Патоморфологические результаты испытания препарата «Рифизострепт» на морских свинках

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
62-64
0
0
Поделиться
Джураев, О., Мамадуллаев, Г., & Файзиев, У. (2024). Патоморфологические результаты испытания препарата «Рифизострепт» на морских свинках. in Library, 22(2), 62–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30501
Олимжон Джураев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заведующий лабораторией патоморфологии, кандидат ветеринарных наук, старший научный сотрудник

Гулмурод Мамадуллаев, Ветеринарный научно-исследовательский институт
руководитель лаборатории
Улугбек Файзиев, Ветеринарный научно-исследовательский институт
независимый исследователь
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены результаты патоморфологических исследований по изучению препарата «Рифизострепт», разработанного учеными лаборатории по изучению туберкулеза НИИВ, при экспериментальном туберкулезе у морских свинок, освещены показатели по испытанию бактерицидной активности этого комплекса в отношении микобактерий.

Похожие статьи


background image

Maxsus son [2]. 2022

62

O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

Maydalagich baraban diametrini xuddi shu o‘lchamlarda

o‘zgartirib, ko‘k holdagi beda poyasini maydalash bo‘yicha

tajribalar olib borilganda 5 mm gacha bo‘lgan fraksiyalar miqdori

50,5 foizdan 42,9 foizgacha, 5-10 mm gacha bo‘lgan fraksiyalar

miqdori 40,9 foizdan 29,7 foizgacha kamayib borgan bo‘lsa, 10-20

mm gacha bo‘lgan fraksiyalar miqdori 7,7 foizdan 22,9 foizgacha,

20 mm dan katta bo‘lgan fraksiyalar miqdori 0,9 foizdan 4,5

foizgacha ortib borishi aniqlandi (2-rasm).

Yuqoridagi tajribalar natijalariga ko‘ra, ko‘k holdagi

makkajo‘xori va beda poyalarini belgilangan talablar

darajasidagi maydalash sifati maydalagich barabanning

diametri 150 mm va 200 mm bo‘lganda aniqlandi. Bunda

maydalangan massa tarkibida 5 mm gacha bo‘lgan fraksiyalar

miqdori makkajo‘xorida 50,4 va 50,9 foizni, bedada 50,5 va

50,1 foizni, 5-10 mm gacha bo‘lgan fraksiyalar miqdori 38,9 va

44,2 hamda 36,7 va 40,9 foizlarni, 10 mm dan katta bo‘lganlari,

ya’ni 20 mm gacha va 20 mm dan katta bo‘lgan fraksiyalar

miqdori mos ravishda 4,1-9,6 foizni va 7,7-11,6 foizni hamda

0,8-1,1 va 0,9 va 1,6 foizlarni tashkil etdi va dastlabki talablarni

qanoatlantirishi aniqlandi [2].

Ammo baraban diametri 150 mm bo‘lganda maydalagichning

massa o‘tkazuvchanlik qobiliyati, ya’ni ish unumi baraban diametri

200 mm bo‘lganga nisbatan 1,1 martagacha past bo‘lishi ma’lum

bo‘ldi. Shu sababli maydalagich qurilma uchun barabanning

diametri 200 mm bo‘lishi maqbul deb topildi.

Ko‘k poyali ozuqalarni maydalashda birmuncha yaxshi natijalar

baraban diametri 200 mm bo‘lganda olindi va ushbu o‘lchamni

asosiy o‘lcham sifatida qabul qilish maqsadga muvofiq.

Atxam BOROTOV,

t.f.f.d. (PhD), dotsent,

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash

muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti.

ADABIYOTLAR

1. www.lex.uz. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 13 yanvardagi “Baliqchilik tarmog‘ini yanada rivojlantirishning

qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-83-sonli Qarori.

2. Borotov A.N. Baliqchilikda ko‘k poyali ozuqalarni qirqib maydalash qurilmasi parametrlarini asoslash. Texnika fanlari bo‘yicha

falsafa doktori dissertatsiyasi. – Toshkent. 2021. – 170 b.

1) 5 mm gacha 2) 5-10 mm gacha

3) 10-20 mm gacha 4) 20 mm dan kattalari

2-rasm. Maydalagich barabanini diametriga bog‘liq holda

beda poyalarini maydalash darajasining o‘zgarishi

УЎТ: 619.616.591.8:982.2

ДЕНГИЗ ЧЎЧҚАЧАЛАРИДА «РИФИЗОСТРЕПТ»

ПРЕПАРАТИНИ СИНАШНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК

НАТИЖАЛАРИ

Аннотация.

В статье представлены результаты патоморфологических исследований по изучению препарата

«Рифизострепт», разработанного учеными лаборатории по изучению туберкулеза НИИВ, при экспериментальном

туберкулезе у морских свинок, освещены показатели по испытанию бактерицидной активности этого комплекса в

отношении микобактерий.

Annotation.

The article presents the results of pathological and histhological studies on the study of the anti-tuberculosis

activity of the complex drug “Rifizostrept”, developed by scientists of the laboratory for the study of tuberculosis UzSRIV,

with experimental tuberculosis in guinea pigs, the indicators for testing the bactericidal effectiveness of this complex against

mycobacterium are highlighted.

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамиз мустақилликка

эришганидан кейинги йиллар давомида ветеринария фани

ва амалиётида инсон ҳамда ҳайвонлар орасида ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган туберкулёз касаллигига қарши кенг

кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада,

ушбу касалликнинг эпизоотик ҳолати бўйича маълум бир

барқарорликка эришилди. Бироқ, микобактерияларнинг ҳар

хил турдаги ҳайвонлар ҳамда паррандалар орасида, шунинг-

дек, инсон организмига миграция қилиши ҳамда касалликнинг

яширин формада кечиши юртимиз ҳудудида туберкулёз

бўйича эпидемик ва эпизоотик ҳолатнинг мураккаблашувига

олиб келиши мумкин. Шунинг учун, республикамизда чорвачи-

ликни туберкулёз эпизоотиясидан соғломлаштиришда муҳим

аҳамиятга эга бўлган самарали махсус кимёвий воситалар

яратиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий хо-

машёлардан микобактерияларнинг резистент штаммларига

қарши янги туберкулостатиклар комплексини яратиш бўйича

изланишлар олиб бориш долзарб вазифалардандир.

Тадқиқотларнинг материал ва услублари.

Мазкур

муаммони ечиш йўлида Ветеринария илмий-тадқиқот ин-

ститутининг туберкулёзни ўрганиш лабораториясида денгиз

чўчқачаларида тажриба қўйилди. Тажрибада янги тубер-


background image

Maxsus son [2]. 2022

63

O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

кулостатиклар комплекси - “Рифизострепт” препаратининг

тирик организмдаги самарадорлиги, яъни микобактерияларга

карши махсус бактерицид фаоллиги ўрганилди. Бунинг учун,

аллергик текширишлар давомида ППД-туберкулин диагности-

кумига реакция бермаган 12 бош соғлом денгиз чўчқачасидан

фойдаланилди.

Дастлаб тажрибадаги барча ҳайвонларига 0,03 мг\кг

миқдорида туберкулёз микобактериялари сон териси остига

юқтирилди ва улар қуйидагича иккита гуруҳга бўлинди:

1-тажриба гуруҳи (9 бош) ҳайвонларига М.bovis-8-03

юқтирилгандан сўнг 24 кун (касалликнинг инкубацион даври)

ўтгач “Рифизострепт” препарати 10 мг/кг дозада тери остидан

тажрибанинг якунигача ҳар 5 кунда 1 марта инъекция қилиб

борилди;

2-гуруҳ (3 бош - назорат) ҳайвонларига М.bovis-8-03 штам-

ми юқтирил - гандан кейин препарат қўлланилмади.

Тажрибадаги илмий-тадқиқот ишларининг барчаси “Ту-

беркулёзнинг лабо - ратория диагностикаси” қўлланмаси,

“Ҳайвонлар туберкулёзининг диагностика- си” (Тошкент,

2011), Т.Н. Ященко, И.С. Мечева “Руководство по лабора-

торным исследованиям при туберкулёзе “ (М., Медицина,

1973) йўриқномалари ҳамда Г.А. Меркулов “Курс патолого-

гистологической техники” (М., Медгиз, 1976) қўлланмалари

асосида асептика ва антисептика қоидаларига тўлиқ риоя

қилган ҳолда бажарилди.

Тажриба муддати тугагандан сўнг, яъни туберкулёз ми-

кобактериялари юқтирилгандан кейин 90 кун ўтгач, иккала

гуруҳдаги денгиз чўчқачалари ўлдирилди ва атрофлича пато-

логоанатомик текширилди. Шунингдек, улардан бактериоло-

гик текширишлар учун биоматериал олинди. Бундан ташқари,

кейинги патологоморфологик ва гистокимёвий текширишлар

учун лаборатория ҳайвонларининг ички аъзоларидан (ўпка,

юрак, жигар, бўйраклар, талоқ ҳамда лимфа тугунларидан)

0,2 – 0,5 см қалинликдаги патологик намуналар олинди.

Мазкур намуналарни қотириш (фиксация қилиш) учун 12%

ли формалин, 96% ли этил спирти, Мюллер суюқлиги, Карнуа

суюқлиги, спирт ва формалин аралашмаси каби фиксация-

ловчи эритмалар қўлланилди.

Тадқиқотларнинг натижалари.

Туберкулостатиклар

комплекси – “Рифизо-стрепт” препаратининг бактерицид

фаоллигини ўрганиш бўйича ўтказилган синовлардаги денгиз

чўчқачалари ўлдирилгандан сўнг тўлиқ патологоанато-мик

текширилди ва бунда қуйидагилар аниқланди.

Туберкулёзнинг М.bovis-8-03 штамми юқтирилгандан сўнг

“Рифизострепт” қўлланилган биринчи тажриба гуруҳидаги

денгиз чўчқачаларини ёриб, патанатомик текширилган-

да туберкулёзга хос патологик жараёнлар аниқланмади.

Лаборатория ҳайвонларининг ҳар бирида микобактерия-

лар юборилган жойдаги сон териси остида бириктирувчи

тўқимали капсулага ўралган, мош катталигича ўлчамдаги

ўчоқ аниқланди. Кўндаланг кесилганда бу ўчоқларнинг ичи-

да проли-ферацияга учраган, йирингсиз оқ-сарғиш тусдаги

модда кўзга ташланади. Ўпка оч-қизил рангда, структураси

яхши сақланган. Айрим жойларида капсула билан ўралган,

беда уруғи ўлчамидаги, бир неча дона оқ рангли ўчоқлар

мавжуд, уларнинг кўндаланг кесимида йиринг аниқланмади.

Талоқнинг ҳажми бироз катталашган, қизил-қўнғир тусда,

юза қисмида инкапсуляцияга учраган йирингсиз бирнечта

некроз ўчоғи кўринади, кўндаланг кесимида ўзгаришлар ку-

затилмади. Худди шундай, юрак, жигар ва бўйракларда ҳам,

патологоанатомик ўзгаришлар аниқланмади.

Касаллик қўзғатувчилари юқтирилиб, туберкулостатик

препаратлар комбинацияси “Рифизострепт” қўлланилмаган

иккинчи назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалари патологоа-

натомик текширилганда эса туберкулёзга хос ўзгаришлар,

айрим ҳайвончаларда эса ҳатто касалликнинг генерализа-

цияланган шакли ҳам, ривожлангани кузатилди.

Жумладан, микобактериялар юқтирилган жойдаги сон

териси остида 2-3 см ўлчамдаги инкапсуляцияга учраган

ўчоқлар ривожланган бўлиб, уларнинг ичида оқ-сарғиш рангли

казеоз модда тўпланган.

Ўпка катталашган ва шишган, юзасида ҳамда кўндаланг

кесимидаги ички қатламларида турли (0,3 см гача) катталик-

даги кўп сонли грануляцион тўқима билан ўралган оқ-сарғиш

рангли туберкулёз ўчоқлари ривожланган бўлиб, кўндаланг

кесилганда оқиш-кулранг тусдаги казеоз модда ҳосил бўлгани

аниқланди.

Жигар катталашган, паренхимасида бўкиш ҳолати ривож-

ланган, юзаси ва ички кисмларининг структураси кўп сонли,

турли катталикдаги, казеоз моддали капсулаланган некроз

ўчоқлари билан бузилган.

Худди шундай, талоқнинг ҳам ҳажми катталашган , струк-

тураси қаттиқ ва зичлашган, қирралари ўтмаслашган. Айрим

денгиз чўчқачаларида ҳатто 7-8- мартагача катталашган

талоқнинг структурасидаги фолликулалар деярли сезилмай-

ди. Паренхимасининг баъзи кисмларида жуда кўп сонли турли

катталикдаги казеоз моддали туберкулёз ўчоқларининг бир-

бирига қўшилиб кетганли- ги туфайли талоқнинг тузилиши

деярли кўринмайди.

Шуларга ўхшаш патологоанатомик ўзгаришларнинг ри-

вожланиши назорат гуруҳидаги лаборатория ҳайвонларининг

бошқа ички аъзоларида ҳам аниқланди.

Ҳар иккала гуруҳдаги денгиз чўчқачаларининг ички аъзола-

ридан олинган патологик намуналар фиксация қилингандан

сўнг гистологик ишлов бериш жараёнидан ўтказилди ва

парафинда қотирилди. Қотирилган бўлакчалардан чанали

микротомда гистологик кесмалар тайёрланиб, гематокси-

лин-эозин билан бўялди. Гистокесмалар микроскоп остида

текширилганда қуйидагилар аниқланди.

Туберкулёзнинг M.bovis 8-03 штамми юқтирилиб, “Рифизо-

стрепт” препарати қўлланилган биринчи тажриба гуруҳидаги

денгиз чўчқачаларининг ўпка тўқимаси айлана ёки овал

шаклидаги кўп сонли альвеоляр пуфакчалар кўринишида ту-

зилган. Уларнинг орасидаги капиллярларнинг ичида қоннинг

шаклли элементлари мавжуд. Алвеолаларнинг юпқа девор-

лари ички томондан бир қаватли ясси эпителий ҳужайралари

билан қопланган. Бундан ташқари, альвеолаларнинг орасида

бириктирувчи тўқима элементлари ва ҳужайралари ҳам

кўринади.

Шу гуруҳдаги лаборатория ҳайвонларининг юрагидан

тайёрланган гистоло- гик кесмаларда миокард кўндаланг-

тасмасимон боғчалардан тузилган мушак тў-қимасининг кучли

қатлами кўринишида ифодаланган. Кардиомиоцитларнинг

чегаралари ва ядролари яққол кузатилади, уларнинг ора-

сида айрим жойларда капиллярлар мавжуд. Мускуллараро

бириктирувчи тўқима толасимон бўлиб, унда ҳам кўп сонли

қон капиллярлари жойлашган.

Жигардан тайёрланган гистокесмаларда кўп сонли жигар

паллачалари кўринади. Уларнинг чегаралари яққол ифо-

даланган бўлмасада, паллачанинг паренхимасини унда

жойлашган марказий венадан аниқлаш мумкин. Марказий

венанинг атрофида кўп миқдорда қўнғир тусли гемосидерин

пигментининг доначалари жойлашган. Жигар пластинкалари

бир ёки икки қаватдан иборат бўлган гепатоцитлардан ташкил


background image

Maxsus son [2]. 2022

64

O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

топган. Жигар ҳужайралари, одатда, кўп бурчакли шаклга эга

бўлиб, цитоплазмаси оч қизил-пушти рангга бўялган, мар-

казида эса овалсимон йирик ядроси жойлашган. Жигарнинг

паренхимасида, ёки паллачалардаги, гепа- тоцитларнинг

структураси деярли бир хил ва уларда дистрофик жараён-

ларга ўхшаш ўзгаришлар аниқланмади.

Буйракларнинг қобиқ қисми гистокесмаларда буйрак тана-

чалари ҳамда нефронларнинг проксимал ва дистал қисмлари

иборат бўлган кўринишда ифодаланган бўлиб, яққол сези-

ладиган чегараларсиз мия қисмига ўтиб кетади. Проксимал

каналчалар бир қаватли кубсимон ҳужайралардан тузилган,

уларнинг ядролари асосан айлана шаклида, цитоплазмаси

эса пушти-оч қизил тусда бўялган. Дистал каналчалар кенгроқ

бўлиб, айрим лаборатория ҳайвончаларининг нефроцитла-

ридаги цитоплазма таркибида сарғиш-қўнғир тусли пигмент

– липофусциннинг доначалари кўринади. Буйракларнинг

мия қисмидаги пастга йўналган нефронлар бир қаватли ясси

эпителийдан иборат, юқорига йўналган қисми эса – кубси-

мон эпителийдан ташкил топган. Нефронларнинг орасида

бўшашиб, сийраклашган бириктирувчи тўқима ва кўп сонли

қон капиллярлари мавжуд.

Талоқ гистокесмаларида аъзонинг паренхимаси оқ ва

қизил пульпалар кўринишида ифодаланган. Оқ пульпа

таркибидаги лимфоид фолликулалар доира шаклидаги

лимфоцитларнинг тўпламларидан ташкил топган бўлиб,

улардаги марказий артериянинг қалин девори силлиқ

мушак ҳужайраларидан иборат. Айрим лимфофолликула-

ларда яққол сезилмайдиган бириктирувчи тўқима мавжуд.

Қизил пульпа эса кўп сонли қон, асосан, вена, томирлари

кўринишида кузатилади. Қон томирлари кенгайган, ичида

таркиби кўпроқ эритроцитлардан ташкил топган қоннинг

шаклли элементлари жойлашган.

Шундай килиб, юқорида келтирилган патологоморфологик

текширишларнинг натижаларидан келиб чиқиб айтиш мумкин-

ки, биринчи тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларининг ички

аъзоларида унчалик аҳамиятга эга бўлмаган структуравий

ўзгаришлар рўй бериши аниқланди.

Касаллик қўзғатувчилари юқтирилиб, туберкулостатик

препаратларнинг янги комбинацияси – “Рифизострепт”

қўлланилмаган иккинчи назорат гуруҳидаги лаборато-

рия ҳайвончалари организмидаги патологоанатомик

ўзгаришларнинг туберкулёз касаллигига жуда ҳам хос эканли-

гини инобатга олиб ва бунда ички аъзоларда ривожланадиган

патологогистологик жараёнлар атрофлича ўрганилганлиги

туфайли морфологик текширишларимизнинг натижаларини

такроран батафсил ёритишни лозим деб топмадик.

Хулоса.

Лаборатория ҳайвонларида ўтказилган in vivo

тажрибанинг юқорида келтирилган патологоанатомик ҳамда

гистоморфологик текширишлар маълумотларига асосланиб,

хулоса қилиш мумкинки, туберкулостатикларнинг янги ком-

бинацияси - “Рифизострепт” препарати - микобактерияларга

қарши самарали восита бўлиб, денгиз чўчқачалари организ-

мида касаллик қўзғатувчиларига қарши бактерицид фаол

таъсирга эгадир. Шу туфайли, мазкур препаратнинг қишлоқ

хўжалиги ҳайвонлари ва паррандаларининг туберкулёзига

қарши шу йўналишдаги самарадорлигини ўрганишни давом

эттириш мақсадга муво-фиқдир.

Олимжон ДЖУРАЕВ,

лаборатория мудири,

Гулмурод МАМАДУЛЛАЕВ,

лаборатория мудири,

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,

мустақил изланувчи.

Ветеринария-илмий тадқиқот институти.

АДАБИЁТЛАР

1. Акулов А.А. и др. Патологоанатомическая диагностика болезней крупного рогатого скота. М. “Агропромиздат”. 1987.

2. Астафьева Н.В. и др. Руководство по зоонозам. Л. “Медицина”. 1983.

3. Ибадуллаев Ф.И. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг патологик анатомияси. Т. “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.

4. Салимов Х.С., Қамбаров А.А. Эпизоотология. Т. 2016.

UO‘T: 636.082.638.2

EKSTREMAL EKOLOGIK OMIL SHAROITIDA

PARVARISHLANGAN TUT IPAK QURTI ZOT VA

DURAGAYLARINING HAYOTCHANLIK VA PILLA

MAHSULDORLIK KO‘RSATKICHLARI

Аннотация.

В данной научной статье изучены продуктивность кокона и жизнеспособность пород, линий и гиб-

ридов тутового шелкопряда, выкормленных в условиях Каракалпакстана.

Annotation.

This scientific article surveys the productivity of the cocoon and the viability of the breeds, lines and hybrids

of the silkworm, reared in the conditions of Karakalpakstan.

Barchamizga ma’lum, tabiatdagi o’simliklar dunyosi, hayvon

olami va hasharotlarning rivojlanishi tashqi muhit omillariga

bo’g’liq hisoblanadi. Ayniqsa, hasharotlar sinfiga kiruvchilar,

albatta, tut ipak qurti ham tashqi muhit sharoitiga ta’sirchan

bo’ladi. Bularning rivojlanishi uchun harorat va namlik eng

muhim omillardan hisoblanadi. Agar harorat va namlik past

yoki yuqori bo’lsa, qurt tanasida fiziologik jarayonlar buzilishi

mumkin. Lekin o’zgaruvchan ob-havo sharoiti, masalan bahor

erta yoki kech kelishi, yog’ingarchilik bo’lishi ipak qurtini boqish

mavsumida o’z ta’sirini ko’rsatmasdan qo’ymaydi. Shundan

kelib chiqqan holda tut ipak qurtining turli kombinatsiyadagi

retsiprok duragay avlodlarini hayotchanlik va mahsuldorlik

Библиографические ссылки

Акулов А.А. и др. Патологоанатомическая диагностика болезней крупного рогатого скота. М.“Агропромиздат”. 1987.

Астафьева Н.В. и др. Руководство по зоонозам. Л. “Медицина”. 1983.

Ибадуллаев Ф.И. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг патологик анатомияси. Т. “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.

Салимов Х.С., Қамбаров А.А. Эпизоотология. Т. 2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов