Правильная организация рыбоводных прудов и осенне-зимние мероприятия, проводимые в прудах

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
30-32
1

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Балиев, Ш., Сулайманова, Н. ., Хошимова, Ш., & Мавланов, С. (2023). Правильная организация рыбоводных прудов и осенне-зимние мероприятия, проводимые в прудах. in Library, 3(3), 30–32. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33792
Шавкат Балиев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, директор лаборатории болезней птицы, кроликов, рыб и пчел, доктор философских наук по ветеринарным наукам, старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

  В данной статье авторы описывают мероприятия, которые необходимо проводить в осенне-зимний период для профилактики заболеваний рыб, а также правильную организацию поликультурных прудов.

Похожие статьи


background image

№3. 2023

30

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

2012. Вын. 5. с. 107-110.

3. Марусич А.Г. Скотоводство. Воспроизводство стада. Горки: Белорус ГСХА. 2017. – 64 с.

4. Ревина Г.Б. Воспроизводство стада важнейщий фактор повышения продуктивности и конкурентоспособности

производства молока в Сахалинской области. // Международный научно-исследовательский журнал. № 9 (75). Часть

II. 2018. – с. 41-43.

5. Тараканов Б.В. Механизмы действия пробиотиков на микрофлору пищеварительного тракта и организм животных.

// Ветеринария. 2000. №1. с. 47-54.

УЎТ: 639.3:619

БАЛИҚ ҲАВЗАЛАРИНИ ТЎҒРИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ҲАМДА ҲАВЗАЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН

КУЗГИ ВА ҚИШКИ ТАДБИРЛАРНИ БАЛИҚЛАР

КАСАЛЛИКЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ РОЛИ

Аннотация.

Ушбу мақолада муаллифлар томонидан балиқларда учрайдиган касалликларни олдини олиш учун куз

ва қиш мавсумида олиб бориладиган тадбирлар, поликултура шаклдаги ҳавзаларни тўғри ташкил қилиш ҳақида баён

этилган.

Аннотация.

В данной статье авторы описывают мероприятия, которые необходимо проводить в осенне-зимний

период для профилактики заболеваний рыб, а также правильную организацию поликультурных прудов.

Annotation.

In this article, the authors describe the measures to be taken in autumn and winter to prevent fish diseases, as

well as the proper organization of polyculture ponds.

Мамлакатимиз мустақилликга эришгач, қишлоқ

хўжалигининг барча соҳаларида, хусусан балиқчилик

соҳасида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб

келинмоқда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий

чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан,

республикамизда овланадиган балиқларни кўпайтириш,

янги турларини яратиш ва касалликларининг олдини олиш

борасида муайян ютуқларга ҳам босқичма-босқич эри-

шилиб келинмоқда. Шу билан бир қаторда, балиқларнинг

касалликларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши

курашишда балиқчилик хўжаликларини куз ва қиш мавсу-

мида ўтказиладиган тадбирлар балиқчиларимиз томонидан

етарлича эътибор қаратилмаганлиги, баҳор мавсумида яна

ўша тўлиқ алмашмаган ҳавза сувларида балиқларни боқиш

ҳолатлари кузатилмоқда. Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан

ҳолда балиқлардаги касалликларни аниқлаш, уларга қарши

кураш чораларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқот

ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

13-январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш-

нинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сонли

қарори балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт

салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан

самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида

балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик

хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилиб,

соҳани ривожланиш пиллапоясидан кўтарилаётганидан да-

лолат беради [1,2].

Мавзунинг долзарблиги

. Балиқлар озиқ-овқат хавфсиз-

лигини таъминлашда катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб,

ҳар йили денгиз, кўл ва океанлардан бир неча ўн млн. тон-

на балиқлар овланади. Овланган балиқларнинг бир қисми

тўғридан тўғри озиқ-овқат сифатида ишлатилади, асосий

қисми қайта ишланиб, тузланган, дудланган, музлатилган

ёки консерва ҳолида истеъмол қилинади.

Балиқлар патологиясининг асосий қонуниятларидан

бири бўлган балиқ касалликларини олдини олиш бўйича

балиқчилик хўжаликларида ўтказиладиган мавсумий тадбир-

лар қуйидаги машҳур ихтиопатолог олимлар В.Шеперклаус,

А.К.Щербин, С.Ф.Снижко ва бошқалар томонидан ўрганилган.

Ўзбек ихтиопатолог олимлари С.Қ.Ҳусенов, Д.С.Ниязов,

[П.С.Хақбердиев], Ф.Э.Курбоновлар томонидан ҳам илмий

изланишлар олиб борилган.

Балиқлар (Pisces) - умуртқалилар кенжа типининг катта

синфларидан бўлиб, жуда кенг тарқалган, тузилиши, ҳаёт

кечириши ва экологик хусусияти сув муҳитига мослашган

тана ҳарорати беқарор, совуққон жониворлардир. Шу сабаб-

ли балиқ касалликларини олдини олишда сувнинг ҳарорати,

муҳитидан ташқари балиқлар сақланадиган ҳавзаларни тўғри

қурилиши, уларни сақлаш, озиқлантириш муҳим аҳамият

касб этади.

Балиқларни сақлаш ва озиқлантириш, балиқ касалликлари

ва уларни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш бугунги

кунда долзарб саналади. Балиқларнинг яшаш муҳити сув

ҳисобланиб, балиқ ўстириш учун мўлжалланган ҳовузнинг

чуқурлиги, майдони, сув алмашиниб туриши, ўстириладиган

балиқ турининг биологик хусусиятига боғлиқ [4,6].

Бу эҳтиёжни ҳал қилишда Республикамизнинг кичик сув

ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Қишлоқ хўжалигида ҳовуз балиқчилиги янги ва шу билан

бирга истиқболли соҳалардан бири ҳисобланганлиги сабаб-

ли бу соҳани интенсив ривожлантириш учун деярли барча

омиллар яъни қулай иқлим шароити, ички сув ҳавзалари,

меҳнат ресурслари, етарлича энергетик ва коммуникацион

тизимлар мавжуд.

Ҳозирги вақтда ҳовуз балиқчилигида балиқларни интенсив


background image

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

№3. 2023

31

технология асосида садоклар, бассейнларда ўстириш ва

маҳсулот етиштириш усуллари кенг миқёсда қўлланилмоқда.

Бундан ташқари, балиқчилик хўжаликларида поликультура

(бир неча турдаги балиқ турини битта ҳавзада сақлаш)

усулида балиқ етиштириш шакли ҳам катта аҳамиятга эга

бўлиб, шу турдаги ҳавзаларни тўғри ташкил қилинган бўлиши

соғлом ва сифатли балиқ маҳсулотлари етиштиришда катта

аҳамиятга эга.

Поликультура шаклидаги ҳавзаларни тўғри ташкил

қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим. Жумла-

дан, бу ҳавзаларни тупроғи қумлик, тошлиқ бўлмаслиги, сув

чиқадиган ва кирадиган шандорларни жойлашиш қия томони

(уклони) камида 2,5 бўлиши ва ҳавза туби техника билан пла-

неровка қилиниб, текисланиб мола тортилади. Ҳавза ичига

сув кириши ва чиқувчи шандорларни туташтирувчи дренаж

ариқлар қазилиши лозим.

Ҳавзаларни мавсумга тайёрлаш куз фаслидан яъни

балиқларни овлаб бўлгач бошланади. Ҳавза суви бу пайтда

маълум миқдорда камайтирилади. Ҳавзаларни сувини очган-

да барча сув чиқиб, ҳавзалар қуриши керак ва ҳавза ичида

техника билан бемалол ишлаш имконияти бўлиши шарт.

Февраль ойигача ҳавзани қуритиб, балиқларни инвазион,

паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида гектари-

га 200-500 кг гача сўндирилмаган оҳак, хлорли оҳак сепиб,

гектарига 5 тоннадан 10 тоннагача гўнг тўкиб чиқилиб, ҳавза

тупроғи техника ёрдамида ишлов берилиб, чизел ва мола-ба-

рона қилиб қўйилса (ҳавза тубидаги паразитларни споралари

ва цисталаридан тозаланиб, сув тубидаги тирик озуқа жон-

зотлар турлари – бентосни яхши ривожланиши), март ойидан

эса ҳавзага кирувчи шандорларга (трубасини оғзига ҳавзани

ичкари томонидан) 23 лик сито газ фильтрлар ўрнатилиб (ҳар

ҳафта сувни тўхтатиб, сита фильтрда тозалаб) ҳавзани тоза

сувга тўлдирилиши катта аҳамиятга эга (1- расм).

Ҳавза атрофини дарахт, бутазор, қамишзорлардан тоза-

лаш мақсадга мувофиқ, чунки кўпгина паразитар касаллик

қўзғатувчиларининг асосий хўжайинларини (моллюскалар,

қушлар) ҳавза атрофидан узоқлаштириш мақсадида мана

шундай тадбирлар ўтказилиши керак. Бундан ташқари,

ҳавзага сув олиш учун сувларни фильтрлаш мақсадида

“отстойник” ҳавзалар яъни тиндирувчи сувни тўхтатиб олиб,

тинитиб тозаловчи ҳавза ҳисобланади. Бу ҳовузлар сув ман-

баларидан келаётган сув таркибидаги чўкма ифлосликлардан

70 % гача тозалаш учун хизмат қилади. Унинг чуқурлиги 1-1,5

м дан ошмайди [5,7].

Қишлов ҳавзалари бошқа ҳавзалардан чуқурлиги билан

фарқ қилади. Қишлов ҳовузлари учун ботқоқ ва ерости

сув қатламлари юқори бўлган ва органик тупроқли жойлар

яроқсиз ҳисобланади. Қишловчи ҳовузлар балиқларни қиш

мавсумида сақлаш учун хизмат қилади. Уларни туташтирувчи

каналлар қисқа бўлиши, яъни қиш ойларида каналлардан сув

узатишда сув совиб кетмаслигини таъминловчи сув манбаа-

ларига (дарё, канал, ариқ) яқин жойлаштирилади.

Ҳавзани чуқурлиги 3 метргача бўлиб, доимий сув алмаши-

нуви таъминланган ҳолда бўлиб, 15-20 суткада ҳавза суви

бутунлай алмаштириб турилиши лозим.

Ёзда қишлов ҳавзалари бутунлай қурутилиб, ҳавзага сув

тўлдиришдан олдин гектарига 2-3 тоннагача сўндирилмаган

охак ётқизилиб чиқилади

(2- расм).

Қишлов ҳавзалари балиқлар кўчирилишидан 2 ҳафта

олдин сув билан тўлдирилиши лозим. Қишлов ҳавзалари

гектарига 500-750 минг тагача балиқлантирилади. Қишлов

ҳавзаларини ҳарорати ва сувдаги эриган кислород концентра-

цияси доим ўлчаб турилади, сувнинг оптимал ҳарорати 1-2

0

С, кислород 4 мг/л дан паст бўлмаслиги лозим. Ҳавза доимо

кузатилиб текширувдан ўтказилиб борилади.

Ҳавзадаги кислород миқдорини нормал ҳолатда бўлиши

балиқларни ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлиб, ҳаво

таркибида 18-21% тоза кислород ва 78-80% азот ташкил

қилади. Сув атмосферадан азот, кислород ва карбонат ан-

гидрид олиб балиқларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган

зоогигиеник муҳит яратади [3,6].

Сувдаги газ миқдорининг ошиб кетиши ёки камайиши

балиқларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатади, водород

сульфид ва метан газининг мавжудлиги эса сув ҳавзасининг

антисанитария ҳолатда эканлигидан далолат беради, бундай

сувларда ҳар хил касалликлар хуружи кучайиб балиқларнинг

кўплаб ўлимига сабаб бўлади. Сувни аэрациялаш (кислородга

бойинтириш) – сув ҳавзасида кислород тақчиллиги сезил-

са, кислород билан таъминлаш учун кислород генератори

ўрнатилиб, кислород конуслар орқали сувни кислородга

тўйинтириш, яъни оксигенация усулини қўллаш ёки айланма

1-расм. Балиқ ҳавзасига техника билан

ишлов бериш

2-расм. Ҳавзага хлорли оҳак сепиш жараёни жараёни.

3-расм. Қишлов ҳавзаларига ёз фаслида

ишлов бериш жараёни.


background image

№3. 2023

32

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

парракдан, компрессорлардан фойдаланиш мумкин.

Меъёрда карп балиқлари учун кислород миқдори 4-5мг/л

бўлиб, фореллар учун 7-9 мг/л, осётрга 6-9 мг/л. 1 кг омухта

емни ҳазм қилиш учун 220-250 мг/литр миқдорда кислород

талаб қилинади. Балиқ организмида кислородни нормал

ҳолатда бўлиши нафақат овқат ҳазм қилиш, балким бошқа

жараёнларда ҳам муҳим аҳамиятга эга [3].

Бундан ташқари, поликультура шаклидаги ҳавзаларни

чавоқлар билан балиқлантириш ҳам катта аҳамиятга эга.

Ҳавзада балиқлар поликультура усулда боқилганда норма

бўйича биринчи йили ҳавза 1500 дона 50 граммлик балиқ

чақовлари билан балиқлантирилади. Улардан 150 донаси

оқ амур, 500 дона карп, 50 дона чипор дўнгпешона (пёстра),

800 дона оқ дўнгпешона (толстолобик) балиқларидан иборат

бўлади. Агар сунъий сув ҳавзалари (кўп йиллик бўлса) нор-

мада 3000 дона шулардан 150 дона оқ амур, 1000 та карп,

100 чипор дўнгпешона, 1750 дона оқ дўнгпешона ташланиши

лозим [4,5].

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги “Ойдин

кўл балиқлари”, Пастдарғом туманидаги “Ражаб Қовон

балиғи” каби балиқ етиштиришга ихтисослашган балиқчилик

хўжаликлари ҳамда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тума-

ни Шариллоқ МФЙ Сағдуллаев Улуғбек кичик балиқчилик

ҳавзасида балиқ касалликлари ва балиқлар эктопаразит-

ларини олдини олиш мақсадида куз ва қиш ойларида балиқ

ҳавзаларида юқоридаги таъкидланган тадбирларни тўғри

тартибда олиб бориш борасида Ветеринария илмий тадқиқот

институти илмий ходимлари ва докторантлари ҳамда Жиззах

политехника институти ўқитувчи ҳамда талабалари томони-

дан изланишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хулоса.

Балиқларни паразитар касалликларини олдини

олишда балиқ ҳавзасини тўғри ташкил қилиниши, куз-қиш

фаслида олиб бориладиган мавсумий тадбирларни тўлиқ

ва режа асосида олиб борилиши, ҳавза сувидаги кислород

билан таъминланганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Балиқларни ривожланишини бир маромда кечишини

таъминлаш ҳавзадаги зоогигиеник шароитларни оптимал

даражада ушлаб туришга боғлиқ.

Нафиса СУЛАЙМАНОВА,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

таянч докторанти,

Шахло ҲОШИМОВА,

Жиззах политехника институти магистранти,

Собиржон МАВЛАНОВ,

в.ф.д., профессор,

Шавкат БАЛИЕВ,

в.ф.ф.д.,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

АДАБИЁТЛАР

1. Акрамова Ф.Д. ва бошқалар // Балиқлар паразитар касалликларини аниқлаш бўйича методик қўлланма. Тошкент,

2019, 3-13 б.

2. Даминов А.С., Насимов Ш.Н., Герасимчик В.А. ва бошқалар. “Балиқ касалликлари” Тошкент 2020, 23-27 б.

3. Сабодаш В.М. «Эффективное прудоводства», Стакеер 2006, 22-28 с.

4. Каплич В.М., Герасимчик В.А., Зявгинсев В.Б. “Рыбоводство” Минск 2014.- 67-76 б.

5. Н. А. Головина, Ю. А. Стрелков, В. Н. Воронин, П. П. Головин, Е. Б. Евдокимова, Л. Н. Юхименко «Ихтиопатология»,

«Мир», 2003, 15-17 с.

6. Хақбердиев П.С., Давлатов Р.Б. “Балиқларни, сақлаш, озиқлантириш, уларнинг касалликларини даволаш ва олдини

олиш”, Ўқув қўлланма, Самарқанд-2012, 10-12 б.

7. Эндрюс К. Болезни рыб. Профилактика и лечение// Л.Эндрюс, Э.Экселл, Н.-М. Издательство “Аквариум-Принт”,

2005.-208 с.

УЎТ: 631.22.018.001.5.

ПАРРАНДА ОРГАНИК ЧИҚИНДИЛАРИДАН

БИОГАЗ АЖРАЛИШИГА АРАЛАШТИРИШ

ДАВОМИЙЛИГИНИНГ РОЛИ

Аннотация.

Мақолада парранда органик чиқиндисини анаэроб қайта ишлаш тажриба қурилмасида сийракланиш

муҳитида биомассани аралаштиришнинг биогаз чиқишига таъсири ҳақида кенг мулоҳазалар келтирилган.

Аннотация.

В статье представлены подробные отзывы о влиянии смешивания биомассы на выделение биогаза

при режимом разрежения в экспериментальном устройстве для анаэробной переработки органических отходов

птицеводства.

Abstract.

The article presents detailed reviews of the effect of mixing biomass on the release of biogas under a vacuum

regime in an experimental device for anaerobic processing of organic poultry waste.

Маълумки, қайта ишланмаган парранда чиқиндиларини

ерга солиш хавфли ҳисобланади. Уларнинг таркибида турли

хил юқумли ва инвазион касаллик келтириб чиқарувчи ёки

бошқа ифлослаштирувчи моддалар бўлиши мумкин. Органик

чиқиндиларни ерга солинганидан сўнг катта миқдорда микро-

флора ва ёввойи ўтлар уруғи тушади, бу эса маълум дара-

жада экологик ва санитар хавф туғдиради. Бундан ташқари,

узоқ сақлаган парранда чиқиндисида 50-60 фоизгача азот

йўқолиши мумкин.

Шу мақсадда Ҳукуматимиз қарор ва фармонларида бу

йўналишга ҳам алоҳида эътибор берилган бўлиб, яъни қайта

тикланадиган энергия қурилмаларини такомиллаштириш

орқали қайта тикланувчи энергия манбаларини олиш сама-

радорлигини оширишга эътибор қаратган. Демак, парранда

Библиографические ссылки

Акрамова Ф.Д. ва бошқалар // Балиқлар паразитар касалликларини аниқлаш бўйича методик қўлланма. Тошкент, 2019, 3-13 б.

Даминов А.С., Насимов Ш.Н., Герасимчик В.А. ва бошқалар. “Балиқ касалликлари” Тошкент 2020, 23-27 б.

Сабодаш В.М. «Эффективное прудоводства», Стакеер 2006, 22-28 с.

Каплич В.М., Герасимчик В.А., Зявгинсев В.Б. “Рыбоводство” Минск 2014.- 67-76 б.

Н. А. Головина, Ю. А. Стрелков, В. Н. Воронин, П. П. Головин, Е. Б. Евдокимова, Л. Н. Юхименко «Ихтиопатология», «Мир», 2003, 15-17 с.

Хақбердиев П.С., Давлатов Р.Б. “Балиқларни, сақлаш, озиқлантириш, уларнинг касалликларини даволаш ва олдини олиш”, Ўқув қўлланма, Самарқанд-2012, 10-12 б.

Эндрюс К. Болезни рыб. Профилактика и лечение// Л.Эндрюс, Э.Экселл, Н.-М. Издательство “Аквариум Принт”, 2005.-208 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов