398
УДК: 619.616.993.129.1
ҲАЙВОНЛАРИНИ СУНЪИЙ ҚОЧИРИШДА ВЕТЕРИНАРИЯ
САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ
О.У.Қўлдошев, М.Т.Исаев, Ш.К.Болиев,
Ж.Н.Очилов, П.И.Зарпуллаев
Ветеринария илмий-тадриҳот институти
Аннотация:
Искусственное осеменение как метод массового улучшения породных и
продуктивных качеств животных является наиболее эффективным. Оно дает возможность широко
использовать высокоценных племенных производителей, особенно проверенных по качеству
потомства. В стати проведена правильной организации искусственное осеменение крупного и
мелкого рогатого ската основным средством борьбы с яловостью маточного поголовья,
профилактики и оздоровления стад от ряда заразных заболеваний, передающихся при
естественном спаривании животных (бруцеллез, вибриоз, трихомоноз и др.
Ключевые слова:
Искусственное осеменения, сперма, цитрат натрий, вагина, замороженное
сперма, шприц катер, стерилизатор, сосуд Дюар, микроскоп, предметная стекло, пакронний стекло,
термометр, ампула, тампоны, термос.
Мавзунинг долзарблиги.
Чорвачиликда қўлланиладиган асосий технологик тадбирлардан
бири қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ҳисобланади. Сунъий уруғлантириш
барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари подасини тўлдиришнинг асосий усули бўлиб, наслдор
эркак ҳайвонлардан унумли фойдаланиш, қисқа вақт ичида хайвонлар наел сифатини яхшилаш,
жинсий аъзоларнинг трихоманоз, вибриоз, бруцеллёз, сил, юқумли вагинит каби юқумли ва
паразитар касалликларини- олдини олиш имконини беради. Шунинг учун ҳам сунъий
уруғлантиришдаги барча технологик жараёнлар (эркак ҳайвонлардан уруғ олиш, сперма уруғни
баҳолаш, уруғни сақлаш, урғочи ҳайвонларни сунъий уруглантириш) ветеринария - санитария
талабларига риоя қилинган ҳолда бажарплиши лозим.
Сунъий уруғлантириш-мураккаб биотехнологии усул бўлиб, эркак наслли ҳайвонлардан
махсус асбоблар ёрдамида олинган уруғни суюлтирилмаган ёки суюлтирилган ҳолда махсус
асбоблар ёрдамида урғочи ҳайвонларнинг жинсий аъзоларига юборишдан иборат бўладиган
мураккаб жараёндир. Сунъий уруглантириш натижасида чорвачиликда наслчилик ва селекция
ишларини жадаллаштириш бир вақтда подадаги кўп сонли урғочи ҳайвонлардан бола олиш билан
иф'одаланади. Табиий усулда уруғлантириш билан битта зотни яратиш учун ўртача 80-100 йил
сарфланса, сунъий уруғлантириш орқали 30-40 йилда янги бир зот яратиш мумкин бўлади.
Сунъий уруғлантириш ишларини тўғри ташкил этиш орқали ҳайвонларнинг зоти
яхшиланади, қорамол, қўйлар, чўчқа, от ва паррандаларнинг юқори маҳсулдор зотлари яратилади.
Сунъий уруғлантиршнинг чорвачиликда кенг қўлланиши билан наслчилик ишлари бирмунча
жадаллик билан амалга оширилади. Табиий уруғлантириш ёрдамида бир йилда битта буқадан 40-
80 та бузоқ олинса, сунъий уруглантириш ёрдамида 20 минг бош бузоқ олиш мумкин.
Чорвачиликдаги барча илмий кашфиётлар орасида сунъий уруглантириш энг юқори иқтисодий
фойда келтирадиган кашфиёт ҳисобланади.
Тадқиқот объекти ва услублари.
Кейинги йилларда Республикамизда хам сунъий
уруглантиришга катта эътибор берилиб, сунъий уруглантириш пунктларини керакли асбоб -
ускуналар билан таъминлаш, наслдор эркак ҳайвонлардан уруг олиш, сифатини баҳолаш, уругни
суюлтиришда синтетик моддалардан фойдаланиш, уруғни суюқ азотда — 196
0
С ҳароратда
музлатиш ва Дьюар идишларда бир неча йил давомида сақлаш ҳамда урғочи ҳайвонларни сунъий
уруглантириш усулларини такомиллаштириш каби тадбирлар амалга оширилмокда.
Сунъий уруғлантиришда ишлатиладиган асбоб ускуналар:
1.
Ҳажми 100 ва 400
CM
J
бўлган ва қопқоғи яхши ёпиладиган шиша тампон қўйгич. Уларда
спиртли тампонлар, стерилланган дока салфеткалар, жумраклар, тиқинлар ва вазелин сакланади.
2.
+ 42° С гача ўлчайдиган спиртли термометр. Сунъий кинга солишдан олдин иссиқ сув,
399
сунъий кин резина камерасини ювиш учун ишлатиладиган сода эритмаси ва бошқа
суюқликларнинг ҳароратини аниклаш учун ишлатилади.
3.
Спиртли тампонларни фиксация қилиш учун пинцет ва корцанглар.
4.
Эбонит ёки шиша таёқча. Сунъий қин ичида зарарсизлантирилган вазелинни суртиш
учун ишлатилади.
5.
Ёрдамчи асбоб-ускуналар. Сунъий қинларни қўйиш учун металл ёки пластмассадан
тайёрланган тагликлар.
6.
Иссик сув учун чойнак, сув солиш учун 0,5 - 1 литр ҳажмли чинни ёки металл крушкалар.
7.
Сунъий кинга ҳаво юбориш учун компрессор ёки резина груша.
8.
Сунъий қиндаги босимни назорат қилиб туриш учун сувли манометр.
9.
Уругни олиб бўлгандан сўнг кинни ювиш учун ишлатиладиган шётка.
10.
Микроскоп. Морозов иситгич столчаси, термостат-яшик ёки электр иситгич столчаси,
ёпкич ва буюм ойначалари, шиша таёқчалар, фотоэлектроколлориметр (ФЭК-М) ёки
электроэритрогемометр (045 ёки 065 - модел), уругни концентрацияси ва сифатини баҳолаш учун
махсус асбоблар.
11.
Уругни қисқа муддатгача + 2- + 4 °C ҳароратда сақлаш учун озиқ овкат термослари ёки
махсус термослар.
12.
Уругни узок муддатларга - 196 °C ҳароратда сақлаш учун суюк азот солинадиган турли
маркали Дьюар идишлари.
13.
Сигир ва гуножинларни сунъий уруглантириш учун шиша шприц - катетрлар, ўлчовчи
мосламали шприц катетрлар, резина балонли катетр, бир марта ишлатиладиган полиэтилен
қўлқоплар, узунлиги 8-41 см полистерол пипеткалар, бирлаппирувчи муфтали капрон шприц (2
мл), қин ойнаси.
14.
Қўй ва эчкиларни сунъий уруглантириш учун микрошприц, ўлчовли мосламали
микрошприц, ярим автомат-шприц, қин ойналари керак бўлади.
Сунъий қочириш пунктларида қуйидаги эритмалар:
натрий бикорбонатнинг 1-3 фоизли
эритмаси, 1,5-3 фоизли кальцийлантирилган кир ювиш содаси, 0,9 ва 3 фоизли ош тузи, 2,9 фоизли
натрий цитрат, 1:5000 нисбатли фурациллин, 3 фоизли водород пероксид эритмаси, хромли
коришма (хромпик) концентратланган сульфат кислотаси, 5 фоизли эозин эритмаси, 96 ва 70
фоизли спирт реактификат ҳамда дистилланган сув бўлиши керак.
Зотдор эркак хайвонлардан уруг олиш учун махсус сунъий уруглантириш станциясида ёки
наслчилик хўжалигини манежида олинади. Буқалардан сперма олиш учун манежни майдони 60-70
м
2
кўчкор ва эркак чўчқалар учун 20 м
2
бўлиши ҳавонинг ҳарорати эса 18 °C дан паст бўлмаслиги
керак. Сунъий қинни тузилиши барча хайвонлар учун умумий бўлиб факатгина узунлиги ва
диаметрида фарқ бўлади. Буқаларга узунлиги 30 - 50 см, диаметри 8-14, қўчқорларга 20 см, 5-5,
эркак чўчқаларга 26-41 см, 8-9, айгирлар учун 54 см, 18 диаметрли сунъий қинлар ишлатилади.
Тадқиқот натижалари.
Юқори сифатли спермани ишлатиш урғочи ҳайвонларнинг оталаниш
даражасини оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир уруглантиришдан
олдин сперманинг сифати макроскопик (визуал) ва микроскопик усулларда баҳоланади.Уруғнинг
(эякултнинг) ҳажми ҳар хил турдаги эркак ҳайвонларда турлича бўлади. Қўчқорларда ўртача 1-1,5
мл, (максимал 3 мл), буқаларда 3-5 мл (15). айгирларда 50-100 мл (200), эркак чўчқада 250-400 мл
(1000), ҳажмда бўлади.
Уруғдаги спрматазоидларнинг миқдорига кўра қуйидагича бахоланади: зич (3), ўртача (Ў).
сийрак (С).
Спрматазоидларнинг зинчлиги аниқлангандан сўнг шу тайёрланган препаратнинг ўзида
спрматазоидларнинг ҳаракатчанлиги аниқланади. Бунда янги олинган ва суюлтирилган сперма
баҳоланади. Спрматазоидларнинг ҳаракати 10 балли шкала бўйича баҳоланади. Бунда
микроскопнинг кўриш майдонининг бир қисмида 10 та спрматазоидларнинг ҳаракати кузатилади,
бунда ҳар кайси сперматазоиднинг ҳаракати 10 баллга тенг деб ҳисобланади ва 10 бал қўйилади.
Урғочи ҳайвонларни оталантиришда ҳамда суюлтириш ва сақлаш учун кўчқорлар уругнинг
зинчлиги 3 -10-9; бука уруги 3 ва Ў 10-9-8; айғир ва эркак чўчқаларнинг уруғи Ў-Ю-9-8-7 балли
баҳоланган уруғлар ишлатишга яроқли бўлади.
Сигир ва таналар учун янги суюлтирилган, 2-4 °C ҳароратда сақланган ҳамда суюқ азотда
196 °C ҳароратда сақланаётган уруғлар ишлатилади. Янги олинган уруғ 0,3-05 мл миқдорида
400
сперматазоитлар фаоллиги 8 балл, суюлтирилган ва + 2 - 4
0
С, + 5-20 °C ҳароратда сақланган 1-1,2
мл дозада ҳаракатчанлиги 7 балл ва ундан юқори, музлатилган сперма эритилгандан кейин 1 мл
дозада ҳаракатчанлиги 4 балл бўлса уларни қўллашга рухсат этилмайди. Сперманинг сақлашнинг
барча усулларида ҳам бир ҳайвонни уруглантириш учун мўлжалланган дозада тўғри чизиқли
илгариланма ҳаракатга эга бўлган сперматазоитлар сони 10 - 12 млрд дан кам бўлмаслик керак.
Қўйларни сунъий уруглантиришда суюлтирилган спермадан 0,1-0,15 мл, таркибида 80 млн.фаол
спермалар бўлган, баҳоси 8 баллдан паст бўлмаган суюлтирилмаган уругдан 0,05 мл уруг
юборилиб оталантирилади.
Қўй ва эчкилар асосан цервикал яъни суюлтирилган ёки суюлтирилмаган спермани бачадон
бўйни каналига юбориб кочирилади. Асосан янги олинган ва суюлтирилмаган, фаоллиги 8-10 балл,
сперматазоитлар концентрацияси 2 млрд/мл бўлган спермалар ишлатилади. Уруғлантиришнинг 1
дозаси 0,05 мл бўлади. Янги олинган спрема ташки ҳароратнинг ўзгаришига жуда сезгир бўлади,
шунинг учун уруғлантириш вақтида хона ҳарорати 18-25 °C да бўлиши лозим. Суюлтирилган (2-3
марта) ва + 2-4
0
С ҳароратгача совитилган спермани 24 соат ичида ишлатиш зарур, унинг дозаси
01-0, 15 мл бўлиб, ундаги фаол спрематазоидлар сони камида 80 млн бўлиши, жинсий мойиллиги
эрта тонгда аникланган қўйлар шу заҳоти сўнгра 24 соатдан кейин 2- марта уруглантиради. Ораси
8-12 соат оралиги билан 2 марта уруглантириш қўйчиликда яхши натижа беради.
Эчкилар уруглантириш мавсуми давомида мойилликни бир текисда намоён этмайди.
Мойиллик ёппасига намойн бўладиган кунлари уларни бир кунда икки марта, эрталаб ва кечқурун
ажратиб, эрталаб аниқланган эчкиларни биринчи марта 3-4 соатдан кейин. Кечкурун аникланган
эчкиларни эса эртаси куни тонгда кочирилади. Такроран 8 соатдан кейин уруглантириш мақсадга
мувофик.
Қочирилган совликлар ва эчкиларнинг энсасига белги қўйилади ва уларни алохида отарга
ажратилади. Шу кўйлар отарига 10-12 кундан кейин искаб топар қўчқорлардан қўшиб кўйилиб
такрор куйга келган совликлар аникланади. Уруглантириш пункти ўз ишини якунлангандан сўнг
30-40 кун ўтгач оталанмай қолган қўйларни эркин уруглантириш мақсадида отарга қўчқорлар
қўйиб юборилш тавсия этилади
Хулоса.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруглантиришда, зотли эркак ҳайвонлардан
уруг олиб сунъий уруглантиришда юқоридаги тавсияларга амал қилинса сигир ва ғуножинларнинг
ҳар 100 бошидан 100 бош соғлом наслли бузок, хар 100 бош совлиқлардан 120-125 бош соглом
наслли қўзилар олишга эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Балашов Н.Г. Ветеринарний контроль при искусственном осеменении животных М:
Колос, 1980. 272 с.
2.
Епишин В.А. и др Пробиотик зоонорм при эндометрите коров Ветеринария, М., 2004,
№7.
3.
Муртазин Б.Ф. Қўлдошев О.У Симтоматик пуштизлик. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик
журнали Тошкент 2007. й Н 18 6
4.
Муртазин Б.Ф. Пулатов Г.С. Қўлдошев О.У. Эмбрион улим// Ветеринария - Тошкент
1996. №3 с 16.