Влияние развития международных финансовых центров на развитие финансового рынка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-149
30
3
Поделиться
Хужакулов, Х., Алимардонов, Э., & Хужакулов, Ш. (2016). Влияние развития международных финансовых центров на развитие финансового рынка. Экономика и инновационные технологии, (1), 141–149. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8657
Х Хужакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 к.э.н., доцент

Э Алимардонов, Университет мировой экономики и дипломатии

старший научный сотрудник

Ш Хужакулов, "Восток Рус Авто"

управляющий совместным предприятием

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены особенности, присущие развитию международных финансовых центров, механизмы их оценки, условия формирования и развития их в национальной экономике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х. Хужакулов,

и.ф.н., доц. ТДИУ,

Э. Алимардонов

,

катта илмий-ходим изланувчи, ЖИДУ,

Ш.Х. Хужакулов,

“Восток Рус Авто” қўшма корхонаси менежери

МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИГА ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ

МАРКАЗЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАЪСИРИ

В статье освещены особенности, присущие развитию международных

финансовых центров, механизмы их оценки, условия формирования и развития
их в национальной экономике.

This article reveals peculiarities and assessment mechanism of the international

financial centers development, conditions of the formation and development of
international financial centers in a national economy.

Калитли сўзлар:

халқаро молиявий марказ, молия бозори, иқтисодий ўсиш

ва ривожланиш, саноатни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш, умумий
иқтисодий-ижтимоий муҳит, молиявий инновация, эркинлаштириш.


Замонавий ва илғор технологияларга асосланган инновацион ривожланиш,

фаровон турмуш тарзи турли муносабатлар билан боғлиқ молиявий ва
иқтисодий кўрсаткичларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди, албатта. Шу
билан бирга, анъанавий молиявий марказ шаҳарларда ҳам янги ўзгаришларни
юзага келтиради. Айни пайтда, юртимиз шаҳарларини комплекс қуриш бўйича
қабул қилинган дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида Тошкент,
Фарғона, Қўқон, Марғилон, Наманган, Урганч, Қарши, Термиз, Самарқанд ва
бошқа кўплаб шаҳарларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда.

Буюк Британиянинг нуфузли “Economist” журналининг берган баҳосига

кўра, Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун
қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 шаҳар орасида 58-ўринни эгаллади
ва жаҳон таснифида яшаш учун энг қулай бўлган йирик шаҳарлар қаторига
киритилди[1]. Бу эса, мамлакатимиз шаҳарларини иқтисодий-молиявий қудрати
ва инфратузилмасини ривожлантиришга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор
берилаётганлигини тасдиқлайди.

Шунингдек, халқаро молиявий марказларга илмий, объектив ва комплекс

баҳо бериш, уларнинг тажрибаларини жамлаш асосида миллий молия бозорини
ривожлантириш ва бу борада янги инновацион ишланмаларни яратиш мумкин.

Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, молиявий марказлар ривожланишида

аввал, молиявий ресурслар бозоридаги кучли рақобат ҳисобига халқаро
интеграциялашган молия бозорида барқарор ва самарали рақобат юзага келган
бўлса, бугунги кун ва келажакда молиявий марказлар тараққиётини инновацион
“Экотизим молиявий марказлари” белгиламоқда[3]. Фикримизча, истиқболда
марказларнинг хусусиятлари тармоқларнинг глобал даражада боғлиқлигининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кучайиши ҳисобига, бир нечта ёки барча молиявий марказларга хос
хусусиятлар билан ажралиб туради.

Таҳлилларимиз натижаларига кўра, халқаро молиявий марказлар жаҳон

миқёсидаги шаҳарларнинг ўзаро алоқаларининг кенгайиши ва ундаги молиявий
оқимларнинг ортиши натижасида шаклланади. Маълум шаҳарнинг халқаро
молиявий марказ сифатида ривожланиши молия бозорида яратилган шарт-
шароитга, иқтисодий ўсиш ва ривожланиш имкониятларига, саноатнинг
қўллаб-қувватланишига, шаҳарда хизмат кўрсатиш даражаси ва стандартлари,
умумий миллий муҳит ҳолатига боғлиқдир.

Кейинги йилларда халқаро молиявий марказларнинг географик

жойлашувида Шарқ мамлакатларининг жаҳон иқтисодиёти ва савдосида асосий
роль ўйнаётгани, у ерда барқарор ва янги халқаро молиявий марказларнинг
шаклланишига олиб келмоқда.

Аввал “Dow Jones Index Service Co.” ҳозирда эса, “The Standard & Poor’s

Dow Jones Index Co.” эгаси ҳисобланган “Chicago Mercantile Exchange Group
(CME)” билан “Xinhua News” Агентлиги биргаликда 2010 йилда Синьхуа-Доу-
Джонс халқаро молиявий марказлар ривожланиш индекси (Xinhua-Dow Jones
International Financial Center Development Index(IFCD Index))ни амалиётда эълон
қилди. Мазкур индекс охирги 5 йил давомида глобал миқёсда танилиб, янги,
инновацион халқаро молиявий марказ шаҳарларни барпо этишга хизмат
қилмоқда.

Синьхуа-Доу-Джонс халқаро молиявий марказлар ривожланиш индекси

баҳосига кўра, асосий 10 та халқаро молиявий марказларни юқори рейтингдан
пастга қараб санайдиган бўлсак, дастлаб Нью-Йорк бўлса, кейин Лондон,
Токио, Сингапур, Гонконг ва Шанхай (ўзаро алоқадор), Париж, Франкфурт,
Пекин ва Чикаго шаҳарлари ҳисобланади. Охирги 4 йилда биринчи 10 та
халқаро молиявий марказ шаҳарларнинг ўрни ўзаро ўзгариб турган бўлсада,
умуман, мазкур индексдаги 45 та шаҳар барқарор мавқеи ва ўз ўрнини
ўзгартирмасдан сақлаб келмоқда. Хусусан, IFCD индекси бўйича халқаро
молиявий марказ шаҳарларнинг 14 таси Осиё-Тинч океани ва Африка
минтақасида, 21 таси Европада ва 10 таси Америкада жойлашган. Шунингдек,
биринчи 10 таликдаги халқаро молиявий марказ шаҳарларнинг 5 таси Осиё ва
Тинч океани ҳавзасида, 3 таси Европада ва 2 таси Америкада жойлашган,
уларнинг жами молиявий марказ шаҳарлар ўртасидаги салмоғи мос равишда
35,7 %, 14,3 % ва 20 %ни ташкил қилган.

Мазкур индекс моделининг таркибий тузилиши молиявий марказнинг

экотизим инновацион назариясига, яъни “экологик муҳит ўзгаришига
жавобгарлик модели”га асосланади. Экотизимга асосланган халқаро молиявий
марказлар реал иқтисодиёт ривожига хизмат кўрсатиш билан бирга,
иқтисодиётнинг ўсиши ва ривожланишига асосан саноатни қўллаб
қувватланиши, молия бозори, хизмат кўрсатиш даражаси орқали, шунингдек,
муҳит ўзгаришини “умумий ҳолат” индикаторлари ўзаро мутаносиблиги билан
баҳолайди.

IFCD индекси марказ шаҳарлар молиявий рақобатбардошлигини икки хил

усулда илмий асосда умумлашган баҳосини ўзида акс эттиради. Молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

марказ шаҳарларнинг рейтингини аниқлаш имконини берадиган ҳар бир омил
субъектив сўров ва объектив кўрсаткичлар тизими орқали баҳоланади ва улар
индекс ҳисобида ўзига хос қарийб тенг вазнларга эга (1-расм).

-

Ҳар бир омилнинг индексдаги салмоғи, коэффициентларда. Уларнинг йиғиндиси яхлитлашдаги хатоликлар

ҳисобига 1 га тенг эмас.

1- расм. Халқаро молиявий марказларнинг ривожланиш индекси

(International Financial Centers Development Index, IFCD Index)нинг

таркибий тузилиши

Мазкур индексни ҳисоблаш қуйидаги тамойиллар асосида амалга

оширилади.

Биринчидан, маълумотларни бирхиллаштириш. Олинган ижобий ва салбий

натижалар қайта ишланиб кўрсаткичларни солиштириш учун нормал тақсимот
ҳолатига келтирилади. Бунда экстримал, яъни маълумотларни текислашга
салбий таъсир этувчи кўрсаткичлар тўпламдан чиқариб ташланади ва
аниқланган баҳолар стандарт мезон асосида таққослаш учун тайёр ҳолга олиб
келинади.

Иккинчидан, вазнлар тақсимоти. Индекснинг ҳар бир элементи иккита бир

хил вазнга эга кўрсаткичлар тизими орқали баҳоланади. Шунингдек, якуний
баҳони берувчи омиллар ҳам умумий рейтингга бир хил таъсир этиш
имкониятига эга. Ҳар бир босқичда аниқланадиган баҳолар кўрсаткичлар
сонига тенг тақсимланган ҳолда амалга оширилади.

Учинчидан, бешта ҳар бир омил баҳосини ҳисоблаш. Ҳар бир омил бўйича

олинган объектив ва субъектив баҳоларнинг ўртача арифметик қиймати
ҳисобланади.

Халқаро молиявий марказларнинг ривожланиш индекси

Молия

бозори

(0,21

)

Ўсиш ва

ривожланиш

(0,21)

Саноатни қўллаб-

қувватланиши

(0,19)

Хизматлар

(0,20)

Умумий

муҳит (0,20)

СУБЪЕКТИВ СЎРОВ ТИЗИМИ

(ҳар бир омилга 0,5 баллдан

жами 2,5 беради)

ОБЪЕКТИВ КЎРСАТКИЧЛАР ТИЗИМИ

(ҳар бир омилга 0,5 баллдан жами 2,5 беради ва у

2 босқичли кўрсаткичлар асосида шаклланади)

2-БОСҚИЧ

(ҳар бир, яъни юқоридаги 5 омилга 3 тадан ҳосилавий кўрсаткичлар асосида баҳо

берувчи 15 та объектив кўрсаткичлар тизими)

1-БОСҚИЧ

(ҳар бир, яъни юқоридаги 15 ҳосилавий кўрсаткичлар ҳисобланадиган 46 та объектив

кўрсаткичлар тизими)

ОМИЛЛАР


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Тўртинчидан, якуний баҳо. Бешта ҳар бир омил якуний баҳога ўзининг

таъсир этиш даражаси, салмоғи бўйича ҳисобланиб, яъни омил баҳосининг
салмоғига кўпайтирилиб, ёки жами 5 омил баҳосини ўрта арифметик
қийматини топиб, марказ шаҳар рейтинги аниқланади.

Индексдаги обеъктив кўрсаткичлар тизими ва вазни замонавий иқтисодий

ҳолатга қараб ўзгариб, такомиллашиб боради. Ҳар йили индекс
кўрсаткичларини ишончлиги, тўғрилиги ва иқтисодий аҳамияти ўрганилиб,
IFCD индексини ҳисоблашда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул
қилинади. Охирги уч йилда, замон талабларига кўра индекснинг айрим
кўрсаткичлари, хусусан, уларнинг номи мувофиқлаштирилган, сони тартибга
солинган, айрим янги индикаторлар қўшилиб, баъзилари тизимдан чиқариб
ташланган (1-жадвал).

1

-жадвал

Халқаро молиявий марказларнинг ривожланиш индексида вазни

баланслашган 2-босқич кўрсаткичлар тизими

Объектив кўрсаткичлар

тизими

(асосий 5 омил бўйича)

2-босқич кўрсаткичлар тизими

1

2

Молия бозори

(Financial market)

Капитал бозори (Capital market)
Валюта бозори (Foreign exchange market)
Банк ва суғурта бозори (Banking and insurance market)

Ўсиш ва ривожланиш

(Growth & development)

Бозор (капитал бозори)нинг ўсиши (Market growth)
Иқтисодий ўсиш (Economic growth)
Инновацияларни ўсиши (Innovation growth)

Саноатни қўллаб-

қувватланиши

(Industrial support)

Саноат соҳасидаги муносабатлар (Industrial relationship)
Саноат соҳасидаги таълим ва интеллектуал капитал
(Industrial talents)
Саноат соҳасига яратилган муҳит (Industrial climate)

Хизматлар

(Service level)

Инфратузилма (Infrastructure)
Ижтимоий (социал) бошқарув (Social management)
Иш ва ҳаёт (Job and life)

Умумий муҳит

(General environment)

Иқтисодий муҳит (Economic environment)
Сиёсий муҳит (Political environment)
Ижтимоий муҳит (Social environment)


Индексдаги объектив кўрсаткичлар тизимининг таркиби умумий ҳолда

қуйидагилардан иборат:

Молия бозори.

Капитал бозори шаҳардаги фонд бозори, облигация, товар

хомашё бўйича фьючерс битимлари ҳажми, қимматли қоғозлар бозорининг
байналминаллашув даражаси орқали ҳисобланади. Валюта бозори ҳудуднинг
глобал фьючерс биржаларидаги улуши, хорижий валюта захиралари, ундаги
валюта курсларининг ўзгариши орқали аниқланади. Банк ва суғурта бозори эса
марказда йирик банкларнинг бош офислари сони, суғурта мукофотлари ҳажми,
суғурта хизматлари билан ҳисобланади.

Ўсиш ва ривожланиш.

Бозор (капитал бозори)нинг ўсиши молиявий

марказда жойлашган биржа листингида янги облигациялар, компаниялар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сонини, акциялар бўйича битимлар ҳажмининг ўсиш суръати орқали
аниқланади. Ҳудуднинг иқтисодий ўсиши охирги беш йилда ЯИМнинг йиллик
ўсиш суръати, охирги уч йилда аҳолининг харид қувватини ўсиш суръати,
ижтимоий ҳимоя даражаси ва солиқ ставкаларини ўсиши орқали баҳоланади.
Инновацияларнинг ўсиши эса, технологик инновациялар, охирги 5 йилда
давлатнинг фан ва тараққиёт, илмий тадқиқот ишларига харажатлари,
шунингдек мазкур даврда ушбу харажатнинг 1 миллион аҳолидан 1 кишига
нисбатан йиллик ўсиш суръатига асосланади.

Саноатни қўллаб-қувватланиши.

Саноат соҳасидаги муносабатлар жами

ташқи савдо миқдори, молиявий хизматлар кўрсатувчиларнинг мустаҳкамлиги,
мультимиллий компаниялар индекси орқали ҳисобланса, саноат соҳасидаги
таълим ва интеллектуал капитал иқтидорли мутахассисларнинг тўпланиши,
олий таълимга инвестиция, таълим даражаси билан аниқланади. Саноат
соҳасига яратилган муҳит ишлаб чиқариш саноати, хизмат кўрсатиш ва Юқори
технологиялар саноати муҳити билан баҳоланади.

Хизматлар.

Марказ инфратузилмаси юк ташиш ишлари, аэропортларнинг

пассажирлар билан ишлаши ва ахборотлар билан ишлаш имконияти билан
баҳоланса, Ижтимоий (социал) бошқарув хизматлар соҳасидаги иш
ўринларининг жами иш ўринларидаги салмоғи, соҳа устидан назоратнинг
сифати, ҳукуматда рақамли бошқарув ва ишсизлик даражаси орқали
аниқланади. Ҳудуддаги иш ва ҳаёт даражаси яшашнинг минимал қиймати,
аҳоли пунктлари даражаси, иш муҳити билан ўлчанади.

Умумий муҳит.

Молиявий марказ шаҳарнинг иқтисодий муҳити унда

бизнес юритиш қулайлиги, нарх индекси, иқтисодий мустақиллик даражаси
билан аниқланса, сиёсий муҳити сиёсий барқарорлик ва мажбурлашларнинг
йўқлиги, давлатнинг коррупциядан холилик индекси билан ҳисобланади.
Ижтимоий

муҳит

эса,

ижтимоий

байналминаллашув

даражаси,

ахборотлаштириш даражасининг таниқлилиги, аҳолини ўз турмуш тарзидан
хурсандлиги, бахтлилик индекси орқали баҳоланади.

IFCD индексининг субъектив сўров тизими асосан қуйидаги мақсадли

саволлар билан амалга оширилади:

1. Сўровнома орқали 45 та намунавий шаҳарларнинг 5 та жиҳатига, яъни

молия бозори, ўсиш ва ривожланиши, саноатни қўллаб-қувватланиши, хизмат
кўрсатиш стандартлари ва мамлакатдаги умумий муҳитга баҳо бериш;

2. Субъектив баҳолаш орқали мамлакат иқтисодиёти ва молия тизимида

юқорида саналган 5та омилнинг нечоғлик аҳамиятли эканлиги ёки муҳимли-
гини аниқлаш.

3. BRICS

1

мамлакатларида молиявий марказлар ривожланишининг

ишончлилигига ўрганиш.

Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, мазкур индексни ҳисоблашда

таяниладиган асосий объектив кўрсаткичларда мамлакатимиз иқтисодиёти ва
молия бозори ҳолати бўйича ижобий иқтисодий рейтинглар эълон қилинмоқда.
Хусусан,

1

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1. Бизнес юритиш қулайлиги индекси (Convenience index of doing business)

мамлакатимизнинг тутган ўрни яхшиланиб бормоқда. Жаҳон банки ва халқаро
молия корпорациясининг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари,
қулай ишбилармонлик муҳити бўйича “Бизнесни юритиш – 2015” навбатдаги
йиллик йисоботига кўра республикамизнинг рейтинг кўрсаткичи 2014 йил
якунлари бўйича 189 мамлакат орасида 8 поғонага кўтарилган[4].

Кредитлаш

шартлари бўйича 2013 йилда 24 поғона, 2014 йилда 26 поғонага кўтарилган.
“Бизнесни юритиш – 2016” эълон қилинган мамлакатларнинг янги рейтингида
Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари бўйича жаҳоннинг
189 давлати орасида, 87-ўринни эгаллаган. Айниқса, “Кредитлаш тизими”
бўйича кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан бир йўла 63 поғонага кўтарилиб,
105-ўриндан 42-ўринга чиққан. Бу эса, охирги уч йилда мазкур рейтинг
кўрсаткичини 112 поғонага ортганлигини кўрсатади[5].

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “янги бизнесни қўллаб-қувватлаш” деб

аталадиган мезон бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни,
тузилган шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий
ночор корхоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг
самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. “Кичик бизнес
субъектларига кредит бериш” деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон
сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида
рейтингини 63 позицияга яхшилади. Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон
кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини
яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат
қаторидан жой олгани қайд этилган[2].

2. Технологик инновациялар кўпаймоқда ва юқори технологиялар саноати

муҳити ривожланмоқда. Мамлакатимиз молия бозорининг асосини банк тизими
ташкил этишини инобатга олган ҳолда, ҳозирда юридик ва жисмоний
шахсларга “Интернет банкинг”, “Мобиль банкинг” хусусан “Click тизими” ва
“СМС-банкинг” каби масофадан банк хизматлари кўрсатишнинг инновацион,
электрон тижорат тизимлари изчил ривожланаётганлигини, электрон тўловлар
миқдори, пластик карточкалар ва тўлов терминалларидан фойдаланувчилар
сони йил сайин ортиб бораётганлигини қайд этиш мумкин.

3. Турмуш тарзидан хурсандлик, бахтлилик индекси (Happiness index)

бўйича мамлакатимиз позицияси яхшиланиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти ҳомийлигида мустақил ташкилотлар гуруҳи ва халқаро экспертлар
иштирокида 2015-йилда 158 та давлатда “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари”
деган мавзуда тадқиқот ўтказилди. Ҳар қайси мамлакатнинг ўз фуқароларини
бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифода этадиган ушбу индекс
бўйича Ўзбекистон 44-ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, юртимиз 2013-йилда
бу рейтингда 60-ўринда эди[2].

4. ЯИМнинг йиллик ўсиш суръати. Миллий иқтисодиётда таркибий

ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни модернизациялаш, унинг
тармоқлари таркибини диверсификациялаш, экспорт, саноат ва хизмат
кўрсатиш соҳасининг жадал ривожланиши, инвестиция фаолиятини
рағбатлантириш, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга яратилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қулай шароит кейинги 11 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг
йилига ўртача 8 фоиздан юқори миқдорда ўсишига олиб келган. Халқаро
миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра,
Ўзбекистон 2014-2015-йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017-
йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез
ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга
мамнуният етказади[2].

Фикримизча,

мамлакатимиз

молия

бозори

инфратузилмасини

модернизациялаш, илғор хориж тажрибалари асосида миллий иқтисодиётни
ислоҳ

қилишнинг

устувор

йўналишларидан

келиб

чиққан

ҳолда

ривожлантириш учун қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш мақсадга
мувофиқ:

1. Фонд бозори ва облигация битимлари ҳажми, қимматли қоғозлар

бозорининг

байналминаллашув

даражасини

ошириш.

Ривожланган

мамлакатларда

қимматли

қоғозлар

бозори

ёки

фонд

биржаси

капитализациясининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши (ҚҚБ/ЯИМ
кўрсаткичи) жуда юқори бўлиб, бу кўрсаткич Нью-Йорк ва Токио фонд
биржаларида 70-90 фоизни, Корея ва Лондон фонд биржаларида 100-120
фоизни, Гонгконг фонд биржасида 1000-1200 фоизни ташкил этади[6]. Айни
пайтда, мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида
акциялар иккиламчи бозорини ва уларни IPO (Initial Public Offering, қимматли
қоғозларни

бирламчи

оммавий

жойлаштириш)

механизми

асосида

жойлаштиришни ривожлантириш, корхоналарни модернизациялаш, техник ва
технологик қуроллантириш мақсадида маблағларни жалб этишда банк
кредитлари

ўрнига

корпоратив

облигациялар

чиқариш

жараёнини

либераллаштириш ва рағбатлантириш, шунингдек, облигация турларини
кўпайтириш,

муомаласини

кенгайтириш

лозим.

Мазкур

бозорни

ривожланишида қимматли қоғозларнинг даромадлик даражаси, реал бозор
баҳосини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

2. Хорижий валюта захираларини кўпайтириш ва хорижий валюта

курслари ўзгаришининг барқарорлигини таъминлаш. Айни пайтда, жаҳон
миқёсида савдо-сотиқ ишларининг ўсиш суръати сезиларли даражада
сустлашгани, экспорт қилинадиган энг муҳим товарларга нисбатан ташқи
талабнинг камайиши ва нархларнинг пасайишига қарамасдан, валюта
сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ва таркибий
ислоҳотларимизни давом эттириш, замон талабларидан келиб чиқиб,
такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқ. Хусусан:

миллий валюта барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспортбоп ва импорт

ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш;

сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсини белгиланган

коридор доирасида босқичма-босқич девальвация қилиб бориш орқали унинг
реал эффектив алмашув курсининг пасайиб бориши ва шу орқали
мамлакатимиз экспортёрлари рақобатбардошлигининг ошишини таъминлаш;

сўмнинг алмашув курси кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг

белгиланган коридор доирасида бўлишини ҳамда ички валюта бозоридаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта
бозоридаги операцияларда иштирок этиши. Бунда Марказий банк, зарур
ҳолларда, тижорат банклари билан валютавий СВОП операциялари ёки
хорижий валюталарни гаровга олган тарзда қайта молиялаш кредитларини
бериш операцияларини амалга ошириши лозим.

3. Ҳукуматда рақамли бошқарув даражаси ва ахборотлар билан ишлаш

имкониятини ошириш. Бугунги шароитда, Интернет ва электроника даврида
иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада
ривожлантириш устувор аҳамиятга эгадир[2]. Мамлакатни минтақада энг кучли
ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) марказига айлантириш ва
келажакда АКТ кенг жорий қилинган биринчи 30 та мамлакат қаторидан жой
олиш стратегик аҳамиятга молик мақсад сифатида эътироф этилиши керак.
Электрон ҳукумат тизими фойдаланувчи билан юқори даражада дўстона
муносабатда, очиқ архитектурага эга, асосийси электрон хавфсизлик таъминоти
соҳасидаги энг янги ютуқларга асосланган бўлиши лозим. Шунингдек,
жаҳондаги талаблардан келиб чиқиб, 2020 йилда мамлакатимизда яратилаётган
ялпи ички маҳсулотнинг 9 фоизидан ортиғи АКТ соҳасига тўғри келишига
эришиш стратегик иқтисодий мақсадларимиздан бири бўлиши зарур.

4. Миллий иқтисодиётни янада эркинлаштириш ёки унинг мустақиллик

даражаси ошириш. Жаҳонда мазкур ҳолатни миқдор жиҳатдан баҳоловчи
асосий 2 та индекс мавжуд бўлиб, улар 1970 йилдан 152 та мамлакат бўйича
(Ўзбекистон қўшилмаган ҳолда) ҳисобланиб келинадиган Жаҳоннинг
иқтисодий мустақиллиги (Economic freedom of the World) индекси ва 1995
йилдан 186 мамлакат бўйича (Ўзбекистон билан бирга) аниқланадиган
Иқтисодий мустақиллик индекси (Index of Economic Freedom)дир[8].
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан бошлаб мулкни
хусусийлаштириш,

давлат

тасарруфидан

чиқариш,

иқтисодиётни

эркинлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга миллий
иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари сифатида алоҳида эътибор
қаратиб келмоқда.

Умуман олганда, мамлакатимизда миллий молия бозорининг халқаро

рақобатбардошлигини таъминлаш ва тараққиётини тезлаштириш ҳамда
замонавий халқаро стандартларни жорий этиш асосида ички имкониятлар
билан илғор хориж тажрибаларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш борасида
қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Бунда, миллий молия бозори
инфратузилмасини модернизациялаш мақсадида миллий валюта курси
ўзгаришининг барқарорлигини таъминлаш, рақамли бошқарув ва ахборотлар
билан ишлаш имкониятини, шунингдек, иккиламчи қимматли қоғозлар бозори
ва облигация битимлари ҳажмини ошириш, фонд бозорини янада
эркинлаштириш ва байналминаллаштириш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.

2. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. // Халқ сўзи, 2016 йил 16
январь.

3. Xinhua-Dow Jones International Financial Centers Development Index –

2014. National Financial Information Center Index Research Institute, Standard &
Poor’s Dow Jones Index Co. November, 2014, 9/79 р.

4. Муллажонов Ф. Ўзбекистон банк тизими: 2014 йил натижалари ва 2015

йилдаги устувор вазифалар. // Bozor, pul va kredit, 2015, 1-сон, 12 б.

5. Баҳодиров У. “Бизнесни юритиш – 2016”: Ўзбекистоннинг “Кредитлаш

тизими” 63 поғона кўтарилди. // Bozor, pul va kredit, 2015, 10-сон, 4 б.

6. Мухамедов Ф. Қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиш таҳлили ва

муаммолари. // Молия, 2015, 1-сон, 62-66 бетлар.

7. Зайнидинов Ҳ. Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизимини жорий

қилиш ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. // Жамият ва бошқарув, 2014,
1-сон, 66-72 бетлар.

8. Чепель С., Абдуназарова Н. Углубление процессов либерализации

экономики Узбекистана и новая промышленная политика. // Bozor, pul va kredit,
2015, 8-сон, 33-43 бетлар.


Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. // Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. И Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Xinhua-Dow Jones International Financial Centers Development Index -

National Financial Information Center Index Research Institute, Standard & Poor’s Dow Jones Index Co. November, 2014, 9/79 p.

Муллажонов Ф. Узбекистон банк тизими: 2014 йил натижалари ва 2015 йилдаги устувор вазифалар. // Bozor, pul va kredit, 2015, 1-сон, 12 б.

Баходиров У. “Бизнесни юритиш - 2016”: Узбекистоннинг “Кредитлаш тизими” 63 погона кутарилди. // Bozor, pul va kredit, 2015, 10-сон, 4 б.

Мухамедов Ф. Кимматли когозлар бозорининг ривожланиш тахлили ва муаммолари. // Молия, 2015, 1-сон, 62-66 бетлар.

Зайнидинов X,. Узбекистонда “электрон хукумат” тизимини жорий килиш холати ва ривожлантириш истикболлари. // Жамият ва бошкарув, 2014, 1 -сон, 66-72 бетлар.

Чепель С., Абдуназарова Н. Углубление процессов либерализации экономики Узбекистана и новая промышленная политика. // Bozor, pul va kredit,

, 8-сон, 33-43 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов