Текст научной работы на тему Формирование толерантности к угрозам у молодежи: диалектика анализа и интерпретации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-81
6
0
Поделиться
Дармонов, А. (2019). Текст научной работы на тему Формирование толерантности к угрозам у молодежи: диалектика анализа и интерпретации. Экономика и инновационные технологии, (1), 72–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10681
Алиёрбек Дармонов, Ташкентский государственный аграрный университет Андижанский филиал

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается социально-философские задачи формирования у молодёжи чувства терпимости в условиях осуществления реформи в годы независимости

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ЁШЛАРДА ТАҲДИДБАРДОШЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ:

ТАҲЛИЛ ВА ТАЛҚИН ДИАЛЕКТИКАСИ

Дармонов Алиёрбек Абдухалилович,

ТДАУ Андижон филиали катта ўқитувчиси

E-mail:

Darmonov87@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида

амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларда таҳдидбардошлик
туйғусини шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-фалсафий масалалар ҳақида
фикр юритилган.

Аннотация:

В данной статье рассматривается социально-философские

задачи формирования у молодёжи чувства терпимости в условиях осуществления
реформи в годы независимости.

Abstract:

This article discusses the socio-philosophical tasks of forming a sense of

tolerance among young people in the context of the implementation of reform in the years
of independence.

Калит сўзлар:

жамият, таҳдидбардошлик, ёшлар, ғоялар, ўзаро муносабат,

баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот алмашинуви, ҳамкорлик, диалог,
ҳаракатлар стратегияси, илмий билим, ишонч туйғуси, миллий манфаатлар.

Кириш

Маълумки, ХХ асрнинг сўнгги чорагига келиб, кўплаб ривожланган

давлатларда ёшларга доир фаолият мустақил фаолият йўналишига айланди, унга
доир умуминсоний тенденциялар ва устуворликларни белгилайдиган халқаро
ҳужжатлар қабул қилина бошлади. Хусусан, 1985 йилда БМТ Бош Ассамблеяси
томонидан қабул қилинган “Самарали ёшлар сиёсатини шакллантиришнинг асосий
қоидалари тўғрисида”ги резолюция ана шу жараённинг бутун дунёда устувор
хусусият касб эта бошлаганини англатади.

Глобаллашув жараёнлари тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган ҳозирги

даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19
сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги
нутқида бутунжаҳондаги 2 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакилларининг инсоният
тараққиётида муҳим ўринга эга бўлаётгани ва ёшлар омилининг алоҳида эътиборни
талаб қилаётгани ҳақидаги фикри ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Юртбошимизнинг
ушбу анжумандаги “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз
қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. ... Шу муносабат билан одамлар,
биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва
тарбиялаш энг муҳим вазифадир” деган хулосаси эса БМТга аъзо барча мамлакатлар
вакилларининг диққатини ўзига қаратгани бежиз эмас[1]. Президентимизнинг
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2018 йил
10 июндаги мажлисида илгари сурилган “БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги
халқаро конвенцияси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тўғрисидаги таклифи ҳам айни
шу нуқтаи назардан ниҳоятда долзарб вазифалар мавжудлигини англатади[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётининг демографик ҳолатига кўра,

Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида аҳолиси тез суратлар билан ўсиб бораётган
давлатлар қаторига кириши маълум. Юртимиз аҳолиси орасида ёшлар сонининг
кўплиги бўйича нафақат Осиё давлатлари, балки бутун дунё мамлакатлари ўртасида
етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бу борада мамлакатимиз ёшларига хос
хусусиятлар нуқтаи назаридан, алоҳида таъкидлаш жоизки, дунёдаги ҳар бир давлат
ва жамият каби, мамлакатимизда ҳам, ушбу омилга алоҳида аҳамият қаратилиши
бежиз эмас. Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ 1991
йилнинг 20 ноябрида, Собиқ Иттифоқ республикалари орасида биринчилардан
бўлиб, “Ўзбекистoн Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари
тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги бунинг яққол далилидир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва улар

фаолиятининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги аҳамиятини ошириш,
бу жараёнда замонавий фикрлайдиган, таҳдидбардош ёш авлодни шакллантириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, 1992 йилда
Ўзбекистoн Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини ҳам алоҳида
таъкидлаш лозим. Асосий қонунимизнинг 41-моддасида: “Ҳар ким билим олиш
ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб
ишлари давлат назоратидадир”; 45-моддасида: “Вояга етмаганлар, меҳнатга
лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”; 64-
моддасида: “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва
тарбиялашга мажбурдирлар”; 117-моддада: “Ўзбекистoн Республикасининг ўн саккиз
ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар” каби қоида ва меъёрлар акс
этган[3]. Конституцияда республикамизнинг барча фуқароларига тааллуқли қоидалар
билан бирга, ёшларнинг ҳуқуқлари ва фаолият кафолатлари, уларга тегишли бўлган
ушбу ва бошқа меъёрлар ҳам белгилаб қўйилгани, ўз навбатида, мустақил
мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидаёқ ушбу соҳага оид давлат сиёсати
шаклланиши ва уни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратилганини яна бир бор
исботлайди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки йилларда қабул

қилинган ушбу тарихий ҳужжатлар, жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари каби, бу
борада бош ислоҳотчи бўлган давлатимизнинг ёшлар масаласига доир сиёсатнинг
стратегик йўналишларини мустақил тараққиётимизнинг бошиданоқ тўғри белгилаб
олганлигидан далолат беради. Ўз навбатида бу - ўша даврдаёқ давлатимиз сиёсатида
ёшлар қатламининг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеи тобора ортиб бориши халқимиз
тараққиётига хос асосий хусусиятлардан бири эканлиги чуқур англаб олинганини ҳам
исботлайди. Шу нуқтаи назардан, ўтган йилларда бу соҳада тадрижий ва тизимли
тарзда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг бугунги кунга келиб янгича дунёқараш
ва демократик тафаккурга эга бўлган ёшларнинг янги авлоди шаклланиши учун
мустаҳкам таянчга айланиши жараёнини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, қўлга
киритилган натижаларни сарҳисоб қилиш ва бу борадаги тажрибаларни
умумлаштириш долзарб масалалардан бирига айланди.

Айни пайтда мамлакатимизда таҳдидбардош ёшларни тарбиялаш жараёнини

изчил амалга оширишнинг самарали йўллари ва усулларини ҳаётга жорий этишда
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

миллий дастури”да қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш жараёнида ёш
авлоднинг замонавий таълим технологиялари моҳиятидан хабардорликлари ҳамда
уларни таълим жараёнида самарали қўллай олишлари, шунингдек, таълим
жараёнини ташкил этишга нисбатан ижодий ёндашувнинг қарор топиши билан
боғлиқ масалаларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳам ниҳоятда муҳим
аҳамият касб этади.

Бугунги кунда ушбу соҳадаги давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида

туб бурилиш юз берди. Бу борада кейинги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Болаларни уларнинг
соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Ўзбекистон
Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Олий таълим
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Олий маълумотли
мутахассислар

тайёрлаш

сифатини

оширишда

иқтисодиёт

соҳалари

ва

тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”,
“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни
янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, “Ёшларга оид
давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини
қўллаб-қувватлаш тўғрисида”, “Истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг
малакасини ошириш, Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонлари биз танлаган мавзунинг назарий-
методологик асосларини белгилайди.

Бизнинг мақоламиз эса, муайян даражада ушбу қонунлар, қарорлар ва

фармонлар ҳамда мавзуга оид бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишга хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ушбу йўналишда хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи шундан далолат

берадики, турли мамлакатларда баркамол авлодни тарбиялаш, таҳдидбардош
ёшларга хос хусусиятларни шакллантиришга доир тадқиқотлар бугунги Ғарб
дунёсининг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан,
АҚШдаги В.Вилсон халқаро тадқиқот маркази (Woodrow Wilson International center for
scholars, Washington), Йел университети, Гарвард, Колумбия университетлари, Шарқ
ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS, Англия), Гумбольд университетининг Европа
этнологияси институти (Германия), Франциядаги Сарбонна университети, Institute of
Central Asia (Франция), Париж Ижтимоий фанлар Олий мактаби (

EHESS,

Франция),

Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Россия Фанлар академиясининг
Шарқшунослик, Фалсафа ҳамда Социология институтлари (Россия) ва бошқа шу каби
илмий марказларда олиб борилмоқда [4].

Нафақат Осиё ва Шарқ илм-фани, балки бутун жаҳоннинг етакчи илмий

марказлари ва олий таълим муассасалари қаторига кирадиган Institute of Academy
for study of the modern international relations Europe and Asia (Хитой), Токио
университети қошидаги Осиё ва Африка маданияти ва тилини ўрганиш тадқиқот
институти (Research Institute for Languages and Cultures of Asia and Africa at the Tokyo


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

University of Foreign Studies), Asian Strategy and Leadership Institute (Малайзия) билан
бирга, Жанубий Кореядаги Осиё маданиятини тадқиқ этиш институти (Asia Culture
Research Institute, Ҳиндистондаги Ж.Неру университети Марказий Осиёни тадқиқ
этиш халқаро муносабатлар маркази (Central Asian Studies, School of International
Studies, Jawaharlal Nehru University) кабиларда олиб борилаётган изланишларда ҳам
биз таҳлил қилаётган мавзуга доир қимматли натижаларга эришилган.

Ватанимиз ҳудудида шаклланган цивилизациямизга хос қадриятлар, “Авесто”

ва Қуръон” каби манбалар, юртимиз ҳудудида туғилиб ўсган Бухорий ва
Термизийлар, Форобий ва Беруний, Ибн Сино ва Нажмиддин Кубро, Улуғбек ва
Навоий каби алломаларнинг ғоялари ва таълимотлари, Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асарларида ёшларни маънавий
юксалтиришга

қаратилган

илмий-назарий

қарашлар

ҳамда

мамлакатимиз

тараққиётининг янги босқичини бошлаб берган Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев асарларида акс этган концептуал фикр ва фундаментал
мулоҳазалар диссертациямизнинг илмий-методологик асоси сифатида хизмат
қилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Бугунги кунда маънавий баркамол ёш авлодни тарбиялаш глобаллашув

даврининг талабларига мос ва таҳдидбардош ёшларни вояга етказиш билан боғлиқ
масалалар таҳлилига бағишланган асарлар ва тадқиқотлар мамлакатимизда ушбу
йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган олим ва мутахассислар фаолиятининг
таркибий қисмига айланган дейиш учун барча асослар бор. Чунончи,
мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ёшларга доир
фаолият

билан

боғлиқ

масалалар

таҳлилига

бағишланган

докторлик

диссертацияси доирасидаги тадқиқотлар орасида мавзуимизга энг яқинлари
сифатида М.Юлдашев. Э.Бобомуродов, С.Жўраев, Г.Туленова, З.Қодироваларнинг
изланишлари ва илмий ишларини алоҳида таъкидлаш лозим. Жумладан,
М.Юлдашевнинг докторлик диссертацияси мустақиллик шароитида мамлакатимиз
ёшлари сиёсий маданияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришнинг долзарб
масалаларига бағишланган бўлса, Э.Бобомуродов жамиятимизнинг маънавий
янгиланиши ва ёшлар ижтимоий психологияси ўзгаришининг ўзаро боғлиқлиги
масалаларини тадқиқ қилган. З.Қодированинг докторлик диссертациясида
жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишда ёшларнинг ижтимоий
фаоллиги

масалалари,

С.Жўраевнинг

докторлик

диссертациясида

эса

республикамизда ўтиш даврида ёшларга оид давлат сиёсати шаклланиши
хусусиятларининг назария ва амалиёт билан боғлиқ жиҳатлари тадқиқ қилинган.
Г.Ж.Туленованинг докторлик диссертациясида ёшлар ижтимоий фаоллигини
оширишда маънавий омилнинг роли ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил
қилинган[5].

Сиёсатшунос Ш.Пахрутдинов тадқиқотларида, айниқса унинг “Таҳдид –

ҳалокатли куч”, “Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик
тамойиллари”, “Барқарор тараққиёт ва раҳбар масъулияти” каби асарларида
жамиятнинг таҳдидбардошлигини мустаҳкамлаш мавзусига алоҳида эътибор
қаратилган[6].

Ёшлар қатлами, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига доир айрим масалалар

Н.Темирова, Ш.Эрматов, Т.Қурбонов, Р.Қурбонов, Д.Рахимова, Г.Тиллаева каби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

тадқиқотчиларнинг номзодлик диссертацияларида ўз ифодасини топган.
Жумладан, Н.Темирова ўз номзодлик диссертациясида “Ўзбекистон ёшлари
маънавий қиёфасини шакллантиришда умуминсоний ва миллий қадриятлар
диалектикаси”ни ўрганган. Ш. Эрматовнинг номзодлик ишида мамлакатимиз
қишлоқ ёшларининг сиёсий жараёнларда қатнашуви натижалари, бу борадаги
муаммо ва ечимга эътибор қаратилган бўлса, Р.Қурбонов ўз номзодлик
диссертациясида ёшларда ҳарбий ватанпарварликни тарбиялашда миллий ғоянинг
ўрни ва аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатларини таҳлил қилган[7].

Аммо

ушбу муаллифлар ёшларда таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришга доир
мавзуни махсус тадқиқ қилишни илмий ишларининг бош мақсади ва асосий вазифаси
сифатида танлаб олмаганлар.

Ўзбекистон таълим тизимида ёшлар тарбиясини амалга оширишнинг ўқув-

услубий масалаларига оид баъзи адабиётлар С.Мамашокиров, М.Лафасов, А.Ҳукумов
ҳамда Н.Жўраев, Ш.Азизовлар қаламига мансуб. Аммо бу асарлар ҳам ёшларда
таҳдидбардошлик туйғусини шакллантириш хусусиятлари, уни яратиш йўллари ва
усуллари билан боғлиқ мавзулар махсус қараб чиқилмаган. Чунки ўз мазмун-
моҳиятига ва мақсад-вазифаларига кўра, мазкур ўқув қўлланмаларда ушбу
масалаларнинг батафсил таҳлили кўзда тутилмаган ва тутилиши ҳам зарур
бўлмаган[8].

Педагогик йўналишдаги, масалан, Қ.Шоназаровнинг тадқиқотларида умумий

ўрта таълим мактабларида тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда тарихий
тафаккурни шакллантиришга эътибор қаратилган бўлса, С.Маҳкамов тадқиқотларида
тарих таълимида тарихий тушунчаларни шакллантиришнинг узвийлигини таъминлаш
мавзуси ўрганилган.

М.Усмонбоева, Т.Кудайбергановалар ўқувчиларда ҳуқуқий

тушунчаларни шакллантириш муаммоси орқали ҳуқуқий таълим самарадорлигини
ошириш йўл-йўриқларини тадқиқ қилганлар[9].

Г.Акрамова тадқиқотларида ёшларда

толерантликка оид тушунчаларни шакллантириш долзарб педагогик муаммо
эканлиги ҳамда бу борадаги тарихий тажрибалар ва унинг мавжуд ҳолати ҳақида
фикр юритилган. Ҳ.Алиқулова илмий ишларида ҳам ўқувчиларда таълим-тарбия
назариясига оид тушунчаларни шакллантириш, уларнинг педагогик ва психологик
асослари юзасидан эътиборга молик кузатишлар баён қилинган. Б.Б.Собиров ўз
тадқиқотларида ўқувчиларда ижтимоий тушунчаларни шакллантиришда инновацион
усуллардан фойдаланишнинг педагогик асосларига алоҳида тўхталиб ўтади[10].

Бу соҳада айниқса, кейинги йилларда ҳимоя қилинган диссертациялар

орасида Ш.Тайлақованинг «Ўқувчи-ёшлар маънавиятини оммавий ахборот
воситалари асосида такомиллаштириш (телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва
интернет хабарлари мисолида)», У.Ёзиеванинг «Таълим-тарбия жараёнида
ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг такомиллаштирилган
технологияси (бошланғич таълим мисолида)» мавзуидаги 13.00.01–Педагогика
назарияси.

Педагогика

таълимотлар

тарихи

(педагогика

фанлари),

Б.Убайдуллаеванинг “Ўзбекларнинг бола тарбиясига доир анъаналари ва
инновациялар (XX асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошлари)” мавзуидаги
07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари) бўйича амалга
оширган тадқиқотлари ҳам мавзуимизга доир айрим масалаларга бағишланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги даврда ушбу йўналишда М.Тешабоевнинг “Ўзбекистонда ёшларнинг

ахлоқий

маданиятини

юксалтиришнинг

фалсафий

концептуал

таҳлили”,

Ҳ.Журакуловнинг “Ёшларнинг экологик ҳуқуқий онгини шакллантириш жараёни”,
Қ.Алиқуловнинг “Ёшларда иқтисодий фаолликни шакллантиришнинг ахлоқий ва
эстетик жиҳатлари” каби мавзуларда фалсафа фанлари бўйича амалга оширилаётган
изланишларида тадқиқотимизга доир масалаларнинг баъзи жиҳатларига эътибор
қаратилган.

Тадқиқот методолгоияси

Мазкур мақолада мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевни 2018 йил 28

декабрда Ўзбекистон Республикаси Парламентига тақдим этган мурожаатномасида
белгилаб берилган, ижтимоий соҳадаги устувор йўналишлардаги вазифалар, хорижий
ва маҳаллий олимларнинг докторлик, номзодлик диссертациялари, илмий
монографиялари, ўқув қўлланмалари ва мақолаларини таҳлил қилиш, изланишлар
жараёнида кузатув, қиёсий таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик, объективлик, анализ
ва синтез, тизимли ёндашув, синергетик таҳлил каби услуб ва методологиялардан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

-

жаҳоннинг турли мамлакатларида нотинчликлар ва ижтимоий ларзалар

кескин тарзда рўй бераётган бугунги глобаллашув шароитида Ўзбекистон ёшларида
таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришнинг ғоявий тамойилларини ижтимоий-
фалсафий нуқтаи – назардан ўрганиш, бу билан боғлиқ тушунчаларнинг мазмун-
моҳиятини ва замонавий аҳамиятини очиб бериш;

-

ҳозирги даврда жамиятимиз ҳаётида шаклланган ғоявий омиллар ва

мафкуравий тамойилларнинг бугунги ёшларда таҳдидбардошлик туйғусини
шакллантириш жараёнига таъсирини ўрганиш ва шу асосда бу соҳанинг умумий
қонуниятлари ҳамда мамлакатимизда таҳдидбардош авлодни шакллантириш
жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва намоён бўлиш ҳусусиятларини кўрсатиш;

-

Ўзбекистонда ёшларни таҳдидбардош авлод сифатида тарбиялашнинг

ғоявий омиллари таъсирини янада ошириш тизимининг ҳуқуқий асосларини,
ижтимоий, иқтисодий ва маънавий омилларини таҳлил қилиш ва уларнинг
самарадорлигини таъминлаш имкониятларини очиб бериш;

-

ёшларни

хатарли

ғоялардан

ҳимоялаш

жараёнида

уларда

таҳдидбардошлик туйғусини шакллантриш ва янада такомиллаштиришнинг устувор
йўналишларини аниқлаш ва бу борадаги маънавий-маърифий ишлар, ғоявий тарбия
ва ёшларда турли бузғунчи ғоялар хуружига қарши мафкуравий профилактикани
амалга оширишнинг самарали йўллари ва усулларини кўрсатиш;

-

ҳозирги

даврда

мамлакатимиз

ёшларида

ғоявий

хуружлардан

ҳимояланиш маданиятини шакллантириш ва уларда бу йўналишдаги мустаҳкам
таҳдидбардошлик иммунитетини шакллантиришга хизмат қиладиган назарий
хулосалар ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

“Авесто” замонларидан бошлаб Шарқ ва Ғарб ижтимоий-фалсафий тафаккурида

акс этган пурмаъно фикрлар, мутаффаккирларнинг асарлари Сократ ва Платон,
Аристотель ва Конфуций, Ал Бухорий ва Ат Термизий, Ал Хоразмий ва Форобий,
Беруний ва Ибн-Сино, Абу Ҳомид Ғаззолий ва Азизиддин Насафий, Жалолиддин
Румий ва Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд ва Низомулмулк, Амир Темур ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Алишер Навоий каби атоқли алломаларнинг ғоялари ва таълимотларининг бугунги
тадқиқотларимизга ўзига хос таъсири борлиги шубҳасиз, албатта[11]. Бугунги кунда
ана шундай мутафаккирларнинг ғоя ва қарашларини чуқур ўрганиш ва уларнинг
асарларидаги фикр ва қарашларини кенг тарғиб этиш имконини берувчи изланишлар
ва тадқиқотиларга эҳтиёж ортиб бораётгани асло бежиз эмас.

Шу билан бирга, жамиятимизнинг ривожланганлик даражасини, ҳозирги

глобаллашув даврида ушбу йўналишдаги турли ғоявий таҳдидлар ва мафкуравий
хуружларни илмий таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг асарлари, кўплаб маъруза ва чиқишларидаги мамлакатимизнинг
янги қиёфасини яратиш, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо
этишда маънавий омилларга алоҳида аҳамият қаратиш, улар асосида
тарбияланган маънавий баркамол авлодни вояга етказиш, уларда халқимизнинг
эзгу интилишларига содиқликни шакллантириш ҳақидаги фикр-мулоҳазалари
назарий-методологик асос бўлганини алоҳида қайд этишимиз лозим. Айни
вақтда, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ва унинг асосида қабул
қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2017 йил 30 июлдаги “Маънавий-маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳа ривожини янги босқичга кўтариш
тўғрисида”ги қарори энг муҳим ва таянч методологик ҳужжатлардир. Айни пайтда,
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон
давлатини биргаликда барпо этамиз” (Т.: Ўзбекистон, 2016.), “Танқидий таҳлил,
катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг
кундалик қоидаси бўлиши керак” (Т.: Ўзбекистон, 2017) каби асарлари, жамиятимиз
тараққиётининг маънавий-маърифий соҳаларига оид бошқа қарор ва фармонлари
ҳам тадқиқотимизнинг методологик асоси бўлиб ҳисобланади.

-

бугунги

глобаллашув

шароитида

мамлакатимиз

ёшларида

таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришнинг ғоявий тамойиллари ижтимоий-
фалсафий нуқтаи – назардан ўрганилади, ва шу асосда ушбу муаммо илмий-
фалсафий тадқиқот объекти сифатида тадқиқ этилади ҳамда унинг назарий ва
амалий жиҳатлари кўрсатиб берилади;

-

жамиятимиз ҳаётида шаклланган ғоявий омиллар ва мафкуравий

тамойилларнинг бугунги ёшларнинг маънавий қиёфасидан мустаҳкам ўрин
эгаллайдиган таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришга аҳамиятини ўрганиш
орқали бу жараённинг умумий қонунияти ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришга
ҳаракат қилинади;

-

ҳозирги даврда ёшларни таҳдидбардош авлод сифатида тарбиялашнинг

ғоявий омиллари таъсирини янада оширишнинг самарали тизимини яратишнинг
ҳуқуқий асослари, ижтимоий ва маънавий омилларининг аҳамиятини очиб бериш
ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш имконияти ва истиқболлари
кўрсатилади;

-

бугунги ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоялаш жараёнининг устувор

йўналишлари аниқланади, бу жиҳатдан юртимизда амалга оширилаётган маънавий-
маърифий ишларнинг аҳамияти, ёш авлод орасида олиб бориладиган мафкуравий
профилактиканинг самарали йўллари ва усуллари кўрсатиб берилади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

-

ёшларда таҳдидбардошликни мустаҳкамлаш ва мустаҳкам иммунитетни

шакллантиришга хизмат қиладиган назарий хулосалар ва амалий таклифлар ишлаб
чиқилади ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари очиб берилади.

Хулоса ва таклифлар

Мақолада баён қилинадиган фикр-мулоҳаза ва хулосалар глобаллашиб

бораётган бугунги дунёда турли таҳдидларга дуч келаётган ёшларни хатарли
хуружлардан асрашнинг методологик характерини ўрганиш, илмий-назарий ва
амалий аҳамиятини кўрсатиш учун хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, унда
берилган хулоса, тавсиялардан республикамиз ёшларининг таҳдидбардошлигини
таъминлаш ва уларда мустаҳкам иммунитетни шакллантириш билан боғлиқ чора-
тадбирларни белгилашда муайян манба сифатида фойдаланилиши ҳам мумкин.

Хуллас, ёшлар қатлами, унинг жамиятдаги ўрни, ҳаёти ва фаолияти билан

боғлиқ турли масалалар қўплаб олимлар ва мутахассислар томонидан ўрганилмоқда,
уларнинг хилма-хил жиҳатлари тадқиқ қилинмоқда. Лекин мамлакатимизда
мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларда
замонавий таҳдидбардошлик туйғусини шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-
фалсафий масалалар махсус тадқиқот объекти бўлмаган. Бу эса, ўз навбатида мазкур
йўналишда махсус тадқиқот олиб бориш ҳамда тегишли назарий хулосалар чиқариш
ва амалий таклифлар тайёрлаш зарурлигидан далолат беради.

Мақоланинг амалий таклифлари шундан иборатки, унинг натижасида қўлга

киритиладиган натижалардан, матнида баён этиладиган фикр-мулоҳаза ва
хулосалардан мактабларда “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Шахс ва жамият”
фанларини ўқитишда, олий ўқув юртларида бакалавр, магистратура босқичида
“Фалсафа асослари”, «Ахборот хавфсизлиги», «Фанларнинг фалсафий масалалари»
каби ўқув курсларнинг тегишли маърузаларини ўқитишда, академик лицей,
коллежларда таҳдидбардошлик технологиялари асосларини ўрганишда фойдаланиш
мумкин бўлади.

Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой

тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа
олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим.

Энг муҳими эса, олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз

учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ёшларимизнинг онгига ва
тафаккурига сингдирилиб борилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республигаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош

ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи // http://uz24.uz/uz/politics/shavkat-
mirziyoyev-bmt-bosh-assambleyasining-72-sessiyasida-nutqi.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай

ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган
таркибдаги мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 2018. – 12 июнь, № 119 (7077).

3.

Ўзбекистoн Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон НМИУ,

2010.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

4.

www.harvard.edu

;

www.yale.edu;

www.columbia.edu

;

iea-ras.ru

;

www.iaaw.hu-berlin.de;

www.ehess.fr/fr

;

books.google.com

;

knigi.link/etnologiya-

etnografiya

; www.dissercat.com.

5. Юлдашев М. Мустақил Ўзбекистон Республикасида ёшларни тарбиялаш

жараёнида уларнинг сиёсий маданияти шаклланиши муаммолари (докт. дисс.) –
Т.: ЎзМУ, 1999; Бобомуродов Э. Ўзбекистонда жамиятнинг маънавий янгиланиши
ва ёшлар ижтимоий психологиясининг ўзгариши. – Т., ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ инс-
ти, 1998; Қодирова З. Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ
қилишда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги. –Т., ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ инс-ти, 1999;
Жўраев. С. Ўзбекистон Республикасида ўтиш даврида ёшларга оид давлат сиёсати
шаклланишининг хусусиятлари: назария ва амалиёт. – Т., Тош. дав. шарқ-лик инс-
ти, 1994; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда маънавий омилнинг
роли (ижтимоий-фалсафий таҳлил). Фалсафа фанлари д-ри... дис.автореф. –Тошкент,
2006. -45 б.

6. Пахрутдинов Ш, Жўраев Т. ва бошқ. Миллий манфаатлар ва бошқарув

масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2008.
456 б.; Пахрутдинов Ш. Барқарор тараққиёт ва раҳбар масъулияти. –Т.: Akademiya,
2011. - 304 б.; Пахрутдинов Ш. «Таҳдидбардошлик» –ҳозирги замон жамиятининг
муҳим шарти //Фуқаролик жамияти. -Тошкент, 2010. -№ 2.

7. Қурбонов Т. Ёшларнинг миллий ғурурини тарбиялашда маданий

мероснинг ўрни ва роли. –Т.: ЎзМУ, 2006; Эрматов Ш. Қишлоқ ёшларининг сиёсий
жараёнлардаги иштироки: натижалар, муаммолар ва ечимлар. –Т.: ДЖҚА, 2008;
Қурбонов Р. Ёшларда ҳарбий ватанпарварликни тарбиялашда миллий ғоянинг
роли (ижтимоий-фалсафий таҳлил). –Т., ЎзМУ, 2009; Рахимова Д. Ўзбекистонда
талаба ёшларни ижтимоий ҳимоялаш масалалари (ижтимоий-фалсафий таҳлил). –
Т.: ЎзМУ, 2009; Тиллаева Г.Ҳ. Ижтимоий муҳит ва тарбия: муаммо ва ечимлар
(ижтимоий-фалсафий таҳлил). Фалсафа фанлари номзоди... дис.автореф. /–Тошкент:
2009. -25 б.

8. Mamashokirov S. va boshqalar. Shaxs va jamiyat (nazariy masalalar va amaliy

mashg’ulotlar). – Т.: O’qituvchi, 2005. – 335 b.; Jo’rayev N, Azizov Sh. Shaxs va jamiyat:
akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun darslik. – Т.: Sharq, 2005. – 224 b.

9. Шоназаров Қ.Р. Бўлажак тарих ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида

тарихий тафаккурни шакллантиришга тайёрлаш : Пед. фан. ном. дисс. –Т.: 2002. 74-Б.;
Маҳкамов С. Ёшларда тарихий тушунчаларни шакллантиришнинг узвийлигини
таъминлаш муаммоси // Педагогик таълим. – Тошкент, 2013. –№6. 80-81-Б;
Усмонбоева М.Х. Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини
шакллантириш (VIII-IX синфлар мисолида): Пед. фан. ном. дисс. –Т., 2000. 51– Б.,
Кудайберганова Т.К. Ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқуқий таълим самарадорлигини
оширишнинг педагогик асослари: Пед. фан. ном. дисс. –Т., 2005. 8– Б.

10. Собиров Б.Б. Ўқувчиларда ижтимоий тушунчаларни шакллантиришда

инновацион усуллардан фойдаланишнинг педагогик асослари: Пед. фан. ном. дисс. –
Т., 2009. 47– Б.; Акрамова Г.Р. Ўқувчиларда толерантлик тушунчаларини
шакллантиришнинг дидактик асослари : Пед. фан. ном. дисс. – Т., 2010. 8– Б.;
Алиқулова Ҳ.Б. Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий адолат тушунчаларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари: Пед. фан. ном. дисс. –Т., 2011. –159
б.

11. Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 358 б.; Платон.

Давлат. – Т.: Янги аср авлоди, 2009; Аристотель. Политика



Соч. 4. -М., 1984;

Конфуций. “Лун Юй” (“Беседы и суждения”) – М., 1992., Форобий. Фозил одамлар
шаҳри. – Тошкент: А.Қодирий номидаги нашриёт, 1993. -171 б; Кайковус. Қобуснома
- Тошкент: А.Қодирий номидаги нашриёт, 1994; Абу Райҳон Беруний. Қадимги
халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1-жилд. – Тошкент: Фан, 1968. –
386 б.; Абу Али Ибн Сино. Тиб қонунлари. Уч жилдлик. - Тошкент: Абдулла Қодирий
номидаги нашриёт. 1994.; Азизиддин Насафий. Зубдатул ҳақоиқ. Н.Комилов тарж. –
Т., 1996. Фаридиддин Аттор. Илоҳийнома. -Тошкент: Ёзувчи, 1994; Низомулмулк.
Сиёсатнома ёки Сияр-ул-мулук. – Т.: Адолат, 1997.; Жалолиддин Румий. Ичингдаги
ичингдадир. – Тошкент: Ёзувчи, 1997. – 290 б; Темур тузуклари. – Тошкент: “Шарқ”
нашриёти матбаа бирлашмаси, 1992. - 92 б.; Алишер Навоий. Ҳайратул аброр. -
Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёти. 1989. – 330 б. Кошифий Хусайн Воиз. Футуватнома
султоний ёҳуд жувонмардлик тариқати. - Тошкент: Фан, 1964; А.Дониш Наводирул
вақое. - Тошкент: Фан, 1964; Беҳбудий М. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият,
1999. – 324 б; Фитрат А. Нажот йўли. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 157 б; Авлоний
А.Танланган асарлар. 2 жилдли. – Тошкент: Маънавият, 1997.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республигаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сузлаган нутк,и // http://uz24.uz/uz/politics/shavkat-mirziyoyev-bmt-bosh-assambleyasining-72-sessiyasida-nutqi.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ^амкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ра^барлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутк,и // Халк, сузи, 2018. - 12 июнь, № 119 (7077).

Узбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: Узбекистон НМИУ, 2010.

www.harvard.edu;www.yale.edu;www.columbia.edu; iea-ras.ru; www.iaaw.hu-berlin.de;www.ehess.fr/fr;books.google.com; knigi.link/etnologiya-etnografiya; www.dissercat.com.

Юлдашев M. Мустак,ил Узбекистон Республикасида ёшларни тарбиялаш жараёнида уларнинг сиёсий маданияти шаклланиши муаммолари (докт. дисс.) -Т.: УзМУ, 1999; Бобомуродов Э. Узбекистонда жамиятнинг маънавий янгиланиши ва ёшлар ижтимоий психологиясининг узгариши. - Т., УзФА Фалсафа ва ^уцук, инс-ти, 1998; К,одирова 3. Узбекистон жамияти ^аётининг барча со^аларини исло>^ к,илишда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги. -Т., УзФА Фалсафа ва )^укуц инс-ти, 1999; Жураев. С. Узбекистон Республикасида утиш даврида ёшларга оид давлат сиёсати шаклланишининг хусусиятлари: назария ва амалиёт. - Т., Тош. дав. шарц-лик инс-ти, 1994; Туленова Г.Ж. Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда маънавий омилнинг роли (ижтимоий-фалсафий та^лил). Фалсафа фанлари д-ри... дис.автореф. -Тошкент, 2006. -45 б.

Пахрутдинов Ш, Жураев Т. ва бошц. Миллий манфаатлар ва бошцарув масъулияти. Ого^лик ва хушёрлик тамойиллари. - Т.: БТулом номидаги НМИУ, 2008. 456 б.; Пахрутдинов Ш. Барцарор тара^циёт ва ра^бар масъулияти. -Т.: Akademiya, 2011. - 304 б.; Пахрутдинов Ш. «Тацидбардошлик» -х,озирги замон жамиятининг мух,им шарти //Фукдролик жамияти. -Тошкент, 2010. -№ 2.

Курбонов Т. Ёшларнинг миллий гурурини тарбиялашда маданий мероснинг урни ва роли. -Т.: УзМУ, 2006; Эрматов Ш. К,ишлок ёшларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки: натижалар, муаммолар ва ечимлар. -Т.: ДЖ^А, 2008; Цурбонов Р. Ёшларда ^арбий ватанпарварликни тарбиялашда миллий тоянинг роли (ижтимоий-фалсафий та^лил). -Т., УзМУ, 2009; Рахимова Д. Узбекистонда талаба ёшларни ижтимоий ^имоялаш масалалари (ижтимоий-фалсафий та^лил). -Т.: УзМУ, 2009; Тиллаева Г.Х- Ижтимоий му^ит ва тарбия: муаммо ва ечимлар (ижтимоий-фалсафий та>^лил). Фалсафа фанлари номзоди... дис.автореф. /-Тошкент: 2009. -25 б.

Mamashokirov S. va boshqalar. Shaxs va jamiyat (nazariy masalalar va amaliy mashg'ulotlar). - T.: O'qituvchi, 2005. - 335 b.; Jo'rayev N, Azizov Sh. Shaxs va jamiyat: akademik litsey va kasb-hunar koilejlari uchun darslik. - T.: Sharq, 2005. - 224 b.

Шоназаров К-P- Булажак тарих уцитувчиларини мактаб уцувчиларида тарихий тафаккурни шакллантиришга тайёрлаш : Пед. фан. ном. дисс. -Т.: 2002. 74-Б.; Ма^камов С. Ёшларда тарихий тушунчаларни шакллантиришнинг узвийлигини таъминлаш муаммоси // Педагогик таълим. - Тошкент, 2013. -№6. 80-81-Б; Усмонбоева М.Х. Умумий урта таълим мактаби ук,увчиларининг ^укуций маданиятини шакллантириш (VIII-IX синфлар мисолида): Пед. фан. ном. дисс. -Т., 2000. 51- Б., Кудайберганова Т.К. Урта махсус уцув юртларида ^уцукий таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик асослари: Пед. фан. ном. дисс. -Т., 2005. 8- Б.

Собиров Б.Б. Укувчиларда ижтимоий тушунчаларни шакллантиришда инновацион усуллардан фойдаланишнинг педагогик асослари: Пед. фан. ном. дисс. -Т., 2009. 47- Б.; Акрамова Г.Р. Укувчиларда толерантлик тушунчаларини шакллантиришнинг дидактик асослари : Пед. фан. ном. дисс. - Т., 2010. 8- Б.; Алицулова Х-Б. Бошлантич синф уцувчиларида ижтимоий адолат тушунчаларини

шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари: Пед. фан. ном. дисс. -Т., 2011. -159 6.

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. - Тошкент: Шарц, 2001. - 358 б.; Платон. Давлат. - Т.: Янги аср авлоди, 2009; Аристотель. Политика //Соч. 4. -М., 1984; Конфуций. "Лун Юй" ("Беседы и суждения") - М., 1992., Форобий. Фозил одамлар шацри. - Тошкент: А.Крдирий номидаги нашриёт, 1993. -171 б; Кайковус. Крбуснома - Тошкент: А.К,одирий номидаги нашриёт, 1994; Абу Райх,он Беруний. Кддимги халцлардан долган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1-жилд. - Тошкент: Фан, 1968. -386 б.; Абу Али Ибн Сино. Тиб цонунлари. Уч жилдлик. - Тошкент: Абдулла Цодирий номидаги нашриёт. 1994.; Азизиддин Насафий. Зубдатул цацоиц. Н.Комилов тарж. -Т., 1996. Фаридиддин Аттор. Илоцийнома. -Тошкент: Ёзувчи, 1994; Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр-ул-мулук. - Т.: Адолат, 1997.; Жалолидцин Румий. Ичингдаги ичингдадир. - Тошкент: Ёзувчи, 1997. - 290 б; Темур тузуклари. - Тошкент: "Шарц" нашриёти матбаа бирлашмаси, 1992. - 92 б.; Алишер Навоий. Хдйратул аброр. -Тошкент: Тафур Гулом нашриёти. 1989. - 330 б. Кошифий Хусайн Воиз. Футуватнома султоний ёцуд жувонмардлик тарицати. - Тошкент: Фан, 1964; А.Дониш Наводирул вацое. - Тошкент: Фан, 1964; Бецбудий М. Танланган асарлар. - Тошкент: Маънавият, 1999. - 324 б; Фитрат А. Нажот нули. - Тошкент: Шарц, 2001. - 157 б; Авлоний А.Танланган асарлар. 2 жилдли. - Тошкент: Маънавият, 1997.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов