Характеристики сирийских романов ХХ века

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Поделиться
Абдуллаев, А. (2020). Характеристики сирийских романов ХХ века. Восточный факел, 1(1), 18–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/13261
Абдулхай Абдуллаев, ЎХИА

кандидат филологических наук, доцент,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются основные тенденции развития сирийской литературы после второй половины ХХ века, проблемы развития сирийского романизма и некоторые аспекты эволюции арабской литературы ХХ века. Статья призвана пролить свет на типологию развития литературного процесса  в  арабском  мире.  Отмечается  формирование  реалистического  направления  в  сирийской литературе,  социальной  литературе,  период  растущего  интереса  к  реалистической  литературе.  В работе  величайшей  сирийской  писательницы  Ханны  Мины  предпринята  попытка  показать,  что важные  типологические  особенности  литературного  процесса,  присущего  арабскому  миру  в  целом, проявляются в глубоких и ярких аспектах. Освещен художественный и структурный анализ романов в сирийской литературе, а также литературное и научное наследие знаменитой сирийской писательницы  Ханны  Мины.  Он  также  подчеркивает  особенности  развития  сирийского  романа,  раскрывая важное  место  и  роль  Ханны  Мины  в  развитии  сирийской  литературы, в частности  сирийского  романизма. Выделяются новые тенденции в современной арабской литературе, в том числе литературная  среда  в  Сирии  во  второй  половине  XX  века  и  научная  работа  сирийских  литературоведов  о развитии жанра романа в национальной арабской литературе. Раскрыт процесс формирования новых эстетических взглядов и новых литературных течений в сирийской литературе.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

ХХ АСР СУРИЯ РОМАНЧИЛИГИ ХУСУСИЯТЛАРИ

АБДУЛЛАЕВ АБДУЛҲАЙ

Филология фанлари номзоди, доцент, ЎХИА

Аннотация. Мақолада ХХ аср иккинчи ярмидан кейин Сурия адабиёти тараққиётининг асосий

тенденциялари, Сурия романнавислигининг ривожланиши муаммолари очиб берилади, ХХ аср араб
адабиётидаги эволюциянинг айрим жиҳатлари айтиб ўтилади. Мақолада араб дунёсидаги адабий
жараён ривожланишнинг типологиясини ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётида
реалистик йўналишнинг шаклланиши, ижтимоий адабиёт, реалистик адабиётга қизиқиш тобора
ортиб борган давр белгиланади. Суриянинг энг йирик ёзувчиси Ханна Минанинг ижодида умуман
араб дунёсига хос адабий жараённинг муҳим типологик хусусиятлари чуқур ва ёрқин жиҳатлари
билан намоён бўлганлигини кўрсатишга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётидаги романларнинг
бадиий ва таркибий таҳлили ҳамда таниқли суриялик романнавис Ханна Минанинг адабий ва илмий
мероси ёритилади. Шунингдек, Ханна Минанинг Сурия адабиёти, хусусан, Сурия романнавислиги
тараққиётидаги муҳим ўрни ва ролини очиб бериш орқали Сурия романнавислигининг ривожланиш
хусусиятлари кўрсатилади. Замонавий араб адабиётидаги янги тенденциялар кўрсатилади,
жумладан, ХХ аср иккинчи ярмида Суриядаги адабий муҳит очиб берилади, суриялик адабиёт-
шунослар ва адабий танқидчиларнинг миллий араб адабиётида роман жанрини ривожлантиришга
бағишланган илмий ишлари шарҳланади. Сурия адабиётида янги эстетик қарашлар ҳамда янги
адабий йўналишлар шаклланиши жараёни очиб берилади.

Таянч сўз ва иборалар: Сурия адабиёти, роман, Ханна Мина, араб романчилиги, реализм, наср,

поэтика, Сурия ёзувчилари, Сурия, араб олами, араб адабиёти, жанлар, сюжет, араб маданияти,
адабий муҳит.

Аннотация. В статье раскрываются основные тенденции развития сирийской литературы после

второй половины ХХ века, проблемы развития сирийского романизма и некоторые аспекты эволюции
арабской литературы ХХ века. Статья призвана пролить свет на типологию развития литературного
процесса в арабском мире. Отмечается формирование реалистического направления в сирийской
литературе, социальной литературе, период растущего интереса к реалистической литературе. В
работе величайшей сирийской писательницы Ханны Мины предпринята попытка показать, что
важные типологические особенности литературного процесса, присущего арабскому миру в целом,
проявляются в глубоких и ярких аспектах. Освещен художественный и структурный анализ романов в
сирийской литературе, а также литературное и научное наследие знаменитой сирийской писательни-
цы Ханны Мины. Он также подчеркивает особенности развития сирийского романа, раскрывая
важное место и роль Ханны Мины в развитии сирийской литературы, в частности сирийского ро-
манизма. Выделяются новые тенденции в современной арабской литературе, в том числе литератур-
ная среда в Сирии во второй половине XX века и научная работа сирийских литературоведов о
развитии жанра романа в национальной арабской литературе. Раскрыт процесс формирования новых
эстетических взглядов и новых литературных течений в сирийской литературе.

Опорные слова и выражения: cирийская литература, роман, Ханна Мина, арабский романизм,

реализм, проза, поэтика, сирийские писатели, Сирия, арабский мир, арабская литература, души,
сюжет, арабская культура, литературная среда.

Abstract. The article reveals the main trends in the development of Syrian literature after the second half of

the twentieth century, the problems of the development of Syrian romanism and some aspects of the evolution of
Arabic literature of the twentieth century. The article is intended to shed light on the typology of the development
of the literary process in the Arab world. The formation of a realistic trend in Syrian literature, social literature,
a period of growing interest in realistic literature is noted. The work of the greatest Syrian writer Hannah Mina
made an attempt to show that important typological features of the literary process inherent in the Arab world as


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

19

a whole are manifested in deep and vivid aspects. The artistic and structural analysis of novels in Syrian
literature, as well as the literary and scientific heritage of the famous Syrian writer Hannah Mina, are
highlighted. He also emphasizes the peculiarities of the development of the Syrian novel, revealing the important
place and role of Hannah Mina in the development of Syrian literature, in particular Syrian novelism. New
trends in modern Arabic literature are highlighted, including the literary environment in Syria in the second half
of the twentieth century and the scientific work of Syrian literary scholars on the development of the novel genre
in national Arabic literature. The process of the formation of new aesthetic views and new literary movements in
Syrian literature is revealed.

Keywords and expressions: Syrian literature, novel, Hannah Mina, Arabic romance, realism, prose,

poetry, Syrian writers, Syria, the Arab world, Arabic literature, souls, plot, Arabic culture, literary
environment.

ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталаридан 70-йиллари охиригача бўлган давр араб адабиёти

тарихида, хусусан, Сурия адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Ушбу даврни араб адабиё-
ти анъаналаридан узоқлашиш даври деб аташ мумкин, бу даврда анъанавий элементлар
ҳали тўлиқ сиқиб чиқарилмаган, Европа маданиятининг ютуқлари эса соф миллий эстетик
қарашлар фильтридан ўтган. Бизнингча, бу давр араб дунёсидаги адабий жараён ривожла-
нишнинг типологиясини тушуниш учун жуда муҳим. Мазмуннинг ҳаққонийлиги ва воқе-
ликнинг ҳар қандай ҳодисасини ижтимоий-ахлоқий ва эстетик қадриятларга айлантиришга
уриниш – булар эҳтимол сўз бораётган давр адабиётининг икки асосий хусусиятидир

1

.

ХХ аср араб мамлакатлари ёзувчиларининг асарларига диққат билан назар ташланса,

аввало, уларнинг мавзуси, кўтарилган муаммолар ва муаллифларнинг бадиий услуби қанча-
лик хилма-хил эканлигини кўриш мумкин. Араб танқидчиларининг фикрича, адабиёт,
айниқса, роман жанрининг ижтимоий аҳамияти беқиёс даражада ўсди, китобхонларнинг ро-
манга бўлган қизиқиши ортди. Араблар эътироф этган, умумараб минтақасида тан олинган
бутун бир адиблар авлоди юзага келади. Булар сирасига мисрлик Жамол ал-Ғитоний, Юсуф
ал-Қуайд, суриялик Ханна Мина, Хоний ар-Роҳиб, фаластинлик Ҳасан Канафоний, Эмил
Ҳабибий, ироқлик Ғойиб Туама Фармон, Абдураҳмон Мажид ар-Рубоий, суданлик Солиҳ
ат-Тойиб, жазоирлик Ваттор ат-Тоҳир ва Абдулҳамид ибн Ҳадук ва бошқаларни киритиш
мумкин. Санаб ўтилган ёзувчилардан ҳар бирининг нафақат ўз мавзуси, балки ўзига хос
ёзув услуби, ўз дунёқараши, нуқтаи назари бор. Бу ёзувчиларнинг ҳар бири ўзига хос,
фарқли. Уларнинг умумий, ўхшаш жиҳатлари борми? деган савол туғилади. Бу уларнинг
барчаси учун умумий бўлган, услуб бирлиги эмас, албатта, ёзиш услуби ҳам эмас, юқорида
айтиб ўтилганидек, ўтган аср одамлари ҳаётининг энг муҳим томонларига мурожаат қилиш-
ларида, ва шу билан бирга, муаллифлар риоя қиладиган ахлоқий ва эстетик қадриятларнинг
барқарор тизимида намоён бўлади.

ХХ аср охири араб адабиётида реализм ҳукмронлик қилар эди ва бу нарса китобхон

билан мулоқот ўрнатишнинг ягона йўли эканига ишонч ҳосил қилиш учун кўплаб нотўғри
тушунчаларни бартараф этиш керак эди. Замонавий Сурия адабиёти ҳануз етарли даражада
ўрганилмаган. Ҳозирга қадар Сурия адабиётида роман жанрининг юзага келиши муаммоси
ҳал этилмаган, Сурия насрининг миллий ўзига хослиги масаласи кун тартибига қўйилмаган.

Реалистик йўналиш урушдан кейинги давр мобайнида ривожланди; 70-йилларда у кекса

авлод ёзувчиларнинг беназир истеъдодларини намойиш этган ҳолда тобора ривожланиб
борди (Х. Мина, Н. Маҳфуз, Ар-Рубоий) ҳамда ўрта ва ёш авлод ёзувчилари гуруҳининг

1

Kirpichenko V.N. Sovremennaya yegipetskaya proza. 60–70-e godi (Modern Egyptian prose). – M.: Nauka, 1986. –

S. 102.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

20

миллий, биринчи навбатда, реалистик анъаналарни ўрнатишга бўлган иштиёқ юзага келди
(Ҳасан Канафоний, Солиҳ ат-Тойиб, Рифқат ас-Саид, Ҳамал ал-Ҳитоний, Абдураҳмон Муниф).
Ижтимоий адабиёт, реалистик адабиётга қизиқиш тобора ортиб борди, турли муаммолар,
мавзулар, жанрларни ривожлантиришда тўпланган тажрибани англаш ва сўнгги йилларда уну-
тилган бўлиб кўринган адабиёт, ижтимоий типлар ва ҳаётнинг ижтимоий қатламлари, масалан,
ишчилар, деҳқонлар ҳаётига, оддий одамлар ҳаётига бўлган қизиқиш юксалди.

Авлодлар бадиий тарихни ўн йиллар, ҳатто бутун бошли юз йилликларни камдан-кам

ҳолларда ҳисоблайдилар: антик давр, Уйғониш даври, барокко. Ҳудди шунингдек, бир кун
келиб бизнинг давримиз адабиёти ҳақида шундай дейишади – Йигирма биринчи аср. Вақт
деган нарса ўзининг шафқатсиз ҳукмини ўқийди, шубҳасиз, энг бебаҳо асарлар адабиёт
тарихига муҳрланади. Нима унутилади-ю, нима сақланиб қолади, буни олдиндан айтиш қийин,
лекин ҳозирги адабий ҳаётдан бироз четга чиқиб, маълум даражада эҳтимолийлик билан шуни
тахмин қилиш мумкин: ўтган бутун аср давомида сўнгги давр араб дунёси адабиётида шоҳ
асарлар сони кўп бўлмаган. ХХ асрнинг 50–80-йилларида Сурияда ҳаётлик чоғидаёқ классик
ижодкорга айланган адиб Ханна Мина ижод қилди. Ҳозирга қадар унинг ўрнини босадиган
муносиб ижодкор кўзга кўринмайди. Назаримизда, Х. Минанинг тажрибаси адабиёт
хотирасида “ўрнашиб”, бадиий тафаккур ҳаракатининг зарур қисми бўлиб қолади. Бўлажак
“чўққи”лар шаклланишидан олдин ички, унчалик сезилмайдиган адабий асарларнинг тўпла-
ниш даври келади. Адиб Исҳоқ, Ал-Кавокибий, энди, эҳтимол, фақат мутахассисларни
қизиқтиради, аммо уларнинг ижоди Н. Маҳфузнинг келишига замин тайёрлади.

Ушбу мақолада фақат суриялик ёзувчи Х. Мина ижодини таҳлил қилиш билан

чекланмай, балки араб адабиётшуносларининг ёзувчи ҳақидаги танқидий тадқиқотларига
ҳам эътибор қаратилади. Чунки танқид ва адабиётшуносликни адабиёт тарихининг ажрал-
мас таркибий қисми деб ҳисоблаш мумкин. Маълум бир даврга оид бутун бошли адабий-
ижодий ҳаётнинг ҳеч бўлмаганда бир ёзувчи қаламига мансуб асар мисолида ҳар томонлама
ўрганилишини, танқидни ҳар томонлама ўрганмай амалга ошириш имконсиз, чунки бусиз
адабий жараён содда ва жўн бўлиб қолиши муқаррардир.

Замонавий араб насрини ўрганиш, унинг асосий тараққиёт босқичларини чуқур илмий

ёритиш, жумладан, Сурия адабиётидаги роман жанрининг хусусиятларини аниқлаш энг
долзарб ва кўп қиррали муаммо ҳисобланади. Ҳусам ал-Хатиб (“Маданий ва ижтимоий-
сиёсий юксалиш даври Сурия романи”), Муҳсин Жасим Али ал-Мусувий (“Замонавий араб
адабиётида араб халқининг озодлик ва тинчлик учун кураши мавзуси”), Аднан ибн Зурайл
(“Арабларнинг замонавий романида”), Умар ал-Даққоқ (“Замонавий Сурия адабиёти”),
Муртоз Абдулмалик (“Замонавий араб романини ўрганишга кириш”), Аднан ибн Зурейл
(“Сурия ҳикояси”) каби араб адабиётшунослари Сурия романнавислигининг ривожланиш
муаммоларига алоҳида эътибор қаратганлар.

Буларнинг барчасини ягона хусусият бирлаштиради. Муаллифлар кўпинча бадиий

асарлар поэтикасини тадқиқ этмасдан ва таҳлил қилмасдан асарлар мазмунини батафсил
баён қилишга уринадилар. Баъзан композиция, услуб, асарнинг тили, бош қаҳрамон образи,
муаллифнинг позицияси ва умуман, таҳлил қилинаётган бадиий асар олдига қўйилган
муҳим вазифалар ва бошқа бир қатор муаммолар эътибордан четда қолади.

Сўнгги даврларда роман жанри араб танқидчилари, адабиётшунослари ва ёзувчилари-

нинг эътиборини торта бошлади. “Ал-Маърифа” (1980 йил октябрь), “Ат-Ториқ” (1981 йил
август) ва “Ал-Мавқиф ал-Адабий” (1982 йил январь) журналларининг Сурия адабиётида


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

21

роман жанрини ривожлантиришга бағишланган махсус сонлари ушбу мулоҳазаларни
тасдиқлайди.

Таниқли араб адиби Набил Сулаймон ўзининг “Танқид ва Сурия романи” (1981) номли

мақоласида шундай ёзади: “Сурия романи ҳали адабиётимизда ҳукмронлик қилиш мавқеи-
ни эгаллашга даъвогарлик қилувчи мустақил жанр сифатида ўз ўрнини топгани йўқ. Шеър
ва ҳикоя жанрлари турли авлод ўқувчиларининг эътиборини ўзига жалб қилмоқда. Романга
келинса, ушбу жанр профессионал бўлмаган ёзувчилар учун имтиёз ҳисобланади, чунки
улар учун адабиёт иши қўшимча машғулот саналади. Роман ёзиш билан эса атиги бир неча
профессионал ёзувчи шуғулланади, бироқ уларнинг ушбу жанрда олиб борадиган ишлари
баъзан йиллар мобайнида тўхтаб қолади”

1

.

Яна бир суриялик таниқли ёзувчи Абдуссалом ал-Ужайлийнинг таъкидлашича, турли

ёзувчилар ижтимоий воқелик билан боғлиқликни турли шаклларда ифодалайдилар. Баъзи
роман муаллифлари воқеликни худди суратга тушираётгандек акс эттириш билан чеклан-
салар, бошқалари эса ҳаётдан завқ олиб, уни турли рангларда тасвирлайдилар. “Яна бир
гуруҳ муаллифлар эса унинг камчиликларини кўриб, танқид қилишади. Ёмон иллатлардан
халос бўлиш йўлини улар мавжуд воқеликдаги ёвузликларга қарши курашда кўрадилар ва
ундаги энг яхши хусусиятларни сақлаб қолишни ёқлайдилар. Яна шундай ёзувчилар борки,
улар учун атрофдаги олам билан ўзаро муносабат ундан қочишни англатади, улар ҳаққоний
ҳаётдан узоқ нарсалар ҳақида ёзадилар. Ўзим ҳақимда айтишим мумкинки, мен воқеликни
рад этадиган ёзувчиларданман, баъзида мен уни пушти рангда кўраман, аммо у менга
баъзан қора рангда кўринади. Ҳаётнинг ёрқин томонлари ҳам бор, мен унда қувончу шод-
лик борлигини инкор этмайман... лекин умидсизлик, тушкунликка тушиш учун сабаб кўп-
роқдек туюлади менга ёки менинг кўзимга жамият ҳаётининг қоронғу томонлари кўпроқ
ташланади. Агар қайғуларимнинг сабаблари менга маълум бўлса, унда мен ёмонликларни
йўқ қилиш ёки ҳеч бўлмаганда уларни юмшатиш учун ишлай оламан. Масалан, мен
бадавийлар муҳитида қасос, қишлоқдаги қолоқлик, учинчи дунё мамлакатларидаги ҳукм-
дорларнинг золимликлари ҳақида ёздим

2

.

“Ал-Мавқиф ал-Адабий” (1982 йил январь) деб номланган бошқа бир журналда Ҳусам

ал-Ҳатибнинг “Сурия романининг миллий ўзига хосликлари”, Аднан ибн Зурайлнинг
“Суриядаги араб романининг шакли ва мазмуни”, Самар Руҳий ал-Файсалнинг “Сурия
тарихий романида “Сирлар” шакли”, Ханна Аббуднинг “Сурия романида қаҳрамон образи”,
Муҳаммад Мунқиз ал-Ҳошимийнинг “Сурия романида романтизм”

3

сингари адабиётшу-

нослик ва танқидчилик йўналишида ёзилган мақолалари нашр этилган.

Шундай қилиб, роман жанри замонавий Сурия танқидчилигида кенг кўламда ўрганил-

моқда. Бу бутун араб дунёси ижтимоий ҳаётидаги, хусусан, Суриядаги ижтимоий ўзгариш-
лар билан чамбарчас боғлиқ. Қайд этиш мумкинки, айнан Сурия публицистикасида араб
ижтимоий тафаккури тарихидаги қарама-қаршиликлар ёрқин акс эттирилган, адабий
услубни янгилаш учун кураш бўлмаганида у йиллар араб адабиётининг бутун тарихи тушу-
нарсиз бўлиб қолар эди. ХIХ асрнинг сўнгги чораги ва ХХ аср бошларида Суриядаги қатор
йирик ёзувчиларнинг фаолияти бевосита публицистика билан боғлиқ. Шу сабабли, сурия-
лик публицистлар ўша давр публицистикасининг умумий тавсифи билан чекланиб

1

ةيقذلالا .ةيبرعلا ةياورلا يف تاسارد ،مل اعلاو تاذلا ىعو ناميلس ليبن

١٩٨٥

٢٠٩

2

رلا ،صاخ ددع يبدلأا فقوملا

او

طابش .قشمد .ةيروس يف ةي

١٩٨٢

ص .

٩

3

،

قشمد . ةيروسلا ةياورلا يف ةيعقاولا ،قامس لصيف

١٩٧٩

.ص .

١٣

ةيروس يف ةصقلا بدأ ،ليرذ نب ناندع

.ص توريب .

٢

١٣

-

٠

ه

١


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

22

қолмайди, аксинча, унинг ҳаёти, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва унинг энг обрўли вакил-
ларининг адабий фаолияти очеркларини беришни зарур деб ҳисоблайди.

Ҳусам ал-Хатиб, Муҳсин Жасим Али ал-Мусувий, Муртоз Абдулмалик, Аднан ибн

Зурейл ва бошқа араб адабиётшуносларининг бир қатор асарлари Сурия адабиётида роман
жанрининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Бироқ азалий анъаналарга
кўра, юзага келган тасаввурлар таъсирида адабиёт тарихидаги муайян давр тавсифи
берилган умумий шарҳларнинг муаллифлари етакчи ёзувчиларнинг ишлари билан боғлиқ
материаллардан тўла фойдаланишдан ўзларини тийганлар. Бу ёзувчиларнинг ижодий ама-
лиётларида адабий жараённинг муҳим хусусиятлари ҳамда объектив қонуниятлари чуқур ва
ёрқин намоён бўлган, деб ўйлаймиз.

Ҳозирги янги давр ва энг янги даврлар Шарқ адабиётларини ўрганиш тадқиқотчилар

олдига, одатда, Шарқ мамлакатларининг миллий ва тарихий ривожланишининг ўзига хос
хусусиятлари ва уларнинг маданияти билан боғлиқ бир қатор муаммоларни қўяди. Шарқда,
хусусан, араб дунёсида ёш миллий адабиётнинг шаклланиш жараёни, бир томондан, кучли
барқарор ўрта асрлар маданияти анъаналарининг мавжудлиги, иккинчи томондан, ижти-
моий-сиёсий эволюция суратининг ўсиши ва дунё маданияти билан алоқаларни доимий
равишда кенгайтириб бориш каби омилларга ўз таъсирини кўрсатди. Улардан бири бошқа-
сига устун келди ва араб мамлакатларидаги ёш миллий адабиётчилар ушбу омилларнинг
турли хил элементларини ўзлаштирдилар. Араб адабиёти йилдан-йилга вақт ва инсон
ҳаётининг чуқур оқимларига тобора кўпроқ кириб келмоқда. Ундаги тарихий ўзаро тўқна-
шув кўп қиррали бўлиб боради, инсон тақдири мураккаблашади, хулқ-атворнинг ижтимоий
ва психологик манбалари янада мустаҳкамланади. Бу нарса адабиётшуносларни адабий
жараённи ҳозирги ижтимоий-фалсафий ва эстетик тафаккуримиз даражасида тавсифлаш
учун доимо янги параметрларни киритишга мажбур қилади.

Сурия адабиётида роман жанрининг янги эпик жанр сифатида юзага келиши, юқорида

ёзилганидек, ХХ аср бошларига тегишли. ХХ аср Сурия адабиётининг ўзига хос хусусияти
шунда намоён бўладики, унда ижтимоий кучларнинг қайта гуруҳлаштирилиши ва мавжуд
феодал-мустамлака тизимига танқидий муносабатнинг кучайиши маърифатпарварлик реализ-
ми ўзининг “паст”, ҳаётнинг реал жиҳати ва ўткир ижтимоий муаммолари билан юзага келди.
Аммо шу муносабат билан бадиий насрнинг жадал ривожланаётганига қарамай, маърифат-
парварлик реализми адабиётида журналларда чоп этилган публицистик наср, мактублар,
саёҳатлардан парчалар, ҳар турли кундалик тасвирлар катта аҳамият касб эта бошлади

1

.

Роман жанри эпик насрнинг етакчи жанрига айлана бошлади. Бу борада суриялик

маърифатпарварлардан ташқи муҳитни ўта механик ва эмпирик (амалий) тарзда идрок этиб
ижод қилган Адиб Исҳоқ, Абдураҳмон ал-Кавокибий, Нажиб ал-Ҳаддод, Фараҳ Антуан
каби адибларнинг яна бир хусусиятини алоҳида таъкидлаш керак ва бу уларнинг дунёқа-
рашларининг бир томонлилиги билан изоҳланади.

Амалий жиҳатдан ҳодисалар ҳақиқатни эмас, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий

моҳиятини аниқлай олганлар. Воқеликда реалиялар кўпинча “тизим” сифатида эмас, балки
фактлар занжири сифатида намоён бўлган. Ва, табиийки, аниқ фактларни тасвирлашга
мурожаат қилган ҳолда, улар бадиий образларнинг яхлит тизимида ўз воситалари билан
вазиятлар ва белгилар ўзаро таъсирининг табиий натижаси сифатида маълум бир ижтимоий
можарони очиб бера олмадилар, ўз фикрларини сюжетга асосланган ҳолда ифодалай

1

قشمد .ةيروسلا ةياورلا ،ناميلس ليبن

١٩٨٢

.ص .

١٧

-

٢٧

؛

١٠٨


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

23

олмадилар, кузатилган ҳодисаларни шунчаки тиклаш, уларнинг тўғридан-тўғри сатирик
жиҳатдан тавсифланиши билан чекланганлар.

Адабиётдаги эволюция, хусусан, ХХ аср араб адабиётидаги эволюцияни тўла ишонч

билан эволюция асри деб ҳисоблаш мумкин

1

. Бу, биринчи навбатда, эстетик идрок ва

воқеликни тафаккур қилиш тамойилларини янгилаш, типиклаштириш усулларини ва уму-
ман, адабиётнинг структурасини, миллий анъанани ўзгартиришдир. Адабиёт ҳавосиз макон-
да, бошқа адабиётлар билан, у ерда бўлаётган жараёнлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда
мавжуд бўлмайди. Назаримизда, адабиётнинг тузилишидан келиб чиқадиган ички ва ташқи
(ижтимоий тараққиёт, фалсафий тизимлар, мафкуравий таълимотлар ва бошқалар) ўзгариш-
ларнинг сабаблари ва шароитларини аниқлаш муҳимдир.

Тирик адабий жараён бирон-бир меъёрий эстетика талабларига жавоб бермайди. Бунда

ҳамма нарса олдиндан тузилган режага мувофиқ жойлаштирилади. Шунинг учун адабиёт
тараққиётининг дихотомик концепциясидан (реализм-антиреализм) қатъиян воз кечиш керак.
Бунга кўра ўтмишдаги барча муҳим ҳодисалар реалистик деб эълон қилинди. Шу билан бирга,
ХХ аср адабий жараёни ичидаги кўплаб ҳодисаларга нисбатан қатъий меъёрий талаблар
қўйилди ва уларнинг аксарияти антиреализмнинг кўриниши сифатида кўриб чиқилди

2

.

Биз адабий жараёнга таъсир кўрсатувчи икки омил ҳақида сўз юритдик. Агар замонавий

араб адабиётига ўз манфаатимиз нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, миллатлараро адабий
мулоқотнинг шакл ва усуллари, унинг бир лаҳзали намоён бўлиши ва узоқ давом этадиган
оқибатлари кўзга ташланмаслиги мумкин эмас. Бу ерда кўр-кўрона тақлид, қатъий танлов,
оддий маълумот алмашиш (ҳар доим зарур ва фойдали) ва чуқур сингиб борувчи таъсир,
ижодий тажрибанинг асл талқини ва адабий ҳодисаларга муносиб жавоб, дунё санъатида
эришилган ютуқларни чинакам ўзлаштириш ва ўз эстетик принциплари, анъаналар ҳимоя
қилинганлигини кўриш мумкин. Миллатлараро мулоқот жараёнида ғоявий ва эстетик
бойиш муаммоларига мурожаат қилган ҳолда, биз илк бошдан адабиёт деб аталган нарсани
бадиий тасвирнинг бутун бошли тизими ёрқин илгари суриладиган ҳамда янги адабий
шакл ва жанрлар ишлаб чиқиладиган, янги ижодий методлар ривожлантириладиган бошқа
мулоқот турларидан алоҳида ажратиб олишимиз лозим.

Тадқиқотчилар, одатда, араб мамлакатларида ёш миллий адабиётнинг шаклланиш

жараёнини адабиётшуносликда илмий муомалага “Ан-Наҳда” уйғониш даври сифатида
мустаҳкам кириб ўрнашган маданий ҳаётни жонлантириш даври билан боғлайдилар

3

.

Айнан шу даврда Сурия адабиётида янги эстетик қарашлар ҳамда янги адабий йўналишлар
шаклланди. Ан-Наҳдани маърифатпарварлик даври, Европа маърифатпарварлигига ўхша-
маган, ўзига хос, аммо тарихий маънога тўла бўлган давр сифатида тавсифлашга имкон
берадиган бир қатор характерли хусусият ва аломатлар мавжуд

4

. Суриядаги биринчи

маърифатпарварлардан бири Франсис Марраш (1836–1873) эди; Суриядаги маърифатпар-
варлик йўналишида иш олиб борган тадқиқотчилар учун муҳим материал унинг “Тарози
палласи” китобидан ўрин олган. Китобда мажозий шаклда, Сурия фольклори руҳида
маърифатпарварлик ғояларини баён қилади.

1

Kirpichenko V.N. Sovremennaya yegipetskaya proza. 60–70-e godi (Modern Egyptian prose). – M.: Nauka, 1986. – S. 153.

2

Dolinina A. A. Ocherki istorii arabskoy literaturi novogo vremeni (Yegipet i Siriya) (Essays on the history of Arabic

literature of modern times (Egypt and Syria). – M., 1973. – S. 114.

3

١٣٧.ص١٩٧٤قشمد .ةيروسلا ةصقلا يف اهلاكشأو ةيبنجلأا تارثؤملا لبس ،بيطخلا ماسح

4

Dolinina A. A. Ocherki istorii arabskoy literaturi novogo vremeni (Yegipet i Siriya) (Essays on the history of Arabic

literature of modern times (Egypt and Syria). – M., 1973. – S. 120.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

24

Ижтимоий фикрни ривожлантириш учун публицист ва маърифатпарвар Абдураҳмон

ал-Кавокибий (1849–1903) жуда кўп иш қилди. Адабий анъана изларини аниқ акс эттирган
“Истибдоднинг табиати ва қулликка қарши кураш” китобида у Султон Абдулҳамид

1

ҳукмронлик даврини кескин қоралайди. ХIХ асрга қадар Сурия кейинги давр араб классик-
ларининг анъаналарини сақлаб қолди: шеъриятдаги атайлаб мураккаблаштирилган услуб,
шеърий қўшиқлар илова қилинган қофияланган наср, ўрта аср қўлёзмалари остида
стилизацияси ва б. 1920 йил – француз мандати ўрнатилган йил Ғарбий Европа маданияти-
нинг кириб бориши ҳолати кучайди

2

.

Дамашқдаги Фанлар академиясининг ядросини ташкил этувчи, анъанавий араб адабиё-

ти шаклларига амал қилишга чақирувчи, ўрта асрлар адабий ёдгорликларини ўрганган
суриялик филолог-олимлар Муҳаммад Курд Али, Халил Марданбей (18951959), Бадриддин
ал-Ҳамид, Салим ал-Жундий ва бошқа гуруҳларнинг фаолиятлари онгли реакция сифатида
намоён бўлди.

1920-йилларда Сурияда анъанавий адабиёт ҳимоячилари билан бир қаторда ёзувчилар-

нинг янги авлоди пайдо бўлди, уларнинг кўпчилиги Европа мамлакатларида, аксарият
ҳолларда Францияда таҳсил олишди. Ғарбий Европа адабиётини тарғиб қилар экан, улар
ўзлари билан янги ғоялар ва жанрларни олиб келишган. Бироқ, уларнинг таъсири кейинги
ўн йилликда сезила бошлади. ХХ асрнинг 20-йиллари суриялик ёзувчиларнинг услублари-
дан, уларнинг насрларининг публицистикасига оидлигидан воз кечиб

3

, 30-йиллар янги

авлод ёзувчилар қисқа ҳикоя жанрини такомиллаштирди, бадиий адабиётни ривожланти-
риш учун кўп иш қилди. Ушбу авлод ёзувчилари орасида биринчи ислом даври ҳақидаги
бир қатор тарихий романлар муаллифи, Сейид ал-Қурайш (1929–1931) ва Умар ибн ал-
Хаттоб (1936) деган илк ислом даври ҳақидаги тарихий романлар силсиласи муаллифи,
Маъруф Аҳмад ал-Арнаутни (1892–1948) алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Ал-Арнаут нафақат ёзувчи, балки йирик адабиёт назариётчиси ҳам эди. Унинг тил,

услуб ва бадиий образлар тўғрисидаги мақолалари Шакиб ал-Жобирий (1818 йилда туғил-
ган), Фуад аш-Шайб, Муҳаммад ан-Нажжар ва бошқалар каби ёзувчиларнинг шакллани-
шига катта ёрдам берган.

1925–1927-йиллардаги миллий қўзғолоннинг бостирилиши зиёлилар муҳитида умид-

сизликларга сабаб бўлган, кўплаб ёзувчиларнинг асарларида из қолдирган. Ўттизинчи йил-
ларда, миллий озодлик кураши кескинлашган даврда адабиёт яна жанговар қуролга айланди.
Шеърлари халқни иш ташлаш ва намойишларга чорлаган шоирлар пайдо бўлди. Хайруддин аз-
Зиреклий, Муҳаммад ал-Бузий (1887–1955), Умар Абуриша каби шоирлар француз мустам-
лакачилигини қораловчи асарлар яратганлар

4

. Лирика юқори бадиийлик чўққисига чиқди.

1930-йилларнинг ўрталарига келиб, “Ат-Талиа” журнали атрофида бирлаштирилган янги
йўналишда ижод қилган ёзувчиларнинг овозлари (Авангард, 1937 йил) Сурияда янада юксала
бошлади. Журнал атрофида бирлашган ёзувчилар, жаҳон адабиётига оид кўплаб асарларни, шу
қаторда таниқли намояндаларнинг асарларини арабчага таржима қилдилар.

1

Dolinina A.A. Zametki o yegipetskoy literature novogo i noveyshego vremeni // Folklor i literatura Afriki (Notes on

Egyptian literature of modern and recent times // Folklore and African literature). – M., 1970. – S. 24.

2

Krimskiy A. Ye. Istoriya novoy arabskoy literaturi. XIX – nachalo XX veka (The history of the new Arabic

literature. XIX - beginning of XX century). – M., 1971. – S. 403.

3

Dolinina A. A. Ocherki istorii arabskoy literaturi novogo vremeni (Yegipet i Siriya) ((Essays on the history of Arabic

literature of modern times (Egypt and Syria). – M., 1973. – S. 121.

4

Luskiy V.B. Nasionalno-osvoboditelnaya voyna v Sirii (National Liberation War in Syria). – M., 1964. – S. 62.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

25

Ана шу авлод ёзувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли новелла (ҳикоя) жанри шакл-

ланди. Психологизмга, оддий одамнинг ички дунёсига эътиборни қаратган ҳикоя пайдо
бўлди, сюжет тузилиши, композицион воситалар – пейзаж, ташқи портретни ўзлаштириш
давом этмоқда, бир сўз билан айтганда, адабиёт буларсиз роман каби мураккаб шаклларга
ўта олмайди.

Замонавий роман шаклланишининг илк босқичида (Сурияда бу босқич фақат ХХ аср-

нинг 20-йилларига тўғри келади), жанрнинг шаклланишига кўмак берган адабий манбалар,
келиб чиқиши жиҳатдан ранг-баранг ва эстетик материаллар аниқ-равшан намоён бўлади.
Сурияда роман жанрининг шаклланиши замонавий адабиётнинг пайдо бўлиши ва умуман,
замонавий санъатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда кечади. Буларнинг барчаси,
маълум маънода, узоқ давом этган жараён – Суриянинг кенг дунё маданий алоқалари
тизимига қўшилиши жараёнининг бир қисми эди. М. Бахтиннинг “жанр – бу санъатнинг
хотираси” формуласи, авваламбор, жанр муаммоларига аниқ тарихий ва типологик
ёндашишга йўналтирилган. У адабиётнинг муҳим хусусиятларидан бирини аниқлашга им-
кон берадиган энг муҳим нарсани ўз ичига олади – жанрлар узлуксиз ривожланиш ҳолатида
бўлади, улар ҳаёт ўзгариши билан туғилиб, йўқ бўлиб кетади, бинобарин, бадиий асар
мазмуни ҳам. Суриядаги адабий жараён бизга буни кўришга кўмак беради

1

.

ХХ аср 30-йилларида йирик араб адибларининг деярли барчаси анъанавий Сира –

пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлари тасвири матнлари –
Таҳа Хусайн (1889–1956), Тавфиқ ал-Ҳаким (1848) ва суриялик Маъруф ал-Арнаут (1892–
1948), уч жилдли тарихий роман – “Саид ал-Курайш” (1929), икки жилдли роман – “Умар
ибн ал-Хаттаб” ва “Фотима она” романларига мурожаат қилдилар. Аслида бу адибларнинг
барчалари қадимги матнларни янги замон таълимотлари даражасида муаллиф сифатида
қайта ишлаган ҳолда Сира ва ҳадисларни талқин қилишга уриндилар. Бундай тарихий
романларни яратишга адибларнинг ўз мамлакатининг қаҳрамонона ўтмишини кўрсатиб
бериш, қадимги даврлар араб жамиятининг манзарасини қайта яратиш саъй-ҳаракатлари
рағбат бўлди. Тарихий роман жанрида асар яратган ёзувчилар озодлик учун кураш
идеаллари ўз аксини топган халқ тарихи даврларига мурожаат қиладилар

Ҳар бир адабий давр ўзига хос жанр тизимини туғдиради. Жанрларнинг умумий ман-

зарасида йирик санъаткорларнинг ижодий ютуқларида мустаҳкамланган даврнинг бадиий
қиёфаси ҳам намоён бўлади.

Табиийки, маданий юксалиш ва Суриядаги маърифатпарварлик ва мустамлакага қарши

ҳаракатларнинг ривожланиши шароитида очиқ-ойдин саргузаштли роман китобхонларнинг
талабларини қондира олмаётган эди. Янги даврда тарихий роман жанрнинг шаклланиши жа-
раёнида ҳал қилувчи роль ўйнашни давом эттириб, аввало, маърифатпарварлик ва ватанпарвар-
лик вазифаларидан келиб чиққан юксак тарихийликнинг юқори даражаси билан тўлдирилган.

Ўз халқининг ва улуғвор ўғилларининг тарихини бадиий асарларда тирилтирар экан,

ёзувчилар чет эл маънавий ҳукмронлигига қарши туришга, замондошларнинг ватанпарвар-
лик туйғуларини тарбиялашга ва кескинлаштиришга ҳаракат қилдилар. Шундай қилиб,
сюжет, тарихий воқеалар М. Арнаутнинг олдинги планига чиқди. У ўз романларининг
бадиий шаклига унчалик аҳамият бермади. М. Арнаут жамиятнинг аристократик қатлам-
лари ҳаётини тасвирлаган ва камдан-кам ҳолларда оддий одамлар ҳаётига мурожаат қилган.
М. Арнаут романларининг айрим камчиликларига қарамай, улар ушбу жанрда ёзилган илк

1

Veselovskiy A. Istoricheskaya poetika (Historical poetics). – M., 1990. – S. 181.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

26

адабий тажрибалар ҳисобланган. А. А. Долинина таъкидлаганидек, насиҳатомуз элементлар
маърифатпарварлик мавзусидаги асарларга хос муҳим аҳамият касб этади

1

.

Сурия адабиётида романнависликнинг ривожланишида Шакиб ал-Жобирий (1912 йилда

туғилган) алоҳида ўрин тутади. У ўзининг адабий фаолиятини 30-йилларда, Сурия Европа
маданияти билан кўпроқ танишишни бошлаганида бошлаган. Шакиб ал-Жобирий ижоди-
нинг бошларида француз ва немис адабиётининг таъсири сезилади.

Шакиб ал-Жобирий ўз адабий фаолиятини “Очкўзлик” романидан бошлаган (1937). У

ўзининг “Тақдир ҳазиллашмайди” деб номоланган иккинчи романини Иккинчи Жаҳон уру-
ши арафасида, яъни 1939 йилда нашр этди. Адибнинг навбатдаги асари 1946 йилда ёзилган,
“Камалак” романи эса 1961 йилда нашр этилади.

Агар М. Арнаут тарихни ўз романлари учун мавзу сифатида олган бўлса, Шакиб ал-

Жобирий эътиборини ўз замондошларининг феъл-атворларига қаратади, уларнинг ички
дунёсига кириб боришга, ўз қаҳрамонларининг ўзига хослигини очиб беришга интилади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу давр немис романтизмининг таъсири адабиётда сезилди.

“Романлар Ғарбий Европа адабиётлари ва миллий анъаналарининг охиригача ўзлашти-

рилмаган ўзаро боғлиқлик изларини акс эттиради. Бу фикрларнинг мавҳумлигида ҳам,
бадиий гавдалантиришда ҳам ўз тасдиғини топади. Жанр шаклининг мўртлиги, жанрнинг
хомлиги, хилма-хил адабий анъаналарнинг кучли таъсирини ҳали ўзлаштирмаганлиги жуда
аниқдир”

2

. Таниқли шарқшунос Л. С. Гиунашвилининг форс романи ривожланишининг

ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги фикрлари Сурия насридаги жараён билан мутаносибдир.

Бадиий ва ғоявий маънода маълум муайян ривожланиш Ал-Жобирийнинг “Тақдир

ҳазиллашмайди” ва “Камалак” роман-диологиясида сезилади. Гарчи ушбу икки романнинг
асосий воқеалари Европада рўй берган бўлса ҳам, ёзувчи арабларга руҳан бегона бўлган
“Очкўзлик” романида етарли бўлмаган қаҳрамонлар ва воқеаларга миллий бўёқ беришга
интилган. Шунинг учун, ҳам баъзи араб адабиётшуносларининг фикрича, “Очкўзлик” асари
унинг Эльза дастлаб ёқтириб қолган “эркин” (ноқонуний) ҳаёти ҳақида.

Романнинг иккинчи қисми уларнинг ўғли Муҳаммад Алига бағишланган. Эльза ўғли

билан бирга Австриядаги бир қишлоққа кўчиб ўтади. Муҳаммад Али тиришқоқ бола бўлиб
вояга этади, ўз устида кўп шуғулланади, ислом динини ўрганади. Онаси эса ўз эри ва унинг
араб дўстларини унута олмайди. Шундан кейин Эльза ўғли билан Берлинга кўчиб кетади. У
ерда унинг ўғли очликдан, ёмон овқатланиш туфайли сил касалига чалинади ва вафот
этади, Эльза эса Гамбургга қайтади. Эльза бу ерда болаликдаги дўстини учратади. У
раққосалик қилар эди. У Эльзани ўзи билан бирга ишлашга кўндиради ва шу тарзда Эльза
Байрутга келади, у ерда ўзининг собиқ севгилиси Ала билан учрашиб қолади ва ўғлининг
ўлими ҳақида унга сўзлаб беради. Кўриниб турганидек, асар Эльза ва Ала ўртасидаги
романтик ва баъзан фожиали муносабатлар романнинг асосини ташкил этади. “ШарқҒарб”
мавзуси ҳар доим араб ёзувчилари ижодида муҳим ўрин тутган. Ал-Жобирий қаҳрамонлар
орасидаги мураккаб муносабатларни тасвирлар экан, Шарқ ва Ғарб дунёсининг ҳеч қачон
бир бўлмаслиги, улар орасида муроса бўлмаслигига эътибор қаратди. Инсонлар харак-
теридаги тафовутлар, фикрлаш тарзи, турмуш тарзи орасидаги фарқлиликлар оиладаги
келишмовчилик, ихтилофларга сабаб бўлишини тасвирлайди.

1

Dolinina A. A. Ocherki istorii arabskoy literaturi novogo vremeni (Yegipet i Siriya) (Essays on the history of Arabic

literature of modern times (Egypt and Syria). – M., 1973. – S. 82.

2

Giunashvili L.S. Problemi stanovleniya i razvitiya realizma v sovremennoy persidskoy proze (The problems of the

formation and development of realism in modern Persian prose). – Tbilisi: Mesniereba, 1985. – S. 91.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

27

Ала ва Эльза образлари муаллиф томонидан илиқлик ва лиризм билан ёзилган, баъзан

бу сентименталликка айланиб кетган. Араб ёзувчилари, шу жумладан, Ал-Жобирий ўз
ижодий услубларидаги романтик ва сентиментал хусусиятларни енгиб, реалистик роман
сари йўл олдилар. Қаҳрамонларнинг ички дунёсига, уларнинг ҳис-туйғулари ва азоб-
уқубатларига ҳаддан ташқари эътибор Ал-Жобирийга севги, никоҳ ва аёлларнинг жамият-
даги мавқеини янада чуқурроқ акс эттиришига тўсқинлик қилади. Ал-Жобирий романнинг
мураккаб композицион шаклини ўзлаштирган ҳолда сюжетни моҳирона чизади. Роман
воқеалари шундай изчил кетма-кетликда баён этиладики, ўқувчининг романга хос интри-
галар, муаммоларга бўлган қизиқиши сусаймайди

1

.

Араб адабиётшуноси Умар ал-Дакқоқ таъкидлаганидек: “Шакиб ал-Жобирий ўз

маҳорати билан адабиётда катта роль ўйнаган. У ўз қаҳрамонларининг ички дунёсини очиб
беришга қодир бўлган, уларнинг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ кўрсатиш ва таҳлил
қилишга ҳаракат қилган. Сурияда бу ёзувчининг романлари пайдо бўлиши билан янги
бадиий роман дунёга келди”

2

. Сурия адабиётининг янада юксалиши урушдан кейинги

даврда адабиётга кириб келган ёш авлод ёзувчиларининг шаклланишига катта таъсир
кўрсатган 1935 йилда “Ат-Талиа” журналининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Шундай қилиб, Сурия адабиётида роман жанрининг пайдо бўлиши ва ривожланишини

ўрганиш сирасида икки бир-биридан фарқли босқични ажратиш мумкин. Биринчи босқичда
(20-йиллар ва 30-йилларнинг ўрталари) француз мандат режими шароитида миллий-
озодлик ҳаракатининг кўтарилиши туфайли юзага келган, мамлакатдаги маданий
кучларнинг бирлашиши рўй беради.

ХХ аср 40-йиллари ўрталарида Сурия жамиятининг янги, демократик онгини акс эттирувчи

наср жанрлари интенсив шаклланади, замонавий Сурия адабиёти тарихининг иккинчи босқичи
бошланади. Араб мамлакатларида таржима қилинган ва нашр этилган Ғарб реалистлари,
шунингдек, россиялик ёзувчиларнинг асарлари таъсири остида араб адабиётида реалистик йўна-
лишни шакллантирган кўплаб ёзувчиларнинг шахсиятлари шаклланди.

Сурия адабиётида халқнинг машаққатли ҳаёт шароитлари билан боғлиқ ижтимоий

тенгсизлик, ишсизлик мавзулари юзага келади. Бадиий асарларда ижтимоий мавзуларни акс
эттириш натижаси ўлароқ, шуни айтиш мумкинки, уларда жамиятдаги ўзининг ўрнини
яхши англовчи ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол қаҳрамон пайдо бўлди. Бу ХХ аср
40-йилларнинг охири ва 50-йилларнинг биринчи ярмида юз берди.

1950-йилларнинг ўрталарида, умуман араб адабиётида, хусусан, Сурия адабиётида

“роман ҳукмронлиги” даври бошланади. “Бошқа жанрларнинг деярли барчаси озми-кўпми
даражада романлаштирилади. Романнинг адабиётда мавжудлиги туфайли қатъий каноник
жанрлардаги шартли тиллар жаранглай бошлади.

Бу билан бошқа адабий жанрлар ҳам “романлаштирилдими?” деган савол туғилади.

Ушбу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин – роман жанрининг таъсирида янада плас-
тикроқ, эркинроқ бўлиб борди, уларнинг тили диалектизмлар эвазига янгилана борди,
кулги, истеҳзо, ва энг муҳими, ҳаёт билан алоқада бўлишга имкон берадиган баъзи бир
семантик кемтиклик унинг ичига сингиб борди.

1

Lamidze G.I. Problemi tvorcheskogo vzaimodeystviya nasionalnix literature (Problems of the creative interaction of

national literatures). – M., 1961. – S. 61.

2

،قشمد .ايروس يف ةيبدلاا عاونلاا قاقدلا رمع

1971

.ص ،

1

2


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

28

Ханна Минанинг асарлари ҳақида ўз даврида жуда кўп ёзишган. Романнавис адиб,

жамоат арбоби Ханна Минанинг номи Нагиб Маҳфуз, Юсиф Идрис, Ҳусайн Муррув ва
бошқаларнинг номлари билан бир қаторда араб дунёсида яхши маълум ва машҳурдир. Араб
китобхони учун Сурия шаҳарлари – Лазиқия, Дамашқ, Ҳалаб аҳолиси билан танишиш кўп
жиҳатдан Ханна Минанинг китоблари орқали юз беради, дейиш муболаға бўлмайди. Бундай
ҳолат, шубҳасиз, ёзувчининг, танқиднинг зиммасига улкан масъулият юклайди. Танқид
кенг омма эътиборига ҳавола этилган муаллифнинг китобларида ҳақиқат нақадар чуқур
ёритилганлигини аниқлашга интилади.

Юқорида зикр этилганлардан келиб чиқиб, қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
Сурияда замонавий адабиётнинг шаклланиш жараёни роман жанрининг пайдо бўлиши

ва ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунда ХХ асрда ижод қилган баъзи ёзувчилар
анъанавий араб романи “Сира” тажрибасини янги талқинда қўллашга уринишган (Маъруф
ал-Арнаут) бўлсалар, бошқалари Европа романнавислиги анъаналарига (Шакиб ал-
Жобирий) кўпроқ эргашганлар.

ХХ аср 40-йилларининг ўрталаридан бошлаб Сурия замонавий адабиёти, шу жумладан,

дунё тажрибаси таъсирида реал тенденцияларнинг кучайиши билан тавсифланадиган янги
жанрнинг ривожланиш босқичи бошланади. Бу даврда Сурия адабиётида ижтимоий мавзу-
ларга нисбатан алоҳида қизиқиш кучаяди, бадиий асарларда жамиятдаги ўрнини тан олувчи
ва ўз ҳуқуқи учун курашувчи фаол қаҳрамон образи юзага келади. Шу нуқтаи назардан
замонавий суриялик ёзувчи Ханна Минанинг ижоди ўзига хос воқеа ҳисобланади.

ГЕРОИ АРАБСКИХ ПЛЕМЕННЫХ СКАЗАНИЙ

«АЙЙАМ АЛ-АРАБ»

МУТАЛОВА ГУЛНОРА

PhD (филологические науки), ТГИВ

Аннотация. В истории изучения мирового эпоса арабский эпос долгое время оставался неизу-

ченным, а его специфика иногда была причиной того, что говорили о его отсутствии у арабов. До
настоящего времени эпические образцы рассматривались в основном как источники, представ-
ляющие интерес лишь для ученых-историков и этнографов. Одним из уникальных образцов
раннесредневекового эпического творчества арабов являются племенные предания, известные в
арабистике как «Аййам ал-араб» («Дни арабов»). Это собрание устных, а позже письменно
зафиксированных повествований является не только уникальным историческим памятником, но и
ценным филологическим источником в самом широком его понимании.

Данная статья посвящена изучению вопроса роли и места человека в доисламском обществе,

его сущности и достоинств, положительных и отрицательных сторон, получивших художест-
венное отображение в «Аййам ал-араб».

С этой целью были отобраны и проанализированы племенные сказания – «Дни», на основе которых

были выявлены главные участники исторических событий – эпические герои, составлена их
классификация, а также затронут вопрос прототипа литературных героев в арабской литературе и их
влияния на формирование литературных типов на последующем этапе её развития.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов