История миграционного права: на примере Древней Месопотамии

CC BY f
27-31
2
0
Поделиться
Исоков, Л. (2024). История миграционного права: на примере Древней Месопотамии. in Library, 21(3), 27–31. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31061
Лукмонджон Исоков, Правоохранительная академия Республики Узбекистан
Доктор философии в области юридических наук (PhD)
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены особенности возникновения миграционного права. В частности, на основе анализа исторических письменных источников изучены формирование миграционного права как правовой обычай в древней цивилизации.

Похожие статьи


background image

27

Huquq va burch

w

№7

/2021

Миграция тарихи:

Қадимги Месопотамия мисолида

Одатлар табиатнинг турли офатларидан,

қўрқув ва ваҳималардан халос бўлишга, шу

-

нингдек, уларни енгиб ўтиш учун хавфли жой

-

дан хавфсиз жойга кўчиш имконини берган.

Турмуш тарзи яхшиланиши ва жамият та

-

раққиёти билан одат ҳам ўзгаради. Ёзувнинг
кашф этилиши, ишлаб чиқариш асбоб-ускуна

-

лари ривожланиши ва давлатнинг пайдо бўли

-

ши билан ижтимоий муносабатларни тартибга
солувчи янги ҳуқуқий одатлар ҳам юзага кел

-

ган. Ибтидоий жамоадан фуқаролик ҳолатига

Инсонларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши даставвал урф-одат сифатида
шаклланган. Одат якка ёки жамоавий ўхшаш ҳаракатларни такрорлаш натижасида
пайдо бўлади. Фикримизча, айнан бир хил ҳаракатларни такрорлайвериш одатларни
келтириб чиқармайди. Зеро, одат муайян мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим.

ўтиш билан эркин ҳаракатланиш дастлаб одат,
сўнг ҳуқуқий одат сифатида белгиланади. Одат

-

нинг ҳуқуқий одатдан фарқи шундаки, ҳуқуқий
одат норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлади.
Одат эскириб қолган фикрлаш маҳсули бўлса,
ҳуқуқий одат унга қараганда нисбатан ривож-
ланган тафаккур маҳсули ҳисобланади.

Ер юзидаги деярли барча одамлар у ёки бу

маънода мигрант ҳисобланиб, инсоният пайдо
бўлгач, «homo sapiens»нинг бир гуруҳи Евро

-

па, Осиё, Австралия ва Америка бўйлаб бутун

МОЗИЙГА НАЗАР


background image

28

№7

/2021

w

Huquq va burch

МОЗИЙГА НАЗАР

1

Gabriel Mas. Histoire des migrations humaines / Cahiers de Village de Forez №65. Montbrison: Groupe d’histoire locale du Centre Social de Montbrison,

2018. – Р.3.

2

Алешкова И.А. Право на свободу передвижения: историко-правовая ретроспектива // Конституционное и муниципальное право. – М.: Юрист,

2006, № 4. – С.33.

3

Могильный В.Ф. История возникновения и развития права на свободу передвижения // Юрист Правовед 2007, № 6 – С.52.

дунёга тарқала бошлаган

1

. Инсоннинг мавжуд

бўлиши муаммоси ҳуқуқшунослар, сиёсат

-

шунослар, социологлар, файласуфларни қи

-

зиқтириб келган. Кўп асрлик тарих дунё яра

-

лиши, ижтимоий ҳаётнинг универсал қонуни

-

ятини тушуниш ва тушунтиришни ўз олдига
қўйган илмий-назарий қарашларни вужудга
келтирди. Уларнинг орасида инсон ҳуқуқлари

-

нинг юридик табиатини англашга қаратилган
таълимотлар муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, инсон ҳуқуқларининг ажралмас

таркибий қисми – миграция ҳуқуқи тарихи қа

-

димий даврларга бориб тақалиб, ушбу тушун

-

чалар дастлаб фуқаролик мақоми, эркин ҳара

-

катланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи си

-

фатида кўпроқ қўлланилган. Шуниси эътиборга
лойиқ ки, қадимги даврлардан бери ҳуқуқ, шу
жумладан, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи аҳоли

-

нинг ҳукмрон қатламларининг имтиёзи бўлиб,
фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати билан боғлиқ
бўлган. Фуқаролик институти ва инсоннинг асо

-

сий ҳуқуқлари ўртасидаги муносабатлар ҳозир

-

ги кунда ҳам у ёки бу кўринишда давом этмоқда.

Миграция ҳуқуқининг шаклланиши инсон

-

нинг ўзига зарур бўлган йўналишга турли йўл

-

лар ва ҳаракатланиш воситасидан фойдалан

-

ган ҳолда кўчиб юриш имкониятининг босқич

-

ма-босқич ривожланишидир. Одамларнинг
кўчиб юришида мутлақ эркинлик мавжуд эмас,
чунки ҳокимият томонидан чекловлар қўйил

-

маган ва давлат чегаралари бўлмаган тақдирда
ҳам бир жойдан иккинчи жойга бориш учун иқ

-

лим ва географик хусусиятлар кўринишидаги
бошқача тўсиқлар бўлган. Қолаверса, бу одам

-

нинг жисмоний имкониятига ҳам боғлиқ. За

-

монавий дунёда эса, эркин ҳаракатланиш қо

-

нун доирасида амалга оширилади.

Миграция

ҳуқуқининг

шаклланиши

босқичлари ҳақида турли қарашлар мавжуд.
Масалан, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқининг
шакл ланишини И. Алешкова тўрт босқичга
(давлатчиликдан олдинги давр – инсон таби

-

атидаги одатий ҳолат; янги феодал давлатлар
даври – ҳуқуқий одат шаклида; XVIII аср охири

– табиий ҳуқуқлар таркибида; ХХ аср – юридик
жиҳатдан алоҳида норма сифатида мустаҳкам

-

ланиши) ажратган

2

бўлса, ҳуқуқшунос олим В.

Могильный унга XXI аср – Европа иттифоқи
мисолида давлатлар орасидаги чегараларни
олиб ташланиши ва паспорт-виза назоратини
соддалаштириш – бешинчи даврни ҳам қўшим

-

ча қилган

3

.

Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқининг шакл-

ланиши жараёни бошқа муаллифлар томони

-

дан ҳам ўрганилган. Лекин улар бир-бирлари

-

ни тўлдириб, кенгайтиради холос. Юқорида ба

-

ён этганларимиз асосида миграция ҳуқуқининг
тарихий ривожланиши тўғрисида ўзимизнинг
қарашларимизни тақдим этамиз. Фикримиз

-

ча, миграция ҳуқуқининг шаклланиши ва ри

-

вожланишини тўртга, яъни қадимги (ибтидоий
жамоадан VI асрга қадар), ўрта асрлар (VII аср

-

дан ХIХ асрга қадар), ХХ аср ҳамда XXI аср каби
даврларга бўлиш мақсадга мувофиқ.

Қадимги давр милоддан аввалги ва мило

-

дий VI асргача бўлган вақтни ўз ичига қамраб
олади. Бу даврда аҳоли миграциясининг ўсиши
билан, мазкур жараёнларни тартибга солишга
қаратилган тегишли институтлар ҳам шаклла

-

на бошлаган. Бу каби ҳуқуқий институтлар си

-

расига эркин ҳаракатланиш, сафар ёки шахсни
тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт-виза), шахс-
ларнинг фуқаролик ҳуқуқий мақоми, бошпа

-

на олишни киритиш мумкин. Қуйида Қадимги
Месопотамияда миграция ҳуқуқининг ўзига
хос хусусиятларини таҳлил қиламиз.

Савдо-сотиқ мамлакат иқтисодиётининг

ўсишига хизмат қилувчи асосий омиллардан
эканини биринчилардан бўлиб англаган месо

-

потамиялик Ашшур шаҳри ҳукмдори Илушу

-

ма (милоддан аввалги 1915-1890) жанубий чет
эллик савдогарларни жалб қилиш учун муайян
имтиёзлар тақдим этган. Натижада Ашшур сав

-

до марказига айланган. Шу тариқа чет эл фуқа

-

роси ҳуқуқий мақомини дастлаб ажнабий сав

-

догарлар қўлга киритган.

Инсоният тарихининг энг кўҳна қонунлар

тўпламидан бири бўлган Липит-Иштар ко

-


background image

29

Huquq va burch

w

№7

/2021

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат милод

-

дан аввалги 2100-2050 йилда ёзилган энг би

-

ринчи қонунлар тўплами – Ур-Наммудан ке-
йин тахминан милоддан аввалги 1934-1924
йилларда тузилган иккинчи кодекс саналган.
Унда фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликлари ораси

-

да Месопотамия ҳамда унинг ташқарисида ҳам
эркин ҳаракатланишни тақдим этиш, қуллик
ва тобелик ҳолатидан халос этиш масалалари
кўзда тутилган. Кейинчалик ушбу тушунча чет
эл фуқаролари, жумладан, сайёҳат қилувчи сав

-

догарлар ва бошқа мамлакатларнинг расмий
вакилларига ҳам жорий қилинган

5

.

Илк дипломатик паспорт ҳақидаги маълу

-

мотлар 1888 йилда топилган археологик ёдгор

-

лик – «Амарна номалари» билан боғлиқ бўлиб,
ундан милоддан аввалги XIV асрда шимолий
Месопотамияда жойлашган Миттани қирол

-

лигидан Мисрга юборилган элчилар фойдала

-

нишган (2-расм).

2-расм. «Амарна номалари».

Илк дипломатик паспорт намунаси.

Лондондаги Британия музейи

6

.

Лойдан ясалган цилиндрсимон муҳрли ҳуж

-

жат Мисрга боришда талаб этилган. Унда маз

-

кур ҳужжат эгасига дахл қилиш, Миттани ҳукм

-

дори Тушраттага суиқасд қилиш билан тенг де

-

ган мазмундаги сўзлар битилган

7

.

Қочоқларнинг ўзаро алмашинувига доир

масалалар милоддан аввалги 2 минг йилликда
Ҳетт подшоҳлигининг халқаро шартномалари

-

да ҳам учрайди. Ҳетт қонунларининг 40-модда

-

сига мувофиқ, муайян аҳоли тоифаси «арнува

-

ла» номини олган бўлиб, забт этилган ҳудудлар

-

дан олиб келинган шахслар, яъни асирлардир

8

.

Шу билан бирга, инсоннинг ҳаракатла

-

нишдаги имкониятлари ҳуқуқий жиҳатдан
даставвал чекланганлиги ҳақида айрим маълу

-

мотлар мавжуд. Машҳур Ҳаммурапи қонунла

-

рини (аккад. Inu Anum sîrum, милоддан аввалги
тахминан 1792-1750 йиллар) бунга мисол кел

-

тириш мумкин. Мазкур қонунлар тўпламининг
15-моддасида ёзилишича, агар бирор киши са

-

рой қулини ёки мушкенуми ( аккад. «mushkênu»
– «бўйсунган») ёхуд унинг қулини шаҳар дарво

-

засидан ташқарига чиқарса, ўлдирилиши ло

-

зим. Бу ерда мушкенум ўз ерига эга бўлмаган,
подшоҳ хўжалигида фаолият юритган, чеклан

-

ган фуқаролик ҳуқуқига эга шахс тоифаси

-

1-расм. Липит-Иштар кодекси

4

.

дексида шумер тилида эркин ҳаракатланиш
маъносини билдирувчи атама ишлатилган бў

-

либ, Шумер ва Аккад шаҳарлари фуқароларига
нисбатан қўлланилган (1-расм).

4

Francis Rue Steele. The Code of Lipit-Ishtar // American Journal of Archaeology. Vol.52, № 3, 1948. – P. 452. (pp. 425-450).

5

Mogens Trolle Larsen. The Old Assyrian City – State and its Colonies. – Copenhagen: Akademisk Forlag, 1976. – P. 71.

6

http://www.britishmuseum.org/research/collection_online/collection_object_details.aspx?objectId=317631&partId=1&searchText=+29841&page=1

7

Leichty E et al 1988a / Catalogue of the Babylonian Tablets in the British Museum, volume VIII: Tablets from Sippar 3 (p.175).

8

Cuq Edouard. Les Lois Hittites. Revue historique de droit français et étranger (1922), 3, quatrième série. – P.402. (373-435). Retrieved April 27, 2020,

from www.jstor.org/stable/43850139.


background image

30

№7

/2021

w

Huquq va burch

ни ифодалаб, кейинчалик камбағал, фақир ва
муҳтож маъноларни билдирувчи арабча «мис-
кин» сўзини келтириб чиқарган

9

. Хуллас, муай

-

ян шахслар тоифаси, жумладан, қулларнинг эр

-

кин ҳаракатланиши чекланган бўлиб, қонунда
шафқатсиз жазолар кўзда тутилган.

Кўчиб юриш эркинлигини кафолатловчи

ҳуқуқий нормаларнинг шаклланиши тарихий
жиҳатдан ўрганилганда, дастлаб тақиқлар ва
ундан кейин рухсат берувчи меъёрлар юзага
келгани аниқланган.

Турли сабаблар билан халқларнинг кўчиши,

чет эллик аҳолининг бошқа мамлакат ҳудудига
келиб қолиши натижасида мазкур қатламнинг
мақомини ҳуқуқий тартибга солиш тизими ри

-

вожланди. Қадимги Яқин Шарқ давлатлари чет
элликларнинг ҳуқуқий мақоми институти бў-
йича бошқа ўлкаларга қараганда анча илғор
бўлган. Чет элликлар муайян кичик мавзеларда
истиқомат қилишган, уларнинг мақоми мил

-

лий қонунлар ва одатларга мувофиқ тартибга
солинган. Бу каби мавзелар ўз маъмуриятига
эга бўлган ва миллий автономияларга ўхшаб
тузилган. Бобилда яҳудийлар маъмурияти фа

-

олият кўрсатган бўлиб, уни яҳудий ҳукмдор
бошқарган. Бошқа мамлакат ҳудудида чет эл

-

ликлар мақомининг муҳим жиҳати шундаки,
улар ўз динлари ва урф-одатларини сақлаб қо

-

лиш имкониятига эга бўлган. Шу билан бирга
мигрантларга миллий ҳамда диний ўзлигини
сақлаш ва ривожлантиришга рухсат берилган
бўлса ҳам, лекин сиёсий мустақиллик талаб қи

-

лиш тақиқланган. Одатда ҳар бир миг рантнинг
мақоми унинг асл келиб чиққан давлати билан
қабул қилувчи мамлакатнинг ўзаро сиёсий ва
иқтисодий муносабатларига боғлиқ бўлган. Ма

-

салан, Оссурия подшоҳи Ашшурбанипал (ак

-

кад. Aššur-bāni-apli, милоддан аввалги 669-633)
қурғоқчилик ва ҳосилсизликдан кейин ҳозирги
Эроннинг жанубий-ғарбий ҳудудидаги Элам
давлатида юзага келган очарчиликдан қутқа

-

риш мақсадида эламлик миг рантларни вақтин

-

чалик қабул қилган. Демак, чет элликларга му

-

носабатда сиёсий манфаатлар ва иқтисодий та

-

лаблардан келиб чиқилган.

Милоддан аввалги 1190 йилда финикиялик-

лар ҳозирги Фаластин ҳудудига кўчиб келган.
Милоддан аввалги 587 йилда яҳудийларнинг 95
фоизи Фаластиндан қул сифатида Бобилга кў

-

чирилган бўлиб, орадан деярли ярим аср ўтиб,
Форс шоҳи Кир томонидан озод этилган ва ўз
юртларига қайтарилгани исботланган

10

.

Библиянинг «Қадимги Аҳд» қисмида па

-

спорт тарихига доир илк маълумотларни учра

-

тиш мумкин. Жумладан: «... агар шоҳ ҳазрат

-

лари маъқул деб топсалар, Фурот дарёсининг
ғарбидаги вилоят ҳокимларига мактублар ёзиб
берилса, токи Яҳудога кириб боришим учун улар
менга ижозат беришсин»

11

. Шоҳ мазкур аризага

биноан, мамлакат ҳудудида хавфсиз ҳаракатла

-

ниши ва шаҳарлар дарвозасидаги посбонларга
кўрсатиш учун махсус рухсатнома тақдим этган.

Мазкур манбада келтирилган воқеа-ҳодиса

Аҳамонийлар сулоласининг подшоси Артак

-

серкс I ҳукмронлиги даври, яъни милоддан ав

-

валги 465-424 йилларга тўғри келиб, ёзма рух

-

сатнома – ҳозирги паспорт вазифасини бажа

-

рувчи ҳужжат илк маротаба тилга олинган.

Миграция ҳуқуқининг ижод билан кесишган

биринчи «чорраҳаси» ушбу диний-афсонавий
маълумотнинг инглиз рассоми, санъат арбоби
Уильям Брасси Хоул (инг. William Brassey Hole,
1846-1917) томонидан яратилган «Наҳимиё Ар

-

таксерксга арз қилмоқда» (Nehemiah Makes His
Petition to Artaxerxes) номли тасвирий санъат
асарида ўз ифодасини топган (3-расм).

9

http://culture-et-revolver.org/entretiens/mushkhenu-miskin-mesquin/

10

Guy D. Middleton. Understanding Collapse. Cambridge University Press, 2017. –Р.160.; От века бронзового до века цифрового: феномен миграции во

времени. – Барнаул : Изд-во Алт. ун-та, 2018. – 436 с.

11

Book of Nehemiah, 2:7.

Aššur-bāni-apli, милоддан аввалги 669-633.

МОЗИЙГА НАЗАР


background image

31

Huquq va burch

w

№7

/2021

3-расм. «Эски Аҳд тарихи»

12

.

Наҳимиё Артаксерксга арз қилмоқда.

Қадимги даврда юзага келган одамларнинг

умумий тенглик ва шу билан бирга эркин ҳара

-

катланиш ҳуқуқи ғояси ўша тарихий босқичда
амалга оширилмаган бўлса ҳам, турли шакл ва
йўналишларда ривожланиб келган.

Шу тариқа, миграция ҳуқуқининг асосини

ташкил қилувчи эркин ҳаракатланишни тар

-

тибга солувчи ҳуқуқий одатларнинг олдинги
хулқ-атвор қоидаларидан фарқли уч жиҳати
мавжуд бўлган:

биринчидан,

бир жойдан иккинчи жой

-

га кўчиш имконияти универсал хусусиятга эга
бўлган;

иккинчидан,

ўрнатилган қоидани бузган

-

лик учун жазо муқаррарлиги таъминланган;

учинчидан,

мазкур ҳуқуқни амалга оши

-

рилиши ва назорати давлат томонидан таъ

-

минланган ҳамда муҳофазаланган.

Хуллас, миграция ҳуқуқи оддий одатдан

ҳуқуқий одат сифатида шаклланиши, сўнг по

-

зитив ҳуқуққа айланиши, ва ниҳоят, шахсий
ҳуқуқ сифатида эътироф этилиши учун асрлар
ўтиши талаб қилинган. Аслида табиий ҳуқуқ
назариясининг асосий қоидалари қадимги дав

-

рда шаклланган. Табиий ҳуқуқ назарияси та

-

рафдорлари миграция ҳуқуқини алоҳида ҳуқуқ
тоифасига киритмасдан, балки инсон ҳуқуқ ва
эркинликларининг умумий концепциясида
кўриб чиққан.

Луқмонжон ИСОҚОВ,

юридик фанлар бўйича

фалсафа доктори (PhD)

12

Nehemiah Makes His Petition to Artaxerxes. By William Brassey Hole (1846-1917) from «Old Testament History» (Eyre and Spottiswoode 1925). Location

of painting unknown.

Библиянинг «Қадимги Аҳд»
қисмида паспорт тарихига
доир илк маълумотларни
учратиш мумкин. Жумладан:
«... агар шоҳ ҳазратлари
маъқул деб топсалар, Фурот
дарёсининг ғарбидаги вилоят
ҳокимларига мактублар
ёзиб берилса, токи Яҳудога
кириб боришим учун улар
менга ижозат беришсин».
Шоҳ мазкур аризага биноан,
мамлакат ҳудудида хавфсиз
ҳаракатланиши ва шаҳарлар
дарвозасидаги посбонларга
кўрсатиш учун махсус
рухсатнома тақдим этган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов