Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирини юмшатишда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
259-268
18
3
Поделиться
Тошкулов, А. (2020). Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирини юмшатишда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш . Экономика и инновационные технологии, (3), 259–268. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11642
Абдукодир Тошкулов, Термезский государственный университет

ректор, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини
соҳасини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

262

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ВА ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ

ҲОЛАТЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА САЛБИЙ

ТАЪСИРИНИ ЮМШАТИШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ

Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович

Термиз давлат университети ректори, и.ф.н., доц.

E-mail:

atoshqulov@mail.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида

қишлоқ

хўжалигини

солиқлар

воситасида

рағбатлантиришнинг

асосий

йўналишлари масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини
соҳасини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

COVID-

19, пандемия, карантин, солиқ, солиқ ставкаси, солиқ

имтиёзлари, қишлоқ хўжалиги, озиқ

-

овқат хавфсизлиги, глобал инқироз.

Abstract

:

The article focuses on the main directions of tax incentives for agriculture in

our country during the coronavirus pandemic. In addition, it puts forward scientific proposals
and practical recommendations aimed at stimulating the agricultural sector through taxes.

Keywords:

COVID-19, pandemic, quarantine, tax, tax rate, tax benefits, agriculture,

food security, global crisis.

Кириш

Ҳозирги кунга келиб дунёнинг энг долзарб муаммосига айланган коронавирус

пандемияси балоси ер юзи аҳолисининг ижтимоий

-

психологик ҳолатига салбий таъсир

этиш билан бирга, уларнинг даромадларини кескин камайтиришни ва ишсизликни
ошишини келтириб чиқармоқда ҳамда бутун иқтисодиётни инқирозли ҳолатларига
дучор қилиш хавфини туғдирмоқда.

Йигирма биринчи асрда илм

-

фан соҳасининг юқори ютуқларига эришганлигига

қарамасдан, жаҳон ҳамжамияти томонидан 2020 йилда ҳеч кутилмаган ҳолат дунё
бўйича вабо (эпидемия) тарқалиши юз берди. Жаҳоннинг коронавирус пандемия
тарқалган давлатлар сингари мамлакатимизда ҳам вируснинг кенг ёйилишини олдини
олиш чоралари кўриб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, республикамизда коронавирус
пандемияси қарши кураш чоралари самараси дунёнинг қатор давлатлари томонидан
кенг эътироф этилмоқда.

Коронавирус пандемияси шароитида қишлоқ хўжалигини

қўллаб

-

қувватлаш

бевосита озиқ

-

овқат хавфсизлиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Халқаро

ташкилотлар

дунёда

кечаётган

глобал

пандемиянинг

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ва охир оқибат жаҳонда озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимизда пандемия даврида олиб борилаётган чора

-

тадбирлар нафақат

хориж

давлатлари,

шунингдек

фуқароларимиз

томонидан

ҳам

муносиб

баҳоланмоқда. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
томонидан ўтказилган сўровномаларда 92,3 фоиз иштирокчилар давлат томонидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

263

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

амалга оширилаётган чораларни тўлиқ қўллаб

-

қувватлашини билдириб ўтганлар. Шу

билан

бирга

республикамиз

аҳолиси

Мустақил

Давлатлар

Ҳамдўстлиги

мамлакатларида ўзини яккалаш рейтинги бўйича энг интизомли фуқаролар сифатида
жой олишди[1]. Республикамизда коронавирус пандемиясини таъсирини юмшатиш ва
иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб

-

қувватлаш бўйича

амалга

оширилган энг муҳим қадамлардан бири сифатида 10 трлн сўм маблағ миқдоридаги
Инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этилиши, халқаро молия
институтлари билан умумий қиймати 3 млрд доллардан ортиқ узоқ муддатли
имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш юзасидан келишувларга
эришилишини эътироф этиш мумкин.

Мавзуга

оид адабиётлар таҳлили

Аввалам бор, “Солиқ имтиёзлари” тушунчасига батафсил тўхталсак. Ўзбeкистoн

Рeспубликaси Сoлиқ кoдeксининг (2019) 75

-

мoддaсидa “Солиқ тўловчиларнинг айрим

тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки
уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш (бўлиб

-

бўлиб тўлаш)

имконияти берилиши солиқ имтиёзлари ҳисобланмайди.” деб эътироф этилган[2].

И.Майбуров ўзининг илмий ишларида солиқ имтиёзларининг шаклларини ҳам

кўрсатиб ўтган: “солиқ имтиёзларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш бўйича имтиёзлар олишга имкон берувчи
имтиёзлар ҳамда улар бир нечта шаклларга ажратилади: солиқ кредити, инвестицион
солиқ имтиёзи, солиқ таътили” [3].

И.Александровнинг фикрича: “Солиқ имтиёзи

-

бу солиққа тортиш миқдорини

камайтириш ёки солиқнинг субъектига бошқа солиқ тўловчига нисбатан афзаллик
тақдим этишдир” [4].

В.Незамайкин ва И.Юрзинова “солиқ имтиёзи

-

бошқа тўловчиларга нисбатан

солиқ тўловчиларга, солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифаларига солиқ қонунчилигида
кўзда тутилган афзалликларнинг, жумладан, солиқ ёки йиғимини тўламаслик ёки
кичикроқ ҳажмда тўлаш имкониятининг берилиши” деб эътироф этишган[5].

А.Ваҳобов ва А.Жўраевлар “Солиқ имтиёзлари

-

солиқ тўловчиларга солиқлар

бўйича турли хил енгилликлар бўлиб, улар вақтинчалик ва доимий, тўлиқ ёки қисман
ва бошқа кўринишларда берилиши мумкин. Солиқ имтиёзларининг турлари, амал
қилиш механизмлари, белгилаш мезонлари мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади деб талқин этишган[6].

Т.Маликовнинг фикрича: “Солиқ имтиёзлари деганда солиқ тўловчининг солиқ

мажбуриятлари ҳажми тўлиқ ёки қисман қисқариши, тўлов муддати кечиктирилиши
ёки орқага сурилиши тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси солиқ
имтиёзлари тизими орқали амалга оширилади. Солиқ имтиёзи солиққа тортиш
объектининг ўзгаришида, солиққа тортиш базасининг камайишида (қисқаришида),
солиқ ставкаларининг пасайтирилишида ва бошқаларда ўз ифодасини топади”[7].

Ф.Ахматуллаева эса, солиқ имтиёзига иқтисодий категория сифатида қуйидагича

таъриф берган: “имтиёзлар

-

бу иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ва

ижтимоий вазифаларни ҳал этиш мақсадида солиқ тўловчининг солиқ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

264

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мажбуриятларини қонун томонидан белгиланган шаклда бутунлай ёки қисман
камайтиришнинг йўллари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мажмуидир”[8].

Юқорида зикр қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларида келтирилган ва

хорижлик ва ўзбекистонлик иқтисодчиларнинг фикр

-

мулоҳазаларига таянган ҳолда,

солиқ имтиёзига қуйидагича таъриф бердик: Солиқ имтиёзлари –

ҳукумат томонидан

солиққа тортиладиган объектнинг айрим тоифаларига солиқлар тўлашдан қисман ёки
тўлиқ

озод қилиш, ўз навбатида солиқларга маълум даражадаги меъёрда имтиёзлар

бериш имкониятидир.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг асосий мақсади мамлакатимизда коронавирус пандемияси

даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантириш кўрсаткичларини
таҳлил қилган ҳолда, мамлакат ҳолини сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан талаб

даражасида қондириш бўйича илмий

-

амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан

иборат. Тадқиқот жараёнида таққослаш, гуруҳлаш ва иқтисодий

-

статистик

усулларидан кенг фойдаланилди. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий

-

амалий таклиф ва тавсиялардан мамлакатимизда пандемия даврида олиб
борилаётган озиқ

-

овқат хавфсизлиги таъминлаш сиёсатини ташкил этиш ва уни

такомиллаштириш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқишда
фойдаланиш мумкин

Таҳлил ва натижалар

Американинг «The Diplomat» нашрининг “Ўзбекистон қаронавирус дарида

Марказий Осиё дипломатик муносабатларида етакчилик қилмоқда(Uzbekistan Leads

Central Asian Diplomacy in the Age of COVID-1

9)” сарлавҳаси остида нашр қилинган

мақоласида халқаро шарҳловчи Брюс Паньернинг қуйидаги сўзларини келтириб ўтди:
“Марказий Осиёда фаол саъй

-

ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлида агар ягона

масъул инсон бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти бўлади”[9]

.

Ҳозирда дунёнинг 200 дан ортиқ давлатларига тарқалган коронавирус балоси

аҳолининг ижтимоий

-

психологик ҳолатига салбий таъсир этиш билан бирга, уларнинг

даромадларини кескин камайтиришни ва ишсизликни ошишини келтириб чиқармоқда
ҳамда охир оқибатда бутун иқтисодиётни инқирозли ҳолатларига дучор қилиш
хавфини туғдирмоқда. Бунга бир нечта мисоллар келтириш мумкин.

Халқаро

ҳаво

транспорти

ассоциацияси

маълумотларига

кўра,

дунё

бўйича

авиаташувларнинг

мажбурий

тўхташи

бу

соҳага

жами

113

млрд

доллар

зарар

етказиши

мумкин.

Вирус

ўчоғи

бошлангандан

буён

авиакомпаниялар

акциялари

нархи

деярли

25

фоизга

тушиб

кетган,

бундай

ҳолатда

75

фоиз

авиакомпанияларнинг

маблағлар

захираси

энг

кўпи

билан

уч

ойга

етиши

мумкин.

Австралиядаги

йириклиги

бўйича

иккинчи

ўриндаги

Virgin Australia

авиакомпанияси

инқироз

натижасида

банкротлик

сабабли

ихтиёрий

равишда

ташқи

бошқарувга

ўтишини

эълон

қилишга

улгурди[10]

.

Туризм ва саёҳат бўйича Бутунжаҳон Кенгаши (WTTC) маълумотларига кўра, агар

давлатлар бу соҳани қўллаб

-

қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар қабул қилмаса,

пандемия оқибатида 75 млнга яқин иш ўринлари йўқолиши мумкин[11].

Франциядаги нуфузли Миллий иқтисодий тадқиқотлар ва статистика институти

(INSEE) таҳлилларига кўра, Франция ялпи ички маҳсулоти “ўзини яаккалаш” даврида
одатий даврларга нисбатан 35 % кам бўлган. Бунда энг кўп зарар кўрган туризм ва
меҳмонхоналар соҳасига тўғри келиб, деярли 100 фоизга пасайган, қурилиш –

90 %,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

265

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

саноат –

50 %, лекин қишлоқ хўжалиги деярли зарар кўрмаган, яъни 4 фоизга пасайган

холос. Франциянинг 56 фоиз ялпи ички маҳсулотини ташкил қилувчи хизмат кўрсатиш
соҳаси жами 36 фоизга қисқарган[12].

Маълумки коронавирус пандемияси шароитида қишлоқ хўжалигини қўллаб

-

қувватлаш бевосита озиқ

-

овқат хавфсизлиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

Халқаро ташкилотлар дунёда кечаётган глобал пандемиянинг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ва охир оқибат жаҳонда озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Жаҳондаги озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи энг

йирик ташкилотлардан бири БМТнинг Озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги

ташкилоти

(ФАО) маълумотларига қараганда, Европа ва Марказий Осиёда 2020 йилда

буғдой ишлаб чиқаришини оишириш учун уни қулай шароитлар мавжуд. Шимолий
яримшарда ҳали кузги буғдойнинг ҳосилини йиғиштириб олишга эрта бўлса

-

да, 2020

йилда ҳам 2019 йилдаги сингари юқори ҳосил етиштирилишининг биринчи белгилари
яққол кўзга ташланмоқда. Дастлабки прогнозлар кўра, 2020 йилда дунё бўйича 763
млн тонна ҳосил олиниб, 2019 йилдаги юқори ҳосил

кўрсаткичи деярли сақланиб

қолади[13].

Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг йирик буғдой етиштирувчилар

ҳисобланган Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Буюк Британия Бирлашган
Қироллиги ва Шимолий Ирландияда кузги буғдойни йиғиб олиш учун қулай иқлим
шароитлари мавжуд, Туркия, Украина, Россия ва Марказий Осиё давлатларида ҳам
худди шу ҳолатни кузатиш мумкин.

1-

жадвал

Европа ва Марказий Осиёнинг етакчи мамлакатларида буғдой ишлаб чиқариш

ҳажми (млн тонна), 2018

-

2019 йиллар ва 2020 йил прогноз кўрсаткичлари

[14]

Кўрсаткичлар

5-

йилда

ўртача

2018 йил

2019 йил

2020 йил

прогноз

Европа Иттифоқи давлатлари ҳамда

Буюк Британия Бирлашган Қироллиги

ва Шимолий Ирландия

150,4

138,3

156,3

145

Россия Федерацияси

73,5

72,1

74,3

80

Украина

26,4

24,6

28,3

26

Туркия

20,7

20,0

19,0

20

Қозоғистон

13,8

13,9

11,5

13

Ўзбекистон

6,4

5,4

6,8

6

Дунё бўйича

750,6

732,4

763,6

763

1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Европа Иттифоқи давлатлари

ҳамда Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландияда бўғдой
етиштириш 2018 йилга нисбатан 2020 йилда 6,7 млн тоннага ошиши прогноз
қилинмоқда, 2019 йилда юқори ҳосил бўлган даврга нисбатан 11,3 млн тоннага кам
ҳосил олиниши башорат қилинмоқда. Россия Федерациясида аксинча 2020 йилда
ҳосил 2019 йилга нисбатан 5,7 млн тоннага ошиқ бўлиши ҳам ўртача беш йиллик
кўрсаткичга нисбатан 6,5 млн тоннага кўп бўлиши прогноз қилинмоқда, Туркия

ва

Қозоғистонда 2020 йилда 2019 йилга нисбатан буғдой ҳосили кўп етиштирилиши
прогноз қилинмоқда. Украина ва Ўзбекистонда 2018

-

2019 йилларда жами буғдой


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

266

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳосили ошиб борган, лекин прогноз бўйича 2020 йилда жами ҳосил миқдори
камайиши кузатилиши мумкин ҳамда ўртача беш йиллик кўрсаткичга нисбатан пастроқ
бўлиши мумкин.

2019 йилнинг бошидан 2020 йилнинг баҳорига қадар буғдойнинг жаҳондаги

экспорт нархлари барқарор сақланиб қолди ва ҳатто 2019 йилдаги ҳосилнинг юқори
заҳираси эвазига 2020 йилнинг февраль ва март ойларида нархларнинг пасайишига
олиб келди. Лекин шунга қарамай дунёдаги экспортёр давлатлардан Россия, Украина
ва Қозоғистонда апрелда COVID

-

19 пандемияси ваҳимаси остида озиқ

-

овқатга талаб

ошганлиги натижасида савдо фаолияти жонланиши муносабати билан экспорт
нархлари ошди

(1-

расм)

:

1-

расм. Россия, Украина ва Қозоғистонда етишитирилган буғдой экпорт

нархларининг ўзгариши (тоннаси учун АҚШ долларида)

[15]

Маълумотларнинг кўрсатишича, Қозоғистонда буғдойнинг экспорт нархлари 2019

йил апрелдаги бир тоннаси учун 206 АҚШ долларидан 2020 йилнинг апрелига келиб
248 долларга кўтарилиб, 20 фоиздан ошиқ ўсган. Таъкидланганидек 2020 йилнинг
феврал ойида аввал 241 долларга, кейин март ойила 238 долларгача тушган, лекин
апрель ойида яна ошган. Украина ва Россия Федерациясида ҳам буғдойнинг экспорт
нархлари барқарор бўлган, фақат 2020 йилнинг февраль ва март ойларида озроқ
пасайган ҳолда апрель ойида 6

-

фоизга ошган ҳамда 222

-

224 доллар даражасида

сақланиб қолган.

Маълумки, республикамизга ун маҳсулотлари асосан Қозоғистондан импорт

қилиниши ҳисобига апрел ойида импорт қилинадиган уннинг нархи биро з кўтарилди,
лекин кейин май ойига келиб нарх яна барқарорлашди. Шу билан бирга
республикамизда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импорти, унинг
экспорти ҳам муҳим аҳамиятга эга. 2017

-

2019 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсуотлари

экспортида кескин ўсишларни кузатилган, айниқса маҳаллий мева

-

сабзавот

маҳсулотларининг экспорти 570 млн доллардан 1,3 млрд долларгача ўсди. Жорий
йилда глобал пандемия шароитида маҳаллий мева

-

сабзавот маҳсулотларининг

экспорти билан боғлиқ рискларни таъкидлаш жоиз, бунда маҳаллий сабзавотлар
ва

меваларнинг асосий импортчилари бўлган Россия ва Қозоғистондаги глобал

коронавирус инқирози ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсири натижасида
аҳолининг харид қилиш қобилиятининг пасайиши ва миллий валюталарининг

150

170

190

210

230

250

270

Россия

Қозоғистон

Украина


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

267

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

девальвацияси муносабати билан ушбу маҳсулотларга бўлган талабнинг пасайишини
кутиш мумкин. Шу билан бирга республикамиздан етказиладиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг

рақобатчи

давлатлардан

(Туркия,

Лотин

Америкаси)

келтириладиган маҳсулотларидан арзонроқ нархларда сотилиши мева

-

сабзавотларга

қўшни давлатларда талабнинг нисбатан ўсишига олиб келиши мумкин.

Мамлакатимизда оширилаётган коронавирус пандемияси ва глобал инқироз

ҳолатларининг қишлоқ хўжалигига таъсирини камайтиришга қаратилган чораларни
қуйидагилар орқали тавсифлаш мумкин. Биринчидан, ички бозорда озиқ

-

овқат

хавфсизлигини

таъминлаш

мақсадида

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

етиштиришнинг барқарорлигини сақлаб қолиш. Иккинчидан, иқтисодий қийинчиликка
учраган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни солиқ имтиёзларини тақдим
этиш, солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш орқали қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва экспортини рағбатлантириш, қишлоқ
жойларида истиқомот қилувчи аҳолининг даромадларини кескин пасайишини олдини
олиш. Учинчидан, ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга
киритиш янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни олдини олиш ҳисобланади.

Мамлакатимизда пандемия шароитида қишлоқ хўжалигини бевосита қўллаб

-

қувватлаш ва озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган энг йирик

қарорлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус
пандемияси даврида озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан

оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4700-

сонли Қарори бўлди. Мазкур

қарорда фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган
ерларни фойдаланишга киритиш, уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш
учун аҳолига имтиёзли равишда ажратиладиган ҳамда ер майдонларини контурлар
кесимида ҳисоб

-

китоби асосида лойиҳаларни шакллантириш учун зарур маблағлар

туман бюджети ҳисобидан қоплаб бериш (субсидиялаш) тартиби жорий этилди.
Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан ер
майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман бюджетларига 300 миллиард сўм
ажратиб берилиши кўзда тутилди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчилари ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация
қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси 0 фоиз миқдорида
белгиланганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун,
шунингдек, ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги
корхоналари балансида бўлган мол

-

мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати юридик

шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ базасидан

камайтирилиши, томчилатиб суғориш тизими қўлланиладиган ва қишлоқ хўжалиги
мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар беш йил муддатга ҳамда янги барпо
этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор
ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланишдан қатъи назар, уч
йил муддатга ер солиғидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётнинг бошқа

тармоқлари сингари қишлоқ хўжалигини давлат томонидан солиқлар воситасида
қўллаб

-

қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир нечта


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

268

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фармонлари қабул қилинди. Булардан бевосита солиқ имтиёзларини жорий этиш
билан боғлиқ Фармонлар қуйидагилар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус

пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий
таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-

5969-

сон Фармон;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус

пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5978-

сон

Фармон;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 27 апрелдаги

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5986-

сон Фармон;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йилд 18 майдаги “Коронавирус

пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича

навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5996-

сон Фармон;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 28 майдаги “Коронавирус

пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб

-

қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги ПФ

-6002-

сонли

Фармонлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус

пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий
таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-

5969-

сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш таннархини

камайтириш ва унда солиқларнинг улушини пасайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги
ерларини суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ ставкалари икки баробарга пасайтирилди.

Бу имтиёздан 83 мингта фермер хўжаликлари фойдаланиб, уларга сув

ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан берилган имтиёз натижасида 150
млрд. сўм маблағлар ихиёрида қолдирилиши кўзда тутилди.

2-

жадвал

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун сув ресурсларидан фойдаланганлик

солиқ ставкаларига кўлланилган имтиёзлар[16]

Фаолият йўналиши

1 га ерга сувнинг

ўртача ҳажми

1 га учун солиқ

суммаси (амалда)

1 га учун солиқ

суммаси (янги меъёр

натижасида)

Пахтачилик

6100 м

3

854,0

427,0

Чорвачилик

3100 м

3

434,0

217,0

Сабзавотчилик

11000 м

3

1540,0

770,0

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбиркорлик субъектларига мол

-

мулк

солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича
фоизларни ундирмасдан икки йилгача кечиктириш имкониятини (бўлиб

-

бўлиб тўлаш)

тақдим этилди.

Бундан ташқари, 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

269

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5986-

сон Фармонга мувофиқ корхона ва ташкилотларда

ходимларига бериладиган моддий ёрдамлар, жумладан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини натура ҳолида ёки маблағини беришда солиқ имтиёзларини
доирасини кенгайтириш мақсадида 2020 йилда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғига тортилмайдиган ходимга тўланадиган моддий ёрдам суммаси
меҳнатга ҳақ тўлаш

энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5

-

бараваригача

оширилди.

2-

расм. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 мартдаги ПФ

-5969-

сон Фармонига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларининг тармоқлар

бўйича улуши

[16]

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик

учун солиқ, мол

-

мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқларни

тўлашни кечиктириб тўлаш бўйича муддатни икки йилгача бўлган даврда мустақил
равишда белгилаш ҳуқуқи тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасининг маълумотларига асосан карантин даврида тадбиркорлик субъектларига
6766,7 миллион сўмлик солиқларни тўлаш муддатини кечиктиришга рухсат берилди.

Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда, тўлаш муддатлари кечиктирилган энг

хўжалик юритувчи субъектлар умумий овқатланиш корхоналарига тўғри келиб, 23,8
фоизни ташкил этади. Бу албатта вазият билан боғлиқ ҳолат, чунки умумий овқатланиш
корхоналари Ўзбекистонда карантини эълон қилинганда биринчилардан бўлиб
ёпилди ва ҳанузгача тўлиқ фаолият кўрсатаётганлиги йўқ, фақат тайёр таомларни
етказиб бериш фаолияти тикланган холос. Кейинги улушларда ишлаб чиқариш, хизмат
кўрсатиш корхонали ва транспорт эгаллаб турибди (мос равишда 17,9 %, 17,0 % ва 12,9
%). Шунингдек мехмонхона хизматининг улуши ҳам 12,9 фоизни ташкил этади. Умуман
олганда пандемия даврида ҳаво транспорти ва туризм билан биргалик меҳмонхона
хизмати ҳам энг катта талофат кўрган соҳа ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб бу
соҳаларга алоҳида имтиёзлар тақдим этилди, яъни 2020 йил 1

апрелдан 31 декабрга

қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари
(жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, “Uzbekistan Airways” АЖ ва унинг
таркибий бўлинмалари, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация маркази” ДУК ер
ва мол

-

мулк солиғи тўлашдан озод қилинди ва ижтимоий солиқни камайтирилган

Умумий

овқатланиш

23,8%

Ишлаб чиқариш

17,9 %

Хизмат кўрсатиш

17%

Транспорт

12,9%

Меҳмонхона

хизмати

12,9%

Тиббий хизмат

0,2%

Савдо

6,9%

Бозор

1%

Қишлоқ хўжалиги

1,5%

Қурилиш

5,9%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

270

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ставкада, яъни 12 фоиз ўрнига 1

фоиз миқдоридаги ставка бўйича тўлаши

белгиланди[17].

Қишлоқ хўжалиги учун берилган имтиёзлар хўжалик юритувчи субъектлар

кесимида 1,5 фоизни

ташкил этиб, суммада олиб қарайдиган бўлсак 200,4 млн сўмдан

ортиқни ташкил этади. Бу ерда албатта фермер хўжаликлари учун сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ бўйича ставкани икки марта камайтириш натижасида улар
ихтиёрида қолдириладиган маблағлар

киртилимаган.

3-

расм. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 мартдаги ПФ

-5969-

сон Фармонига мувофиқ тўланиши кечиктирилган солиқ суммалари, млн.сўм[18].

3-

расм маълумотларининг кўрсатишича, тўланиши кечиктирилган солиқлар

суммасида

ишлаб чиқариш корхоналарига энг катта миқдорда имтиёзлар берилган, бу

сумма 3481,6 млн сўмни ташкил этиб, жамидаги улуши 51,4 фоиздан ошиқроқ, кейинги
навбатни транспорт, қурилиш ва савдо корхоналари эгаллаб турибди.

Хулоса ва таклифлар

Умумий хулоса қилинганда Ўзбекистонда амалга оширилаётган коронавирус

пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг қишлоқ хўжалигига таъсирини
камайтиришга қаратилган чоралар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

ички бозорда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг барқарорлигини сақлаб қолиш;

иқтисодий

қийинчиликка

учраган

қишлоқ

хўжалиги

товар

ишлаб

чиқарувчиларни солиқ имтиёзларини тақдим этиш, солиқларни тўлаш муддатини
кечиктириш орқали

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва

экспортини рағбатлантириш, қишлоқ жойларида истиқомот қилувчи аҳолининг
даромадларини кескин пасайишини олдини олиш;

ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш янги

иш ўринларини яратиш, ишсизликни олдини олиш қаратилган.

Фойдаланилган адабиётлар


1. https://www.un.int/uzbekistan/news

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Т.: Адолат, 2019.

327,5

3481,6

457,5

604,5

242,9

8,9

491,6

383,4

200,4

568,2


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

271

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Майбуров

И.А. Налоги и налогообложение. 4

-

е изд.

-

М.:

-

558 с.. 2011

4.

Александров И. М.. Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Александров.

- 10-

е изд., перераб. и доп.

-

М.: Издательско

-

торговая корпорация «Дашков и К°»,

-

228 с.. 2009

5.

Налогооблажение юридических и физических лиц. –

М.: Экзамен, 2004. С.44.

6. Солиқлар ва солиққа тортиш: Дарслик. 2007 й. 24 б.

7.

Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Монография. –Т.:

Академия, 2002.

-

204 б.

8. “Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва иқтисодиётни рағбатлантиришдаги роли”.

Молия илмий журнали №2. 2016.

9. https://thediplomat.com/2020/04/uzbekistan-leads-central-asian-diplomacy-in-

the-age-of-covid-19/.

10. https://ru.euronews.com/2020/04/21/virgin-australia-financial-collapse.
11. https://wttc.org/en-us/COVID-19/Member

Hub

12. https://expert.ru/expert/2020/15/bolshoj-brat-ne-vilechit-tebya/
13. http://www.fao.org/3/ca8869ru/CA8869RU.pdf
14. Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in

response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy. 29 April 2020 - Issue 1.

15. Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in

response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy. 29 April 2020 - Issue 1.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 мартдаги

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5969-

сон Фармони.

17.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 3 апрелдаги

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик
субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-

5978-

сон Фармони.

18.

https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq---million-somlik-soliqlar-

muddati-kechiktirildi

Библиографические ссылки

https://www.un.int/uzbekistan/news

Узбекистон Республикаси Солик, кодекси. Т.: Адолат, 2019.

Майбуров И.А. Налоги и налогообложение. 4-е изд. - М.: - 558 с.. 2011

Александров И. М.. Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Александров. - 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Издательско - торговая корпорация «Дашков и К°»,-228 с.. 2009

Налогооблажение юридических и физических лиц. - М.: Экзамен, 2004. С.44.

Соликдар ва солицца тортиш: Дарслик. 2007 й. 24 б.

Соликдар ва солицца тортишнинг долзарб масалалари. Монография. -Т.: Академия, 2002. -204 б.

"Солик, имтиёзларинингмох,ияти ва ицтисодиётни рагбатлантиришдаги роли". Молия илмий журнали №2. 2016.

https://thediplomat.com/2020/04/uzbekistan-leads-central-asian-diplomacy-in-the-age-of-covid-19/.

https://ru.euronews.com/2020/04/21/virgin-australia-financial-collapse.

https://wttc.org/en-us/C0VID-19/Member-Hub

https://expert.ru/expert/2020/15/bolshoj-brat-ne-vilechit-tebya/

http://www.fao.Org/3/ca8869ru/CA8869RU.pdf

Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy. 29 April 2020 - Issue 1.

Europe and Central Asia: Regional food market situation and policy bulletin in response to the COVID-19 pandemic. FAO. Rome, Italy. 29 April 2020 - Issue 1.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инцироз ^олатларининг ицтисодиёт тармокдарига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5969-сон Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида а^оли, ицтисодиёт тармокдари ва тадбиркорлик субъектларини к,уллаб-кувватлашга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5978-сон Фармони.

https://soliq.uz/press-services/news/show/dsq—million-somlik-soliqlar-muddati-kechiktirildi

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов