Изучение заболевания иксодидозом крупного рогатого скота в экспериментальных экспериментах

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
18-21
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рахимов, М., Камалова, А., & Мавлонов, С. (2024). Изучение заболевания иксодидозом крупного рогатого скота в экспериментальных экспериментах. in Library, 3(3), 18–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/34742
Мухамад Рахимов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, старший научный сотрудник лаборатории акарологии и арахноэнтомологии, доктор философии ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Иксодидиоз крупного рогатого скота изучали в экспериментальных опытах. В опыте исследовали 10 коров, разделенных на 2 из 5 голов, опытную и контрольную группы. Эксперимент проводился в течение 15 дней. В результате установлено, что удои коров, экспериментально зараженных иксодидозом, снизились на 300 грамм.


background image

18

#09 (190) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимизда чор-

ва моллари бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини

ошириш борасида муҳим чора-тадбирлар амал-

га оширилмоқда. Жумладан, чет давлатлардан

наслдор моллар олиб келиниб кўпайтирилмоқда.

Бироқ, янги қурилган чорвачилик фермалари ҳамда

микрофермаларда, хусусан аҳоли қарамоғидаги

қорамоллар танасида ҳавфли трансмиссив касал-

ликларни тарқатувчилари ҳисобланган иксод ка-

налари кўпаймоқда. Ҳайвонлар миграциясининг

ошиши билан эндемик каналарнинг ҳам тарқалиш

ареаллари кенгаймоқда. Натижада қорамолчилик ва

қўйчилик фермаларида маҳсулдорлик камайиб, са-

нитария-эпидемиологик таҳдид кучаймоқда.

Республикамизда

паразитар

(текинхўр)

бўғимоёқлилар туркумига (Arthropoda) мансуб кана-

лар (Arachnidae, Acari) кенг тарқалган бўлиб, ушбу

гуруҳга мансуб паразитлар аҳоли ва чорвачилик

ҳайвонларини трансмиссив – инфекцион, вирусли

трансмиссив–паразитар (ўлат, туляремия, гемор-

рагик иситма, кана энцефалити, трипаносомозлар,

лейшманиоз, малярия, тейлериоз) каби касалликла-

рини тарқатувчилари сифатида ҳам ҳавфли.

Шундай экан, иксодидоз касаллигини экспери-

ментал тажрибаларда ўрганиш ҳамда унга қарши

курашишнинг янги воситаларини тадқиқ этиш

муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Тадқиқот мақсади ва вазифалари.

Янги шакл-

ланаётган экотоп ва экотонларда, шахсий аҳоли

қарамоғидаги қорамолларда ва қорамолчилик

хўжаликларида иксодидоз касаллигини сунъий

чақиртирилган ҳолда экспериментал тажриба-

ларда ўрганиш. Иксодидоз билан касаллантирил-

ган қорамолларнинг маҳсулдорлиги ва клиник

кўрсаткичларини аниқлаш.

Айнура Камалова,

таянч докторант,

Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик

ва биотехнологиялар университети Нукус филиали таянч докторанти,

Мухаммад Рахимов,

в.ф.б.ф.д.,

Собиржон Мавлонов,

профессор,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

УДК 619:636.576. 895.

ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ИКСОДИДОЗ КАСАЛЛИГИНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ

ТАЖРИБАЛАРДА ЎРГАНИШ

Аннотация

Иксодидиоз крупного рогатого скота изучали в эксперимен-

тальных опытах. В опыте исследовали 10 коров, разделенных

на 2 из 5 голов, опытную и контрольную группы. Эксперимент

проводился в течение 15 дней. В результате установлено, что

удои коров, экспериментально зараженных иксодидозом, сни-

зились на 300 грамм.

Resume

The bovine disease ixodidosis was studied in experimental

trials. In the experiment, 10 cows were studied with 5 to 2 animals

divided into an experimental and a control group. The experiment

was conducted within 15 days. As a result, it was found that the milk

yield of the cows experimentally infected with ixodidosis decreases

by 300 g.

Калит сўзлар:

иксодидоз, экспериментал, қорамол, тажриба, маҳсулдорлик, соғим, иксод кана, қашиниш, безов таланиш.

Тадқиқот объекти.

Шахсий аҳоли қарамо ғи-

даги қорамолларда иксодидоз касаллигини ҳамда

касаллик кечиш жараёнидаги клиник ўзгаришлар

ва маҳсулдорликни экспериментал тажрибаларда

ўрганиш.

Тадқиқот натижалари.

Иксодидоз билан ка-

салланган қорамолларни (сигирларни) тажрибалар-

да ўрганиш учун 5 бошдан 3 гуруҳ моллар олинди.

1-гуруҳдаги қорамоллар табиий ҳолда иксоди-

доз билан касалланган қорамоллар бўлиб, 3 бош си-

гир ва 2 бош ғунажиндан иборат. Ушбу қорамоллар

текширилганда танасида иксод каналари борлиги

аниқланди. Ушбу гуруҳдаги қорамоллар (иксоди-

доз касаллиги билан табиий ҳолда касалланганда

ҳолатини клиник кўрсаткичларини ўрганган ҳолда)

тажриба гуруҳидаги қорамоллар билан таққосланди.

2-гуруҳга соғлом, танаси иксод каналаридан

мутлақ ҳоли ва умумий аҳволи яхши сигирлар олин-

ди.

3-гуруҳ қорамоллари эса соғлом, умумий

аҳволи яхши, танасида битта ҳам иксод каналари

аниқланмаган сигирлар назорат учун олинди.

Ушбу илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган

қорамоллар (сигирлар) шахсий, аҳоли қарамоғидаги

қорамоллардан танлаб олинди.

Тажрибадаги 1-гуруҳ 5 бош қорамоллар та-

биий ҳолда иксодидоз билан касалланган.

Қорамолларнинг танаси текширилганда, уларнинг

чот соҳасида кўп миқдорда (10-15 экз) иксод кана-

лари борлиги аниқланди. Ушбу қорамоллар танаси-

дан иксод каналари намуна сифатида териб олинди.

Териб олинган иксод каналарининг микроско-

пик ва морфосистематик турлари лаборатория ша-

роитида аниқланди (Hyalomma anatolicum, Hyalom-

ma detritum, Rhipicephalus bursa, Rhipicephalus

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР


background image

19

#09 (190) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

turanicus). Ушбу иксод каналари билан зарарланган

қорамолларнинг анамнез ва клиник маълумотлари

билан танишдик. Хўжалик эгасининг маълумотла-

рига кўра, иксодидоз билан касалланган вақтида

қорамолларда кучли қашиниш (чот соҳасида),

жуда кўп безовталаниш, иштаҳанинг пасайиши,

ташқи таассуротларга сезувчанлигининг сусайи-

ши ва қорамолларнинг умумий ҳолати салбий то-

монга ўзгарган. Шу билан бирга сигирларда сут

маҳсулдорлиги ҳам пасайганлиги таъкидланди.

Экспериментал тажрибаларни ўтказиш мақ-

садида 5 бошдан 2 гуруҳ соғлом сигирларни танлаб

олинди. 2 гуруҳ тажриба ва 3 гуруҳ назоратдаги си-

гирлар.

2-гуруҳдаги қорамоллар. 1. Сигир, қора-ола, 5

ёшда, семизлиги ўртача, жуссаси ўртача, маҳаллий,

кунлик сут маҳсулдорлиги 8 л. Умумий аҳволи

яхши.

2.Сигир қора-ола, 4,5 ёшда, семизлиги ўртача,

жуссаси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8л.

Умумий аҳволи яхши.

3. Сигир қора, 5 ёшда, семизлиги яхши, жусса-

си ўртача, маҳаллий, сут маҳсулдорлиги 9л. Умумий

аҳволи яхши.

4. Сигир қора-ола, 5 ёшда, семизлиги ўртача,

жуссаси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8 л.

Умумий аҳволи яхши.

5. Сигир сариқ-ола, 4,5 ёшда, семизлиги яхши,

жуссаси йирик, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 10 л.

Умумий аҳволи яхши.

Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги эрталаб ва

кечқурунги сут соғими, яъни бир кунлик сут маҳсул-

дорлиги ҳисобга олинди.

Ушбу (сигирлар)нинг танаси текширилиб, экто-

паразитлардан ҳоли эканлиги ва сигирларнинг уму-

мий аҳволи яхши эканлигини аниқланди.

Назорат гуруҳига ҳам 5 бош (сигир) олинди.

1. Сигир қора, 4,5 ёшда, семизлиги яхши, жус-

саси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 9 л. Уму-

мий аҳволи яхши.

2. Сигир қора-ола, 4-4,5 ёшда, семизлиги ўртача,

жуссаси ўртача,маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8 л.

Умумий аҳволи яхши.

3. Сигир сариқ-ола, 5 ёшда, семизлиги ўртача,

жуссаси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8 л.

Умумий аҳволи яхши.

4. Сигир қора-ола, 5 ёшда, семизлиги яхши, жус-

саси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8 л. Уму-

мий аҳволи яхши.

5. Сигир қора-ола, 4 ёшда, семизлиги яхши, жус-

саси ўртача, маҳаллий. Сут маҳсулдорлиги 8 л. Уму-

мий аҳволи яхши.

Иксодидоз билан касалланишдан олдин ва ка-

саллангандан сўнг сут маҳсулдорлиги ўрганилди.

1-гуруҳ 5 бош қорамоллар танасидан кўп миқдорда

иксод каналарини териб олдик. Мақсад 2 гуруҳдаги

5 бош қорамолга экспериментал тажрибаларни

ўтказиш учун иксодидоз касаллигини уларда сунъий

чақиришдан иборат. Тажрибадан олдин тажриба ва

назорат гуруҳларидаги 10 бош қорамолларнинг уму-

мий аҳволи, эктопаразитлардан хусусан иксод кана-

ларидан ҳоли эканлиги аниқланди. Тажриба боши-

дан 2 та гуруҳдаги сигирлар сут маҳсулдорлиги мах-

сус электрон аналитик тарози ёрдамида ўрганилди.

Экспериментал тажрибани ўтказиш учун териб

олинган каналар 2- гуруҳ сигирларнинг ҳар бирига

10 донадан танасининг чот соҳасига жойлаштирил-

ди. Тажриба учун териб олинган иксод каналари-

нинг фақат нимфа шакли танлаб олинди.

Экспериментал тажрибадаги қорамоллар таж-

рибадан олдинги рацион асосида озиқлантирилди.

Жумладан, эрталаб кўк ўт (ўт), соат 10

00

ларда

2 ковшак ем бир ковшак кепак аралаштирилган

ҳолда берилди. Соат 12

30

:13

00

ларда сув берил-

ди ва дағал хашак ёки макка пояси берилди. Соат

15

30

:16

00

ларда нам емиш (ўт) ёки “памой” берилди.

Кечқурун соат 19

30

:20

00

ларда дағал ҳашак, макка

ёки ўт (нам емиш) берилди. Биз озиқлантириш ша-

клини ўзгартирмадик. Мақсад – тажрибадан ол-

дин ҳам озиқлантириш шакли шу ҳолатда ташкил

қилинган ва сут маҳсулдорлиги ҳам шунга нисба-

тан олинди.

Биз илмий-амалий тажрибаларимизни 15 кун

мобайнида ҳар 2 кун оралиғида қорамолларнинг

(сигирларнинг) иксодидоз касаллигига нисбатан сут

маҳсулдорлигини ва клиник ўзгаришларни кузатиб

бордик.

Т-1, 3-куни. Сигирларнинг ҳар бири индивиду-

ал ҳолатда текширилди. Уларнинг умумий ҳолати

яхши, сут маҳсулдорлигида ўзгариш йўқ. Бундан

ташқари, тажрибадаги қорамолларни иксод кана-

лари билан зарарлантирганимиздан сўнг уларни

албатта қон касалликларига нисбатан ҳам текши-

ришимиз шарт. Сигирларнинг ҳар бирини клиник

кўрикдан ўтказдик. Қон касалликларининг аломат-

лари, клиник белгилари сезилмади.

Т-2, 5-куни. Сигирлар биринчи навбатда қон

касалликларига нисбатан текширилди. Клиник

белгилари кузатилмади. Қорамолларнинг тана

ҳарорати ҳам ўлчанган, ҳарорат жойида. Сигир-

ларнинг умумий аҳволида қашиниш (чот соҳасига

нисбатан), безовталаниш ҳолатлари кузатил-

ди ва сут маҳсулдорлиги 100 гр га камайганлиги

аниқланди.

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР


background image

20

#09 (190) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Т-3, 7-куни. Сигирларимиз яна биринчи нав-

батда қон касалликларига нисбатан текширилди.

Клиник белгилари кузатилмади. Қашиниш, безов-

таланиш нисбатан кучайганлигини, иштаҳасининг

эса нисбатан сусайганлигини кузатдик. Тана

ҳарорати жойида, сут маҳсулдорлиги 100 г га ка-

майган.

Т-4, 9-куни. Сигирларимиз қон касалликла-

рига нисбатан текширилди ва клиник белгилари

кузатилмади. Сигирларнинг танаси текширилган-

да чот соҳаси ва елиннинг атрофида қизаришлар

аниқланди. Қашиниш, безовталаниш, иштаҳасининг

сусайиши, ташқи таассуротларга сезувчанлиги нис-

батан пасайганлигини кузатдик. Сигирларнинг та-

насига тажриба учун жойлаштирилган иксод кана-

лари фаол ҳолатдалиги қайд қилинди. Сигирларда

сут маҳсулдорлигининг 150 г га камайганлигини

аниқладик.

Т-5, 11-куни. Сигирларнинг танасини текшир-

ганимизда чот соҳасида, елиннинг орқа томонида

қизаришлар кузатилди. Умумий ҳолати салбий то-

монга ўзгарганлиги ва соғим вақтида қаршилик

қилганлигини кузатдик. Сут маҳсулдорлиги эса 200

гр га камайганлиги аниқланди.

Т-6, 13-куни. Сигирларда одатдагидай текши-

рувлар олиб бордик. Қашиниш, безовталаниш,

иштаҳанинг пасайиши, ташқи таассуротларга жа-

воб реакциясининг пасайиши ва сут соғим вақ-

тидаги қаршиликларнинг кучайишини кузатдик.

Сут маҳсулдорлиги эса 250 г камайганлигини

аниқладик.

Т-7, 15-кун. Сигирларнинг умумий ҳолати сал-

бий томонга ўзгарганлиги, қашиниш, безовталаниш,

иштаҳанинг нисбатан пасайиши, ташқи таъсирлар-

га сезувчанлигининг пасайганлиги, соғин вақтида

қаршиликнинг кучайганлигини, сут маҳсулдорлиги

эса 300 г га пасайганлигини кузатдик.

Тажриба гуруҳидаги сигирларнинг чот соҳа-

сига жойлаштирилган иксод каналарини кузатгани-

мизда улар фаол ҳолатда эканлигини аниқладик.

Тажриба сўнгида ҳар бир сигирнинг танасига жой-

лаштирилган иксод каналар гигиеник талабларга

мувофиқ териб олинди.

Сигирларнинг чот соҳасидан каналар териб

олингандан сўнг, каналарнинг қон сўрган жойлари-

да терининг юзаси қизарган, қаттиқлашганлиги ва

буртиқ-буртиқ қон талашлар пайдо бўлганлигини

аниқладик. Экспериментал тажрибаларимиз мо-

байнида иксодидоз билан сунъий касаллантирилган

сигирларимизнинг 15 кун мобайнида касалликдаги

умумий ҳолати ўрганилди.

Тажрибаларимизда сигирларнинг касалликдаги

ҳолати салбийга ўзгарганлиги, иштаҳасининг меъёр-

га нисбатан пасайганлиги, ташқи таассуротларга жа-

воб реакциясининг пасайганлиги, қашиниш, безов-

таланиш ҳолатлари кучайганлиги, сигирларнинг сут

соғими вақтидаги қаршиликларнинг кучайганлиги

(анамнез маълумотларига кўра), чот соҳасидаги

тери юзасининг бузилганлиги ва қизариб донали

қонталашлар пайдо бўлганлигини аниқладик.

Тажрибадаги ҳар бир сигирда сут маҳсулдорлиги

15 кун мобайнида 300 г га камайганлигини

1-жадвал.

15 кун мобайнида амалий экспериментал тажриба гуруҳидаги сигирларда сут маҳсулдорлигининг

камайиши

Ҳайвон тури

қорамол

(сигир)

Қорамоллар

зарарланти-

рилган иксод

кана турлари

Тажрибадан

олдинги

маҳсулдорлик

Тажриба кунлари

3 кун

5 кун

7 кун

9 кун

11 кун

13 кун

15 кун

1.

Сигир қора-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

Hyalomma anatolicum, Hyalomma detritum, Rhipicephalus bursa, Rhipicephalus turanicus.

8000 г

8000 гр

7900 гр 7900 гр 7850 гр 7800 гр 7750 гр 7700 гр

2.

Сигир қора-

ола, 4,5 ёшда,

маҳаллий

8000 г

8000 гр

7900 гр 7900 гр 7850 гр 7800 гр 7750 гр 7700 гр

3.

Сигир қора, 5

ёшда, маҳаллий

9000 г

9000 гр

8900 гр 8900 гр 8850 гр 8800 гр 8750 гр 8700 гр

4.

Сигир қора-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

8000 г

8000 гр

7900 гр 7900 гр 7850 гр 7800 гр 7750 гр 7700 гр

5.

Сигир сариқ-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

10000 г

10000 гр 9900 гр 9900 гр 9850 гр 9800 гр 9750 гр 9700 гр

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР


background image

21

#09 (190) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

аниқланди. Демак, 15 кун мобайнида 5 бош сигир-

дан умумий миқдорда 1500 г яъни, 1,5 л. сут камай-

ган.

Хулоса:

Илмий-амалий ҳамда экспериментал

тажрибаларимиздан маълум бўлдики, (иксодидоз

билан касалланган) иксод каналари билан зарар-

ланган қорамолларнинг, хусусан сигирларнинг 15

кун мобайнида сут маҳсулдорлиги 300 г га камаяди.

Иштаҳаси меъёрга нисбатан пасаяди, ташқи таъсир-

ларга жавоб реакцияси пасаяди, қашиниш, безовта-

ланиш ҳолатлари кучаяди, сигирларнинг сут соғиш

вақтидаги қаршиликлари кучаяди, чот соҳасидаги

тери юзасининг бузилиши ва қизариб бўртиқчалар

ҳамда қонталашларнинг пайдо бўлиши кузатила-

ди. Сигирларнинг умумий ҳолати салбий томонга

ўзгаради.

Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибди-

ки, иксодидоз билан касалланган қорамолларнинг

хусусан сигирларнинг 15 кун мобайнида сут

маҳсулдорлиги 300 г га камаяди. Ушбу ҳолатда

қорамолларнинг иксодидоз билан касалланиши

ва иштаҳаси меъёрга нисбатан пасайиши, ташқи

таассуротларга жавоб реакциясининг пасайиши,

қашиниш, безовталаниш ҳолатларининг кучайи-

ши, сут соғими вақтидаги қаршиликлари кучайи-

ши (анамнез маълумотларига кўра), чот соҳасидаги

тери юзасининг бузилиши ва қизариб бўртиқча-

бўртиқча қонталашларнинг пайдо бўлиши асосий

омиллардан ҳисобланади.

Ушбу ҳолатда сигирларни иксодидоз билан ка-

салланмаганлиги ва умумий ҳолати ҳамда клиник

кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар бўлмаганлиги

сабабли уларда сут маҳсулдорлигининг меъёрда

қолганлигини ёки нисбатан кўпайганлигини кўриш

мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Абуладзе К.И., Демидов Н.В., Непоклонов

А.А., Никольский С.Н., Павлов Н.В., Степанова

А.В. Паразитология и инвазионные болезни сель-

скохозяйственных животных. Москва, во «Агропро-

миздат

»

, 1990.

2. Агринский Н.И. Насекомые и клещи вредя-

щие, сельскохозяйственным животным. Москва:-

1962.

3. Беклемишев В.Н. «Определитель членисто-

ногих, вредящих здоровью человека».Государствен-

ное издательство медицинской литературы, Медгиз.

Москва:- 1958.

4. Благовещенский Д.И. “Определитель пухо-

едов (Mallophaga) домашних животных”. Фауна

СССР. М.-Л.: изд. АН СССР, 1940.

5. Ганиев И.М., Аливердиев А.А. «Атлас иксо-

доидных клещей» Издательство «Колос» Москва.

1968 г.

6. Рўзимуродов А. «Эволюция қонуниятлари ва

зообиохилмахиллик» «Зарафшон» нашриёти ДК,

Самарқанд, 2008.

7. Штакельберг А.А. «Синантропные двукры-

лые фауны СССР».Издательство академии наук

СССР, Москва, Ленинград:- 1956.

8. Эргашев Э.Х., Шопўлатов Ж.Ш. “Паразитоло-

гия”, «Ўқитувчи нашрёти», 1981 й.

9. Интернет маълумотлари. Экспериментал

тадқиқотлар (arxiv.uz>ru…referatlar…eksperemental

tadqiqotlar).

2-жадвал.

15 кун мобайнида амалий экспериментал назорат гуруҳидаги сигирларда сут

маҳсулдорлигини кузатиш

Ҳайвон тури

қорамол

(сигир)

Тажрибадан олдинги

маҳсулдорлик

Тажрибадаги кузатув кунлари

3 кун

5 кун

7 кун

9 кун

11 кун

13 кун

15 кун

1.

Сигир қора,

4,5 ёшда,

маҳаллий

9000 г

9000 гр

9000 гр

9100 гр

9100 гр

9100 гр

9100 гр

9100 г

2.

Сигир қора-

ола, 4-4,5

ёшда, маҳаллий

8000 г

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 г

3.

Сигир сариқ-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

8000 г

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 г

4.

Сигир қора-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

8000 г

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8050 гр

8050 гр

8050 г

5.

Сигир қора-

ола, 5 ёшда,

маҳаллий

8000 г

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 гр

8000 г

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

Библиографические ссылки

Абуладзе К.И., Демидов Н.В., Непоклонов А.А., Никольский С.Н., Павлов Н.В., Степанова А.В. Паразитология и инвазионные болезни сельскохозяйственных животных. Москва, во «Агропромиздат», 1990.

Агринский Н.И. Насекомые и клещи вредящие, сельскохозяйственным животным. Москва:- 1962.

Беклемишев В.Н. «Определитель членистоногих, вредящих здоровью человека».Государствен-ное издательство медицинской литературы, Медгиз.Москва:- 1958.

Благовещенский Д.И. “Определитель пухоедов (Mallophaga) домашних животных”. Фауна СССР. М.-Л.: изд. АН СССР, 1940.

Ганиев И.М., Аливердиев А.А. «Атлас иксодоидных клещей» Издательство «Колос» Москва. 1968 г.

Рўзимуродов А. «Эволюция қонуниятлари ва зообиохилмахиллик» «Зарафшон» нашриёти ДК, Самарқанд, 2008.

Штакельберг А.А. «Синантропные двукрылые фауны СССР».Издательство академии наук СССР, Москва, Ленинград:- 1956.

Эргашев Э.Х., Шопўлатов Ж.Ш. “Паразитология”, «Ўқитувчи нашрёти», 1981 й.

Интернет маълумотлари. Экспериментал тадқиқотлар (arxiv.uz>ru…referatlar…eksperemental tadqiqotlar).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов