Суғориладиган бўз тупроқлар минтақасида ғўзада азотли ўғитлар самарадорлигини ошириш йўллари
Тадқиқот обьектлари: Эскитдан суғориладиган типик бўз тупроқлар, суғориладиган ўтлоқи тупроқлар, ғўза ўсимлиги, нишонланган ва нишонланмаган азотли ўғитлар, гўнг, эгатлаб ва томчилатиб суғориш, шаффоф полиэтилен плёнка.
Ишнинг мақсади: Суғориладиган бўз тупрокдар минтакасида ғўза ўсимлигини озикданиш талабларига мувофиқ равишда тупрок ва ўғит азотининг трансформация жараёнларини таргиблаш йўлларини излаб топиш. Тадқиқот усули: Дала, лизиметр ва вегетацион тувакчалардаги тажрибалар ЎзПИТИ (1973, 1981) услубномаларита биноан бажарилган. Тупроқ ва ўсимлик намуналарининг кимёвий таҳлиллари УзПИТИ (1963, 1977) услубномаларига кўра амалга оширилган. Бош поя ўсиши ва ўсимликлар қурук модда тўплашининг суръати D.B.South (1991) бўйича ҳисобланган. Азот маҳсулдорлигининг нисбий суръатини ортиши P.Poorter (1989) га асосланиб аниқланган. Олинган маълумотлар SAS 9.1 дастуридан фойдаланиб статистик жиҳатдан таҳлил қилинган (SAS Institute, 2003).
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ғўзада қўлланиладиган азотли ўғитларнинг табақалашган меъёр ва муддатларини аниқлашда тупроқ ва ўсимлик ташҳиси кўрсаткичлари такомиллаштирилди.
Қуйидаги омилларга боғлиқ равишда ғўза ўсимлигини ўғит азоти 13N дан фойдаланиш даражаси аниқланди: ғўза шаффоф полиэтилен плёнка ишлатилиб етиштирилганда азотли ўғитларни кўллаш муддатлари; ғўза томчилатиб суғорилганда ва турли суғориш тартибларида азотли ўғитлар меъёрларининг самарадорлиги.
Ғўза қаторлари плёнка билан копланганда, экиш билан биргаликда қўлланиладиган гурли меъёрдаги азотли ўғитларни чигит униб чиқиш жадалига бўлган таъсири хамда тупрокдаги минерал азот микдорлари ва уларни ўзгариш суръати ўрнатилди. Азотли ўғитлар кар хил муддатларда қўлланганда, ғўзани ривожланиш даврларида тупрокдаги харакатчан NPK шаклларининг ўзаро микдор нисбатлари, азот маҳсулдорлигининг мутлоқ ва нисбий суръатларини ортиши, ўсимликларни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги каби кўрсаткичлар аниқланди.
Ғўзада азотли ўғитлар ва гўнг биргаликда хамда турлича меъёрларда ишлатилганда азотнинг тупрокдаги минерализация ва иммобилизация жараёнлари, минерал ўғит азоти l5N ни мувозанати (баланси) ўрганилди. Усимликлар учун тупроқда муайян озуқа тартиби яратишда ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳосилига эришишда, гўнг таркибидаги карбон ва қўлланилган ўғитлардаги азот миқдорларининг мақбул нисбати тоиилди.
Суғориш технологиялари, усуллари ва тартибларига мутаносиб равишда минерал азотни турли тупроқ қатламларида тўпланиши, ғўза ўсимлиги NPK. ўзлашгириши, органик модда ва хосил тўплаши хамда иахта хосили ва унинг сифат кўрсаткичлари ўрганилди.
Амалий ахамияти: Изланишлар натижаларига асосланиб қуйидаги ишланмалар бажарилди:
- Тупрокдаги нитратли азот заҳираси (автоморф тупроқлар учун) ва ўсимликлар барги ташҳисига асосланган ҳолда ғўзада қўлланиладиган азотли ўғитларни табақалаштан меъёр ва муддатларини аниклаш услуби;
- 1'ўза вегетация охиригача эгат оралатиб суғорилганда азотли ўғитларни қўллаш усули;
- Азотли ва органик ўғитларни бирга қўллашнинг самарали усули (гўнг таркибидаги карбон ва қўлланилган ўғитлардаги азот микдорларинг нисбати C:N=10:l). Бунда умумий пахта ҳосилига безарар қўлланиладиган азотли ўғитларни йиллик меъёрини 30% га камайтириб, гўнгни нисбаган кўироқ майдонда ишлагиш мумкин;
- Чигит плёнка остита экилганда, азотли ўғитларни самарали қўллаш муддатлари.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Изланишлар натижалари «Практические рекомендации по сельскому хозяйству: земля, вода, удобрений» (Ташкент, МСХ РУз. 1996. - 108 с.), «Тошкент вилоятида мўл ва сифатли пахта етиштириш бўйича тавсиялар (Тошкент, УзҚХФА. 1996. - 16 б.), «Пахтачиликда маъдан ва маҳаллий ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар» (Тошкент, УзҚСХВ. 2003. - 24 б.) ни тузишда ишлатилган. Диссертация бўйича амалий тавсиялар мамлакатимизнинг турли вилоягларида 80 минг гектар майдонда жорий этилган. Ишланмаларни иктисодий самарадорлиги 48826 - 215981 сўм/га ни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: Суғориладиган бўз тупроқлар минтақасида жойлашган пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари.