Возникновение и развитие взаимного страхования, преимущества его внедрения в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-10
86
8
Поделиться
Кулдошев , К., & Баратова, Д. . (2017). Возникновение и развитие взаимного страхования, преимущества его внедрения в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (6), 1–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9542
Камариддин Кулдошев , Ташкентский Финансовый Институт

докторант, к.э.н. доцент

Динора Баратова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Консультант по образованию

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы, связанные с исторического происхождения взаимного страхования, являюшего специфической некоммерческой формой страхования, его развития и особенности в странах мира, о его роли и место в страховой деятельности. Кроме того в статье рассматривается необходимость введения взаимного страхования в Узбекистане, его преимущества и исходя из опыта зарубежных стран даны предложения и рекомендации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗАРО СУҒУРТАНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ,

ЎЗБЕКИСТОНДА УНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Қўлдошев Қамариддин Мансурович,

ТМИ докторанти, и.ф.н. доц.

Баратова Динора Алишеровна,

ТДИУ Таълим-тарбия маслаҳатчиси,

E-mail:

KuldashevKM@gmail.com

Аннотация:

Мақолада суғуртанинг ўзаро суғурталаш шакли, унинг пайдо

бўлиш тарихи, дунё мамлакатларида ривожланиши ва хусусиятлари, мазкур
суғурта шаклининг суғурта хизматларидаги тутган ўрни ҳақида сўз
юритилган. Бундан ташқари ушбу суғурта шаклини Ўзбекистонда жорий
қилишнинг зарурати ва афзалликлари тўғрисида фикрлар баён қилинган бўлиб,
хорижий мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы, связанные с

исторического

происхождения

взаимного

страхования,

являюшего

специфической некоммерческой формой страхования, его развития и
особенности в странах мира, о его роли и место в страховой деятельности.
Кроме того в статье рассматривается необходимость введения взаимного
страхования в Узбекистане, его преимущества и исходя из опыта зарубежных
стран даны предложения и рекомендации.

Abstract:

In article are considered questions, connected with organization of the

mutual insurance, with history origin, being specific nonprofit form of the insurance,
its role in the insurance services. Besides that, in article is considered the importance
of the entering the mutual insurance in Uzbekistan, its advantage and coming from
experience of the foreign countries are given offers and recommendations.

Калит сўзлар:

Суғурта хизматлари, ўзаро суғурта, ўзаро суғурта

жамиятлари, ўзаро ёрдам, тижоратга асосланган суғурта, суғурта
шартномаси, аъзолик бадали, потенциал суғурталанувчи.

Кириш

Бугунги кунда суғурта иқтисодиётнинг ва ижтимоий ҳаётнинг барча

соҳаларига кириб борган, корхона ва ташкилотлар фаолиятида муҳим ўрин
тутувчи соҳага айланди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов

таъкидлаб ўтганидек: “Бугун ривожланган суғурта тизимисиз барча хўжалик
субъектлари, айниқса кичик ва ўрта бизнес субъектлари, қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар самарали ишлашларига, инвестиция фаолияти
билан шуғулланишларига кредитлар олиш имкониятларидан маҳрум
бўладилар

1

”.

1

Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон 2000 – 354 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан

сўнг барча соҳаларда бўлгани каби суғурта соҳасида ҳам катта ҳажмдаги
ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакат тарихида биринчи марта суғурта
тўғрисида қонун қабул қилинди ва шу асосда фармон ва қарорлар қабул
қилиниб, ушбу соҳани ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилди.

Мамлакатимизда ривожланишнинг асосий тамойилларидан бири бўлган

“Давлат бош ислоҳотчи” тамойили асосида суғурта соҳасини, аниқроқ қилиб
айтганда тижоратга асосланган суғуртани ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратиб келинмоқда ва шу мақсадда ушбу соҳанинг ривожланишини кўзда
тутувчи бир қатор имтиёз ва преференциялар амал қилмоқда. Бу имтиёз ва
преференцияларни МДҲ давлатлари билан таққослаганда ҳам бизнинг
мамлакатимизда кўпроқ имкониятлар яратилган.

Юқоридагиларнинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизда суғурта соҳаси янги

соҳа бўлишига қарамасдан, нисбатан тез ривожланаётган соҳалардан бири
ҳисобланади. Аммо шундай бўлсада, ушбу соҳа бугунги кун талаби даражасида
ривожланмаётганлиги кўзга ташланиб қолмоқда. Потенциал суғурталанувчилар
сони ва шу билан бирга суғурталанмай қолаётган кўп сондаги рисклар сони
юқорилигича қолмоқда. Суғурта соҳасининг мамлакат миқёсида қай даражада
ривожланганлигини кўрсатувчи муҳим кўрсаткич, ялпи ички маҳсулотда
суғурта мукофотларининг ҳиссаси кўрсаткичи бўлиб, ушбу кўрсаткич
мамлакатимизда 15-17 йилдан бери ўзгармасдан 0,3-0,4 фоиз даражасида
сақланиб келаётганлиги юқоридаги фикрни яққол тасдиқлаб турибди. Чунки бу
кўрсаткич ривожланган мамлакатларда 8-10 фоизни ташкил этмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда олиб борилаётган жуда

кўплаб тадбирлар, қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорларга
қарамасдан, суғурта соҳаси ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлана
олмаяпти. Суғурта иқтисодиётни диверсификация қилиш ва иқтисодий
ўсишнинг асосий омилига айланмаган. Маълумотларга кўра, суғурталаниши
мумкин бўлган рискларнинг атиги 2 фоизи суғурталанмоқда. Бунинг асосий
сабаблари – хизматлар таклифи торлиги ва сифати пастлиги, рақобатнинг
ривожланмаганлиги, суғурта ресурслари таъминотининг етарли эмаслиги,
суғурта

бозори

инфратузилмаси

субъектлари

фаолиятининг

ривожланмаганлиги ҳамда суғуртанинг фақат битта шакли - тижоратга
асосланган шакли амал қилаётганлигидадир.

Бундай турғунлик ҳолатидан чиқишнинг бирдан-бир йўли, тижоратга

асосланган суғуртанинг муқобили бўлган ўзаро суғуртани мамлакатимизда ҳам
йўлга қўйиш, бунинг учун давлатнинг ташаббускорлигидан фойдаланиш,
мазкур янги йўналишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бирига айланмоқда.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Ўзаро суғуртанинг келиб чиқиш тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари,

тижоратга асосланган суғуртадан фарқи ва умумийлик хусусиятлари ҳамда
афзалликлари тўғрисида МДҲ мамлакатлари олимлари томонидан кўплаб
илмий изланишлар олиб борилган. Шундай илмий изланишларнинг натижаси
сифатида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- ўзаро суғуртанинг суғурта бозорида суғурта маҳсулотларини яратишнинг

қулай ва рақобатбардош усули эканлиги асослаб берилган, ҳамда ҳозирги замон
иқтисодиётининг алоҳида тармоқларида уни самарали қўллаш бўйича таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Логвинова И.Л) [2];

- суғурта тўғрисидаги фан бўйича немис олимларининг фикрига кўра ўзаро

суғурта ташкилотларининг бирламчи фонди:

- ўзаро суғурта жамиятини ташкил этиш бўйича ташкилий харажатларни

қоплаш фонди ҳисобланади;

- ўзаро суғурта жамиятининг хўжалик фаолияти бирламчи босқичида ҳар

қандай зарарларни қоплаш учун кафолат капитали вазифасини ўтайди ва
кейинги босқичларда ушбу харажатлар шакллантирилган зарарлар захираси
ҳисобидан қопланади;

- ўзаро суғурта жамияти ташкил этилгандан кейин хўжалик фаолияти

жараёнида юзага келадиган жорий харажатларни қоплаш учун ишлатиладиган
ишлаб чиқариш капитали ҳисобланади (Крюгер О.И.) [3];

- ўзаро суғурта жамияти ўз аъзоларига арзон ва сифатли суғурта

хизматларини

тақдим

этиши

суғурта

тарифи

брутто-ставкасининг

қисқартирилган таркибини қўллаш ҳисобига эришилади, яъни: Брутто-ставка =
Нетто ставка (Сафуанов Р,, Кашипова И., Рябчиков А.) [4];

- суғурта ҳуқуқининг манбалари, суғурта ташкилоти мижозларининг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суғурта шартномаси, суғурта ишини ташкил қилиш,
мулкни суғурта қилиш, жавобгарлик ва қайта суғурта қилиш масалалари таҳлил
қилинган (Фогельсон Ю.Б.) [5];

-биринчи марта совет адабиётида суғурта жамиятларининг сиёсий иқтисод,

молиявий, ташкилий, ҳуқуқий ва бухгалтерияга оид жиҳатлари комплекс
тадқиқ этилган (Гришин Г.В.) [6];

- ўзаро суғуртанинг ушбу жамият аъзоларининг (юридик ва жисмоний

шахсларнинг) олинган мажбуриятлар бўйича ўзаро тенг жавобгарлигига
асосланган ҳолда ўз мулклари ва бошқа мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида ихтиёрийлик асосида маблағларини бирлаштириши ўзаро
суғуртанинг туб моҳияти эканлиги очиб берилган (Сафуанов Р.М.) [7].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг объекти бўлиб суғуртанинг алоҳида шакли бўлган ўзаро

суғурта фаолияти ҳисобланади. Тадқиқот предмети бўлиб ушбу суғурта
шаклининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, унинг келиб чиқиш тарихи ва
дунё мамлакатларида ривожланиш жараёнлари ҳисобланади.

Тадқиқотни амалга оширишда асосан эмпирик тадқиқот усулидан

фойдаланилди, яъни ушбу суғурта шаклининг илк пайдо бўлишидан то ҳозирги
даражасига эришиши, дунё мамлакатларида унинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши ва қўлланиш шакл ва усуллари ўрганилиб, уларнинг
тажрибалари асосида ушбу суғурта шаклини мамлакатимизда қўллаш бўйича
хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Суғуртанинг илк кўриниши эрамиздан олдинги икки минг йилликда

яшаган Бобил подшоҳи Ҳаммурапи қонунларида мавжуд бўлган. Унга кўра


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

савдо карвонларининг бирортасини юкига табиий ҳодисалар ёки қароқчилар
ҳужуми, ўғриликлар натижасида зарар етганда, кўрилган зарарни ўртада тўлаб
беришни назарда тутувчи келишув имзоланиши белгилаб қўйилган[8].
Кейинчалик, эрамизнинг илк даврларида аввал Грецияда, кейин қадимги Римда,
Ҳиндистонда ва Мисрда турли мақсадларда ташкил этилган шу каби суғурта
жамиятлари амал қилган. Бундай жамиятлардан бири сифатида қадимги Римда
ташкил этилган – collage tenuiorum тўғрисида маълумотлар бор.

Бу жамиятлар диний, ўртоқлик мақсадларидан ташқари, дафн

маросимлари каби кутилмаган ҳодисаларда ёрдам бериш мақсадини ҳам
назарда тутган жамиятлар эди. Бу жамият аъзолари кириш бадали ҳамда вақти-
вақти билан доимий тўлаб бориладиган ойлик бадалларни тўлаб борганлар.
Вафот этган жамият аъзосининг оиласига дафн маросими харажатлари ҳамда
ёрдам пули сифатида тўловлар амалга оширилган. Кейинчалик, тўпланган
маблағлардан вафот этган жамият аъзосининг етим қолган болалари учун
маълум ёшга етгунга қадар ёрдам пуллари тўлаб бориш ҳам йўлга қўйилган.

Қадимги шарқда йирик шохли қорамол ва карвонсавдо билан

шуғулланувчи кўчманчилар ўртасида тузилган ўзаро ёрдам жамиятларида,
турли сабаблар билан моллар ўлганда ёки савдо карвонидаги савдогарнинг
молига зарар етказилганда ушбу жамият аъзосига кўрган зарарри аъзолар
томонидан тўлаб берилган.

Рим империясида шундай усулда ўзаро суғурта ҳарбийлар ўртасида

ташкил этилган. XI-XII-асрларга келиб, қадимги Римда амал қилган шундай
суғурта жамиятлари тажрибаларидан келиб чиқиб, Германияда савдо
гильдиялари ташкил этилган, кейинчалик улар цехлар сифатида амал қилган.
Бундай ташкилотлар кейинчалик суғуртанинг жамоат ташкилотлари сифатида
шаклланиши учун замин яратди. Савдогарларнинг фақат йўлдаги хатарларини
суғурталаган савдо гильдиялари доимий характердаги бошқа хатарларни ҳам
суғурталайдиган бўлди. Бу ташкилот ўз аъзоларига бир-бирига ёрдам бериш,
ўзаро қўллаб-қувватлаш мажбуриятларини юклади.

Уйларни ва бошқа қурилмаларни ўзаро суғурта йўли билан ёнғиндан

суғурталаш қадимги суғурта турларидан бири ҳисобланади. Тарихий
маълумотларга кўра бундай суғурта жамиятлари XII-асрда Исландияда
деҳқонлар ўртасида ташкил этилганлигини кўриш мумкин. Кейинчалик ушбу
суғурта тури европанинг кўплаб мамлакатларида қўлланиладиган бўлди. XVIII-
асрга келиб эса ушбу суғурта тури ўзаро суғуртанинг мажбурий шакли
сифатида Германиянинг Бранденбург, Брауншвейге ва бошқа шаҳарларида
қўлланила бошланди.

XII-XV-асрларда Флоренция, Венеция, Генуялик савдогарлар биринчи

бўлиб денгиз транспорти бўйича ўзаро суғуртани йўлга қўйганлар. XIV-асрда
немис савдогарлари денгиз суғуртаси бўйича Ганза иттифоқини тузишган. Бу
йирик суғурта иттифоқи эди[9].

1310 йилда Брюгге шаҳрида “Суғурта палатаси” ташкил этилган бўлиб,

унинг мақсади савдогарлар ва ҳунармандларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя
қилиш ва турли суғурта ҳодисалари камроқ юз берган йилларда олинган
даромадни аъзолар ўртасида тақсимлашдан иборат бўлган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзаро ёрдам тўғрисидаги келишувлар қуруқлик ва денгиз орқали савдо

юкларини ташишда кўп ҳолларда бир марталик келишувлардан иборат бўлган.
Денгизда кемалар билан бўладиган ҳодисалардан кўрилган зарарларни ҳамда
кема экипажининг ҳаёти ва соғлиғи билан боғлиқ ҳодисаларни суғурталашни
назарда тутувчи келишувлар ўз кемасига эга бўлган савдогарлар ва савдо
юкларига хизмат кўрсатувчи кема эгалари ўртасида форс кўрфазида дастлаб
тузилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд[10].

Кейинчалик денгизда юк ташиш соҳасида кема эгаси ва савдогар ўртасида

моҳияти суғурта шартномаси каби бўлган шартномалар тузилган. Унга кўра
кема билан юз берган ҳодиса натижасида юкка зарар етса ёки йўқотилса
шартномада келишилган маблағни кема эгаси ўзи аъзо бўлган ўзаро суғурталаш
жамияти маблағлари ҳисобидан савдогарга тўлаб берган. Кейинчалик бундай
шартномалар тузиш Генуя шаҳрида мажбурийлик хусусиятини олган ва бу
суғурта шартномалари маклерлар воситачилигида тузилган.

Ўша даврларда фаолият кўрсатган бундай жамиятлар кўп ҳолларда бир

марталик келишувлар ёки доимийлик характеридаги келишувлар бўлсада,
бадаллар асосан ҳодиса юз бергандан кейин зарарни қоплаш учун аъзолар
томонидан зарар кўрган шахсга тўплаб берилган. Ўзаро суғуртадаги ушбу
камчилик ўрта асрларга келиб, суғурта фонди олдиндан шакллантириладиган
тижорат суғуртасининг пайдо бўлишига олиб келди. Кейинчалик ўзаро суғурта
жамиятлари ҳам такомиллашиб, зарарни қоплашни назарда тутувчи тўловлар
доимийлик хусусиятини олган ва олдиндан суғурта фондини шакллантириб
бориладиган бўлган. Бундай ўзаро суғурта жамияти сифатида 1650 йилда
Францияда “Суғурта камераси” деб номланган, ёнғиндан суғурталовчи
жамиятнинг ташкил этилганлигини айтиб ўтиш мумкин. 1666 йилда
Англиянинг Лондон шаҳрида юз берган йирик ёнғин “Hand in Hand”, “Friendly
Society fire office” каби шундай жамиятлар ташкил этилишига олиб келди.

Одамлар ўз фаолиятлари билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш ва

ҳодиса юз берганда зарарни қоплаш мақсадида бирлашганлар. Юқорида
келтирилган турли кўринишдаги жамиятлар аъзолик бадалига асосланган, ўзаро
суғурталаш жамиятларининг илк кўринишлари эди[11].

Суғуртанинг (кўп ҳолларда ҳаёт ва соғлиқ суғуртасининг) илк

кўринишлари аъзоларнинг олдиндан тўланадиган аъзолик бадаллари ҳисобига
ташкил этилиб, бундай жамиятлар Англияда дўстлик жамиятлари ёки ўзаро
ёрдам жамияти(friendly society), АҚШда биродарлик жамияти (fraternol society)
деб аталади. АҚШ қонунчилигида бундай жамиятлар ўзаро ёрдам мақсадида
ташкил этиладиган ихтиёрий нотижорат уюшма деб эътироф этилади.

Англияда ўзаро суғурта ёрдамида ҳаётни суғурталашнинг янги даври

капиталистик тузумнинг пайдо бўлиш даврларига тўғри келди. 1762 йилда
ушбу мамлакатда “Equitable” ўзаро суғурталаш жамиятининг ташкил этилиши,
кейин эса унинг Европа ва Америкада ташкил этилиши ва ривожланиши
юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилувчи,
суғуртанинг махсус шакли сифатида эътироф этилишига олиб келди.

XIX-аср бошида Гото (Германия) да Эрнст Арнольд томонидан суғурта

банки (Gathauer Lebenversicherungs Bank) ташкил этилади. Ушбу банк ўзаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

суғурта принципи асосида ташкил этилган. Унинг орқасидан Германияда фақат
вафот этишдан эмас, балки маълум ёшга етишдан суғурталовчи “Deutscher
Versicherunge zu Lucheck” ўзаро суғурта жамияти ташкил этилади.

XVII-асрнинг иккинчи ярмида Англия ва Францияда пайдо бўла бошлаган

тижоратга асосланган суғурта XIX-асрнинг ўрталарига келиб ўзаро суғуртани
сезиларли даражада сиқиб чиқарди. Аммо XIX-асрнинг охири ва XX-асрнинг
бошларига келиб бу ҳолатнинг акси юз берди ва натижада ўзаро суғурталаш
жамиятлари фаолияти ривожланди.

Европа мамлакатлари ўзаро суғуртанинг ривожланишини доимий равишда

рағбатлантириб келди, уларга юридик мақом берилди ва солиқ имтиёзлари
берилиб, аҳоли қатламларини ушбу жамиятларга аъзо бўлишга даъват қилди.
Уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатганларни фахрий аъзо этиб қабул қилинди.

Биринчи ўзаро суғуртага асосланган суғурта пулига 1752 йилда Америкада

Бенжамин Франклин томонидан асос солинди.

Бугунги кунда ўзаро суғурта халқаро даражага кўтарилди. Ўзаро суғурта

барча индустриал ривожланган мамлакатларда муҳим ўринга эга. 1-жадвалдан
кўриниб турибдики, жаҳондаги ўнта энг йирик суғурта ташкилотининг асосий
қисми, яъни олтитаси ЎСЖлар экан ва улардан тўрттаси Японияга тўғри
келмоқда. Демак, хулоса қилиш мумкин, жаҳон суғурта бозорида ЎСЖлар
етакчилик қилмоқда ва бунда Япония биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзаро суғурта жамиятлари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари

дунёнинг йирик суғурта бозорларида 42 фоиздан 70 фоизгачани ташкил
этмоқда. Ҳозирги замон чет эл суғурта тизимларида (Европа, Америка,
Японияда) бир қанча йўналишлар бўйича ўзаро суғурта етакчилик қилмоқда
(айниқса ҳаёт суғуртаси ва нафақа суғуртасида). Дунё суғурта бозорининг 20,5
фоизини ташкил этувчи Япония суғурта бозорида ҳаёт суғуртасининг 90 фоизи
ўзаро суғурта жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда[12].

1-жадвал

Жаҳондаги энг йирик ўнта суғурта ташкилотларининг активлари

тўғрисида маълумот[12]

Эгаллаган

ўрни

Номи

Мамлакат

Активлари

(млрд. АҚШ

долларида)

Ташкилий-

ҳуқуқий

шакли

1

AXA

Франция

407,9

АЖ

2

Nippon Life

Япония

323,3

ЎСЖ

3

Allianz

Германия

293,7

АЖ

4

Prudential Insurance Company

АҚШ

259,5

ЎСЖ

5

Zenkyoren

Япония

245,4

ЎСЖ

6

Dal-Ichi Mutual Life Insurance

Япония

219,6

ЎСЖ

7

Metropolitan Life

АҚШ

201,9

ЎСЖ

8

American International Group

(AIG)

АҚШ

194,4

АЖ

9

Sumitomo Life

Япония

182,6

ЎСЖ

10

Prudential

Англия

178,9

АЖ


Дунё суғурта бозорининг 37,9 фоизини ташкил этувчи Шимолий

Америкада ҳаёт суғуртасининг 57,6 фоизи ва умумий суғуртанинг 27 фоизи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўзаро суғурта жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда. Канадада ҳаёт
суғуртасининг 53 фоизи ва умумий суғуртанинг 19 фоизи ўзаро суғурта
томонидан кўрсатилмоқда. Шимолий Америкада жами 831 та ўзаро суғурталаш
жамияти фаолият кўрсатмоқда[12].

Дунё суғурта бозорининг 33,9 фоизини ташкил этувчи ғарбий европада

ўзаро суғурта: Италияда 28 фоиз, Англияда 48 фоиз ҳаёт суғуртаси, Умумий
суғурта Ирландияда 0,25 фоиз, Швецияда 52 фоиз. Жами ЎСЖлар сони 2000
тани ташкил этади[12].

Бошқа индустриал мамлакатлардан Австралия, Янги зеландия ва Жанубий

африкада ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи ЎСЖлар етакчи ўрин тутади.
Ушбу мамлакатларда ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи ЎСЖлар 89,4 фоиз,
умумий суғурта билан шуғулланувчи ЎСЖлар 5,1 фоизни ташкил этади[12].

Мамлакатимизда тижоратга асосланган суғуртанинг ҳозирги ҳолати

бўйича қуйидаги маълумотлар асосида шу борадаги юқорида берган
фикрларимизни яна бир бор асослашимиз мумкин.

Аҳолида суғурта ташкилотларига бўлган ишонч ҳамда қизиқишнинг

ортишида

асосий

омил

бўлиб

ушбу

ташкилотлар

томонидан

суғурталанганларга тўлаб берилган суғурта қопламаларининг ҳажми
ҳисобланади. Тўлаб берилган суғурта қопламалари қанчалик кўп миқдорни
ташкил этса одамларда шунчалик ушбу ташкилотларга нисбатан ишонч ортиб
боради ва натижада суғурталанувчилар сони ҳам кўпаяди. Ушбу кўрсаткич
хорижий мамлакатларда 90 фоизгача ҳам етиб боради. Бизнинг
мамлакатимизда эса бу кўрсаткич йигирма фоизга ҳам етмаяпти.(2-жадвал)

2-жадвал

Ўзбекистон суғурта бозорида тўпланаётган суғурта мукофотларига

нисбатан тўланган суғурта қопламалари улуши*

Йиллар

Суғурта

мукофотлари

Тўланган

суғурта

қопламалари

Суғурта мукофотига

нисбатан суғурта

қопламалари улуши, % да

Ўсиш ёки

камайиш %

да

2012

256,3

43,6

17,01

-2,5

2013

338,5

66.9

19.76

+3.00

2014

439,1

74.6

16.99

-2.77

2015

515,7

99,8

19.35

+2.36

2016

692,6

130,5

18,84

-0,51

Манба: Stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бирор-бир мамлакатда суғуртанинг

ривожланганлик даражасини белгиловчи асосий кўрсаткичлар бўлиб мазкур
мамлакатда бир йил давомида тўпланган жами суғурта мукофотларининг ушбу
мамлакатда ўша йил давомида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотга
нисбати кўрсаткичи ва иккинчи кўрсаткич бир йил давомида тўпланган жами
суғурта мукофотларининг мазкур мамлакатнинг аҳоли сонига нисбати
кўрсаткичларидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистонда тўпланаётган суғурта мукофотларининг ЯИМдаги ҳиссаси

кўрсаткичлари*

Йиллар

ЯИМ

(млрд.сўм)

Суғурта

мукофотлари

(млрд.сўм)

Суғурта

мукофотларининг

ЯИМдаги улуши

Ўсиш ёки

камайиш

2012

97929,3

256,3

0,26

2013

120861,5

338,5

0,28

+0,02

2014

145846,4

439,1

0,30

+0,02

2015

171808,3

515,7

0,30

-

2016

199325,1

692,6

0,35

0,05

Манба: Stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


3- жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўтган сўнгги беш йил

давомида тўпланган суғурта мукофотларининг ЯИМдаги улуши 0,35 фоиздан
ошмаяпти.

4-жадвал

Ўзбекистонда тўпланаётган суғурта мукофотларининг аҳоли сонига

нисбати кўрсаткичлари*

Йиллар

Аҳоли сони
(млн.киши)

Суғурта

мукофотлари

(млрд.сўм)

Бир кишига тўғри келадиган

суғурта мукофоти

2011

29,1

231,6

7958,8

2016

32,0

692,6

21643,8

Манба: Stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


4-жадвал маълумотларига кўра мазкур давр давомида киши бошига тўғри

келадиган суғурта мукофотлари ҳажми нисбатан ошган бўлсада кичик ҳажмни
ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич ривожланган мамлакатларда ўртача 2 минг
АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида келтирилган маълумотлар, фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб

айтиш мумкики, бугунги кунда мамлакатимиз миллий суғурта бозори нисбатан
тез ривожланаётган бўлсада, бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера
олмайди. Хорижий мамлакатлар суғурта бозорлари билан солиштирилганда
бозорда кўрсатилаётган суғурта хизматларининг турлари бўйича ҳам, ялпи
ички маҳсулотда суғурта мукофотларининг улуши, киши бошига тўғри
келаётган суғурта мукофотлари, суғурталаниши мумкин бўлган рискларнинг
суғурталаниш даражаси, суғурта мукофотларига нисбатан тўлаб берилган
қопламалар ҳажми каби кўплаб кўрсаткичлар бўйича орқада қолиб келмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Натижада суғурта фуқаролар, корхона ва ташкилотларнинг кафолатли ва
ишончли ҳамкорига айлана олгани йўқ.

Фикримизча, юқоридаги ҳолатларга барҳам бериш ва суғурта соҳасини

ривожланган мамлакатлар даражасига етказишнинг энг муҳим ва асосий
омилларидан бири бу, Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар тажрибасидан
келиб чиққан ҳолда ўзаро суғуртани жорий этиш ва бунда давлатнинг
ташаббускорлигидан фойдаланиш суғурта соҳасидаги бугунги куннинг долзарб
масаласидир.

Мамлакатда ўзаро суғуртани жорий этиш учун авваламбор унинг ҳуқуқий

таъминотини йўлга қўйиш, ўзаро суғуртани ривожлантириш мақсадида ушбу
соҳага тааллуқли имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш зарур деб
ҳисоблаймиз. Шундай ҳолатда ўзаро суғурта, суғуртанинг алоҳида шакли
сифатида тижорат суғуртаси билан параллел равишда ривожланади ва кўп
сонли потенциал суғурталанувчиларни суғуртага жалб этиш баробарида
фуқароларнинг моддий фаровонлигини ошишида, уларнинг тадбиркорлик
фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларини кафолатлашда, корхона ва
ташкилотларнинг барқарор фаолият кўрсатишида муҳим омил бўлиб хизмат
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард

мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон 2000 – 354 б.

2. Логвинова И.Л. Взаимное страхование как метод создания страховых

продуктов в Российской экономике. Научное издание (монография)
Московская финансово-промышленная академия. М.: Анкил 2010. 21с.

3. Крюгер О.И. Т.1:Основы страхования //Страховое дело (пер. в нем.

О.И.Крюгер и Т.А.Федоровой). М.: Экономисть, 2004.-Т.1- с.123.

4. Сафуанов Р,, Кашипова И., Рябчиков А. О некоторых направлениях

экономического анализа и оценки эффективности деятельности обществ
взаимного страхования. //Страховое дело,-2009.-№7

5. Фогельсон Ю.Б. Страховое право: теоретические основы и практика

применения. Москва Норма ИНФРА-М 2012.

6. Гришин А.В. Правовая природа страхования и организация страховой

деятельности. (монография), Орел: ОРЮИ МВД РФ 2009 с.27

7. Сафуанов Р.М. Взаимное страхование Российской федерации:

экономико-организационные аспекты и анализ становления. Научное издание
(монография) Уфа, 2011. с. 30.

8. Гомелля В.Б., Рубин Ю.Б., Солдаткин В.И. Страховой портфель. Москва

СОМИНТЕК, 1994. 7 стр.

9. Пинкин Ю.В. Справочник страховщика. Ростов на-Дону Феникс 2007

стр.92

10. Гомелля В.Б., Рубин Ю.Б., Солдаткин В.И. Страховой портфель

Москва СОМИНТЕК 1994 8 стр.

11. Алексеев А.А. Страхование Ростов-на-Дону Феникс 2008


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

10

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

12. Пинкин Ю.В. Справочник страховщика. Ростов на-Дону Феникс 2007

стр.101.

13. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг Stat.UZ

сайти.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард максадимиз. Т.: Узбекистон 2000 - 354 б.

Логвинова И.Л. Взаимное страхование как метод создания страховых продуктов в Российской экономике. Научное издание (монография) Московская финансово-промышленная академия. М.: Анкил 2010. 21с.

Крюгер О.И. Т.ГОсновы страхования //Страховое дело (пер. в нем. О.И.Крюгер и Т.А.Фсдоровой). М.: Экономисте, 2004.-Т.1- с. 123.

Сафуанов Р„ Кашипова И., Рябчиков А. О некоторых направлениях экономического анализа и оценки эффективности деятельности обществ взаимного страхования. //Страховое дело,-2009.-№7

Фогельсон Ю.Б. Страховое право: теоретические основы и практика применения. Москва Норма ИНФРА-М 2012.

Гришин А.В. Правовая природа страхования и организация страховой деятельности, (монография), Орел: ОРЮИ МВД РФ 2009 с.27

Сафуанов Р.М. Взаимное страхование Российской федерации: экономико-организационные аспекты и анализ становления. Научное издание (монография) Уфа, 2011. с. 30.

Гомелля В.Б., Рубин Ю.Б., Солдаткин В.И. Страховой портфель. Москва СОМИНТЕК, 1994. 7 сгр.

Пинкин Ю.В. Справочник страховщика. Ростов на-Дону Феникс 2007 стр.92

Гомелля В.Б., Рубин Ю.Б., Солдаткин В.И. Страховой портфель Москва СОМИНТЕК 1994 8 сгр.

Алексеев А.А. Страхование Ростов-на-Дону Феникс 2008

Пинкин Ю.В. Справочник страховщика. Ростов на-Дону Феникс 2007 стр. 101.

Узбекистон Республикаси давлат статистика кумитасининг Stat.UZ сайта.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов