Тўғридан-тўғри инвестициялар имкониятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
273-279
7
3
Поделиться
Хайдаров, Н. (2011). Тўғридан-тўғри инвестициялар имкониятлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 273–279. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7700
Н Хайдаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатлар миллий иқтисодиѐтини ташкил этиш ва давр талабига ҳамоҳанг ривожлантиришда ҳар бир иқтисодий категория ўзига хос вазифаларни бажариб муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий категориялар таркиби хилма-хил ва ранг-барангдир, лекин уларнинг ҳар бири миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда ўзига хос хусусиятга эга. Буни босиб ўтган иқтисодий тажрибалар яққол намоѐн этиб турибди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

Н.Х.Хайдаров,

иқтисод фанлари доктори, профессор

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИМКОНИЯТЛАРИ

Мамлакатлар миллий иқтисодиѐтини ташкил этиш ва давр талабига

ҳамоҳанг ривожлантиришда ҳар бир иқтисодий категория ўзига хос
вазифаларни бажариб муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий категориялар
таркиби хилма-хил ва ранг-барангдир, лекин уларнинг ҳар бири миллий
иқтисодиѐтни ривожлантиришда ўзига хос хусусиятга эга. Буни босиб ўтган
иқтисодий тажрибалар яққол намоѐн этиб турибди. Масалан, молия иқтисодий
категорияси мамлакатда яратилаѐтган ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш асосида давлат ихтиѐрида марказлашган пул жамғармаларини
ташкил этса, хўжалик субъектлари ихтиѐрида номарказлашган пул фондларини
ташкил этиш ва фойдаланишга шароит яратади. Кредит иқтисодий категорияси
давлат, хўжалик субъектлар ва айрим аҳоли қатлами ихтиѐрида шаклланган
ортиқча молиявий ресурсларни айни шундай молиявий ресурсларга муҳтож
бўлган субъектларга қайтариб бериш, муайян муддат ва устама олиш
принциплари асосида етказиб беришда хизмат кўрсатади.

Маркетинг иқтисодий категорияси эркин бозордаги талаб ва таклиф

ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан бир қаторда, кучли рақобат
мухити ва истеъмолчи ѐхуд харидорлар учун товар, хизмат ва ишларни
танлаш имкониятининг пайдо бўлишига кўмак беради.

Худди шундай тартибда барча иқтисодий категорияларнинг миллий

иқтисодиѐтдаги ўрнини таърифлаб аҳамиятини асослаб бериш мумкин, албатта.
Аммо биздаги имкониятнинг чекланганлигини эътиборга олиб, МДҲ
давлатларининг сиѐсий мустаққиллиги билан миллий иқтисодиѐтига изчил
кириб келган ва жадал ривожланаѐтган котегриялардан бири

инвестиция

иқтисодий категорияси ва унинг алоҳида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий
жараѐнларни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришдаги ўрнига кўпроқ
эътиборни қаратишга жазм қилдик.

Мақсадга самарали эришиш учун, аввало, инвестиция иқтисодий

категориясига таъриф бериш лозим. Чунки қисқа таъриф орқали ҳам унинг
аҳамияти ва ҳарорати ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин. Инвестиция
ҳақида айнан инвестицяларга бағишланган меъѐрий ҳужжатларда, шунингдек,
маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий чиқишларида мазмунан бири-бирига
яқин, аммо шаклан бир-биридан фарқ қилувчи таърифлар бериб ўтилган,
албатта. Шу берилган таърифларни бир-бирига уйғунлаштирган ҳолда
инвестицияларга қуйидагича иқтисодий таъриф бериш мумкин:

“Инвестиция -

бу инвестор (давлат, хўжалик субъектлари ва жисмоний шахслар)ларнинг
ўз ихтиѐридаги молиявий, моддий ва интеллектуал бойликларини
иқтисодий самара (тушум, даромад, фойда) олиш учун йўналтирилган
қийматлар йиғиндисидир”

. Ушбу иқтисодий таърифга қисқача изоҳ

бериладиган бўлса, у қуйидагича мазмунга эга бўлади. Яъни, ҳар бир алоҳида
мамлакатда амалга оширилаѐтган инвестицион сиѐсат ижобий кўрсаткич ила


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

қарор топса демак, у давлатда яратилаѐтган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари
юксалиш тенденциясига эга бўладди. Мабодо, инвестицион сиѐсатда депсиниш
намоѐн бўладиган бўлса, юқорида зикр этилган ҳолат билакс намоѐн бўлиб,
ялпи ички маҳсулот ўтган йилдаги кўрсаткичига қараганда пасайиш
динамикасига эга бўлади.

Инвестицияларнинг айнан мана шундай хусусиятга эга бўлганлигини

эътироф этган Президентимиз И.А. Каримов ўтган асрнинг сўнгги йилларида
шундай фикрларни алоҳида қайд этган эди:

“Ўзбекистон ривожланиш

модели, Ўзбекистоннинг тараққиѐт режаси ва дастурларини тузганда биз
аввало нимага ишондик ва нимага асосландик? Ўзимизнинг кучимизга.
Ўзимизнинг

тарихимизга.

Ўзимизнинг

фахримизга.

Ўзимизнинг

ғуруримизга ва шу йўл билан фаровон турмушга эришишни ўзимизга
қатъий мақсад қилиб белгиладик. Лекин шу йўл билан бирга, фақат шу
мезонга, шу омилга суяниб кўп нарсага эришиш мумкин эмас. Тараққиѐт
учун сармоя керак, инвестиция керак”

1

.

Бизнингча, Президентимизнинг олға сурган ушбу даъватлари ўз вақтида,

юқори ҳарорат ва кенг кўламга эга бўлган фикрлардан биридир. Чунки,
тараққиѐт учун янада аниқлик киритмоқчи бўлсак, мамлакатда яратилаѐтган
ялпи ички маҳсулотнинг юксалиши учун, аввало, инвестиция кераклиги аниқ
далиллар орқали намоѐн этилган.

Хўш, тарих учун қисқа даврда тараққиѐт учун зарур бўлган

инвестицияларни ташкил этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш
мақсадида қандай чора - тадбирлар амалга оширилди?

Барча

ривожланган

мамлакатларда

бўлгани

каби

даставвал

инвестицияларни мувофиқлаштириб турувчи меъѐрий ҳужжатлар ишлаб
чиқилди ва ҳаѐтга изчил жорий этила бошланди. Жумладан:

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги

Қонуни, 1999 йил.

Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги

Қонуни, 1998 йил 30 апрель.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Чет

эллик

инвесторлар

ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисида”

ги Қонуни. 1998 йил 30 апрель.

2005 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Тўғридан-тўғри

хусусий

хорижий

инвестицияларни

жалб

этишни

рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.

Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва инвестицион фаолиятга

даҳлдор бўлган қатор қарорлари.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, инвестицияларнинг тараққиѐт учун

нақадар зарурлигини эътироф этиб, давр талабига мослаштириш мақсадида

“Мамлакатимизда 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 13,6 %га кўп, яъни 9
миллиард 700 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги инвестициялар
ўзлаштирилди, бу ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 25 %ини ташкил этади.

1

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. - Т.: Ўзбекистон, 1999, 46- б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Ушбу инвестицияларнинг салкам 72 %и ишлаб чиқариш

корхоналарини барпо этишга, жумладан, 38 %га яқини асбоб-ускуна ва
илғор технологиялар сотиб олишга йўналтирилди. Шу борадаги умумий
қўйилмалар ҳажмида хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши
28,8 %ни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори эса
2 миллиард 400 миллион доллардан зиѐдни ташкил этди.

Барча молиявий манбалар ҳисобидан техник ва технологик қайта

жиҳозлаш учун йўналтириладиган инвестициялар ҳажми 3 миллиард 800
миллион доллардан ошгани ѐки 2010 йилдаги барча капитал
қўйилмаларнинг 37,5 %ини ташкил этгани принципиал муҳим аҳамиятга
эгадир”

2

.

Бошқа МДҲ давлатларидан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда биринчилар

қатори

чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Мазкур

меъѐрий ҳужжат ҳам давр талабига мос равишда такомиллашиб бормоқда,
албатта. Ушбу қонуннинг таъсири остида миллий иқтисодиѐтда минглаб
хорижий инвестицияларга асосланган хўжалик субъектлари барпо этилди ва
ҳозирги кунга келиб уларда юзминглаб меҳнатга лаѐқатли аҳоли қатлами иш
ўринлари билан таъминланди. Натижада, мамлакатдаги ишсизлар миқдори
пасайиб, ижтимоий муаммолар ҳам барҳам топишга қулай имкониятлар
туғилмоқда.

Ривожланган бозор иқтисодиѐти шароитида, барқарор ва

иқтисодий салоҳиятга эга бўлган инвесторлар инвестиция қилинаѐтган давлат,
минтақа, корхона ѐки лойиҳа қачонки юқори иқтисодий самара бериши ҳақида
қатъий ишонч ҳосил қилгандагина ўз маблағларини инвестициялаш учун қарор
кабул қиладилар. Бу борада Президентимиз И.А. Каримов ўз
чиқишларидан бирида шундай фикрни қайд этган эди:

“Ўз-ўзидан

аѐнки, ҳеч қайси ўзига ишонган хорижий компания, айниқса хусусий
компания чуқур ислоҳотлар амалга оширилмаѐтган, сармоя киритишнинг
зарур кафолат ва истиқболлари мавжуд бўлмаган бозорга қадам босмайди.
Бу эса бизнинг зиммамизга хорижий инвестициялар учун имкон қадар кўп
қулайлик яратилган муҳитни шакллантириш масалалари билан мунтазам
ва атрофлича шуғулланиш вазифасини юклайди”

3

.

Бундан ташқари, инвесторлар жуда талабчан ва қатъиятлидир, яъни

улар ўзларини қондира оладиган иқтисодий самара (фойда, даромад) олишига
амин бўлмагунича, ҳар хил иқтисодий, сиѐсий ва ижтимоий кўрсаткичларни
талаб қилиши табиий. Шунинг учун инвестицион объектга инвесторларни
жалб қилишда аниқ иқтисодий ҳисоб-китоблар ва чуқур молиявий таҳлиллар
талаб этилади.

Мустақилликнинг илк даврларида биз учун хорижий инвесторлар

жуда зарур эди. Бунинг бир қатор объектив сабабалари бор эди, албатта.

2

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь.

3

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2007 йил 13 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

Шу боис, аксарият инвестициялар ҳукумат кафолати остида келишни
таъминлаб бериш устувор аҳамият касб этар эди. Лекин хорижий
инвесторларни доимо ҳукумат кафолати остида кириб келишнинг ҳам
муайян чегараси ва ҳажми мавжуд. Миллий иқтисодиѐтда хукумат
кафолати билан кириб келган инвестиция лойиҳалари кўмагида зарур
чора-тадбирлар амалга оширила бошланди.

Галдаги вазифа миллий иқтисодиѐтга хорижлик шерикларнинг ўз

хоҳишига мувофиқ кириб келиши, шунингдек, инвестицияларнинг
тўғридан-тўғри кўринишда бўлганига кўпроқ эътибор берилиш зарурати
туғила бошланди. Хўш тўғридан-тўғри инвестицияларнинг мазмунига эга
бўлиш учун инвестициялар қандай кўринишда бўлмоғи даркор. Махсус
адабиѐтларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида тўғридан - тўғри
инвестицияларни қуйидаги жиҳатлари билан инвестицияларнинг бошқа
турларидан кескин ажратиш мумкин. Хусусан:

тўғри (реал) капитални шакллантирувчи инвестиция тури узоқ

муддатга мўлжалланган инвестиция бўлиб, асосий воситаларга
сарфланади ва мамлакатдаги ишлаб чиқариш аппаратини янгиланиш
кўрсаткичларини тезлаштиришга қулай имконият туғдиради;

хўжалик субъектлари муомалага чиқарган оддий акцияларнинг

10 %дан ортиқ қисмини харид қилган инвесторлар ҳам тўғри
инвестициялар хажмининг кўпайишига олиб келувчи иқтисодий-
молиявий кўрсаткич ҳисобланади;

Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ушбу устувор жиҳатлари ўз

навбатида амалдаги меъѐрий ҳужжатларга қисман ўзгартириш ва
қўшимчаларни киритишни тақозо этиб қўйди. Зеро, бу борада
Президентимиз тўғридан-тўғри инвестицияларнинг устуворлиги ҳақида
жорий асрнинг илк кунларидаѐқ шундай деган эди:

“Бир оддий ҳақиқатни

яхши

тушуниб

олиш

керакки,

Ўзбекистонга

киритилаѐтган

инвестициялар, айниқса, тўғридан-тўғри келаѐтган сармоялар оқими ҳар
бир киши, умуман, жамият ҳаѐти учун сув ва ҳаводек зарур”

4

.

2005 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

ги

Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ, хорижий тўғридан-тўғри
хусусий инвестицияни жалб этган корхона асосий фаолияти бўйича қуйидаги
солиқларни тўлашдан озод этилган:

Юридик шахслардан фойда солиғи.

Мол-мулк солиғи.

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.

Кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ҳамда

Республика йўл фондига ажратмалар.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, юқорида зикр этилган солиқ имтиѐзлари

ҳамма корхона учун ҳам бирдек таалуқли эмас. Унга эга бўлиш учун хўжалик

4

Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. //Халқ сўзи, 2001 йил 17 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

субъекти устав фондида хорижлик шерикнинг инвестиция улуши қуйидаги
хажмда бўлиши шарт:

300,000 АҚШ долл. - 3 млн. АҚШ $ гача миқдорда – 3 йилгача;

3 млн. АҚШ долл. -10 млн. долл. гача миқдорда - 5 йилгача;

10 млн. АҚШ долл. дан ошган миқдорда - 7 йилгача.

Фармон қабул қилиниб, ҳаѐтга татбиқ этилгандан кейин миллий

иқтисодиѐтда кескин ўзгаришлар юз берди. Ҳукумат кафолати билан кириб
келаѐтган инвестиция лойиҳалари билан ўз хоҳишига биноан кириб келаѐтган
инвестициялар нисбатига назар соладиган бўлсак, қандай ўзгаришлар содир
бўлганлигига янада равшанроқ амин бўламиз (1- диаграмма).

1-диаграмма маълуотларига назар ташлайдиган бўлсак, манзара

қуйидагича

намоѐн

бўлади.

2006-2010

йилларга

қадар

хорижий

инвестицияларнинг жалб этилишида ҳукумат томонидан кафолатланган
инвестициялар тўғридан-тўғри хорижий хусусий инвестицияларга қараганда
бир неча баробар кўп бўлган. 2005 йил 11 апрелдаги Президент Фармони қабул
қилингандан кейин эса манзара тескари тарафга қараб ўзгаришга мойил бўлган.
Яъни, 2006-2008 молия йиллар мобайнида ҳукумат кафолатланган
инвестицияларга нисбатан тўғридан-тўғри хорижий хусусий инвестициялар
кўлами анча ортиб кетганлиги намоѐн бўлмоқда. Бу шундан далолат берадики,
қабул қилинган меъѐрий ҳужжатнинг фойдалилик коэффициенти юқори
бўлганлигидандир.

1-диаграмма

5

Ўзбекистон миллий иқтисодиѐтига жалб этилган хорижий инвестиця ва

кредитлар (

млн. АҚШ долл.да

)

7

7

2006

2006

-

-

20

20

10

10

йиллар

йиллар

давомида

давомида

Д

Д

а

а

влат

влат

инвестиция

инвестиция

дастур

дастур

лар

лар

и

и

доирасида

доирасида

жалб

жалб

қ

қ

илинган

илинган

хорижий

хорижий

инвестициялар

инвестициялар

динамикаси

динамикаси

23,7%

21,2%

24,4%

15,2%

16,1%

78,8%

75,6%

84,8%

83,9%

76,3%

0,0%

10,0%

20,0%

30,0%

40,0%

50,0%

60,0%

70,0%

80,0%

90,0%

100,0%

2006

2007

2008

2009

2010

ҳукумат кафолати остидаги кредитлар

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

895,8

895,8

1285,9

1285,9

1882,0

1882,0

2941,7

2941,7

3284,7

3284,7

млн

млн

.

.

АКШ

АКШ

долл

долл

.

.

5

Туляганов Ш.А. “Ҳудудларда инвестицион муҳитни яхшилаш, ташқи ва ички инвестицияларни жалб этишдаги

маъмурий ва иқтисодий тўсиқларга барҳам бериш масалалари. 2010 йилги давлат ва ҳудудий инвестиция дастурларининг
бажарилишини таъминлаш ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини оширишда ҳокимларнинг асосий вазифалари” ДЖҚА,
2011 йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Тўғридан-тўғри инвестицияларни бошқа турдаги инвестицияларга

қараганда бир қатор устувор жиҳатлари мавжудлигини жаҳон бозорида
самарали иштирок этаѐтган ривожланган мамлакатларнинг амалий
тажрибаси намоѐн қилган ва бу жараѐн ҳамон давом этмоқда. Бизнинг
назаримизда, миллий иқтисодиѐтда тўғридан-тўғри инвестициялар ривож
топишига бир қатор сабаблар мавжуд, уларнинг асосийлари қуйидагилар
ҳисобланади:

мамлакатда ечимини кутаѐтган долзарб муаммолардан бири

ишсизлик миқдорини камайтиришга яқиндан кўмак беради;

республикада янги иш ўринларининг пайдо бўлиши, ўз

навбатида, янги солиқ тўловчи субъект (юридик ва жисмоний
шахслар)лар қатламининг кенгайишига олиб келиб, солиқ юкини янада
пасайтиришга қулай имконият туғдиради;

мамлакатда экспорт ва импорт ўртасидаги мувозанат экспортнинг

юксалиши ва импортни камайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида,
валюта захираларини тежаш билан бирга уларнинг ҳажмини оширишга
ижобий туртки бўлади;

миллий иқтисодиѐтда ҳозир жуда зарур бўлган замонавий

менежмент усул ва принципларини ўзлаштириш ортиқча молиявий
маблағлар сарф этмасдан амалга ошириш имкониятлари туғилади.

Юқорида келтирилган маълумотлар ва мавжуд ҳолатларга таяниб

хулоса қиладиган бўлсак, манзара унчалик ѐмон эмас. Барча
кўрсаткичлар муболағадек кетмоқда. Лекин, мавжуд илмий салоҳият,
табиий ресурсларга бой минтақа ва арзон иш кучига эга бўлган давлатда
амалдаги ҳолатни янада жадаллаштириш имкониятларига мойил. Бунинг
учун президентимиз томонидан белгилаб берилаѐтган йўналишларни
ҳаѐтга изчил татбиқ этишимиз ва давр талабига мос равишда илмий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқмоғимиз лозим.

Бизнинг фикримизча, мавжуд илмий салоҳиятга таяниб ва

инвестиция имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, денгиз ва
океан бандаргоҳларига тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқлигини
тўлиқ эътироф этган ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширмоқ
мақсадга мувофиқ:

-

қишлоқ худудлари ва йўл қурилиш йўналишларида хорижлик

шериклар билан концессия шартномалари тузиб, ушбу тармоқдаги
муаммолар кўламини қисқартиришни жадаллаштириш;

-

қўшни мамлакатлар билан туташ бўлган минтақаларда дунѐда

эътироф этилган инвестициялар манбаи ҳисобланган эркин иқтисодий
маконларни ташкил этиш ва изчил ривожлантиришни таъминлаш;

-

хорижий тўғридан-тўғри инвестицияси мавжуд бўлган инвесторлар

қуйидаги имкониятлари бўлган шароитда:

1. Эркин молиявий-моддий капитали.
2. Ноу-хау(замонавий техника ва технология)си.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

3. Халқаро менежмент тажрибаларига эга бўлиши.
4. Халқаро бозорларга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти (яъни,

трансмиллий компаниялар ѐки уларнинг филиаллари).

Мазкур кўрсаткичлар мажмуига эга бўлган хорижлик инвесторларни

миллий иқтисодиѐтга жалб қилиш учун максимал равишдаги молиявий
имтиѐзларни тақдим этиш.

Агар юқорида қайд этилган таклифларни қисман бўлса-да, миллий

иқтисодиѐтга

жорий

этилишига

эришадиган

бўлсак,

муҳтарам

Президентимизнинг қуйидаги талабларини янада жадал бажарилишига
яқиндан ѐрдам берган бўлар эдик:

“Ўзбекистонда инвесторлар учун,

айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан беқиѐс, ўта қулай инвестицион муҳит,
имтиѐз ва преференциялар тизими яратилган, деб айтишга барча
асосларимиз бор. Иқтисодиѐтимизга жалб қилинаѐтган хорижий
инвестициялар ҳажми йилдан - йилга ортиб бораѐтгани ҳам бунинг ѐрқин
далилидир. Халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялар билан
тузилган шартнома ва битимлар асосида 2011 йилда иқтисодиѐтимизнинг
реал секторига 3 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиш кўзда
тутилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, бу маблағнинг 2 миллиард 200 миллион

доллардан ортиғи ѐки 73 %дан зиѐдини тўғридан-тўғри чет эл
инвестициялари ташкил этади. Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари
ҳисобидан иқтисодиѐтимизнинг кўплаб тармоқларида 70 тадан ортиқ
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланмоқда”

6

.

6

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов