Актуальные вопросы совершенствования денежно-кредитной политики на основе инновационных идей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-20
23
5
Поделиться
Шомуродов, Р. (2016). Актуальные вопросы совершенствования денежно-кредитной политики на основе инновационных идей. Экономика и инновационные технологии, (1), 13–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8590
Р Шомуродов, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы опыт развитых стран по совершенствованию монетарной политики путем применения косвенных инструментов на основе внедрения инновационных идей. Также сформулированы научные и практические предложения по внедрению зарубежного опыта для дальнейшего совершенствования монетарную политику Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Т. Шомуродов,

и.ф.н., доц. ТМИ

МОНЕТАР СИЁСАТНИ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР АСОСИДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

В

статье

проанализированы

опыт

развитых

стран

по

совершенствованию монетарной политики путем применения косвенных
инструментов

на

основе

внедрения

инновационных идей. Также

сформулированы научные и практические предложения по внедрению
зарубежного опыта для дальнейшего совершенствования монетарную
политику Узбекистана.

In article includes the analysis experience of the developed countries on

perfection of a monetary policy by application of indirect instruments on the basis of
introduction of innovative ideas. Also scientific and practical offers on introduction
of foreign experience for future improvement monetary policy of Uzbekistan are
formulated.

Калитли сўзлар:

монетар сиёсат, монетар кўрсаткичлар, инновацион

ғоялар, монетар сиёсатнинг билвосита воситалари, очиқ бозордаги
операциялар, ҳукумат қимматли қоғозлари, депозит сертификатлари.

Монетар сиёсатни инновацион ғоялар асосида такомиллаштиришнинг

назарий ва амалий масалалари тўғрисида турли хил назариялар мавжуд бўлиб,
улар ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи турли оқимларни ташкил
этади. Ана шу оқимлар мажмуида монетаризм ва кейнсчилик оқимини ушбу
соҳадаги энг йирик ва энг етакчи ғоявий йўналиш сифатида ажратиб кўрсатиш
мумкин. Шу сабабли, монетар сиёсатнинг илмий-назарий асосларини
кейнсчилик ва монетаризмнинг асосий назарий концепциялари ҳамда бу
борадаги илмий тадқиқотлар ташкил этади.

Шунингдек, ушбу масалалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар тўғрисида

туб қарашга эга бўлмасдан туриб, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва
унинг самарадорлигини кескин ошириш ҳамда қўйилган устувор мақсадларга
муваффақиятли даражада эришиш мумкин эмас. Шу сабабли дунёда глобал
инқирознинг айни пайтга қадар илмий ечимлари топилмаётган мураккаб
муаммоларини бартараф этишда монетар сиёсатни инновацион ғоялар асосида
такомиллаштириш масалалари муҳим амалий аҳамиятга эга.

Классик иқтисодий мактаб вакилларидан – А. Смит, У. Петти, Д. Рикардо,

Д. Фуллартон, А. Маршалл, И. Фишер, А. Пигу кабиларнинг пул муомаласи ва
монетар сиёсат назарияси муаммоларига оид кўплаб илмий тадқиқотлари барча
мутахассисларга маълум. Уларнинг илмий ишларида кейнсчилик ва
монетаризмга қадар пулга бўлган талаб, пул таклифи, пулнинг миқдорийлик
назарияси, пулнинг айланиш тезлиги ва алмашув тенгламаси каби масалалар
ўзига хос тарзда тадқиқ этилган ҳамда илмий хулосалар шакллантирилган.

Ўз навбатида, уларнинг назарий концепциялари замонавий иқтисодий

мактабларнинг иқтисодчи олимлари томонидан ўрганилди, таҳлил қилинди ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

амалий тадқиқотлар асосида бугунги кун талабларига мувофиқ ҳолда
такомиллаштирилди. Шунингдек, хорижий мамлакатлар иқтисодиётида пайдо
бўлиб турган турли даражадаги макроиқтисодий ва молиявий муаммолар
монетар ҳамда фискал сиёсатни инновацион ғоялар асосида такомиллаштириш
орқали босқичма-босқич бартараф этилган.

Монетар сиёсатни инновацион ғоялар асосида амалга ошириш ва

такомиллаштиришда ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатлар
иқтисодиётида макроиқтисодий мувозанатни таъминлашда кейнсчилик ва
монетаризм концепцияси муҳим амалий аҳамиятга эга бўлди.

Кейнсчилик концепцияси, асосан, XX асрнинг 30-40-йилларида яхлит

ғоявий оқим сифатида тўлиқ шаклланди ва у макроиқтисодий назарияда ҳамда
давлат иқтисодий сиёсатининг дастурларида бош ўринни эгаллаган эди. Унинг
асосчиси XX асрнинг энг машҳур иқтисодчиларидан бири Буюк Британиялик
иқтисодчи Жон Мейнард Кейнс эди [1].

Маълумки, Кейнс ва унинг тарафдорларининг назарий қарашлари ва

амалий ёндашувлари ХХ асрнинг 70-йилларигача энг кенг тарқалган ҳамда
машҳур назария бўлиб қолди. Айниқса, ХХ асрнинг 60-йилларида АҚШда юз
берган иқтисодий юксалиш етти йилдан ортиқ давом этди. Бундай узоқ давом
этган инқирозсиз ривожланиш, Кейнс назарияси узоқ муддатли ривожланишни
кафолатлайдиган, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг юқори
даражада самарадорлигини таъминлайдиган назария, деган фикрнинг кенг
миқёсда тарқалишига сабаб бўлди.

Ўз навбатида, кейнсчилик ва монетаризмнинг пул-кредит концепциялари,

жумладан Ж. Кейнснинг “Арзон пуллар” назарияси АҚШ, Канада, Буюк
Британия, Япония, Германия, Франция, Италия каби ривожланган
давлатларнинг марказий банклари фаолиятида муваффақиятли қўлланилди. Бу
эса ушбу мамлакатларда узоқ йиллар давомида иқтисодий ўсишни
таъминлашда, юзага келган макроиқтисодий ва молиявий муаммоларни
бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди (1-жадвал).

1-жадвал.

Ривожланган давлатлардаги ЯИМнинг реал ўсиши динамикаси, фоизда

Мамлакатлар

1985-

1994

й.й.

1995-

2004

й.й.

2007

й.

2008

й.

2009 й.

2013

й.

2014

й.

1

2

3

4

5

6

7

8

АҚШ

2,9

3,2

1,8

-0,3

-2,8

1,9

2,8

Евроҳудуд

1,9

2,0

3,0

0,4

-4,4

-0,5

1,2

Германия

2,7

1,3

3,4

0,8

-5,1

0,5

1,7

Франция

2,1

2,1

2,3

-0,1

-3,1

0,3

1,0

Италия

2,1

1,7

1,7

-1,2

-3,8

-1,9

0,6

Япония

3,4

1,3

2,2

-1,0

-5,5

1,5

1,4

Англия

2,6

2,5

3,4

-0,8

-5,2

1,8

2,9

Канада

2,5

3,4

2,0

1,2

-2,7

2,0

2,3

Жадвал World Economic Outlook, September 2003, page 174 ва World Economic

Outlook, April 2014, page 181 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал маълумотларига кўра, ривожланган давлатларда узоқ йиллар

давомида ўртача 2-3 фоиз атрофида иқтисодий ўсиш кузатилган. Шунингдек,
2008-2009 йилларда глобал инқироз таъсири туфайли иқтисодий пасайишдан
сўнг, 2013-2014 йиларда яна иқтисодий ўсиш таъминланган. Ушбу
мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг таъминланишига, назаримизда, қуйидаги
омиллар таъсир қилди:

- барча мамлакатлар ҳукуматлари, Марказий банклари, Иқтисодиёт ва

молия вазирликлари томонидан глобал инқирозга қарши чора-тадбирлар
дастурининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши;

- жаҳон бозорида нефть ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари нархларининг

талабга мувофиқ равишда пасайиши ва барқарорлашуви;

- дунё иқтисодиётида арзон пул-кредит сиёсатининг юритилиши

натижасида пул ва кредитга бўлган реал талабнинг ошиши ҳамда иқтисодий ва
инвестицион фаолликнинг кучайиши;

- жаҳон бозорида олтин ва бошқа рангли металларга бўлган талаб ва

таклифнинг мувозанатлашуви;

- халқаро фонд бозорларида мутаносибликнинг таъминланиши, хусусан

халқаро фонд бозорлари индексининг инқироздан олдинги даражадан ҳам
юқорига кўрсаткичга кўтарилиши;

- инфляция суръатларининг кескин пасайиши ва иқтисодий ўсишни

таъминлашга замин яратилиши.

Айни пайтда ҳам глобал инқирознинг жиддий муаммоларини бартараф

этиш мақсадида дунёнинг кўпчилик давлатларида арзон пул–кредит сиёсати
кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Англия банкида фоиз ставкаси 0,50, АҚШ
Федерал захира тизимининг фоиз ставкаси 0,25 , Японида 0,10, Европа
Марказий банкида 0,05 фоизни ташкил этади [2]. Бу эса ушбу давлатларда
пулга, кредитга бўлган реал талабни ва инвестицион фаолликни оширишга
ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар Марказий банкларининг

монетар сиёсат борасидаги тажрибаларини ўрганиш натижалари кўрсатадики,
йиллар давомида монетар сиёсат инновацион ғоялар таъсирида такомиллашиб
борган ва ушбу жараён, айниқса, глобал инқирознинг жиддий муаммолари
сақланиб қолаётганлиги туфайли ҳамон давом этмоқда.

Хорижий мамлакатлардаги энг жиддий макроиқтисодий муаммолардан

бири юқори даражадаги ишсизликдир. Инқироз таъсирини юмшатишга
қаратилган чора-тадбирларга қарамасдан, бир қатор хорижий мамлакатларда
ишсизлик даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда (1-расм).

1-расм маълумотларига кўра, ҳатто 2015 йилда ҳам ушбу давлатларда

ишсизлик даражаси ўртача 10,9 фоиздан юқорилигича қолмоқда. Фақат АҚШ,
Хитой ва Ҳиндистон каби саноқли давлатларда ишсизлар сони 2015 йилнинг
ўтган даврида 2009 йилга нисбатан бироз камайган, холос. Юқори даражадаги
ишсизликнинг сақланиб қолиши иқтисодиётда жуда ёмон ҳолат бўлиб,
ҳукуматнинг тўла бандлиликни ва иқтисодий ўсишни таъминлашга оид чора-
тадбирларига салбий таъсир этади. Ушбу тенденциялар таҳлили дунёдаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатлар бўйича яқин йиллар ичида ишсизликни камайтириб
бўлмаслигидан яққол далолат беради. Бунинг сабаби қуйидаги омиллар билан
изоҳланади:

- тараққий этган мамлакатларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

соҳалари ниҳоятда автоматлаштирилган бўлиб, ишчи кучи талаб қилмайди ва
уларнинг ўрнига машина, механизм ва роботлар ишлайди;

- реал секторда, хусусан, завод ва фабрикаларда ишлаб чиқаришда

ишчилар ўрнига машина, механизм ва роботлардан кенг фойдаланиш ҳисобига
ортиқча сарф-харажатларни тежаш тенденцияси сақланиб қолган;

- машина ва механизмлар ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармайди.

8,6

9,6

10,8

10,3

4,1

4,9

25,6

8,9

9,4

22,5

5,3

11,1

0

5

10

15

20

25

30

И

сп

ан

и

я

Б

елг

и

я

Гр

ец

и

я

А

К

Ш

Е

в

ро

ху

ду

д

Т

урк

и

я

П

оль

ш

а

Ф

ра

н

ц

и

я

К

олу

мб

и

я

Ð¥

и

то

й

Ð¥

и

н

ди

ст

он

В

ен

гри

я

1-расм. 2015 йилнинг ўтган 6 ойида хорижий мамлакатларда ишсизлар

сонининг ўсиши, фоизда

.

Манба: The Economist, Economic and financial indicators. July 25

th

2015, page 80

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


Инқироз таъсирида 2009 йилда ва кейинги йилларда хорижий давлатларда

ЯИМ ҳажмининг пасайиши натижасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
ҳажми камайиб бюджет тақчиллиги кўпайди. Хорижий давлатларда 2015
йилнинг ўтган даврида ҳам бюджет тақчиллигини камайтиришга оид чора-
тадбирлари ижобий натижа бермади (2-расм).

-4,4

-6,8

-4,1

-4,1

-4,8

-2,1

-2,5

-3,8

-0,8

-8

-7

-6

-5

-4

-3

-2

-1

0

А

К

Ш

Б

ую

к

Б

ри

та

н

и

я

И

сп

ан

и

я

Гр

ец

и

я

Ф

ра

н

ц

и

я

Я

п

он

и

я

Е

в

ро

ху

ду

д

М

ала

й

зи

я

Ð¥

и

н

ди

ст

он

2-расм. Хорижий мамлакатларда 2015 йилнинг 6 ойида бюджет

тақчиллиги ЯИМга нисбатан, фоизда

Манба: The Economist, Economic and financial indicators. July 25

th

2015, page 80

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2-расм маълумотларига кўра, ҳатто 2015 йилнинг ўтган даврида ҳам ушбу

давлатларда бюджет тақчиллиги батамом бартараф этилмаган. Фақат АҚШ,
Франция ва Ероҳудуд бюджет тақчиллигини 2009 йилга нисбатан бироз
камайтирган, холос. Ушбу муаммо ҳам дунё иқтисодиётида узоқ йиллар
сақланиб қоладиган асосий муаммолардан биридир.

Таъкидлаш жоизки, халқаро амалиётга мувофиқ бюджет тақчиллигининг

миқдори ЯИМнинг 3 фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Агар ушбу кўрсаткич
ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошиб кетса, у мамлакат иқтисодиёти учун салбий
ҳолат бўлиб, бу ҳолат мамлакат иқтисодиётини издан чиқара бошлайди. Шу
сабабли, ҳар бир давлат бюджет тақчиллигини камайтириш борасида оқилона
сиёсат юритиши, хусусан, солиқ имтиёзларини кўпайтириши ва ишлаб
чиқаришни рағбатлантириши асосида инвестициялар ҳажмини, пировардида
ишлаб чиқаришни кенгайтириб бориши мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, кўп мамлакатларда ташқи қарзлар миқдори ҳам юқори. Ушбу

кўрсаткич 2014 йилда ЯИМга нисбатан Японияда 243,5 фоизни, Бахрейнда 180,
Италияда 134,5, АҚШда 105,7, Грецияда 160, Ироқда 130, Евроҳудудда 95,6,
Канадада 87,4, Англияда 91,5, Францияда 95,8, Греманияда 74,6 фоизга етди.
Қозоғистон ва Қирғизистонда 100 фоиздан, Украинада 60, Гуржистон ва
Тожикистонда 55 фоиздан ошиб кетган [3]

.

Халқаро амалиётдан маълумки, ташқи қарзнинг ҳажми ЯИМнинг

60 фоизидан ошиб кетадиган бўлса, у мамлакат иқтисодиётини издан чиқара
бошлайди. Шу боис ҳар бир давлат ташқи қарз борасида оқилона сиёсат
юритиши, инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини
мунтазам равишда ошириб бориши мақсадга мувофиқдир.

Глобал инқироз туфайли юзага келган жиддий муаммолар узоқ давом

этадиган жараён бўлиб, у ҳар бир давлатда қатъий чоралар кўришни, хусусан
макроиқтисодий, инвестиция, монетар ва фискал сиёсат самарадорлигини
кескин оширишни тақозо этади. Дунё иқтисодиётидаги ушбу жиддий ва
мураккаб муаммоларни бартараф этишда монетар сиёсат соҳасидаги чора-
тадбирларни самарали амалга ошириш муҳим амалий аҳамият касб этади.

Марказий банкларнинг очиқ бозор операциялари илк марта юзага

келганида унинг объекти бўлиб фақат ҳукумат томонидан чиқарилган
қимматли қоғозлар ҳисобланар эди. Йиллар ўтиши билан Марказий банкнинг
очиқ бозор операциялари объектлари сонини ошириш йўли билан, унинг очиқ
бозор сиёсатини такомиллаштириш ғояси пайдо бўлди, мазкур инновацион
ғоянинг амалиётга татбиқи натижасида объектлар сони кўпайди.

Хусусан, ҳозирги даврда, ҳукуматнинг қимматли қоғозларидан ташқари,

депозит сертификатларидан (Нидерландия, Дания, Испания Марказий
банклари, Европа Марказий банки), молиявий векселлардан (Англия Марказий
банки, Швециянинг Рикс банки, Германиянинг Бундесбанки, Япония Марказий
банки), корпоратив облигациялардан (Жанубий Корея, Чили, Россия Марказий
банклари) очиқ бозор операцияларининг объекти сифатида кенг ва самарали
фойдаланилмоқда[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ

бозор операциялари мавжуд эмас. Бунинг сабаби шундаки, унинг очиқ бозор
операцияларининг объекти бўлиб, фақат Ўзбекистон ҳукуматининг қимматли
қоғозлари – давлат қисқа муддатли облигациялари ва давлат ўрта муддатли
хазина мажбуриятлари ҳисобланар эди. Республикамиз Давлат бюджетини
2005 йилдан буён профицит билан бажарилаётганлиги сабабли, 2010 йилда
давлат қисқа муддатли облигацияларининг, 2013 йил 1 январидан бошлаб эса,
давлат ўрта муддатли хазина мажбуриятларини эмиссия қилиш тўхтатилди. Шу
тариқа, Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари барҳам топди.

Фикримизча, Марказий банкининг очиқ бозор операцияларини бошқа

турдаги қимматли қоғозлардан, хусусан, тижорат банкларининг депозит
сертификатлари ва узоқ муддатли облигацияларидан объект сифатида
фойдаланган ҳолда, йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун етарли имкониятлар,
шарт-шароитлар мавжуд. Яъни, биринчидан, тўловга қобиллиги ва
ликвидлилиги талаб даражасида бўлган тижорат банклари мавжуд. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “Шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, агар 2011 йилда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки
юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда
республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди”[5].
Иккинчидан, тижорат банклари депозит сертификатлари ва узоқ муддатли
облигацияларининг катта ҳажмдаги эмиссияси мавжуд. 2015 йилнинг 1 январь
ҳолатига, республикамиз тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган
депозит сертификатлари миқдори 689,7 млрд. сўмни, узоқ муддатли
облигацияларининг миқдори эса, 310,2 млрд. сўмга етди [6].

Монетар сиёсат соҳасидаги яна бир инновацион ғоя расмий олтин-валюта

захираларини тўлиқ Марказий банкнинг балансида тўплаш орқали захираларни
бошқариш самарадорлигини ошириш ва Марказий банкнинг валюта сиёсатини
такомиллаштириш таклифидир.

ХХ асрнинг 60-йилларида ушбу ғоя Ғарбий Европа мамлакатларида

туғилди. Унинг амалиётга татбиқи расмий олтин-валюта захираларини
бошқариш самарадорлигини ошириш имконини берди. Хусусан, давлатнинг
ташқи қарзини кескин ошириш имконияти чеклаб қўйилди. Яъни Марказий
банк давлатнинг ташқи қарзини ўзининг валюта маблағлари ҳисобидан тўлаб
беради. Аммо фақат битта шарт билан, у ҳам бўлса, Ҳукуматнинг Марказий
банкдаги жорий ҳисобрақамида хорижий валютада тўланадиган сумманинг
миллий валютадаги эквиваленти мавжуд бўлса.

Ўз навбатида, Марказий банкнинг балансидаги валюта захираларини

бошқариш тизими ҳам йиллар давомида такомиллашиб борди. Айниқса,
евровалюталар бозорининг пайдо бўлиши Марказий банкларнинг расмий
валюта захираларини бошқариш имкониятини кескин оширди.

Маълумки, евровалюта бозори ХХ асрнинг 60-йиллари бошида дастлаб

евродоллар бозори сифатида Лондон, Франкфурт ва Люксембург шаҳарларида
пайдо бўлди. Кейин эса, Япония, Сингапур, Канада, Багам ва Кайман
оролларида пайдо бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, своп операциялари расмий олтин-валюта захираларини

бошқаришнинг кенг тарқалган усулларидан бирига айланди. Ҳолбуки, своп
нисбатан янги валюта операцияси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, валютавий своп валюта захираларини валюта

рискидан ишончли ҳимоя қилади. Аммо катта даромад келтирмайди. Шу
жиҳати билан валютавий своп операциялари Марказий банкларни кўпроқ ўзига
жалб этади.

Ўзбекистонда амалга оширилган қатъий макроиқтисодий, монетар, фискал

ва фаол инвестиция сиёсати натижасида Марказий Шарқий Европа ва МДҲ
мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб 1996 йилдаёқ ишлаб чиқаришнинг
пасайиши тўхтатилиб, 1,6 фоизлик иқтисодий ўсишга эришилди. 1997 йилда
эса ЯИМнинг реал ўсиши 5,2 фоизни ташкил этди.

Агар 1996-2004 йилларда мамлакатимизда ўртача 28 фоизлик инфляция

шароитида 4,4 фоизлик барқарор иқтисодий ўсишга эришилган бўлса, глобал
инқироз таъсирига қарамасдан, сўнгги 10 йил давомида Ўзбекистонда ўртача
8 фоиздан юқори бўлган барқарор иқтисодий ўсиш кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилда ҳам дунё иқтисодиётида глобал инқироз

давом этмоқда. Унинг таъсирига қарамасдан, сўнгги йилларда ўртача 8
фоиздан юқори бўлган барқарор иқтисодий ўсиш таъминланаётганлиги
хусусида Юртбошимиз И.А. Каримов шундай дейдилар: “Жаҳон миқёсидаги
глобал инқироз ҳали-бери давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли
давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш
суръалари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб қолмоқда. Янги - 2015
йилда ҳам ана шундай юксак ўсиш суръатлари кўзда тутилмоқда”[7]. Бу эса
Марказий банк томонидан Ҳукумат билан биргаликда юритилаётган қатъий
монетар сиёсат ва изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасидир.

Умуман, Ж. Кейнснинг пул таклифини рағбатлантиришга қаратилган

“Арзон пуллар” назариясини республикамиз амалиётида қўллаш, ўз навбатида,
аҳоли ва корхоналарнинг тўловга қобил талаби даражасини кескин ошириш
имконини беради. Монетар сиёсат борасидаги ушбу чора-тадбир натижасида
эса миллий иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик
даражасини тобора ошириб бориш имконияти яратилади.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, монетар сиёсат борасидаги инновацион

ғояларни хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Ўзбекистон амалиётига
татбиқ этиш, ўз навбатида, республикамизда амалга оширилаётган монетар
сиёсатни янада такомиллаштириш ва иқтисодиётимизда эришилган
макроиқтисодий барқарорликни тобора мустаҳкамлаш имконини беради.

Шунингдек, монетар сиёсат ҳар қандай давлатда пулга бўлган талаб ва пул

таклифини, пул массаси, кредит, молия бозорлари ва банк тизими
ликвидлилигини, тўлов баланси ҳамда иқтисодиётни тартибга солишнинг энг
муҳим ва самарали воситаси бўлиб қолаверади. Бу эса ривожланган
давлатларнинг илғор тажрибаларини янада чуқурроқ ўрганишни, уларнинг йўл
қўйган хатоларини такрорламасликни, глобал инқироз шароитида монетар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

сиёсат самарадорлигини оширишда тегишли илмий-назарий хулоса, таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқишни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Харрис Л. Денежная теория: Пер. с англ. /Общ. ред. и вст. ст. Усоскина

В.М. –М:. Прогресс, 1990.-750 с. стр. 136.

2. quote.rbc.ru/macro/country/25.shtml сайти маълумотлари.
3. IMF, World Economic and Financial Surveys, World Economic Outlook,

(Washington April 2014), List of Tables, page 192, Interfax ва Regional Economic
Outlook: Middle East and Central Asia маълумотлари.

4. Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и практика. – М.:

Московская финансово-промышленная академия, 2011. - С. 737.

5. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. – Т.:
Ўзбекистон, 2015. - Б. 6.

6. 2014 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2015

йилга мўлжалланган асосий йўналишлари//Бозор, пул ва кредит. – Т., 2015. -
№1. - Б. 26.

7.

Президент

Ислом

Каримовнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. //Тошкент оқшом, 2014 йил 6 декабрь, №240 (12.801),
1-бет.

Библиографические ссылки

Харрис Л. Денежная теория: Пер. с англ. /Общ. ред. и вот. ст. Усоскина В.М. -М:. Прогресс, 1990.-750 с. стр. 136.

quote.rbc.ru/macro/country/25.shtml сайти маълумотлари.

IMF, World Economic and Financial Surveys, World Economic Outlook, (Washington April 2014), List of Tables, page 192, Interfax ва Regional Economic Outlook: Middle East and Central Asia маълумотлари.

Моисеев C.P. Денежно-кредитная политика: теория и практика. - М.: Московская финансово-промышленная академия, 2011. - С. 737.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом этгириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. - Т.: Узбекистан, 2015. - Б. 6.

2014 йилда пул-кредит сохасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2015 йилга мулжалланган асосий йуналишлари//Бозор, пул ва кредит. - Т., 2015. -№1.-Б. 26.

Президент Ислом Каримовнинг Узбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 22 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. //Тошкент окшом, 2014 йил 6 декабрь, №240 (12.801), 1 -бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов