент

Аннотация

:

в данной статье рассматрива

-

ются актуальные проблемы достижения целей

Глобального договора о безопасной, упорядочен

-

ной и легальной миграции. Также описана необхо

-

димость разработки

давЛаТ БОшҚарУвИда

МИГРАцИЯ БЎЙИЧА ГЛОБАЛ ШАРТНОМА

МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШНИНГ

ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

луқмонжон исоҚов,

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси Марказ бошлиғи, юридик фанлар доктори, доцент

Национального плана действий на 2024–2030

годы для достижения целей Глобального догово

-

ра по миграции в Республике Узбекистан.

Ключевые слова

:

глобальный договор, пра

-

ва человека, миграция, мигранты, нелегаль

-

ная миграция, торговля людьми, международ

-

ное право, цель, национальный план действий,

защита.

The current problems of achieving the goals

of the Global Compact for Migration

in the public administration

Lukhmonjon Isokov,

head of the Center of the Law Enforcement

Academy of Uzbekistan, DSc (in Law),

Associate professor

Abstract:

this article discusses the current

problems of achieving the goals of the Global

Compact for Safe, Orderly and Regular Migration.

It also describes the need to develop a National

Action Plan for 2024–2030 to achieve the goals of

the Global Compact on Migration in the Republic

of Uzbekistan.

Keywords:

global compact, human rights,

migration, migrants, illegal migration, human

trafficking, international law, goal, national action

plan, protection.


background image

146

Б

угунги глобал даврда инсоният тари-

хида ниҳоятда кўп сонли кишиларнинг

кутилмаган даражада бир жойдан иккинчи

жойга кўчиши кузатилаётгани туфайли миг-

рация билан боғлиқ масалалар дунёнинг

аксарият давлатлари, жумладан, Ўзбекистон

учун ҳам ғоят долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб, Бир-

лашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамбле-

ясининг 2018 йил 19 декабрдаги 73/195-сон-

ли резолюцияси билан маъқулланган Хавф-

сиз, тартибли ва қонуний миграция бўйича

глобал шартномани (бундан буён

Миграция

бўйича глобал шартнома

деб юритилади)

қўллаб-қувватлади.

Миграция бўйича глобал шартнома

халқаро миграциянинг барча жиҳатларини

яхлит ва тўлиқ қамраб олган биринчи ҳуку-

матлараро келишув бўлиб, мигрантларнинг

ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, уларнинг

инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, таъмин-

лаш ва ҳимоя қилишга хизмат қиладиган 10

та принципга асосланади.

Миграция бўйича глобал шартнома ин-

сон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуққа

асосланиб, давлатлар томонидан барча миг-

рантларнинг инсон ҳуқуқларини таъмин-

лаш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш маж-

буриятини тасдиқлайди. Миграция бўйича

глобал шартнома Инсон ҳуқуқлари умум-

жаҳон дек ларацияси ва инсон ҳуқуқлари

соҳасидаги тўққизта асосий халқаро шарт-

номаларнинг ҳар биридаги қоидаларга тая-

ниб, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги раҳба-

рий принциплардан иборат. Миграция дав-

рининг ҳар қандай босқичида миграцион

мақомидан қатъи назар камситишларнинг

барча шакл лари, хусусан, ирқчилик, ксено-

фобия ва мигрантлар ва уларнинг оила аъ-

золарига нисбатан муросасизликка барҳам

бериш, барча мигрантларни регрессияга йўл

қўймаслик, камситмаслик, уларнинг инсон

ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш

ва амалга ошириш каби принциплар шулар

жумласига киради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

Барқарор ривожланиш мақсадлари 2015

йилдан 2030 йилгача бўлган халқаро ҳам-

корлик бўйича мақсадлар тўплами ҳисоб-

ланади. Чекланган ресурслардан мақбул

фойдаланиш ва экологик тоза технология-

лардан фойдаланиш, ижтимоий ва маданий

тизимлар барқарорлигини сақлаш, биологик

ва жисмоний табиий тизимларнинг яхлитли-

гини таъминлашга қаратилган чора-тадбир-

ларни кўришни назарда тутувчи “Дунёмиз-

ни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврда

барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тар-

тиби” деб номланган ушбу ҳужжат 17 та гло-

бал мақсадни ва 169 та тегишли вазифаларни

ўз ичига олади. Барқарор ривожланиш мақ-

садларининг 11 та мақсад таркибида келти-

рилган 22 та вазифа мигрантлар масаласига

қаратилган [1].

Ушбу принциплар Миграция бўйича гло-

бал шартноманинг 23 та мақсадида акс эт-

тирилган ва уни имзолаган давлатлар томо-

нидан Миллий ҳаракатлар режаси орқали

доимий равишда амалга оширилади.

Миграция бўйича глобал шартноманинг

53-бандида барча аъзо давлатларга Мигра-

ция бўйича глобал шартномани амалга оши-

риш учун кенг қамровли вазифалардан ибо-

рат бўлган миллий дастурларни имкон қадар

тезроқ ишлаб чиқиш ва миллий даражада

эришилган ютуқларни мунтазам равишда

ҳар томонлама баҳолаган ҳолда, жумладан,

амалга оширишнинг миллий дас турини их-

тиёрий тайёрлаш ва фойдаланиш орқали

таҳлил қилиш тавсия этилган. Бундай таҳли-

лий ҳисоботлар барча тегишли субъектлар,

шунингдек, парламент аъзолари ва маҳал-

лий ҳокимият органлари вакилларининг

фикр ларини инобатга олган ҳолда тайёрла-

ниши ҳамда Халқаро миграция муаммола-

рини кўриб чиқиш бўйича форум ишида

иштирок этувчи аъзо давлатларни самарали

хабардор қилишга хизмат қилиши лозим. Бу

каби ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда

қуйидаги жиҳатларни алоҳида ҳисобга олиш

лозимлиги тавсия этилган [2]:

- инсон манфаатларини юқори қўйиш,

гендер жиҳатларини ҳисобга олиш, болалар

ва ногиронларни эътибордан четда қолдир-

маслик;

- миграцион мақомидан қатъи назар

барча мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликла-

рини ҳурмат қилиш;


background image

147

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

- аёл мигрантлар ва мигрант болалар

ҳуқуқларини инобатга олувчи миллий миг-

рация сиёсати ҳамда қонунчилигини ишлаб

чиқиш.

Шунингдек, БМТнинг Ўзбекистон учун

2021–2025 йилларда Барқарор ривожланиш

мақсадлари бўйича ҳамкорлик дастурида

гендер стратегияси доирасида белгилан-

ган вазифаларни бажариш орқали меҳнат

миг рантлари бўлган хотин-қизлар ва эркак-

ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилиш тизимини ривожлантириш, уларнинг

ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш кўзда

тутилган [3].

Бу борада 2022–2026 йилларга мўлжал-

ланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стра-

тегиясидаги 100 та мақсаддан 86-мақсади [4]

ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 100

та мақсаддан 95-мақсади [5] айнан Хавфсиз,

тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини

таъминлаш ҳамда самарали миграция сиё-

сатини юритишга бағишланган бўлиб, уни

амалга оширишга оид давлат дастурларида

Миграция бўйича глобал шартноманинг 16

та – 1-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-, 12-, 14-,

15-, 18-, 19- ва 21-мақсадлари тўлиқ қамраб

олинган [6].

юқоридаги таҳлиллардан келиб чиққан

ҳолда Миграция бўйича глобал шартно-

ма мақсадларига Ўзбекистон Республика-

сида эришиш бўйича 2024-2030 йилларга

мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режа-

сининг (бундан буён

Миллий ҳаракатлар

режаси

деб юритилади) ишлаб чиқилиши

ва қабул қилиниши айни муддао бўлади.

Зеро, бу давлат органлари, ташкилотлари

ва фуқаролик жамияти институтларининг

саъй- ҳаракатларини бирлаштириш асосида

Миграция бўйича глобал шартнома мақсад-

ларига эришиш учун зарур шарт-шароит ва

механизмларни яратишни таъминлашга қа-

ратилган ҳужжат бўлиши лозим.

Миллий ҳаракатлар режаси Миграция

бўйича глобал шартноманинг принциплари,

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига

ва инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Рес-

публикаси томонидан ратификация қилин-

ган халқаро шартномалар ва бошқа қонун

ҳужжатлари қоидаларига асосланиши керак.

Бинобарин, Миллий ҳаракатлар режасини

амалга ошириш Ўзбекистон Республика-

сида Хавфсиз, тартибли ва қонуний мигра-

ция бўйича глобал шартнома мақсадлари-

га эришиш чораларини кўриш имконини

беради.

Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб

чиқишга зарурат Ўзбекистон Республикаси-

да миграция соҳасидаги жорий ҳолат билан

тавсифланади. Ушбу ҳолат қуйидаги жиҳат-

лари билан алоҳида эътиборга моликдир.

Статистика агeнтлигининг дастлабки маъ-

лумотларига кўра, Ўзбекистон Республи-

касининг доимий аҳолиси сони 2023 йил

1 апрель ҳолатига 36 197 781 кишини ташкил

этган [7]. Аҳоли сонининг йиллик ўсиши ўрта-

ча 2 фоиз ёки 667,1 минг нафарга тенг бўлиб,

ҳар йили 600-700 минг кишининг меҳнат бо-

зорига кириб бориши мамлакатнинг иқти-

содий ривож ланишига ҳисса қўшиш билан

бир қаторда янги иш ўринларни яратиш учун

демографик босим ўтказади. Ушбу вазиятда

меҳнат миграцияси Ўзбекистоннинг ишсиз

фуқароларини бандлигини таъминлаш учун

зарур ҳисобланади.

Шу билан бирга, 2022 йилда Ўзбекистон-

га кўчиб келганлар сони жами 214821 на-

фар бўлса, шулардан 85564 нафари – эркак,

129257 нафари аёлларни ташкил қилган.

Худди шу давр ичида Ўзбекистондан кўчиб

кетганлар сони жами 221319 нафар бўлса,

шулардан 88500 нафари – эркак, 132819 на-

фари аёлларни ташкил қилган [8]. 2023 йил

1-чорагида жами кўчиб келганлар сони 51,5

минг кишини ташкил этган, шундан эрка-

клар сони 21,3 минг кишини, аёллар сони

30,2 минг киши, кўчиб келганлар сони шаҳар

жойларида 44,7 минг кишини, қишлоқ жой-

ларида 6,8 минг кишини ташкил этган. Ўзбе-

кистон Респуб ликасига хорижий мамлакат-

лардан кўчиб келганларнинг асосий қисми

Россия Федерацияси (жами хориждан кўчиб

келганларга нисбатан 30,3 фоиз), Қозоғистон

Республикаси (25,9 фоиз), Тожикистон Респу-

бликаси (17,7 фоиз), Қирғиз Республикаси

(6,2 фоиз), Украина Республикаси (1,2 фоиз)

ва бошқа мамлакатлар (18,7 фоиз) ҳиссаси-

га тўғри келади. Худди шу давр ичида кў-

чиб кетганлар сони 54,6 минг кишини таш-


background image

148

кил этган, шундан эркаклар сони 22,9 минг

кишини, аёллар сони 31,7 минг киши, кўчиб

кетганлар сони шаҳар жойларида 45,5 минг

кишини, қишлоқ жойларида 9,1 минг киши-

ни ташкил этган [9].

Айни пайтда, Ўзбекистон Республика-

сининг 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролари

ташқи меҳнат миграциясида бўлиб, уларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати-

нинг устувор йўналишларидан биридир. Бу

борада мигрантларга Ўзбекистон Республи-

каси Конституциясида назарда тутилган ҳуқуқ

ва эркинликларни амалга оширишда халқаро

ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари

ҳамда тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистон

Республикасининг, халқаро шартномалари-

га мувофиқ хавфсиз, тартибли ва қонуний

миграция учун зарурий шарт-шароитларни

яратиш долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда мигрантлар ҳуқуқлари Ўз-

бекистон Республикасининг Конституцияси,

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4

апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида чет

эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги

692-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “2022-2026 йилларга мўл-

жалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги, “Хорижда вақтин-

чалик меҳнат фаолиятини амалга ошираёт-

ган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш

кафолатларини янада кучайтириш чоралари

тўғрисида”ги Фармон ҳамда “Хорижда ис-

тиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳам-

корлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси

давлат сиёсатини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Хавфсиз,

тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси

тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа тегишли

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартиб-

га солинади.

Мигрантлар ҳуқуқларини тартибга солув-

чи миллий қонунчилик:

- мигрантларнинг таълим олишга бўлган

ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳуж-

жатлар;

- соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат

кўрсатиш;

- бандлик масалалари;

- жисмоний тарбия, спорт ва дам олиш;

- ижтимоий объектлар ва хизматлар,

транспорт, алоқа ва ахборот воситаларидан

фойдаланиш;

- одил судлов;

- давлат ва жамоат ишларида иштирок

этиш;

- миграция соҳасидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик каби норма-

лардан ташкил топган.

Сўнгги йилларда қонуний асосда меҳнат

фаолиятини амалга ошириш учун меҳнат

мигрантларини жўнатиш тартибини тако-

миллаштириш, бир қатор мамлакатлар би-

лан халқаро шартномаларни қабул қилиш

бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, миграцияни бошқариш бўйича

самарали тизим яратилиб, ушбу соҳага доир

қонун ҳужжатлари ва институционал асос-

лар такомиллаштирилди. Мигрантларни ҳи-

собга олиш ва рўйхатдан ўтказиш, ижтимоий

таъминот ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш чорала-

ри кўрилди. Ўзбекистон Миграция бўйича

глобал шартномани миллий даражада жо-

рий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

минтақада биринчи бўлиб ахборот тақдим

этди.

Шунга қарамай, меҳнат мигрантлари

кўпинча ўзларининг меҳнат фаолиятини

ижтимоий муҳофаза қилиш ва мигрантлар-

нинг қонуний ҳуқуқлари доирасидан ташқа-

рида олиб борадиган, ҳимоясиз ҳолатда

бўлган ва камситишларга дучор бўлган хо-

риждаги Ўзбекистон фуқароларининг ноқо-

нуний меҳнат миграцияси масаласи долзарб

бўлиб қолмоқда. Ноқонуний ташқи меҳнат

миграцияси мигрантларнинг одам савдо-

си тармоқларига кириш, экстремистик ва

террорис тик ташкилотларга ёлланиш хавфи-

ни кучайтирмоқда, уларнинг гиёҳванд мод-

далар савдоси ва бошқа уюшган жиноят-

чилик турларига алоқадорлиги респуб-

ликанинг халқаро имижига салбий таъсир

кўрсатмоқда, давлат хавфсизлигига таҳдид

солмоқда. Шу билан бирга, хорижий капитал

иштирокида мамлакатни ижтимоий-иқти-


background image

149

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

содий ривожлантириш бўйича лойиҳалар-

нинг амалга оширилиши, юқори малакали

мутахассис сифатида чет эл фуқаролари-

нинг республикага миграция оқимларини

кўпайтирди.

Пандемияга қадар Ўзбекистоннинг 3,5

миллионга яқин фуқароси бошқа мамлакат-

ларга, асосан Россия ва Қозоғистонга чиқиб

кетган. Ушбу мигрантлар карантин ва ҳара-

катланиш чекловлари қўйилган ҳолда уйла-

рига (ялпи ички маҳсулотнинг 5-12 фоизга-

ча) пул ўтказмаларини юборган бўлсалар-да,

миграция бўйича тахминлар 2020 йил апрел-

га қадар деярли барҳам топган. Пул ўтказ-

малари оладиган уй хўжаликларининг улу-

ши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54

фоиз га камайган. Кейинчалик узоқ муддатли

истиқболда қонуний миграция вариантла-

рининг қисқариши тартибсиз миграция ва

одам савдоси хавфини ошириши мумкин,

бу эса ижтимоий-иқтисодий заифликларни

янада кучайтиради [10].

Ўзбекистон Республикасининг миграция

соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўна-

лишлари, принциплари, мақсад ва вазифа-

лари қонуний жиҳатдан мустаҳкамланмаган-

лиги ноқонуний миграция, одам савдоси, де-

мографик инқирознинг кучайиши, малакали

ишчи кучининг чиқиб кетиши каби давлат

хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳодисаларга

қарши курашиш самарадорлигига салбий

таъсир этмоқда.

Мигрантлар миқдори ва сифати бўйича

ҳаққоний маълумотларнинг мавжуд эмасли-

ги уларнинг истиқболини белгилаш имкони-

ни бермайди ва салбий сиёсий-ҳуқуқий ва

ижтимоий-иқтисодий оқибатларга сабаб бў-

лиши мумкин.

Орол денгизи минтақаси ва республи-

канинг бир қатор минтақаларида эколо-

гик вазиятнинг ёмонлашуви мамлакатнинг

янада қулай ҳудудларига одамларнинг тар-

тибсиз жойлашишига ёрдам беради. Ушбу

омил иш ўринларининг етишмаслигини

келтириб чиқаради, аҳоли зичлиги юқо-

ри бўлган вилоят ва шаҳарларда ишсиз-

лик даражасини оширади ҳамда шаҳар-

ларнинг уй-жой фондига қийинчиликлар

туғдиради.

Жаҳон банки прогнозига кўра, 2050 йилга

келиб, Шарқий европа ва Марказий Осиёда

5,1 миллионгача экологик мигрантлар пайдо

бўлиши мумкин, улардан деярли ярми – 2,4

миллион нафари Марказий Осиё мамлакат-

лари ҳиссасига тўғри келади. Фарғона во-

дийси, Тошкент атрофлари ва Тожикистон

жанубининг пасттекисликлари, шунингдек,

Қозоғистон шимолидаги аҳоли зич жойлаш-

ган шаҳарлар экологик мигрантлар оқими

келадиган зонага айланиши мумкин. Бу маз-

кур ҳудудлардаги сув таъминоти ва экинлар

ҳосилдорлиги билан изоҳланади. Қозоғис-

тон жануби, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг

Фарғона водийсига туташ ҳудудлари, шу-

нингдек, Бишкек атрофидаги ҳудудларда сув

таъминоти ва экинлар ҳосилдорлигининг

пасайиши сабабли Шарқий Туркманистон

ва Ўзбекистон жанубининг Амударё бўйида

жойлашган ҳудудлари экологик мигрантлар

учун потенциал чиқиб кетиш ўчоғига айла-

ниш эҳтимоли мавжуд [11].

Ташқи ва ички миграциянинг гендер

жиҳатлари, унинг хотин-қизлар ҳамда эр-

какларга, уларнинг оиласи, фарзандлари-

га таъсири бўйича тадқиқотлар етарлича

олиб борилмаяпти, мазкур соҳада аҳоли

учун яратилган имкониятлар, хотин-қиз-

ларнинг ҳуқуқлари, меҳнат мигрантлари-

ни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида

тарғибот-ташвиқот ишлари лозим даражада

ташкил қилинмаяпти [12].

Ҳозирги кунда миграция жараёнларини

мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизи-

ми етарли даражада самарали эмас. Мам-

лакатда миграция жараёнларини назорат

қилишнинг институционал асослари мав-

жудлигига қарамай, миграция сиёсатини ша-

кллантириш ва амалга ошириш, фаолиятни

мувофиқлаштириш, миграция жараёнлари-

ни барқарорлаштириш ва тартибга солиш

учун масъул бўлган ягона тузилма мавжуд

эмас [13].

Ўзбекистонда миграция масалалари у ёки

бу даражада бир неча вазирлик, идоралар,

хусусан, ички ишлар, ташқи ишлар, банд-

лик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари,

давлат хавфсизлик хизмати (чегара қўшинла-

ри) томонидан ҳал қилинади. Бироқ мигра-


background image

150

ция сиёсати субъектларининг фаолиятидаги

функциялар такрорланишига йўл қўйил-

моқда. Шунингдек, ўзаро идоралараро ҳам-

корлик даражаси қониқарли, деб бўлмайди.

Шу муносабат билан миграция сиёсатини

тизимлаштириш ва мувофиқлаштиришга

алоҳида зарурат сезилмоқда.

Мигрантлар маҳаллий фуқаролар билан

бир хил мақомга эга эмас, уларнинг таълим

олиш ҳуқуқида муайян қийинчиликларни

келтириб чиқармоқда, хусусан, Ўзбекистон

Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қо-

нунида уларни грант асосида ўқиш кафолат-

ларининг аниқ механизмлари ноаниқлигича

қолган [14].

Миграция соҳасидаги давлат бошқаруви

тизимини такомиллаштириш зарурати қу-

йидаги сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқти-

содий омиллар билан боғлиқдир:

- Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат бозо-

рига интеграциялашуви;

- мамлакат иқтисодий фаол аҳолисининг

тобора кўпайиб бориши;

- мамлакатдан, асосан, меҳнатга лаёқат-

ли иқтисодий фаол аҳоли қатлами, шунин-

гдек, юқори малакали мутахассисларнинг

чиқиб кетиши ва “ақл кўчиши” юзага келаёт-

ганлиги;

- ноқонуний меҳнат миграцияси оқиба-

тида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва одам

савдосидан жабрланаётганлиги;

- миграцияга доир миллий қонунчилик-

нинг замонавий талабларга номувофиқлиги;

- инфратузилманинг нисбатан кам ривож-

ланганлиги ва ишсизлик масаласи;

- миграция сиёсатини амалга ошириш

учун давлат органларининг кадрлар ва мод-

дий-техник таъминотининг етарли эмаслиги;

- арзон ишчи кучини жалб қилишга қара-

тилган хорижий давлатларнинг фаол иммиг-

рация сиёсати ва ҳоказо.

Шунингдек 2022-2026 йилларга мўлжал-

ланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стра-

тегиясидаги 100 та мақсад Миграция бўйича

глобал шартноманинг 23 тадан фақатгина 16

та мақсадини қамраб олган бўлса-да, қолган

2-, 13-, 16-, 17-, 20-, 22- ва 23-мақсадларига

эришиш учун муайян режалар тузиш муҳим

аҳамият касб этади.

Мазкур омиллар замонавий миграцион

вазиятни шакллантирувчи ноқулай тенден-

цияларнинг янада кучайиши ва чуқурлашу-

вига олиб келади. Шу туфайли унинг ижти-

моий-иқтисодий ривожланишига салбий

таъсирининг олдини олиш ҳамда Миграция

бўйича глобал шартноманинг мақсадлари-

га эришиш учун янги миллий стратегиялар,

дастурлар, режалар, ёндашувлар ва меха-

низмларни ишлаб чиқиш заруратини юзага

келтирмоқда.

Шу муносабат билан, ишлаб чиқилади-

ган Миллий ҳаракатлар режасининг

асо-

сий мақсади

хавфсиз, тартибли ва қонуний

миграция учун ҳуқуқий ва ташкилий шарт-

шароитларни яратишдан иборат бўлиши

ҳамда ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги

вазифалар

ни ҳал қилиш кўзда тутилиши ло-

зим:

- мигрантлар ҳуқуқларига доир нор-

матив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва

ривож лантириш;

- мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва

ҳимоя қилишнинг ташкилий-институционал

жиҳатларини такомиллаштириш;

- мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қи-

лишда фуқаролик жамияти институтлари-

нинг ролини ошириш;

- мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўйича ахборот-маърифий ишларни жадал-

лаштириш;

- мигрантлар ҳуқуқларининг бузилишини

мониторинг қилиш;

- мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қи-

лишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Ушбу мақсадга эришишда Миграция

бўйича глобал шартноманинг қуйидаги

асо-

сий принциплари

эътиборга олиниши мақ-

садга мувофиқ ҳисобланади:

- инсон манфаатларига йўналтирилган-

лик;

- халқаро ҳамкорлик;

- миллий суверенитет;

- ҳуқуқ устуворлиги ва ҳуқуқий тартиб-

таомилларга риоя қилиш;

- барқарор ривожланиш;

- инсон ҳуқуқлари;

- гендер жиҳатларини инобатга олиш;

- болалар манфаатларини инобатга олиш;


background image

151

Жамият ва бошқарув

2023 йил 3 (101)

- барча давлат тузилмаларини жалб қи-

лиш;

- бутун жамиятни жалб қилиш.

Шу билан бирга, Миллий ҳаракатлар ре-

жасининг устувор йўналишлари ва вазифа-

лари давлат стратегиялари, ривожлантириш

дастурлари, уларни амалга ошириш режала-

рига, шунингдек, бошқа соҳаларни такомил-

лаштиришга доир дастурий ҳужжатларга ин-

теграциялаштирилади.

Миллий ҳаракатлар режасини амалга

ошириш учун барча манфаатдор томонлар,

шу жумладан, давлат бошқаруви органлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари ва фуқаролик жами-

ятининг бошқа институтлари, халқаро таш-

килотлар, хусусий сектор ҳамда аҳоли жалб

қилинади.

Миллий ҳаракатлар режаси “йўл харита-

си”да белгиланган механизмлар орқали ва

муддатларда амалга оширилади.

Миллий ҳаракатлар режасини самарали

амалга ошириш натижасида 2030 йилга ке-

либ, Ўзбекистон Республикасида Миграция

бўйича глобал шартнома мақсадларига эри-

шиш, хусусан, хавфсиз, тартибли ва қонуний

миграцияни самарали ташкил этиш имко-

нини беради ҳамда қуйидагиларга кўмак-

лашади:

- Ўзбекистонда миграция соҳасидаги дав-

лат бошқарувининг самарадорлиги ва дав-

лат хавфсизлиги даражасини ошириш;

- миграция соҳасидаги миллий қо-

нунчиликни халқаро стандартларга муво-

фиқлаштириш;

- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини самарали режалаштириш

учун миграция жараёнларини тартибга со-

лиш орқали аҳоли сони, унинг бандлиги ва

ижтимоий таъминланганлигини аниқлаш;

- миграция жараёнларининг салоҳияти-

дан унумли фойдаланиш;

- одам савдосини ва назорат қилинмай-

диган миграция оқимларининг олдини олиш

ҳамда уларнинг салбий оқибатларини ка-

майтириш;

- мамлакатда қонуний асосда бўлиб тур-

ган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон жамияти-

га интеграциясини таъминлаш;

- юқори малакали мутахассисларнинг

чет давлатга кетишини камайтириш, иқтисо-

дий фаол аҳоли сонини ошириш ва хорижий

мутахассисларни жалб қилиш натижасида

мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини

ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ка-

дрлар билан таъминлаш сифатини яхшилаш;

- аҳоли зич жойлашган ва аҳолиси кам

бўлган ҳудудлар ўртасидаги номутаноси-

бликни тенглаштириш, йирик ва иқтисодий

жиҳатдан ривожланган шаҳарлардан демо-

график юкни камайтириш;

- миграция ва инсон ҳуқуқлари масалала-

ри бўйича мамлакатнинг халқаро имижини

мустаҳкамлаш.


background image

152

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифалари: 1.3; 2.1; 3.8; 4.1-5; 5.2; 6.1-2; 8.7-8; 10.c,

10.2, 10.3, 10.7, 13.1-2; 16.2-3; 17.18. Батафсил қаранг: https://migrationnetwork.un.org/fr/statements/

unlocking-positive-impact-migration-sustainable-development-recover-better-faster-and

2. БМТ Бош Ассамблеясининг 2022 йил 7 июндаги резолюцияси билан қабул қилинган (A/

RES/76/266).

3. Рамочная программа сотрудничества ООН в целях устойчивого развития на период 2021-2025

гг. для Узбекистана. Подписан: 24 сентября, 2020. – С.62. (https://uzbekistan.un.org/ru/94416-рамочна-

я-программа-сотрудничества-оон-в-целях-устойчивого-развития-на-2021-2025-годы-для)

4. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон. https://lex.uz/uz/

docs/5841063

5. https://lex.uz/pdfs/6600413

6. Добровольный национальный отчет о внедрении ГДМ (Глобальный договор о безопасной,

упорядоченной и легальной миграции) в Узбекистане. https://www.un.org/sites/un2.un.org/files/imrf-

uzbekistan_russian.pdf

7. https://www.gov.uz/uz/pages/population

8. Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги Статистика агeнтлигининг расмий сайти:

https://stat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=401&id

=2736&Itemid=1000000000000

9. Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги Статистика агeнтлигининг расмий сайти:

https://stat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=412&id

=2797&Itemid=1000000000000

10. Birlashgan Millatlar Tashkiloti yangilangan umumiy mamlakat tahlili: O‘zbekiston. BMTning

mamlakatdagi jamoasi. – Toshkent, 2021. – 29 b.

11. Clement, Viviane; Rigaud, Kanta Kumari; de Sherbinin, Alex; Jones, Bryan; Adamo, Susana; Schewe,

Jacob; Sadiq, Nian; Shabahat, Elham. 2021. Groundswell Part 2: Acting on Internal Climate Migration. World

Bank, Washington, DC. http://hdl.handle.net/10986/36248

12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли

қарори билан тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш

стратегияси”. // https://lex.uz/ru/docs/5466673

13. Барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифалари: 1.3; 2.1; 3.8; 4.1-5; 5.2; 6.1-2; 8.7-8; 10.c,

10.2, 10.3, 10.7, 13.1-2; 16.2-3; 17.18. Батафсил қаранг: https://migrationnetwork.un.org/fr/statements/

unlocking-positive-impact-migration-sustainable-development-recover-better-faster-and

14. International Organization for Migration (IOM), 2022. Migration Governance Indicators Profile

2022 – Republic of Uzbekistan. IOM, Geneva, 2022. – Р. 13.

Библиографические ссылки

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифалари: 1.3; 2.1; 3.8; 4.1-5; 5.2; 6.1-2; 8.7-8; 10.c, 10.2, 10.3, 10.7, 13.1-2; 16.2-3; 17.18. Батафсил қаранг: https://migrationnetwork.un.org/fr/statements/unlocking-positive impact-migration-sustainable-development-recover-better-faster-and

БМТ Бош Ассамблеясининг 2022 йил 7 июндаги резолюцияси билан қабул қилинган (A/RES/76/266).

Рамочная программа сотрудничества ООН в целях устойчивого развития на период 2021-2025 гг. для Узбекистана. Подписан: 24 сентября, 2020. – С.62. (https://uzbekistan.un.org/ru/94416-рамочная-программа сотрудничества-оон-в-целях-устойчивого-развития-на-2021-2025-годы-для)

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон. https://lex.uz/uz/docs/5841063

https://lex.uz/pdfs/6600413

Добровольный национальный отчет о внедрении ГДМ (Глобальный договор о безопасной, упорядоченной и легальной миграции) в Узбекистане. https://www.un.org/sites/un2.un.org/files/imrf-uzbekistan_russian.pdf

https://www.gov.uz/uz/pages/population

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги Статистика агeнтлигининг расмий сайти: https://stat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=401&id =2736 Itemid=1000000000000

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги Статистика агeнтлигининг расмий сайти:

https://stat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download&catid=412&id

=2797&Itemid=1000000000000

Birlashgan Millatlar Tashkiloti yangilangan umumiy mamlakat tahlili: O‘zbekiston. BMTning mamlakatdagi jamoasi. – Toshkent, 2021. – 29 b.

Clement, Viviane; Rigaud, Kanta Kumari; de Sherbinin, Alex; Jones, Bryan; Adamo, Susana; Schewe, Jacob; Sadiq, Nian; Shabahat, Elham. 2021. Groundswell Part 2: Acting on Internal Climate Migration. World Bank, Washington, DC. http://hdl.handle.net/10986/36248

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли қарори билан тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”. // https://lex.uz/ru/docs/5466673

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифалари: 1.3; 2.1; 3.8; 4.1-5; 5.2; 6.1-2; 8.7-8; 10.c,10.2, 10.3, 10.7, 13.1-2; 16.2-3; 17.18. Батафсил қаранг: https://migrationnetwork.un.org/fr/statements/unlocking-positive-impact-migration-sustainable-development-recover-better-faster-and

International Organization for Migration (IOM), 2022. Migration Governance Indicators Profile 2022 – Republic of Uzbekistan. IOM, Geneva, 2022. – Р. 13.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов