Анализ международной маркетинговой среды на национальном и международном текстильном рынке

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
16-21
36
4
Поделиться
Муминова, Н. (2021). Анализ международной маркетинговой среды на национальном и международном текстильном рынке. Экономика И Образование, (1), 16–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7130
Наргиза Муминова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

Кафедра экономики Корпоративного управления доктор философии, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье мы анализируем международную маркетинговую среду, внутреннюю среду, создающую современную маркетинговую концепцию на национальном и международном рынках текстильной и швейной продукции. В нашей стране предпринимаются усилия по выяснению возможностей реализации текстильной продукции, факторов, влияющих на нее, и проблем в этой сфере. На основе полученных данных были проведены анализы

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

16

МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА

ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ МУҲИТИ ТАҲЛИЛИ

Муминова Наргиза Махсуджоновна

-

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

“Корпоратив бошқарув” кафедраси иқтисодиёт

фанлари фалсафа доктори, доцент

Аннотация:

Ушбу мақолада тўқимачилик ва тикув-трикотаж махсулотларини миллий ва халқаро

бозорларда замонавий маркетинг концепциясини яратиш, халқаро маркетинг муҳити, ички муҳити тахлил этилган.
Мамлакатимизда тўқимачилик маҳсулотларини реализация қилиш имкониятлари, унга таъсир этувчи омиллар ва
бу соҳадаги муаммоларни очиб беришга ҳаракат қилинган. Маълумотлар асосида таҳлиллар ўтказилган.

Калит сўзлар:

маркетинг, ҳалқаро бозор, реализация, маркетинг муҳити, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий,

технологик, маданий ва рақобат муҳити, маркетинг методолигияси.

Аннотация:

В данной статье мы анализируем международную маркетинговую среду, внутреннюю среду,

создающую современную маркетинговую концепцию на национальном и международном рынках текстильной и
швейной продукции. В нашей стране предпринимаются усилия по выяснению возможностей реализации текстильной
продукции, факторов, влияющих на нее, и проблем в этой сфере. На основе полученных данных были проведены
анализы

Ключевые слова:

маркетинг, международный рынок, реализация, маркетинговая среда, экономическая,

политико-правовая, технологическая, культурная и конкурентная среда, методология маркетинга.

Annotation:

In this article, we analyze the international marketing environment, the internal environment, creating a

modern marketing concept in the national and international markets of textile and sewing products. In our country, efforts have
been made to clarify the opportunities for the realization of textile products, the factors affecting it and the problems in this area.

On the basis of data, analyzes were conducted

Key words:

marketing, international market, realization, marketing environment, economic, political-legal,

technological, cultural and competitive environment, marketing methodology.

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида

мустақиллик йилларида юз берган энг чуқур
ўзгаришлар қаторида жаҳон иқтисодий

тизимига кириб бориши йўлларини белгилаш
каби тадбирлар мавжудлиги бир неча бор

таъкидланиб, бу борадаги охирги йилларда
қўлга киритган жиддий ютуқларимиз жаҳон

жамоатчилиги эътиборини мунтазам жалб

этмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда

етиштирилаётган хом ашёни кенг миқёсда
қайта ишлаш асосида халқаро сифат мезон-

ларига тўлиқ мос келадиган, сотишга мўлжал-
ланган экспортбоп тайёр маҳсулотлар ҳажми-

ни ошириш борасида катта ишлар амалга

оширилди. Айниқса, республика қишлоқ

хўжалигининг асосий хом ашёси ҳисобланган
пахтадан кенг турдаги тўқимачилик маҳсу-

лотлари тайёрлаш ва улар савдосини ривож-
лантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, тўқимачилик ва тикув-трико-

таж махсулотларини миллий ва халқаро бо-

зорларда замонавий маркетинг концепция-

сини яратиш бугунги кундаги асосий йўна-
лишларидан бири бўлиб – бу маркетинг муҳи-

тини самарали таҳлил қилиш ҳисобланмоқда.
Маркетинг муҳити маҳсулотлар савдосини

белгиловчи асосий жиҳат бўлиш билан бирга,
иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи муҳим

восита ҳамдир.




1-расм. Миллий ва ва халқаро маркетинг муҳитини қиёсловчи омиллар

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Миллий ва ва халқаро

маркетинг муҳитини

қиёсловчи омиллар:

-сиёсий, иқтисодий, маданий,

ҳуқуқий, жуғрофий, тарихий

Миллий

маркетинг

муҳити

Халқаро

маркетинг

муҳити

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

17

Маркетинг амалиётида бозор муҳитини

таҳлил қилиш ва тўғри баҳолаш маркетинг

хизматнинг асосий функцияларидан бири ҳи-
собланади. Бозор муҳити таҳлили натижасида

олинган маълумотлар бозорга янги товар
киритиш, сотиш сегментини кенгайтириш,

салоҳиятли харидорларни жалб этиш бўйича

тезкор маркетинг қарорлари қабул қилишга
асос бўлади. Шу сабабли, маркетинг муҳитини

баҳолаш жараёни қуйидаги тамойилларга
асосланиши лозим:

маълумотларни йиғишда тезкорлик

ва аниқлиликка риоя этиш;

маълумотларнинг таҳлил учун қулай

ва тушунарли тарзда тўпланиши ҳамда

ихчамлиги;

маълумотларнинг сотиш бозоридаги

энг сўнгги вазиятни акс эттириши ва ҳ.к.

Таҳлил натижалари раҳбариятга ёки

маркетинг гуруҳига ҳисобот кўринишида,
электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Маркетинг муҳитини самарали таҳлил

қилиш корхона учун янги ривожланиш имко-
ниятларини аниқлаб бериш билан бир қатор-

да юзага келиши мумкин бўлган хавфларни
ҳам башоратлашга кўмаклашади. Илмий из-

ланишларимиз маркетингга оид миллий ва
хорижий иқтисодий адабиётларда маркето-

лог олимлар (жумладан, россиялик иқтисодчи

олимлар Карпов С.В.[1], Акулич И.Л.[2], Заха-
ров С.В.[3], Божук С., Ковалик П., Маслова Т.,

Розова Н.[4] ва бошқалар[5]) томонидан
маркетинг муҳитини

микро (ички) ва макро

(ташқи) омилларга

таснифлаб таҳлил қилин-

ганлигини кўрсатади.

Маркетинг тизимнинг мамлакатимизда

шаклланишига ўзининг беқиёс ҳиссасини

қўшган олимларимиздан А.Бекмуродов ўзла-
рининг илмий изланишларида маркетинг-

нинг маҳаллий бозорлардаги ўрни ҳамда кор-
хоналар фаолияти самарадорлигининг муҳим

омили сифатида бир қанча илмий-услубий
ёндашувларни таклиф қилганлари аҳамият-

лидир[6].

Таҳлил ва натижалар.

Ички муҳит омилларини баҳолаш нати-

жалари асосида маркетинг тизимини интен-
сив ривожлантириш бўйича зарур чора-тад-

бирлар ишлаб чиқилади. Ички муҳитни шакл-
лантирувчи омиллар корхона томонидан на-

зорат қилинадиган омилларни ифодалайди.
Улар жумласига технологик жараёнларни

ташкил этилиши, молиявий ҳолатдаги ўзга-
ришлар, маркетингни ташкилий тузилиши,

корхона имиджи, ходимларни миллий ва хал-

қаро бозорларда ишлай олиш тажрибаси, мар-
кетинг стратегиясини ишлаб чиқишга нисба-

тан ёндашувлар кабилар киради.

Ички муҳит омиллари корхонанинг

маркетинг хизмати томонидан бошқарилади,
бу эса, мазкур омиллар таъсирини мунтазам

равишда мақбуллаштириб бориш имконини

беради.

Бизнингча, фикримизча тўқимачилик

маҳсулотларини мақбул силжитишда ички
омиллар таркибида корхонанинг маркетинг

имкониятлари муҳим ўрин тутади. Маркетинг
имконияти – корхонада самарадор маркетинг

тузилмасини мавжудлиги, ходимларнинг мар-
кетинг масалалари бўйича иш тажрибаси ва

малакаси билан белгиланади. Маркетинг
тизимида ташқи муҳит омилларини таҳлил

қилиш ва баҳолаш ички муҳит омиллари таҳ-
лилига нисбатан мураккаб ҳамда зарурияти

юқори ҳисобланади. Бу ҳолат ташқи муҳит
омилларининг бозор сегментида кескин ўзга-

ришларни юзага келтириш, шу билан бирга

сотиш жараёнига бевосита таъсир кўрсатиш
хусусиятига эга эканлиги билан ифодаланади.

Ташқи муҳит омиллари эса, корхона то-

монидан назорат қилиб бўлмайдиган омил-

ларни қамраб олади. Айниқса, маҳсулотлар
савдосини ташкил этишда ташқи муҳит омил-

лари муҳим ўрин тутади. Назорат қилиб бўл-
майдиган омилларнинг кутилмаган таъсир-

лари ишлаб чиқилган маркетинг стратегияси
ва маркетинг режасини амалга оширишга

салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли юқори бў-
лади. Шу сабабли, ташқи муҳит омилларини

мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш за-
рур. Ташқи муҳит омиллари халқаро марке-

тинг муҳитидаги ўзгаришларни ҳам ифода-

лайди. Экспортёр тўқимачилик корхоналари-
да маркетологлар халқаро маркетинг муҳити-

ни таҳлил қилиш методикаси борасида юқори
малакага эга бўлиши сотиш ҳажмини оши-

ришда муҳим ўрин тутади. Фикримизча, хал-
қаро маркетинг муҳитини ўрганиш тўқима-

чилик маҳсулотлари учун мақсадли халқаро
бозор сегментини аниқлашнинг асосий усу-

лидир. Бу борада маркетинг муҳитини таҳлил
этишда халқаро маркетинг тамойиллари ҳам-

да усуллар классификациясини келтириш
ўринлидир.

Миллий ва халқаро бозорларда марке-

тинг муҳити муайян давлатнинг иқтисодиёти,

юритаётган сиёсати, аҳолининг менталитети

кабиларга ҳам ниҳоятда боғлиқдир. Бундан
ташқари, халқаро маркетинг муҳити товарлар

тури, товарларнинг истеъмол хусусиятларига
қараб ҳам фарқланади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

18

2-расм. Халқаро маркетинг муҳити тамойиллари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Озиқ-овқат, салқин ичимликлар, ахбо-

рот-ҳисоблаш воситалари истеъмолидаги
умумийликлар маркетинг муҳитини юмша-

тишга имкон берса, тадқиқотимиз объекти
ҳисобланган тўқимачилик, трикотаж маҳсу-

лотларидаги ўзига хос истеъмол хусусиятла-
ри маркетинг муҳитини атрофлича ўрганиш-

ни тақозо этади.

Халқаро бозорлардаги тенденциялар,

жумладан, халқаро савдо ҳажмининг ўсиши,

халқаро молия тизимининг шаклланишидаги
ўзгаришлар, рақобатнинг кучайиши, экспорт

маҳсулотлари сифати, дизайнига янги талаб-
ларнинг пайдо бўлиши кабилар халқаро мар-

кетинг муҳитини доимий таҳлил объектига
айлантиради. Тўқимачилик маҳсулотлари-

нинг юқори сифат даражаси уни халқаро бо-
зорларда ҳам фойдали юқори нархларда соти-

лишини таъминлайди.

Айниқса, миллий тўқимачилик маҳсу-

лотлари кенг миқёсда экспорт қилинаётган
мақсадли халқаро бозорларда маркетинг му-

ҳитини мунтазам равишда таҳлил қилиб бо-

риш маркетинг хизматининг устувор вазифа-
ларидан бири ҳисобланади.

Тўқимачилик маҳсулотлари халқаро

маркетингини асосий вазифаси мазкур халқа-

ро бозорларда сотув улушини оширишнинг
истиқболли усулларини ишлаб чиқишдир.

Халқаро маркетинг концепцияси ва страте-
гияларининг назарий ва услубий жиҳатлари-

ни таҳлилини давом эттирган ҳолда марке-
тинг муҳити кўринишига оид кўплаб яна бир

қанча фикр ва ёндашувлар мавжудлигини ку-

затишимиз мумкин. Хусусан, россиялик иқти-

содчи Акулич И.Л. халқаро маркетинг муҳи-
тини сиёсий муҳит, иқтисодий муҳит, ҳуқуқий

муҳит, ижтимоий маданий муҳит кабиларга
ажратади[7].

Яна бир гуруҳ россиялик иқтисодчи

олимлар Божук С., Ковалик П., Маслова Т.,

Розова Н.лар томонидан халқаро маркетинг

муҳити иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, ижти-
моий маданий, табиий-жуғрофий, технологик

муҳитларга таснифланади[8].

Иқтисодчи олим Ноздрева Р.Б. эса, хал-

қаро маркетинг муҳити таснифига кенгроқ
ёндашган ҳолда ўзининг ишида ахборот муҳи-

ти, жуғрофий муҳит, демографик муҳит, иқти-
содий муҳит, валютавий-молиявий муҳит,

илмий-техникавий муҳит, сиёсий муҳит, ҳуқу-
қий муҳит, ижтимоий муҳит, маданий муҳит

ва рақобат муҳити омиллари кабиларни қайд
этади[9].

Маҳаллий олимларимиздан илмий изла-

нишларига яна бир бор ёндашган ҳолда хусу-

сан, М.Болтабоев тўқимачилик саноати экс-

порт имкониятларини оширишда маркетинг
стратегиясини такомиллаштириш борасидаги

тадқиқотларида маркетингнинг макромуҳит
асосий омилларини демографик, иқтисодий,

табиий, илмий-техник, сиёсий ва маданий
муҳитга ажратади[10].

Халқаро маркетинг методологияси дои-

расида тадқиқотлар олиб борган республи-

камиз иқтисодчи олимларидан З.Адылова эса,
халқаро маркетинг муҳитини ички ва ташқи

омилларга ажратади. Ташқи омилларга тад-

Маркетинг

мажмуи

адаптацияси

Ташқи муҳит омилларидан

максимал фойдаланиш

тамойили

Маркетинг мажмуи

глабаллашуви

Мамлакатлар миллий маркетинг

муҳитининг устувор

жиҳатларидан фойдаланиш

Халқаро маркетинг муҳити махсус

тамойили

Халқаро маркетинг муҳити тамойиллари

Талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш

тамойили

Миллий маркетинг муҳити тамойили

Миллий талаб ва

эҳтиёжларни максимал

инобатга олиш

Халқаро бозорлар

мониторингини амалга

ошириш тамойили

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

19

биркорлик ва коммуникация соҳасидаги қо-
нунчилик, маданий ва тилга оид хусусиятлар,

мамлакатда мавжуд бўлган оммавий ахборот
воситалари, маркетинг инфраструктураси,

айрим мақсадли бозорларнинг ҳажмларини,
ички омилларга эса товарни илгари суриш-

нинг мақсад ва вазифалари, бюджетнинг ўл-

чами ва таркиби, товарларнинг истеъмол ху-
сусияларини киритади[11].

Фикримизча, халқаро маркетинг муҳити

таснифига юқоридаги ёндашувларнинг бар-

часи халқаро маркетинг муҳити хусусиятла-
рини атрофлича аниқлашга имкон беради.

Биз тадқиқотларимиз асосида халқаро марке-
тинг муҳитини –

иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий,

технологик, маданий ва рақобат муҳити

га

ажратишни лозим топдик. Ўз навбатида, маз-

кур йўналишлар алоҳида, ўзига хос омиллар
таъсирида намоён бўлади. Қуйида халқаро

маркетинг муҳитини умумий хусусиятларига
тўхталмаган ҳолда асосан халқаро тўқимачи-

лик бозорига маркетинг муҳити таъсирини

кўриб чиқамиз.

Мамлакатлар бозорларини бир бирига

ўхшаш ва фарқли хусусиятлари қиёслаш орқа-
ли мақсадли бозорни аниқлаш принципи

бошқа мамлакатлар бозорларидаги ўхшаш
омилларни таҳлилини амалга ошириш орқа-

ли ҳам эришиш мумкин.

1-жадвал

Мақсадли бозорга нисбатан халқаро маркетинг муҳити комплекси қиёсий таҳлили

Маркетинг микс мажмуи

Мамлакатлар бозорлари

(А) мақсадли бозорнинг қиёсий параметрлари

B

C

D

F

G

Тўқимачилик маҳсулоти

Тўқимачилик маҳсулотининг истеъмол хусусиятла-
ри, дизайн, мода, жозибадорлиги

+

+

Маҳсулот нархи

Халқаро бозорларда тўқимачилик маҳсулотига
нарх белгилаш стратегияси

+

+

Маҳсулотни силжитиш каналлари

Маҳсулот айланишиниг халқаро каналлари

+

+

+

Маҳсулот сотилиши мотивлари

Халқаро коммуникатив – талабни шакллантириш
ва сотуни рағбатлантириш стратегияси

+

+

+

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Халқаро иқтисодий муҳит омиллари

тў-

қимачилик маҳсулотларини халқаро бозор-
ларга силжитишдаги муҳим дастаклардан

ҳисобланади. Иқтисодий муҳит омиллари –

муаяйн хорижий давлат бозорида экспорт
маҳсулотларини сота олишнинг потенциал

имкониятларини акс эттиради. Иқтисодий
муҳит омиллари қаторига мамлакатнинг

иқтисодий ривожланиш даражаси, мамлакат
валютасининг барқарорлиги, аҳоли даромад-

лик даражаси кабиларни киритишимиз мум-
кин.

Мамлакатлар ривожланганлик даражаси

бўйича учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва

юқори ривожланган мамлакатлар. Шимолий-
шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги янги

индустриал мамлакатлар, юқори даромадли
нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (Саудия

Арабистони, Қувайт ва бошқалар), энг кам ри-

вожланган мамлакатлар (ЭКРМ), шу жумладан
энг камбағал мамлакатлар (Чад, Бангладеш,

Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва
байналминал гуруҳларга ажратилади.

Ўз навбатида, маркетингнинг халқаро

иқтисодий муҳит омиллари

сиёсий-ҳуқуқий

муҳит омиллари

билан чамбарчас боғлиқ ва

биргаликда намоён бўлади. Мазкур омиллар

мамлакатдаги сиёсий вазият, божхона-солиқ

сиёсати, ташқи иқтисодий фаолият самарали

юритилиши ҳамда савдо, меҳнат, халқаро му-
носабатлар бўйича ҳуқуқ меъёрлар талабла-

рини қамраб олади. Халқаро маркетингнинг

сиёсий муҳитини тадқиқ этишда тўқимачи-
лик маҳсулотлари экспорти мўлжаллаётган

давлатлар билан боғлиқ сиёсий таваккалчи-
ликларни ҳисобга муҳим ўрин тутади.

Сиёсий таваккалчиликларга импортёр

мамлакатда импортнинг тақиқлаб қўйилиши,

юкни истеъмолчига етказиб беришдаги тар-
тибсизликлар, иш ташлашлар ва урушлар, пул

ўтказишнинг тақиқлаб қўйилиши, сиёсий ва-
зиятнинг барқарор эмаслиги сабабли мамла-

кат ёки минтақада ноқулай ижтимоий-иқти-
содий ўзгаришларнинг мавжудлиги кабилар-

ни киритишимиз мумкин.

Хорижий давлатлардаги ҳуқуқий муҳит-

ни ўрганишда эса, импорт товарларига қўл-

ланиладиган тарифлар, экспортга чекловлар,
антидемпинг қонунларни амал қилиши, нарх

соҳасидаги қонунчилик, чет эллик инвестор-
лар учун яратилган шароитлар, миллий ком-

панияларнинг бозордаги мавқеи, чекловчи
савдо келишувлари, меҳнат қонунчилиги,

монополияга қарши қонунлар мазмуни, солиқ
қонунчилигини экспортёр компанияларга

нисбатан қўлланилиши, коррупцияга қарши

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

20

кураш тизими ҳақида маълумотлар тўплаш
мақсадга мувофиқдир.

Бизнингча, глобаллашув жараёнлари-

нинг такомиллашиши билан бирга

халқаро

маркетинг муҳитининг технологик омиллари-

ни аҳамияти ошиб боради. Технологик омил-

лар тўқимачилик маҳсулотлари халқаро сав-

досида замонавий маркетинг комуникацияла-
ридан самарали фойдаланишга кўмаклашади.

Таҳлил натижаларининг кўрсатишича, замо-
навий маркетинг жараёнларини қисқа муд-

датларда кескинлашуви бозор муҳитини таҳ-
лил қилиш ва баҳолашга комплекс ёндашувни

тақозо этади (3-расм).









3-расм. Тўқимачилик маҳсулотлари савдосида халқаро маркетинг

(бозор) муҳитини баҳолаш тизими

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Тадқиқотларимизни кўрсатишича, са-

ноат маҳсулотларининг бошқа турларига нис-

батан тўқимачилик маҳсулотларини халқаро
бозорларда мақбул сотилиши мамлакатлар-

даги маркетингнинг

маданий муҳити

га кўп

жиҳатдан боғлиқ. Бу боғлиқликни мамлакат-
лардаги миллий, диний, тарихий урф одатлар

натижасида маҳсулотларнинг таркиби, ўлча-
ми, дизайни каби жиҳатларига ўзига хос та-

лаблар мавжудлиги билан изоҳлашимиз мум-
кин. Экспортёр корхоналар учун халқаро бо-

зордаги янги муҳит билан боғлиқ таваккал-
чиликлар билан бир қаторда импортчи ёки

экспортчи мамлакатнинг урф-одатлари, қои-
даларини етарлича билмаслиги ва яхши ту-

шунмаслиги ҳам ноаниқликка ёки харидор ва

сотувчи ўртасида ишончсизликка олиб келиш
эҳтимоли мавжуд бўлади. Мазкур омилни

муваффақиятли амалга оширилган ўзаро иш-
билармонлик муносабатлари натижасида бар-

тараф этиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакатларда-

ги урф-одатлар, миллий қадриятлар ҳар хил-

лиги натижасида юзага келувчи қийинчлик-
ларни бартараф этиш йўлларидан яна бири

халқаро савдо жараёнини страндартлашдан
иборат.

Хулоса қилганимизда, тўқимачилик маҳ-

сулотлари

савдосини

ривожлантиришда

омилли маркетинг таҳлили корхоналарни
бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини

берадиган муҳим восита ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

С.В.Карпов Маркетинг. Ўқув қўлланма. умумий таҳрири остида. – Ростов н/Д.: Феникс, 2011. – 473 с. (18-26-бетлар)

2.

Акулич И.Л. Маркетинг. Ўқув қўлланма.. – Минск: Выш. шк., 2009. –511 с. (21-25-бетлар)

3.

Захаров С.В. Маркетинг. Ўқув қўлланма.. – Ростов н/Д.: Феникс, 2009. – 361 с. (31-38-бетлар)

4.

Божук С., Ковалик П., Маслова Т., Розова Н. Маркетинг. Учебник. – СПб.: Питер, 2012. - 448 с. (49-53-бетлар)

5.

Фомичёва Л.М., Железняков С.С., Чаплыгина М.А., Безуглая Е.В. Маркетинг. Учебник. – Курск. Юго-Зап. гос. ун-т., 2016. –202

с. (24-29-бетлар)

6.

А.Бекмуродов. Эффективность маркетинга средств производства (на материалах сельхохмашинастроения РУз.)

Автореф.дис.док.эконом.наук. –Т.: ТГЭУ, 1994 г., с.9.

7.

И.Л.Акулич. Международный маркетинг. Учебное пособие. – М.: Выш.шк. 2006. – 544 с. (30-бет).

8.

Божук С., Ковалик П., Маслова Т., Розова Н. Маркетинг. Учебник. – СПб.: Питер, 2012. - 448 с. (386-бет).

Таҳлилий жараён

Маълумотларни йиғиш (маркетинг

тадқиқотлари ўтказиш)

Омилларни гуруҳлаш,

ўлчаш

Баҳолаш жараёни

Омилларни баҳолаш усулларини

танлаш, масъул тузилмалар

фаолиятини мувофиқлаштириш

Омилларни савдо жараёни

ва ҳажмига таъсирини

баҳолаш

Омилларни мижозлар

базасини шаклланишига

таъсирини баҳолаш

Якуний жараён

Омилларни юзага келиш сабаблари ва

оқибатларини ўрганиш

Омиллар таъсирини муво-фиқлаштириш бўйича

чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 №

1

21

9.

Ноздрева Р.Б. Международный маркетинг. Учебник. – М.: Экономист. 2005. – 990 с. (129-бет).

10.

Болтабоев М.Р. Ўзбекистон Республикаси текстил саноати экспорт имкониятларини ривожлантиришда маркетинг

стратегияси. Докторлик диссертацияси.-Т.: ТДИУ. 2005. (151-бет).

11.

Адылова З.Д. Халқаро бозорларга экспорт маҳсулотларини йўналтиришнинг маркетинг стратегияси. Докторлик

диссертацияси.-Т.: ТДИУ. 2008. 325 б. (41-бет).

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Яхшиев Хусниддин Толибович

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат

институти мустақил изланувчиси

Аннотация.

Мақолада тўқимачилик корхоналарида инновацион иқтисодиёт шароитида стратегик бошқарув

самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш масалалари ўрганилган.

Таянч сўзлар:

корхона, самарадорлик, бошқарув самарадорлиги, стратегия, стратегик бошқарув.

Аннотация.

В статье рассматриваются вопросы совершенствования методики оценки эффективности

стратегического управления текстильными предприятиями в условиях инновационной экономики.

Ключевые слова:

предприятие, эффективность, эффективность управления, стратегия, стратегическое

управление.

Annotation.

The article examines the issues of improving the method of assessing the effectiveness of strategic

management in textile enterprises in an innovative economy.

Keywords:

enterprise, efficiency, management efficiency, strategy, strategic management.

Кириш.

Республикамизда мустақиллик

йилларида иқтисодиётнинг ўзак тармоқлари-

ни ривожлантиришга жиддий эътибор қара-
тилиб, ушбу тармоқлар ривожига етарлича

инвестициялар жалб қилинди. Бу каби тар-
моқлар жумласига тўқимачилик саноати ҳам

киради. Тўқимачилик саноатини ривожланти-
риш учун республикамизда етарлича шароит

ҳамда хомашё базасива меҳнат ресурслари
мавжуд. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-

гиясида «таркибий ўзгартиришларни чуқур-

лаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи
тармоқларини модернизация ва диверсифи-

кация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардош-
лигини ошириш» бўйича муҳим вазифалар

белгилаб берилган[1]. Бу каби устувор вази-
фаларни муваффақиятли ҳал этишда мавжуд

ресурслардан самарали фойдаланиш билан
биргаликда бошқарув тизимини ҳам ривож-

лантириш талаб этилади. Тармоқни бошқа-
ришдаги мавжуд тизим эса бозор иқтисодиё-

ти ўзгаришларига етарлича мосланувчанлик-
ни таъминлаб олмаяпти. Шунинг учун тўқи-

мачилик корхоналарида стратегик бошқарув-
ни ривожлантириш ҳамда унинг самарадор-

лигини баҳолаш усулларини такомиллашти-

риш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Стратегик бошкарув илмий йўналиш ва ме-
нежментни ташкил этишга инновацион ёнда-

шув сифатида 20-асрнинг 60-йилларида пай-
до бўлди. Бироқ, шу вақтга қадар стратегик

бошқарув энг аввало қуйи даражадаги - кор-
хоналар, фирмалар, ташкилотлар каби бозор

субъектларини бошқариш вазифаси сифатида
қаралади.

И. Ансофф ўзининг "Корпоратив страте-

гия" китобида стратегик бошқарувни "билиш

усули, унинг бошланиши стратегик ташхис,
давоми-қўшимча чора-тадбирлар йўли ва авж

нуқтаси - янги маҳсулотлар, янги бозорлар ва
технологиялар, шунингдек, янги имконият-

лар»- сифатида талқин қилади [2].

В.Н. Родионова стратегик бошқарувни

"стратегик қарорларни ишлаб чиқиш, қабул

қилиш ва амалга ошириш жараёни, унинг
марказий бўғини корхонанинг ўз ресурс сало-

ҳиятини ташқи муҳитнинг имкониятлари ва
таҳдидлари билан таққослашга асосланган

стратегик танловдир", - деб тушунади [3].

М.И. Круглов ва Н.Ю.Кругловалар фик-

рича: "стратегик бошқарув олдиндан кўриш
уфқларини кенгайтириш, узоқни мустаҳкам-

лаш ва шу билан корхонанинг ташқи муҳитда:
товар ва технологиялар бозорларида, илмий-

техник, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳа-
ларда содир бўладиган ўзгаришларга ўз вақ-

тида жавоб бериш имкониятидир"[4].

Г.Б. Клейнернинг таърифига кўра, "стра-

тегик бошқарув - бу бизнес муваффақиятига

эришиш учун компания стратегиясини шакл-
лантириш, амалга ошириш ва ўзгартириш

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

С.В.Карпов Маркетинг. Укув флланма. умумий та^рири остида. - Ростов н/Д: Феникс, 2011. - 473 с. (18-26-бетлар)

Акулич ИЛ. Маркетинг. У^ув ^лланма.. - Минск: Выш. шк., 2009. -511 с. (21-25-бетлар)

Захаров С.В. Маркетинг. Укув кулланма.. - Ростов н/Д.: Феникс, 2009. - 361 с. (31-38-бетлар)

Божук С., Ковалик П., Маслова Т, Розова Н. Маркетинг. Учебник. - СПб.: Питер, 2012. - 448 с. (49-53-бетлар)

Фомичёва Л.М., Железняков С.С., Чаплыгина М.А., Безуглая Е.В. Маркетинг. Учебник. - Курск. Юго-Зап. гос. ун-т., 2016. -202 с. (24-29-бетлар)

А.Бекмуродов. Эффективность маркетинга средств производства (на материалах сельхохмашинастроения РУз.) Автореф.дис.док.эконом.наук. -Т: ТГЭУ, 1994 г., с.9.

ИЛ.Акулич. Международный маркетинг. Учебное пособие. - М.: Вышлик. 2006. - 544 с. (30-бет).

Божук С., Ковалик П., Маслова Т, Розова Н. Маркетинг. Учебник. - СПб.: Питер, 2012. - 448 с. (386-бет).

Ноздрева Р.Б. международный маркетинг. Учебник. - М.: Экономист. 2005. - 990 с. (129-бет).

Болтабоев М.Р. Узбекистон Республикаси текстил саноати экспорт имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратегиям. Докторлик диссертацияси.-Т.: ТДИУ. 2005. (151-бет).

Адылова З.Д. Хал^аро бозорларга экспорт мацсулотларини йуналтиришнинг маркетинг стратегияси. Докторлик диссертацияси.-Т: ТДИУ. 2008.325 б. (41-бет).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов