Текст научной работы на тему Несостоятельность цифровой экономики фактор конкурентоспособности туристической зоны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
258-266
13
1
Поделиться
Ибрагимов, Н. (2020). Текст научной работы на тему Несостоятельность цифровой экономики фактор конкурентоспособности туристической зоны. Экономика и инновационные технологии, (6), 258–266. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11855
Нутфилло Ибрагимов, Бухарский государственный университет

доцент, к.э.н 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данном исследовании разъяснено понятие «несовместимости цифровой экономики» как фактор конкурентоспособности туристических регионов Узбекистана, разработана цифровая сфера макроинформационного пространства страны, на основе матрицы туристского макроинформационного пространства, определены направления совершенствования туристского информационного пространства страны.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

251

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТУРИСТИК ҲУДУД РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ “РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТДАГИ НОМУВОФИҚЛИК” ОМИЛИ

Ибрагимов Нутфилло Салимович,

Бухоро давлат университети доценти, и.ф.н

E-mail:

ibragimov.nutfillo@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу

тадқиқотда

Ўзбекистон

туристик

ҳудудлари

рақобатбардошлигининг “рақамли иқтисодиётдаги номувофиқлик” омилига

аниқлик

киритилган, мамлакатнинг макроахборот макони рақамли сфераси ишлаб чиқилиб,
туристик макро ахборот макони матрицаси асосида

мамлакат туристик ахборот маконини

такомиллаштириш йўналишлари белгиланган

.

Abstract

:

This study explains the concept of the "digital divide" as factor of competitiveness of

the tourist regions of Uzbekistan, developed a map of the country's macroinformation space, and on the
basis of the matrix of the tourist macro-information space, the directions of improving the tourist
information space of the country are determined.

Аннотация

:

В данном исследовании разъяснено понятие «несовместимости цифровой

экономики» как фактор

конкурентоспособности туристических регионов Узбекистана,

разработана цифровая сфера

макроинформационного пространства страны,

на основе

матрицы туристского макроинформационного пространства

,

определены направления

совершенствования туристского информационного пространства страны.

Калит сўзлар

:

туристик ҳудуд, рақобатбардошлик, рақамли иқтисодиётдаги

номувофиқлик, ахборот макони

,

макроахборот макон рақамли сфераси.

Кириш

2017

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури тўғрисида”
ПФ

-5953-

сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

02

март

2020

йилда

қабул қилиниб, унда “

2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички

маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу
жумладан, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий
қилиш, молиявий

-

хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан

кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали
уни жадал шакллантириш

” вазифалари

белгиланган.

Мамлакат доирасида туризмни барқарор ривожлантириш, биринчидан

уюштирилган сайёҳларни вужудга келтирувчи бозорлар билан ўрнатилган ҳамкорлик
ришталари, яъни ресептив ҳамда инициатив турорператорнинг ўзаро манфаатли
иқтисодий муносабатларидан, иккинчидан мустақил уюшган сайёҳлар назарида жуда
муҳим воситалар, яъни бронлаш тизимларининг мавжудлиги, хизмат кўрсатувчи
ташкилотларнинг геоахборот тизимлари базаларига киритилганлиги ва бошқа ахборот
технологияларига асосланган маркетинг воситаларининг жорий қилинганлигидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

252

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

боғлиқдир.

Яъни, сайёҳни вужудга келтирувчи ҳамда саёҳат маконлари ўртасида

рақамли

иқтисодиётдаги номувофиқлик

” (Digital Divide) тушунчаси

[1]

мавжуд бўлиб, у

қанча катта бўлса, сайёҳни вужудга келтирувчи бозорларни эгаллаш шунча мураккаб
кечади.

Ушбу

тадқиқот

иши

Ўзбекистонда

туризм

соҳасининг

барқарор

рақобатбардошлигига эришишда рақамли иқтисодиётдаги номувофиқликдан холи бўлиб
механизмларини ишлаб чиқиш муаммосига бағишланган ва ечимини кутиб турган
долзарб масала бўлиб ҳисобланади

.

Бизнинг фикримизча, туризмга тизимли ёндашилганда, унинг саёҳат эҳтиёжи

туғиладиган, саёҳат амалга ошадиган маконлари ҳамда уларни бирлаштирувчи ахборот
макони мавжуд. Ушбу тадқиқотнинг

мақсади, Ўзбекистон макро туристик ахборот макон

рақамли сферасини ўрганиш асосида рақобатбардошлигини ошириш йўлларини
белгилаш

бўлиб ҳисобланади

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Туризм соҳасида асосий хизматлар маркетингини амалга ошириш, хизмат кўрсатиш

жараёнларини бошқариш, тижоратлаштириш, тарғибот ишларини ташкил этиш каби
вазифаларни рақамли воситалардан фойдаланиб амалга ошириш масалалари турли
хорижий ва маҳаллий олимларнинг тадқиқот предмети бўлиб ҳисобланади. Шу
жумладан В.Мингетти

ва

Д.Бухалис

“рақамли иқтисодиётдаги номувофиқлик”

концепциясини ишлаб чиққан бўлса

,

Делла Корте

[2]

ақлли туристик ҳудуд ва туристик

шаҳарлар муаммосини ўрганган, У.Гретзел, Л

.

Юан, Д.Фесенмаерлар

[3]

эса туристик

ҳудудлар маркетингини ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланишга оид
тадқиқотларни олиб борганлар.

Маҳаллий тадқиқотчилардан О.Хуррамов туризм соҳасида рақамли маркетинг

[4],

Ғ.Ҳ.Қудратов

,

М

.

Ҳошимов

Буюк Ипак йўлида туристик сервисни амалга ошириш

масалалари

[5],

М.Қ.Пардаев, Р

.

Атабаев, Б.Р.Пардаев туризмни ривожлантириш

имкониятлари

[6],

Б.Н

.

Наврўз

-

Зода туристик ҳудуд рақобатбардошлиги

[7],

Д.Х.Асланова

туристик кластерларни яратиш

[8],

О.Ҳ.Ҳамидов Ўзбекистонда экотуризмни

ривожлантириш

[9],

А.А.Эштаев глобаллашув шароитида туризм индустриясини

бошқаришнинг маркетинг стратегияси

[10]

каби муаммоларни тадқиқ этиб, рақамли

иқтисодиётдаги номувофиқлик масаласи етарлича ўрганилмаган тадқиқот объекти бўлиб
ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Мақолада туристик ҳудудларнинг “рақамли иқтисодиётдаги номувофиқлик”

нуқтаи назаридан тоифалаш

усули,

мамлакатнинг туристик рақобатбардошлигига

“Туристик ҳудуд макро ахборот макон рақамли сфераси” ҳамда

туристик макро ахборот

макони матрицаси

асосида баҳо бериш

методологияси қўлланилган.

Статистик

ва

эконометрик таҳлил асосида сайёҳлар оқимининг ўсиши ва Интернет фойдаланувчилар
сони ўртасидаги боғлиқлик, яъни эластиклик коэффициенти аниқланган, тегишли
хулосаларни ишлаб чиқишда қўлланилган

.

Таҳлил ва натижалар

Туристик ҳудудларда рақамли воситаларнинг ривожланганлиги, давлат

ташкилотларининг

тадбиркорлар

ва

фуқарорлар

билан

алоқа

ўрнатиши,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

253

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбиркорларнинг истеъмолчилар ва ҳамкорлар билан ишлаш жараёнида ахборот
воситаларидан фойдаланишига кўра 4 тоифага

[1]

ажратилади ва улар ўзига хос

хусусиятларга эга бўлади.

1-

жадвалда туристик ҳудудларнинг “рақамли иқтисодиётдаги

номувофиқлик” нуқтаи назаридан тоифаланиши келтирилган.

1-

жадвал

Туристик ҳудудларнинг “рақамли иқтисодиётдаги номувофиқлик” нуқтаи назаридан

тоифаланиши

Рақамли воситалардан

фойдаланиш даражаси

Хусусияти

Ўта юқори даража

Иқтисодий жуда ривожланган ҳудудларда жойлашади;

тадбиркорлар ва истеъмолчилар АКТларидан фойдаланишга

кўникма ҳосил қилган ва юқори мотивацияга эга;

инфратузилма ўта ривожланган, нархлар ҳамёнбоп,

институционал ва сиёсий жиҳатдан ҳукумат томонидан

қўллаб

-

қувватланади;

Туристик хизмат ва маҳсулотлар марказлашган рақамли

воситалар индивидуал ёндашалган ҳолда харид қилинади;

банд ва харид қилишнинг рақамли воситаларидан аҳоли кенг

фойдаланилади

Юқори даража

АКТлардан фойдаланиш ривожланган, рақамли воситалардан

фойдаланиш даражаси юқори, нархлар ҳамёнбоп эмас, банд

ва харид қилиш воситалари фақат асосий хизматлар

(меҳмонхона) учун ривожланган, воситачилик учун қўйилган

фойда фоизлари юқори, рақамли воситалар кўпроқ маълумот

беришга мослашган

Ўрта даража

АКТлардан фойдаланиш кўникмалари шаклланмаган,

инфратузилма ривожламаган, нархлар юқори, давлат ва

нодавлат ташкилотлар томонидан шакллантирилган рақамли

воситалар асосан туристик ҳудуд ҳақидаги маълумотлар ва

маркетинг фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган

Паст даража

Инфратузилма чекланган, Интернетдан фойдаланиш нархлари

жуда юқори, ҳукумат томонидан АКТлардан фойдаланиш

қўллаб

-

қувватланмайди, аҳоли ва тудбиркорларда кўникма

етишмайди, рақамли воситалар мавжуд эмас

Манба: муаллиф ишланмаси

Internet World Statsнинг 2020 йилнинг январь ойи маълумотларига кўра

[12],

жаҳонда интернетдан фойдаланувчилар 4 млрд. кишини ташкил қилган бўлиб, шундан 2
млдр. 304 млн. Осиё аҳолисига тўғри келган. Айни манбага қараганда, Ўзбекистонда 2000
йилда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 7,5 минг кишини ташкил этган бўлса,

202

0 йил январь ойида фойдаланувчилар сони 17,161 млн.ни ташкил қилиб, аҳоли

умумий сонининг ярмидир.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

254

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

2010-

2019 йилларда Интернет фойдаланувчиларининг аҳоли сонига нисбатан улуши

ва

хорижий сайёҳлар

сони

Йиллар

Интернет фойдаланувчиларининг аҳоли сонига нисбатан

улуши (%)

Хорижий сайёҳлар сони

(минг)

2010

16

974,6

2011

19

1374,8

2012

24

1895,0

2013

27

1968,7

2014

36

1862,0

2015

43

1917,7

2016

47

2027,0

2017

48

2690,2

2018

49

5346,0

2019

50

6748,0

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Халқаро электр алоқаси иттифоқи

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси

Замонавий

рақамли

асрда

туризмни

давлат

миқёсида

барқарор

ривожлантиришнинг муҳим шарти, туризм таклиф тизими ахборот маконида “

рақамли

иқтисодиётдаги номувофиқлик

”дан

холи бўлиш механизмларини жорий қилишни талаб

этади. Яъни, туризм ўта ривожланган мамлакатлар сингари, интернетдан фойдаланувчи
юридик ва жисмоний шахслар сонини, аҳоли сонига нисбаттан 85

-

90%га кўтариш лозим.

Ушбу гипотезани эконометрик моделларни қўллаган ҳолда асослаш мақсадида, 2

-

жадвалда

келтирилган

Ўзбекистонда

2010

-

2019

йилларда

Интернет

фойдаланувчиларининг

аҳоли сонига нисбатан

улуши ва хорижий сайёҳлар сонининг

динамикаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга қарор қилдик.

Омилнинг

натижага

таъсири

0 дан 1 оралиқгача ҳисоблаганда 0,68 га тенг

эканлиги маълум бўлди.

Натижа ва омил таъсирини тўғри чизикли регрессия тенгламаси билан ифодалаб,

эластиклик коэффициентини

қуйидаги формулалар асосида аниқладик

.

𝒚

𝒙

= 𝒂

𝟎

+ 𝒂

𝟏

𝒙

(1)

𝒚

𝒙

= −𝟕𝟑𝟎, 𝟐𝟒 + 𝟗𝟓, 𝟎𝒙

1-

формуладаги

а

0

биз ўрганган Х омилдан бошқа барча ўрганилмаган омилларнинг

натижага таъсири йиғиндисини ифодалайди ва

-730,24

миқдорга тенг бўлиб, Х дан бошка

омиллар жами таъсир йиғиндиси тескари эканини кўрсатмокда.

Шунингдек,

а

1

ўрганилган Х омилнинг

Y

га таъсирини акс эттиради ва у 95,0 қийматга эга.

Э

лас

= 𝒂

𝟏

𝒙

̅
𝒚

̅

= 𝟗𝟓, 𝟎

𝟑𝟓. 𝟗

𝟐𝟔𝟖𝟎, 𝟒

= 𝟏, 𝟐𝟕

Эластиклик

коэффициенти

кўрсаткичи,

мамлакатимизга қўшимча 1

млн

нафар

хорижий турист келиши учун интернетдан фойдаланиш даражаси 1,27

%

га ошиши

зарурлигини кўрсатмоқда.

Интернет фойдаланувчилари ва хорижий сайёҳларнинг сони

ўртасидаги боғлиқлик ва ўсиш прогнозлари 1

-

расмда ифодаланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

255

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Интернет фойдаланувчиларининг аҳоли сонига нисбатан улуши ва хорижий

сайёҳлар сонининг ўсиш динамикаси (2010

-

2019 йиллар)

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Халқаро электр алоқаси иттифоқи

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси

Рақамли иқтисодиётдаги номувофиқлик

нуқтаи назаридан, туристик ҳудудлар

рақобатбардошлигининг яна бир омили, ҳудудларга оид маълумотларнинг макро
даражадаги рақамли ахборот маконларда мавжудлигидир. Хорижий олимларнинг
фикрига кўра, макро кўламда туристик ҳудудлар 3 турдаги рақамли воситалар орқали
маркетинг фаолиятларини амалга оширишлари мумкин. Улар қуйидагилар

[13]:

1.

Расмий макро ахборот маконлари

. Туристик ҳудудга оид маркетинг фаолиятларини

олиб бориш жараёни тўла назоратга олинган расмий ахборот маконлари. Ушбу ахборот
маконларига

туристик ҳудудларнинг расмий веб сайтлари, ҳудудий ёки миллий туристик

порталлар мисол бўлади. Ушбу ресурслар туристик ҳудудни бошқарадиган органлар,
масалан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, томонидан тўла назорат қилиниб,
веб саҳифалардаги маълумотлар ва ахборотлар шу орган мутасаддилари томонидан
узлуксиз киритилиб, янгиланиб борилади ҳамда В2В (

тадбиркор билан тадбиркорни

боғловчи

) ва В2С (

тадбиркор билан истеъмолчини боғловчи

) шаклларга эга бўлади.

2.

Қисман

расмий макро ахборот маконлари

. Туристик ҳудудга оид маркетинг

фаолиятларини олиб бориш жараёни қисман назоратга олинган ярим расмий ахборот
маконлари. Қисман расмий рақамли воситаларга блоглар, ижтимоий тармоқлардаги
(FaceBook, Twitter, LinkedIn) профил ва саҳифалар киради. Ижтимоий тармоқларнинг ўзи
1) катта аудиторияга эга бўлган “

умумий мақсадли

” ҳамда WikiTravel,

GoogleTravel

каби

аниқ мақсадга эга бўлган “

ихтисослашган

” ларга ажратилади.

3.

Норасмий макро ахборот маконлари.

Туристик ҳудудга оид маркетинг фаолиятларини

олиб бориш жараёни умуман назоратга олинмаган норасмий ахборот маконлари. Ушбу
ахборот макони энг муҳим ва кенг қамровли вазифани бажаради. Чунки айни рақамли
воситаларда туристик порталлар, мамлакатнинг расмий веб сайтларига мурожаат
қилиниб, уларга бутун интернет оламида қидириш сайтлари орқали боғланиш имконияти
мавжуд. Норасмий ахборот маконлари туристик ҳудудни бошқариш ва уларни тарғибот
қилиш билан шуғулланадиган ташкилотларнинг назоратидан четда бўлади. Аслида
туристик ҳудуднинг имижи айнан шу ахборот маконида шаклланади ҳамда самарали
маркетинг фаолиятини йўлга қўйишда белгиловчи аҳамият касб этади. Норасмий ахборот
маконлари блогларни, онлайн жамоаларни, ижтимоий тармоқларни, шунингдек

974,6 1374,8 1895 1968,7 1862 1917,7 2027

2690,2

5346

6748

0

5000

10000

15000

20000

25000

1 6

1 9

2 4

2 7

3 6

4 3

4 7

4 8

4 9

5 0

ХО

РИЖИЙ

СА

ЙЁ

ҲЛ

А

Р

(МИ

Н

Г К

ИШ

И)

АҲОЛИ СОНИГА НИСБАТАН ИНТЕРНЕТ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЛУШИ %


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

256

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маълумот, тавсия, таклиф, видео, фотосуратлар ва шунга ўхшаш контентни шакллантириш
имконини берадиган барча веб сайтларни (Facebook, Twitter, YouTube, Flicker) қамраб
олади.

Умуман олганда, туристик ҳудуд рақобатбардошлигининг ушбу омили –

ахборот

маконининг ривожланганлик даражасини кўрсатиб, бизнинг фикримизча мамлакатнинг

туристик рақобатбардошлигига “

Туристик ҳудуд макро ахборот макон рақамли

сфераси

” асосида баҳо беришимиз мумкин.

Ўзбекистон туристик ахборот маконининг рақамли сферасини шакллантириш

мақсадида республиканинг расмий туристик веб сайтлари (uzbekistan.travel,
uzbektourism.uz) таҳлил қилинди. Натижада учта бир

-

бирини ҳаракатга келтирувчи

ғилдираклар шаклида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси туристик макро ахборот
макон

рақамли сфераси

ишлаб чиқилди (

2-

расмга қаранг).

Расмда

норасмий ахборот макон сифатида Facebook, Twitter, YouTube, Telegram ва

Instagram каби ижтимоий тармоқлар кўрсатилган бўлиб, айнан шу макон қолган расмий
ва қисман расмий ахборот маконларини ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон расмий ахборот макони унинг расмий веб сайтлари (uzbekistan.travel,
uzbektourism.uz) орқали намоён бўлади.

2-

расм. Ўзбекистон Республикасининг туристик макро ахборот макон рақамли

сфераси

Манба: муаллиф ишланмаси

Қисман

расмий

ахборот

маконлари

(facebook.com/uzbekistan.tourism/,

youtube.com/visituzbekistan,

t.me/Uzbekistan_travel,

instagram.com/uzb_travel,

twitter.com/uzb_travel) эса, расмий сайтлардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, бизнес
профил ва каналларда ўз аксини топган бўлиб, расмий сайтлардан уларга боғланиш
линклари мавжуд. Туристик ахборот маконларни таҳлили қилиш натижасида Ўзбекистон

норасмий

ахборот

макон

FaceBook

YouToube

Twitter

Telegram

Instagram

расмий

ахборо

т макон

uzbekistan.travel

uzbektourism.uz

қисман
расмий

ахборот

макон

facebook.com/uzbekistan.tourism/

youtube.com/visituzbekistan

t.me/Uzbekistan_travel

instagram.com/uzb_travel

twitter.com/uzb_travel


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

257

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикаси туристик макро ахборот макони матрицаси ишлаб чиқилди (

3-

жадвалга

қаранг).

3-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси туристик макро ахборот макони матрицаси

(31.05.2020 йил ҳолати)

Ўзбекистон

Расмий ахборот

макони

Facebook

Twitter

YouTube

Telegram

Instagram

uzbekistan.travel

ўзбек, рус,

инглиз, немис,

араб

like (

ёқади

)

босганлар

сони

- 27 729

обуначи

-

лар

сони

- 29643

Ўқувчилар

сони

- 128

киши

Обуначилар

сони

- 603

кўришлар

сони

- 74 878

Обуна

-

чилар

сони

- 3432

Обуначилар

сони

-17500

Расмий

ахборот

макон

Линк мавжуд

Линк

мавжуд

Линк мавжуд

Линк

мавжуд

Линк мавжуд

Facebook

Линк мавжуд

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

Twitter

Линк мавжуд

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

YouTube

Линк мавжуд

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

Telegram

Линк мавжуд

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Instagram

Линк мавжуд

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд

эмас

Манба: тадқиқотлар натижасида олинган хулосалар асосида муаллиф ишланмаси

31.05.2020 йил ҳолати бўйича, Ўзбекистон туристик портали ўзбек, рус, инглиз,

немис, араб тилларидаги версиялари мавжуд бўлиб, Facebook, Twitter, YouTube,

Telegram

ва Instagram (

қисман

расмий ахборот маконлари

)

ижтимоий тармоқларига веб

саҳифадаги линклар орқали тўғридан

-

тўғри боғланган. Лекин, қисман расмий ахборот

маконлар ўзаро боғланмаганлиги сабабли ижтимоий тармоқлардаги обуначилар,
ўқувчилар, “лайк” босганлар ва кўришлар сони атиги 154 мингни ташкил этиб, туристик
жиҳатдан катта потенциалга эга, ресурсларга бой мамлакат учун жуда паст кўрсаткич
бўлиб ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

Хуллас, саёҳат эҳтиёжи туғиладиган ва саёҳат амалга ошадиган маконларни

бирлаштирувчи ахборот макон мавжуд бўлиб, у рақамли иқтисодиёт тамойилларига
асосан қанча такомиллашган бўлса, потенциал туристларни мамлакатга жалб қилиб
туристик оқимни ошириш шунча осон кечади. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётдаги
номувофиқлик қанча катта бўлса, туризм соҳасида яратилган қўшилган қиймат шунча
номутаносиб

тақсимланади.

Демак,

ҳалқаро

даражада

Ўзбекистон

рақобатбардошлигини ошириш, глобал ахборот маконини эгаллаш ва қўшилган қийматни
маҳаллий рақамли маркетинг воситалари эвазига яратиш мақсадида, қуйидаги
ҳолатларга эътибор қаратишимиз лозим:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

258

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон туристик порталини

таҳлил қилиш жараёнида унинг инглиз, рус, немис

ва араб тилларидаги вариантлари мавжудлиги аниқланиб, веб сайт имконияти ва
аудиториясини кескин ошириш мақсадида, испан, итальян, япон ва хитой тилларидаги
версиясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ;

туристик портал билан ижтимоий тармоқлар

ўртасидаги интеграциянинг ахборот

макон матрицаси доирасида таҳлил қилиш натижасида, ижтимоий тармоқлараро
интеграциялашув жараёнини, яъни туристик портал ва ижтимоий тармоқлар

баробарида

,

бир ижтимоий тармоқдаги Ўзбекистон туристик профилидан бошқасига йўналтириш
чораларини кўриш зарурати туғилган;

Ўзбекистон туризм расмий ахборот маконини ўрганиш, туристик порталнинг

фойдаланувчилари ҳаддан ташқари кам эканлиги аниқланиб, обуначилар, ўқувчилар ва
кўрувчилар сонини барқарор оширишга йўналтирилган тадбирларни (конкурс, янгиланиб
бориладиган саҳифалар, истеъмолчи шакллатира оладиган контент) узлуксиз амалга
ошириш лозим

;

туризм соҳасида рақамли маркетинг воситалари эвазига яратиладиган қўшилган

қийматнинг мутаносиб тақсимланишини таъминлаш мақсадида, маҳаллий рақамли
маркетинг воситаларини жорий этиш ва мавжудларини қўллаб

-

қувватлаш тавсия

этилади;

саёҳатни мустақил режалаштириб, уни амалга оширадиган туристлар назарида

Ўзбекистон жозибадорлигини ошириш мақсадиди, мос инфратузилма, яъни геолокация
тизимлари, инфокиосклар, банд ва харид қилишнниг маҳаллий рақамли тизимлари
ҳамда рақамлаштирилган музей ва гид хизматларини жорий қилиш мақсадга мувофиқ;

замонавий

рақамли

асрда

туризмни

давлат

миқёсида

барқарор

ривожлантиришнинг муҳим шарти, туризм таклиф тизими ахборот маконида “рақамли
иқтисодиётдаги номувофиқлик”дан холи бўлиш механизмларини жорий қилишни талаб
этиб, интернетдан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар сонини, аҳоли сонига
нисбаттан 85

-

90%га кўтариш зарурати мавжуд

.

Рақамли иқтисодиётдаги номувофиқликдан холи бўли натижасида, Ўзбекистон

туристик ҳудуд сифатида потенциал сайёҳлар назарида ўз имижини шакллантириб,
жозибадорлиги

ва рақобатбардошлигини

оширишга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Minghetti, V., & Buhalis, D. (2010). Digital Divide in Tourism. Journal of Travel Research,

49(3), 267-281.

2.Della Corte V. et al. Smart cities and destination management: Impacts and

opportunities for tourism competitiveness //European Journal of Tourism Research.

2017.

Т. 17. –

С. 7

-27.

3.Gretzel, U., Y. L. Yuan, and D. R.

Fesenmaier (2000). “Preparing for the New Economy:

Advertising Strategies and Change in Destination Marketing.” Journal of Travel Research, 39 (2):

146-56.

4.Khurramov O. K. Digital tourism and its importance in the economy of Uzbekistan

//European research: innovation in science, education and techology.

2020.

С. 50

-51.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

259

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5. Қудратов Ғ.Ҳ., Ҳошимов М. Буюк Ипак йўлида туристик сервисни амалга ошириш

масалалари.// Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш:
муаммолар ва уларнинг ечимлари.

Монография. –

Т.: “Иқтисод

-

молия”, 2008.

4.1-

боб. –

105-

111 бетлар

.

6.Пардаев М.Қ., Атабаев Р, Пардаев Б.Р. Туризмни ривожлантириш

имкониятлари.Т.: “Фан ва технология”. 2007. 32 бет.

7.Наврўз

-

Зода Б.Н умумий таҳрири остида. Туристик ҳудуд рақобатбардошлиги.

монография –

Бухоро, 2017.

-

150 б

.

8.Асланова Д.Х. Модели формирования туристского кластера за рубежом // Сервис,

2013. -

№1.

-

С: 4

-9.

9.Ҳамидов О.Ҳ. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқаришни

такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар. Монография. –

Т.: Иқтисодиёт, 2016. –

203 б.

10.Эштаев А.А. Глобаллашув шароитида туризм индустриясини бошқаришнинг

маркетинг стратегияси (Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғи мисолида).

Doctor of

science

диссертация автореферати –

Самарқанд. 2019.

11. http://www.internetworldstats.com/stats3.htm
12.

https://www.internetworldstats.com/stats3.htm#asia (кириш вақти 6.06.2020 й.)

13.Mich, L. (2010). Destination Marketing and Internet. In M. Franch (Ed.), Destination

Marketing. McGraw-Hill, Milan


Библиографические ссылки

Minghetti, V., & Buhalis, D. (2010). Digital Divide in Tourism. Journal of Travel Research, 49(3), 267-281.

Della Corte V. et al. Smart cities and destination management: Impacts and opportunities for tourism competitiveness //European Journal of Tourism Research. - 2017. -T. 17.-C. 7-27.

Gretzel, U., Y. L. Yuan, and D. R. Fesenmaier (2000). "Preparing for the New Economy: Advertising Strategies and Change in Destination Marketing." Journal of Travel Research, 39 (2): 146-56.

Khurramov О. K. Digital tourism and its importance in the economy of Uzbekistan //European research: innovation in science, education and techology. - 2020. - C. 50-51.

Кудратов F.X-, Хошимов М. Буюк Ипак йулида туристик сервисни амалга ошириш масалалари.// Хизмат курсатиш, сервис ва туризм со^аларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. -Т.: "Ицтисод-молия", 2008. 4.1-боб. -105-111 бетлар.

Пардаев М.К-, Атабаев Р, Пардаев Б.Р. Туризмни ривожлантириш имкониятлари.Т.: "Фан ва технология". 2007. 32 бет.

Навруз-Зода Б.Н умумий та^рири остида. Туристик худуд рацобатбардошлиги. монография - Бухоро, 2017. -150 б.

Асланова Д.Х. Модели формирования туристского кластера за рубежом // Сервис, 2013. -№1. - С: 4-9.

Хамидов О.Х. Узбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошкаришни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар. Монография. -Т.: Ицтисодиёт, 2016. - 203 б.

Ю.Эштаев А.А. Глобаллашув шароитида туризм индустриясини бошцаришнинг маркетинг стратегияси (Узбекистон Республикаси туризм тармоти мисолида). Doctor of science диссертация автореферати - Самарканд. 2019.

http://www.internetworldstats.com/stats3.htm

https://www.internetworldstats.eom/stats3.htm#asia (кириш вакти 6.06.2020 й.)

Mich, L. (2010). Destination Marketing and Internet. In M. Franch (Ed.), Destination Marketing. McGraw-Hill, Milan

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов