Актуальные вопросы развития системы экологического производства молока

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
57-63
18
2
Поделиться
Абдуллаева, С. (2015). Актуальные вопросы развития системы экологического производства молока. Экономика и инновационные технологии, (6), 57–63. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8514
С Абдуллаева, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В каждой стране производство и контроль качества экологически чистой продукции является требованием времени. В данной статье даны предложения по формированию необходимой среды для процесса производства экологически чистого молока в условиях Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.С. Абдуллаева,

катта илмий ходим-изланувчи, ҚХИИТИ

ЭКОЛОГИК ТОЗА СУТ ЕТИШТИРИШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

В каждой стране производство и контроль качества экологически чистой

продукции является требованием времени. В данной статье даны
предложения по формированию необходимой среды для процесса производства
экологически чистого молока в условиях Узбекистана.

In each country manufacture and the quality surveillance of ecologically pure

production is the requirement of time. In given clause the offers on formation of
necessary environment for process of manufacture of ecologically pure milk in
conditions of Uzbekistan are given.

Калитли сўзлар:

озиқ-овқат, истеъмол, хавфсизлик, инвестиция,

диверсификация, чорвачилик тармоғи, ветеринария, сут маҳсулотлари.

Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб

жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида долзарб мавзу сифатида муҳокама қилина
бошланди. Чунки ер юзида, айниқса, ривожланаётган давлатларда аҳоли
сонининг

ўсиши,

озиқ-овқат

етиштиришда

фойдаланиладиган

ер

захираларининг чекланганлиги, экология муаммолари жаҳон ҳамжамиятини
тобора кўпроқ ташвишга солмоқда. 1974 йилда ўтказилган Бутунжаҳон
Саммитида “исталган вақтда маҳсулотлар истеъмол қилишнинг барқарор
ўсишини сақлаб туриш, ишлаб чиқариш ҳамда нархлар ўзгаришини
компенсациялаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарлича
захиралари мавжудлигини таъминлаш зарур”лиги эътироф этилган.[1]

Дунё бўйича озиқ-овқат муаммоси долзарблашиб бораётган бир пайтда,

озиқ-овқат таъминотининг давлат хавфсизлиги билан бевосита боғлиқлиги ва
чорвачилик маҳсулотлари озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидан асосий
ўринлардан бирини эгаллашини ҳисобга оладиган бўлсак, чорвачилик соҳасига
алоҳида аҳамият берилиши лозим.

Сут сифати тез бузиладиган ва истеъмолчига сифатини бузмасдан етказиб

бериш анча мураккаб бўлган маҳсулотлиги боис сут ишлаб чиқаришни
ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқишда, тегишли ҳудудда етиштирилган
сутни сотиш мумкин бўлган бозорлар ҳажмини ва сут чорвачилигини сифатли
озуқа билан таъминлаш имкониятини ҳисобга олиш муҳим жиҳат ҳисобланади.

Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, таркибида ёғи кам ва

ёғсизлантирилган сут маҳсулотини ишлаб чиқариш кўламини ошириш аҳолини
сифатли сут маҳсулотлари билан таъмин этишда устувор йўналишлардан бири
бўлиб қолмоқда. Бу масала сўнгги йилларда республикамизнинг йирик
шаҳарларида ҳам тобора кенг тарқалиб бормоқда.

Маълумки, сут маҳсулотлари ичида қатиқ республикамизнинг барча

ҳудудларида кенг истеъмол қилинади. Аммо ёғсизлантирилган қатиққа бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

талаб тобора ортиб бораётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу -аҳолининг ўз
соғлиги устида қайғуриш борасидаги билим даражаси ва савияси юксалиб
бораётганлигидан далолат беради. Чунки бир кечаю-кундуз давомида
жисмоний кам ҳаракат қилувчи шаҳарликлар, кун давомида кабинетларда
ишлайдиган турли идора ходимлари учун ёғсизлантирилган қатиқ истеъмоли,
организмдаги калория миқдорини оптималлаштиришда муҳим аҳамият касб
этиши бугун кўпчиликка аён.

Шунинг учун ҳам ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва

савдога таклиф қилиш масаласини сут маҳсулотларининг инсон соғлиги учун
зарарлилик даражасини камайтириш йўналишидаги тадбирлардан бири
сифатида талқин қилиш мумкин.

Яна дунё тажрибасига эътибор берсак, бугунги кунда сут маҳсулотлари

таркибини (сут таркибидаги қимматли хомашё ҳисобланувчи лактозадан бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун) мевалардан олинган фруктозалар билан
алмаштирилган ҳолда сотувга чиқариш амалиёти кенг қўлланилади.
Шунингдек, савдога чиқариладиган сут маҳсулотлари таркибини мевалардан ва
витаминлардан фойдаланган ҳолда бойитиш орқали маҳсулот турларини
диверсификациялаш йўналишларидан кенг фойдаланиш мумкин. Аммо бу
масалани деҳқон хўжаликлари фаолияти шароитида ҳал этиш анча мураккаб
ҳисобланади.

Бугунги кунда илмий адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида тобора

кўпроқ экологик маҳсулот тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда. Бу борада
“экологик сут” деганда нимани назарда тутиш мумкин?

“

Экологик сут

” қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган кимёвий

воситалар, турли заҳарли препаратлар, биостимуляторлар, вакциналардан ҳоли
бўлган муҳитда ишлаб чиқарилган, чорва моллари касалликларини
чақирувчилар билан зарарланмаган сут маҳсулотлари ҳисобланади.

Ривожланган Европа давлатларида экологик тоза қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқариш талабларини кузатиш натижасида, “э

кологик

сут

” етиштириш учун зарур бўлган қуйидаги йўналишдаги муҳитлар

мавжудлиги талаб этилишини келтириш лозим: (1-расм):

●

экологик тоза сут маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, давлат йўли

билан иқтисодий рағбатлантириш ва назорат қилишнинг ҳаракатдаги ҳуқуқий
базаси мавжудлиги;

●

сутчилик йўналишидаги сигирлар учун экологик тоза ем-ҳашак

етиштириш муҳити мавжудлиги;

●

экологик тоза наслчилик ва наслли молларни кўпайтириш муҳити

мавжудлиги;

●

деҳқон хўжаликларида қорамолларни экологик тоза сақлаш ва

парваришлаш муҳити мавжудлиги;

●

етиштирилган сут маҳсулотларини экологик тоза қайта ишлаш ва

қадоқлаш муҳити мавжудлиги.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Экологик тоза сут етиштиришда мавжуд бўлиши

талаб этиладиган муҳитлар

Экологик тоза

сут етиштиришни
иқтисодий
рағбатлантириш ва
назорат қилишнинг
ҳуқуқий базаси
мавжудлиги

Сутчилик

йўналишидаги
сигирлар учун
экологик тоза ем-
ҳашак етиштириш
муҳити мавжудлиги

Деҳқон

хўжаликларида
қорамолларни
экологик тоза
сақлаш ва
парваришлаш
муҳити мавжудлиги

Етиштирилган

сут маҳсулотларини
экологик тоза қайта
ишлаш ва қадоқлаш
муҳити
мавжудлиги

- экологик тоза сут тушунчаси, уни етиштиришни

тартибга солиш, маҳсулот етиштириш учун ресурслар
етказиб бериш соҳаларини ривожлантириш, маҳсулот
етиштирувчиларни рағбатлантириш борасида қонунлар;

- экологик тоза сут етиштириш, сут етиштирувчиларга

хизмат кўрсатиш, уни сотиш тизимини назорат қилишни
тартибга солувчи қонунлар қабул қилиниши лозим

-

минерал ўғитлар, заҳарли химикатлар, турли

биостимуляторлар, ген инженерияси бошқа шу каби
воситалардан

фойдаланмасдан

ем-хашак

етиштириш

субъектлари мавжудлиги;

- экин майдонлари тупроғида турли заҳарли бирикмалар,

оғир металлар мавжуд бўлмаган ем-хашак майдонлари
мавжудлиги

- сигирларни санитария талабларига жавоб берадиган

шароитда сақлаш ва парваришлаш имконияти мавжудлиги;

- сигирлар авлоди, янги зот яратилиши жараёнида ген

модификацияси, юқумли касалликларга эмлаш тадбирлари
қатъий тақиқ қўйилганлиги ва назорат тизими мавжудлиги;

-

чорва

молларини

парваришловчи,

молларга

зооветеринария хизмати кўрсатувчи ходимларнинг тегишли
малакага эгалиги, улар малакасининг даврий назорати

- сут маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида турли

кимёвий ранг берувчи, маҳсулотга таъм берувчи
қўшимчалар қўшилмаганлиги;

- маҳсулотларни қадоқлаш материаллари экологик тоза

маҳсулот тизими стандартларига жавоб бериши;

- маҳсулотларни савдога чиқариш ва савдо жараёнини

назоратга олиш тизими мавжудлиги

1-расм. “

Экологик сут

” етиштириш жараёнида

талаб этиладиган муҳитлар тизими

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Демак, экологик тоза сут етиштиришда, биринчи навбатда, “Экологик тоза

сут” тушунчасининг ўзи қонунлар билан белгиланган аниқ чегараларга эга
бўлиши лозим. Шунингдек, экологик тоза сут етиштиришни тартибга солиш,
маҳсулот етиштириш учун экологик тоза ем-хашак етказиб бериш соҳаларини
ривожлантириш, экологик маҳсулот етиштирувчи деҳқон хўжаликларини
рағбатлантириш механизмлари ҳам қонунлар билан белгилаб қўйилиши талаб
этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Айни пайтда экологик тоза сут етиштириш, сут етиштирувчиларга хизмат

кўрсатиш, уни сотиш тизимининг экологик нормалар талабига жавоб беришини
назорат қилишни тартибга солувчи норматив-меъёрий базага ҳам эга бўлиш
талаб этилади.

Экологик тоза маҳсулот етиштириш масаласи республикамиз шароитидан

келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак, тезликда ва кенг кўламда амалга
ошириладиган осон иш эмас.

Шу ўринда экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқаришга эхтиёж пайдо қилувчи сабабларни қайд этиб ўтиш лозим. Техника
ва технологиялар ривожланиши, саноат кўламининг тобора кенгайиб бориши,
инсониятнинг

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

етиштиришда

ген

модификацияси, биотехнологик, ўсимлик ривожланишига турли кимёвий
усуллар билан таъсир кўрсатиш соҳасидаги билимлари ортиб бориши, озиқ-
овқат маҳсулотлари таркибида инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ёки
заҳарли турли кимёвий бирикмаларнинг тобора кўпайиб боришига олиб
келмоқда. Демак, ҳар бир давлатда экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари
етиштириш тадбирларини амалга ошириш, истеъмолга чиқариладиган озиқ-
овқат маҳсулотлари сифати назоратини кучайтириш бу даврнинг талаби
ҳисобланади[2].

Экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тўсиқ

бўлувчи сабаблар ҳам мавжуд, уларнинг энг муҳимлари:

1. Институционал масала:

- экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишитиришни иқтисодий

рағбатлантириш ва назорат қилиш муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий
база етарли эмаслиги;

- экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг, экин

майдонлари тупроқ кимёвий таркибини назорат қилишнинг, экологик тоза
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун экологик тоза ресурслар
етказиб бериш субъектлари фаолиятини йўлга қўйишнинг тажрибадан ўтган
амалий механизмлари мавжуд эмаслиги тўсиқ бўлувчи муҳим институционал
масалалардан ҳисобланади.

2. Иқтисодий масала:

- экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор баҳоси оддий

усулда етиштирилган маҳсулотларга нисбатан, табиийки, 4-5 баробар юқори
бўлади. Бу унинг нафақат сифатли экологик тоза маҳсулот эканлигида, балки
экинларни

парваришлаш

пайтида

минерал

ўғитлар

ишлатилмаган,

зараркунанда ва ҳашаротларга қарши заҳарли химикатлардан фойдаланилмаган
далалардаги экинлар ҳосилдорлиги анча паст бўлишида ҳамдир. Бундай
шаротида маҳсулот таннархи анча юқори бўлиб, баҳо ортишига сабаб бўлади.
Табиийки, 4-5 баробар қиммат маҳсулотни харид қилувчи бозор сегменти
миқдор жиҳатидан анча чегараланган.

3. Глобал иқтисодий ва демографик масала.

Бугунги кунда дунёда ҳамон

аломатлари кузатилаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз, сайёрамизда
тобора сезилиб бораётган глобал ҳарорат кўтарилиши ҳодисаси, турли
давлатларда турлича йўналишларда намоён бўлаётган демографик вазият


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётнинг барча тармоқларига, айниқса қишлоқ хўжалигига ўзининг
сезиларли таъсирини кўрсатмоқда[3].

Қишлоқ хўжалиги соҳасини юритиш учун сув танқислиги, турли табиий

офатлар сони одатдагидан кўпайиши башорат қилинаётган бир пайтда,
сайёрамизда аҳоли сони ортиб бориши – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари
билан барқарор таъминлаш муаммосини ҳар бир давлатда “

бугунги куннинг

муҳим вазифаси, келажакнинг эса энг долзарб ижтимоий-иқтисодий
масаласига”

айлантираётганлиги экологик тоза маҳсулот етиштириш

масаласини бир қадар ортга суриб ташлаши мумкин. Чунки, одатда бунда
шароитда экологик тоза маҳсулот етиштириш эмас, балки турли усуллардан
фойдаланган ҳолда кўпроқ маҳсулот етиштириб, аҳоли талабини қондириш
масаласи устида қайғурилади.

Истеъмолчиларни чорва моллари орқали юқиши мумкин бўлган

касалликлардан ҳимоя қилиш, айтиш мумкин-ки, бугунги кунда савдо тизими
эмас, балки мамлакат миқёсида олиб борилаётган тадбирлар орқалигина амалга
оширилмоқда.

Жумладан,

Давлат

ветеринария

хизмати

томонидан

республикамиз ҳудудига юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш
ва эпизоотик ҳолат барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақолпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари
томонидан юқумли касалликларга ташхис қўйиш мақсадида қорамолларни
текшириш, бруцеллёз касаллиги бўйича диагностик кўрикдан ўтказиш тизими
йўлга қўйилган.

Шунингдек, ўта ҳавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш ва

кураш чора-тадбирлари доирасида қорамолларни оқсил, куйдирги, қорасон
касалликларига қарши эмлаш тадбирлари ташкил этилган.

Сут маҳсулотларининг инсон соғлиги учун хавфини камайтириш масаласи

доирасида мамлакатимизда шаклланган тизим фаолиятига эътибор қаратсак,
эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб
муаммолар ҳам мавжуд. Республика деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган
сут ва сут маҳсулотларини санитария, эпидемиология назоратига тортиш
имконияти пастлигича қолмоқда. Аксарият ҳолларда деҳқон бозорлари орқали
ёки жисмоний шахс мақомидаги сут сотувчи шахслар томонидан умуман
назорат тизимига тортилмаган сут ва сут маҳсулотлари истеъмолчиларга
етказиб берилмоқда.

Маълумки,

бугунги

кунда

деҳқон

ва

фермер

хўжаликларига

зооветеренария хизматлари кўрсатиш субъектлари сони, хизмат сифати ва
ҳажми жиҳатидан мавжуд талабларга жавоб бермайди. Бу, бир томондан чорва
моллари соғлиғига, маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатса, иккинчи
томондан, маҳсулотларнинг аҳоли учун зарар келтириши (турли юқумли
касалликлар) олдини олиш имкониятини пасайтиради. Шу боисдан хавфсиз
чорвачилик маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш тизими
республикамизда маҳсулот етиштириш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
бир қадар хусусиятлари билан ажралиб туриши лозим. Бунда энг мақбул тизим
сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади (2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Истеъмолчиларга сифатли чорвачилик

маҳсулотлари етказиб бериш тизими

Маҳсулот сифати ошишини

билвосита амалга оширувчи

тизимлар

Маҳсулот сифати ошишини

бевосита амалга оширувчи

тизимлар

Сут маҳсулотларини савдога чиқариш
олдидан бевосита ветсанитария назорати
(савдо қилиш учун рухсат бериш).

Маҳсулотни савдога чиқариш олдидан
ва савдо қилиш жараёнида бевосита
ветсанитария назоратини йўлга
қўйиш орқали

Чорвачилик хўжаликларига
зооветеринария хизматлари кўрсатиш ва
маҳсулотларни қайта ишлаш тизимини
ривожлантириш орқали

Хусусий зооветеринария хизматлари
кўрсатувчи шахобчаларни
ривожлантириш орқали

Сут маҳсулотлари билан савдо қилиш
жараёнида кун давомида тўсатдан
назорат текширувини амалга ошириш

Давлат мулкчилиги асосида фаолият
юритувчи зооветеринария
шахобчаларини ривожлантириш орқали

Сут маҳсулотлари билан савдо қилиш
жараёнида жамоатчилик назоратини
йўлга қўйиш

Маҳсулот етиштирувчиларнинг
зооветеринария хизматлари кўрсатувчи
кооперативлари орақали

Истеъмолчиларнинг оператив тарзда бозор маъмурияти қошида ташкил

этилган гуруҳга ёзма ёки оғзаки мурожаати асосидаги назорат

текширувлари орқали

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига инвестициялар киритишни

молия-кредит, солиқ тизимлари орқали қўллаб-қувватлаш йўли билан маҳсулот

сифатини ошириш орқали инсон соғлиги учун ҳавфсиз маҳсулотларни савдога

чиқариш

2- расм. Истеъмолчиларга сифатли сут маҳсулотлари етказиб бериш

тизмини ривожлантириш йўналишлари

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Бунда маҳсулот сифатини ошириш ва инсон соғлиғи учун хавфсиз

маҳсулотларни бозор орқали истеъмолчиларга таклиф этиш имкониятларини
оширишда - маҳсулот сифати ошишини бевосита амалга оширувчи тизим
орқали маҳсулот сифатини назорат қилиш тавсия қилинади.

Маҳсулот сифатини назорат қилувчи бевосита тизимда, уюшган савдо

тизими объектларида ташкил этилган маҳсулот сотиш жараёнини ветеринария-
санитария назоратини олиб бориш орқали сифатли ва хавфсиз маҳсулот
сотишни йўлга қўйиш назарда тутилса, билвосита ҳолатда бозорларга кириб
келаётган

маҳсулотларнинг

бевосита

маҳсулот

ишлаб

чиқарувчи

субъектлардаги чорва молларининг хавфли касалликлар билан касалланиш
олдини олиш тизими назарда тутилади. Ушбу тизимлар фаолияти доимий
бўлиши лозим. Аммо бу ерда бевосита тизимда субъектив омиллар таъсирида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулот сифатини назорат қилиш сифати пасайиши имкони анча юқори бўлиб,
назорат кучайиши туфайли тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир этиши ҳам
мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, сутни қайта ишлаш тармоқларини

ривожлантириш, модернизация қилиш, соҳага инвестицияларни жалб этишни
рағбатлантириш, чорва молларини юқумли касалликларга қарши эмлаш ва
касалликларга қарши кураш тадбирларини давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлаш аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар етказиб беришнинг асоси
бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

United Nations. 1975. Report of the World Food Conference.Rome 5-16

November, 1974. New York.

2.

Абдуллаева С.С. Истеъмолчиларга экологик хавфсиз ва сифатли гўшт-

сут маҳсулотлари етиштириб бериш тизимини ривожлантириш йўллари. –
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. ТДИУ. –Т.:
2014, 89-б.

3.

Хушматов Н.С., Абдуллаева С.С. Деҳқон ва фермер хўжаликларида

экологик тоза сут етиштириш ва бозорга таклиф этиш тизимини
ривожлантиришдаги илмий-амалий масалаларга доир услубий тавсиялар. – Т.,
2014, 20-б.

Библиографические ссылки

United Nations. 1975. Report of the World Food Conference.Rome 5-16 November, 1974. New York.

Абдуллаева C.C. Истеъмолчиларга экологик хавфеиз ва сифатли гушт-сут махеулотлари етиштириб бериш тизимини ривожлантириш йуллари. -Республика илмий-амалий конференцияси материаллари туплами. ТДИУ. -Т.: 2014, 89-6.

Хушматов Н.С., Абдуллаева С.С. Дсхкон ва фермер хужаликларида экологик тоза сут етиштириш ва бозорга таклиф этиш тизимини ривожлантиришдаги илмий-амалий масалаларга дойр услубий тавсиялар. - Т., 2014,20-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов