STARS International University
81
Annotatsıya:
Maqolada hozirgi globallashuv jarayonida yuzaga kelayotgan va mavjud
salbiy illatlarning jamiyat rivojiga ta’siri masalalariga to‘xtalgan. Mavjud muammolarni hal
etishda ilm-fan va ta’limdagi rivojlanish jarayonida ma’rifatparvar allomalar asarlarini o‘r-
ganish zarurati haqida fikrlar bildirilgan. Jamiyat rivojida ajdodlar merosini o‘rganish, ular-
dan tarbiya va ta’limda foydalanish, mustaqil fikrlovchi yosh avlod tarbiyasida ularning
ahamiyati va zarurati e’tirof etilgan.
Kalit so‘zlar:
globallashuv, milliy qadriyatlar, “G‘arb madaniyati”, “ommaviy madaniyat”,
iqtisodiyot, ma’naviyat.
Ҳозирги глобаллашув жараёнидаги таҳликали замонда ҳам эзгу мақсадла-
ридан оғишмай бораётган Ўзбекистонимиздаги ислоҳатлар бардавом амал-
га оширилмоқда. Бу йўлда олиб борилган ишлар натижасида эришилаётган
ютуқлар эътироф этиб келинмоқда. Лекин шу билан бирга глобаллашув жа-
раёнидаги ахборотларнинг тезлиги ошиб, бир зумда миллионлаб одамларга
таъсир этиш имкониятига эгалиги ва бу ахборотларни барчасини ҳам ижобий
дейиш нотўғрилиги ҳақ гапдир. Ана шундай шароитда ёш авлодни тарбия-
лашда унинг баркамоллиги йўлида ўзининг самарасини берадиган таълим ти-
зимида унумли фойдаланиш зарур бўлган меросимиз ҳақида фикр юритмоқ-
чимиз.
Барча соҳалар каби таълим тизимида ўрганилиши талаб этиладиган бебаҳо
аждодлар мероси ҳозирги даврда талаб даражасида эмас десак, муболаға
бўлмас. Жамият ва давлат ривожига салбий таъсир этаётган “Ғарб мадани-
яти”, “Оммавий маданият”, турли хил ижтимоий тармоқлар гўёки “ёмғирдан
кейинги қўзиқоринлардай” кўпайиб бормоқда. Афсуски бу табиийки инсонлар
онгига уларнинг дунёқарашларига ва ҳаёт тарзига таъсир этмасдан қолмайди.
Биз ахборот маконига унинг тарқалиш ёки тарқатиш усулларини қоралашдан
йироқмиз. Шу билан бирга жамиятда илдиз отаётган иллатларга бефарқ қараб
туролмаймиз, айниқса, бу келажак авлод тарбиясга таъсир этса. Таълим ти-
зимидаги инновацион ривожланишнинг, уларни такомиллаштиришнинг барча
AXMEDOV MURODJON
mustaqil izlanuvchi, O‘zbekiston
Respublikasi Ichki Ishlar Vazirligi
2-son Toshkent akademik litseyi
Toshkent,O‘zbekiston
GLOBAL DUNYODA
ILM-FAN VA TA’LIMDAGI
RIVOJLANISHDA
AJDODLAR MEROSINI
O‘RGANISH ZARURATI
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp81-83
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
82
ҳуқуқий асослари ва шароитлари яратилган бўлиб, бу шубҳасиз комил инсон-
ни тарбиялашга ҳизмат қилиши талаб этилади. Бу аждодларимизнинг азалий
орзулари бўлиб, мазкур меросни ўрганиш жуда муҳимдир. Бу бебаҳо мерос
талаб даражасида ўрганилса, икки буюк мақсад йўлида “йўлчи юлдуз” каби
ҳизмат қилади. Биринчидан жамиятимизнинг аъзоларини комилликка етаклаб
тарбияласа, иккинчидан аждодлар руҳини шод этади. Тарихий меросга та-
яниш, келажак авлодни тарбиялашда ва жамиятдаги умумий фаровонликка
эришишда энг зарур, устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этиб
келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъбирича,
“Жамиятнинг танаси иқтисодиёт бўлса, уни жони ва руҳи маънавиятдир. Биз
янги Ўзбекистонни барпо этишда ана шу иккита мустаҳкам устунга, бозор та-
мойилларига асосланган кучли иқтисодиётга ҳамда аждодларимизнинг бой
мероси миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этадиган кучли маъна-
виятга таянамиз” деган сўзларининг маъносини чуқур англашимиз объектив
заруратдир. Бу ишлар дунёдаги ҳар қандай ўзгаришлардан қатъи назар, бар-
давом олиб борилаётгани шоҳидимиз. Ютуқлардан кўз юммаган ҳолда жамият
ва давлат тараққиётига, хавфсизлигига таҳдид соладиган, миллий қадриятлар-
га путур етказадиган жиҳатлари борлигини тан олмасак, хато бўлади. Бунинг
сабаби оддий, ҳозирги авлод келажак олдида барпо этилаётган жамият учун
масъулдир. Энг тўғри йўл аждодларимиз илгари сурган миллий ва умуминсо-
ний ғояларни ривожлантириб, улар орзу қилган одил фуқаролик жамиятини
қуришдир.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
қуйидаги сўзларини келтиришни ўринли деб ўйлаймиз, “Тарихий меросни
асраб авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш давлатимиз
сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Янги таҳдидлар,
жумладан, “оммавий маданият” хавфи ва боқимандалик кайфияти пайдо бўла-
ётган, одоб-ахлоқ, қадриятларнинг йўқолиш хавфи юзага келаётган ҳозирги
глобаллашув шароитида бу ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда”. Бу сўзлар маъ-
носини англаш, жамият ва давлат тараққиётида уларни дастуриламал қилиш
мақсадга мувофиқдир. Бу жараёнларда энг олдинги ўринда ёш авлодни тар-
бия, таълим, маънавий-маърифий билимларини эгаллашлари учун масъул бўл-
ган давлат органлари ва муассасалари туришлари давр талабидир. Шу билан
бирга жамиятнинг асосини ташкил қилувчи оила пешқадам бўлишини замон
талаб қилмоқда. Буни ҳамма бирдек чуқур англаши ва ҳамжиҳат ҳаракат қили-
ши мақсадга мувофиқдир.
Ёш авлодга барча эзгу фазилатлар, яхши хислатлар ота-она, боғча-мактаб,
ўрта-олий таълим муссасалари яхлит тизими шаклида амалга оширилиши
муҳимдир. Шу мақсадларда айнан шу соҳаларда манфаатдор ташкилот ва му-
ассасалар зарур барча ислоҳатларни кечиктирмай амалга оширишлари лозим.
Ҳаёт фақат ўз манфаати йўлида азоб чекиш эмас, жамият учун фойда келти-
ришдадир. Инсон ўзидан яхши ном ва яхши амал қолдириши унинг бу ҳаётда-
ги қилган эзгу ишлари билан ўлчанади. Айнан шу эзгу ғоя асрлар давомида
аждодларимиз турмуш тарзи бўлган десак, хато бўлмайди. Ўз навбатида бар-
ча ахборот тарқатувчилар энг аввало ўзлари маънавий бой, тажрибали, “нима
яхши-ю, нима ёмон”лигини чуқур билишлари ва улар тарқатган ахборотни
STARS International University
83
фойдалилик даражасини англашлари керак. Шу орқали инсон тафаккурини
эзгу мақсадларга қаратилиши ва жамият ривожида улардан оқилона фойда-
ланишга эришиш мумкин бўлади, деган фикрдамиз. Бу ишда жамиятимизнинг
барча аъзоларини “бир ёқадан бош чиқариб” фаол иштирокини тизимли йўлга
қўйишни янада юқорига олиб чиқсак, шубҳасиз, диёримиз гуллаб яшнайди.
Ҳозирги замонда ҳар қандай ривожланиш йўлида энг аввало асрлар даво-
мида синовлардан ўтган аждодлар меросини ўрганишга бўлган зарурат яна
ҳам ошиб бормоқда. Ўз олдига буюк мақсадларни қўйган Ўзбекистонимизнинг
кўп миллатли халқи ўз Президенти сиймосида энг эзгу фазилатларни кўзлаган
жамият ва давлатнинг шаклланиши, унинг тараққий этишида бардавом бўли-
шига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бунинг учун эзгу ният ила зарур ҳаракат кифо-
ядир. Бу йўлда айниқса биринчи ва иккинчи Уйғониш даври алломаларимиз
асарлари машъал бўлиши зарурати нурли манзилга етиш кафолати бўлишига
ишонамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги
Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида бу борада аниқ фикрлар қато-
рида қуйидаги сўзларини келтиришни ўринли деб топдик, “... янги Ўзбекистон-
ни барпо этиш - бу шунчаки хоҳиш-истак эмас, балки туб тарихий асосларга
эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий,
маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий ин-
тилишларига мос унинг миллий манфаатларга тўла жавоб берадиган объек-
тив заруратдир”. Буни ҳамма бирдек чуқур англаши мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар рўйхати:
1.Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни катъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. Тошкент-“Ўзбекистон”- 2017 (1-жилд).
2.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги
Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррирининг саволларига жавоблари. Тошкент
2021.
3.Юсуф Хос Ҳожиб. “Қутадғу билиг” (Саодатга бошловчи билим). Тошкент
“Юлдузча” 1990.
4.Фозил одамлар шаҳри. Абу Наср Форобий / Таржимонлар: Абдусодиқ
Ирисов, Маҳкам Маҳмудов, Урфон Отажон. Масъул муҳаррирлар М.Хайруллаев,
М.Жакбаров. – Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2018.
5.Маҳбубул-қулуб – Муншаот – Вақфия 15 томлик, Алишер Навоий. Рустам
Комилов. – Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1966.
6.Туркий гулистон ёхуд ахлоқ, Абдулла Авлоний. Тошкент / “Ўқитувчи” 1992.