31
#11 (192) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЗООГИГИЕНА
Мавзунинг долзарблиги.
Қорамолчилиги ри-
вожланган мустақил ҳамдўстлик давлатларида
тез етилувчан сут ва гўшт маҳсулдорлиги бўйича
юқори ирсий имкониятларга эга симментал, мон-
бельярд ва швиц зотли қорамолларни урчитиб
кўпайтиришга ва уларнинг селекциясига алоҳида
эътибор қаратилмоқда.
Сут-гўшт йўналишидаги қорамол зотларни
гўшт йўналишидаги зотлардан фойдаланиб, са-
ноат асосида чатиштиришдан олинган дурагай
авлодларнинг тирик вазни, экстерьер ва сўйим
чиқимини ҳамда гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини
янада ошириш, ҳозирги кунда аҳолининг гўшт
маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда
ушбу йўналишдаги илмий тадқиқот ишлари муҳим
аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда чорвачилик, айниқса қора-
молчиликда молларни тўла қийматли озиқ-
лантириш орқали аҳолини гўшт ва сут маҳ-
сулотлари билан таъминлаш, бунинг учун зотдор
қорамолларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик
хусусиятларини яхшилашда янги инновацион
технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш
УДК : 636.082.083.084.1.
Ш.Н.Мадрахимов,
мустақил тадқиқотчи,
Тошкент давлат аграр университети доценти, қ.х.ф.н.,
Г.Х.Мамадуллаев,
в.ф.д, к.и.х.,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти,
Ш.А.Абдурасулов,
в.ф.н.,
Тошкент давлат аграр университети доценти
БИРИНЧИ БЎҒИН Ғ
1
ДУРАГАЙ БУҚАЧАЛАРНИНГ АЙРИМ
ФИЗИОЛОГИК ВА ҚОНИНИНГ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Аннотация
Мақолада турли генотипга мансуб бўлган саноат асо-
сида чатиштиришдан олинган Ғ
1
дурагай буқачаларнинг
йил фасллари кесимида физиологик ўсиш ва ривожла-
ниш даврида қоннинг морфологик кўрсаткичлари нати-
жалари баён қилинган. Йил фасллари кесимида турли
генотипдаги буқачаларнинг физиологик кўрсаткичлари
физиологик меъёрлар даражасида бўлганлиги, бу эса
буқачаларнинг организмида юрак ва қон томир тизими
яхши фаолият кўрсатганлигидан далолат беради.
Шунингдек, саноат асосида чатиштиришдан олин-
ган Ғ
1
дурагай буқачаларни тўла қийматли озуқалар би-
лан озиқлантириш натижасида уларнинг қони таркиби-
даги элементлар миқдорига ижобий таъсир кўрсатиб,
организмда моддалар алмашинуви жараёни яхшилан-
ганлиги, ташқи муҳит шароитларига мослашганлиги ва
ирсий имкониятлари тўлиқ юзага чиқарилганлиги ҳамда
уларнинг юқори тирик вазн олишини таъминлади.
Summary
The article describes the results of physiological and
morphological blood parameters during the period of growth
and development in the context of seasons in bulls-hybrids
Ғ
1
obtained from industrial crossing, belonging to diff erent
genotypes.In the context of seasons, the physiological
indicators of bulls of diff erent genotypes are at the level
of physiological norms, which indicates that the heart and
vascular system function well in the div of bulls.
Also, the
Ғ
1
crossbreeds obtained as a result of industrial
crossing positively aff ected the increase in the content of
their blood elements as a result of feeding the bulls with full-
fl edged nutrients, ensuring that the metabolic process in the
div improved, adapted to external environmental conditions
and fully manifested hereditary abilities, as well as their high
gain in live weight.
Калит сўзлар:
физиологик, морфологик
,
дурагай, генотип, симментал, монбельярд, швиц, биометрия, гематол-
метр, Сали, Горяев саноқ тўри.
борасида бир қатор муҳим чора-тадбирлар амал-
га оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Пре-
зидентининг 2022 йил 28 январдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонига
асосан “...қишлоқ хўжалигини илмий асосда ин-
тенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермер-
лар даромадини камида 2 баробар ошириш қишлоқ
хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга
етказиш шунингдек, чорвачиликда озуқа базаси-
ни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5-
2 баровар ошириш, чорва моллари бош сонини
кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича
янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли хонадон-
ларидаги 2,4 млн бош (52%) сигир ва қочириш ёши-
даги таналарни сунъий уруғлантириш, чорвачилик
озуқа базасини мустаҳкамлаш, озуқа экинларининг
серҳосил навларини кўпайтириш, йил давомида
2-3 марта ҳосил олиш ва ҳосилдорликни 1,2 баро-
барга ошириш”
1
каби вазифалар белгиланган.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ян-
вардаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.
32
#11 (192) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЗООГИГИЕНА
Юқоридагилардан келиб чиқиб, урчитиш учун
режалаштирилган симментал, монбельярд ва швиц
зотли сигирларни юқори маҳсулдор жаҳон генофо-
дига хос бўлган гўшт йўналишидаги абердин-ангус,
лимузин ва шароле зотли буқалар уруғи билан са-
ноат асосида чатиштириш орқали сермаҳсул, юқори
маҳсулдор подалар яратиш ва янги селекцион-тех-
нологик усуллар ишлаб чиқиш, улардан чорвачи-
лик амалиётида фойдаланиш, қорамолларнинг янги
сермаҳсул подаларини яратишда ҳамда зотларни
такомиллаштиришда муҳим илмий-амалий аҳамият
касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади.
Турли генотипга ман-
суб бўлган саноат асосида чатиштиришдан олинган
Ғ
1
дурагай буқачаларни йил фасллари кесимида
физиологик кўрсаткичлари ва ўсиш ва ривожланиш
даврида қоннинг морфологик кўрсаткичларини
ўрганиш.
Тадқиқотнинг жойи ва услублари.
Илмий
тадқиқот ишлари Сирдарё вилояти, Мирзаобод ту-
мани “Сардоба темирйўл агросаноат мажмуаси”
МЧЖ (масъулияти чекланган жамият) ва Тошкент
вилояти Оҳангарон тумани “Гулобод Мева” МЧЖ
қорамолчилик фермаларида олиб борилди.
Биринчи бўғин Ғ
1
дурагай буқачаларнинг айрим
физиологик кўрсаткичлари симментал, монбельярд
ва швиц зотли буқачалар ва уларнинг абердин-ан-
гус, лимузин ва шароле зотлари билан чатишти-
ришдан олинган биринчи бўғин Ғ
1
дурагайларида
ўрганилди.
Тажирибадаги соф зотли ва Ғ
1
дурагай буқачалар
организмидаги физиологик меъёрларни аниқлаш
учун ҳар бир гуруҳдан 5 бошдан 12 ойлик ёшдаги
буқачаларда тажриба олиб борилди.
Тадқиқотлар жараёнида физиологик текши-
ришлар ёрдамида Ғ
1
дурагай буқачалар организ-
мида тана ҳарорати, пульси ва нафас олиш сони
умумқабул қилинган услубларда ўтказилди.
Олинган барча маълумотлар Яковенко А.М., Ан-
тоненко Т.И., Селионова М.И. (2013) усулида био-
метрик ишлов берилади. Илмий тадқиқотларнинг
гематологик текшириш усуллари ветеринария лабо-
раториясида олиб борилди. Қон намуналарида эрит-
роцитлар ва лейкоцитлар сони (Горяев саноқ усули)
ва гемоглобин миқдори (Сали усули) аниқланди.
Тадқиқот натижалари.
Буқачалар организми-
нинг физиологик ҳолатига ташқи муҳит омилла-
ри модда алмашинув жараёнига бевосита таъсир
кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, саноат асосида
чатиштиришдан олинган Ғ
1
дурагай буқачаларнинг
ташқи муҳит шароитларига мослашганлик дара-
жасини ва физиологик ҳолатини баҳолашда улар-
нинг физиологик кўрсаткичларини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга. Турли генотипга мансуб бўлган таж-
рибадаги буқачаларнинг йил фасллари кесимида
физиологик кўрсаткичлари 1-жадвалда келтирилди.
1-жадвал.
Тажриба гуруҳларидаги буқачаларнинг физиологик
кўрсаткичлари,
±S
.
Кўрсаткичлар
Гуруҳ (п=5)
I
II
III
IV
Қишда (Декабр)
Тана ҳарорати,
0
С
38,2
+
0,09
38,1
+
0,05
38,3
+
0,07
38,3
+
0,12
Юрак уриши, 1 дақиқа/марта
63,6
+
0,51
64,2
+
0,20
63,8
+
0,37
64,2
+
0,37
Нафас олиш, 1 дақиқа/марта
24,8
+
0,37
25,0
+
0,32
25,4
+
0,24
25,2
+
0,20
Баҳорда (Апрел)
Тана ҳарорати,
0
С
38,3
+
0,09
38,2
+
0,08
38,4
+
0,05
38,4
+
0,07
Юрак уриши, 1 дақиқа/марта
65,4
+
0,51
65,2
+
0,37
65,0
+
0,55
65,0
+
0,45
Нафас олиш, 1 дақиқа/марта
26,6
+
0,24
26,2
+
0,20
26,4
+
0,24
26,2
+
0,37
Ёзда (Июл)
Тана ҳарорати,
0
С
38,8
+
0,13
38,5
+
0,22
38,6
+
0,19
38,5
+
0,16
Юрак уриши, 1 дақиқа/марта
68,8
+
0,37
68,4
+
0,24
68,6
+
0,40
68,0
+
0,32
Нафас олиш, 1 дақиқа/марта
28,6
+
0,40
28,2
+
0,37
28,0
+
0,45
28,2
+
0,58
Кузда (Октябр)
Тана ҳарорати,
0
С
38,5
+
0,09
38,3
+
0,11
38,4
+
0,23
38,2
+
0,13
Юрак уриши, 1 дақиқа/марта
65,6
+
0,51
64,8
+
0,37
65,0
+
0,45
65,2
+
0,58
Нафас олиш, 1 дақиқа/марта
26,6
+
0,40
28,2
+
0,37
28,0
+
0,45
28,2
+
0,58
33
#11 (192) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЗООГИГИЕНА
1-жадвал маълумотлари таҳлилига кўра, са-
ноат асосида чатиштиришдан олинган Ғ
1
дурагай
буқачаларда йил фаслларидан қатъий назар, улар-
нинг физиологик кўрсаткичлари (тана ҳарорати,
юрак уриши ва нафас олиши) йилнинг барча фасл-
ларида физиологик меъёр даражасида бўлди.
Шуни алоҳида тақидлаш лозимки, тажрибада-
ги буқачаларнинг тана ҳарорати ёз фаслида, қиш,
баҳор ва куз фаслларига нисбатан бирмунча юқори
бўлди. Жумладан, ёз фаслида тажрибадаги I; II; III
ва IV гуруҳлардаги буқачаларнинг тана ҳарорати
қиш фаслига нисбатан тегишли равишда 0,6; 0,4; 0,3
ва 0,2ºС-га, баҳор фаслига нисбатан 0,5; 0,3; 0,2 ва
0,1ºС-га ва куз фаслига нисбатан эса 0,3; 0,2; 0,2 ва
0,3ºС га юқори бўлди.
Саноат асосида чатиштиришдан олинган II; III ва
IV гуруҳлардаги Ғ
1
дурагай буқачалар ўз тенгқурлари
соф зотли буқачаларга нисбатан барча фаслларда
уларнинг тана ҳарорати юқори бўлди. Хусусан, қиш
фаслида мос равишда 0,2; 0,3 ва 0,4ºС-га, баҳор фас-
лида 0,2; 0,3 ва 0,4ºС га ҳамда куз фаслида II ва III
гуруҳлардаги буқачалар 0,1ºС-га юқори бўлган бўлса,
IV гуруҳдаги буқачаларда эса бир ҳил бўлганлиги
аниқланди.
Турли генотипга мансуб буқачалар организ-
мида моддалар алмашинуви жараёнларини, улар-
нинг умумий физиологик ҳолати ва ташқи муҳит
шароитига боғлиқ ҳолда ҳамда уларга берилган
озуқаларнинг тўйимлилик даражасини баҳолашда
қоннинг шаклли элементлари, яъни уларнинг мор-
2-жадвал.
Соф зотли ва саноат асосида чатиштиришдан олинган Ғ
1
дурагай буқачалар қонининг морфологик
кўрсаткичлари, (п=5)
Гуруҳлар
Кўрсаткичлар
Эритроцитлар, млн/мм
3
Лейкоцитлар, минг/мм
3
Гемоглобин, г%
±
S
Cv,%
±
S
Cv,%
±
S
Cv,%
Қишда
I
6,63
+
0,10
3,42
7,94
+
0,12
3,34
10,64
+
0,51
10,76
II
6,84
+
0,09
2,88
8,15
+
0,17
4,73
11,45
+
0,49
9,63
III
6,86
+
0,11
3,49
8,10
+
0,15
4,01
11,27
+
0,43
8,59
IV
6,89
+
0,15
4,75
8,08
+
0,16
4,37
11,10
+
0,48
9,70
Баҳорда
I
6,88
+
0,07
1,92
7,98
+
0,11
3,18
11,05
+
0,49
9,93
II
6,99
+
0,06
2,39
8,23
+
0,13
3,61
11,55
+
0,48
9,32
III
6,92
+
0,08
2,51
8,19
+
0,15
4,17
11,43
+
0,50
9,75
IV
6,89
+
0,09
2,94
8,12
+
0,15
4,26
11,27
+
0,44
8,73
Ёзда
I
7,10
+
0,07
2,32
8,24
+
0,10
2,79
11,69
+
0,49
9,43
II
7,30
+
0,10
3,06
8,45
+
0,12
3,05
11,93
+
0,31
5,82
III
7,24
+
0,08
2,60
8,32
+
0,13
3,60
11,78
+
0,44
8,82
IV
7,17
+
0,08
2,34
8,24
+
0,15
4,10
11,73
+
0,43
8,25
Кузда
I
7,01
+
0,08
2,61
7,95
+
0,11
3,05
11,10
+
0,46
9,19
II
7,19
+
0,09
2,67
8,33
+
0,14
3,88
11,78
+
0,62
11,85
III
7,14
+
0,08
2,45
8,26
+
0,13
3,49
11,58
+
0,72
13,84
IV
7,08
+
0,07
2,09
8,23
+
0,11
3,06
11,28
+
0,59
11,62
34
#11 (192) 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
ЗООГИГИЕНА
фологик кўрсаткичларини ўрганиш амалий ва на-
зарий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Тажриба гуруҳларидаги буқачалар қонининг мор-
фологик кўрсаткичларни ўсиш ва ривожланиш
даврида фасллар кесимида ўрганилиб, натижалари
2-жадвалда келтирилди.
2-жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрса-
тадики, барча гуруҳлардаги буқачалар қони тарки-
бидаги морфологик кўрсаткичлари (эритроцит, лей-
коцит ва гемоглобин) миқдори физиологик меъёр
даражасида бўлди ва гуруҳлар ўртасида сезиларли
даражада фарқ кузатилмади. Тажриба гуруҳлардаги
буқачалар қони таркибидаги эритроцитлар миқдори
йилнинг бошқа фаслларига нисбатан ёз фаслида энг
юқори бўлганлиги кузатилди.
Масалан, йилнинг ёз фаслида саноат асосида ча-
тиштиришдан олинган II, III ва IV гуруҳлардаги Ғ
1
дурагай буқачалар қонидаги эритроцитлар миқдори
қиш фаслига нисбатан тегишли равишда 6,7; 5,5 ва
4,1%, баҳор фаслига нисбатан 4,4; 4,6 ва 4,1% ва
куз фаслига нисбатан 1,5, 1,4 ва 1,3 фоизга юқори
бўлганлиги кузатилди.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича II, III ва IV гуруҳ-
лардаги Ғ
1
дурагай буқачалар соф зотли буқачаларга
нисбатан йилнинг барча фаслларида гематологик
кўрсаткичлари юқори бўлди. Жумладан, қиш фасли-
да мос равишда 3,2; 3,5 ва 3,9%, баҳор фаслида 1,2;
0,6 ва 0,1%, ёз фаслида 2,8; 2,0 ва 1,0 ва куз фаслида
2,6; 1,9 ва 1,0 фоизга юқори бўлганлиги аниқланди.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича II, III ва IV гуруҳ-
лардаги Ғ
1
дурагай буқачалар соф зотли буқачаларга
нисбатан йилнинг барча фаслларида гематологик
кўрсаткичлари юқори бўлди. Жумладан, қиш фас-
лида мос равишда 3,2; 3,5 ва 3,9%, баҳор фаслида
1,2; 0,6 ва 0,1%, ёз фаслида 2,8; 2,0 ва 1,0 ва куз
фаслида 2,6; 1,9 ва 1,0 фоизга юқори бўлганлиги
аниқланди.
Шунингдек, қон таркибидаги лейкоцитлар
миқдори II, III ва IV гуруҳлардаги Ғ
1
дурагай
буқачалар қони таркибида ёз, қиш, баҳор ва куз
фаслидагига нисбатан тегишли равишда 3,7; 2,7
ва 2,0%; 2,7, 1,6 ва 1,5% ҳамда 1,4; 0,7 ва 0,1% ош-
ганлиги кузатилди. Ушбу кўрсаткичлар I гуруҳ соф
зотли буқачаларга нисбатан қишда 2,6, 2,0 ва 1,8%,
баҳорда 3,1, 2,6 ва 1,6%, ёзда 2,5, 1,0% ва кузда 4,8,
3,9 ва 3,5 фоизга юқори бўлганлиги аниқланди.
Худди шундай ўзгаришлар қондаги гемогло-
бин миқдорида ҳам кузатилди. Хусусан, II, III ва IV
гуруҳлардаги Ғ
1
дурагай буқачалар қони таркибида-
ги гемоглобиннинг миқдори ёз фаслида қиш фасли-
га нисбатан тегишли равишда 4,2; 4,5 ва 5,7%, баҳор
фаслда 3,3; 3,1 ва 4,2% ва куз фаслига нисбатан 1,3;
1,7 ва 4,0 фоизга юқори бўлганлиги аниқланди.
Шунингдек, саноат асосида чатиштиришдан
олинган Ғ
1
дурагай буқачалар ўз тенгқурлари соф
зотли буқачаларга нисбатан қиш фаслида 7,6; 5,9 ва
4,3%, баҳор фаслида 4,5; 3,4 ва 2,0%, ёз фаслида 2,1;
0,8 ва 0,3% ҳамда куз фаслида 6,1; 4,3 ва 1,6% юқори
бўлганлиги аниқланди. Бу маълумотлар ёз фасли-
да буқачаларни кўплаб миқдорда тўйимли модда-
ларга бой бўлган кўк озуқалар, жумладан, беда ва
маккажўхори озуқалари билан озиқлантирилиши
улар қонининг морфологик элементлари билан
тўйинганлигидан далолат беради.
Хулоса.
Йил фасллари кесимида турли гено-
типдаги буқачаларнинг физиологик кўрсаткичлари
физиологик меъёрлар даражасида бўлганлиги аниқ-
ланди. Бу олинган маълумотлар буқачаларнинг ор-
ганизмида юрак ва қон томир тизими яхши фаолият
кўрсатганлигидан далолат беради.
Саноат асосида чатиштиришдан олинган Ғ
1
ду-
рагай буқачаларни тўла қийматли озуқалар билан
озиқлантириш орқали ва ирсий имкониятларига
боғлиқ ҳолда уларнинг қони таркибидаги элемент-
ларини ошишига ижобий таъсир кўрсатди, нати-
жада организмда моддалар алмашинуви жараёни
яхшиланганлиги, ташқи муҳит шароитларига мос-
лашганлиги ва ирсий имкониятларини тўлиқ юзага
чиқарилганлиги ҳамда уларнинг юқори тирик вазн
олишини таъминлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Габидулин В.М., Алимова С.А. Генотипические, биоло-
гические, физиологические особенности скота абердин-ангус-
ской породы. //Вестник мясного скотоводства. 2017 г., №4 (100),
с. 18-24.
2. Волкова С.В., Максимюк Н.Н. Физиологическое состоя-
ние родителей и резистентность новорожденных телят //Сель-
скохозяйственная биология. 2008 г., №6. с. 95-99.
3. Емельяненко А.В., Кущ Е.Д., Каюмов Ф.Г., Третьякова
Р.Ф., Салихов А.А. Морфологической и биохимический состав
крови бычков разных пород. //Известия Оренбургского государ-
ственного аграрного университета. 2020 г., №2 (82), с. 256-259.
4. Исхаков Р.Г., Ажмулдинов Е.А., Ласыгина Ю.А. Ис-
хаков Р.Г., Ажмулдинов Е.А., Ласыгина Ю.А. Гематоло-
гические показатели и естественная резистентнось быч-
ков черно-пестрой, симментальской пород и их помесой
с голштинами в условиях промышленного комплекса.
//Ж. Вестник мясного скотоводства. 2013 г., №1 (79), с. 61-64.
5. Колпаков В.И., Урынбаева Г.Н., Рагимов Г.И., Ивонин
А.Н., Дубовскова М.П. Гематологические показатели и бычков
разных генотипов. //Ж. Вестник мясного скотоводства. 2015 г.,
№4 (92), с. 70-73.
6. Косилов В.И, Комарова Н.К., Ермолова Е.М., Иргашев
Т.А., Раджабов Ф.М., Никулина Н.П. Гематологические показа-
тели чистопородных и помесных бычков. //Известия Оренбург-
ского государственного аграрного университета. 2020 г., №4
(84), с. 252-255.
7. Мадрахимов Ш.Н., Рўзибоев Н.Р. Саноат асосида чатиш ти-
ришдан олинган Ғ
1
дурагай авлодларининг ўсиш кўрсаткичлари.
//Ж. “Chorvachilik va naslchilik ishi” №04 (26), 2022 й. 9-11 б.