Текущее состояние внедрения анализа финансовых результатов в туристских компаниях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
250-257
13
2
Поделиться
Темирханова M. (2016). Текущее состояние внедрения анализа финансовых результатов в туристских компаниях. Экономика и инновационные технологии, (5), 250–257. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8948
M Темирханова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты вопросы проведения анализа финансовых результатов туристических фирм на практике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Ж. Темирханова,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ТУРИСТИК ФИРМАЛАРДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ

Мақолада туристик фирмаларда молиявий натижалар таҳлилини амалга

оширишнинг амалдаги ҳолати масалалари ёритилган.

В статье раскрыты вопросы проведения анализа финансовых

результатов туристических фирм на практике.

The article deals with questions of the analysis of financial results of tourist

firms in practice.

Калит сўзлар:

молиявий ҳолат, молиявий натижа, даромад, харажат,

фойда, зарар, туристик фирма, таҳлил.


Ҳар қандай таҳлил жараёни объекти, кўлами, мақсади ва бошқа

жиҳатларидан қатъи назар маълум ахборот манбалари – рақамлар, фактлар,
ҳисоботларга таянади. Ахборот манбаларини ташкил этувчи ҳисобот
кўрсаткичлари, рақамлар, фактлар иқтисодий таҳлил жараёни учун «хомашё»
ролини бажаради. Таҳлилни амалга оширувчи шахснинг вазифаси ана шу
хомашёни фойдали «маҳсулот»га айлантириш, яъни хўжалик субъектининг
истиқболини белгиловчи қарорларни ўз вақтида қабул қилиш учун зарурий
чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Шунинг учун ҳам молиявий
натижалар кўрсаткичларини таҳлил қилишда таҳлил жараёнининг ахборот
таъминотига алоҳида эътибор қаратиш лозим[1].

Туризм комплекслари молиявий натижалари кўрсаткичлари таҳлилида

ахборот таъминоти асосан қуйидаги икки манба ҳисобидан шаклланади:

I. Ҳисобланадиган ахборот манбалари.
II. Ҳисобланмайдиган ахборот манбалари.
Ҳисобланадиган ахборот манбаларига қуйидагилар киради:
-

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи;

-

статистик ҳисоб ва ҳисобот;

-

бошқарув (тезкор) ҳисоби ва ҳисоботи;

-

танлаб кузатилган бошқа ҳисоб маълумотлари.

Доимий регламентлаштирилиши нуқтаи назаридан, бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисоботи маълумотлари иқтисодий таҳлил жараёнининг муҳим ва асосий
ахборот манбаи ҳисобланади. Туризм фирмалари молиявий натижаларини
ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилида асосан комплекснинг даромадлари,
харажатлари, фойда ва зарарлари билан боғлиқ бошланғич ҳужжатлар,
мемориал ордерлар, оралиқ ҳисоб регистрлари, бош китоб, оборот
қайдномалари ва ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади. Бухгалтерия
ҳисобининг транзит синтетик счётлар (9000 дан 9910 гача) маълумотларидан
кенг фойдаланилади. Бундан ташқари маълум бир ҳисобот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

даври ахборотларини умумлаштирувчи молиявий ҳисобот шаклларидан кенг
фойдаланилади[2]:

Булардан айниқса,

«

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

»

номли 2-

сон молиявий ҳисобот шакли, бухгалтерия баланси ва бошқа ҳисобот
шаклларини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.

Ҳисобланмайдиган ахборот манбаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

-ички хўжалик ва ташқи аудиторлик ҳисоботлари;
-ички назорат ва ташқи тафтиш маълумотлари;
-солиқ органлари текшириш натижалари;
-ички мажлис баёнлари ва қарорлари;
-регламентлаштирилмайдиган бошқа маълумотлар;

Булардан ташқари, таҳлил жараёнида иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби,

аудит, солиққа тортишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар – Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Президент
фармонлари, низом ва йўриқномалар, шунингдек, тасдиқланган режа ва бизнес
режа маълумотларидан кенг фойдаланилади[3]:

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, таҳлил жараёнида ахборот

манбаларидан фойдаланишда ҳам маълум бир қонуниятларга риоя қилиш
керак. Энг аввало шуни эсда тутиш керакки, таҳлил учун фойдаланилаётган ҳар
бир рақам ёки маълумот корхонанинг у ёки бу кўрсаткичини ифодалайди ва
уларнинг айримлари корхонанинг молиявий ёки тижорат сирини ўзида
мужассамлаштирган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, таҳлил жараёнида
корхона фаолиятига доир маълумотлардан фойдаланишга ёки уларни ошкор
этишга жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак. Шунингдек, молиявий
ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил жараёнида ўзаро таққослашда уларни бир хил
ҳисобот даврлари учун олиш керак. Масалан, йиллик ҳисобот кўрсаткичларини
ярим йиллик, чораклик, ёки ойлик ҳисобот маълумотлари билан солиштириш
мумкин эмас. Яъни, таҳлил жараёнида фойдаланилаётган ахборот
манбаларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш зарур. Булардан ташқари
молиявий натижалар кўрсаткичлари таҳлилини амалга ошириш бўйича ахборот
манбаларидан фойдаланишда, олинаётган кўрсаткичлар ва рақамларни аниқлик
билан олишга, барча ҳисоб-китобларни аниқлик билан амалга оширишга
алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Туризм комплексларида даромадлар, уларнинг турлари, шаклланиш

манбалари, ўзгариш динамикаси нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, таҳлил жараёнининг дастлабки ва энг муҳим
босқичи таҳлилнинг ахборот таъминоти жараёни ҳисобланади.

Туризм комплексларида даромадларни таҳлил қилишда асосан уларни

ҳисобга олувчи синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари, бош китоб, оборот
қайдномалари, молиявий ҳисобот маълумотлари асос бўлиб хизмат қилади[4].

Бизнингча,

даромадлар

таҳлили

ҳақида

гапиришдан

олдин,

даромадларнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи ҳамда уларни ҳисобга олишнинг
ўзига хос назарий жиҳатларини чуқур англаб олишимиз зарур.

Бошқа турдаги хўжалик субъектлари қатори, туристик комплекслар

молиявий хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири бу даромад


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг моҳияти, таснифи, тавсифи мамлакатимизда
қабул қилинган иқтисодиёт, солиқ, бухгалтерия ҳисоби, аудит, хўжалик
таҳлилига оид меъёрий ҳужжатларда тўлиқ ўз ифодасини топган. Бироқ, ушбу
масала бўйича олимларнинг турлича нуқтаи назарини кузатишимиз мумкин.

Даромадлар (revenues) - бу « мустақил хўжалик бирлигининг товарлар

ишлаб чиқариши ёки етказиб бериши, хизматлар кўрсатиши ёки унинг асосий
ва доимий иш-фаолият йўналишини ташкил этувчи бошқа фаолият турлари
пировардидаги

тушумлари

ёки

активларининг

яхшиланиши,

ёинки

пассивларнинг

қопланиши».

Бизнингча

ушбу

берилган

таърифда

«пассивларнинг қопланиши» дейилганда корхона таъсисчиларининг улушлари
ҳисобга олинмаган. Зеро, таъсисчиларнинг ўз улушларини қайтариб олишлари
ҳисобига корхона устав капиталининг камайиши албатта пассивларнинг яъни,
корхона ўз маблағлари манбаининг камайишига олиб келади. Аммо, бу
камайиш корхона учун даромад ҳисобланмайди.

Даромадлар – бу «ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёки

мажбуриятларнинг камайишидир» Ўзбекистон Республикаси миллий ҳисоб
стандартларида келтирилган ушбу таъриф бизнингча, умумандозавий шаклда
берилган бўлиб, унда хўжалик субъектларининг фаолият қирралари,
даромадларнинг шаклланиш манбалари тўлиқ инобатга олинмаган. М.М
Тўлаходжаева, Х.А Тухсанов ва бошқалар ҳаммуаллифлигида ёзилган
«Финансовый учёт» ўқув қўлланмасида таърифланишича: «даромадлар деганда
хўжалик субъектининг одатдаги фаолияти жараёнида, шу жумладан, маҳсулот
ишлаб чиқариш ва сотиш (иш бажариш, хизматлар кўрсатиш), фоизлар,
дивидендлар, роялти ва бошқа суммаларни олиш натижасидаги даромадлари
тушунилади».

Профессор Ҳ.Н Мусаевнинг фикрича: «даромад – бу маҳсулот сотишдан,

бажарилган ишлардан келиб тушган тушумнинг бир қисми. Олинган
тушумларнинг пулдаги ифодаланишидир».

Бизнингча, юқорида келтирилган икки таъриф асосан даромадларнинг

иқтисодий моҳиятини очиб беришга қаратилган. Юқорида келтирилган
таърифлардан хулоса қилган ҳолда, даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби, аудит
ва иқтисодий таҳлилнинг муҳим объекти сифатидаги хусусиятларини инобатга
олиб, уларга қуйидагича таъриф бериш керак деб ҳисоблаймиз[5]:

Даромад – бу хўжалик субъектининг асосий ва асосий бўлмаган фаолияти

жараёнидаги олган иқтисодий нафи натижасидаги, таъсисчилар томонидан
устав капиталининг оширилиши ёки камайтирилиши билан боғлиқ бўлмаган
ҳолда, активлар кўпайиши ёки мажбуриятлар камайишининг маълум ҳисобот
даврида пулдаги ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг

13 моддаси ва 2-сон «Асосий хўжалик фаолияти даромадлари » номли БҲМС га
мувофиқ, даромадлар ҳисоблаш тамойили асосида ҳисобга олинади.

«Кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатнома»лар, «счёт-фактура»

лар, квитанциялар, кирим ордерлари, кирим касса ордерлари, назорат касса
машиналари кўрсаткичлари ушбу даромадларни тан олишга асос бўлиб хизмат
қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

21–сон БҲМС га мувофиқ сотишдан олинган даромадларнинг синтетик

ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар»
9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар»
9030 «Кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлардан олинган даромадлар»
9040 «Сотилган товарларнинг қайтарилиши»
9050 «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

Булардан, 9010,9020,9030 счётлар транзит пассив счётлар бўлиб,

даромадлар ушбу счётларнинг кредитида тўпланади ва ҳисобот даври охирида
9910 «Якуний молиявий натижалар» счётига ёпилади. 9040,9050 счётлар
контпассив, транзит счётлар бўлиб,сотишдан олинган даромадлар суммасини
камайтиради ва ҳисобот даври охирида 9910 счётга ёпилади. MCHJ «Piligrim
travel system» туристик фирмада сотишдан олинган даромадларнинг аналитик
ҳисоби кўрсатилган туристик хизматлар, сотилган товар ва маҳсулотларнинг
турлари, комплекснинг сегментлари бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

б) Асосий фаолият қўшимча даромадлари.
Ушбу даромадлар хўжалик субъектининг асосий фаолияти билан боғлиқ

ҳолда содир бўлиши мумкин бўлган турли ҳосилавий операциялар натижасида
юзага келади. 21 – сон БҲМС га мувофиқ асосий фаолият қўшимча
даромадларининг синтетик ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:

9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда»
9320 «Бошқа активларнинг чиқимидан олинган фойда»
9330 «Ундирилган пеня ва жарималар»
9340 «Ўтган йиллар фойдаси»
9350 «Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар»
9360 «Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган
даромадлар»
9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинган даромадлар»
9380 «Беғараз олинган молиявий ёрдам»

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Ушбу счётларнинг барчаси транзит, пассив счётлар бўлиб, асосий фаолият

қўшимча даромадлари бу счётларнинг кредитида тўпланиб борилиб, ҳисобот
даври охирида 9910 счётга ёпилади.

2)

Асосий бўлмаган фаолият даромадлари Асосий бўлмаган фаолият

даромадлари одатда хўжалик субъектининг уставида кўрсатилган асосий
фаолият йўналишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шаклланади. Низомга мувофиқ
ушбу даромадлар молиявий фаолият даромадлари ва фавқулотда даромадларга
бўлинади.

а

)

Молиявий фаолият даромадлари

Ушбу даромадлар асосан хўжалик субъектининг молиявий активлари

ҳаракати жараёнида юзага келади. Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай
хўжалик

субъекти

тасарруфидаги

молиявий

активлардан

самарали

фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиши керак. Шу боис, ушбу кўринишдаги
даромадларнинг ошиши ҳар қандай турдаги хўжалик субъекти учун ижобий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

характерга эга. 21 – сон БҲМС га мувофиқ молиявий фаолият даромадлари
қуйидаги синтетик счётларда ҳисобга олинади:

9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар»
9520 «Дивиденд кўринишидаги даромадлар»
9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар»
9540 «Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар»
9550 «Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар»
9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар»
9590 «Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар»
Корхоналар молиявий хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан

яна бири бу харажат ҳисобланади. Ушбу иқтисодий категориянинг мазмун –
моҳияти турли манбаларда турлича ифодаланган. Таҳлил жараёнида буни
албатта инобатга олиш зарур. Чунки, харажатларнинг моҳияти, турлари ва
бошқа ўзига хос жиҳатлари таҳлил жараёни ахборот таъминотининг назарий
асосларини ёритиб берса, уларнинг турлари бўйича бухгалтерия ҳисоби,
синтетик ва аналитик ҳисоб, ҳамда ҳисобот маълумотлари амалий жиҳатларини
ифодалайди.

Шунинг ҳам таҳлил жараёнида бухгалтерия ҳисобига муҳим ахборот

таъминоти манбаи нуқтаи назаридан ёндашмоқ керак.

Харажатлар (expenses) – бу «мустақил хўжалик бирлигининг товарлар

ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш, ёки унинг асосий ва
доимий иш фаолият йўналишини ташкил этувчи бошқа фаолият турлари
натижасидаги активларнинг камайиши ёки мажбуриятларининг вужудга
келишидир». Харажатлар деганда, товар ва хизматлар учун тўланиши лозим
бўлган пул ва ресуслар истеъмоли тушунилади.

Ушбу берилган икки таъриф кўпроқ ғарб иқтисодиёти хусусиятларидан

келиб чиққан ҳолда ифодаланган.

Миллий ҳисоб стандартларига мувофиқ харажатлар – бу «ҳисобот даврида

активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошишидир.» Профессор Ҳ.Н
Мусаевнинг фикрича: «харажат – бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш,
товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг
пулдаги ифодаланишидир».

Юкорида берилган тарифлардан хулоса қилган ҳолда харажатларга

қуйидагича тариф беришимиз мумкин:

Харажатлар - хўжалик субъектининг асосий ва асосий бўлмаган фаолияти

жараёнидаги истеъмол қилган иқтисодий ресурсларнинг маълум ҳисобот
даврида пулдаги ифодаланишидир.

Харажатларнинг моҳияти, таркиби ва ҳисобга олиниш хусусиятлари

амалдаги БҲМСлар ва низомда тўлиқ ўз ифодасини топган. Ушбу меъёрий
ҳужжатларга мувофиқ туристик комплекс харажатларини иккита катта гуруҳга
таснифлаш мумкин.

21-сон БҲМС га мувофиқ туристик фирмада сотиш таннархига киритилган

харажатларнинг синтетик ҳисоби қуйидаги счётлар ва уларга очилган
субсчётларда юритилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

9110 «Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи»
9120 «Сотилган товарлар таннархи»
9130 «Кўрсатилган меҳмонхона хизмати таннархи»
9131«Умумовқатланиш бўйича реализация қилинган товарлар таннархи»
9132 «Махсус кўрсатилган хизматлар таннархи»
9133 «Чакана савдо (бизнес-центр) бўйича кўрсатилган хизматлар

таннархи»

9134 «Кўрсатилган автомобиль хизмати таннархи»
Давр харажатлари- бу хўжалик субъектининг маълум бир ҳисобот даврига

тегишли сотиш, маъмурий-бошқарув ва бошқа операцион характерига эга
бўлган сарфлари ҳисобланади.

Амалдаги ҳисоб стандартлари ва низомга мувофиқ ушбу турдаги

харажатлар ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

а

)

сотиш

(

реализация

)

харажатлари

.

Ушбу харажатлар туристик комплекс асосий фаолиятининг пировард

натижаси ҳисобланган туризм хизмати, товар, маҳсулотларни реализация
қилиш билан боғлиқ сарфларни ўз ичига олади. Туризм комплексларида ушбу
турдаги харажатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

-

сотиш билан боғлиқ материал ва тара харажатлари;

-

·сотишга доир асосий воситалар, номоддий активлар амортизация ва

суғурта харажатлари;

-

·сотиш бўлими ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий суғурта

харажатлари;

-

сотишга доир реклама ва сертификация харажатлари;

-

сотишга доир бошқа харажатлар;

Комплексда ушбу харажатлар қуйидаги синтетик счётларда юритилади:
9411 «Умумовқатланиш фаолияти бўйича сотиш харажатлари»
9412 «Чакана савдо фаолияти бўйича сотиш харажатлари»
б

)

маъмурий

-

бошқарув харажатлари

;

Ушбу харажатларга туристик комплекслар маъмурий – бошқарув

аппаратини сақлаш, уларга ҳисобланган меҳнат ҳақлари ва ижтимоий суғурта
харажатлари ҳамда улар ишини юритишга зарур бўлган инвентарлар, офис
жиҳозлари, хизмат машиналарига қилинган харажатлар, обуна ва маъмуриятга
оид бошқа харажатларни киритишимиз мумкин. Туристик фирмада ушбу
харажатларнинг синтетик ҳисоби 9421 «Маъмурий харажатлар» счётида
юритилади.

в

)

бошқа операцион харажатлар

;

Туризм комплексларида бошқа операцион харажатлар таркибига

харажатларга олиб бориладиган экология, мол-мулк каби солиқ тўловлари,
асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа турдаги активларни сотишдан
кўрилган зарарлар, тўланган турли пеня ва жарималар, банк, аудиторлик ва
нотариал хизмат харажатлари ва бошқа турдаги харажатларни киритиш
мумкин. Туристик фирмада ушбу харажатларнинг синтетик ҳисоби 9431
«бошқа операцион харажатлар» транзит, актив счётида юритилади.

II. Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу гуруҳдаги харажатларга фирманинг уставида белгиланган асосий

фаолият йўналишларига доир бўлмаган фаолият турлари билан боғлиқ
харажатлар киради[6].

Амалдаги ҳисоб стандартлари ва низомга мувофиқ ушбу харажатларни

қуйидаги иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Молиявий фаолиятга доир харажатлар
2. Фавқулотда харажат (зарар)лар
Молиявий фаолиятга доир харажатлар – бу туристик комплексларнинг

молия бозоридаги молиявий, валюта операциялари натижасидаги активларнинг
камайиши ёки мажбуриятларининг ошишидир.

Туристик фирмалар молиявий фаолиятига доир харажатлари таркибига

валюта курслари фарқларидан кўрилган зарарлар, тўланган фоизлар, қимматли
қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича харажатлар ҳамда бошқа
молиявий операциялар харажатларини киритишимиз мумкин. Ушбу турдаги
харажатларнинг ҳисобланишига Марказий Банкнинг валюталар курси бўйича
маълумотномалари, кредит шартномалари, ва бошқалар асос бўлиб хизмат
қилади. 21-сон БҲМС га мувофиқ молиявий фаолиятга доир харажатларнинг
синтетик ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:

9610 «Фоиз кўринишидаги харажатлар»
9620 «Валюта курслари фарқларидан кўрилган зарар»
9630 «Қимматли

қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича

харажатлар»

9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»
Ушбу счётлар транзит, актив счётлар бўлиб, уларнинг дебетида молиявий

фаолиятга доир харажатлар гуруҳлари бўйича тўпланади ва ҳисобот даври
охирида 9910 счётга ёпилади.

Фавқулотда харажат

(

зарар

)

лар

.

Ҳар қандай фаолият йўналишидаги

корхонада турли иқтисодий, молиявий, техник, техноген жараёнлар тўхтовсиз
амалга ошар экан, албатта ушбу жараёнларда турли хил форс- мажор ҳолатлари
юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар албатта корхонанинг
молиявий хўжалик фаолиятига сальбий таъсир кўрсатади. Бу эса ушбу ҳолатлар
бўйича корхонада ҳисоб тизимини йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
Корхоналарда 9430 «Бошқа операцион харажатлар» синтетик счёти таркибига
кўпгина муҳим аҳамиятга эга харажатлар умумлаштирилиб ҳисобга олинади.
Бу эса ушбу харажатларни бошқарув мақсадларида ҳисобга олиш ва уларни
батафсил таҳлил қилишни қийинлаштиради. Шунинг учун 9400 счётлари
тизими таркибини қуйидагича тузишни мақсадга мувофиқ деб топдик:

9410 «Сотиш харажатлари»
9420 «Маъмурий бошқарув харажатлари»
9430 «Харажатларга киритилган солиқлар»
9440 «Харажатларга киритилган ажратмалар»
9450 «Камомадлар, тўланган пеня ва жарималар»
9460 «Корхонага кўрсатилган турли хизматлар бўйича харажатлар»
9470 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган харажатлар»
9490 «Бошқа турдаги операцион харажатлар»


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Корхоналарда харажатлар ҳисобини такомиллаштириш учун бошқарув

ҳисобининг энг илғор усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

«Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш учун концептуал асос»

БҲМС 14.08.1998 да № 475 Ад. Ваз. Руй. ол 10 бет.

2.

Мусаев Ҳ.Н. Аудит. - Т.: Молияю - 2003 й. 175 б.

3.

Тулаходжаева М.М. и др. Финансовый учёт. – Т.: АПБДУ, 2001, стр 60.

4.

Statement of financial accounting concepts # 6 “Elements of Financial

Statements” (Stamford , Coon. : FASB,

5.

December 1985 p 78 )

6.

Хорнгрен Ч.Т., Фостер Дж. Бухгалтерский учёт: Управленческий аспект.

Пер. с анг под ред. Соколова Я. «Финансы и статистика» 2003, стр 20.

Библиографические ссылки

«Молиявий хисоботни тузиш ва такдим этиш учун концептуал асос» БХ.МС 14.08.1998 да № 475 Ад. Ваз. Руй. ол 10 бег.

Мусаев Х..Н. Аудит. - Т.: Молияю - 2003 й. 175 б.

Тулаходжасва М.М. и др. Финансовый учёт. - Т.: АПБДУ, 2001, стр 60.

Statement of financial accounting concepts # 6 “Elements of Financial Statements” (Stamford , Coon. : FASB,

December 1985 p 78 )

Хорн грен Ч.Т., Фостер Дж. Бухгалтерский учёт: Управленческий аспект. Пер. с анг под ред. Соколова Я. «Финансы и статистика» 2003, стр 20.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов