Актуальные вопросы внедрения современных информационно-коммуникационных технологий на предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
110-116
19
3
Поделиться
Исмаилов, Х. (2019). Актуальные вопросы внедрения современных информационно-коммуникационных технологий на предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (1), 110–116. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10686
Хусанбой Исмаилов, Ташкентский Финансовый Институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данное статье посвяшается совершенствование функции и принципы внедрения ИКТ на предприятиях. Разработана практическых рекомендаций и предложений по внедрения и повышения эффективности использования информационно-коммуникационных технологий в предприятий страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

КОРХОНАЛАРДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Исмаилов Ҳусанбой Маҳаммадқосим ўғли,

Тошкент молия институти таянч докторанти

Email:

Husanboy.ismailov@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақола корхоналарга замонавий ахборот коммуникация

технологияларини

жорий

қилишнинг

мавжуд

функция

ва

тамойилларини

такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Мамлакатимиз корхоналарида ахборот
коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш бўйича амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

ахборот, технология, функция, тамойил, ахборот технологиялари,

коммуникация, корхона, ривожлантириш, жорий қилиш, давлат, бошқариш.

Аннотация:

Данное статье посвяшается совершенствование функции и принципы

внедрения ИКТ на предприятиях. Разработана практическых рекомендаций и
предложений по внедрения и повышения эффективности использования информационно-
коммуникационных технологий в предприятий страны.

Ключевые слова:

информация, технология, функция, тамойил, информационные

технологии, связь, предприятие, развитие, введение, страна, управление.

Abstract:

This article is devoted to improving the functions and principles of ICT

implementation in enterprises. Developed practical recommendations and proposals for the
implementation and improvement of the use of information and communication technologies in
enterprises of the country.

Keywords:

information, technology, function, tamoil, information technology,

communication, enterprise, development, introduction, country, management.


Кириш

Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларсиз корхоналар фаолиятини

ривожлантириш масаласини ҳеч ким тассаввурига ҳам сиғдира олмайди. Чунки
ҳозирда ахбарот коммуникацион технологиялари шиддат билан ривожланиб
бормоқда, бу эса корхоналарга ўз фаолиятига янги инновацион техника ва
технологияларни

киритиш,

юқори

технологиялардан

фойдаланиб

рақобатбардошлигини ошириш вазифаларини юклайди.

Мамлакатимизда «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси

қабул қилиниб, унга кўра «ақлли транспорт», «ақлли таълим», «ақлли тиббиёт»,
«ақлли энергетика тизими», «ақлли қурилиш» «ақлли коммунал хўжалик», «ақлли
уй», «ақлли ҳокимият», «ақлли маҳалла» каби лойиҳалар «Ақлли шаҳар»
технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланди. Шу
билан биргаликда мамлакатимизнинг аксарият корхоналарида АКТни жорий этиш
масалаларида

бир

қанча

муаммолар

сақланиб

қолмоқда.

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини фаол
инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги ижроси бўйича дастурда ҳам
бунга катта аҳамият қаратилган [1].

Ўзбекистон Республикасида чуқур, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилар

экан, узлуксиз ҳуқуқий таълим тизимини шакллантиришга катта аҳамият берилмоқда.
Дарҳақиқат, келажаги буюк давлатни қуриш тафаккури, дунёқараши ўзгарган раҳбар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ходимларимиз, мутахассисларимизнинг фаолиятига кўп жиҳатдан чамбарчас
боғлиқдир. Шу боис, янгича фикрлайдиган, ўз хизмат соҳаси ва фаолиятига
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллай оладиган,
юксак малакали, чуқур билимли раҳбар ходимларни тайёрлаш бугунги кунда давр
талаби бўлиб қолди[2].

Замонавий ҳаётимизда ахборот технологиялари ижтимоий ишлаб чиқаришнинг

барча жабҳаларида фаолият юритувчи барча турдаги ташкилотларни бошқаришда
қўлланилади. Ахборотни бошқариш технологияларининг энг устун ва аниқ
афзалликлари тижорат ташкилотлар амалиётида пайдо бўла бошлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадқиқот давомида юқорида таъкидланган ахборот технологияларига оид

дастлабки маълумотлар академик М.Т.Ўрозбоев ташаббуси билан фанга киритилган
бўлиб, биринчи марта В.И. Романовский номли математика институти қошида
Ҳисоблаш техникаси бўлими очилган[3]. Академик С.С.Ғуломов ҳам ахборот
технологияларини ривожланишида қатор тадқиқот ишларини олиб борган[3].
Академик

В.Қ.Қобулов

фикрига

кўра

“Иқтисодий

кибернетика-машина

технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганадиган
янги

фанга

айланмоқда”

[3].

Корхоналарда

ахборот

технологияларини

ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш
тўғрисида”ги қонунида[4], “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунида[5], “Электрон
рақамли имзо тўғрисида”ги[6] қонунларида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз иқтисодчи олимлари ахборот-коммуникация

соҳасида инновация ва инновацион фаолиятни бошқариш ҳамда янада
такомиллаштириш бўйича иқтисодчи олимлар А.Н.Арипов[7], А.М. Кадиров, К.
Шакирова [8], М.А.Махкамова[9] ва бошқа олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида
ёритилган.

Умуман олганда, келтириб ўтилган мутахассис олимлар томонидан

корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш устида иш
олиб борилган бўлиб, корхоналарда ахборот-коммуникация технологияларини
самарали ривожлантириш мавзуси доирасида тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини
тақозо этади. Бу эса ўз навбатида танланган мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Тадқиқот методологияси

Мақолада мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда илмий ва назарий

ёндашувлар ўрганилиб, мушоҳада қилинган. Тадқиқотда қўйилган мақсадга эришиш
учун йўналиш танлаб олинган. Бирламчи ҳамда иккиламчи маълумот манбаларини
чуқур ўрганиш ва асослаш учун тадқиқот стратегияси белгилаб олинган. Мақолани
ёзишда тадқиқот методологиясининг экспериментал, умумлаштириш каби
усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ахборот технологиялари ёрдамида корхоналарни бошқариш - тизимли

дастурий таъминот ва компьютер ва телекоммуникация технологияларини
ривожлантириш асосида бошқариш вазифаларини ҳал этиш учун маълумотларни
йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва ахборотни муҳофаза қилиш, билим усуллари
ва воситалари мажмуини ташкил этишдан иборатдир. Бошқарувда ахборот
технологиялари автоматлаштирилган тарзда тез-тез ишлатилади, яъни техник ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда бошқариш технологияларини амалга
оширишни кўзда тутади.

Умуман олганда ахборот технологиялари-бу маълумотларни бошқариш ва

қайта ишлаш технологиясидир. Одатда бу атама остида компьютер технологиялари
тушунилади. Ахборот технологиялари соҳасида турли ахборотни электрон ҳисоблаш
машиналари (ЭҲМ) ва компьютер тармоқлари орқали йиғиш, сақлаш, ҳимоялаш,
қайта ишлаш, узатиш каби амаллар устида ишлар олиб борилади.

Ахборот технологияси асосий техник воситалари сифатида ҳисоблаш-ташкилий

техникадан ташқари алоқа воситалари-телефон, телетайп, телефакс ва бошқалар
қўлланилади.

Ахборот технологиялари инсоният тараққиётининг турли босқичларида мавжуд

бўлган бўлса-да, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятининг ўзига хос хусусияти
шундаки, цивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб
чиқаришга сарфланадиган куч энергия, хомашё, материаллар ва моддий истеъмол
буюмларига сарфланадиган харажатлардан устунлик қилмоқда, яъни ахборот
технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида етакчи ўринни эгалламоқда.
Ахборот технологияларининг индустрияси мажмуини компьютер, алоқа тизими,
маълумотлар базаси, билимлар базаси ва у билан боғлиқ фаолият соҳалари ташкил
қилади.

Бугунги кунда ахборот технологияларини шартли равишда сақловчи,

рационаллаштирувчи ва яратувчи турларга ажратиш мумкин. Биринчи турдаги
технологиялар

меҳнатни,

моддий

ресурсларни

ва

вақтни

тежайди.

Рационаллаштирувчи ахборот технологияларига чипталар буюртма қилиш,
меҳмонхона ҳисоб-китоблари тизимлари мисол бўла олади. Яратувчи (ижодий)
ахборот технологиялари ахборотни ишлаб чиқарадиган, ундан фойдаланадиган ва
инсоннинг таркибий қисм сифатида ўз ичига оладиган тизимлардан иборат.

Ахборот технологияларининг ҳозирги замон тараққиёти ҳамда ютуқлари фан ва

инсон фаолиятининг барча соҳаларини ахборотлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иқтисодиётни ривожлантириш,
мамлакат

фан-техника

тараққиётини,

жамиятни

демократлаштириш

ва

интеллектуаллаштириш жараёнларини жадаллаш- тиришни таъминлайдиган жамият
бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.

Корхона бошқаруви учун замонавий ахборот технологияларининг асосий

вазифалари - керакли маълумотларни қидириш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, янги
маълумотларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштиришнинг турли хил муаммоларини
ҳал этишдан иборатдир. Вазифа нафақат вақтни сарфлайдиган, мунтазам
такрорланадиган, маълумотларни қайта ишлаш операцияларини танлаш ва
автоматлаштириш, балки самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур
бўлган янги маълумотларни олиш учун уларни қайта ишлаш орқали ҳам амалга
оширилади.

Сўнгги ўн йил ичида ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида

корхоналарни бошқариш, бошқарувда сезиларли даражада имкониятларни
яратмоқда, чунки улар барча даражадаги менежерларга ва корхоналарнинг
раҳбарларига энг яхши ва муқобил бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур
бўлган иқтисодий ва ижтимоий ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг сўнгги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

усуллари билан таъминланиб келинмоқда. Бугунги кунда ахборот технологияларини
бошқарувга татбиқ этиш харажатлари нафақат тўлаш, балки даромад олиш имконини
ҳам бермоқда. Маълумки, йирик ғарбий корпорациялар корпоратив ахборот
тизимларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш учун ҳар йили йиллик айланма
маблағларининг 1,5 дан 4 фоизи миқдорида сарфлайди. Ахборот-коммуникация
технологиялари бошқа турдаги технологияларнинг функционал таркибий қисмлари
(масалан, ишлаб чиқариш, ташкилий, ижтимоий) ва уларнинг интеллектуал ядроси
ролини ўйнайди.

Айни

пайтда

ахборот-коммуникация

технологиялари

иқтисодиёт

ривожланишининг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Деярли барча фирмалар
ва истеъмолчилар, истеъмолчиларни кўпроқ диверсификацияланган ҳамда
мослаштирилган маҳсулотлар билан таъминлаш, маҳсулот сифатини ошириш, товар
ва хизматларни сотиш каби компьютер ва интернет тармоғидан иқтисодий
мақсадларда

фойдаланиш

ривожланиб

бормоқда.

Барчамизга

маълумки,

ривожланган

ва

ривожланаётган

мамлакатларда

ахборот-коммуникация

технологияларини кенгайтириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири сўнгги йигирма
йил ичида жадал суръатлар билан ўсиб келмоқда. Бироқ, компьютер, мобил телефон
ва Интернет фойдаланувчилари ҳақидаги мамлакат ичидаги маълумотлар мамлакат
ва минтақалар бўйича ахборот-коммуникация технологияларининг турли тарқалиш
кўрсаткичларини акс эттиради, охирги жаҳон иқтисодий инқирозига қарамасдан,
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ортиб
бораётган тенденцияни намойиш қилади.

Аслида,

ахборот-коммуникация

технологиялари

электроника,

телекоммуникация,

дастурий

таъминот,

тармоқлар,

марказлаштирилмаган

компьютер иш станциялари ва оммавий ахборот воситаларининг интеграцияси
бўлиб, уларнинг барчаси фирмалар, саноат ва умуман олганда иқтисодиётга катта
таъсир кўрсатади. Ахборот-коммуникация технологиялари радио, телевидение,
коммуникация ускуналари ва дастурий таъминотни ўз ичига олган турли “алоқа
ускуналари”дан иборат. Шу боис, ахборот-коммуникация соҳаси инвестициялар
асосан, компьютер ва телекоммуникацияларга, дастурий таъминот ва хизматларга
киритилади.

Ахборот технологиялари ёрдамида корхонани бошқариш учун объектни

батафсил таҳлил қилиш, бошқарув вазифалари ва тузилмасини ўрганиш, шунингдек,
ахборот оқимларини бошқаришни тақозо этади. Сўров материалларини таҳлил
қилиш асосида ахборотни бошқариш модели ишлаб чиқилиб, у ахборотни қайта
ишлаш вазифалари ва янги ахборот оқимлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатади.
Қуйидаги

1-расмда

ахборот-коммуникация

технологияларининг

асосий

функцияларини кўриш мумкин.

Корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилишнинг

асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

1.Операцион назорат қилиш тамойили (реал вақтда бошқарувга асосланади).
2.Бошланғич бошқарув тамойили (назорат қилиш объектининг ҳолати

тўғрисидаги

маълумотларни

тўплаш

ва

таҳлил

қилиш,

унинг

ҳолатини

моделлаштириш ва прогнозлаштириш, назорат қилиш тадбирларини режалаштириш,
уларни амалга ошириш бўйича қарорларни қабул қилиш учун бевосита қўллаб-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

қувватлаш, ижрочиларга уларнинг ечимларини тақдим этиш ва вақтида
бажарилишини назорат қилишдан иборатдир).

3. Корхоналарда ташқи ва ички муҳит таъсири ўзгаришини ҳисобга олиб назорат

қилиш тамойили.
4. Вертикал ва горизонтал алоқа линиялари ва корхона оқимларининг ўзаро
боғлиқлигини амалга ошириш имконини берадиган тармоқни бошқариш тамойили.













1-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг функциялари[10]

Ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа ахборот ускуналарини,

шунингдек, компьютерлар, офис ускуналари (касса аппаратлари, ҳисоб-китоб
машиналари), алоқа асбоб-ускуналарини қамраб олган компьютер дастурларини ўз
ичига олган концепция сифатида тавсифланади.

Ушбу мақолада дунёдаги қатор мамлакатларда ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланиш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг
ўсиш суръати ўртасидаги муносабатларни кўрсатиб берамиз. Кўпгина тадқиқотлар
ахборот-коммуникация технологиялари сармоялари ва иқтисодий ўсиш ўзаро боғлиқ
бўлиб, эмпирик далилларни тақдим этаётган бўлишига қарамасдан, ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг иқтисодий ўсишга таъсири
бўйича ўрганиш, ҳали ўрганилмаган соҳа ҳисобланади.

Сўнги ўн йилликда ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодий

ўсишга таъсири кўплаб муаллифлар томонидан таҳлил қилинган. Ушбу соҳадаги
кўпгина далиллар, ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодий ўсишга
ижобий таъсири 1990-йилларнинг ўрталаридан олдин кўринмаслигини тасдиқлайди.
Oliner va Sichel компьютерларга капитал киритиш, дастурий таъминот ва
телекоммуникация ускуналари каби сармоядорлар ва меҳнат муҳити билан бирга
1990-йилларнинг охирида иқтисодий ўсишга юқори даражадаги ахборот-
коммуникация технологияларини эмпирик усулда таққослаб чиқди, аммо улар
ижобий натижа бермади. 2000-йилларда Jorgenson ва Stiroh тадқиқотларига кўра,
ахборот технологиялари Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ривожланишидаги
ҳиссаси технологик ўзгаришлардан келиб чиқадиган компьютерлар, тегишли асбоб-
ускуналарни ва хизматларни алмаштиришдан иборат бўлган.

Ахборот-

коммуникация

технологияларининг

функциялари

Ахборотни қидириш

ва тўплаш

Ахборотни тахлил

қилиш

Янги ахборотни

ишлаб чиқиш

Маълумотларни

қайта ишлаш ва

сақлаш

Оптималлаштириш

масалаларини хал

қилиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Бундан

ташқари,

бошқа

тадқиқотчилар,

ахборот-коммуникация

технологияларининг ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ўсишга таъсири ҳақида
маълумотлар бериб ўтган. Олимлар Jalava ва Pohjola 1990 йилларда ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва маҳсулот сифатини ошириш
Америка Қўшма Штатлари иқтисодий ривожланишида муҳим омил бўлиб
ҳисобланган деб мақолалар ёзишган. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация
технологияларининг Финландия иқтисодий ўсишини 1990 йиллар оралиғида 0,3
фоиздан 0,7 фоизгача ошириш ҳақидаги далиллар келтириб ўтилган.

Хулоса ва таклифлар

Ҳозирги вақтда корхона бошқарувида қуйидаги ахборотни бошқариш

тизимлари ишлатилади:

1. ERP

(Enterprise resource planning).

ERP тизими бу – ERP стратегиясини, яъни

ишлаб чиқариш ва турли операцияларни интеграциялаш, меҳнат ресурсларини
бошқариш, молиявий менежмент ва активлар бошқарувининг ташкилий
стратегиясини амалга оширувчи махсус дастурий пакет. Ушбу стратегия дастурий
таъминотнинг махсус интеграциялашган тўплами орқали ташкилот ресурсларини
доимий равишда мувозанатлаштиришга ва оптималлаштиришга қаратилган, бу эса
фаолиятнинг барча йўналишлари учун маълумот ва жараёнларнинг умумий
моделини тақдим этади.

Бугунги кунда аксарият ташкилотлар турли бизнес муаммоларни ҳал қилишда

бир қатор хавфсиз тизимлардан фойдаланишмоқда. Шунга қарамай, ушбу тизимлар
ўртасида консолидация, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва алмашиниш
жараёни қўлда амалга оширилади, бу эса ўз ўрнида меҳнат харажатларини
кўпайишига ва инсон омили таъсирининг кучайишига олиб келади. Биз таклиф
қилаётган интеграцион базанинг асосий платформаси ушбу муаммоларни бартараф
қилишда ёрдам бериши мумкин. Мутахассисларимиз керакли билим ва
кўникмаларга, булутли технологияларнинг тенденциялари бўйича етарлича
маълумотга, интеграцион базанинг асосий платформасидан фойдаланган ҳолда
ташкилотнинг ERP-тизими инфратузилмасини яратиш ва шу каби ечимларни амалга
оширишда профессионал тажрибага эга.

2. CRM (Customer Relationship Management) тизимлари. Ахборот-коммуникация

технологиялари нуқтаи назаридан қараганда CRM – бу ходимни мижозлар билан
муносабатларини бошқариш воситаси бўлиб, ташкилотларга уларнинг ўзаро
алоқасини қайд қилиш, даромад олиш имкониятларини мумкин қадар кенгайтириш
ва ташкилий, меъёрий қоидаларга риоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини
беради. Берилган ахборот-коммуникация технологиялари мижозлар билан уларнинг
хусусий эҳтиёжларини изоҳлаш орқали узоқ муддатли ва даромадли ўзаро
муносабатларни яратишга йўналтирилган.

CRM-тизими мижоз ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришни амалга

оширувчи компьютер дастури бўлиб, ушбу тизим ёрдамида янги мижозларни жалб
қилиш ва аввалги мижозларни йўқотмаслик, харажатларни пасайтириш, меҳнат
унумдорлигини ошириш ва натижада савдо ҳажми ва даромадни кўпайтириш,
ташкилот рақобатбардошлилигини ошириш каби мақсадларда қўлланилади.

CRM-тизими мижоз ва шериклар билан ҳамкорликнинг аниқ ва равшан

жараёнини ташкил этиш, самарали маркетинг ва савдо ташкил этиш, мижозлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

содиқлигини шакллантириш, ташкилот барча ходимлари ишини келишилган тарзда
назорат қилиш вазифаларини бажаради.

Белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида замонавий CRM-тизими

қуйидаги компонентларга эга бўлиши зарур:

алоқа ва мижозлар базасини бошқариш;

савдони бошқариш;

телефон орқали савдо (телемаркетинг);

вақтни бошқариш (тайм-менежмент);

мижозларга хизмат кўрсатиш (сотувдан кейинги хизмат);

маркетингни бошқариш (сўровнома, анкета тўлдириш);

юқори раҳбарият учун ҳисобот;

бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро боғланиш;

маълумотларни бир-бирига мослаштириш;

электрон савдони бошқариш (ташкилот веб-сайти билан боғланиш, мижозлар

ва шериклар учун портал);

мобил савдони бошқариш (компьютер, ноутбук ёки узоқдан фойдалана олиш).

3. BI (Business Intelligence) корхонанинг аналитик фаолияти учун ахборотни

қўллаб-қувватлаш тизимидир. Ушбу тизим аналитик маълумотлар тўплами ва
ахборотни қайта ишлаш воситаларидан иборат. Бундан ташқари OLPS tizimlari (On Line
Processing Systems) ҳам корхонада ахборот-коммуникация технологияларининг
ривожланишида муҳим тизим ҳисобланиб, улар ERP ва бошқа тизимлардан
маълумотларни тўплаш учун ва тўпланган маълумотларнинг кейинги таҳлили учун
фойдаланиладиган маълумотлар омборидир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
фармони. халқ сўзи.-2017.-8 февраль.-№28.

2.

Иминов А.А., Джаматов М.Х. “Бошқарувда ахборот технологиялари”

маърузалар матни. Тошкент-2017.

3.

Арипов М., Бегалов Б., Бегимқулов У., Мамаражабов М. “Ахборот

технологиялари” Ўқув қўлланма. Т.: “NOSHIR”-2009.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни.

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Электорн ҳукумат тўғрисида”ги қонуни.

6.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонуни.

7.

Арипов А.Н., Иминов Т.К. «Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари

соҳаси менежменти масалалари» Монография -Т.: Фан ва технология, 2005.

8.

Кадиров А.М., Шакирова К., Инновационный потенциал повышение

конкурентоспособности национальной экономике. // Сбор.

9.

Махкамова М.А. Развитие и управление инновационной деятельностью

предприятий. Т.: ALOQACHI НММ, 2006.

10.

Арипов М., Бегалов Б., Бегимқулов У., Мамаражабов М. Ахборот

технологиялари. Ўқув қўлланма. Т.: -Ношир-2009.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги фармони. халк, сузи.-2017.-8 февраль.-№28.

Иминов А.А., Джаматов М.Х. "Бошцарувда ахборот технологиялари" маърузалар матни. Тошкент-2017.

Арипов М., Бегалов Б., Бегимцулов У., Мамаражабов М. "Ахборот технологиялари" Уцув кулланма. Т.: "NOSHIR"-2009.

Узбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тугрисида"ги к,онуни.

Узбекистон Республикасининг "Электорн хукумат тугрисида"ги цонуни.

Узбекистон Республикасининг "Электрон ракдмли имзо тугрисида"ги конуни.

Арипов А.Н., Иминов Т.К. «Узбекистон ахборот-коммуникация технологиялари сокаси менежменти масалалари» Монография -Т.: Фан ва технология, 2005.

Кадиров А.М., Шакирова К., Инновационный потенциал повышение конкурентоспособности национальной экономике. // Сбор.

Махкамова М.А. Развитие и управление инновационной деятельностью предприятий. Т.: ALOQACHI НММ, 2006.

Арипов М., Бегалов Б., Бегимкулов У., Мамаражабов М. Ахборот технологиялари. Укув кулланма. Т.: -Ношир-2009.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов