O‘zbekiston taraqqiyotining yangi bosqichida jamiyat sohalaridagi innovatsiyalar va ularda xotin-qizlar ulushining ortib borishi

CC BY f
69-73
6
1
Поделиться
Атаева, Д. (2023). O‘zbekiston taraqqiyotining yangi bosqichida jamiyat sohalaridagi innovatsiyalar va ularda xotin-qizlar ulushining ortib borishi. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(3), 69–73. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp69-73
Дилфуза Атаева, Ургенчский государственный университет

кандидат технических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ayollar va erkaklarning teng huquqligi inson huquqlarining eng asosiylaridan biri hisoblanib, ijtimoiy adolatni ta’minlashning shartidir. Ayni vaktda bu tenglik, rivojlanish va tinchlikka erishishning zarur va asosiy sharti ham hisoblanadi.

Похожие статьи


background image

STARS International University

69

Annotatsiya:

Ayollar va erkaklarning teng huquqligi inson huquqlarining eng asosiylari-

dan biri hisoblanib, ijtimoiy adolatni ta’minlashning shartidir. Ayni vaktda bu tenglik, rivoj-
lanish va tinchlikka erishishning zarur va asosiy sharti ham hisoblanadi.

Kalit so‘zlar:

gender tenglik, xotin-qizlar huquq va manfaatlari, teng huquqlilik, taraqqi-

yot strategiyasi, jamiyat sohalari, adolat prinsipi.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,

улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва
салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини ҳимоя қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан ҳисоблана-
ди.

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар, жумладан,

уларнинг 29 фоизини 14 ёшгача бўлган қизлар, 28 фоизини 15-30 ёшлилар,21
фоизини 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46-60 ёшлилар, 7 фоизини эса 60 ёшдан
ошган хотин-қизлар ташкил этади.

Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик

ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратил-
ган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, бу борада жамиятнинг энг асосий жабҳалари – сиёсий, иқтисо-

дий, ижтимоий соҳаларда аёллар нуфузини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоялаш бўйича амалга оширилаётган ишларни айтиб ўтиш
жоиз.

Сиёсий соҳада

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкони-

ятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг
асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Гендер тенгликни таъминлаш ма-
салалари бўйича комиссия ва давлат органларининг ваколатларини, шунин-
гдек, давлат хизмати соҳасида, сайлов ҳуқуқини амалга оширишда, иқтисо-

ATAYEVA DILFUZA PULATOVNA,

PhD, dotsent Urganch davlat universiteti
Xorazm, O‘zbekiston
pulatovnaatayevadilfuza1976@gmail.com

O‘ZBEKISTON TARAQQIYOTINING
YANGI BOSQICHIDA
JAMIYAT SOHALARIDAGI
INNOVATSIYALAR VA ULARDA
XOTIN-QIZLAR ULUSHINING
ORTIB BORISHI

https://doi.org/10.47689/STARS.
university-pp69-73


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

70

дий ва ижтимоий, таълим, илм-фан, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари
назарда тутилди.

Хусусан, давлат хизматида хизматчиларнинг лавозим тоифаларини ҳисобга

олган ҳолда, бир жинсдаги ходимларнинг лавозимларни эгаллаши учун квота-
лаш тизимини белгилашни назарда тутувчи гендер сиёсатининг амалга оши-
рилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чораларни қўллашга рухсат
берилиши, давлат органлари раҳбарлари лавозимларига кадрлар захирасини
шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлигига риоя этили-
ши зарурлиги каби талаблар белгиланди.

Бундан ташқари, сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашла-
ри депутатлигига номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг
ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланади. Сайлов кодексининг 70 ва 91-модда-
ларига мувофиқ, аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлик-
ка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши белгилаб
қўйилди. Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига
сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар,
39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўл-
ганлар ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати таркибида

аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам
бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш
билан шуғулланувчи

Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмита-

си

ташкил этилди.

Ўзбекистонда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилди. Олий

Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Зулайҳо Маҳкамо-
ванинг номзодини бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қў-
митаси раҳбарлигига маъқуллашди.

Айтиш мумкинки, мамлакатимизда барча соҳаларда каби, сиёсат ва бошқа-

рув соҳасида аёлларимиз эркаклар билан ёнма-ён туриб, мамлакатимизнинг
эртанги куни учун хизмат қилмоқда. Биргина мисол бугунги кунда давлат ва
жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 400 га яқин аёллар республика ва ви-
лоятлар, 43 мингдан зиёди туман ва шаҳарлар даражасидаги раҳбарлик лаво-
зимларида ишлаб келмоқда.

Иқтисодий соҳада

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имко-

ниятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан иқтисодий соҳада хотин-қиз-
лар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари ҳам белгилан-
ган. Унга кўра, давлат органлари ва мулк шаклидан қатъи назар, ташкилот
раҳбарлари жамиятнинг ресурсларидан тенг фойдаланишини таъминлаши
шарт ҳисобланади. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга тадбиркорлик фао-
лиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди. Бун-
дан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни
марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўма-
клашиш мақсадида 2019- йилда нодавлат, нотижорат ташкилот мақомига эга
бўлган

“Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари”

ташкил этилди. Қайд эти-

лишича, бугунги кунда 400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти аёл-


background image

STARS International University

71

ларни касбга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ёрдам
кўрсатиш бўйича яхши тажриба яратган. Шу боис, қишлоқ жойларида бун-
дай лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат ташкилотларга

2 миллиард

сўмгача грантлар

ажратилади.

“Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун,

қўшимча шарт-шароитлар яратамиз”, дейди Президент Ш.Мирзиёев. Бунинг
учун тадбиркор аёллар улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўй-
ича 2022-2024- йиллар учун

«Бизнес аёллар»

дастури қабул қилинади. Ушбу

дастур ижросига жами 8 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Ижтимоий соҳада

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш-

нинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019-йил сен-
тябрь ойида

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғри-

сида”ги Қонуннинг

қабул қилинганлиги аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ну-

фузини янада ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳуқуқий тенгликни
мустаҳкамлашнинг юксак намунасидир.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

Қонун билан эса хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклла-
ридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, хусусан,
аёлларни бир қатор ваколатли органлар – Вазирлар Маҳкамаси, жойларда-
ги маҳаллий давлат органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари,
таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассаса-
лари, соғлиқни сақлаш тизими ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Ўзбеки-
стон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли шаклда ҳимоя қилиши назар-
да тутилди.

Зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган аёллар шу ҳақидаги ариза билан те-

гишли ваколатли органлар ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга
бўлди. Қолаверса, “ҳимоя ордери” институти жорий этилди. Айтиш мумкинки,
бу зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрганларни ҳимоя қилишда муҳим меха-
низм ҳисобланади.

Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар

учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, ҳуқуқлари, эркин-
ликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор янги
тузилмалар ташкил этилди.

Хусусан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижти-

моий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қув-
ватлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳу-
зурида

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича Ре-

спублика маркази

ва унинг жойларда 28 та ҳудудий ҳамда туманлара-

ро намунали марказлар ташкил этилди, оила институтини илмий-услубий
ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида

Маҳалла ва оила

ил-

мий-тадқиқот институти

фаолият йўлга қўйилди.

2022- ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт

пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши (23 минг нафар қизларга 200
миллиард сўм), ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга
бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилиши, ёш фарзанди бор тала-
ба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилиши каби ва бошқа имтиёзлар
амалга оширилмоқда


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

72

Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги инсон ҳуқуқларининг энг асосийла-

ридан бири ҳисобланиб, ижтимоий адолатни таъминлашнинг шартидир. Айни
вактда бу тенглик, ривожланиш ва тинчликка эришишнинг зарур ва асосий
шарти ҳам ҳисобланади. Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида
шериклик муносабатларини ўрнатиш инсон манфаатларига йуналтирилган
барқарор ривожланишнинг ҳал килувчи омилларидан бири ҳамдир. Бевосита
шунинг учун БМТ Минг йиллик ривожланиш мақсадларининг 3-максади эрка-
клар ва аёллар тенглигини рағбатлантириш ҳамда аёллар ҳуқуқлари ва имко-
ниятларини кенгайтиришни кўзда тутади. Афсуски, инсоният тараққиётининг
ҳозирги босқичида турмушнинг барча соҳаларида аёллар ва эркаклар тенгли-
ги тўла таъминланган бирорта мамлакат йук. Аммо тенгсизлик, айникса, риво-
жланаётган мамлакатлар ва энг камбағал оилаларда кўпрок учрайди ҳамда бу
биргина одамларнинг ўзлари учун эмас, балки умуман жамият учун ижтимоий,
психологик ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради. Аёллар ва эрка-
клар ўртасидаги тенгсизлик таълим, иш вақти, иш ҳақи, умр кўриш давомий-
лиги, ҳокимиятда ва бошқарувда иштирок этиш каби кўринишларда намоён
бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила Кодекси, Меҳнат Кодекси,

умуман 80 тадан ортик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ана шу мақсадга - хо-
тин-кизларнинг барча сохаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлигини таъмин-
лаш, уларнинг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган. Ўзбекистон Респу-
блкаси Конституциясининг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча
фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати,
тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан
қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб кўрсатилган.

Инсон капитали даражасини бир нечта усулга асосланиб баҳолаш мумкин.

Анъанага кўра, иқтисодчилар буни кўпрок таълим олган одамларнинг даро-
мади билан ҳисоблашади. Тадқиқотлар ҳар бир қўшимча таълим йили инсон
даромадини ўртача 10 фоиз оширишини исботлади. Таълимга киритилади-
ган сармоялар ҳам жамиятда ижтимоий тенгсизликни камайтиради. Аксарият
мамлакатларда нисбатан ўзига тўқ оилаларда туғилган фарзандлар болалик-
даноқ кенг имкониятлардан фойдаланишни бошлайди ва у бутун умри даво-
мидақкатор афзалликларни, қулайликларни қулга киритади. Аксинча, ночор
оилалар фарзанди шундай имкониятлардан бебаҳра колади.

2022- йил 28- январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳаракат-

лар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари « тамойилига асосланган
«2022-2026- йилларга мўлжалланган ‹›Янги Узбекистоннинг тараққиёт страте-
гияси тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси юртимизнинг кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор
йўналиши доирасида «Инсон қадри учун» тамойили асосида 100 та максадга
эришишга қаратилган ва 2022- йилда амалга оширилиши лозим булган 398 та
чора-тадбирни ўз ичига олган .

Тараққиёт стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши «Адолатли ижти-

моий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш « деб номланиб 34
та мақсадни қамраб олган. Бу йуналишда белгиланган мақсадлар бошка йўна-
лишларда белгиланган мақсадларга қараганда бир неча баробар кўп булиб,
мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантиришга нақадар катта эътибор


background image

STARS International University

73

берилаётганидан далолат беради. Ушбу йўналишда ҳар бир фуқарога давлат
томонидан бепул таълим олишнинг кафолатланиши, касб-ҳунарга ўқитиш им-
конияти, мактабгача таълимни янги сифат боскичига олиб чиқиш, ёшларнинг
компьютер ва IT технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўли-
шлари учун 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар ташкил этиш, ўқитувчилар
меҳнатини муносиб қадрлаш ва ойлик маошларини мунтазам ошириб бориш,
Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифа-
тини ошириш, иқтидорли ёшларни хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш,
пенсия таъминоти ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий муҳофаза
қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, жисмоний тарбия ва спортни ри-
вожлантириш, хотин-кизларни кўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш,
ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш каби мақсадлар белгиланиб
амалиётга жорий этилмокда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва

манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркор-
ликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва тур-
муш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлан-
ди. Натижада ҳар бир соҳада аёллар фаоллиги ортиб, жамият ҳаётидаги ишти-
роки йил сайин кенгайиб бормоқда.

Адабиётлар рўйхати

1.Шуҳрат Мирзаев, Равшан Нурматов Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходимлари “Хотин-қизлар
ҳуқуқларини таъминлаш йўлида” Т., 07.03.2022

2.Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни.
Т., 23.09.2020.
3. Узбекистон Республикасининг «2022-2026 йилларга мулжалланган Янги
4. М.Содиржонов. Инсон капитали ривожи шахснинг онги, билими, ахлок-

одоби, дунёкарашига боглик. «Янги Узбекистон» газетаси 10.02.2022.

5. М.Куронов. Инсон капитали мактабда яратилади. Маърифат газетаси,

23.07.2018.

6. “Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” давлат дастури. Т., 28.01.2022.

Библиографические ссылки

Шуҳрат Мирзаев, Равшан Нурматов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходимлари “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида” Т., 07.03.2022

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни.Т., 23.09.2020.

Узбекистон Республикасининг «2022-2026 йилларга мулжалланган Янги

М.Содиржонов. Инсон капитали ривожи шахснинг онги, билими, ахлокодоби, дунёкарашига боглик. «Янги Узбекистон» газетаси 10.02.2022.

М.Куронов. Инсон капитали мактабда яратилади. Маърифат газетаси, 23.07.2018.

“Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” давлат дастури. Т., 28.01.2022.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов