Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир этувчи асосий омиллар таснифи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-144
24
8
Поделиться
Атаев, Ж. (2020). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир этувчи асосий омиллар таснифи . Экономика и инновационные технологии, (2), 135–144. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11406
Жасур Атаев, Ургенчский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир қилувчи омиллар аниқланган ва таснифи ишлаб чиқилган ҳамда уларни уч босқичда қараб чиқиш таклиф қилинган. Олинган натижаларга асосланган ҳолда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси ишлаб чиқилган, шунингдек қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси электрон платформаси таклиф қилинган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

136

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА КИЧИК

БИЗНЕС РИВОЖИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР

ТАСНИФИ

Атаев Жасур Эркинович

Ургенч давлат университети таянч докторанти

E-mail:

jas_wiut03@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик

бизнес ривожига таъсир қилувчи омиллар аниқланган ва таснифи ишлаб чиқилган
ҳамда уларни уч босқичда қараб чиқиш таклиф қилинган. Олинган натижаларга
асосланган ҳолда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси ишлаб чиқилган,
шунингдек қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси электрон платформаси таклиф
қилинган

.

Abstract:

in this paper identified the factors effecting the development of small

businesses in agricultural products market, developed their classification and suggested to
review them at three stages. Based on the results obtained developed a smart agro value
chain mapping and recommended agricultural database electronic platform.

Калит

сўзлар:

қишлоқ хўжалиги,

тадбиркорлик, кичик бизнес,

фемер

хўжалиги, деҳқон хўжалиги, қўшилган қиймат занжири, ижтимоий омил, иқтисодий
омил, ички омил, ташқи омил.

Кириш

Мамлакатимизда

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни

таъминлаш

ва

муаммоларни бартараф этишдаги муҳим ва стратегик йўналишлардан бири сифатида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик(КБХТ)ни ривожлантириш, турли дастаклар
ёрдамида қўллаб

-

қувватлаш масалалари майдонга чиқади. Шунингдек

,

асосий

макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришда КБХТ

улуши ҳамда аҳамиятини

ошириш алоҳида аҳамият касб этади.

Кейинги даврда кичик бизнесни ривожлантириш масаласи янги босқичга олиб

чиқилиши натижасида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари 2019
йилга келиб

334,7

минг тани ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 27,3 фоизга ошди

ва ҳар минг кишига

тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 13,3 тага

етди

.

КБХТнинг

ялпи

ички маҳсулотидаги улиши 5

6,5

фоизни

,

бандликдаги улуши эса

78

фоизни

,

экспортдаги улуши

28,7

фоизни ташкил қилди

[12].

Иқтисодиёт тармоқлари

кесимида кичик бизнес

улуши қишлоқ хўжалигида энг юқори бўлиб, 98,3 фоизни

ташкил қилади

[12]

ва иқтисодиёт ривожи, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини

таъминлашда қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш
дорлзарб йўналиш ҳисобланади [

1].

КБХТнинг

макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришдаги роли ва улушини

ошиши

,

мос равишда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан қишлоқ хўжалигида маҳсулот

етиштиришдаги улушининг юқорилиги кичик бизнеснинг ижтимоий

-

иқтисодий

самарадорлигини оширишда унга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни
тизимлаштиришни

талаб қилади

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

137

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Қишлоқ хўжалиги ва унинг маҳсулотлари бозорида кичик бизнес тараққиётини

таъмишлаш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий чора

-

тадбирлар амалга

оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг 2020

2030

йилларга мўлжалланган стратегиясида аграр соҳада

кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва фаолиятини диверсификация қилишни
қўллаб

-

қувватлаш учун тажриба

-

синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга

ошириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини

такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтилган

[2].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори, уларда КБХТ ривожи,

таъсир қилувчи

омиллари

кўпгина олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Жумладан

,

С.А.О. Угвумба

кичик фермер хўжаликлари фаолиятига таъсир қилувчи ижтимоий

-

иқтисодий омиллар

[3],

М.Винтер, М.Лоблей Буюк Биртанияда кичик оилавий фермер

хўжаликлари ривожланиши

[4],

М.В.Панасюк, Л.Н.Сафиуллин

,

И.Р.Гафуров, А.Р.Сафин

қишлоқ хўжалигида кичик бизнеснинг роли

[5],

Ш.А.Жантемиров аграр соҳада

тадбиркорликни ривожланиш

ҳолати

[6],

А.А.Чернов қишлоқ хўжалигида кичик

бизнесни давлат томомнидан қўллаб

-

қувватлашнинг янги чора

-

тадбирлари

аҳволи ва

истиқболлари

масалаларини

[7]

илмий тадқиқот ишларида ёритиб беришган.

Т.Д.Дўстжонов, С.К.Салаев

кичик бизнес ривожланиш тенденциялари, иқтисодиётда

тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти

[8, 9],

У.С.Мухитдинова иқтисодиётни

модернизациялаш шароитида мева

-

сабзавот

маҳсулотлари бозорини ривожлантириш

йўналишлари

[10],

А.С.Хўжаев

мева сабзавотчиликка ихтисослашган фермер

хўжаликлари фаолиятини

иқтисодий

-

статистик таҳлил қилиш

[11]

каби масалаларни

тадқиқ

этишган.

Юқорида тилга олинган олимлар изланишларида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари бозори ҳамда унда КБХТни ривожланиш аҳволи кенг ёритиб ўтилган
бўлишига қарамасдан, бугунги жаҳон иқтисодиёти ўзгаришлари, шу билан бирга озиқ

-

овқат барқарорлиги ва хавфсизлиги масаласи, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
экспортини ошириш кун тартибига чиққан бир пайтда уларни яхлит бир тизим
сифатида таҳлил қилиш ва муаммога комплекс ёндашиш бўйича

чуқур илмий

изланишлар олиб бориш

талаб қилинмоқда

.

Тадқиқот методологияси ва илмий

-

услубий асослари

Ушбу тадқиқотни амалга оширишда кичик бизнес ривожининг назарий

-

услубий

асослари, аграр соҳада кичик бизнес ривожи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори
тараққиётидаги роли, унга таъсир қилувчи омилларни ўрганиш каби йўналишларда
илмий тадқиқот ишини олиб борган бир қатор олимларнинг ишлари назарий жиҳатдан
таҳлил қилинди. Тадқиқот методологияси сифатида илмий тадқиқотларнинг
диалектика назариясига таянган ҳолда анализ ва синтез усулларидан фойдаланилди

.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес

ривожини таъминлаш,

таъсир қилувчи асосий омилларини аниқлаш,

қўллаб

-

қувватлаш механизмларини

янада такомиллаштириш

маҳсулот етиштириш ҳажми, экспорт салоҳияти, аҳоли

бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади. Ҳукуматимиз томонидан мева

-

сабзавотчилик

тармоғида

қўшилган

қиймат

занжири

инфратузилмасини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

138

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини инобатга олган
ҳолда, соҳада КБХТ ривожига таъсир қилувчи омилларни маҳсулот

ишлаб чиқариш

босқичларидан келиб чиққан ҳолда уч босқичда қараб чиқишни таклиф қилмоқчимиз.
Булар

:

Бозорда кичик бизнес ривожига бевосита ҳамда билвосита таъсирга эга

бўлган фемер ва деҳқон хўжаликлари

фаолиятини ташкил қилишга таъсир қилувчи

омиллар;

Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ўзгаришларнинг бозордаги кичик бизнес

субъектлари фаолиятига таъсирини инобатга олган ҳолда тармоққа таъсир қилувчи
омиллар;

Бозордаги

ўзгаришларни бевосита ундаги кичик бизнес субъектлари

фаолиятида аксланишини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
бозорига таъсир қилувчи омиллар

;

Даставвал қишлоқ хўжалигида асосий маҳсулот етиштирувчи

,

соҳада кичик

бизнес ривожи негизи

ҳисобланган фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти

,

уни

ташкил қилиш, барқарорлигини таъминлашга таъсир қилувчи омилларга эътибор
қаратиб ўтмоқчимиз (

1-

жадвал).

Фемер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги,

муваффақиятига таъсир қилувчи омилларни шартли равишда олтита гуруҳга
ажратилган ҳолда қараб чиқилган

.

Ҳар қандай

тадбиркорлик субъекти фаолиятини

ташкил этиш, самарадорлигини таъминлаш бевосита тадбиркорнинг ақлий,
жисмоний, ижтимоий

-

иқтисодий фикрлаш салоҳиятига боғлиқ эканлигини инобатга

олган ҳолда раҳбарга

хос бўлган хусусиятлар, шунингдек, хўжаликнинг ўзига хос бўлган

хусусиятлари унинг фаолиятига таъсир қилувчи омиллар сифатида

қараб чиқилган

.

Ушбу омиллар

фаолият самарадорлигини миқдор ва сифат жиҳатдан ошишини

таъминлаб, кичик бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, бевосита
хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи омиллар сифатида информацион, экологик,
техник ва технологик, ижтимоий омиллар ҳамда бошқа хизматлар келтириб ўтилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

139

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Фермер ва деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ҳамда муваффақиятини

таъминлашга таъсир қилувчи омиллар

1

Раҳбар

хусусиятлари

Хўжалик

хусусиятлари

Информацион омиллар

Экологик омиллар

Техник ва технлогик омиллар ва

бошқа хизматлар

Ижтимоий омил

Маълумот

даражаси

Жойлашган ўрни

Ишчилар билан алоқа ва

тескари алоқа

Ер ва сувдан фойда

-

ланиш интенсивлиги

Масхсус техника воситалари

билан таъминланганлик

Аҳолининг аграр соҳага

бўлган эътибори

Жисмоний ва

ақлий соғломлиги

Эгалигидаги ер

ҳажми ва сифати

(тупроқ таркиби),

Шериклар ва бошқа

фермерлар, рақобатчилар

билан алоқалар

Тупроқ эрозияси ва

экологик омиллар

таъсири

Оптимал агрохимик меъёрларни

таъминлаш учун агрохимия хиз

-

матларини ташкил қилиш

Қишлоқ аҳолиси сони ва

таркибидаги ўзгаришлар

Ёши ва

тажрибаси

Ихтисослиги (фаолият

тури)

АКТ воситалари ва

улардан фойдаланиш

Маҳсулот экологик

софлигини таъминлаш

Экинлар касалланиши, зарарла

-

нишини олдини олиш

Ижтимоий инфратузилма

Ер билан тиллаша

олиш қобилияти

Эгалик қилиш шакли

ва муддати

Кўргазма

,

синов майдон

-

лари тўғрисида маълумот

ва маълумотлар банки

Зараркунандаларга

қарши курашиш, ўсим

-

ликларни ҳимоя қилиш

Маҳсулотларни сақлашнинг

агрохимик воситалари

Аграр соҳани ерли аҳоли

учун жозибадорлигини

ошириш

Тупроқ эрозияси

-

га оид тушунчаси

Ишлаб чиқаришни

мақсадга мослиги

АКТдан фойдаланишини

қўллаб

-

қувватлаш

Экологик билим,

мадният ва этика

Табиати, иқлими ва талабга мос

ўсимликлар селекцияси

Ерли аҳоли талабига мос иш

ўринлари яратиш

Иқтисодий

фикрлаш

қобилияти

Бошқарув қарорлари

-

ни ишлаб чиқиш ва

ижроси

назорати

Иқлим ўзгаришининг

ўсимликлар вегетация

даврига таъсири

Экиш ва маҳсулот етиштириш

-

нинг мавжуд техонологиялари ва

уларни такомиллаштириш

Аграр соҳада ишловчиларни

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш

тадбирлари

Тавакалчиликка

муносабати ва

мойиллиги

Даромад манбалари

Экологик соф

маҳсу

-

лотларга талабни

ҳисобга олиш

Маҳсулотларни сақлаш ташиш,

сотиш хизматлари ва уларни

такомиллаштириш

Ишловчиларнинг шахсий

суғарталаш механизмини

такомиллаштириш

Тўлиқ ва тўлиқ

-

сиз бандлиги

Ёрдамчи хўжаликлар

мавжудлиги

Атроф

-

муҳит ўзгариши

Маркетинг ва маслаҳат

хизматларини риволантириш

Агросуғуртани хизматларини

такомиллаштириш

Жами даромади

-

да хўжаликдан

даромад улуши

Аҳолини ҳудуд имкониятига

мос касб

-

ҳунар эгаллаши,

малакаларини ошириш ва

қайта ўқитиш

1

Олинган назарий билимлар асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

140

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иккинчи босқичида қишлоқ хўжалиги тармоғига таъсир қилувчи омиллар

қараб

чиқилади. Чунки бозорнинг асосий субъектлари бўлган кичик бизнес фаолияти бевосита
соҳа ўсиши ва барқарорлиги,

аксинча тармоқ ҳолати эса КБХТ ривожига боғлиқ. Мазкур

акс таъсирни инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоғига таъсир қилувчи
омилларни шартли равишда 5 та гуруҳга жамлаган ҳолда қараб чиқишни таклиф
қилмоқчимиз

(1-

расм

).

1-

расм. Қишлоқ хўжалигига таъсир қилувчи асосий омиллар ва тармоқнинг соҳа

бозоридаги КБХТ ривожи билан акс таъсири

2

Қишлоқ хўжалигига таъсир қилувчи барча омиллар: ижтимоий, иқтисодий ва

бевосита уларнинг иккаласи билан боғлиқ бўлган фан ва технология ривожини
таъминловчи, ер ресурслари ва таркиби ҳамда экологик омиллар каби гуруҳларга
ажратилган.

Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлардан фарқли жиҳати шундаки унга ижтимоий

омиллар таъсири етарли даражада кучли бўлиб,

иқтисодиётнинг дастлабки шаклланган

2

Муаллиф ишланмаси

Ижтимоий омиллар

Аҳоли

сонидаги ўзгариш

Миллий ва маҳаллий анъаналар

Маданий афзал кўриш

Урбанизация

Ёш

авлодни соҳага бўлган қизиқиши

Иқтисодий омиллар

Субсидия ва молиявий ёрдам

Максимал ва минимал нарх сиёсати

Ташқи савдо сиёсати

Товар ишлаб чиқариш

Даромадларни шаклланиши

Қайта ишлаш саноат ривожи

Фан ва технология

Ўсимлик ва чорва селекцияси

Биотехнология ва ген инженерияси

Янги ўғит турларини яратиш

Суғориш тизими ва технологияси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҒИ

Ер ресурслари ва таркиби

Жами ер майдони

Тупроқ таркиби (гумус миқдори)

Лалми ерлар улуши

Ерларнинг эрозияланиш даражаси

Дренаж тизими ҳолати

Бошқалар

Эклогик

Қурғоқчилик

Ҳарорат ва иқлим ўзгариши

Ҳарорат ва намликнинг йиллик

тақсимоти

Вегетация давридаги ўзгаришлар

Бошқалар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик

бизнеснинг ривожланганлик даражаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

141

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тармоқларидан бири ҳисобланади

.

Хусусан, аҳоли сони

ўзгариши бир томондан соҳада

фаолият юритишга қодир бўлган ишчи кучига

,

бошқа томондан маҳсулотга

талабни

ўзгаришига таъсир қилади

.

Иқтисодий омиллар гуруҳига тўхталадиган бўлсак, улар нафақат қишлоқ хўжалиги

балки иқтисодиётнинг барча соҳалари ривожи ва барқарорлигини таъминлашда муҳим
саналади. Бироқ, қишлоқ хўжалигида рентабеллик ва самарадорликнинг бошқа
соҳаларга нисбатан пастлиги уни турли иқтисодий дастак ва воситалар билан қўллаб

-

қувватлаш зарурати юқорилигини асослайди. Бу ўз навбатида маҳсулот етиштириш,
реализация қилиш, бозордаги мувозанатни таъминлашда иқтисодий омиллар (молиявий
дастаклар, максимал ва минимал нарх сиёсатини юритиш кабилар)дан фойдаланишни

талаб этади.

Соҳада

рентабеллик даражасини ошириш

,

инновацион жараёнларни тезлаштириш

масалалари ижтимоий ва иқтисодий омилларни биргаликда қараб чиқишни талаб
қилади. Чунки инновацион жараёнларни иқтисодий қўллаб

-

қувватлаш билан бир қаторда

юқори малакали ишчи кучини

бўлиши ҳам талаб қилинади. Натижада,

ўсимлик ва чорва

селекцияси, биотехнология ва ген инженерияси, янги ўғит турлари, суғориш тизими ва
технологиясини янада такомиллаштириш учун шарт

-

шароитлар яратилади

.

Ер қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги муҳим асосий восита бўлиб,

тупроқ унумдорлигини

парваришлаш

натижасида

ошириш имконияти

ер ресурслари ва

унинг таркибига таъсир қилувчи омиллар гуруҳи шакллантиришни талаб қилади

.

Бундан

ташқари соҳа эклогик ўзгаришларга

юқори таъсирчан бўлиб, қурғоқчилик, ҳарорат ва

иқлим ўзгариши, намликнинг йиллик тақсимоти, вегетация давридаги ўзгаришларни соҳа
фаолиятига таъсир қилувчи омиллар сифатида шаклланишига имкон яратади.

Қишлоқ хўжалиги тармоғи билан

унинг маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожи

орасида

ўзаро акс таъсирнинг мавжудлиги юқорида келтирилган омилларни билвосита

КБХТ ривожини таъминлашга таъсири мавжудлигини асослайди.

Шунингдек

,

бозор ва

бозор тизимига ёндошувлар бўйича таҳлил натижаларига кўра унинг субъектлари яъни
истеъмолчилар ва сотувчилар орасидаги муносабатлар мажмуи, ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатлар, уларни муносабатларини ташкил қилиш механизми сифатида қаралади. Бу
эса бозордаги ҳар қандай ўзгариш унинг қатнашувчилар фаолиятида акс этишини
изоҳлайди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида

маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш

,

сақлаш каби йўналишларда КБХТ

улушини

юқорилиги, улар фаолияти ва ривожи бевосита

бозордаги вазиятга боғлиқ эканлигини кўрсатади. Бу бозорда амал қилувчи қонунлар,
унга таъсир қилувчи омиллар кичик бизнес субъектлари фаолиятига тўғридан

-

тўғри

таъсир қилишини тасдиқлайди. Келтирилганларни эътиборга олган ҳолда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари бозорида КБХТ

ривожига таъсир қилувчи омилларни қараб

чиқамиз (2

-

расм

).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

142

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расм. Қишлоқ хўажлиги маҳсулотлари бозорида КБХТ ривожига таъсир

қилувчи омиллар

3

3

Муаллиф ишланмаси

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида КБХТ ривожига

таъсир қилувчи омиллар

ИЧКИ

ТАШҚИ

ТАШКИЛИЙ ВА БОШҚАРУВ

Бизнес тузилиши

Бизнес ихтисослиги

Ишлаб чиқариш салоҳияти

Ишлаб чиқаришда мавсумий иш ҳажми

БОЗОР

Бозор ҳолати ва сиғими

Рақобат муҳити

Ҳамкорлар билан алоқа

МАҲСУЛОТ

Маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари

Мақсадли бозор

Ўрнибосар маҳсулотлар тақсимотининг

ўзига хосликлари

МАРКЕТИНГ

Доимий мижозлар мавжудлиги ва

уларнинг жойлашуви

Мижозлар билан ишлашнинг

ташкиллаштирилиши

Янги мижозларни қидиришнинг

ташкиллаштирилиши

САВДО

Савдо бизнесини товарлар оқими

прогрессив тизимига тайёрлаш

Савдо корхоналарининг мавжуд

салоҳияти

Воситачиларнинг нарх сиёсати

Товарлар оқими каналлари сони ва

интенсивлиги

Савдо инфратузилмаси

СИЁСИЙ

Савдо соҳасидаги қонун ва қарорлар

Қонунлар ижроси бўйича ҳукумат

назорати даражси

Савдо квоталари ва божлар

Савдони ривожлантириш бўйича

ҳукумат дастурлари

САҚЛАШ

Омбор хўжалиги мавжуд сиғими ва таркиби

Омбор хўжалиги ҳолатини маҳсулот технологик талабларига мос келиши ва

жиҳозланиши

Мавжуд омбор хўжалигини санитар гигиеник талабларга жавоб бериши

ТАШИШ

Юк ташиш транспорти турлари ва уларнинг самарадорлиги

Йўл турлари ва улардан альтернатив фойдаланиш имкониятлари

Транспорт воситаларининг мавжудлиги ва ташиш хизматларининг мулкчилик

шакллари, самардорлиги ва рақобатбардошлиги

Транспорт воситаларининг техник, санитар, экологик, иқтисодий меъёр талабларига

жавоб бериш даражаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

143

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу таҳлил қишлоқ хўажлиги маҳсулотлари бозори ва КБХТ тараққиётига таъсир

қилувчи омилларни жамланган ҳолда ўзаро боғлиқликда қараб чиқиш имкониятини
яратади. Улар корхона фаолиятига

бевосита ёки билвосита таъсирига қараб ички ва ташқи

омилларга ажратилган. Ички омилларни ўз навбатида ташкилий ва бошқарув, маҳсулот,
маркетинг каби субгуруҳларга ажратилган бўлиб, уларга корхона даражасида таъсир
кўрсатиш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида КБХТ ривожига таъсир қилувчи ташқи

омиллар ҳам мавжуд бўлиб, корхоналар ушбу омилларга бевосита таъсир қила олмайди
ва ўз фаолиятларини уларга мослаштириш асосида

ҳаракат қиладилар. Ушбу омилларни

ҳам уч субгуруҳга ажратган ҳолда қараб чиқилди. Биринчи гуруҳга бевосита бозор билан
боғлиқ омиллар олинган бўлиб, унда мавжуд бозорнинг ҳолати, сиғими, бозордаги
рақобат даражаси, рақобатчилар ва ҳамкорлар сони, уларнинг ҳаракатлари, қарорлари
кабилардан иборат. Ташқи омилларнинг иккинчи гуруҳи савдо билан боғлиқ омиллардан
ташкил топган бўлиб, савдо бизнесини товарлар оқими прогрессив тизимига тайёрлаш,
савдо корхоналарининг мавжуд салоҳияти, воситачиларнинг нарх сиёсати, товарлар
оқими каналлари сони ва интенсивлиги, савдо инфратузилмаси ва савдо билан боғлиқ
қатор омилларни ўз ичига қамраб олади. Учунчи гуруҳга сиёсий омиллар киритилган
бўлиб, савдо соҳасидаги қонун ва қарорлар, қонунлар ижроси бўйича ҳукумат назорати
даражаси, савдо квоталари ва божлар, савдони ривожлантириш бўйича ҳукумат
дастурлари кабилар асосий омиллар сифатида қараб чиқилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида КБХТ фаолиятига таъсир қилувчи қатор

омиллар борки уларни бир вақтни ўзида ҳам ички ҳам ташқи омилларга киритиш мумкин.
Ушбу омиллар ҳам йирик иккита гуруҳга жамланган ҳолда қараб чиқилган бўлиб, биринчи
гуруҳга сақлаш билан боғлиқ омиллар яъни омбор хўжалиги мавжуд сиғими ва таркиби,
унинг ҳолатини маҳсулот технологик талабларига мос келиши, жиҳозланиши, санитар
гигиеник талабларга жавоб бериши кабилар киритилган. Иккинчи гуруҳ ташиш билан
боғлиқ омилларни ўз ичига жамлагани ҳолда, юк ташиш транспорти мавжуд турлари ва
самарадорлиги, йўл турлари, улардан альтернатив фойдаланиш имкониятлари, транспорт
воситаларининг мавжудлиги ва ташиш хизматларининг мулкчилик шакллари,
самардорлиги ва рақобатбардошлиги, шунингдек, транспорт воситаларининг техник,
санитар, экологик, иқтисодий меъёр талабларига жавоб бериш даражаси кабилар шулар
жумласидандир.

Қўшилган қиймат занжири инфратузилмаси бўйича омилларни ўрганиш натижалари

ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланиб,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат занжири
инфратузилмасига кирувчи компонентлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда кичик
агробизнес субъектларида ақлли агро қўшилган қиймат занжирининг харитаси (smart agri
value chain mapping) ва маълумотлар платформасини шакллантириш механизми таклиф
қилинди (3

-

расм

).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

144

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

расм

.

Ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси ҳамда қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлар базаси электрон платформаси

4

Мазкур механизм соҳада маҳсулот етиштириш босқичларини тўлиқ қамраб олган

бўлиб, ҳар бир босқичга замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ақлли селекция ва
генетика, ақлли таъминот, ақлли чорва ва деҳқончилик, ақлли тақсимон ва қайта ишлаш,
ақлли сотув ва

экспорт қилишни ташкил қилиш асосида ақлли агро қўшилган қиймат

занжири харитаси шакллантиришдан иборат.

Хулоса

ва таклифлар

ҚХМБда кичик бизнес ривожига таъсир қилувчи омилларни келтирилган босқичлар

кесимида қараб чиқилиши, таҳлиллардаги мукаммаллик, омилларни тўлиқ қамраб олиш,
қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига хизмат
қилади. Шунингдек, таҳлил натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган ақлли агро
қўшилган қиймат занжири харитаси

маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичини хом

ашё билан таъминлаш

,

мазкур босқичда ишлаб чиқилган маҳсулотни кейинги босқичга

ўтказиш жараёнларини оптималлаштиришга хизмат қилади,

ақлли технологиялардан

фойдаланиш ишончли ва бирламчи электрон маълумотлар базасини шакллантиришга
ёрдам беради.

4

Муаллиф ишланмаси

Селекция

ва

генетика

маҳсулот

етиштириш

тақсимот

ва қайта

ишлаш

Истеъмол

Ақлли селекция

ва генетика

Ақлли

тақсимлаш ва

қайта ишлаш

Ақлли чорва

ва

деҳқончилик

Ақлли сотиш ва

экспорт

Селекция ва

генетика

жараёнларини

тезлаштириш

Маҳсулот

сифати ва

рақобат

-

бардошлигини

ошириш

Доимий маҳсу

-

лот таклифи ва
мавсумий теб

-

ранишларни
қисқартириш

Талабни

ошириш;

Экспортни

қўллаб

-

қувватлаш

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ

ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ

Олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари

Хомашё

ва

ресурслар

Ақлли таъминот

Керакли вақтда

етарли

миқдорда

ресурс билан

таъминлаш

АҚЛЛИ АГРО ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИ ХАРИТАСИ

(

smart agri value chain mapping)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

145

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таклиф қилинаётган қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси электрон платформаси

мавжуд шароит ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотга эга бўлиш, камчиликларни аниқлаш,
омиллар таъсирини баҳолаш, шунингдек илмий тадқиқот институтларини бевосита
ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолдаги фаолиятини ташкил қилиш имкониятини
яратиб беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliy-25-01-2020

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 –

2030 йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5853-

сонли Фармони

(

https://lex.uz/

)

3.

Ugwumba C.A.O. (2013) Socioeconomic factors influencing the saving efforts of

smallholder farmers in Anambra state, Nigeria. Agricultural Advances 2(10) p. 281-287;

4.

Winter, M. and Lobley, M. (2016) Is there a future for the small family farm in the UK?

Report to The Prince’s Countryside Fund, London: Prince’s Countryside Fund. ISBN 978

-902746-

36-7.

5.

Panasyuk, M.V. & Safiullin, L.N. & Gafurov, I.R. & Safin, A.R.. (2014). Role of Small

Businesses in the Agricultural Sector of the Region. Mediterranean Journal of Social Sciences.
5. 10.5901/mjss.2014.v5n28p56.

6.

Жантемиров Ш.А. Развитие предпринимательства в аграрном секторе экономики

Кыргызстана // Российское предпринимательство.

- 2016. -

Т. 17.

-

№ 20.

-

С. 2735–

2744. -

doi: 10.18334/rp.17.20.36660.

7.

А.А.Чернов О новых мерах государственной поддержки субъектов малого

предпринимательства

в сельском хозяйстве. Вестник Волгоградского государственного

университета. Сер. 3, Экономика и экология. 2011. № 2 (19) с. 114

-119.

8.

Салаев С.К. Кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш ва

башоратлаш. иқт.фан.док. дисc.

-

Т.: ТДИУ. 2008.

-

298 б.

9.

Дўстжонов Т.Д., Салаев С.К. Иқтисодиёт ва тадбиркорлик асослари. Ўқув

қўлланма. –

Т.: Иқтисод

-

Молия, 2006.

-

332 б.

10.

Мухитдинова У.С. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева

-

сабзавотчилик

маҳсулотлари

бозорини

ривожлантириш

йўналишлари.

Иқт.фан.док.илм.дар.олиш учун ёзилган дис.автореф. –

Т.: 2010 –

б.36.

11.

Хўжаев А.С. мева сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари

фаолиятининг иқтисодий

-

статистик таҳлили. Фалсафа доктори (PhD)

илм.дар.олиш учун

ёзилган дис. Автореф. –

Т.: 2019 –

б. 26.

12.

www.stat.uz

(Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитаси расмий сайти)

.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziveevning-oliy-25-01-2020.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Узбекистон Республикаси цишлок, хужалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мулжалланган стратегиясини тасди^лаш тутрисида"ги ПФ-5853-сонли Фармони (https://lex.uz/)

Ugwumba С.А.О. (2013) Socioeconomic factors influencing the saving efforts of smallholder farmers in Anambra state, Nigeria. Agricultural Advances 2(10) p. 281-287;

Winter, M. and Lobley, M. (2016) Is there a future for the small family farm in the UK? Report to The Prince's Countryside Fund, London: Prince's Countryside Fund. ISBN 978-902746-36-7.

Panasyuk, M.V. & Safiullin, L.N. & Gafurov, I.R. & Safin, A.R.. (2014). Role of Small Businesses in the Agricultural Sector of the Region. Mediterranean Journal of Social Sciences. 5.10.5901/mjss.2014.v5n28p56.

Жантемиров Ш.А. Развитие предпринимательства в аграрном секторе экономики Кыргызстана // Российское предпринимательство. - 2016. - Т. 17. - № 20. - С. 2735-2744. -doi: 10.18334/гр.17.20.36660.

А.А.Чернов О новых мерах государственной поддержки субъектов малого предпринимательства в сельском хозяйстве. Вестник Волгоградского государственного университета. Сер. 3, Экономика и экология. 2011. № 2 (19) с. 114-119.

Салаев С.К. Кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш ва башоратлаш. ицт.фан.док. дисс. -Т.: ТДИУ. 2008.-298 б.

Дустжонов Т.Д., Салаев С.К. Ицтисодиёт ва тадбиркорлик асослари. Уцув кулланма. -Т.: Ик,тисод-Молия, 2006. - 332 б.

Мухитдинова У.С. Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида мева-сабзавотчилик ма^сулотлари бозорини ривожлантириш йуналишлари. Ик,т.фан.док.илм.дар.олиш учун ёзилган дис.автореф. - Т.: 2010 - 6.36.

Хужаев А.С. мева сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хужаликлари фаолиятининг ицтисодий-статистик тах/i ил и. Фалсафа доктори (PhD) илм.дар.олиш учун ёзилган дис. Автореф. - Т.: 2019 - б. 26.

www.stat.uz (Узбекистон Республикаси Статистика К,умитаси расмий сайти).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов