Хомашё заҳирасини ошириш орқали ёғ-мой корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
71-80
13
2
Поделиться
Юлдашев, А. (2020). Хомашё заҳирасини ошириш орқали ёғ-мой корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш . Экономика и инновационные технологии, (6), 71–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11826
Абдухаким Юлдашев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ёғ-мой корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш хусусида сўз юритилди. Шунингдек, аҳолини ўсимлик мойига бўлган талабани қондириш, республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фикрлар келтирилди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

72

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ХОМАШЁ ЗАҲИРАСИНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ ЁҒ-МОЙ

КОРХОНАЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ

Юлдашев Абдухаким Абдукаримович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таняч докторанти

E-mail:

abduxakim@bk.ru

Аннотация

:

Мақолада ёғ

-

мой корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш

хусусида сўз юритилди. Шунингдек, аҳолини ўсимлик мойига бўлган талабани қондириш,
республиканинг

иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фикрлар келтирилди.

Калит сўзлар

:

Ўсимлик мой, мойли ўсимликлар, иқтисодий хавфсизлик, ёғ

-

мой

корхоналари

.

Abstract:

The article spoke about the activation of the economic activity of oil companies. In

practice, the idea of satisfying the student's need for management oil, the development of economic
security of the republics was presented.

Keywords:

Vegetable oil, oilseeds, economic security, oil and gas enterprises.

Кириш

Коронавирус пандемияси шароитларида дунё мамлакатлари оғир синовни

бошидан кечирмоқда. Вужудга келган вазиятда ҳар бир мамлакат ўз фуқароларини
муҳим озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлай олиши ушбу

давлатларнинг пандемиядан сўнг вужудга келадиган янги халқаро

-

иқтисодий

шароитларга осон мослашуви салоҳиятини шакллантиради ва ҳар қандай фавқулодда
ҳолатларга тайёрлигини намоён этади. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида амалга
оширилаётган комплекс чора

-

тадбирлар мамлакатимизда коронавирус тарқалишига

қарши кураш даврида аҳолини сифатли ёғ

-

мой маҳсулотлари билан таъминлаш учун

барча имкониятлар сафарбар қилинаётганлигини кўрсатмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Республика озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш учун, ҳусусан аҳолини ёғ

-

мой

маҳсулотлари билан таъминлашда ёғ

-

корхоналарининг ўрни беқиёсдир. Мавзу

юзасидан манбаларга янада яқинроқ назар соладиган бўлсак, ушбу мавзу доирасида
жуда кўп тадқиқотлар олиб борилаётганлиги гувоҳи бўламиз. Мамлакатимиз
олимларидан Д.Н.Саидова, И.Б.Рустамова ва Ш.А.Турсуновларнинг фикрича “озиқ

-

овқат хавфсизлиги деганда мамлакат иқтисодиётининг шундай ҳолатини тушуниш
лозимки, бунда жаҳон бозорлари конъюнктурасидан ҳар бир аҳолига давлат
томонидан илмий асосланган меъёрларга мувофиқ келадиган мақсадларда озиқ

-

овқат билан барқарор таъминлаш кафолатланади, яъни масаланинг бир томонида
таклиф туради, иккинчи томонида талаб ва истеъмолни тиббий меъёрлар даражасида
сақлаш учун шарт

-

шароит яратилади” [

9]

А.С.Гусева фикрига кўра ёғ

-

мой корхоналари "агросаноат комплексининг кўп

қиррали ва мураккаб хўжалик қуйи тизими бўлиб, у мойли экинлар уруғини ишлаб
чиқариш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ёғ

-

мой маҳсулотни сотиш жараёнлари билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

73

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

боғлиқ иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларининг корхоналари мажмуидан
иборатдир"

[10].

Е.В.Фирсов ёғ

-

мой қуйи тизимига "пировард маҳсулоти сифатида ўсимлик ёғини

ишлаб чиқариш билан бевосита шуғулланадиган тармоқлар ва ишлаб чиқаришларнинг
вертикал тарзда бирлашган блоки" деб таъриф берган. Унинг таъкидлашича, ёғ

-

мой

қуйи тизими таркибига мойли экинларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш,
шунингдек ёғ

-

мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ корхоналар

киради

[11].

Н.М.Олховик ёғ

-

мой қуйи тизимини тармоқ таснифидан иқтисодий фаолият

турлари бўйича таснифга ўтиш нуқтаи назаридан кўриб чиқади, шунингдек "ишлаб
чиқариш

-

қайта ишлаш

-

якуний истеъмол" занжиридаги шериклик муносабатларини

кучайишини ҳисобга олган ҳолда уни "технологик ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ
фаолият турлари (деҳқончилик, қайта ишлаш, озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, савдо ва умумий овқатланиш, шунингдек ишлаб чиқариш ва бозор
инфратузилмаларининг бошқа иқтисодий фаолият турлари) тизими бўлиб у қуйи тизим
субъектларининг шериклик муносабатларига асосланади" деб таърифлаган. Бунда
шериклик деганда ўзаро манфаатли ҳамкорлик, умумий мақсадга, яъни бозорни
тўлдириш ва аҳолининг ўсимлик ёғи ва унинг қайта ишланган маҳсулотларига бўлган
эҳтиёжини қондиришга эришиш учун интеграция тушунилади [1

2].

Н.В.Королькова ёғ

-

мой қуйи тизимига хом

-

ашё ишлаб чиқарувчи ва тайёр

маҳсулот олувчи корхоналар ва ташкилотлар мажмуини ҳамда хизмат кўрсатувчи қуйи
комплексни ўз ичига қамраб оладиган озиқ

-

овқат комплексининг бир қисми сифатида

изоҳ

беради. Унинг фикрига кўра, тадқиқ этилаётган қуйи комплекс таркибига тегишли

маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, ускуналар ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини,
технологияларни ишлаб чиқадиган, илмий тадқиқотлар олиб борадиган, аниқ тармоқ
маҳсулотларини олдиндан тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш билан
боғлиқ тармоқлар киради [

13].

Ёғ

-

мой корхоналари мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим

тармоқлардан бири хисобланади. Ёғ

-

мой корхоналари нафақат ёғ

-

мой маҳсулотлари

ишлаб чиқаради, балки бошқа тармоқлар билан ҳам узвий боғлиқ. Хусусан, гўшт ишлаб
чиқарувчи ва паррадачилик корхоналарини озуқа

-

ем билан, қандолат ишлаб

чиқарувчиларга саломаз ёғи, парфеюра ишлаб чиқарувчи корхоналарни хом

-

ашё

билан таъминлайди. Ёғ

-

мой корхоналарни ривожлантириш орқали юқорида

келтирилган тармоқларни

ривожлантиришга ўз хиссасини қўшади.

Тадқиқот методологияси

Мақолада ёғ

-

мой корхоналарини ҳом ашё заҳираси билан таъминлаш орқали

ёғ

-

мой корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таҳлиллар олиб

борилган. Олиб борилган таҳлилллар илмий абстракциялаш, индукция ва дедукция,
таққослаш, адабиётлар шарҳи усулларига таянади.

Таҳлил ва натижалар

Пандемия сабабли ёғ

-

мой муҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда

қуйидаги қийинчиликларни вужудга келтирди

:

-

транспорт соҳасида ўрнатилаётган тўсиқлар ёғ

-

мой таъминоти занжирлари

учун тўсқинлик қилишиига олиб келиши мумкин;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

74

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

транспорт чекловлари ва карантин чоралари фермерларнинг бозорларга

чиқишига, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини чеклаб, маҳсулотларини
сотишига тўсқинлик қилиши мумкин;

-

ишчи кучларининг танқислиги маҳсулотларни, айниқса қўл меҳнатини талаб

қиладиган мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлашга халақит бериши мумкин;

-

мойлик ўсимликлар етиштирувчи етакчи

давлатлар ўз ички бозоридаги озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш ёки бошқа мақсадларда ёғ

-

мой маҳсулотларининг

экспортига чекловлар киритиши мумкин.

Американинг Bloomberg агентлигининг маълумотига кўра, 2020 йил март

ойининг ўзидаёқ ушбу муаммолар бошланишига шаъма қилувчи бир қатор ҳолатлар
кузатилди. Хусусан, 2020 йил 16 мартда энг йирик буғдой уни экспортёрларидан бири
бўлган Қозоғистон ушбу маҳсулотни экспорт қилишни таъқиқлади, чекловлар
кунгабоқар мойи, шакар ва сабзавотларга, шу жумладан, пиёз, сабзи

ва картошка

экспортига ҳам киритилди. 30 март куни Қозоғистон экспортга таъқиқни олиб ташлаб,
квоталаш тизимига ўтди ва ун экспортини февраль ойдагига нисбатан 47%га
камайтирди. Дунёда гуруч экспорти бўйича учинчи ўринда турувчи Вьетнам эса март
ойида гуруч савдоси бўйича шартномалар тузишни тўхтатиб қўйди. Россияда Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан буғдой уни ва бошқа бир қатор озиқ

-

овқат

маҳсулотлари экспортига чекловлар ўрнатиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини
келишилаётганини билдирган.

Шунингдек, 31 март куни Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси бир қатор

озиқ

-

овқат маҳсулотлари, шу жумладан ун маҳсулотларининг баъзи турлари,

саримсоқ, шолғом, тариқ, дон, гречка ва соя маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий
ташкилоти (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғистон ва Арманистон) ҳудудидан
ташқарига экспортини 2020 йил 10 апрелдан 30 июнгача таъқиқлаш бўйича қарор
қабул қилди.

Барча давлатлар ўзлирининг иқтисодий хавфсизлиги, аҳолини сифатли озиқ

-

овқатлари билан таъминлаш мақсадида ушбу чекловларни ўрнатган.

2020 йилнинг 3 чорагида жаҳон бозорида ўсимлик мойи нархининг 15

-

20 фоизга

ошгани ҳамда Россия Федерациясида кунгабоқар донини етиштириш ҳажми 15

-18

фоизга қисқаргани сабабли, республикада ўсимлик мойининг нархини 35

-

40 фоизга

ошишига олиб келди

1

.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил март

ойида озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархлари февраль ойига нисбатан 1,9%га ошган, бу

2019 йил март ойидаги кўрсаткичдан 0,4% кўпни ташкил этиб, йиллик ҳисобда озиқ

-

овқат маҳсулотлари 16,4%га қимматлашган. Таққослаш учун, Хитойда, молиявий
хабарларга ихтисослашган Wind Data Service ташкилоти маълумотига кўра,
коронавирус тарқалашига қарши чоралар олиб борилган аналогик даврда (январь

-

февраль ойлари) озиқ

-

овқат нархлари олдинги йилги январь

-

февраль

ойларига

нисбатан 21,2%га ошган.

Мамлакатимизда бу борада бир қатор қарор ва дастурлар қабул қилинган,

хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ

-

мой тармоғини жадал

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 январдаги ПҚ

-3484-

сонли

қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «2015

-

2020 йиллар даврида Ўзбекистон

1

https://kun.uz/34886598


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

75

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва
чора

-

тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251

-

сонли

қарори

фикримизнинг тасдиғидир. Бугунги кунда республикакмизда соғлом рақобат

муҳитини ривожлантириш ва кенг турдаги ёғ

-

мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини

кенгайтириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, мазкур тармоқдаги мавжуд тизимли

муаммоларга барҳам бериш бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан тўлдириш ва бутун мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, хом ашё базасининг
чекланганлиги,

жумладан

муқобил

ёғ

олинадиган

экинлардан

етарлича

фойдаланмаслик ёғ

-

мой корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини

тўлиқ ишга солишни таъминлаш ва бозорнинг сифатли ёғ

-

мой маҳсулотларига бўлган

талабини қаноатлантириш имконини чегаралаб қўймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги

“Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини
мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга
доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 14

-

сон Қарорида паст ҳосилли пахта ва

ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари
(сабзавот ва полиз) жойлаштирилиши вазифа этиб тайинланди[8].

Ёғ

-

мой корхоналарини ривожаланишига тўсиқ бўлувчи асосий омиллар:

− ҳом

-

ашё етишмаслиги, моддий

-

техника базаси, суст ривожланган

инфратузилма

хом ашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашдаги ишлаб чиқариш

харажатларининг ортиши маҳсулот таннархининг ошишига сабаб бўлади;

− технология даражасининг пастлиги, маънавий эскирган ускуналар маҳсулот

ишлаб чиқаришдаги юқори харажатлар

–агросаноат

ишлаб

чиқаришининг

барча

бўғиларида

маҳсулотнинг

даромадилилиги ва рақобатбардошлигининг сусайишига олиб келади;

− корхонани ривожлантириш учун хусусий молиявий маблағларнинг

етишмаслиги

бу ердаги асосий муаммо банк кредитларини олишдаги муаммолар:

юқори фоиз ставкалари, кредит ресурслари учун корхонада мулкий гаровнинг мавжуд
эмаслиги. Бу каби муаммоларни ҳал этишнинг самарали усулларидан бири бу озиқ

-

овқат саноатга инвестициялар, субсидиялар ва бошқа мақсадли молиялаштириш
манбаларини жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора

-

тадбирлар йиғиндисидир.

Республика аҳолисининг ўсимлик ёғига бўлган йиллик талаби

2020 йилда

400

минг тоннани ташкил этади. Унинг 280 минг тоннаси Республикада ишлаб чиқарилса,
қолгани импорт ҳисобидан қопланиши режалаштирилган. Бугунги кунда Республикага
кунгабоқар ёғи ҳамда кунгабоқар дони импортнинг салмоқли қисми Россия
Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ

-4947-

сонли фармонида мойли

экинлар ишлаб чиқариш ҳажмини

кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2017 йил 7 февралдаги 2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегиясининг III устувор йўналишида «...

пахта ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

76

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка,
сабзавот, озуқа ва ёғ

олинадиган экинларни экиш бўйича тизимли чора

-

тадбирлар

кўриш» белгилаб берилган

»

2

. Бу ҳукумат томонидан мойли экинлар ишлаб чиқариш

ҳажмини ошириш ҳисобига аҳолининг ёғ

-

мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини

қондиришга алоҳида эътибор берилаётганлигидан далолат беради.

Республика ёғ

-

мой корхоналари томонидан 2019 йилда

2,2-

2,3 тонна

мойли

ўсимликларни қайта ишланган, шу жумладан 2 млн.

тонна пахта чигити

ва

300 минг

тонна мойли ўсимликлар. Ваҳоланки Республикадаги 200 дан зиёд йирик ва кичик ёғ

-

мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қуввати 5 миллион тоннани ташкил этади

3

.

Бугунги кунда ёғ

-

мой корхоналарининг энг катта муаммолари бу ҳом ашёдир. Чунки

ёғ

-

мой корхоналари 50 фоиз қувват билан ишлаб келмоқда. Бошқа давлатларда бунинг

акси. Мисол учун Қозоғистонда ишлаб чиқариш қуввати 1,5 миллион тонна бўлиб,
хомашё ҳажми 6 миллион тоннадан иборат.

Республикамизда пахта экин майдонларининг қисқариши ўсимлик мойи ишлаб

чиқариш ҳажмининг камайишига сезиларли таъсир кўрсатиб, аҳоли жон бошига
ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ҳажмининг йилдан

-

йилга камайиш тенденцияси

кузатилмоқда.

Шундай катта қувватга эга бўлган корхоналар ўз имкониятларидан тўлиқ

фойдалана олмаяпти. Бунга асосий сабаб қилиб, хомашё базасининг камайиб
бораётганидир. Ёғ

-

мой олиш учун хом ашё базсининг таркиби ҳам ўзгармоқда.

Республикада ананавий пахта чигитини қайта ишлаш ҳажми қисқариб бораётганлиги
учун ноананавий хом ашёларда ёғ

-

мой маҳсулотларини олиш замон талаби бўлиб

қолмоқда.

1-

расм

.

Республикада истеъмол қилиган айрим турдаги ўсимлик мойи

таркиби (тонна).

Манба: Давлат статистика қўматаси маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

2

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги

ПФ

-4947-

сонли фармони

3

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси

маълумотлари

7 067,7

16 792,4

19 038,1

28 416,1

22 250,5

149 388,8

142 671,8

103 924,8

147 438,4

138 479,7

207 733,3

220 174,1

205 671,1

203 060,7

174 586,0

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й

2019 й.

Соя ёғи

Кунгабоқар ёки

Пахта ёғи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

77

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расмдан кўриниб турибдики, 20

15-

2019 йилларда республика аҳолиси

томонидан

178

7,минг тонна

ўсимлик мойи истеъмол қилинганини кўришмиз мумкин.

Хусусан,

2015-

2019 йилларда

1011,2

минг тонна пахта ёғи,

68

2 минг тонна кунгабоқар

ёғи ва

93,6

минг тонна соя ёғи истеъмол қилинган. 2019 йилда аҳолини ўсимлик мойи

истеъмоли 2015 йилга нистабан 8 фоиздаги ўсишни кўришимиз мумкин.

2-

расм.

Республика ёғ

-

мой корхоналари томонидан қайта ишланган айрим

турдаги мойли ўсимликлари таркиби (тонна

)

Манба: Давлат статистика қўматаси маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

2-

расмдан 2015

-

2019 йилларда республика ёғ

-

мой корхоналари томонидан

жами

9858,7

минг тонна пахта чигити, кунгабоқар дони ва соя дони қайта

ишланганлигини кўришимиз мумкин. 2015

-

2019 йилларда 6397,2 минг тонна пахта

чигити, 945,5 минг тонна кунгабоқар дони ҳамда 78,9 минг тонна соя дони қайта
ишланган.

2019 йилда пахта чигитини қайта

ишлаш 2015 йилга нисбатан пахта чигити,

кунгабоқар дони ва соя дони қайта ишлаш ҳажми ўртача 83 фоизга қисқарган. Ҳусусан
пахта чигитини қайта ишлаш 60 фоизга қисқарган. Ушбу ҳолат пахта ҳосилини
камайиши билан изоҳланиши мумкин. Лекин, кунгабоқар донини қайта

ишлаш 2019

йилда 2015 йилга нисбатан 400,5 фоизга ва соя донини қайта ишлаш 495,2 фоизга
ортганини кўришимиз мумкин.

1524223

1450139

1326698

1187455

908700

77577

146256

168313

242644

310697

5620

5874

14589

24945

27832

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й

2019 й.

Пахта читити

дон учун кунгабоқар

соя


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

78

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

расм. Республика ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган айрим турдаги

ўсимлик мой таркиби (тонна)

Манба: Давлат статистика қўматаси маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

3-

расмдан 2015

-

2019 йилларда республика аҳолиси томонидан 1787, минг

тонна пахта ёғи, кунгабоқар ёғи ва соя ёғи истеъмол қилинганини кўришмиз мумкин.
Хусусан, 2015

-

2019 йилларда истеъмол қилинган

1011,2 минг тонна пахта ёғининг

43,0

минг тоннаси

,

истеъмол қилинган 682 минг тонна кунгабоқар ёғининг 609,8 минг

тоннаси

ва 93,6 минг тонна соя ёғининг 86,5 минг тоннаси

импорт қилинган.

1-

жадвал

Республикга импорт қилинган айрим ўсимлик мойининг қиймати (минг. АҚШ долл)

Номи

2015

2016

2017

2018

2019

Соя ёғи

5949,8

14559,8

15247,1

19152,4

10802,1

Кунгабоқар ёғи

130704,1

116854,3

91461,6

121958,9

175615,0

Пахта ёғи

10989,0

13888,0

2891,5

4807,60

5824,5

Жами

147642,9

145302,1

109600,2

145918,9

192241,6

Манба: Давлат статистика қўматаси маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2015

-

2019 йилларда республикага пахта ёғи,

кунгабоқар ёғи ва соя ёғи 740,7 млн АҚШ долл. қийматида ўсимликлик ёғи импорт
қилинган. Ҳусусан, 2015

-

2019 йилларда 65,7 млн. АҚШ долларилик соя ёғи, 636, 6 млн.

АҚШ долларилик кунгабоқар ёғи ва 38,4 млн. АҚШ долларилик пахта ёғи импорт
қилинган. 2019 йилда республикага пахта ёғи, кунгабоқар ёғи ва соя ёғи

импорти 2015

йилга нисбатан

44

,6 млн. АҚШ долларига, яъни 130,2 фоизга ортган. Шу жумладан, соя

ёғи

4,9

млн. АҚШ долларига, яъни 181,5 фоизга, кунгабоқар ёғи

44,9

млн. АҚШ

долларига, яъни 134,4 фоизга органини кўришимиз мумлик. 2019 йилда пахта ёғининг
импорти 2015 йилга нисбатан

5,2

АҚШ долларига, яъни 53,0 фоизга камайганини

кўришимиз мумкин. Пахта ёғи импортни камайишини кунгабоқар ёғига бўлган талаб
ортиши натижасига камайганлиги билан изоҳлашимиз мумкин.

Мойли ўсимликлардан пахта чигитининг ёғдорлик қўрсаткич 18

-20

фоиз бўлиб,

ҳосилдорлиги 18 ц/га., кунгабоқар донининг ёғдолик қўрсаткич 40

-45

фоиз бўлиб,

782

6286

364

16428

498

18541

2336

26081

3098

19152

22246

127143

19659

123013

3886

100038

9849

137589

16521

121959

194965

12768

203799

16375

202373

3299

197325

5736

169778

4808

ишлаб чиқарилган

импорт қилинган

ишлаб чиқарилган

импорт қилинган

ишлаб чиқарилган

импорт қилинган

ишлаб чиқарилган

импорт қилинган

ишлаб чиқарилган

импорт қилинган

20

15

20

16

20

17

20

18

20

19

Пахта ёғи

Кунгабоқар ёғи

Соя ёғи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

79

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳосилдорлиги

25-

30 ц/га. соя донининг ёғдорлик кўрсаткичи 18

-

20 фоиз, ҳосилдорлиги

30-

35 ц/га. ни ташкил этади

.

2-

жадвал

Айрим мойли ўсимликларнинг ёғдорлик, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

Ўсимлик номи

Ёғдорлик

кўрсаткичи

(

фоизда

)

Ҳосилдорлиги

1

ц/га.

1 га. дан ишлаб

чиқариладиган ўсимлик

мойи тонна

1.

Пахта

4

18-20

18

0,34

2.

Кунгабоқар

40-45

25-30

11,25

3.

Соя

18-20

30-35

0,54

Манба: Давлат статистика қўматаси маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

Жадвалдан кўриниб турибдики, кунгабоқар ўсимлигидан олинадиган ўсимлик

мой бошқар турдаги ўсимликлардан олинадиган мойлардан кўплиги билан ажралиб
турибди. Агар кунгабоқар ўсимлигини яхшилаб парвариш қилса у бошқар турдаги
ўсимлик мойи олинадиган ўсимликлардан рентабеллигини билан ажаралиб туради.

Кунгабоқарни етиштириш бўйича кластер ташкил этиш орқали ёғ мой

корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойлананиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги маълумотларни таҳлил қилиб, шундай ҳулоса келиш мумкинки

бугунги кунга келиб аҳолида кунгабоқар ёғига бўлган талаб кескин ошиб бормоқда.
Аҳолини сифатли кунгабоқар ёғи билан таъминлаш учун республикада кунгабоқар
экин майдонларини кенгайтириш керак. Бундай хулосага келиш учун бир неча
сабаблар бор:

Биринчидан,

2015-

2019 йилларда истеъмол қилинган 1787 минг. тонна (пахта

ёғи, кунгабоқар ёғи ва соя ёғининг) ўсимлик мойининг 682 минг тоннаси яъни 38,2
фоизи кунгабоқар мойига тўғри келади;

Иккинчидан

, 2015-

2019 йилларда импорт қилинган 739,2 минг. тонна (пахта ёғи,

кунгабоқар ёғи ва соя ёғининг) ўсимлик мойининг 609

,7

минг тоннаси яъни

82,5

фоизи

кунгабоқар мойига тўғри келади;

Учинчидан,

2015-

2019 йилларда импорт қилинган

1064

минг. тонна

(пахта ёғи,

кунгабоқар ёғи ва соя ёғининг) мойли экинлар донининг

609,7 минг

тоннаси яъни

57,3

фоизи кунгабоқар донига тўғри келганини кўришимиз мукмкин.

Ёғ

-

мой корхоналири фаолияти самарадорлигини ошириш учун энг аввало мойли

экинларни майдонини кўпйтириш унинг учун фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости
сувлари захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиб, табиий

-

тупроқ

ҳамда иқлим шароитидан келиб чиқиб мос келувчи кунгабоқар экини экиш;

ердан фойдаланиш давомида белгиланган кунгабоқар экинини экиб, иш

ўринларини яратиш, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорлик
субъектларига ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи бериш

;

4

Э. Т. Шайхов, Н. Нормухамедов, А.И.Шлейхер, Ш.Ғ.Азизов, В.Т.Лев, Л.X.Абдурашидова ПАХТАЧИЛИК/ ТОШКЕНТ —

«МЕҲНАТ» —

1990й. (

http://www.agriculture.uz/filesarchive/Paxtachilik.pdf

)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

80

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қишлоқ

хўжалигида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва янада

ривожлантириш, унга замонавий менежмент механизмларини жорий этиш, соҳани
рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш;

халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай

агробизнес муҳитини яратиш;

озиқ

-

овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш,

талаб этиладиган миқдордаги озиқ

-

овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;

агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳани
давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватланишини таъминлаш;

бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан аграр ва озиқ

-

овқат

соҳасига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

қишлоқ

хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга

оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий
инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали

ёғ

-

мой

корхоналарини ишлаб чиқариш заҳираларини яратишга, кунгабоқар дони ва
кунгабоқар ёғининг импортини қисқартиришга, корхоналарда қўшимча иш
ўринларини яратишга, маҳаллий бюджет даромадларини оширишга

,

ёғ

-

мой

корхоналарининг инновацион фаоллигини оширишга

,

тармоқни инновацион

жозибадорлигини жадаллаштиришга

ҳамда озиқ

-

овқат саноатини диверсификация

қилиш бўйича янги имкониятларни очиб беради

.

Ушбу таклифларни амалга оширилиши натижасида, республикамизда аҳолини

ёғ

-

мой маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, импортни қисқартириш, ишлаб

чиқарилган маҳсулотнинг ортиқчасини қайта ишлаб хорижий давлатларга экспорт
қилиш ҳисобига катта фойда олиш имкониятлари яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ

-4947-

сонли фармони.

2.

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2019 йил 16 январданги “Ёғ

-

мой

тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар ва соҳани

бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида ”ги

ПҚ4118

-

сонли

қарори.

3.

Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 20

20

йил 1

8

мартдаги “Аграр ва

озиқ

-

овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-4643-

сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус

пандемияси даврида озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан

оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

қўшимча

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4700-

сонли қарори


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

81

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус

пандемияси даврида озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан

оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4700-

сонли қарори

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги

“Давлат

иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат
активларини хусусийлаштиришга оид чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-6096-

сонли

фармони

7.

Ш.М.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

Т.Ўзбекистон 2017 й.

8.

Э. Т. Шайхов, Н. Нормухамедов, А.И.Шлейхер, Ш.Ғ.Азизов, В.Т.Лев,

Л.X.Абдурашидова

Пахтачилик/

Тошкент—«Меҳнат»—1990й.

(

http://www.agriculture.uz/filesarchive/Paxtachilik.pdf

9.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. (2016). Аграр сиёсат ва озиқовкат

хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси
нашриёти. –

260 б.

10.

Гусева, А.С. Эффективность функционирования масложирового под

-

комплекса в условиях развития интеграционных процессов (на материалах
Тамбовской области): автореферат дис. канд. эк. наук: 08.00.05 / А.С. Гусева. –

Мичуринск

-

наукоград РФ. –

2008.

27

б

.

11.

Фирсов, Е.В. Повышение эффективности функционирования масложи

-

рового

подкомплекса России: дис. канд. эк. наук: 08.00.05 / Е.В. Фирсов. –

М. –

2004.

150

б

.

12.

Ольховик, Н.М. Повышение эффективности производства и переработки

подсолнечника в Оренбургской области на основе инноваций: автореферат дис. канд.
эк. наук: 08.00.05/ Н.М. Ольховик. –

Оренбург. –

2008.

24

б

.

13.

Королькова, Н.В. Организационно

-

экономические основы повышения

эффективности производства и переработки подсолнечника (на материалах Пен

-

зенской области): дис. канд. эк. наук: 08.00.05/ Н.В. Королькова. –

Пенза. –

2002.

168

б

.

14.

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси

маълумотлари

15.

https://kun.uz/34886598

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсепубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли фармони.

Узбекистон Рсепубликаси Президентининг 2019 йил 16 январданги "Ёт-мой тармогини янада ривожлантириш буйича цушимча чора-тадбирлар ва сохдни бошкдришда бозор механизмларини жорий этиш тугрисида "ги ПК4118-сонли царори.

Узбекистон Рсепубликаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги "Аграр ва озик-овцат со^аларини бошкдриш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПК-4643-сонли кдрори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Коронавирус пандемияси даврида озик,-овцат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан ок,илона фойдаланиш, цишлоц хужалигини давлат томонидан цуллаб-к,увватлашнинг кушимча чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК.-4700-сонли царори

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Коронавирус пандемияси даврида озиц-овцат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан ок,илона фойдаланиш, цишлок хужалигини давлат томонидан к,уллаб-к,увватлашнинг к,ушимча чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК.-4700-сонли карори

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислох, к,илишни жадаллаштириш ^амда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тутрисида"ги ПФ-6096-сонли фармони

Ш.М.Мирзиёев. Танцидий та^лил, кдтъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - х,ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик кридаси булиши керак. Т.Узбекистон 2017 й.

Э. Т. Шайхов, Н. Нормухамедов, А.И.Шлейхер, Ш.Т.Азизов, В.Т.Лев,

Л.Х.Абдурашидова Пахтачилик/ Тошкент—«Менат»—1990й.

(http://www.agriculture.uz/filesarchive/Paxtachilik.pdf

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. (2016). Аграр сиёсат ва озицовкат хавфсизлиги. Уцув кулланма. -Т.: УзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси нашриёти. - 260 б.

Гусева, А.С. Эффективность функционирования масложирового подкомплекса в условиях развития интеграционных процессов (на материалах Тамбовской области): автореферат дис. канд. эк. наук: 08.00.05 / А.С. Гусева. -Мичуринск-наукоград РФ. - 2008. - 27 б.

Фирсов, Е.В. Повышение эффективности функционирования масложи-рового подкомплекса России: дис. канд. эк. наук: 08.00.05 / Е.В. Фирсов. - М. - 2004. -150 б.

Ольховик, Н.М. Повышение эффективности производства и переработки подсолнечника в Оренбургской области на основе инноваций: автореферат дис. канд. эк. наук: 08.00.05/ Н.М. Ольховик. - Оренбург. - 2008. - 24 б.

Королькова, Н.В. Организационно-экономические основы повышения эффективности производства и переработки подсолнечника (на материалах Пензенской области): дис. канд. эк. наук: 08.00.05/ Н.В. Королькова. - Пенза. - 2002. -168 б.

"Узётмойсаноат" уюшмаси маълумотлари

https://kun.uz/34886598

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов