75
Maxsus son 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
МОРФОЛОГИЯ ВА ПАТОМОРФОЛОГИЯ
Parrandalar orasida pulloroz va streptokokkoz kasallikla-
rining birgalikda bir organizmda uchrashi natijasida ularda
murakab klinik, patomorfologik o‘zgarishlar kuzatilishi
aniqlandi. Shuningdek kasalliklarni o‘z vaqtida emlash ma-
qsadga muvofi qdir. Kasalliklarni davolagandan ko‘ra oldini
olgan ma’qul.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. Бакулин В.А. Болезни птиц/ В.А. Бакулин. - СПб.: Ис-
кусство России, 2006. - 688 с.
2. Болезни домашних и селскохозяйственных птиц / Б. У.
Келнек [и др.]; под ред. Б.У. Келнека [и др.]; пер. с англ. И. Гри-
горева [и др.]. - М.: АКВАРИУМ БУК, 2003. - 1232 с.
3. Громов И. Н. Клостридиозы птиц: патомор фологическая
и дифференциалная диагностика / И. Н. Громов // Ветеринарное
дело. - 2018. - № 6 (84). - С. 26-31.
4.Аблов А.М. Cтрептококкозы млекопитающих и птиц и
видовая характериcтика возбудителей на территории Прибай-
каля / А.М. Аблов, Е.В. Анганов, А.C. Батомункуев // Извеcтия
Иркутcкого гоcударcтвенного универcитета. Cерия: биология,
экология. – 2015.– Т. 11. – C. 105–110
5. Brooks B.W., Perry M.B., Lutze-Wallace C.L. & Maclean
L.L. (2008). Structural characterization and serological specifi ci-
ties of lipopolysaccharides from
Salmonella enterica
serovar
galli-
narum
biovar
pullorum
standard, intermediate and variant antigenic
type strains.
Vet. Microbiol
, (4), 334–344.
6. Cha S., Jang D., Kim S., Park J. & Jang H. (2008). Rapid
detection and discrimination of the three
Salmonella
serotypes,
S.
Pullorum, S. Gallinarum
and
S. Enteritidis
by PCR-RFLP of ITS and
fl i C genes.
Korean J. Poult. Sci
. (1), 9–13.
7. Ниязов Ф.А., Дурдиев Ш.К., Алимарданов А.Ш. Заслон
распространению заболеваний // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.
2008. № 6. C.26.
8. Ниязов Ф.А., Ибодуллаев Ф.И., Юсупов М.Г. Пато-
морфологические изменения в организме кур при пуллорозе. //
Зооветеринария2008.№7, С.18.
9. https://vkdoc.ru
УЎК. 619:618.177. 084:636.22.28
О.Ў. Қўлдошев,
в.ф.д., катта илмий ходим,
Б.Н.Хакимов,
в.ф.н., катта илмий ходим,
Ш.Хамраев,
мустақил тадқиқотчи,
Ж.Очилов,
таянч доктарант,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
СИГИРЛАР БЎҒОЗЛИК ВА ТУҚҚАНДАН КЕЙИНГИ ДАВРЛАРДА
РЕПРОДУКТИВ ОРГАНЛАРИДА БЎЛАДИГАН МОРФОФИЗОЛОГИК
ЎЗГАРИШЛАР
Аннотация.
Мақолада сигирлар бўғозлик ва туққандан кейинги даврларда репродуктив органларида ва бачадон
шиллиқ қаватида бўладиган морфологик ва физиологик ўзгаришлар келтирилган.
Аннотация.
В статье рассматриваются морфологические и физиологические изменения, которые коровы ис-
пытывают в своих репродуктивных органах и слизистой оболочке матки в молочнице и в послеродовой период.
Annotation.
The article discusses the morphological and physiological changes that cows experience in their reproduc-
tive organs and the uterine mucosa in thrush and in the postpartum period.
Калит сўзлар.
гинекология, препарат, эндометрит, профилактика, катетр, сариқ танача, бачадон
субинволюцияси, сигирлар, таналар, пуштсизлик, сперма, бачадон, йўлдош, шиллиқ қават.
Ключевые слова.
гинекология, медикаментозное лечение, эндометрит, профилактика, катетер, желтое тело,
субинволюция матки, коровы, тела, поджелудочная железа, сперма, матка, плацента, слизистая оболочка.
Key words
. gynecology, medical treatment, endometritis, prevention, catheter, corpus luteum, subinvolution of the uterus,
cows, bodies, pancreas, sperm, uterus, placenta, mucous membrane.
Мавзуни долзарблиги:
Республикамиз чорва-
чилигида амалга оширилаётган туб ислоҳатлар ва
кенг-кўламли таркибий ўзгаришлар натижасида йил-
дан-йилга чорва молларининг бош сони кўпайиб,
маҳсулдорлиги ошиб бормоқда. Бу борада чорва мол-
лар касалликларига қарши курашишга қаратилган,
жумладан, маҳсулдор қорамолларни бепушт бўлиб
қолиши ва туққандан кейинги жинсий касалликларни
эрта аниқлаш усуллари ҳамда самарали даволаш, олди-
ни олиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва такомил-
лаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб сигирларни аку-
шер- гинекологик касалликларини келтириб чиқарувчи
ҳамда туққандан кейин жинсийорганларда бўладиган
морфологик ва физологик ўзгаришларни ўрганиб даво-
76
Maxsus son 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
МОРФОЛОГИЯ ВА ПАТОМОРФОЛОГИЯ
одатда, туғишдан кейин 10-13 кун давом этади.
- Бирламчи эпителий ҳосил бўлиши-базал қатлам
хужайраларидан бир хил қоплағич ва безли эпителий
ҳосил бўлади, бу жараён, одатда, туғишдан кейин 23 кун
давом этади.
- Мўл-кўл пролеферация-бунда хужайралар урчиб,
кўпайиб бир қаторли эпителий кўп қаторли цилиндир-
симон эпителийга айланади, бу жараён 35 кунгача давом
этади.
- Эмбриотроф ҳосил қилишга тайёргарлик- бачадон
безларида протоплазмага бой ва секреция белгиларига
ега бўлган бакалсимон ҳужайралар ҳосил бўлиши билан
характерланади, бу ҳолат, одатда, туғишдан кейинги 45-
60 кунга бориб айниқса яққол намаён бўлади.
Бачадон эпителийсини электрон микроскопда му-
фассал текшириш натижасида шу нарса аниқландиким,
сигирларда бўғозлик бошлангандан кейин безли эпите-
лий ҳужайраларининг суюқлик (секрет) ишлаб чиқариш
турлари алмашинади ва микроструктураси анчагина
ўзгаради. Икки типдаги хужайралар аниқланган:
ки-
прикли хужайралар
– ички тузилиши сперматозоидлар-
нинг хивчинларига ўхшаш бўлиб узун киприкли бўлади
ҳамда
тукли ҳужайралар
– протоплазмасида калта,
нотўғри шакилли ва оддий тузилган ўсимталар бўлади.
Фолликуляр фаза (куйикиш) даврида фақат тукли ху-
жайралар суюқлик ишлаб чиқариб, бу суюқлик, шаф-
фоф муцин секрет томчиларини ишлаб чиқаради, бу
томчилар хужайра менбранаси орқали сизиб ўтади, яъни
типик мерокрин суюқлик (секреция) содир бўлади. Лю-
тени фазаси даврида қисир сигирларда мерокрин секрет
(суюқлик) чиқиши анча кўпаяди.
Бўғозликнинг илк даврида бачадонда бластоцидлар
мавжудлигида фақат тукли хужайраларгина эмас, баль-
ки киприкли хужайралар ҳам секрет (суюқлик) ишлаб
чиқара бошлайди, натижада мерокрин типдаги секреция
билан қаторда янги, апокрин типдаги секреция пайдо
бўлади, бунда безли эпителийнинг апикаль қисмлари
қисман емирилади. Мана шу даврда оқсилларнинг фаол
синтезланиши кузатилади.
Бўғозликнинг ҳомила бўлган даврида бачадон
ичидаги суюқликларда (секрецияда) айниқса ке-
скин ўзгаришлар юз беради. Мерокрин ва апокрин
суюқликлари (секрецияда) билан бир қаторда суюқлик
чиқарувчи эпителийнинг айрим хужайралари батамом
емрилиши ва уларнинг без бўшлиғига оз-оздан ёки бир
йўла ажралиб чиқиши билан бирга содир бўладиган
голокрин секреция ҳам кузатилади. Шу йўл билан
ҳосил қилинадиган эмбриотроф емрилган эндометрий
ҳужайраларининг ҳамда қондаги шакилли элемент-
ларнинг протоплазма ва ядросидан ташкил топган энг
тўйимли субстратдан иборат бўлади. Натижада кавш
қайтарувчи ҳайвонлар эмбрионининг кўп тўсиқли му-
лаш ва олдини олиш ишларини олиб долзарб вазифалар-
дан биридир.
Тадқиқот материаллари ва усуллари
. Сигирлар-
ни бепуштликка, насл бериш қобилятини сусайишига,
бола ташлашга, янги туғилган бузоқларнинг яшавчанлик
қобилятини пасайишига турли омиллар сабаб бўлиши
мумкин. Ҳайвонларни сақлаш, озиқлантиришдаги
ва асраш технологияларида бўладиган нуқсонлар,
микроиқлим параметрларини ноқулайлиги, яйратиш-
ни (мационни) бутунлай йўқлиги, бўғоз сигирларни ўз
вақтида сутдан чиқармаслик ҳамда жинсий органларда
бўладиган яллиғланиш ва юқумли бўлмаган функцио-
нал ўзгаришлар. Сигирларни насилсизлигининг олдини
олиш тадбирларида ҳайвонларнинг жинсий аъзоларини
физологик жихатдан тўлақимматли эканлигини аниқлаш
юзасидан клиник ва лаборатория текширишлари олиб
боришга биринчи даражали ахамият берилади. Фер-
маларда сигирларни уруғлантириш учун энг мақбул
вақтни танлаш ва бу ишнинг самарадорлигини ошириш
мақсадида туққан ҳайвонлар жинсий органларини ти-
кланиш динамикасини мунтазам кузатиб боришни йўлга
қўйиш керак. Бундан ташқари, илмий-тадқиқотлардан
олинган маълумотларга қараганда, туғишдан кейин-
ги ўзгаришларни меъёрда бўлиши ва бу жараён сусай-
иб қолган тақдирда уни тезлаштириш мумкин экан, бу
сервис даврини ҳамда туғишлар оралиғидаги даврни
қисқартиришга имкон беради.
Тадқиқот натижалари.
Сигирлар жинсий органлар
функционал ҳолатини аниқлаш учун туғишдан кейинги
10-17 кун ўтгач, сигирларнинг жинсий органлар ҳолати
клиник кўриб чиқилади ва ректал текширилади. Кўп ма-
ротаба (такрор-такрор) куйга келадиган ҳайвонлар ҳам
албатта текшириб кўрилади.
Сигирлар туққандан кейин жинсий органларини
қайта тикланиш даври тўрт босқичда ўзгаради:
- Бўғозлик давридаги сариқ тана дегенерацияланади
ва тухумдонда нейрогумарал омилларга боғлиқ бўлган,
аммо бачадон фаолиятига боғлиқ бўлмаган муддатларда
янги фолликулалар ҳосил бўлади.
- Бачадон қисирлик ҳолати учун хос бўлган
ўлчамларгача кичраяди, бу бўғозлик даврида ниҳоятда
ривожланиб кетган бачадон томирлари, бачадон му-
скул ва шиллиқ қаватлари тўқималарнинг емирилиши
ҳисобига содир бўлади.
- Бачадон (эндометрий) шиллиқ қаватининг ва най-
симон безларнинг эпителийси емрилади ва янги эпите-
лий ҳосил бўлади, кейинчалик мазкур безларнинг секре-
торлик фаолияти ривожланади. Туғишдан кейин сигир-
ларда эндометрий ўзгаришининг қуйидаги тўрт босқичи
аниқланган:
- Деструкция- бачадоннинг қоплағич ва безли эпи-
телийси сидирилиб, стромаси очилиб қолади бу ҳолат
77
Maxsus son 2023
VETERINARIYA
MEDITSINASI
МОРФОЛОГИЯ ВА ПАТОМОРФОЛОГИЯ
раккаб озиқланиш аппарати: она қони-бачадон безлари-
бачадон сути-ҳомилали йўлдош хорионининг туклари-
аллонтоис томирлари-ҳомила қони ҳосил бўлади.
Эмбрион озиқли моддаларнинг асосий қисмини ана
шу йўл билан олади, шу билан бирга харион хужайра-
ларининг ҳазм қилиш ва фагацитоз хусусияти туфайли
антигенлик хоссаларига эга бўлган мураккаб моддалар
анча оддий тузилган, носпецифик бирикмаларгача пар-
чаланади.
Парчаловчи жараён натижасида тўпланиб қолган
хужайралар қолдиқлари бачадондан батамом чиқариб
юборилади, энг муҳими эса бачадондаги микроорга-
низмларнинг сони анча камаяди ёки улар бутунлай ба-
чадондан чиқариб юборилади(бачадон соғламлашади).
Ана шу тўрт босқичнинг давом этиш муддати ҳайвонлар
қандай боқилиши, озиқлантирилишига, асралишига,
маҳсулдорлиги, ёши ҳамда туғиш шароитига қараб, 30
кундан 90 кунгача етади ва ундан ҳам кўпроққа чўзилади.
Ҳайвонлар туққандан кейинги дастлабки куни
ҳомила турган бачадон шохининг узунлиги ўрта ҳисобда
131,7 см га, бешинчи кунда 108,6 см га, 14- куни 65 см
га, бир ойдан кейин 41,5 см га тенг бўлади: бачадон бўш
шохининг узунлиги худди шу даврларда 83,1; 72,6; 50,3;
43 см га тенг бўлади. Сариқ тана ўлчамлари қуйидагича
бўлади (мм): биринчи куни- 20 х 18; 10-12-куни-14,3 х
10,8; 20-куни – 8,2 х 5,5 мм.
Эндометрий ҳали эмбриотроф ишлаб чиқаришга
тайёр бўлмаган вақтда ҳам уруғланиш содир бўлиши
мумкин, чунки уруғ ҳужайраларининг уруғланиш жой-
ига силжиб боришига ҳам, овуляция жараёнига ҳам
тўсқинлик қилмайди. Бироқ эмбриотроф йўқлиги бло-
стацитлар ва барвақт ҳосил бўлган эмбрионларнинг ба-
чадонда озиқа етишмаслигидан нобут бўлишига олиб
келади. Бундан ташқари, йўлдош тўсиғи тўлиқ тиклан-
маган тақдирда сигирларда янгитдан бўғоз бўлиши
қийинлашади, яъни урғочи ҳайвон организмида уруғ
хужайрасига ва уруғланиш маҳсулларига нисбатан им-
мунореактивлик кучайиб кетади. Сигирларни туққандан
кейинги эндометрийнинг ривожланиши ҳали тугал-
ланмаган вақтида уруғлантириш, шунингдек, бачадон
бўйнига катта миқдордаги уруғни ҳадеб юбора бериш
организмнинг уруғ хужайраларига ва эмбрионларга
иммунореактивлигини кучайтириб юборади, бу эса
уруғланишнинг бузилишига олиб келади ёки барвақт пе-
ринаталь хомилани нобут бўлиш (эмбрион ўлими) ходи-
саларини кўпайтиради.
Хулоса.
Туғишдан кейинги даврда бачадон ва ту-
хумдонлар фаолиятининг бузилиш ҳоллари айрим
хўжаликларда 15-25% гача учрайди. Бачадони гипото-
ния ёки атонияга учраган сигирлар яхши уруғланмайди
ва уларнинг 15-26% қисир қолади. Шу сабабли
туғишдан кейинги даврда сигирларда ўз вақтида бача-
дон дисфункциясининг олдини олиш учун уни барвақт
аниқлаш зарур. Амалиётда бачадоннинг тономоторлик
фаолиятидаги камчиликлар қуйидаги белгилар асосида
кечади: сигирларда туғиш жараёнини қийин кечиши,
йўлдош ушланиб қолиши, бачадон шохлари каттали-
гининг тикланиш (ўз ҳолига қайтиш) фаолиятининг
бузилиши ва сариқ тананинг сўрилиб кетиши асосида
клиник йўл билан аниқланади.Сигирлартуққандан кей-
ингижинсий органларда бўладиган морфофизологик
ўзгаришларни Туғишдан кейинги асоратларни олди-
ни олиш ва сигирларнинг туғишдан кейинги дастлаб-
ки ойда биринчи қочиришдаёқ оталаниш даражаси-
ни ошириш учун сигирлар туққандан кейинги даврни
тўлиқ ветеринария назоратида бўлиши чорвачилик
фермаларида хар 100 бош сигирдан 100 бош соғлом
бузоқ олиш гаровидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Багманов М.А. Акушерско-гинекологическая па-
тология коров (диагностика,комплексная терапия и про-
филактика). Ульяновск, 2005. 207с.
2. Бойматов В.Н., Исмагилов Э.Р. Восиева В.А. Со-
стояния здоровья крупного рогатого скота в зоне био-
химической провинции // Ветеринария.М.2005-№1. с
42-44
3. Завадовский М.М. Теория и практика гормональ-
ного метода стимуляции многоплодия с-х животных.М.:
Сельхозиздат, 1963. – С.634.
4. Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф. Қорамолларни жин-
сий касалликларини даволаш ва олдини олиш. Тўртинчи
халқаро илмий конференция. ЎзВИТИ. Самарқанд 2011
йил.
5. Қўлдошев О.У. Сигирлар эндометрит касаллигини
даволаш ва олдини олишда самарали усуллар. Тўртинчи
халқаро илмий конференция ЎзВИТИ. Самарқанд 2011
йил.
6. Қўлдошев О.У. Муртазин Б.Ф., Бобоев Т.М. Ле-
чения и профилактика акушерско-гинекологических за-
болеваний коров полимерными соединениями антисеп-
тических препаратов. Тўртинчи халқаро илмий конфе-
ренция ЎзВИТИ. Самарқанд 2011 йил.
7. Ш.Б.Ата-Курбанов, Б.М.Эшбўриев. Ҳайвонлар
қўпайиш биотехникаси. Сам ҚХИ. Самарқанд 2012 й.
8. Қўлдошев О.У., Мавланов С.И. Сигирлар қисир
қолишининг олдини олиш. Зооветеринария № 9. с 19-20.
2012 й
9. Қўлдошев О.У., Мавланов С.И. Сигирлар акушер-
гинекологик касалликларини даволаш. Зооветеринария
№ 10.с 33-34. 2012 й.