Механизм оценки привлекательности инвестиционных проектов и система его финансирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
14-19
46
10
Поделиться
Ишмухамедов, Б., & Бозоров, И. (2020). Механизм оценки привлекательности инвестиционных проектов и система его финансирования. Экономика И Образование, 1(4), 14–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4466
Бахтиёр Ишмухамедов, Ташкентский государственный экономический университет

доцент кафедры «Развитие инфраструктуры и логистика»

Ильёс Бозоров, Ташкентский государственный экономический университет

Главный экономист Алмазор ТОБ, независимый исследователь отдела развития инфраструктуры и логистики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены приоритетные направления последовательных реформ в Узбекистане, необходимость финансирование инвестиционных проектов для развития малого и среднего бизнеса и частного предпринимательства и возможности финансирования за счет иностранных кредитных линий и банков, а также выводы и предложения по дальнейшему улучшению инвестиционного климата путем создания гарантированных фондов для создания бизнес-среды.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

14

4. Lucas R.E. On The Mechanics of Economic Development // Journal of Monetary Economics 22.1988. P.40.
5. Leydesdorff L. The Triple Helix, Quadruple Helix, and an N-Tuple of Helices: Explanatory Models for Analyzing the

Knowledge-Based Economy? // Journal of Knowledge Economics. 2012. Vol.3. P. 25-35.

6. Mankiw G.A. Contribution to the Empiric of Economic Growth / G.Mankiw, D.Romer, D.Weil // Quarterly Journal of

Economics. May 1992. Vol.107. P.407-438.

7. Solow R.M. A Contribution to the Theory of Economic Growth / R.M.Solow // Quarterly Journal of Economics. – 1956.

№70. P.65-94.

8.

OECD

Science,

Technology

and

Industry

Outlook

2012.

OECD.

2012.

P.

75–81

//

www.oecd.org/sti/oecdsciencetechnologyandindustryoutlook.htm

9. Герман E.А., Дмитриев А.Г. Показатель инновационности проекта, его количественная мера и динамика

изменения// НТВ СпбГПУ.2009. № 5. С.152-155.

10. Ицковиц Г. Тройная спираль. Университеты – предприятия – государство. Инновации в действии. Пер. с

англ. под ред. Уварова А.Ф. – Томск: ТУСУР, 2010. – 237 с.

11. Ицковиц Г. На пути в «Сколково». Предисловие к русскому изданию книги «Тройная спираль.

Университеты–предприятия–государство». Томск: Изд-во Томского гос. ун-та систем управления и
радиоэлектроники, 2010.

12. Кочетков С.В., Кочеткова О.В. Модель инновационного развития экономики // Вестник ВГУ. Серия:

Экономика и управление. 2017. №2. С.23.

Климов С.М. Интеллектуальные ресурсы общества / С.М.Климов СПб.: ИВЭСЭП, Знание. 2002. С.199.
13. Нельсон Р.Р. Эволюционная теория экономических изменений / Р.Р.Нельсон, С.Д.Уинтер. М.: Дело, 2002,

С.536.

14. Тоффлер Э. Метаморфозы власти: Знание, богатство и сила на пороге XXI века. М.: 2009. 669 с.
15. Шкодский С.В., Назаров А.Г. Привлечение инвестиций в развитие промышленных предприятий с

использованием модели «Triple Helix (тройная спираль)» // Вестник Евразийской науки. 2019. №2. Том 11.

https://esj.today

16. Уварова А.Ф. Тройная спираль. Университеты-предприятия-государство. Инновации в действии / Генри

Ицковиц; пер с англ. под ред. -Томск: Изд-во Томск, гос. ун-та систем управления и радиоэлектроники, 2010. C.64.

17. Тетеркина Н.Г., Дробот Д.А., Дробот П.Н. Проблема количественного анализа в модели тройной спирали

[Электронный ресурс] // Томский государственный университет систем управления и радиоэлектроники:[сайт].
URL:

http://www

.tusur.ru.

18.

https://www.esfri.eu/esfri-white-paper/executive-summary-and-main-policy-messages

19.

https://www.esfri.eu/esfri-roadmap-2021

ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШ

ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИ

Ишмухамедов Бахтиёр Журабаевич -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Инфратузилмани

ривожлантириш ва логистика” кафедраси доценти

Бозоров Ильёс Исомиддинович -

Олмазор ТОБ бош иқтисодчиси Тошкент давлат

иқтисодиёт университети, “Инфратузилмани ривожлантириш

ва логистика” кафедраси мустақил изланувчи

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор

йўналишлари, кичик ва бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни молиялаш
зарурати ва хорижий кредит линиялари ва банклар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятлари, ҳамда
ишбилармонлик муҳитини яратишда кафолатли жамғармалар ташкил этиш орқали инвестицион муҳитни янада
такомиллаштириш ҳақида таклиф ва хуласалар келтирилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, инвестицион лойиҳа, стратегия, ишбилармонлик муҳити, кредит линиялар,

кафолат фонди, ликвид, инвестицион дастур, Бери индекс.

Аннотация:

В статье освещены приоритетные направления последовательных реформ в Узбекистане,

необходимость финансирование инвестиционных проектов для развития малого и среднего бизнеса и частного
предпринимательства и возможности финансирования за счет иностранных кредитных линий и банков, а также
выводы и предложения по дальнейшему улучшению инвестиционного климата путем создания гарантированных
фондов для создания бизнес-среды.

Ключевые слова:

инвестиции, инвестиционный проект, стратегия, бизнес-среда, кредитные линии,

гарантийный фонд, ликвидность, инвестиционная программа, индекс.

Abstract:

The article highlights the priorities of successive reforms in Uzbekistan, the need to Finance investment

projects for the development of small and medium-sized businesses and private entrepreneurship and the possibility of
financing through foreign credit lines and banks, as well as conclusions and proposals for further improvement of the
investment climate by creating guaranteed funds to create a business environment.

Key words:

investment, investment project, strategy, business environment, credit line, guarantee fund, liquidity,

investment program, index.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

15

Ўзбекистон Республикасининг Инвес-

тиция дастури, Инвестиция лойихалари экс-

пертизаси, Инвестицияларни химоя қилиш,
Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари,

Инвестицияларнинг кўшимча кафолатлари
ва химоя қилиш чоралари, Очиқ ахборотдан

эркин фойдалана олиш, Инвестиция фаолия-

ти тўғрисидаги Қонун хужжатларини буз-
ганлик учун жавобгарликлар белгилаб бе-

рилган. Шунингдек, мамлакатда инвестиция
фаолияти Қонунлар тизими, Президенти

Фармонлари,

Вазирлар

Маҳкамасининг

Қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатлар ташкил этади ва тартибга солиб
турилади[1].

Республика иқтисодиётига тўғридан-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб

қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш,
хорижий инвесторларни мамлакатимиз им-

кониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабар-
дор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб

этиш ва ўзлаштириш соҳасида давлат ва

хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
ижро ҳокимияти органлари фаолиятини му-

вофиқлаштиришни яхшилаш, шунингдек,
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-

сини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривож-
ланиш йили»да амалга оширишга оид чора

тадбирлар белгиланди[2].

Мамлакатимизда амалга оширилаётган

изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишла-
ридан бири-бу кичик бизнес ва хусусий тад-

биркорликни ривожлантиришдир. Халқаро
андозалар талабларига мос равишда ишлаб

чиқаришни йўлга кўйиш учун кичик бизнес
субъектларига ривожланган хориж давлат-

ларининг ишлаб чиқариш технологиялари
зарур бўлади, лекин бундай ишлаб чиқариш-

ни йўлга қўйиш истаги бўлган кичик бизнес

субъектларининг барчаси ҳам ўз маблағлари
ҳисобидан бу ишни амалга ошира олмайди.

Бунда кичик бизнес субъектларининг

яхши инвестицион лойиҳалари хорижий

кредит линиялари ва банклар маблағлари
ҳисобидан молиялаштирилади. Бозор иқти-

содиёти шароитида хусусий бизнесни мо-
лиявий қўллаб қувватлашда хорижий кре-

дит линиялари маблағларини банклар орқа-
ли реал секторга жалб қилиш ҳисобига ки-

чик ишлаб чиқаришни ривожлантириш му-
ҳим аҳамият касб этади. Келажакда улар не-

гизида, молиявий жиҳатдан бақувват, кўп
тармоқли йирик ишлаб чиқариш корхонала-

ри шаклланиши кўзда тутилади.

Хорижий кредит линиялари ҳисобидан

кредитлар, тадбиркорлик субъектларига

экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини
босувчи маҳсулотлар, яъни қишлоқ хўжа-

лиги маҳсулотларини ва бошқа маҳаллий
хом ашё ресурсларини қайта ишлашни, ма-

шинасозлик ва электрон саноати учун детал-
лар ва узеллар ҳамда кундалик эҳтиёждаги

халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқа-
ришни назарда тутадиган инвестицион ло-

йиҳаларга ўрта ва узоқ муддатга берилади.

1-жадвал

Тошкент вилояти бўйича фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги

соҳалар ўзгариши динамикаси (дона)

Соҳалар

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2019/

2018 (%)

1

Қишлоқ хўжалиги

42

53

74

139,62

2

Саноат

344

374

532

142,25

3

Қурилиш

9

12

21

175,00

4

Савдо

71

68

119

175,00

5

Ташиш ва сақлаш

12

12

19

158,33

6

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

8

12

15

125,00

7

Аҳборот ва алоқа

0

1

1

100,00

8

Соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

4

4

9

225,00

9

Бошқа турлар

48

47

61

129,79

Жами

538

583

851

145,97

Манба:

Тошкент вилояти хокимлигининг хисобот йиллар бўйича иқтисодий кўрсаткичлари маълумотлари

асосида тайёрланган.

Юқоридаги жадвалдан кўриш мумкин-

ки, Тошкент вилояти бўйича фаолият юрита-

ётган хорижий сармоя иштирокидаги соҳа-
лар

инвестициялар салмоғи 2019 йилда ол-

динги йилларга нисбатан сезиларли даража-
да юқоридир. Бу саҳалар ичида юқори ўрин-

ларда саноат, савдо ва қурилиш соҳалари

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

16

самарали инвестицион лойиҳаларни амалга
оширилаётганлигидан далолат беради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республика-

си ТИФ Миллий банки”, "Агробанк”, “Ўзсано-

атқурилишбанк”, “Асака”банк, “Ипотека”
банк, “Ипак Йўли” банки, “Микрокредит”ва

“Ҳамкорбанк”лар томонидан кичик бизнес

субъектларининг инвестицион лойиҳалари-
ни молиялаштириш учун хорижий кредит

линиялари жалб қилинган.

2018-2019 йилларга Республикамиз

тадбиркорлик субъектларининг инвести-
цион лойиҳаларини молиявий қўллаб-қув-

ватлаш мақсадида катта миқдоридаги хори-
жий кредит линиялари очилган ҳамда кичик

бизнес субъектларининг инвестицион лойи-
ҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.

Ўзлаштирилган кредит линиялари ҳисобига
янги ишчи ўринлари яратилиши таъминла-

моқда.

Чет эл кредитлари ўз вақтида ўзлаш-

тирилмаслигининг яна бир сабаби, кредит

берилишида асосий шартлардан бири бўлган
кредит таъминотининг етишмаслигидир.

Инвестицион лойиҳалари маъқулланган тад-
биркорлик субъектларининг 40-50 фоизи

белгиланган миқдордаги ёки ликвидли таъ-
минот турини такдим этолмаганлиги сабаб-

ли лойиҳаларни молиялаштириш кечикмоқ-
да. Ҳозирги кунда ушбу муаммоларнинг

ечимини топишга айрим омиллар, яъни:

- кўчмас мулк бозорининг (ишлаб чиқа-

риш характеридаги) ривожланмаганлиги;

- қимматли қоғозлар бозорининг етар-

ли ривожланмаганлиги;

- кафил бўла оладиган молиявий бар-

қарор корхоналарнинг камлиги салбий таъ-

сир кўрсатмокда.

Хўжалик

субъектларининг

кредит

олишда таъминотининг етишмаслиги муам-

моси фақат бозор иқтисодиётига ўтаётган
давлатларда эмас балки, ривожланган АҚШ,

Япония ва Европа давлатларида ҳам мавжуд.
Ушбу давлатларда бу муаммо Давлат кафо-

лат фонди орқали тижорат банклари кредит-

ларининг 50-60 фоизигача миқдорида ка-
филлик бериш орқали ўз ечимини топади.

Ушбу муаммонинг долзарблигини ино-

батга олиб, 2018 йилда 18 та давлатлараро

расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52
миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бў-

йича келишувларга эришилди.

Жаҳон банки, Европа тикланиш ва

тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт
банклари, бошқа халқаро молия институт-

лари билан ҳамкорликдаги инвестициялар
ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди.

Бугунги кунда юртимизда, чет эл ин-

вестициялари ҳисобидан қиймати 23 мил-

лиард долларлик 456 та лойиҳа амалга оши-

рилмоқда [3].

Ушбу лойиҳларни амалга ошириш учун

молиялаштириш дастакларини такомиллаш-
тириш билан боғлиқ бўлган муаммоларга

ечим топишимиз зарурдир. Иқтисодиётнинг
турли мулк ва хўжалик юритиш шакллари-

дан кенг фойдаланишга ўтиши, хусусий тад-
биркорлик ва кичик бизнеснинг тараққиёти

билан молия муносабатлари ҳам бозор та-
лаблари асосида ривожланиши учун муҳим

туртки олди. Юқоридагилардан келиб чиқиб,
кичик бизнес корхоналарини молиялашти-

ришнинг турли хил манбаларини қуйидаги
расм ҳолида тасвирлаш мумкин (1-расм).







1-расм. Кичик бизнес корхоналарини молиялаштириш манбалари

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Кичик бизнесни молиялаш манбалари

Банк кредити

Чет эл инвестицияси

Бюджетдан ташқари

фондлар маблағи

Бошқа маблағлар

Кичик бизнес субъектлари

ўз маблағлари

Аҳоли маблағлари

Давлат бюджети маблағлари

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

17

Ушбу маблағларни жалб этиш имко-

ниятларининг янада мустаҳкамланишига

эришиш ҳамда турли солиқ имтиёзларининг
қўлланилиши мақсадида кичик бизнес кел-

гуси тараққиёти учун хориждан капитал қа-
бул қилувчи томонидан инвестиция муҳити

моделини ишлаб чиқиш ҳар томонлама асос-

ланган ташқи иқтисодий алоқаларни аниқ-
лаб берувчи воситадир. У орқали хорижий

инвесторга таъсир кўрсатувчи омиллар тўғ-
рисида аниқ тушунчаларга эга бўлиш, хо-

рижлик инвесторларнинг хулқ-атворини ҳар
томонлама англаш ва мамлакатдаги иқтисо-

дий ҳолатни чуқурроқ баҳолаш имконияти
пайдо бўлади. Бу жараёнларнинг барчаси

республикамизнинг бошқа давлатлар билан
дастлабки иқтисодий муносабатларини йўл-

га қўйиш жараёнида четдан капитални жалб
қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Инвестиция муҳити – инвестициялар

жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражаси-

ни белгилаб берадиган ижтимоий-иқтисо-
дий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи.

Инвестиция муҳити объект категория-

си бўлиб, ҳар бир алоҳида олинган вақт дои-

расида инвесторлар учун ҳақиқатда мавжуд

бўлган шарт-шароитлар мажмуасини акс эт-
тиради. Лекин, ҳозирги шароитда инвести-

ция муҳити фақат давлат органлари таъсири
остида шаклланмоқда. Албатта, бу ишларни

амалга оширишда жаҳон тажрибасидан, жум-
ладан, хорижий инвестиция билан ташкил

этилиб, юксак иқтисодий кўрсаткичларга
эришган компания ва фирмалар тажрибаси-

дан кенгроқ фойдаланиш керак. Бу жараённи
амалга оширишда миллий хусусиятларни

ҳам ҳисобга олиш лозим. Давлат ҳоқимияти-
нинг таъсирчанлиги инвестиция муҳитини

аниқловчи омиллардан биридир.

2-жадвал

БЕРИ индекси

Мезонлар

Салмоғи

%

1.

Сиёсий барқарорлик: кутилмаган ҳукумат тўнтаришлари мкониятлари ва уларнинг тадбир-

корлик фаоллигига таъсирини баҳолайди

12

2.

Хорижий инвестициялар ва фойдага муносабат:
хусусий тадбиркорларга тегишли ижтимоий эҳтиёжларга бўлган харажатлар ҳажми

6

3.

Миллийлаштириш: беғараз экспроприация имкониятларидан маҳаллий ҳомиятларга

имтиёзлар беришгача

6

4.

Девальвация: девальвация таъсири, ҳамда корхона фаолиятига девальвациянинг таъсирини

юмшатувчи чораларнинг ҳаётийлиги

6

5.

Тўлов баланси: ҳисоблар баланси ва умумий балансга, ҳамда хорижий инвесторларнинг

даромадларига таъсир этувчи омиллар

6

6.

Расмиятчилик масалалари: давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси, божхона

расмиятчиликларини амалга оширилиши, валюта ўтказишлари ва бошқа шундай операциялар

4

7.

Иқтисодий ўсиш суръатлари: йиллик ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши

3%, 3-6%, 6-10% ва 10%дан юқори чегараларда

10

8.

Валютанинг конвертирлангани: миллий валютанинг хорижий валютага алмаштириш

имконияти, ҳамда миллий валютанинг (корхоналарга зарур бўлган даражада) валюталар
бозоридаги ўрни

10

9.

Шарномани амалга ошириш имконияти: шартномага амал қилиш имконияти, ҳамда тил ва

урф- одатлардаги фарқ натижасида қийинчиликларнинг юзага келиши

6

10.

Иш ҳақи ва меҳнат унумдорлигига харажатлар:
иш ҳақи даражаси, меҳнат унумдорлиги, ишга қабул қилиш тартиби

8

11.

Экспертлар ва маркетинг хизматларидан фойдаланиш имконияти: корхоналарга юридик,

бухгалтерия, маркетинг бўйича маслаҳатлар бериш, технология ва қурилиш ишларини амалга
ошириш соҳаларида маслаҳатлар кўтиш имконияти

2

12.

Алоқа ва транспортни ташкил этиш: фаолият кўрсатаётган корхоналар ва уларнинг

филиаллари орасидаги транспорт йўллари ва алоқа тизимини (мамлакат ичидагини ҳам)
ташкил этиш ва фойдаланиш имконияти. Транспорт инфратузилмасини баҳолаш

4

13.

Маҳаллий бошқарув ва ҳамкор: бошқарувнинг турли масалаларини ечишда ўз капитали билан

қатнашиш ва ҳамкорликда фаолият юритиши мумкин бўлган маҳаллий ҳамкорларнинг сони
ва имкониятлари

4

14.

Қисқа муддатли кредит: хорижий ҳамкорларга қисқа муддатли кредитлар бериш ва улардан

фойдаланиш имконияти

8

15.

Узоқ муддатли кредит ва шахсий капитал: ҳамкорлар томонидан низом капталига ўз

улушларини қўшиш шартлари ва миллий валютада узоқ муддатли кредит бериш шартлари

8

Манба:

Human Development Report United Nations Development Programme, Global Competitiveness Index 2017–

2018 Rankings http://www.beri.com/publications.aspx.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

18

Шундан келиб чиқиб, ҳар бир капитал

жалб қилувчи мамлакат маълум бир инвес-

тиция тизимига эгалигини таъкидлаш мум-
кин. Бу тизим ҳуқуқий меъёрлар ва муасса-

салардан иборат хорижий инвестицияларни
қабул қилиш тизими ва инвестиция муҳити-

ни ўз ичига олади. Хорижий капитални қабул

қилиш тизими инвестиция муҳитининг ком-
поненти бўлиб хизмат қилади ва унга нисба-

тан мустақил равишда ташкил этилади. Чун-
ки, у инвестиция муҳитини ўзгартиришга

қодирдир. Хорижий инвестицияларни қабул
қилиш тизими қабул қилувчи томонининг

хорижий капитални миллий иқтисодиётга
қулай равишда кириб келишини намоён эта-

ди, инвестиция муҳити кириб келган капи-
тални мамлакат ичида оптимал равишда

ўсиб бориш вазиятига баҳо беради[4].

Жаҳон амалиётида мамлакатнинг ин-

вестиция муҳитини баҳолаш борасида турли
ёндашувлар мавжуд. Ушбу ёндашувлар бир-

биридан инвестиция муҳитини ташкил этув-

чи омилларни тўлиқ ёки қисман қамраб оли-
ши билан фарқ қилади. Таҳлиллар кўрсати-

шича, «Стандарт ва Поорс» («Standard &
Poors»), «Мудис» (Moodys) ва «Фитч АБКА»

(Fitch IBCA) жаҳондаги энг йирик рейтинг
агентликларидан ҳисоблалади. Ушбу агент-

ликлар эмитентнинг қарз мажбуриятларини
кўрсатилган муддатда ва тўлаыонли бажара

олиш имкониятлари ва эмитентларнинг
кредит бера олиш қобилиятига баҳо беради-

лар. Агентликлар томонидан ишлаб чиқил-
ган ва тузилган рейтинглар мамлакат инвес-

тиция муҳитини маълум даражада баҳолаш

имконини беради. Инвестициялаш бораси-
даги қўшма лойиҳалар ва қўшма корхоналар-

ни ташкил этишдаги рискларни ҳисобга
олишда кўпчилик хорижий инвесторлар

Бери индексидан фойдаланадилар. Ушбу
индекс мамлакатдаги инвестиция муҳитини

турлича салмоққа эга бўлган 15 та баҳолаш
мезонлари асосида ҳисоблаб чиқади. Ҳар бир

мезонга 0 дан (тўғри келмайди) 4 гача (ўта
қулай) баҳо берилади. Тўпланган юқори

балл «барқарор мамлакат»ни англатади.
Мамлакат тўплаган балл қанчалик юқори

бўлса, инвестициялашдан олиниши мўлжал-
ланган фойда ҳам шунча юқори бўлиши за-

рур, акс ҳолда инвестициялаш асоссиз ҳисоб-

ланади. “Бери” индексининг умумий кўрини-
ши қуйидаги 2-жадвалда кўрсатилган:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиё-

тига нисбатан Бери индекси асосида инвес-

тиция муҳити имитацион баҳоланган бўлиб,
у қуйидаги 3-жадвал қайд этилган:

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси инвестиция муҳитининг имитацион баҳоланиши

БЕРИ индекси мезонлари

Баҳоси

Салмоғи,%

Индекс

1

Сиёсий барқарорлик

4

12

0,48

2.

Хорижий инвестициялар ва фойдага муносабат

3

6

0,18

3.

Миллийлаштириш

2

6

0,12

4.

Девальвация

0

6

0

5.

Тўлов баланси

1

6

0,006

6.

Расмиятчилик масалалари

1

4

0,04

7.

Иқтисодий ўсиш суръатлари

1

10

0,01

8.

Валютани конвертирланганлиги

1

10

0,01

9.

Шарномани амалга ошириш имконияти

3

6

0,18

10. Иш ҳақи ва меҳнат унумдорлигига харажатлар

2

8

0,16

11. Экспертлар ва маркетинг хизматларидан фойдаланиш имконияти

1

2

0,02

12. Алоқа ва транспортни ташкил этиш

1

4

0,04

13. Маҳаллий бошқарув ва ҳамкор

3

4

0,12

14. Қисқа муддатли кредит

1

8

0,08

15. Узоқ муддатли кредит ва шахсий капитал

2

8

0,16

ЖАМИ

100

1,61

Манба:

Ўзбекистон Республикаси марказий банки маълумотларидан олинган.

Мамлакат инвестиция муҳитини баҳо-

лашда яна халқаро кредит рейтингларидан
ҳам фойдаланилади. Улар жаҳондаги ўн бир

обрўли агентлик томонидан ишлаб чиқила-

ди. Улардан бештаси – америка, учтаси –
япон, иккитаси – канада ва биттаси англия

агентликларидир. Бунда бозорнинг 90% ик-

ки йирик ва машҳур америка компанияла-
рига тегишлидир.

Хорижий инвесторлар рейтингдаги

маълумотлардан вақтни тежаш мақсадида
кенг фойдаланадилар. Мамлакатнинг рей-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

19

тинги юқори ёки пастлиги албатта аҳамият
касб этади. Лекин шу рейтингга киришнинг

ўзи ҳам инвесторларда ушбу мамлакатга
нисбатан у ёки бу даражада ишонч уйғо-

тади.[4]

Умумжаҳон банкининг «Ҳамма учун

инвестиция муҳитини қандай шаклланти-

риш мумкин»[5] мавзуидаги жаҳон иқтисо-
диётининг ривожланиши тўғрисидаги йил-

лик ҳисоботида инвестиция муҳитини баҳо-
лаш бўйича банк ёндашувининг асосий маз-

муни келтирилган.

Юқорида кўриб чиқилган усуллар син-

гари ушбу ёндашувда ҳам мутахассислар то-
монидан бериладиган баллар йикиндисидан

фойдаланилади. Умумжаҳон банки ёндашу-
вига кўра мамлакат инвестиция муҳитига

таъсир қилувчи омиллар қуйидагилардан
иборат, деб ҳисобланади:

• иқтисодий сиёсат ва ҳуқуқий-меъё-

рий амалиётнинг ноаниқлиги;

• коррупция даражаси;

• суд тизимининг сифати;
• жиноятчилик даражаси;

• «солиқ юки» ва солиқка тортиш тизи-

мини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ти-

зими;

• молия ресурсларини олиш имкония-

ти ва молиялаштириш қиймати;

• электр билан таъминланганлик дара-

жаси ва сифати;

• ишчилар малака даражаси ва меҳнат

қонунчилигининг сифати.

Ушбу ёндашув инвестицион жозиба-

дорликни таъминлашнинг институционал
омилларига алоҳида эътибор қаратилганли-

ги билан ажралиб туради. Жаҳон банки то-

монидан таҳлил этиладиган инвестиция му-
ҳитига таъсир этувчи омиллар инвестиция

риски билан боғлиқ. Ушбу услубиятга муво-
фиқ мамлакатнинг инвестиция имкониятла-

ри эътиборга олинмайди.

Умумий хулоса сифатида айтиш мум-

кинки, ҳозирги вақтда кичик бизнесни қўл-
лашни ўзларининг асосий вазифаси деб ҳи-

соблайдиган давлат ва жамият ташкилотла-
рининг сони кўпаймоқда. Улар фақат молия-

вий ёрдам қилмасдан, балки (қоида бўйича
имтиёзли кредит шаклида), ходимларни

ўқитиш ва бошқа ишларда ёрдам беради.

Бу каби чора тадбирларни ишлаб чи-

қиш ва амалиётда қўллаш учун мурожаат қи-

лишдан олдин уларни ўзига хос талабларини
билиш керак, кўплари улар учун керакли со-

ҳалардаги кичик корхоналарга ёки худуд-
лардаги лаёқатли гуруҳларга ёрдам кўрса-

тиш лозим, ҳамда инвестиция маблағларини
жалб этишнинг бошқа муқобил ва иннова-

цион имкониятлари топшириши керак.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида” 1998 йил 24 декабрдаги, “Хорижий

инвестициялар тўғрисида” 1998 йил 30 апрел, 1998 йил 30 апрелдаги “Кафолатлар ва хорижий инвесторлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунлар.

2.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-
4300-сон қарори.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат раҳбарининг 2019 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси матнини тўлиқ ҳолда
келтирди.28.12.2018 й.

4.

Имомов Ҳ.Ҳ. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. –Т.:ТДИУ, 2007. -232 б.

5.

Доклад о мировом развитии. 2005. Как сделать инвестиционный климат благоприятным для всех / Пер.

с англ. - М.: 2005. -С. 252-254.

ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРЛАР: ИЛМ-ФАН ВА БИЗНЕС ҲАМКОРЛИГИ

Маҳкамов Ўткир -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

ИТМ, мустақил изланувчи (PhD)

Аннотация.

Мақолада инновацион кластерларни яратишда давлат, бизнес ва илм-фаннинг ҳамкорлиги

масалалари муҳокама қилинган. Бизнесни ташкил қилишнинг бошқа вариантлари билан таққослаганда
инновацион кластерларнинг афзалликлари, инновацион муҳитни фаоллаштириш ва такомиллаштириш
механизмлари очиб берилган.

Асосий тушунчалар:

инновацион кластер, давлат, бизнес ва илм-фан ҳамкорлиги, рақобатбардошлик,

минтақа, инновацион ғоялар.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида” 1998 йил 24 декабрдаги, “Хорижий инвестициялар тўғрисида” 1998 йил 30 апрел, 1998 йил 30 апрелдаги “Кафолатлар ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунлар.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28

декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат раҳбарининг 2019 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси матнини тўлиқ ҳолда келтирди.28.12.2018 й.

Имомов Ҳ.Ҳ. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. –Т.:ТДИУ, 2007. -232 б.

Доклад о мировом развитии. 2005. Как сделать инвестиционный климат благоприятным для всех / Пер. с англ. - М.: 2005. -С. 252-254.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов