О.А.Жўраев
НОТИПИК МИКОБАКТЕРИЯЛАР ЮҚТИРИЛГАН БУЗОКЛАРНИНГ
ИММУНОКОМПЕТЕНТ ҲУЖАЙРАЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Маълумки, ҳайвонлар, айниқса қорамоллар, патологиясида нотипик
микобактерияларнинг роли на тутган ўрнига жиддий эътибор берилмайди.
Бу,
эҳтимол,
мазкур
қўзгатувчилар
турли
гуруҳлари
нотипик
микобактерияларининг патоген хусусиятларини кенг ва чукурроқ ўрганиш
учун тажрибалар ўтказишга зарурат туғилади.
Шу заруратдан келиб чиқиб, ўтказилган тажрибамиз мазкур
қўзғатувчиларнинг бузоқлар иммун тизимига кўрсатадиган таъсирини ўрга-
нишга бағишланди.
Тажрибада 6-10 ойлик 20 бощ бузок 6 гуруҳга бўлинди ва уларга
куйидаги нотипик микобактериялар (I кг тирик вазнга 5 мг миқдорида бурун
бўшлиғига) юқтирилди: I-ІV гуруҳларга мувофик равишда М.kаnsasii, M.
sсrofulaceum, M.infacellulare ва M.fortuitum эталон штаммлари; V-гуруҳга-
Ўзбекистон ҳудудида ажратилган M intracellulare эпизоотик штамми; УІ-
гуруҳ - назорат гуруҳи.
Қон таркибидаги иммунитет учун маъсул Т- ва В- лимфоцитларнинг
кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида қўзғатувчилар юқтирилганидан сўнг
10, 20, 30, 40, 60 ва 90 кун ўтгач, тажрибадати бузоқлардан текшириш учун
қон олинди. Текширишлар "Йирик ва майда шохли молларнинг қони, оғиз
сути ва сутидаги Т-, В- лимфоцитлар ва мононуклеар фагоцитларни аниқлаш
буйича услубий тавсиялар”га (Омск, 1981 й.) асосан ўтказилди.
Қўзғатувчилар юқтирилишидан олдин соғлом бузоқлардан олинган
қоннинг таркиби ўрганилганда Т-лимфоцитларнинг миқдори лимфоцитлар
умумий микдорининг 46-50 фоизини, қоннинг умумий таркибида эса бир
мкл да 1,8-2,2 минг донани ташкил этиши аниқланди. В-лимфоцитлар буйича
эса бу кўрсаткичлар мувофик равишда 14-19 фоизга ва 0,58-0,8 мкл/минг
донага тенг булди. Мазкур кўрсаткичлар жадвалларда келтирилган.
Қўзғатувчилар юқтирилгандан сўнг 10-30 кун ўтгач, Т- ва В-
лимфоцитлар миқдорининг кўпайиши унчалик сезиларли бўлмаса-да, 40-
кунга келиб, уларнинг миқдори назорат гуруҳидаги бузоқларга нисбатан 1,2-
1,3 марта ошиши аниқланди.
Т- ва В- лимфоцитларнинг энг юқори кўрсаткичлари қўзғатувчилар
юқтирилгандан сўнг 90 кун ўтгач қайд қилинди. Бунда тажриба гуруҳидаги
бузоқларнинг қони таркибида Т-лимфоцитларнинг нисбий миқдори 55-65
фоизни ташкил қилган булса, уларнинг мутлақ миқдори 2,3-3,0 мкл/минг
дона атрофида бўлди.
Мазкур кўрсаткичлар В-лимфоцитлар буйича мувофиқ равишда 23-27
фоиз ва 1,0-1,2 мкл/минг донани ташкил қилди. Қон таркибидаги Т- ва В-
ҳужайралар миқдори нотипик микобактерияларнинг турли штаммлари
юқтирилган тажриба гуруҳлари орасидаги фарқи таҳлил қилинганда 60-90
кунларга келиб, сезиларли ўзгаришлар ҳосил бўлиши аниқланди.
Мазкур ҳужайралар нисбий ва мутлақ миқдорининг энг юқори
даражаси қўзғатувчилар юқтирилгандан сўнг 90 кун ўтгач, V-гуруҳ
бузоқларининг қони таркибида аниқланиб, бу кўрсаткичлар Т-лимфоцитлар
бўйича 65,0±1,0 фоиз ва 2,94±0,06 мкл/минг донани, В-лимфоцитлар буйича
эса 27,3±0,9 фоиз ва 1,23±0,06 мкл/минг донани ташкил қилди. Лимфоцитлар
микдорининг энг юқори даражаси буйича иккинчи ўринда М. sсrofulaceum
юқтирилган II-гуруҳ бузоқлари туради ва уларда бу кўрсаткичлар мувофиқ
равишда Т-лимфоцитлар бўйича 61,0±0,6 фоиз ва 2,77±0,03 мкл/минг донани
ҳамда В-лимфоцитлар бўйича 25,6±2,2 фоиз ва I,16±0,II мкл/минг донани
ташкил этди. M.kansasii юқтирилган І-гуруҳ бузоқларининг қони таркибида
бу кўрсаткичлар мувофиқ равишда Т-лимфоцитлар буйича 60,7±0,5 фоиз ва
2,8±0,02 мкл/минг донадан, В-лимфоцитлар бўйича 22,7±0,9 фоиз ва
1,04±0,04 мкл/минг донадан иборат. M. intracellulare эталон штамми
юқтирилган III гуруҳ бузоқларида мазкур кўрсаткичлар миқдори мувофик
равишда 59,3±0,3 фоиз ва 2,61±0,01 мкл/минг донагача ҳамда 23,6±1,6 фоиз
ва 1,03±0,07 мкл/минг донага тенг эканлиги қайд қилинди. Ва ниҳоят, M.
fortuitum юқтирилган ІV-гуруҳғда бу кўрсаткичларнинг миқдори мувофиқ
равишда 54,5+0,7 фоиз ва 2,3±0,06 мкл/минг дона ҳамда 24,7±0,9 фоиз ва
I,04±0,07 мкл/минг дона эканлиги аникланди.
Тажриба ва назорат гуруҳидати бузоқларнинг қонида Т- ва В-
лимфоцитларнинг миқдорлари орасидаги фарқлар таҳлил қилинганида
қуйидаги кўрсаткичлар аникланди (тажриба гуруҳлари тартиби юқорида
келтирилган тарзда берилмокда):
Бунда Т-лимфоцитларнинг нисбий миқдори назорат гуруҳи
бузоқларининг қонидаги мазкур ҳужайраларга нисбатан мувофиқ равишда
42,5 фоиз, 33,7 фоиз, 33,1 фоиз, 33,0 фоиз, ва 19,5 фоизгача, мутлақ миқдори
эса 60,6 фоиз, 51,3 фоиз, 53,0 фоиз, 43,6 фоиз, ва 25,7 фоизга кўпайгани
аниқланди. В-лимфоцитларнинг нисбий миқдори 92,2 фоиз, 80,2 фоиз, 59,8
фоиз, 66,1 фоиз ва 73,9 фоизга, мутлақ миқдори эса II5,7 фоиз, 103,5 фоиз,
82,4 фоиз, 80,7 фоиз ва 82,4 фоизга ошгани қайд қилинди.
Шундай килиб, нотипик микобактерияларнинг турли штаммлари
бузоқларнинг иммун тизимига асосан бир хил таъсир ўтказиб, бу таъсир Т-
ва В-лимфоцитлар нисбий ва мутлақ миқдорларининг кўпайиши орқали
намоён бўлади. Бироқ, Ўзбекистон ҳудудида ажратилган М.intracellulare
эпизоотик штаммининг таъсири бошқа қўзгатувчиларга нисбатан бир қадар
кучлироқ эканлигини таъкидлаш лозим.
Бунинг сабаби, эҳтимол, мазкур штаммнинг бузоқлар организмига
кўрсатадиган патоген таъсирининг кучлироқ эканлиги билан боғликдир.
Чунки 90 кундан кейин суйилган бузоқлар ёриб текширилганда анчагина
чуқур ва кенг ривожланган патологик жараёнлар M. intracellulare эпизоотик
штамми юқтирилган V-гуруҳ бузоқларида қайд қилинган.