Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
368
Annotatsiya:
Ushbu maqolada aniq va tabiiy fanlar tushunchalarining integratsiyasi-
ni ifodalash maqsadida, tabiatshunoslikning ko‘pgina tushunchalarini va ularning muhim
xossalari qatnashtirib masala tuzilgan. Bundan yagona maqsad, umumta’lim maktabining
barcha sinflarida 1-11-sinf darsliklarini bir marotaba ko‘zdan kechirganimizda matematika
va tabiatshunoslik fanlari tushunchalari integratsiyani namoyon etuvchi jarayonlarni, ya’ni,
fanlar mavzulari o‘rtasidagi aloqadorlikni uchratish mumkin. Shu sababli, ushbu tadqiqot
ishida masalalar yechimini yana-da oydinlashtirish maqsadida tabiiy-hayotiy misollar ilmiy
uslubda ifodalangan.
Kalit so‘zlar:
aniq va tabiiy fan, integratsiya, tushuncha, fanlararo aloqadorlik, texnologiya.
КИРИШ
Дунё миқёсида жамиятни ахборотлаштириш, технологияларнинг шиддат
билан ўзгариши, замонавий касб эгаларининг ўзига хос психологик
хусусиятлари, ёш авлодни тарбиялаш ва ўқитиш учун бир қатор талабларни
белгилайди. Замонавий мактабнинг бошланғич синфини тугаллаб юқори
синфга қадам қўювчи ўқувчи сўнгги фаолиятида янги техника ва технологияга
оид маданиятни эгаллабгина қолмай, балки уни ривожлантира оладиган,
салоҳияти жиҳатдан мукаммал, ташаббускор ва ижодий фикрлайдиган инсон
бўлиши керак.
Таълимдаги устуворликлар ҳозирда маълум бўлган билим, кўникма ва
малакалар таркибини шакллантиришдан ўқувчиларнинг интеллектуал ва
ўқув-ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ўтди. Бу деган сўз ҳар бир
фан тушунчалари ирмоғининг ягона дарёга бирлашиб оқишини англатади,
зеро, дарё серсув бўлсагина уммонга қадар етиб боради. Тадқиқот ишимизда
ушбу инновацион фаолиятнинг ижобатини кўриш мақсадида, аниқ ва
табиий фанлар тушунчасининг интеграциясига алоҳида урғу бердик. Ҳар
бир фан доирасида ўқув-ижодий фаолиятни ташкил этиш орқали ижодий
қобилиятларни ривожлантириш вазифаларини ҳал қилиш керак. Мактабда
ўқувчи ижодий қобилиятларини шакллантиришга бўлган эҳтиёж ўқув ижодий
SALOXITDINOVA NAVRO‘ZA
MURODULLA QIZI
Termiz davlat pedagogika
instituti “Boshlang‘ich ta’lim
metodikasi” kafedrasi o‘qituvchisi
saloxitdinovanavruza@gmail.com
ANIQ VA TABIIY FANLAR
TUSHUNCHALARINING
INTEGRATSIYASI
(Aniq va tabiiy fanlar
misolida)
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp368-371
STARS International University
369
фаолият учун замонавий технологияларни, ушбу жараённинг шакллари,
услублари ва воситаларини ишлаб чиқишни, тегишли дидактик ва ўқув-
методик таъминотни, ўқув-ижодий вазифалар мажмуасини ва ҳ.к. яратиш
долзарблигини тақозо этади. 2030-йилгача белгиланган халқаро таълим
концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият
яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган. Шу асосда таълим тизимида
барча фан педагоглари, жумладан, математика ва табиий фан ўқитувчилари
касбий фаолиятида методик тайёргарлик компетентлиги даражасини
ошириш, ижодий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий
таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириши
зарурдир.
MАҚСАД
Мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида, жумладан,
математика фанини халқаро таълим стандартлари талабларига мос ўқув
жиҳозлари ва илғор методлар ва усуллар асосида ўқитиш имкониятлари
яратилган. Математика фанининг амалиёт билан алоқасини таъминлаш ва
янада чуқур, мустаҳкам ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу
сабабли “Уч муаммо” (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой)нинг замонавий
ечимлари асосини ташкил қилувчи фанлар: математика, кимё-биология,
геология каби табиий фан йўналишларида фундаментал ва амалий
тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратиб
берилиши таълим тизими сифатини оширишда асос бўла олади. Хусусан,
ушбу мақолада бошланғич синфларнинг математика ва табиатшунослик
дарсларидаги ўзаро интеграциясини юқоридаги фикрларимиз далили
сифатида келтирамиз.
ИЗЛАНИШ ОБЪЕКТИ
Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида ёпиқ уруғли ўсимликлар
ҳақида гап кетганда, ўсимликлар қуёш нури, ҳаво, тупроқ ва сувдан ўз
ҳаёти учун зарур моддаларни олиб,танасида тўплаш қобилиятига эга тирик
организмлар эканлиги ҳақида маълумот берилади. Табиатшунослик дарсида
қуйида келтирилган билимларни эгаллаган ўқувчи мевалар иштироки билан
тузилган масалаларни тўғри мушоҳада қила олади.
ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
Аниқ ва табиий фанлар тушунчаларининг интеграциясига яна бир мисол
сифатида тарихга назар солсак, Абу Райҳон Беруний Американи математик
ҳисоб-китобларда кашф этди. Албатта, бу жараёнда табиат муҳитининг ҳам
ўз ўрни бор. Ер шари экваторининг узунлигини ҳисоблашда ҳам жуда кам
хатоликка йўл қўйган. Берунийнинг ютуғи табиий ва математик билимларни
ўзаро уйғунликда билгани ҳисобланади. Абу Райҳон Беруний бундан минг йил
аввал ер куррасининг тортишиш кучини ўта аниқлик билан ҳисоблаб чиққан(1-
расм).
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
370
2-расм. Абу Райҳон Беруний – Ер курраси узунлиги.
Бугунги кунда АҚШнинг нуфузли олими Америка қитъасининг
мавжудлиги ҳақидаги ғояни илк бор олға сурган даҳолар рўйхатига
Беруний номини киритишни таклиф этади. Бошқа олимларнинг фикрига
кўра, Европа ва Осиё қитъасидан ташқари яна бошқа номаълум
ер массалари мавжудлиги ҳақида мулоҳаза қилиш Американи кашф
этиш ҳисобланмайди. Америка ва Ўзбекистон оралиғини қарийб
11 000 километр масофа ҳамда тубсиз ва чексиз океан ажратиб турса-да, гўёки,
бизга ҳар сафар Америка янгидан кашф этилгандек туюлаверади.
ХУЛОСА
Ушбу мақолада қуйидаги келтириладиган фикрлар хулоса сифатида,
ўйлаймизки, тадқиқот ишимиздан кўзланган мақсадимизни оқлайди:
– аниқ ва табиий фанлар тушунчаларининг интеграциясига мисол сифатида
тарихга назар солсак, Абу Райҳон Беруний Американи математик ҳисоб-
китобларда кашф этди. Албатта, бу жараёнда табиат муҳитининг ҳам ўз ўрни
борлиги;
– аниқ ва табиий фанлар тушунчаларининг интеграцияси жараёнида
маълумотларни айтиб ўтиш дарснинг умумий вақтига таъсир этмаслиги;
– шунингдек, аниқ ва табиий фанлар тушунчаларининг интеграцияси
орқали ўқувчиларнинг илмий билимлари янада ҳаёт билан боғлаб тушунтира
олишдан иборатлиги ва бундан кўзланган мақсад мукаммал математик ҳисоб-
китоб юритиш орқали муаззам табиатдан самарали фойдаланиш ва халқни
она табиатимиз неъматларидан баҳраманд қилишдир;
– келтирилган масалалар замирида унумдор тупроғимиз ажойиботларининг
математик рақамлардаги ифодасини англатишдан иборат.
ТАВСИЯЛАР
Табиатшуносликнинг кўпгина тушунчаларини ва уларнинг муҳим
хоссаларини қатнаштириб масала тузиш мумкин. Умумтаълим мактабининг
барча синфларида 1-11-синф дарсликларини бир маротаба кўздан
кечирганимизда бу каби жараёнларни, яъни фанлар мавзулари ўртасидаги
STARS International University
371
алоқадорликни учратиш мумкин. Бунда ҳақиқатдан узоқлашмаслик, ҳаёт билан
боғлиқ ҳолда бўлиши тавсия этилади. Чунки педагогнинг ҳар бир айтган фикри
ўқувчи хотирасида сақланади. Энг муҳими, жараённи ўқувчи қанчалик теран
англаса,кенг тушунча берилса, ўзлаштириши ҳам шунчалик самарали бўлади,
деб ҳисоблаймиз. Тадқиқот ишида берилган бу масалалар ва ҳаволаларни:
– бошланғич синф 3–4-синф ўқувчилари учун уларнинг математик ва
табиий фан бўйича билимларини, дунёқарашини фанлар интеграцияси орқали
шакллантиришни назарда тутади;
–
бошланғич синф ўқитувчиларига очиқ дарслар ва семинарларда,
шунингдек, cинфдан ва дарсдан ташқари вақтларда аниқ ва табиий фанлар
тўгаракларида фойдаланишлари учун методик қўлланма сифатида тавсия
этамиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Президент Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга
Мурожаатномасидан.
2. Inncheon declaration / Education 2030. Towards inchisivе and editab-
le quality education and lifelong learningfor ale (Word Education Forum,
19-22 maу, 2015 у. Inch eon, Republic of Korea
3. Баҳрамов А., Шарипов Ш. ва Набиева М. “Табиатшунослик” Умумий ўрта
таълим мактабларининг 4-синфи учун дарслик. Т.: “ШАРҚ” – 2020. – Б. 52–54.
4. С. Бурхонов, Ў. Худоёров, Қ. Норқулова, Н. Рузикулова, Л. Гоибова
“Математика” Умумий ўрта таълим мактабларининг 3-синфи учун дарслик. Т.:
ЭШАРҚ” – 2019. – Б. 54.
5. А. Аъзамов, Б. Ҳайдаров, Е. Сариқов, А. Қўчқоров, У. Сағдиев “Геометрия”
Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синфи учун дарслик. Т.: “Янгийўл
Полиграф Сервис” – 2017. – Б. 110.
6. Н.М. Салохитдинова “Бошланғич синф математика фанларидан олинадиган
назорат ишлари ва халқаро баҳолаш дастурлари ўртасидаги узвийликни
таъминлаш (бошланғич синф математика фани мисолида)” НамДУ илмий
ахборотномаси – Научный вестник НамГУ. 2020 йил 12-сон. 15–19 б.
7. Салохитдинова Наврўза Муродулла қизи, Эрданаев Рузибой
Холмухамадович “Рақамли дунё шароитида таълимга инновацион
ёндашувнинг педагогик асослари” / Янги Ўзбекистонда педагогика фанини
инновацион ривожлантириш истиқболлари: назария ва амалиёт Илмий-амалий
конференция материаллари. 2021/10/6. – Б. 271–274. https://scholar.google.com/
scholar?oi= bibs&cluster=631985372222107309&btnI=1&hl=ru
8. Салохитдинова Наврўза Муродулла қизи “Development prospects of pri-
mary education integration (on the example of exact and natural sciences)” //
Жамият ва инновациялар журнали. – PP. 221–225. Special Issue-7 (2021) https://
scholar.google.com/scholar?oi=bibs&cluster=11965514625128930189&btnI=1&hl=ru
9. Saloxitdinova Navro‘za Murodulla qizi “Boshlang‘ich sinflarda inetgratsiyalas-
hgan ta’limni takomillashtirish” O‘quv qo‘llanma. ISBN 978-9943-8417-9-6. T.: “Ta-
maddun”. – 2022. – B. 125.