Критерий социально-экономического развития сельской местности и принципы управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
157-165
20
4
Поделиться
Собурова, Н. (2021). Критерий социально-экономического развития сельской местности и принципы управления. Экономика и инновационные технологии, (5), 157–165. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12149
Насиба Собурова, Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразми

Ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье обоснованы цели и задачи социально-экономического развития территорий на современном этапе развития экономики Узбекистана. Предложены критерии оценки, принципы управления, а также основные условия развития сельских территориальных систем.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

169

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ МЕЗОНИ ВА БОШҚАРИШ ТАМОИЛЛАРИ

Собурова Насиба Розумовна

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялари университети ассистенти

E-mail:

d.m.matkurbonov@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичида

ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш мақсад ва вазифалари таҳлил

қилинган. Шунингдек, қишлоқ ҳудудий тизимларини ривожланишини баҳолаш мезони,
уларни бошқариш тамоиллари ҳамда асосий шартлари таклиф этилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ ҳудудий

тизимлари, ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш,

бошқариш, мезон, фаровонлик дастури, қишлоқ аҳолиси.

Аннотация

.

В статье обоснованы цели и задачи социально

-

экономического

развития территорий на современном этапе развития

экономики Узбекистана.

Предложены критерии оценки, принципы управления, а также основные условия развития
сельских территориальных систем.

Ключевые слова:

системы сельских территорий, социально

-

экономическое

развитие, управление, критерии, программа социального обеспечения, сельское
население.

Abstract.

The article substantiates the goals and objectives of the socio-economic

development of territories at the present stage of economic growth in Uzbekistan. Evaluation
criteria, management principles, as well as basic conditions for the development of rural territorial
systems are proposed.

Key words:

systems of rural areas, socio-economic development, management, criteria,

social security program, rural population.

Кириш

Аграр иқтисодиётда бозор муносабатларини жаҳон андозаларига мос

ривожлантиришнинг энг муҳим шарти қишлоқда кўп укладли тузилмаларни
шакллантириш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритишнинг
иқтисодий усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни талаб этади

.

Ҳозирги бошқарув сиёсати республика иқтисодиётининг аграр соҳасини янада
ривожлантириш, маҳаллий аҳолининг манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш,
хом

-

ашё ва

бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга йўналтириш

ҳисобланади. Қайта ишлаш корхоналари, транспорт

-

тайёрлаш тармоқлари ва сақлаш

базаларини ривожлантириш ҳозирги босқичнинг муҳим вазифалари қаторига киради.
Буларнинг

барчаси

агросаноат

мажмуаси

(АСМ)

тармоқлари

ўртасида

номутаносибликларни

йўқотиш,

қишлоқ

хўжалик

тармоқларини

устувор

ривожлантириш,

натижада

қишлоқларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

ҳолатини

мустаҳкамлаш, аҳолини озиқ

-

овқат маҳсулотлари ва ижтимоий хизматлар билан

таъминлаш даражасини ошириш зарур.

Бундай шароитларда маҳсулотлар экспорти салоҳиятини ошириш, ишлаб

чиқариш ва истеъмол ўртасидаги номутаносибликларни бартараф этишга, шунингдек,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

170

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қишлоқ аҳолисининг ижтимоий аҳволини яхшилашга имкон берадиган аграсаноат
ишлаб чиқариш тузилмасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ушбу жараёнларни тадқиқ қилишнинг самарали воситалардан бири

моделлаштириш ҳисобланади. Табиийки, бундай вазифаларни амалга ошириш
ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш

жараёнларини

бошқариш

усулларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Шу муносабат билан, ҳудудий бошқарув
тизимини моделлаштириш асосида кичик ва ўрта қишлоқ ҳудудларини ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини

тадқиқ қилиш ва прогнозлаш тадқиқот иши мавзусининг

долзарблигини

белгилайди.

Шуларни ҳисобга олиб

,

қишлоқ ҳудудий тизимларини иқтисодий

-

ижтимоий

ривожланиш жараёнларини прогноз қилиш ва бошқариш усулларини ишлаб чиқиш
ва уларни кичик ва ўрта қишлоқ ҳудуди мисолида синаб кўриш ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предмети сифатида қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий

-

иқтисодий тизимини бошқариш ва

ривожланишини прогноз қилиш жараёнларига

қаратилган. Тадқиқот объекти сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли
туманининг ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлари танланди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳудудлар тизимини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш жараёнларини

бошқариш муаммоларига кўплаб хорижий ва мамлакатимиз олимларининг
тадқиқотлари бағишланган.

Россиялик

тадқиқотчилар

В.К.

Крутиков

,

Ю.В.

Зайцев

,

Т.В.

Дорожкина

,

О.И.

Костина

,

О.В.

Федороваларнинг ишида минтақавий ижтимоий

-

иқтисодий

тизимнинг элементлари, белгилари, ҳудудий бошқарувнинг дастурий мақсадли
усуллари, ҳудудий бошқарувнинг хорижий ва маҳаллий амалиётлари, замонавий
бошқарув янгиликлари, шу жумладан

,

ижтимоий

-

психологик

жиҳатлари ўрганилган

[2].

А.В.

Погонин нинг мақоласида

шаҳар ва кластерларнинг асосий ролини ҳисобга

олган ҳолда минтақа ривожланишининг асосий омиллари аниқланган. Унда
шаҳарларнинг ҳудудлар иерархиясидаги ўрнини аниқлаш билан боғлиқ масалалар
кўриб чиқилди. Кластернинг муаллифлик модели таклиф қилинган

[3].

Д.А.

Кондратьев нинг мақоласида ижтимоий

-

иқтисодий

жараёнларнинг

таснифи аниқланган. Қишлоқ муниципалитети

шаклланишининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг концепцияси ва моҳияти очиб берилган

[4].

М.А.

Николаев

,

М.Ю.

Махотаева тадқиқотлари эса

минтақавий иқтисодиёт ва

менежмент масалалари тақдимотига бағишланган. Хусусан, муаллифлар концептуал
аппаратни, шунингдек, турли даражадаги ҳудудий тизимлардаги жараёнларни
ўрганишнинг асосий назарий ёндашувларини тақдим этади

[5].

Профессор М.Ю.

Шерешева

таҳрири остида ёзилган монографияда муници

-

палитетларнинг тармоқдаги ўзаро таъсирини ўрганишнинг назарий жиҳатлари ўрга

-

нилиб, уни моделлаштиришнинг амалдаги усуллари ва ёндашувлари ёритилган

[6].

М.А.

Анишенко

,

О.К. Воливак ва бошқа муаллифлар

[7]

монографиясида фан ва

таълимнинг муайян соҳаларида назарий ёндашувлар ва тушунчалар, таҳлилий
шарҳлар, амалий ечимлар келтирилган.

Ўзбекистонлик тадқиқотчи Х.С.

Асадовнинг мақоласида мамлакатимиз

ҳудудлари иқтисодий ўсиш динамикаси, уларнинг табақаланиши, минтақавий
иқтисодиёт ишлаб чиқаришининг тармоқ таркибидаги ўзгаришлар ва мавжуд
номутаносибликлар таҳлил қилинган

[8].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

171

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шулар билан бир қаторда

ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг

мақсад ва вазифалари, унда “талаб ва истеъмол”

даражаси кўрсаткичи асосий мезон

сифатида таклиф қилинган

[9].

И.И.

Гейцин

ва бошқаларнинг

илмий ишларида табиий муҳит ва ишлаб

чиқариш, моддий бойлик сақланиши ҳудуднинг ривожланишини “аҳоли сифати”ни
белгиловчи баҳолаш мезони деб таклиф этган.

Услубий нуқтаи назардан, ҳозирги босқичда агросаноат мажмуасини

бошқариш тизимини қуришга қўйиладиган талабларга катта эътибор қаратиш лозим

.

Шунингдек,

қишлоқда

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни

бошқаришни

моделлаштиришнинг уч босқичли ёндашуви таклиф этилган. Шу билан бир вақтда,
қишлоқ ҳудудлари ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан ривожланишини бошқариш

моделларини рақамлаштириш усулларини яратиш зарур ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Қишлоқ аҳолиси фаровонлигини

янада ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва

ҳудудни ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини бошқариш мезонини асослаш

тадқиқотнинг методологик асосларини ташкил этади.

Шу нуқтаи назардан, аҳоли

фаровонлигини сифат жиҳатдан янги пағонага кўтаришни таъминлаш йўллари ва
воситалари ишлаб чиқилиши керак. Энг аввало аҳоли кўпайиш тенденциялари ва
бандлигини таъминлаш йўлларини билиш, аҳолини озиқ

-

овқат ва ноозиқ

-

овқат

маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини аниқлаш зарур. Ушбу ҳолатлар
ҳудудни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш дастурини шакллантиришга имконият

яратади. Шуларни инобатга олиб, дастури ишлаб чиқилаётган ҳудуд ривожланишини
баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Ҳудудни ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини баҳолаш мезони бўйича турли

хил қарашлар мавжуд. Уни баҳолаш мезони сифатида тадқиқотчилар “талаб ва
истеъмол

даражаси”

кўрсаткичини

таклиф қилишган. Айрим тадқиқотларда

ҳудуд

ривожланишининг

«аҳоли сифати» кўрсаткичи мезони таклиф этилган. Бунда

аҳолининг сифат кўрсаткичи коэффициентини ҳисоблаш кўзда тутилади. Аҳолини
сифат кўрсаткичи

,

аҳолини жорий йилда ўсиш сони билан табиий ўсишда физиологик

нуқсонли аҳоли сони нисбати кўринишида ҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги шароитда ижтимоий

сиёсат, иқтисодиётни жадал ривожланишини

ҳамда қишлоқда янги ишлаб чиқариш муносабатларини шакллантиришнинг кучли
воситаси сифатида қаралмоқда. Меҳнат, турмуш, маданият ва инсонларнинг
манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришнинг ижтимоий масалаларини ечиш барча
давлат ва хўжалик органлари, шу жумладан, жамоат ташкилотларининг асосий
фаолияти ҳисобланиши керак.

Республика қишлоқ аҳолиси ҳаёти ижтимоий соҳасининг ҳозирги ҳолати, ҳам

объектив, ҳам субъектив сабаблар ҳамда республика, унинг алоҳида ҳудудлари ва
вилоятлари иқтисодиётининг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлган қатор жиддий
муаммоларнинг мавжудлиги билан тавсифланади.

Қишлоқни ижтимоий ривожлантириш

муаммоси республика олдида турган энг

йириги бўлиб, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бу муаммо айниқса,
қишлоқ аҳолисининг доимий ўсиши шароитида жуда долзарб ҳисобланади. Бугунги
кунда қишлоқ ижтимоий тараққиётда шаҳардан анча орқада қолмоқда ва хулоса
битта –

қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш муаммосини

амалий ҳал этишнинг самарали йўллари ва воситаларини топиш керак. Фақат шу
ҳолдагина

қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини кўтариш масалаларини ечиш мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

172

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Моддий фаровонликнинг асосий кўрсаткичлари айниқса биз ўрганаётган

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида нисбатан паст ҳисобланади. Қишлоқ
хўжалиги ишловчиларининг даромадлари озиқ

-

овқат ва саноат моллари нархларига

қараганда секинроқ ўсиб бормоқда. Асосий озиқ

-

овқат маҳсулотларини истеъмол

қилиш кўрсаткичлари тиббий меъёрлардан сезиларли даражада орқада қолмоқда.
Сўнгги йилларда қишлоқда уй

-

жой муаммоси анча юмшамоқда. Фермер

хўжаликлари ишчиларини ўртача уй

-

жой билан таъминлаш даражаси 67,1 фоизини

ташкил этади. Соғлиқни сақлашнинг ҳолати қишлоқдаги долзарб муаммолардан
бири бўлиб қолмоқда.

Бу соҳанинг ривожланиш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар рационал

меъёрлардан анча паст бўлиб қолмоқда. Қишлоқ болаларини мактабгача таълим

муассасалари билан қамраб олиш

талаб даражасида эмас, мактаблар тармоғи ҳам

ривожланмаган. Маданий

-

маърифий муассасалар тизимида кўплаб камчиликлар

мавжуд. Мактабларни ахборот

-

коммуникация тармоқлари билан жиҳозлаш

бошланиш пағонасига энди ўтмоқда. Умуман олганда, буларнинг барчаси асосий
моддий ва ижтимоий эҳтиёжларни минимал рухсат этиладиган даражада
қондиришини таъминламайдиган қишлоқ аҳолиси ҳаёти учун ижтимоий
шароитларнинг ривожланиши паст, деган хулосага келишга имкон беради.

Шу муносабат билан қишлоқ аҳолисининг ижтимоий

-

иқтисодий турмуш

шароитларини яхшилаш бўйича зарурий чораларни тезкор равишда ишлаб чиқиш
талаб этилади. Ташкилий жиҳатдан демографик ривожланиш ва қишлоқ аҳолиси
фаровонлигини

бошқаришнинг қисқа ва узоқ муддатли мақсадли дастурини ишлаб

чиқиш зарурати юзага келди. Бундай дастурнинг пировард мақсади ижтимоий сиёсат
мазмунига мувофиқ баркамол, маънавий жиҳатдан бой шахсни шакллантириш
мақсадларига жавоб берадиган моддий, ижтимоий ва маданий неъматлар
истеъмолида қишлоқ аҳолисининг фаровонлигини сифат жиҳатидан янги даражага
кўтаришни таъминлайдиган энг муҳим йўналишлар ва воситаларни ишлаб чиқиш
ҳисобланади.

Бундай дастурнинг мақсадли белгиланиши истиқболда унинг ҳар бир бўлими

учун йиллар бўйича тақсимланадиган қатор тадқиқотлар ва прогноз таҳлилий
тавсифга эга ишланмаларни амалга оширишни ўз ичига олиши керак. Бу мақсадли
дастурни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш режаси

билан биргаликда бошқариш имконини беради. Ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан
иборат:

1.

Аввало,

замонавий

демографик

вазият,

аҳолининг

кўпайиш

тенденцияларини баҳолаш, аҳоли сони, меҳнат ресурслари ва уларнинг ёши ва ёш
таркиби бўйича прогноз қилишни амалга ошириш керак. Шу асосда ҳудудда олиб
борилаётган демографик вазият ва умуман ҳудуддаги меҳнат ресурсларининг
бандлигига нисбатан демографик сиёсатнинг энг муҳим йўналишларини аниқлаш
керак.

2.

Аҳоли турмуш даражасининг энг муҳим кўрсаткичи киши бошига озиқ

-

овқат

ва бошқа неъматларнинг истеъмоли ҳисобланади. Шунинг учун аҳолининг озиқ

-

овқат

масулотларига бўлган талабини уларнинг нархи билан прогноз қилиш, биринчидан,
аҳоли даромадларининг зарур даражасини, иккинчидан, қишлоқ ва шаҳар аҳолиси
истеъмоли учун ажратилган ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлашга имкон беради.
Дастурда аҳолининг ўсиши, аҳоли жон бошига ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжни
ҳисобга олган ҳолда озиқ

-

овқат таъминотини прогнозлашга махсус бўлим бўлиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

173

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

керак. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини хусусий ва индивидуал секторларда
ривожлантириш бўйича прогноз кўзда тутилади. Бунда Қорақалпоғистон
Республикаси қишлоқ хўжалигида экологик вазият, ер, сув ва меҳнат ресурсларининг
чекланганлиги, технологияларни жорий этиш, фермер хўжаликлари ихтисослашуви ва
бошқа қатор ижтимоий

-

иқтисодий омиллар ҳисобга олиниши керак.

3.

Дастурда қишлоқнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш

муаммосига катта ўрин ажратилиши керак. Аҳолининг ўсиши ҳисобга олиниши билан
қишлоқнинг уй

-

жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, болалар боғчалари ва

мактабгача бўлган эҳтиёжини прогнозлашни амалга ошириш зарур. Буларнинг
барчаси қишлоқни ижтимоий қайта қуриш дастурининг тегишли бўлимларини ишлаб
чиқишга ва унга эришиш марраларини белгилашга имкон беради.

4.

Қишлоқнинг ижтимоий ривожланишинии қишлоқ хўжалиги ва моддий

ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларининг ишлаши ва ривожланиши иқтисодий
шароитларидан ажратилган ҳолда кўриб чиқиш мумкин эмас.

Ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш

дастурларининг мақсадли белгиланиши

,

асосли бошқарув қарорларини қабул қилиш

жараённи кузатиб бориш ва зарурати

бўлса дастурларга ўз вақтида у ёки бу тузатишларни киритиш имконини беради.
Буларнинг барчаси аҳоли турмуш даражасини оширишни бошқариш ва
режалаштиришда субъективлик имкониятини олдини олади. Шу муносабат билан
дастурларни ишлаб чиқилаётган ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини

баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Адабиётларда ҳудуднинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш даражасини

баҳолаш мезонлари бўйича турли хил қарашлар мавжуд.

Ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни баҳолаш мезонлари сифатида

[2-9]

ишда “талаб ва истеъмол”

кўрсаткичи таклиф қилинган.

Шу нуқтаи назарни ушбу тадқиқот муаллифлари яшаш

даражаси кўрсаткичларини маълум бир ҳудуд (туман) фаолияти самарадорлиги ва
ишлаб чиқилаётган дастур

ва ечимлар мезонлари сифатида қабул қилишни кўрсатган

.

Шуларни ҳисобга олганда табиий муҳит ва моддий бойлик ишлаб чиқариш

даражаси сақланиши

ҳудуднинг ривожланишини “аҳоли сифати”ни баҳолаш мезони

деб

қараш

таклиф қилинади. Ушбу ҳудудда шаклланадиган

аҳолининг сифат

коэффициентини

(

К

А

)

қуйидаги формула бўйича ҳисоблашни

таклиф этамиз

:

𝐾

А

= 1 −

∆𝑁

𝑁

бу ерда,

N

жорий йилда аҳолининг табиий ўсиш сони;

∆𝑁 − табиий ўсишда физиологик ва бошқа нуқсонли аҳоли сони.

Агар аҳоли кўпайиши ошиб бораётган бўлса, яъни

K

H

(t)

1

,

у ҳолда аҳолининг

сифат даражасини ўлчаш учун кўпайиш интеллекти ўртача коэффициенти
ишлатилиши мумкин:

𝐽

ўр

(𝑡) =

1

𝑁

∑ 𝐽𝑗(𝑡),

бу ерда,

Jj(t)

j

жинси гуруҳи аҳолисининг кўпайиш интеллекти

коэффициенти.

Аҳолининг

сифат коэффициенти ва ўртача интеллект коэффициентининг вақт

бўйича ўзгариши динамикаси бу кўпайишнинг ривожланиш йўналишини кўрсатади ва
сабабларни ўз вақтида таҳлил қилишга ва зарур

қарорларни қабул қилишга, яъни

аҳолининг ўсишини бошқаришга имкон беради. Таклиф этилаётган мезоннинг
моҳияти глобал ривожланиш моделида очиб берилган: аҳоли сони ва унинг сифати


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

174

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

зарур моддий товарларни ишлаб чиқариш инсонларнинг табиий яшаш муҳити
кўрсаткичларининг ёмонлашишига олиб келмайдиган даражада сақланиши керак.
Бундай моделни амалга ошириш учун муаллифлар глобал мониторинг қилишнинг
учта тизимлари –

аҳоли, табиий (экологик, об

-

ҳаво ва бошқ.) муҳит, ишлаб чиқариш

тизимларини яратишни таклиф қилишган. Бундай тизимларнинг таркибий қисми,
маҳаллий ёки

ҳудудий тизимлар бўлиши керак, чунки бу тизимлар товар

айирбошлаш ва такрор ишлаб чиқаришда ўзаро боғлиқ. Шундан келиб чиқиш
билангина, маҳаллий (ҳудудий) ривожланиш модели қурилади. Унинг асосий

шарти

,

“табиий муҳитни сақлаб қолиш ва бу ҳудудда зарур бўлган яшаш сифатини
таъминлаш” ҳисобланади

.

Бу назарий мулоҳазаларнинг барчаси

[2-9,10]

принципиал жиҳатдан инсон

тараққиёти ва иқтисодий ўсиш талабларига мос келади. Қийинчилик бошқа нарсада
пайдо бўлади. Бу назарий таклифларни қандай қилиб амалда қўллаш мумкин?
Табиийки, яшаш сифати ва иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатадиган бошқариладиган
ва

назорат

қилинадиган

ижтимоий

-

иқтисодий

маълумотларга

чиқишни

таъминлайдиган кўрсаткичлар тизими асосида ҳисоб

-

китоб йўллари ишлаб чиқилиши

керак.

Шу муносабат билан ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш жараёнларининг

моделларини

ишлаб

чиқиш

учун

ҳудудий

тизимларнинг

унсурларини

таркиблаштиришга ҳаракат қилинди. Шунинг учун мавжуд ҳудудлар катта, ўрта ва
кичик қишлоқ ҳудудларига бўлинади. Катта ҳудудлар –

вилоят ёки минтақаларнинг

ҳудудлари (2

-

3 вилоятлар), ўртача ҳудудлар –

маъмурий туманлар ва микрозоналар

ҳисобланади. Кичик қишлоқ ҳудудлари

-

бу мулкчилик шаклидан қатъий назар,

агросаноат мажмуаси ёки бошқа тармоқларнинг турли хил ишлаб чиқариш турлари
тўпланган бир ёки икки, учта фермер хўжаликларининг ҳудудлари ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда кичик қишлоқ жойлари қишлоқ кенгаши ҳудудлари билан мос
келади.

Ҳудудий тизимларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини бошқариш учун

муаллиф томонидан табиий муҳит унсурлари, ишлаб чиқариш ва аҳоли ўртасидаги
ўзаро боғлиқликнинг принципиал чизмаси ишлаб чиқилди (

1-

расм).

Маълумки, ҳар

қандай ҳудудда учта ўзаро боғлиқ тизимлар –

табиат, аҳоли, ишлаб чиқариш

тизимлари мавжуд. Аҳоли табиатнинг бир қисми бўлиб, табиат унсурлари билан
ўзаро тавсифланади ва маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва айни пайтда
маҳсулотларнинг истеъмолчиси ҳисобланади.







1-

расм. Ҳудудий тизимларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини

бошқариш чизмаси

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси

34,6

миллион кишини ташкил

этган, шундан

17,5

миллион киши –

шаҳарликлар

(50,6%), 17

,4 миллион киши –

Табиат

Ишлаб чиқариш

Аҳоли

Бошқарув

Истеъмол

Тақсимот

В

1

В

2

В

3

С

3

С

2

С

1

С

А

3

А

2

А

1

А

С

4


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

175

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қишлоқ аҳолиси ҳисобланади

. 2020

йилдан бошлаб шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг

нисбати барқарорлашди (

50:50),

гарчи уларнинг мутлақ ўсиши кузатилаётган бўлсада

.

Шаҳар аҳолиси 2020 йилга келиб 1991 йилга нисбатан 1,9 миллион кишига кўпайган,
қишлоқ аҳолиси бу даврда 3,1 миллион кишига кўпайган.

Ўзбекистонда аҳоли

умр кўриш давомийлиги

(1-

жадвал) ҳисоб

-

китобларга

кўра, 2010 йилда

73,0, 2019 йилда 75,1

ёшни, шу жумладан

,

эркаклар –

70,1

ёш ва

аёллар –

75,1

ёшни ташкил қилди, бу АҚШда ўртача умр кўриш даражасидан мос

равишда 5,9 ва 8,1 ёшга, Франциядаги билан таққослаганда мос равишда 6,4 ва 9,2
ёшга кичик бўлди

.

1-

жадвал

Ўзбекистонда аҳолининг умр кўриш давомийлиги

(бир йилда, ёш)

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

Жами

73,0

73,0

73,1

73,1

73,1

73,6

73,8

73,7

71,6

75,1

аёллар

75,1

75,2

75,5

75,8

75,8

76,0

76,2

76,1

77,0

77,4

эркаклар

70,6

70,5

70,7

71,1

71,1

71,2

71,4

71,3

72,3

72,8

Шаҳар

аҳолиси

73,1

73,2

73,2

73,6

73,5

74,0

74,5

74,4

75,4

75,8

аёллар

75,7

75,9

76,0

76,0

76,2

76,8

77,1

77,1

78,0

78,3

эркаклар

70,4

70,5

70,4

71,0

70,8

71,3

71,8

71,7

72,6

73,2

Қишлоқ

аҳолиси

72,7

72,5

72,8

73,1

73,2

73,0

73,0

72,8

73,8

74,2

аёллар

74,5

74,3

74,7

75,1

75,2

75,0

74,9

74,8

75,7

76,2

эркаклар

71,0

70,8

71,0

71,3

71,3

71,0

71,1

71,0

71,9

72,4

Манба: Давлат статистика қўмитаси

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Бу

маълумотлар

кўрсатиб

турибдики,

яқин

келажакда

Ўзбекистон

Республикаси аҳолисининг миқдорий ўсиши “сифатли” ўсиш билан бирга бўлиши
керак. Бунинг учун ҳудудларда демографик жараёнларни ўрганиш ва бошқариш
тизимлари яратилиши лозим. Бу тизимда аҳоли сонини (В

1

),

уларнинг ёши (В

2

), жинс

ёшига оид тузилмаси (В

3

) ва бошқалар

ўлчанади. Улар меҳнат ресурслари, аҳолининг

озиқ

-

овқат, уй

-

жой, товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини прогноз қилиш,

шунингдек, уларнинг даромадлари ва харажатларини тадқиқ қилиш имконини
беради

.

Ўзбекистон табиатининг ўзига хос хусусияти унинг иссиқ иқлими бўлиб, бу

суғоришдан фойдаланишни ҳам кўзда тутади. Шу билан бир вақтда, кўплаб маданий
экинлар иссиқликни севувчи ҳисобланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш учта омиллар –

суғоришга яроқли ерларнинг мавжудлиги (А

1

), сув

ресурслари (А

2

) ва вегетация даврининг давомийлигига (А

3

) боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасининг ер майдони 44,

8

миллион гектарни ташкил

этади. Уларнинг

20

,2 миллион гектари қишлоқ хўжалигида

фойдаланилади.

Республикада тоза сув истеъмоли 52,4 куб. км.ни ташкил этди, шундан 44,4 куб. км
сув суғориш ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш учун ишлатилган.

Суғориладиган ерлар энг қимматли бўлиб, улар 4,

3

миллион гектарни ёки

Ўзбекистон Республикасининг умумий ер майдонининг 9,

5

фоизини ташкил этади,

шундан 3,

9

миллион гектари экин майдонлари ҳисобланади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш

ва бинобарин, аҳолини озиқ

-

овқат билан таъминлаш, моддий ва ижтимоий ҳолати ер


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

176

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва сув ресурсларининг ҳолати ва ҳажмларига боғлиқ. Шунинг учун улар бу ҳудудда
яшовчи инсонларнинг нормал ҳаёти ва фаолияти учун яроқли бўлиб қолиши керак.
Табиий муҳитга инсон таъсири

унинг имкониятларидан ошмаслиги керак, яъни

айниқса, қишлоқ ҳудудлари саноат корхоналари,

бирлашмаган қишлоқ хўжалиги,

аҳолининг миграцияси, сув манбаларининг камайиши ва бошқалар билан ўта
юкланишини олдини олиш керак.

Ҳудудларни барқарор ривожланишини таъминлаш учун инсон фаолияти

табиий муҳитга шундай юкламани кўрсатиши керакки, жамият табиий муҳитдан
фойдаланиш чегараларидан ташқарига чиқмасин. Буларнинг барчаси ҳозирги авлод
келажак авлодларга етказадиган табиий ресурсларнинг қиммати беҳуда
сарфланмайдиган тарзда улардан фойдаланишнинг оптимал йўлларини топишни
талаб қилади. Бунинг учун суғориладиган ерларнинг ҳолатини кузатиш (ер ости
сувлари даражасини, тупроқдаги гумус заҳирасини ўлчаш), оқава сувларни тартибга
солиш ва суғориш режимини бошқариш ва

ФАРни

ўлчаш учун тизимларни яратиш

керак. Бу тадбирларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида экинлар ҳосилдорлигини
оширишга, маҳсулот бирлигига сарфланадиган маблағларни тежашга ва уларнинг
сифатини оширишга ёрдам беради.

Республикада

2019

йилда ишлаб чиқарилган миллий даромад

355531,3

млрд.

ёки ҳар бир аҳоли учун 10385,9 минг сўм

даромад ишлаб чиқарилган

.

Ишлаб

чиқарилган миллий даромаднинг

74

% истеъмолга, 2

6

% эса жамғарма ва бошқа

харажатларга сарфланади. Аҳоли даромадларининг

45

фоизини шахсий ёрдамчи

хўжаликлардан, стипендиялар, пенсиялар, нафақалардан олди ва истеъмол
фондидан тушадиган бошқа даромадлар 1

5

,8 фоизни ташкил этди.

Республика аҳолисига тўғри келадиган ишлаб чиқариш даражаси ва даромад

миқдори ҳали ҳам паст бўлиб, бу аҳоли фаровонлигига сезиларли таъсир
кўрсатмоқда. Биринчи даражали вазифа республика аҳолисини нафақат озиқ

-

овқат,

кийим

-

кечак билан, шунингдек, реал даромад билан таъминлайдиган энг рационал

ишлаб чиқариш тузилмаларини топиш ҳисобланади. Шунинг учун пахта толасини
ишлаб чиқаришни 1,5 миллион тонна даражасида барқарорлаштириш шароитларида
чуқур қайта ишлаш ва истеъмолга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш
билан агросаноат ишлаб чиқаришининг оптимал тузилмасига ўтиш зарур.

Бу, ўз

навбатида, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ва оилаларнинг даромадларини
таъминлаш муаммоларини ечилишига олиб келади. Бундан келиб чиқиш билан
ишлаб чиқариш ва истеъмол тизимида бир кишига тўғри келадиган якуний
маҳсулотларни (С

1

) ишлаб чиқариш, ер бирлиги (С

2

), моддий ресурслар (С

3

),

шунингдек

,

аҳоли ва оилаларнинг даромадлари (С

4

) ўлчаниши ва бошқарилиши

керак.

Шундай қилиб, табиат

-

аҳоли

-

ишлаб чиқариш тизимида табиий муҳит ҳолати,

моддий неъматларнинг ишлаб чиқариш даражаси, аҳоли даромадлари ва
харажатларини кўрсатадиган омиллар мажмуаси бошқарилади. Бу омилларни
таҳлил, прогноз қилиш ва бошқариш ҳудудий тизимларни ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш дастурларини шакллантириш мақсадларидан

келиб чиққан ҳолда

турли хил вазифаларни бажаришни ўз ичига олади.

Хулоса

Тадқиқот давомида олиб борилган таҳлиллар натижасида қуйидаги бир қатор

хулосаларга келинди

:

1.

Ўзбекистонда ҳозирги босқичда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини

кичик ва ўрта ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

177

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобланади. Стратегик жиҳатдан бу аҳоли бандлиги ва уларни барқарор ҳаёт
кечиришини таъминлашга муҳим пойдевор бўлади.

2.

Қишлоқ ҳудудларини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш ва унинг

натижаларини баҳолаш учун ушбу тадқиқотда “аҳоли

сифати” мезони асосланган.

Унинг моҳиятини ҳудудлар аҳолисининг соғлом туғилиши, яшаши ва фаровон турмуш
кечиришини таъминлаш каби тушунчалар ўз ичига олади.

3.

Тадқиқотда асосланган мезон ва унинг моҳиятини очиб берувчи

кўрсаткичларни ҳисобга олиб, ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни тизимли

бошқариш модели ва уни амалга оширишнинг мақсадли дастури таклиф этилган.

4.

Қишлоқ ҳудудларининг келгуси ривожланиши табиий ресурслар, аҳолининг

демографик ҳолати, ишлаб чиқариш ва истеъмолга бўлган талаб ва таклифнинг
мутаносиблигига боғлиқ.

Шуларни ҳисобга олганда, мамлакатимиз ҳудудларида

демографик ўсиш, меҳнат ресурсларининг кўпайиши ва аҳолининг бандлик даражаси
ортмоқда ва бу аҳоли даромадларини ошишига кенг имкониятлар яратмоқда.

5.

Янги Ўзбекистоннинг аграр тузилмасини янада ривожлантириш

табиат,

аҳоли, ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланишни талаб этади ва бу
ривожланишнинг янги нуқталарига ички ҳамда ташқи инвестициялар киритишни
тақозо қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил

29-

декабрьдаги

Олий

Мажлис

ва

Ўзбекистон

халқига

Мурожаатномаси.

https://president.uz/uz/lists/view/4057.

2.

Крутиков В.К., Зайцев

Ю.В., Дорожкина

Т.В., Костина О.И., Федорова О.В.

Управление социально

-

экономическим развитием территорий. Учебно

методическое

пособие. Калуга: Изд

-

во «Ваш дом»

, 2015.-

180 с.

3.

Погонин А.В.

Экономическое развитие региона с учетом кластерного подхода в

контексте экономики города. Вестник Пермского университета. 2012. ЭКОНОМИКА. Вып.

4(15).

4.

Кондратьев Д.А.

Понятие и сущность социально

-

экономического развития

муниципального

образования.

https://readera.org/ponjatie

-i-sushhnost-socialno-

jekonomicheskogo-razvitija-municipalnogo-142111110.

5.

Николаев М.А., Махотаева М.Ю.

Региональная экономика и управление

территориальным развитием. Учебное пособие. –

Псков: Псковский государственный

университет, 2014. –256 с.

6.

Социально

-

экономическое развитие малых городов на основе сетевого

взаимодействия: коллективная монография / под ред. д

-

ра экон. наук, проф. М.Ю.

Шерешевой. —

М.: Экономический факультет МГУ имени М.В. Ломоносова, 2020. —

394

с.

7.

Социально

-

экономическое развитие

:

Вопросы теории и практики: монография

/

Под общ. ред. Г. Ю. Гуляева —

Пенза: МЦНС

«Наука

и Просвещение». —

2020.

144 с.

8.

Асадов Х.С.

Современные тенденции экономического развития регионов

Узбекистана. Экономика Центральной Азии. Том 4, Номер 3, июль

-

сенябрь 2020

.

9.

Основы системного подхода и их приложение к разработке территориальных

автоматизированных систем. ТГУ, Томск, 1976.

-17-

22 стр.

10.

Гейцин

И.И.

и

др.

Распределенные

информационные

системы

территориального управления/ ВЦ СОАН. –

Новосибирск, 1989.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29-декабрьдаги Олий Мажлис ва Узбекистон халцига Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057.

Крутиков В.К., Зайцев Ю.В., Дорожкина Т.В., Костина О.И., Федорова О.В. Управление социально-экономическим развитием территорий. Учебно - методическое пособие. Калуга: Изд -во «Ваш дом», 2015.-180 с.

Погонин А.В. Экономическое развитие региона с учетом кластерного подхода в контексте экономики города. Вестник Пермского университета. 2012. ЭКОНОМИКА. Вып. 4(15).

Кондратьев Д.А. Понятие и сущность социально-экономического развития муниципального образования. https://readera.org/ponjatie-i-sushhnost-socialno-jekonomicheskogo-razvitija-municipalnogo-142111110.

Николаев М.А., Махотаева М.Ю. Региональная экономика и управление территориальным развитием. Учебное пособие. - Псков: Псковский государственный университет, 2014. -256 с.

Социально-экономическое развитие малых городов на основе сетевого взаимодействия: коллективная монография / под ред. д-ра экон, наук, проф. М.Ю. Шерешевой. — М.: Экономический факультет МГУ имени М.В. Ломоносова, 2020. — 394 с.

Социально-экономическое развитие: Вопросы теории и практики: монография / Под общ. ред. Г. Ю. Гуляева — Пенза: МЦНС «Наука и Просвещение». — 2020. — 144 с.

Асадов Х.С. Современные тенденции экономического развития регионов Узбекистана. Экономика Центральной Азии. Том 4, Номер 3, июль-сенябрь 2020.

Основы системного подхода и их приложение к разработке территориальных автоматизированных систем. ТГУ, Томск, 1976. -17-22 стр.

Гейцин И.И. и др. Распределенные информационные системы территориального управления/ ВЦ СОАН. - Новосибирск, 1989.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов