“Сервис” илмий-амалий журнал
2024 йил 2/1-сони
107
Xulosa va takliflar.
Tahlillar shuni koʻrsatadiki, yurtimiz viloyatlaridagi turizmning
rivojlanganlik darajasi turlichadir. U ayrim viloyatlarda ya‘ni Samarqand, Toshkent, Xorazm,
Buxoro viloyatlarida nisbatan yaxshi rivojlangan. Shuning uchun ham joylashtirish vositalarining
tarqalishi turlichadir. Sayyohlik agentliklari va tashkilotlari soniga qaraydigan boʻlsak ham aynan
shu holatning guvohi boʻlamiz. Bizning maqsadimiz turizm sohasi sekin rivojlanayotgan
viloyatlarning holatini yaxshilash, viloyatlardagi sayyohlar uchun qulayliklarni son va sifat
jihatdan rivojlantirishdir. Albatta bunday viloyatlarda mehmonxonalar va sayyohlik agentliklari
sonini koʻpaytirish uchun ularga boʻlgan talabni rivojlantirishimiz kerak. Bu holatda soʻz turizm
resurslariga borib taqaladi va biz quyidagi takliflarni beraolamiz:
-
Joylardagi mavjud resurslarni sonlariga yanada aniqlik kiritish;
-
Ularning nomlari keltirilgan roʻyxatlarini tuzib chiqish;
-
Maxsus ishchi guruh tashkillashtirilib, manzilgoh boʻyicha aniq ma‘lumotlar yig‗ish;
-
Keng qoʻllaniladigan mashhur marshrutlarga ushbu manzilgohlar safarini ham kiritish.
Oʻylaymizki ushbu takliflar amaliyotga joriy etilsa koʻzlangan maqsadga olib boruvchi
yoʻllardan biri boʻlib xizmat qiladi.
Foydalanilgan adabiyotlar roʻyxati:
1
. Mamatqulov X.M. ―Turizm infratuzilmasi‖. Ma‘ruzalar kursi. Samarqand. - 2009
2
. Tuxliyev I.S., Qudratov G„H., Pardayev M.K. ―Turizmni rejalashtirish‖, T.: 2010.
3
. Tuxliyev I.S. va boshqalar. ―Oʻzbekistonda turizm xizmat bozorini
rivojlantirishning ijtimoiy – iqtisodiy muammolari‖ monografiya. T.: ―Iqtisodiyot‖, 2012.
4
. Тухлиев Н., Таксанов А. Экономика большого туризма. – Т.: ―Ўзбекистан Миллий
Энциклопедияси‖, 2001.
5
. M.E.Poʻlatov, R.S. Amriddinova, D.Z. Norqulova, A.Yu. Talibova ―Mehmonxonalarda kasbiy
etika‖ Samarqand, 2022.
6
. X.M. Mamatqulov ―Turizm infratuzilmasi‖ oʻquv qoʻllanma, Toshkent, 2011.
7
. I.S. Tuxliyev, S.A. Abduhamidov ―Turizm nazariya va amaliyot‖, darslik. 2021.
М.Умарова
Пути и особенности эффективного использования
туристических ресурсов в Узбекистане
Аннотация:
в данной статье описаны пути и
особенности
максимального
использования
имеющихся ресурсов в развитии туризма и
повышения его эффективности.
Ключевые слова:
туризм, система классификации,
маршрут, гостиница, туристская инфраструктура,
туристский ресурс, турфирма, пандемия.
M.Umarova
Ways and characteristics of effective use
of tourism resources in Uzbekistan
Abstract:
this article describes the ways
and features of the maximum use of
available resources in the development of
tourism and increasing its efficiency.
Keywords:
tourism, classification system,
route, hotel, tourist infrastructure, tourist
resource, travel agency, pandemic.
Юлдуз Пирназаровна Урунбаева
– Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
и.ф.ф.док., доцент
МУЗЕЙ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ
ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ
Аннотация:
аҳоли фаровонлиги қатор муҳим омиллар уйғунлигида тавсифланувчи хизмат
кўрсатиш соҳасининг кўлами, унинг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги улуши, аҳоли
жон бошига хизматларнинг ҳажми орқали аниқланади. Мақолада музей туризми соҳасини
ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга доир масалаларга алоҳида тўхталиб
ўтилган.
Калит сўзлар:
музей, туризм, маданият, маърифат, қадрият
аҳоли фаровонлиги, турмуш
сифати, талаб, истеъмол, аҳоли жамғармаси,иш ҳақи, аҳоли даромадлари, бўш вақт.
Кириш.
Жамият тараққиѐтининг ҳозирги босқичида халқаро майдонда аҳоли
фаровонлигини ошириш, фан, таълим, маданият ва халқаро иқтисодий-ижтимоий
“Сервис” илмий-амалий журнал
2024 йил 2/1-сони
108
алоқаларни яхшилаш масалалари билан уйғунлашган ҳолда музей туризм соҳаси ҳам
актуал мавзуга айланиб бормоқда. Дунѐнинг кўплаб етакчи мамлакатларида музей туризм
хизматлари соҳаси иқтисодиѐтнинг барча соҳа ва тармоқларига таъсир кўрсатувчи ва
уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилаб берувчи омил сифатида
шаклланди. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий соҳада олиб борилаѐтган ислоҳотлар ва
кучли сиѐсат пировардида вужудга келаѐтган янги иқтисодий муносабатлар музей туризм
соҳасини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратди. Ушбу соҳа айни дамда
мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини
яхшилашда муҳим аҳамиятга эга соҳага айланиб бормоқда.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили.
Аҳоли фаровонлигини ошириш ҳар қандай
иқтисодий тизимнинг барча муаммолари марказида туради ва ижтимоий-иқтисодий
тараққиѐт соҳасида барча уринишлар пировард натижада шу бош муоммони ечишга
қаратилган. Шу сабабли ижтимоий фаровонлик ва турмуш даражасига оид масалалар
қадим замонлардан бери кўплаб иқтисодчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилган.
Ижтимоий фаровонлик ва аҳоли турмуш даражаси назариясини шакллантиришда
П.Бернекер томонидан туризмни ―саѐҳатчининг нотижорий, ҳамда ўз касбига боғлиқ
бўлмаган мақсадларда, вақтинчалик ва ихтиѐрий тарзда яшаш жойларини алмаштириши
билан боғлиқ ўзаро алоқалар ва хизматлар мажмуи‖
1
сифатида изоҳлайди.
Назарий изланишларимиз натижасида аҳоли фаровонлигини оширишга оид
муаммоларни ечишда инсоният тараққиѐти ҳозирги босқичнинг учта муҳим
хусусиятларини ўз ичига олади. Яъни Янги Ўзбекистон интеграциясининг тобора
кучайиши, жаҳон миқѐсида товарлар, хизматлар ҳамда меҳнат бозорларининг ташкил
топиши ҳар бир мамлакат аҳолиси фаровонлигини шакллантиришда катта таъсир
кўрсатмоқда.
Экологик муаммоларнинг кескинлашуви оқибатида чекланган ресурслардан
фойдаланиш муаммоларини ҳал этишда миллий ва халқаро экологик хавфсизликни
таъминлаш.
Ижтимоий
йўналтирилган
бозор
иқтисодиѐти
моделининг
шаклланиб
бораѐтганлиги, тақсимотда ижтимоий адолат ―Инсон қадри учун‖
2
тамойилларининг
кучайиб бораѐтганлиги.
Юқоридаги фикрларнинг таҳлили бизга шундай хулоса чиқариш имконини
бердики, аҳоли кенг қатламлари турмуш фаровонлигининг юксалиши унинг меҳнат ва
ижтимоий фаолиятини кучайтиради, ишлаб чиқаришда инсон омилининг роли ва аҳамияти
тобора кучайиб боради, мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантириш жараѐнларига қатнашиш
фаоллигини оширади. Аммо, иқтисодиѐт соҳасидаги манбаларда музей туризми хизматлар
соҳасининг аҳоли турмуш фаровонлигини ва сифатини шакллантиришдаги роли ва унга
таъсири масалалари кенг ѐритилмаган. Шу сабабли музей туризимининг аҳоли
фаровонлиги даражаси ва сифатини шакллантиришдаги ролини асослашга уриндик.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотда қиѐсий, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил,
илмий абстракциялаш, кузатиш, умумлаштириш, статистик гуруҳлаш, корреляция-
регрессия, башоратлаш ва бошқа услуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар.
Музейлар бу аждодларимиздан бизга мерос бўлган
бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у
йиллар давомида бойиб боради. Ҳар бир оилада музейнинг бир элементи мавжуд. Ота-она,
бобо-момоларимиздан бизга мерос буюм, фотосуръат ѐки ҳужжат бўладими биз авайлаб-
асраймиз ва ўз фарзандларимизга улар тўғрисида фахр билан сўзлаб берамиз. Мерос
1
Квартальнов В.А. Стратегический менеджмент в туризме: Современный опыт управления. - М.: Финансы и статистика,
1999. Xizmat – bu iqtisodiy birlikka tegishli bo‗lgan shaxs yoki mahsulot holatining o‗zgarishi, bu birinchisining oldidan roziligi
bilan boshqa iqtisodiy birlik faoliyati natijasida yuzaga keladi- R.Merdik. Xizmat va servisning moddiy tovardan farqli
hususiyatlari. https://azkurs.org/xizmat-va-servisning-moddiy-tovardan-farqli-hususiyatlari-mund.html Xizmatlar – insonga
foydali natija va qoniqish beradigan xattiharakatlardir - Усмонов Феруз. Xizmat va servisning moddiy tovardan farqli
hususiyatlari. https://azkurs.org/xizmat-va-servisning-moddiy-tovardan-farqli-hususiyatlari-mund.html
2
Шавкат Мирзиѐев Миромонович. Янги Ўзбекистон тараққиѐт стратегияси. – Тошкент ―O`zbekiston‖ нашрѐти , 2023. -
“Сервис” илмий-амалий журнал
2024 йил 2/1-сони
109
бўлган ашѐлар, инсоният ижоди маҳсули сифатида яратилган санъат асарлари сараланиб,
музейлардан жой олади ҳамда умуминсоний бойликка айланади. Аждодлардан мерос
бўлган анъаналар ва урф-одатларни, фарзандлар ва набираларга айтиб бериш, мерос
қолдириш орқали инсоният тадрижий ривожланиб бораверади.
Республикамизда ўз йўналишига кўра турли хил музейлар мавжуд. Улардан
баъзиларига эътибор қаратмоқчимиз. Ўзбекистон Давлат табиат музейи 1876 йил 12
июлда ташкил этилган бўлиб, ўз йўналишига кўра Марказий Осиѐда ягона. Унинг илмий
фондида табиатшуносликка оид музей ашѐлари мавжуд бўлиб, мазкур соҳа бўйича
Республикада бош музей ҳисобланади. Бир ярим асрлик музей тарихи давомида музейнинг
илмий фонди янада бойитиб борилган ва шу мақсадда, музей илмий ходимлари томонидан
Республика ҳудудлари жумладан, 1912 йил Қизилқум, 1937 йил Ҳисор тоғ тизмаси, 1936-
1937 йилларда Олой тоғ тизмаси (Борсинсой дараси, Борсин музлиги)га илмий экспедиция
ташкил этилган.
Юқорида келтирган маьлумотларимиздан шундай хулоса қилишимиз мумкин,
инсоният умр кшриши давомида яратиладиган ҳар қандай қадрият бу меърос ҳисобланади.
Инсон фақат тарбия орқалигина комилликка эришади. Унинг маънавий даражаси атрофида
юз бераѐтган воқеа-ҳодисаларни қандай қабул қилиши ва мустақил баҳолай олишига ҳам
боғлиқ. Шундай экан, аҳолининг маънавий дунѐқарашини мустаҳкамлашда миллий
қадриятларга оид бой маънавий (музей) меросимиздан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда музей туризми соҳаларини тубдан ислоҳ қилишга, уларнинг
фаолиятини такомиллаштиришга, барқарорлаштирувчи ролини оширишга, инновацион
иқтисодиѐтни шакллантириш ва рақобатбардошликни таъминлаш омили сифатида
фойдаланишга ҳуқуқий асослар яратилди. Илғор фан-техника ютуқлари музей туризми
соҳаларига жорий этилди, соҳада хизмат кўрсатувчи ходимларни касбий ва қайта
тайѐрлашни кенгайтириш яхшиланди. Аммо, мустақиллик йилларида музей туризми
соҳасини ривожлантириш борасида қўлга киритилган ўлкан ютуқларга қарамасдан, ушбу
соҳанинг ривожланиши, кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажми ва сифати бўйича биз
ривожланган мамлакатлардан ҳамон жиддий орқада қолмоқдамиз.
Шу сабабли музей туризми соҳасини янада ривожлантириш, унинг иқтисодиѐтдаги
улушини ошириш, миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш, бой меросимизни
чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб
этишга катта эътибор қаратишимиз лозим. Сабаби иқтисодий тараққиѐт, кишилик жамияти
тарихида кечган муҳим иқтисодий жараѐнларнинг ҳамда содир бўлган иқтисодий
ҳодисаларнинг туб моҳиятини англаб етиш, баҳолаш, уларниннг сабаб ва оқибатларига
тушуниб етиш, тегишли илмий хулосалар чиқариш, энг муҳими, уларга асосланган ҳолда,
келажакда содир бўлиши мумкин бўлган, аниқроғи муқаррар бўлган, иқтисодий
тараққиѐт хусусида илмий асосланган хулосаларни олиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Республика
Маънавият ва маьрифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги ―Маънавият
ҳаѐтимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак‖ нутқида миллий аньаналаримизни
асраб - авайлаш ва бойитиш мақсадида ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та
болалаар мусиқа ва саньат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод
журналистларини тайѐрлаш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий
коммуникациялар университети ташкил этилганлигига алоҳида тухталиб ўтилди
1
.
Музей туризимининг аҳоли фаровонлигини оширишдаги роли.
-
Аҳолининг музей туризмига бўлган эҳтиѐжларини ва талабларини қондириш
-
Аҳолининг истеъмол харажатларини тежаш ва бўш вақтини кўпайтириш
-
Аҳолининг бўш вақтидан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш
-
Аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларни кўпайтириш
1
Президент Шавкат Мирзиѐевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги
нутқи. ―МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК‖Халк сўзи 2023 йил 23
декабрь, №274(8617) 2 бет.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2024 йил 2/1-сони
110
Бизнинг назаримизча, музей туризмининг аҳоли фаровонлиги ва сифатига таъсири
юқорида келтирилган барча йўналишлар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва аҳоли фаровонлигини
кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатади.
Қуйилган назарий муаммога аниқлик киритиш мақсадида ҳар бир йўналишнинг
мазмунига ва таъсир қилиш механизмларининг моҳиятига батафсилроқ тўхталиб ўтиш
муҳимдир. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ва инсон иқтисодий фаолиятининг бош
мақсади – аҳолининг узлуксиз тарзда ошиб бораѐтган эҳтиѐжларини қондиришдан иборат.
Аҳоли эҳтиѐжларини қондириш зарурати музей туризми соҳасига ҳам тўла даҳлдор. Музей
туризмига бўлган эҳтиѐжлар – аҳоли умумий эҳтиѐжларининг ажралмас таркибий қисми
ва уларни имконият борича тўлароқ қондириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий
функцияси ҳисобланади.
Энг муҳими музей туризмига бўлган эҳтиѐж моддий хизматларга бўлган
эҳтиѐжлардан ўз моҳияти ва инсоннинг инсон сифатидаги тараққиѐтидаги аҳамияти
жиҳатидан кескин фарқланиб туради. Музей туризими малакали кадрлар билан таъминлаш
асосида хизматлар сифатини ошириш, ушбу соҳани диверсификациялаш асосида
хизматлар ассортиментини кенгайтириш, янги хизмат турларини ишлаб чиқариш,
хизматлар ҳажмини жадал суръатлар билан кўпайтириш аҳоли эҳтиѐжларини тўлароқ
қондиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Америкалик олим А.Маслоу пирамидасида физиологик (моддий) эҳтиѐжларга
муҳимлиги нуқтаи назардан биринчи ўрин берилган
1
. Шубҳасиз, бундай эҳтиѐжлар
ижтимоий тизим шакли ва ишлаб чиқариш кучлари тараққиѐти даражасидан қатъий назар,
ҳар қандай жамият учун хос ва биринчи даражада қондирилиши лозим. Инсонлар, онгли
ҳаракатланувчи тирик мавжудот сифатида, авваламбор бирламчи эҳтиѐжларини яъни,
озиқ-овқат истеъмол қилишлари, кийинишлари, бошпанага эга бўлишлари шарт. Шундан
кейингина улар таълим, маданият, санъат, саѐҳат ва ҳоказолар билан шуғулланишлари
мумкин бўлади. Ушбу пирамидада турли хил ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиѐжлар
ҳам муҳим ўринни эгаллаган. Лекин масаланинг муҳим жиҳати шундаки, ишлаб чиқариш
кучлари ривожланиб, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлиги ошиб борган сайин,
унинг хизматларга бўлган эҳтиѐжи моддий неъматларга бўлган эҳтиѐжига нисбатан тезроқ
суръатлар билан ривожланади. Хизматларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири хизмат
кўрсатиш соҳасида банд аҳолининг даромадлари шаклланиши меҳнатнинг мазмуни ва
характери билан боғлиқ. Хизматларга бўлган эҳтиѐжларнинг тобора ошиб бориши ва
такомиллашуви аҳоли бандлигидаги таркибий ўзгаришларда, аниқроғи, унинг бандлигида
хизматлар улушининг доимий тарзда ошиб боришида ўз ифодасини топади
Аҳолига истеъмол учун таклиф этилаѐтган хизматлар ҳажмини жадал суръатлар
билан ошириш, уларнинг сифатини ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдорини
жаҳон андозалари даражасига кўтариш, Ўзбекистонда устувор вазифалар сифатида
қаралаѐтган
баркамол
авлодни
тарбиялаш,
аҳоли
турмуш
фаровонлигини
такомиллаштириш, халқимизга фаровон яшаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишдек
2
долзарб вазифаларни бажаришда муҳим роль ўйнайди. Ҳар томонлама етук, маданиятли,
маърифатли баркамол авлодни тарбиялаш ғояси аҳолининг моддий ва маънавий ноз-
неъматларга ва хизматларга бўлган эҳтиѐжини тўлароқ қондириш билан бир қаторда,
унинг бўш вақтини
3
кўпайтиришни ва ундан самарали фойдаланишни тақозо этади.
Дархақиқат аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш, улар томонидан амалга
ошириладиган
аммо,
самара
келтирмайдиган
вақт
сарфларини
ўзлигимиз,
қадрятларимизни намоѐн этувчи музей туризими билан қамраб олиниши аҳамиятлидир.
Хулоса ва таклифлар.
Музей туризми
мамлакатимиз иқтисодиѐтида тутган ўрни,
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш шароитида аҳоли фаро-
http://www.ctntrforum.ru/Macro/Stat 2 5.htm
2
Урунбаева Ю. П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш истиқболлари.
Монография.Тошкент.: «ФАН», 2013.- 156 б.
3
https://www.philstat.org.ph/index.php/MSEA/issue/view/18
“Сервис” илмий-амалий журнал
2024 йил 2/1-сони
111
вонлигини оширишдаги аҳамияти назарий жиҳатдан атрофлича ўрганилиб, қуйидаги
хулосаларга келинди ва бир қатор тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди:
Жамият тараққиѐти ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусиятларидан бири – музей
туризими нафақат мамлакат иқтисодий юксалиши, балки ундаги ижтимоий жараѐнларни
ҳам такомиллаштиришдаги роли узлуксиз тарзда ошиб бораѐтганлигидадир. Шу жиҳатдан
ушбу соҳа билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш, уларнинг бозор талабларига жавоб
берадиган мажмуавий ечимларини топиш ва амалиѐтга самарали жорий этиш бугунги
куннинг, айниқса, истиқболдаги аҳоли фаровонлигини оширишнинг стратегик аҳамиятга
эга ўта долзарб масалалардан бири сифатида қаралмоғи лозимлиги назарий жиҳатдан
асосланди.
Музей туризимида амалга ошаѐтган ижобий ўзгаришлар авваламбор аҳоли
фаровонлигини оширишга, унинг маънавий даражаси атрофида юз бераѐтган воқеа-
ҳодисаларни қандай қабул қилиши ва мустақил баҳолай олишига, қолаверса, аҳолининг
маънавий дунѐқарашини мустаҳкамлашда миллий қадриятларга оид бой маънавий
меросимиздан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга.
Музей туризми ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳа сифатида
қаралиб, уларни аҳолининг фаровонлигини оширишда ва сифатини яхшилашда (аҳоли
даромадлари ва бандлигини ошириш, унинг бўш вақтини кўпайтириш ҳамда ундан
самарали фойдаланиш ва бошқалар) муҳим омил эканлиги назарий жиҳатдан ѐритилди.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
1.
Президент Шавкат Мирзиѐевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг
кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. ―МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ
ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК‖Халк сўзи 2023 йил 23 декабрь, №274(8617) 2 бет.
2.
Мухаммедов М.М., Ю.П.Урунбаева Аҳоли турмуш даражасини шакллантириш омиллари ва
ошириш истиқболлари. Рисола. «Зарафшан», 2010.-131 б.
3.
Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П ва бошқалар Covid-19 Пандемиянинг хизмат кўрсатиш
соҳасига таъсири ва уни бартараф қилиш йўллари. Могография. – T.: ―Фан ва
технологиялар нашриѐт- матбаа уйи‖, 2022. 516 б.
4.
Урунбаева Ю. П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва
ривожланиш истиқболлари. Монография.Тошкент.: «ФАН», 2013.- 156 б.
5.
Урунбаева, Ю. (2016). Роль сферы услуг в социально-экономическом развитии
страны.
Экономика и инновационные технологии
, (4), 38-46.
6.
Уринбаева, Ю. П. (2016). Перспективы повышения уровня жизни населения на основе
развития малого и частного бизнеса.
Научный альманах
, (11-1), 321-326.
7.
Урунбаева, Ю. П. (2016). Уровня жизни населения это социально-экономическая природа.
In
НАУКА СЕГОДНЯ: ФАКТЫ, ТЕНДЕНЦИИ, ПРОГНОЗЫ
(pp. 58-60).
Ю.Уринбаева
Развитие музейного туризма – главный
фактор повышения благосостояния
населения
Аннотация:
благосостояние
населения
определяется масштабами сферы услуг, ее долей
в важных макроэкономических показателях и
объемом услуг на душу населения. В статье
рассмотрены
вопросы
повышения
благосостояния населения за счет развития
музейного туризма.
Ключевые слова:
музей, туризм, культура,
просвещение,
ценность,
благосостояние
населения, качество жизни, спрос, потребление,
сбережения населения, заработная плата,
доходы населения, свободное время.
Yu.Urunbaeva
Development of museum tourism is the main
factor of improving the welfare of the
population
Abstract:
population well-being is determined
by the scale of the service sector, its share in
important macroeconomic indicators, and the
volume of services per capita. The article
focuses on the issues of increasing the well-
being of the population through the development
of museum tourism.
Keywords:
museum,
tourism,
culture,
enlightenment, value, population well-being,
quality of life, demand, consumption, population
savings, wages, population income, free time.