Социо-культурные процессы в Термезе и Чаганиане в период Тимуридов (На примере экспозиции Термезского археологического музея)

CC BY f
256-262
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Abduraxmonov, A., & Абдуракхманов, А. . (2022). Социо-культурные процессы в Термезе и Чаганиане в период Тимуридов (На примере экспозиции Термезского археологического музея). in Library, 22(3), 256–262. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31068
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описан восьмой выставочный зал Термезского археологического музея, который посвящен культуре Термеза и Чаганиана в период правления Амира Темура и Тимуридов. В этом выставочном зале представлены макеты комплексов Кирккиз, Кокилдорота и Султан Саодат, глазурованные предметы быта, карта государства Амира Темура, медные монеты, шахматные фигуры, военная техника и другие. Представленные в экспозиции этого зала материальные источники, охватывающие период с 1370-х до начала XVI века, свидетельствуют о том, что прикладное искусство Термеза и Чаганиана развивалось в гармонии с культурой других центральных городов государства Амира Темура.

Похожие статьи


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Socio-cultural processes in Termez and Chaghanian during the
period of the Timurids (On the example of exposition of the
Termez Archaeological Museum)

Jalaluddin MIRZAEV

1

Azamat ABDURAKHMANOV

2


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2022
Received in revised form

20 July 2022

Accepted 25 August 2022

Available online

15 September 2022

In this article, the eighth exhibition hall of the Termez

Archaeological Museum is dedicated to the culture of Termez and
Chaganiyan during the period of Amir Temur and the Timurids.
In this exhibition hall, there are models of Kyrgyz, Kokildar ota,
Sultan Saodat complex, glazed household items, map of Amir
Temur's state, copper coins, chess pieces and military equipment
are being demonstrated. The material resources displayed in
exhibitions of this hall, covering the period from 1370 to the
beginning of the 16th century, show that the applied art of
Termez and Chaganiyan developed in harmony with the culture
of other central cities of Amir Temur's state.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp2

56-262

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Termez,
Amir Temur, archaeological
museum,
Chaganian,
Timurids, exhibition,
Sultan Saodat,
sayyids, mausoleum

Термиз ва Чағониёнда Темурийлар даври ижтимоий

-

маданий

жараёнлар

(Термиз

археология

музейи

экспозицияси мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Термиз, Амир Темур,
археология музейи,
Чағониён, темурийлар,
кўргазма, Султон Саодат,
саййидлар, мақбара

Ушбу

мақолада

Термиз

археология

музейининг

саккизинчи кўргазма зали Амир Темур ва темурийлар
даврида Термиз ва Чағониён маданиятига бағишланган
бўлиб, ушбу кўргазма залида Қирққиз, Кокилдор ота,
Султон Саодат мажмуаси макетлари, сирланган уй

-

рўзғор

буюмлари, Амир Темур давлати харитаси, мис тангалар,
шахмат доналари ва ҳарбий анжомлар намойиш этиб

1

PhD in History, Associate Professor of Termez State University, Termez, Uzbekistan

2

Independent researcher of Termez State University, Termez, Uzbekistan

E-mail azamat228410@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

257

келинмоқда. 1370 йилдан

-

ХVI аср бошларигача бўлган

даврни ўз ичига қамраб олган ушбу зал кўргазмаларида
намойиш этилаётган ашёвий манбалар Термиз ва Чағониён
амалий санъатининг Амир Темур давлати бошқа марказий
шаҳарлари

маданияти

билан

ҳамоҳанг

тараққий

этганлигидан далолат беради.

Социо

-

культурные процессы в Термезе и Чаганиане в

период Тимуридов

(На примере экспозиции Термезского

археологического музея)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Термез, Амир Темур,
археологический музей,
Чаганиан, Тимуриды,
выставка, Султан Саодат,
сайиды, мавзолей.

В данной статье описан восьмой выставочный зал

Термезского археологического музея, который посвящен
культуре Термеза и Чаганиана в период правления Амира
Темура и Тимуридов. В этом выставочном зале
представлены макеты комплексов Кирккиз, Кокилдорота и
Султан Саодат, глазурованные предметы быта, карта
государства Амира Темура, медные монеты, шахматные
фигуры, военная техника и другие. Представленные в
экспозиции

этого

зала

материальные

источники,

охватывающие период с 1370

-

х до начала XVI века,

свидетельствуют о том, что прикладное искусство Термеза
и Чаганиана развивалось в гармонии с культурой других
центральных городов государства Амира Темура.

1. Долзарблиги:

Амир Темур ва темурийлар даври Ўрта Осиё маданияти тарихида алоҳида ўрин

тутади. Бу даврдаги маданий ютуқлар умумбашарий цивилизацияси даражасида
бўлган. Маданият тарихидаги ушбу мумтоз даврда ўзбек маданиятининг шаклланиши
бу даврдаги сиёсий, ижтимоий

-

иқтисодий тараққиёт билан боғлиқдир. Хусусан,

меъморчилик, илм

-

фан, адабиёт, санъат, ҳунармандчилик кенг равнақ топди. Бу даврда

йирик шаҳарлар Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Ҳирот сингари Термиз ва Чағониёнда
ҳам маданият ривожланди.

Амир Темур ва темурийлар даврида Сурхон воҳаси ҳудудида ижтимоий

-

маданий ҳаёт ва шу даврга оид воҳа ҳудудидаги маданий ёдгорликлар ва моддий
ашёлар орқали таҳлил қилиш, уни тўлиқ очиб бериш танланган мақоланинг
долзарблигини белгилайди.

2. Методлар ва ўрганилганлик даражаси:

Мақола умумқабул қилинган тарихий методлар: тарихийлик, манбавий қиёсий

-

мантиқий таҳлил, кетма

-

кетлик, холислик ҳамда даврлараро ёндашувлар асосида

ёритилган.

3. Тадқиқот натижалари:

Амир Темур ва темурийлар даврида Термиз ва Чағониёнда ижтимоий

-

иқтисодий

ҳамда бадиий маданияти ривожи юксак чўққига чиқади. Воҳада 1409 йилга қадар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

258

Термиз темурий хукумдор Халил Султон ва ундан сўнг Шоҳрух Мирзо ҳукмронлиги
даврида Мирзо Улуғбек тасарруфида бўлган.

Академик В.В.Бартольднинг таъкидлашича, 1220 йилда юз берган Чингизхон

босқинидан кейин вайрон этилган Термиз Балхдан аввалроқ ўзини тиклаб олишга
мушарраф бўлганлигини ва 1407 йилнинг ёзида шаҳар тикланишида Амир Темурнинг
набираси Халил Султоннинг ҳиссаси катта бўлган [1. Б

-125].

Темурийлар даврида Термиз жуда кенг ва аҳолиси зич жойлашган, унда ташқи

девор ва мудофаа истеҳкомлари йўқ бўлган. Атрофи

боғ

-

роғ, шаҳарни кўплаб анҳорлар

кесиб ўтган эди.

Темурийлар даври ёзма манбаларидадан бири Боделян (Оксфорд) кутубхонасида

сақланаётган Хофизи Абрунинг “География” асари (қўлёзма)нинг “Мовороуннаҳр
тавсифи”да Термизга қуйидагича таъриф берилган [2. Б

-73]

. “Жайхун (дарёси) бўйида

жойлашган шаҳар; қўрғони (куҳандиз) бор (илгари) шаҳристони ва рабази ҳам бўлган
экан. Бозор ва жума масжид шаҳристонда жойлашган (Шаҳар) аҳолисининг уйлари
лойдан қурилган; (аҳолиси) Жайҳун (дарёсидан) сув ичади, экинлари эса Чағониён
дарёси (суви) дан суғорилади”.

Термиз шаҳрининг қурилиши ҳақида сўз кетганда, унинг асосчиси Искандар

(Александр Македонский) бўлган экан, дейишади. У шимол томондаги (мамлакатларга)
юриш қилиб, Жайҳун дарёси бўйига етиб келганида, шу ерни қурилиш учун маъқул
кўрган ва ушбу шаҳарни бунёд этган экан. Янги кечув аста

-

секин обод шаҳарга айланди.

Боғлари кўп, мевалари мўл

-

кўл; аҳолиси эса тижорат билан шуғулланар эди [3. Б

-86].

Шимолда Каттақум ва шарқда Солиобод қишлоқларига туташ бўлган Термиз ката

кенгликни ишғол қилган, аммо у мудофаа истеҳкомлари билан ўраб олинмаган.

Бу давр шаҳрининг таърифи 1404 йилда Термиз орқали Самарқандга Амир Темур

саройига Кастилия қироли Генрих III номидан элчи бўлиб борган Руи Гонсалес де
Клавихо кундалигида ўз аксини жуда яхши топган.

-

“Термиз жуда кенг ва аҳолиси зич

жойлашган, унда ташқи девор ва мудофаа истеҳкомлари йўқ. Атрофи боғ

-

роғ, шаҳарни

кўплаб анҳорлар кесиб ўтади. Биз доимо хилма

-

хил моллар сотиладиган гавжум

кўчалар ва майдонлардан ўтиб бордик” деб,

таърифлаган.

Тeрмизнинг ижтимоий

-

иқтисодий ва маданий ривожланишида Термиз

саййидлари хонадонининг хизматлари катта бўлган. Термиз саййидлари тарихидаги
энг ёрқин саҳифалар Амир Тeмур ва унинг авлодлари билан боғлиқдир.
Соҳибқироннинг пири Шамсиддин Саййид Амир Кулол айни Аъло ул

-

Мулук

Худовандзоданинг ўғли эканлиги тахмин қилинади. Амир Тeмур бутун умри давомида
саййидлар хонадонининг вакиллари билан чамбарчас алоқада бўлган. “Тeмур
тузуклари”да Аъло ул

-

Мулукнинг жиянлари ака

-

ука Ҳасан ва Зиёвуддин бир нeча бор

тилга олинади. 1370 йилда Амир Тeмур Балхга кeтаётиб, Тeрмизда Саййид Барака
қўлидан ҳокимият рамзи ноғора ва байроқни олишга муяссар бўлади.

Бундан ташқари, Термиз шаҳрининг шимоли

-

шарқида жойлашган “Султон

Саодат” мажмуаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодлари (“aҳл
ул

-

байт” яъни, саййидлар) дахмаси сифатида танилган. Улар Муҳаммад соллаллоҳу

алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва ҳазрат Али розияллоҳу
анҳуларнинг фарзанди Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумнинг авлодларидир. Ушбу
ёдгорлик халқ орасида Термиз саййидлари дахмаси деб ҳам аталади. Бу ўзига хос
ёдгорлик мажмуаси меъморий нуқтаи назардан бир неча юз йиллар

давомида

шаклланган. Мажмуа айвон туридаги равоқли қурилмага эга масжид, дарвозахона, XI


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

259

асрда, айримлари –

XIV ва XVII асрларда қурилган 16 мақбара, хонақоҳ ва бошқа

бинолардан иборат. Меъморий ёдгорликлар мажмуасининг шаклланиши –

Мовароуннаҳр ва Хуросонда муҳим мавқега эга бўлган Термиз саййидларининг тарихи
билан бевосита боғлиқ. Дахманинг хоналарида саййидлар сулоласи вакилларининг
сағаналари жойлашган.

Термиз Археология музейи фондларида сақланаётган Султон Саодат

мақбарасининг нақшинкор кошинлари ҳажми ўлчаб кўрилганда қуйидаги хулосаларга
келинди:

1. Олти бурчакли, ҳошияси кўк рангли диаметрик ва ислимий нақшлар билан

безатилиб, қора

-

бинафша ва оч

-

жигарранг берилган. Кошиннинг диаметри

-

25 см.

2. Квадрат шаклидаги, ҳажми 15х 15 см.ни ташкил этувчи

бинафша фондаги кўк

рангли ислимий нақшли безаклар.

3. Қўш этик шаклидаги майолика плитка бинафша ва кора фонда оқ рангдаги

ислимий накш берилган. Ҳажми 16x18 см.ни ташкил этади.

4. Трапеция шакпидаги бир хил ранг фонида (кўк ва бинафша)тайёрланган

плиткалар ҳажми 5,5x19,5 см.ни ташкил этади.

Мазкур меъморий ёдгорлик Термизнинг шарқида жойлашган бўлиб, етти аср

давомида шаклланган. Дастлаб шу атрофдаги ерлар эгаси, пайғамбаримиз
авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал

-

Амир (9

-

асрнинг 2

-

ярмида вафот этган) мақбараси

бунёд этилган. Халқ орасида Султон Саодат мажмуи номи билан машҳур бўлган
мақбаралар 10 асрда, қолганлари, асосан, 15

-

17¬ асрларда ёнма

-

ён қурилиб, узун

ҳовлининг 2 томонини эгаллаган. Мақбаралар пештоқ ва гумбазли чорси хоналар
(9х9,05 м ва 10, 15х 10,25

м) дан иборат. Ҳовлининг туридаги пештоқ ва икки

қанотидаги гумбазли мақбаралар бир хил тарҳда, жанубидаги мақбара зиналар
ҳисобига кичикроқ кўринади. Шимоли

-

ғарбидаги мақбаранинг қурилма ва безаклари

оддий ғишт (27х27х5 см) дан жуфт

-

жуфт қилиб терилиб, мавжли безак ҳосил қилинган.

Ички хона деворларига ғиштдан ҳошияли бўртма равоқлар ишланган. Жануби

-

ғaрбдаги мақбара шимоли

-

ғарбдагидан бир оз кичик, кўриниши оддий, ганч сувоқли.

Мазкур 2 мақбара орасидаги пештоқли супа тўрига меҳроб жойлашган. Сиркор
кошинлар бинога алоҳида ҳусн бағишлаган. 15

-

17 асрларда қурилган мақбараларда ўша

даврга хос юлдузсимон гириҳ нақшлар, ганчкори безаклар кенг қўлланилган. Мажмуа
мустақилликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган.

Амир Тeмур ҳар сафар Тeрмиз орқали ўтганида саййидларнинг уйида мeҳмон

бўлишни канда қилмаган, Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, 1399 йил кузида
ва 1404 йил ёзида Тeмур Аъло ул

-

Мулукнинг уйида мeҳмон бўлади. Ғиёсиддин Али

томонидан ёзилган Тeмурнинг Ҳиндистонга юришига бағишланган асарида Аъло
ул

-

Мулукнинг олтинчи ўғли Алоуддин ҳам тилга олиб ўтилади. Термиз Археология

музeйида сақланаётган мазкур асарнинг 1915 йилдаги форсча нашрида Тeрмиз
Худовандзодалари Амир Тeмур ва унинг қўшинига икки кун тўй бeрди, дeя битиб
қўйилган.

Археологик тадқиқотлар туфайли ал

-

Ҳаким ат

-

Термизий мақбарасининг ҳар бир

тарихий даврга хос меъморий тузилишини ойдинлаштирувчи маълумотлар ҳам
тупланди. Биринчидан, мақбарадаги дастлабки бино хом ғиштдан курилган бўлиб, у X
аср бошларига оид Иккинчидан, археологик тадқиқот натижаларига кўра мақбаранинг

2-

қурилиш даври X аср ўрталарига, 3

-

қурилиш даври XI аср охири ва 4

-

қурилиш даври

Амир Темур ҳукмронлиги даврига, 5

-

курилиш даври Халил Султон ҳукмронлигининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

260

илк босқичи (1405

-

1406 йиллар). 6

-

курилиш даври XVI асрга асрларга тўғри келади.

Айниқса, 6

-

қурилиш даврида мақбаранинг шимолий тарафида алоҳида бир гумбазли

иншоот барпо этилганлиги ва ХVII

-

ХVIII асрларда мақбаранинг шимолий ва гарбий

тарафларида қабристон юзага келганлигининг исбот этилиши муҳимдир. Мақбара
атрофида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида Археология музейи фондига
448 дона сопол буюмлар топширилган [4. Б

-16].

Амир Темур даврида Чағониён ўлкасининг марказий шаҳри Чағониён ўз

мавқеини йўқотмади. Археологик тадқиқотларга кўра, XV аср охири XVI аср бошларига
келиб Чағониёнда ҳаёт Шаҳристондан работга кўчган. Чағониённинг яна бир маркази
Наванд ҳисобланган. (Наванд

-

чопар, чопарлар шаҳри) Чағониён ва Наванд шаҳарларида

тангалар зарбхоналари бўлиб, уларда Амир Темур ва темурийлар давлати ҳудудида
муомалада бўлган дирҳам (мис тангалар) қайтадан зарб этилган. Залнинг марказий
қисмида намойиш этилаётган мис тангалар Амир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Улуғбек, Абу
Саид Мирзо номидан, шунингдек маҳаллий амирлар номидан зарб этилган дирҳам мис
тангалар бўлиб, алоҳида тарихий аҳамиятга эгадир.

XIV-

XVI асрларга мансуб Навандактепа (Узун тумани) ёдгорлиги Чағониёндаги

шу даврга мансуб бошқа ёдгорликлар сингари қишлоқ, савдо йўли, божхона вазифасини
ўтаган. Ушбу зал кўргазмаларида намойиш этилаётган ашёвий манбалар, хусусан,
темирдан тўқилган жангчи ҳимоя кийими, сифат даражаси билан Хитой ва Дамашқ
чинниси билан тенглашган лаган ва косалар, кўза ва чироқлар, шиша буюмлар,
меъморий кошинлар Чағониён амалий санъатининг ноёб намуналаридир.

Темурийлар даври моддий маданияти ашёвий

буюмларининг, айниқса сопол

буюмларни ишлаб чиқариш усулида бир умумийлик хусусияти мавжуд. Бу умумийлик
ишлаб чиқарилган барча буюмларда ва темурийлар даврида бунёд этилган барча
тарихий ёдгорликлар кошинларида ҳам ҳаво рангининг кенг қўлланилишидир. Чунки
ҳаво ранг осмон ранги бўлиб, улуғликни англатган.

Залнинг марказий қисмида намойиш этилаётган Қумқўрғон туманидан топилган

шахмат доналари киши диққатини ўзига жалб этади. Сирланган сополдан тайёрланган
ва турли нақшлар билдан безатилган шахмат доналари

ҳозирча республика

музейларида сақланаётган ва намойиш этилаётган тўлиқ ҳолатда топилган
шахматнинг ягона нусхаси ҳисобланади.

Чағониён моддий маданияти ва санъати коллекциясидан ўрин олган XIV

-XV

асрларга мансуб темурийлар даврида темирдан тўқилган жангчи ҳимоя кийими, сифат
даражаси билан Хитой ва Дамашқ чинниси билан тенглашган шиша буюмлар, сиркор
лаган ва косалар, меъморий кошинлар Чағониён амалий санъатининг ноёб
дурдоналаридир.

Умуман, Термиз Археология музейи фондларида сақланаётган ва Чағониён

моддий маданияти ва санъати коллекциясига тегишли ноёб осори

-

атиқалар

ҳалқимизнинг ўтмишдаги юксак маданияти ва санъатини ўзида ёрқин ифода этувчи
бетакрор ва гўзал асарлари бўлиб ҳисобланади.

Моворауннаҳр ҳудуди бўйлаб ўтган Буюк Ипак йўли савдо манзилгоҳларида

қадим Сурхондарё ҳудуди алоҳида ўрин тутади. Чунки ишончли тарихий манбаларнинг
гувоҳлик беришича, Амир Темур ва темурийлар давлатидаги савдо карвонларининг
кириб келадиган ва чиқиб кетадиган божхона хизмати айнан шу ерда, яъни Дарбанд
манзилгоҳида бўлган [6. Б

-98].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

261

Амир Темур ва ва темурийлар даврида Сурхондарё ҳудуди бўйлаб ўтган Буюк

Ипак йўли савдо йўлларининг манзилгоҳлари ҳақида гапириладиган бўлса, Дарбанд
дарвозаси ҳақида тўхталмасдан иложи йўқ. Масалан, 1878 йилда рус императорининг
топшириғига асосан, Бухоро амирлиги бекликларига сафарга жўнатилган. Н.Маев
бошчилигидаги илмий экспедиция аъзолари қизиқ маълумотлар беради.

Н. Маев эътирофига кўра, милодий I

-

асрда Хитой саёҳатчиси Сюцан

-

Цзянь

Бўгголахана дарасида қўнғироқлар осилган темир дарвоза кўрганлигини ёзиб
қолдирган дейди. Бироқ Хитой сайёҳининг маълумотини 1405 йилда Дарбанд
дарасидан ўтиб кетган испаниялик элчи Руи Гонзалес де Клавихо тасдиқламайди.
Аксинча, у Дарбанд дарасидаги дарвоза фақат темир рангдаги қоя тошлардан иборат
эканлигини ёзиб қолдирган. Умуман Н.Маев Дарбанд дарвозасини Бойсунга олиб
борувчи муҳим қалъа деб кўрсатади. Шунингдек, ўзбек археолог олимларидан
Ш.Рахмонов Тавка қўрғони ҳақида Буюк Ипак йўли билан боғлиқ ниҳоятда қизиқ
маълумотларни келтиради.

Тавка қўрғони Шерободнинг биринчи даҳнасида дарёнинг чап қирғоғида қоя

устида жойлашган бўлиб, тоғ меъморчилиги ананаларига монанд қурилган
ёдгорликдир. Қўрғонинг жануби

-

ғарбий томонида дарёнинг ўнг томонида тоғ тизмаси

бўлиб 1 км.дан ошиқроқ масофада тош девор кузатилади. Қўрғон ва тош девор
кузатилади. Қўрғон ва тош девор ўзаро ҳамаҳанг ягона меъморий мажмуани ташкил
қилиб, ундаги изланишларнинг дастлабки натижалига кўра божхона деб талқин
қилинган[6. Б

-42].

Буюк Ипак йўли бўйлаб Термиздан ўтган савдо карвонлари темурийлар давлати

ҳудудидаги энг кўркам ва муҳташам бинолардан бири Оқсаройда тўхтаб ўтганлар.
Чунки А.Якубовский эътирофига кўра, Оқсаройда карвонсарой жойлашган бўлиб,
ўтадиган савдо карвонлари учун қўноқ жойи ва савдо моллари сақланадиган омборлар
бўлган. Шу сабабли бўлса керак, соҳибқирон Амир Темур буйруғи билан Оқсаройда
савдо

карвонларининг

хавфсизлигини

таъминловчи

махсус

ҳарбий

қисм

жойлаштирилган [7. Б

-16].

Амир Темур томонидан Мовароуннаҳр ҳудуди бўйлаб Буюк Ипак йўли ўтадиган

кенгликларга асос солингач, қудратли марказлашган давлат ўрта асрлар Евроосиё
иқтисодиёти, савдо

-

сотиғи, ўзаро алоқалар ва шунинг баробарида маданияти ривожига

кучли турти берди. Амир Темур Буюк Ипак йўли ўтадиган йўлларни ўз назорати ва
ҳимоясига олди. Бу ҳол, биринчидан карвонлар

хавфсизлигини таъминлашга имкон

берса, иккинчидан, буюк салтанат хазиналарини бож солиқлари билан тўлдиришга
хизмат қилар эди [8. Б

-51].

4. Хулоса:

Амир Темур ва темурийлар даврида амалга оширилган ислоҳотлар халқ турмуш

тарзи,

дини,

маданиятидан

фарқланувчи

халқларнинг

ўзаро

алоқасини

ривожлантиришга ёрдам беради. Ўзбекистоннинг бугунги истиқлолга эришган
дарвида Амир Темур ва темурийлар даврида тиклаган ва ривожланган маданият
тарихини ўрганиш ва сақлашда музейларнинг ўрни беқиёс. Бу борада, музейнинг шу
даврга тегишли бўлган топилмалари орқали халқимизнинг тарихий тақдиридаги
ўрнини англашда катта аҳамиятга эга бўлиб, жиддий изланишларни тақозо этади.




background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

262

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Бартольд, В. В. К истории орошения Туркестана. П., изд. Отд. земельн. улучш.

ГУЗиЗ, 1914, 174 стр.

2.

Хофизи Абру. География. Боделян (Оксфорд) кутубхонаси қўлёзмаси, Фразе,

155 (форс тилида).

3.

Омонулло Буриев

.

Центральная Азия письменных источников эпохи

темуридов. Ўзбекистон. 1997. б. 168.

4.

Ботиров И.Т. Эски Термиз тарихи манбаларда (XIX

-

XX аср бошлари);

Термиз археология музени.

-

Т.: Фан, 2010. Б.44.

5.

Материалы для статистики Туркестанского края. Ежегодник изд.

Туркестанского статистического комитета. Под. Ред. Н.А. Маева. Выпь V. Санкт
Петербург. Типография и хромолитография А.Траншеля. Стремянная. № 12. 1879.
стр.150.

6.

Рахмонов Ш.А. Тавка қўрғони Буюк Ипак йўлидаги муҳим манзилгоҳ.

Бақтрия ва Тоҳаристон қадимда ва ўрта асрларда

.

Сурхондарё вилоят

ўлкашунослик музейининг 60 йилигига бағишланган илмий анжумани
материаллари. 1993 йил 16

-

17 сентябрь. Археология институти нашриёти.

Самарқанд

-1993.

7.

Самарканд при Тимуре и Тимуридах. Очерк А.Я. Якубовского с 20

-

ю

автотипиями. —

Ленинград: Государственный Эрмитаж, 1933. —

6

4 стр.илл.

8.

Егоров В.Л. Историческая география Золотой Орды в XIII

-

XIV вв. М. 1985 г,

Стр.79.

Библиографические ссылки

Бартольд, В. В. К истории орошения Туркестана. П., изд. Отд. земельн. улучш. ГУЗиЗ, 1914, 174 стр.

Хофизи Абру. География. Боделян (Оксфорд) кутубхонаси қўлёзмаси, Фразе, 155 (форс тилида).

Омонулло Буриев. Центральная Азия письменных источников эпохи темуридов. Ўзбекистон. 1997. б. 168.

Ботиров И.Т. Эски Термиз тарихи манбаларда (XIX - XX аср бошлари); Термиз археология музени. -Т.: Фан, 2010. Б.44.

Материалы для статистики Туркестанского края. Ежегодник изд. Туркестанского статистического комитета. Под. Ред. Н.А. Маева. Выпь V. Санкт Петербург. Типография и хромолитография А.Траншеля. Стремянная. № 12. 1879. стр.150.

Рахмонов Ш.А. Тавка қўрғони Буюк Ипак йўлидаги муҳим манзилгоҳ. Бақтрия ва Тоҳаристон қадимда ва ўрта асрларда. Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейининг 60 йилигига бағишланган илмий анжумани материаллари. 1993 йил 16-17 сентябрь. Археология институти нашриёти. Самарқанд-1993.

Самарканд при Тимуре и Тимуридах. Очерк А.Я. Якубовского с 20-ю автотипиями. — Ленинград: Государственный Эрмитаж, 1933. — 64 стр.илл. 8. Егоров В.Л. Историческая география Золотой Орды в XIII-XIV вв. М. 1985 г, Стр.79.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов