Теоретические вопросы эффективного использования льгот в поддержку малого бизнеса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
32-41
26
5
Поделиться
Гафуров, У. (2013). Теоретические вопросы эффективного использования льгот в поддержку малого бизнеса. Экономика и инновационные технологии, (3), 32–41. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8084
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются теоретические основы поддержки субъектов малого бизнеса, определения эффективности и количественных границ предоставляемых государством льгот и преференций.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

У.В. Ғафуров

КИЧИК БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ИМТИЁЗЛАРДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

В статье рассматриваются теоретические основы поддержки

субъектов малого бизнеса, определения эффективности и количественных
границ предоставляемых государством льгот и преференций.

This article contains objective necessity of granting of preferences by the

government for supportive purpose of small business entities, sense of compensative
and priority preferences, estimating of economic efficiency of preferences,
maximizing of utility from preferences by the government.

Калит сўзлар:

имтиѐз, божхона тўловлари, молиявий имтиѐзлар,

иқтисодий самарадорлик, миқдорий чегаралар.

Мамлакатимизда

олиб

борилаѐтган

иқтисодий

ислоҳотларнинг

самарадорлиги, иқтисодий ўсиш юқори ва барқарор суръатларининг
таъминланиши, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги даражасининг изчил равишда
ўсиб бориши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг
тараққиѐтига устувор аҳамият қаратилаѐтганига боғлиқ. Президентимиз
томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузада:

“Бугунги кунда

кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта
муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа
ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан
давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик
йилларидаги тараққиётимиз мисолида шуни ҳеч иккиланмасдан айтиш
мумкинки, бу соҳани ривожлантирмасдан, унга тегишли кўмак ва рағбат
бермасдан, зарур имконият, имтиёз ва преференциялар яратмасдан туриб,
биз иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз”

[1] – деб

берилган баҳо ушбу фикрнинг яққол далилидир.

Иқтисодиѐтимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ролининг

ошиб бориши, жумладан, унинг республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши
1992 йилдаги 1,5 фоиздан 2012 йилда 54,6 фоизга етишида мазкур соҳага давлат
томонидан яратилаѐтган қулай шарт-шароитлар, енгиллик ва имтиѐзларнинг
аҳамияти каттадир.

Шу ўринда, кичик бизнес субъектларига бериладиган имтиѐз ва

преференцияларнинг мазмуни, самарадорлиги ва миқдорий чегараларини
белгилашнинг назарий асосларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.

Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

мақсадида уларга турли имтиѐзлар беришнинг объектив зарурлигини энг аввало
қуйидаги иккита сабаб билан изоҳлаш мумкин:

1) давлатнинг асосий иқтисодий вазифаларидан бири иқтисодиѐтдаги

барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг иқтисодий шароит яратишдан
иборат эканлиги;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

2) хўжалик юритишнинг муҳим шакли сифатидаги кичик бизнеснинг

ўзига хос ижтимоий-иқтисодий афзалликларга эгалиги.

Маълумки, кичик корхоналар, микрофирмалар ва якка тадбиркорларни ўз

ичига олувчи кичик бизнес субъектларининг самарали хўжалик юритиш
имкониятлари йирик корхоналарга нисбатан чекланган. Йирик корхона ўзининг
иқтисодий ва молиявий қувватидан келиб чиққан ҳолда кўплаб хўжалик
юритиш шарт-шароитларини ўзи мустақил таъминлаш ҳамда бу борадаги
мавжуд муаммоларни ҳал қила олиш имконига эга. Жумладан:

- хўжалик юритиш фаолияти ҳамда ишлаб чиқаришнинг технологик

жараѐнларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш учун моддий техника
базаси (бино, иншоотлар, узатиш мосламалари, асбоб-ускуналар ва
бошқалар)ни таъминлаш;

- хом ашѐ ва материаллар, электр энергияси, сув, табиий газ ва бошқа

ресурслар билан таъминлаш;

- автомобиль йўллари, темир йўллар, омборлар ва бошқа ишлаб чиқариш

инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш;

- молиявий ресурсларга бўлган эҳтиѐжини қондиришда ички ва ташқи

манбалардан фойдаланиш;

- иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа масалалар бўйича ўзининг

алоҳида маслаҳат хизматларини ташкил этиш ѐки бу борадаги махсус
ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш ва ҳ.к.

Кичик бизнес субъектларининг бу каби ташкилий-иқтисодий, молиявий,

ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароит ҳамда хизматлардан фойдаланишида кўплаб
тўсиқ ва муаммолар учрайди. Биринчидан, ушбу соҳа вакиллари ўз фаолиятини
ташкил этишда аксарият ҳолларда молиявий маблағларнинг етишмаслиги
муаммосига дуч келадилар. Кўпинча ўзларининг хусусий маблағлари
бўлмагани ҳолда, бошқа молиявий институтлар уларга қарз беришга доимо ҳам
хайрихоҳлик

билдиравермайдилар.

Иккинчидан,

ишлаб

чиқариш

инфратузилмаси объектлари фаолиятини мустақил йўлга қўйиш катта маблағ
талаб этади. Учинчидан, кичик бизнес субъектларида ушбу хизматлардан
мунтазам равишда фойдаланиш учун эҳтиѐж ҳам мавжуд бўлмайди ва ҳ.к.

Юқоридаги ҳолатлар кичик бизнес субъектларини йирик корхоналарга

нисбатан иқтисодий жиҳатдан тенг бўлмаган шароитга солиб қўйиши
оқибатида уларнинг рақобатбардошлигини пасайтиради. Мазкур ҳолатни
қуйидаги тенгсизлик орқали ифодалаш мумкин:

,

(1)

бу ерда:

ec

bb

(economic condition big business)

– йирик корхоналар (бизнес)

фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитлари;

ec

sb

(economic condition small business)

– кичик бизнес субъектлари

фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитлари.

Давлат, олдинги ўринларда таъкидланганидек, энг аввало хўжалик

юритувчи субъектлар ўртасида объектив сабабларга кўра вужудга келувчи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

бундай иқтисодий нотенгликни бартараф этиши лозим. Бунинг энг самарали
воситаларидан бири – йирик корхоналарга нисбатан иқтисодий нотенгликни
компенсациялаш мақсадида кичик бизнес субъектларига турли кўринишдаги
имтиѐзлар

бериш

ва

қулайликлар

яратиш

ҳисобланади.

Демак,

компенсацияловчи имтиѐзлар

(p

comp

- preference compensative

) хўжалик

юритувчи субъектларнинг тенг иқтисодий шароитларини таъминлаш мақсадида
объектив сабабларга кўра имкониятлари чекланганларга ўртадаги тафовутни
йўқотиш мақсадида берилади. Кичик бизнес субъектларига компенсацияловчи
имтиѐзлар тақдим этилиши натижасида улар фаолиятининг иқтисодий шарт-
шароитлари йирик корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитлари
билан бирхиллашади, яъни:

.

(2)

Бироқ, кичик бизнес субъектлари фаолият юритиш шарт-шароитларининг

бошқа

йирик

хўжалик

юритувчи

субъектлар

шароитлари

тенглаштирилишининг ўзи ҳали улар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш
учун етарли эмас. Чунки, кичик бизнеснинг иқтисодиѐтда рақобат муҳитини
таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи бандликни таъминлаш,
бозор

тизимининг

мослашувчанлигини

ошириш,

илмий-техникавий

тараққиѐтни жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш,
бюджет тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли даромадлари
даражасини барқарорлаштириш каби ўзига хос афзалликларидан имкон қадар
кенгроқ фойдаланиш зарурияти мазкур соҳага қўшимча имтиѐз ва қулайликлар
берилишини тақозо этади.

Шунга кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига

компенсацияловчи имтиѐзлар билан бир қаторда устунлик берувчи имтиѐзлар

(p

pr

-

preference priority)

ни ҳам тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлиб, уларнинг

мақсади иқтисодиѐтнинг устувор тармоқ ва соҳаларида айрим хўжалик
юритувчи субъектлар (бу ўринда кичик бизнес)нинг салоҳияти ва ижобий
самараларидан имкон қадар кенгроқ фойдаланишни таъминлашдан иборат.

Устунлик берувчи имтиѐзларнинг тақдим этилиши натижасида кичик

бизнеснинг фаолият юритиш шарт-шароитлари бошқа йирик корхоналар
шароитларига нисбатан кенгаяди, яъни:

.

(3)

Демак, давлат томонидан кичик бизнес субъектларига берилувчи умумий

имтиѐзлар

(p

t

- preference total)

ўзининг рағбатлантирувчи ролига кўра

дан иборат бўлади. Айни пайтда, умумий имтиѐзлар ўзининг

йўналишига кўра фарқ қилувчи бир қатор алоҳида имтиѐзларни ўз ичига олади:

,

(4)

бу ерда:

p

tax

солиқ имтиѐзлари;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

p

c

божхона тўловлари бўйича имтиѐзлар;

p

f

молиявий имтиѐзлар;

n –

имтиѐз турлари.

Замонавий иқтисодиѐтни барқарор ривожлантиришда кўплаб восита ва

дастаклар қаторида солиқ имтиѐзларидан фойдаланиш тобора муҳим аҳамият
касб этиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра
“бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга
бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ѐки) бошқа мажбурий тўлов
тўламаслик ѐхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича имтиѐзлар деб эътироф этилади” [2]. Солиқ
имтиѐзларининг зарурлиги уларнинг рағбатлантирувчилик роли билан
изоҳланиб, уларнинг мазкур хусусиятини сақлаб қолиш муҳим ҳисобланади.

Солиқ имтиѐзлари қуйидагиларга бўлинади:
1)

солиққа тортиш субъекти бўйича имтиѐзлар (муайян солиқ тўловчига

имтиѐз тақдим этилган ҳолда);

2)

солиққа тортиш объекти бўйича имтиѐзлар (солиқ тўловчининг муайян

объекти солиқ тўлашдан чиқарилган ҳолда) (1-расм).















1-расм. Солиқ имтиёзларининг туркумланиши [3].

Ҳозирги даврда солиққа тортишнинг объекти бўйича солиқ имтиѐзларини

уч гуруҳга ажратиш мумкин:

1) истисно қилиш – солиққа тортиш алоҳида объектлари (предметлари)ни

солиққа тортилишидан чиқаришга йўналтирилган солиқ имтиѐзи;

2) чегирма бериш

солиқ базасини камайтиришга йўналтирилган

имтиѐзлар. Масалан, юридик шахсларнинг солиққа тортилувчи даромади
давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланувчи мақсадларга (экологик,

Солиқ имтиѐзлари

Солиққа тортиш субъекти

бўйича имтиѐзлар

Солиққа тортиш объекти

бўйича имтиѐзлар

Истисно қилиш

Чегирма бериш

Солиқ кредити

Солиқ ставкасининг

пасайтирилиши

Бюджетга тўланиши

лозим бўлган солиқ

суммаси (солиқ

оклади)ни

қисқартириш

Солиқ каникули

(маълум муддатга

солиқ тўлашдан

тўлиқ озод қилиш)

Солиқ тўлаш

муҳлатини чўзиш

ѐки бўлиб-бўлиб

тўлашга рухсат

бериш

Илгари тўланган

солиқни ѐки унинг

бир қисмини

қайтариш (солиқ

амнистияси)

Илгари тўланган

солиқни ҳисобга олиш

Инвестицияга оид

солиқ кредити

Жадаллаштирилган

амортизация


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

соғломлаштирувчи, хайрия фондларига бадаллар ва ҳ.к.) қилинган сарфлар
суммасига камайтирилади;

3) солиқ кредити

– солиқ ставкаси ѐки бюджетга тўланиши лозим бўлган

солиқ суммасини камайтиришга йўналтирилган имтиѐзлар. Солиқ кредити
доимий ѐки вақтинчалик асосда берилиши мумкин.

Бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

ривожига берилаѐтган эътибор, хусусан, берилаѐтган солиқ имтиѐзлари ва
преференциялар соҳанинг тараққийлашишида, иқтисодиѐт ўсишидаги
улушининг кўпайишида намоѐн бўлмоқда. 2005 йилдан амалда бўлган,
соддалаштирилган тартибдаги ягона солиқ тўлови тадбиркорларга катта
қулайлик яратди. Агар ягона солиқ тўловининг аввалги тартибдаги солиқ
солишда 1996 йилда солиқ ставкаси 38 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011
йилга келиб ягона солиқ тўлови 6 фоизни ташкил қилди ѐки 1996 йилга
нисбатан 6,3 марта қисқарди. 2012 йилдан эса саноат соҳасидаги корхоналар
учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоизни ташкил қилди. Ягона солиқ тўлови
ставкасининг бу қадар туширилиши корхоналар фойдаларини сезиларли
равишди оширди. Бунга биргина мисол, 2011 йилда микрофирма ва кичик
корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 7 фоиздан 6 фоизга
камайтирилиши натижасида қарийб 80 миллиард 300 миллион сўм маблағ
корхоналарнинг ўзида қолди. Бу эса ушбу маблағни биринчи навбатда ишлаб
чиқаришни технологик янгилаш ва замонавий техникани жорий этишга
йўналтириш имконини берди. Шу билан бир қаторда корхоналар фойдасини
ҳам оширди [4].

Солиқ имтиѐзлари тўғрисида фикр юритганда уларнинг ҳар доим ҳам

фақат ижобий тавсиф касб этмаслиги борасидаги айрим мулоҳазалар
мавжудлигини таъкидлаш лозим. Масалан, профессор Т.Маликов жаҳон илғор
тажрибаси узил-кесил тасдиқлаган ва солиқ имтиѐзларига хос бўлган қуйидаги
айрим салбий жиҳатларни ажратиб кўрсатади:

-

солиқ имтиѐзлари натижасида амалда ҳеч қачон улар берилаѐтган

чоғида кўзда тутилган мақсадларга эришилмаган. Уларнинг самарадорлиги эса
муайян бир харажатларни ѐки дастурларни бюджетдан бевосита мақсадли
(очиқ-ойдин ва енгил, осон бошқариладиган) молиялаштириш орқали
эришиладиган натижалар билан таққослаганда сезиларли даражада паст бўлган;

-

солиқ имтиѐзлари иқтисодий агентларнинг тенг рақобат қила олиш

принципини бузади, бу эса иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигига салбий
таъсир кўрстади;

-

солиқ имтиѐзларига эга бўлган субъектлар ривожланишга бўлган

интилишни йўқотадилар ва ўзларининг имтиѐзли мавқеини сақлаб қолишга
ҳаракат қилишади, имтиѐзлар бекор қилинганда эса улар фаолият юритишдан
тўхтайдилар;

-

имтиѐзга эга бўлмаган субъектлар ҳар қандай йўл билан бўлсада, уни

қўлга киритишга ҳаракат қиладилар;

-

солиқ имтиѐзлари техник тараққиѐт жараѐнини секинлаштиради ва

коррупцияга имкон яратади;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

-

бир вақтлар берилган солиқ имтиѐзларини амалда бекор қилиш жуда

мураккаб ҳисобланади [5].

Бироқ, шу ўринда таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликка тақдим этилаѐтган барча имтиѐзларни ҳам миқдоран ифодалаш
мумкин

эмас.

Масалан,

давлат

рўйхатига

олиш

жараѐнларининг

соддалаштирилиши, турли рухсат бериш жараѐнларидаги енгилликлар, солиқ
ва бошқа тўловларнинг ихчамлаштирилиши каби имтиѐзларни ҳар доим ҳам
миқдор жиҳатидан баҳолаб бўлмаслиги мумкин.

Компенсацияловчи ва устунлик берувчи имтиѐзларнинг

кичик бизнес

субъектлари

иқтисодий фаолиятини рағбатлантиришдаги ролини қуйидаги

чизма орқали ифодалаш мумкин (2-расм).













2-расм. Кичик бизнес субъектлари фаолиятини рағбатлантиришда

компенсацияловчи ва устунлик берувчи имтиёзларнинг роли

Расмдан кўринадики, иқтисодиѐтнинг аксарият хўжалик юритувчи

субъектлари (бу ўринда йирик бизнес корхоналари) учун мавжуд иқтисодий
шароит меъѐрдаги шароит ҳисобланади (

ec

bb

чегараси). Кичик бизнес

иқтисодий имкониятларининг чекланганлиги сабабли унинг эгри чизиғи (

ec

sb

чегараси) меъѐрдаги иқтисодий шароит эгри чизиғидан чап томонда
жойлашган. Бу ўринда иқтисодий жиҳатдан тенг имкониятни таъминлаш учун
компенсацияловчи имтиѐзлар

(p

comp

)

қўлланилади. Бироқ, давлатнинг

иқтисодий сиѐсатида кичик бизнесга алоҳида устуворлик берилиши, яъни
унинг ўзига хос иқтисодий афзалликларидан фойдаланган ҳолда иқтисодиѐтни
ривожлантиришга ҳаракат қилиниши мумкин. Бундай ҳолда давлат қўшимча
равишда устунлик берувчи имтиѐзлар

(p

pr

)

дан фойдаланиб, улар учун

иқтисодий шарт-шароитни имтиѐзли чегара

ec

g

(economic condition by

goverment)

га қадар кенгайтиради.

Бироқ, ўз ўрнида таъкидлаш лозимки,

ec

g

чегарани ҳам маълум даражага

қадар кенгайтириш мумкин бўлиб, имтиѐзлар ҳажмининг мазкур чегарадан
ошиб кетиши иқтисодиѐтда муайян салбий оқибатларни келтириб чиқариши
мумкин. Шунга кўра, кичик бизнес субъектларига берилаѐтган имтиѐзларнинг

компенсацияловчи
имтиѐзлар (p

comp

)

устунлик берувчи

имтиѐзлар (p

pr

)


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

7

умумий иқтисодиѐт учун энг юқори самара келтириши мумкин бўлган
чегарасини назарий жиҳатдан аниқлаш муҳим ҳисобланади (3-расм).

e

p

e

opt

e

max

p

min

p

opt

p

max

p

3-расм. Кичик бизнес субъектларига бериладиган имтиёзларнинг миллий

иқтисодиётга келтирувчи самарасининг график ифодаси

Расмдан кўринадики, кичик бизнес субъектлари учун бериладиган

имтиѐзлар миллий иқтисодиѐтга келтириши мумкин бўлган самара ҳажми
имтиѐзларнинг

p

min

нуқтасидан

p

opt

нуқтасига қадар бўлган чегарада ўсиб бориб,

p

opt

нуқтада ўзининг энг юқори ҳажми

е

max

га етади.

p

opt

дан

p

max

га қадар бўлган

чегарада миллий иқтисодиѐтга келувчи самара ҳажми пасайиб боради.

Кичик бизнесга тақдим этилувчи имтиѐзларнинг маълум чегарадан кейин

миллий иқтисодиѐтга келтирувчи самарасининг пасайиб бориши, ва ҳатто,
имтиѐзларнинг энг юқори чегарасида (бу ўринда

p

max

нуқтаси соф назарий ҳолат

бўлиб, унда кичик бизнес субъектлари ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлар
тўлаш, рухсат бериш, назорат қилиш тартиб-қоидаларидан озод қилиниб,
аксинча, турли молиявий ѐрдам ва кредитлар энг юқори ҳажмда тақдим
этилади) 0 га тенг бўлиши қатор сабаблар билан изоҳланади.

Энг аввало, мазкур натижа имтиѐзларнинг ҳаддан ташқари юқори

чегарасида кичик бизнес субъектлари фаолияти миллий иқтисодиѐтга умуман
самара келтирмайди, деган маънони англатмайди. Балки, ушбу соҳа
келтирадиган иқтисодий самара асоссиз ва маъѐрдан ортиқ берилган имтиѐзлар
оқибатида миллий иқтисодиѐтда вужудга келувчи йўқотишларга нисбатан
кичрайиб боради ва маълум чегарада умуман барҳам топади.

Бунга юқорида келтириб ўтилган солиқ имтиѐзларига хос бўлган салбий

жиҳатлар билан бир қаторда кичик бизнесга белгиланган имтиѐзлардан
фойдаланиш мақсадида йирик корхоналарнинг ўз фаолиятини сунъий равишда
майдалаштириш, яъни кичик корхона кўринишида ташкил этишга уриниш
ҳолатларининг пайдо бўлишини ҳам мисол келтириш мумкин. Натижада, йирик
ишлаб чиқаришни ташкил этиш чоғида олиниши мумкин бўлган миқѐс
самараси бой берилади ва бу пировардида миллий иқтисодиѐтнинг
самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Кичик бизнес субъектларига тақдим этилаѐтган имтиѐзларнинг иқтисодий

самарадорлиги

Ep (effectiveness of preference)

ни

баҳолаб бориш муҳим


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

8

масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, иқтисодий шарт-шароитлар ўзгариб
бориши билан имтиѐзларнинг муайян турининг кичик бизнес субъектлари
фаолиятини рағбатлантириш бўйича таъсири ва ундан олинадиган натижа ҳам
ўзгариши мумкин. Бунда имтиѐз берилиши туфайли қўлга киритилган натижа,
яъни кичик бизнес субъекти фаолиятининг имтиѐзли ҳолатдаги натижаси

Rpp

(preferential position result)

билан оддий (имтиѐзсиз) ҳолатдаги натижаси

Rnp

(neutral position result)

ўртасидаги тафовутни имтиѐз тақдим этиш муносабати

билан юзага келган харажатлар

Cp (costs on to preference)

га нисбати

аниқланади. Кичик бизнес субъектларига тақдим этилаѐтган имтиѐзларининг
хилма-хиллиги ҳамда қўлланиш тавсифининг фарқланишини ҳисобга олган
ҳолда уларнинг муайян тури самарадорлигини қуйидаги формула орқали
ифодалаш мумкин:

,

(5)

бу ерда:

Ep

i

- кичик бизнес субъектларига тақдим этилаѐтган i турдаги имтиѐзнинг

иқтисодий самарадорлиги;

Rpp

i

-

i турдаги имтиѐз қўлланилган ҳолатдаги фаолият натижаси;

Rnp

i

-

оддий (i турдаги имтиѐз қўлланилмаган) ҳолатдаги фаолият

натижаси;

Cp

i

-

i турдаги имтиѐзни қўллаш билан боғлиқ сарф-харажатлар.

Бундан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес субъектларига берилаѐтган

барча имтиѐз ва енгилликларнинг умумий самарадорлиги

Ep

t

ни қуйидаги

формула орқали баҳолаш мумкин:

.

(6)

Давлат томонидан кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш

мақсадида имтиѐз ва енгилликларни белгилашда имкон қадар уларнинг энг
юқори самарадорликни таъминловчи турларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бу ўринда давлатнинг хатти-ҳаракатини истеъмолчининг
нафлиликни максималлаштириш қоидаси асосида амалга ошувчи хатти-
ҳаракати мисолида изоҳлаш мумкин. Маълумки, истеъмолчининг даромади ҳар
бир маҳсулотни сотиб олишга сарфлаган сўнгги бирлик маблағ бир хил
миқдордаги қўшимча қониқиш олишни таъминлайдиган тарзда тақсимланганда
истеъмолчининг нафлилиги максималлаштирилган бўлади. Давлат кичик
бизнес субъектларига турли имтиѐз ва енгилликлар тақдим этиш орқали
миллий иқтисодиѐтни янада ривожлантириш кўринишидаги маълум
нафлиликка эга бўлади. У ҳам, оддий истеъмолчи сингари, кичик бизнес
субъектларига имтиѐзлар кўринишдаги ўз сарф-харажатларининг ҳар бир
сўнгги бирлигига бир хил миқдордаги қўшимча нафлиликни қўлга киритишга


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

9

интилиши лозим. Ушбу ҳолатни нафлиликни максималлаштириш қоидаси
формуласи ѐрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин:

,

(7)

бу ерда:

MU (marginal utility)

– сўнгги қўшилган нафлилик.

Демак, бундан кўринадики, давлат кичик бизнес субъектларига

берилувчи имтиѐзларнинг шундай турларини танлаб олиши лозимки,
пировардида ушбу имтиѐзлардан фойдаланиш орқали миллий иқтисодиѐтга
келаѐтган сўнгги қўшилган нафлилик ўзаро тенг бўлсин.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалар асосида қуйидаги хулоса ва таклифларни

илгари суриш мумкин:

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва

ривожлантиришда имтиѐзлар муҳим ўрин тутади, шунга кўра имтиѐзлар
беришга давлат иқтисодий сиѐсатининг муҳим таркибий қисми сифатида
ѐндашиш керак;

- имтиѐзларни беришда асосий эътибор қаратиладиган жиҳат – уларнинг

рағбатлантирувчилик таъсирининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик зарур;

- имтиѐзлар ҳар бир турининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда,

уларни ўзаро узвий боғлиқликда ва кетма-кетликда қўллаш, бунда ҳар бир
алоҳида ҳолат бўйича энг юқори самарага эришиш мумкин бўлган имтиѐз
туридан фойдаланиш лозим;

- имтиѐзларнинг таъсирини мунтазам равишда таҳлил қилиб, уларнинг

самарадорлигини баҳолаб бориш ҳамда шароитлар ўзгариши туфайли ушбу
таъсир пасайганда уларни ўзгартириш бўйича чораларнинг ўз вақтида
қўлланиши муҳим ҳисобланади.

Фикримизча, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш мақсадида турли имтиѐз ва енгилликларни тақдим этишда
юқорида баѐн этилган назарий қоидаларнинг эътиборга олиниши мазкур
жараѐнлар самарадорлигини янада оширади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш –

тараққиѐтимизнинг муҳим омилидир. Президент Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // “Халқ сўзи” газетаси, 2010
йил 8 декабрь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. 30-модда //

http://www.lex.uz

.

3.

Жадвал

муаллиф томонидан қуйидаги манба асосида тузилган:

Завалишина И.А. Налоги: Теория и практика. – Т.: Издательский дом “Мир
экономики и права”, 2004, с.15-17.

4.

Ҳайдаров А. Ўзбекистонда солиқ ислоҳотлари // Газета “Биржа”, №70

(1481) 16 июня 2012 г. -

http://www.idbirja.uz/

.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

10

5.

Маликов Т.С. Солиқ имтиѐзлари хусусида баъзи мулоҳазалар // “Солиқ

тизимини такомиллаштириш йўналишлари” мавзусидаги Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари, Тошкент молия институти, Ўзбекистон
Миллий университети. 2011 йил 26 февраль. – Т., 2011, 28-б.

Библиографические ссылки

Мамлакатимизни модернизация килиш йулини изчил давом эттириш -тараккиётимизнинг мухим омилидир. Президент Ислом Каримовнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 18 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси // “Халк сузи” газетаси, 2010 йил 8 декабрь.

Узбекистон Республикаси Солик кодекси. 30-модда // http://www.lex.uz.

Жадвал муаллиф томонидан куйидаги манба асосида тузилган: Завалишина И.А. Налоги: Теория и практика. - Т.: Издательский дом “Мир экономики и права”, 2004, с. 15-17.

Хдйдаров А. Узбекистонда солик ислохотлари // Газета “Биржа”, №70 (1481) 16 июня 2012 г. - http://www.idbirja.uz/.

Маликов Т.С. Солик имтиёзлари хусусида баъзи мулохазалар // “Солик тизимини такомиллаштириш йуналишлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари, Тошкент молия института, Узбекистон Миллий университета. 2011 йил 26 февраль. -Т., 2011,28-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов