Анализ факторов, влияющих на развитие рынка туристических услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
252-258
29
9
Поделиться
Бакаев, З. (2020). Анализ факторов, влияющих на развитие рынка туристических услуг. Экономика И Образование, 1(3), 252–258. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4455
Зийовуддинхон Бакаев, Самаркандский институт экономики и сервиса

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проведён углубленный анализ проблемных вопросов в сфере туристических услуг с учетом факторов, влияющих на развитие рынка туристических услуг.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

252

нинг муҳим вазифаларидан биридир. Мазкур
масаланинг назарий жиҳатларидан яна бир

йўналиши қишлоқ туризмини турлари, улар-

нинг таснифи ва ҳар бирининг мазмунини
ҳам очиб беришдан иборатдир.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни//«Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил, 14

сентябр.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11-Ноябр, 297-сонли “Туризм фаолиятини

лицензиялаш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13-Март, 60-сонли “Туризм фаолиятини

амалга ошириш ҳамда лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори

4. Тураев Б.Х. Теоретико – методологические основы развития туризма. -Т.: изд. «Фан», 2008. 166 с.

5. Тухлиев И.С. ва бошқалар. Туризм асослари: Ўқув қўлланма – Самарқанд, СамИСИ, 2010- 247 б.

ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР

ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли –

СамДУ ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада туризм хизматлар бозорини ривожланишига таъсир қилувчи омиллар асосида

туристик хизматлар соҳасидаги муаммоли масалалар чуқур таҳлил қилиб ўтилган.

Калит сўзлар:

туризм хизматлар бозори, маданий-тарихий, табиий-географик, рағбатлантирувчи омил,

мавсумийлик, хизматлар экспорти.

Аннотация:

В данной статье проведён углубленный анализ проблемных вопросов в сфере туристических

услуг с учетом факторов, влияющих на развитие рынка туристических услуг.

Ключевые слова:

рынок туристических услуг, культурно-исторический, природно-географический,

стимулирующий фактор, сезонность, экспорт услуг.

Abstract:

In

this article, in-depth analysis of problematic issues in the field of tourism services based on the factors

influencing the development of the tourism services market.

Keywords:

tourism services market, cultural-historical, natural-geographical, stimulus factor, seasonality, export of

services.

Кириш.

Жаҳон иқтисодиётида кечаёт-

ган глобаллашув жараёнлари шароитида ту-

ризм индустрияси, иқтисодиётининг фаол
ривожланаётган ва истиқболли соҳалари-

дан бири ҳисобланади. Бутунжаҳон сайёҳлик
ташкилоти (UNWTO)нинг статистика маълу-

мотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб х-
рижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда

бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 4 фоиз
юқори натижани қайд этган.[1] Бутун жа-

ҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTCC) маълу-
мотларига кўра, 2017 йилда дунё ЯИМдаги

соҳанинг улуши 10,4 фоиз ёки 8,3 трлн. АҚШ
долларини ташкил этган бўлса, 2028 йилга

бориб ушбу кўрсаткич мос равишда 11,7 фоиз
ёки 12,5 трлн. АҚШ долларига етиши кутил-

моқда[2].

Туризм хизматлар бозорини ривожла-

нишида ички ва кирувчи туризмни бошқа-

риш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ
муаммолар, туризмнинг ижтимоий-иқтисо-

дий самарадорлиги бўйича жорий, оралиқ ва

якуний кўрсаткичларни баҳолашнинг наза-
рий, методологик жиҳатларини тадқиқ қи-

лиш масалалари етарли даражада ўрганилма-
ганли тадқиқотнинг долзарблигини белги-

лаб беради.

Ўзбекисон Ресубликасида 2025 йилгача

бўлган даврда туризм соҳасини ривожланти-
риш Концeпциясига кўра, туризм соҳасида

давлат сиёсатининг асосий мақсади ички,
чиқувчи ва кирувчи туризмни ривожланти-

риш асосида туризм хизматлар бозорини
барқарор ривожланишига эришишни таъ-

минлашга қаратилган. Ушбу ислоҳотлар на-
тижаси ўлароқ мамлакатимизда 2019 йилда

туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1,3
миллиард долларни ташкил қилиб, бу 2018

йилга нисбатан (1 миллиард доллар) 26,1
фоизга ўсган[3].

Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган

глобаллашув жараёнларининг тезлашиб бо-
риши давлатлардан туризм тармоғини ри-

вожлантириш орқали муҳим масалаларни

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

253

ечиш имкониятини яратишни тақозо этмоқ-
да. Шу ўринда, мамлакатимизда олиб борила-

ётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари-
дан бири туризм соҳасини ривожлантириш

энг долзарб вазифалардан бири сифатида
белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг 2020 йил учун мўлжалланган энг
муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий

Мажлисга Мурожаатномасида “...

туризмни

иқтисодиётнинг стратегик тармоғига ай-

лантириш биз учун устувор вазифа бўлиб қо-
лади. Ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалар-

дан бири – жорий йилда юртимизга келадиган
туристлар сонини 7,5 миллионга етказишдан

иборат. Маълумки, қатор нуфузли хорижий
оммавий ахборот воситалари 2020 йилда

Ўзбекистонни саёҳатга албатта бориш тав-
сия этилган мамлакатлар қаторига кирит-

ди. Биз бундай имкониятдан унумли фойдала-
нишимиз керак

” [4]- лиги ҳақида алоҳида тўх-

талиб ўтилди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Туризм хизмат бозорининг иқтисодий моҳия-

ти кўп жиҳатдан туризмда кенг қамровли
бўлган мультипликатив самара таъсирига

асосланади. Туризм назариётчиларидан бири
бўлган Ирена Енджейчикнинг таъкидлашича,

“мультипликатив самаранинг таъсири нати-
жасида туризмда яратилган битта ишчи ўрни

туризм билан ҳамкорлик тизими орқали
боғланган бошқа соҳа ва тармоқларда еттита

янги ишчи ўрнини яратади” [5.10-11].

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм

тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида “турис-
тик хизматлар - жойлаштириш, овқатланти-

риш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизма-
ти кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек

турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини
қаноатлантиришга қаратилган хизматлар”, -

деб таъриф берилган[6].

Туризм хизматлар бозори ва унинг иқ-

тисодий моҳиятини кўрсатувчи таълимот-
лар, назариялар бисёр. Жумладан, И.Тухлиев

ва бошқаларнинг “Туризм асослари” дарсли-
гида “Туристик хизмат бозори туристик маҳ-

сулотни сотиш ва сотиб олиш жараёнини

таъминловчи талаб ва таклифларни бирлаш-
тирувчи, ишлаб чиқарувчи ва туристлик маҳ-

сулот истеъмолчиси ўртасида жамоа иқтисо-
дий муносабатларини юзага келтирувчи жаб-

ҳадир. Натижада туристлик хизматнинг пул-
га айланиши (сотиш-сотиб олиш) жараёни

вужудга келади” деб таърифланган[7.62-63].

Бизнинг фикримизча, туристик хизмат

бозори бу туристик маҳсулот ишлаб чиқарув-

чиси ва истеъмолчиси ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар вужудга келадиган жой санала-

ди. Туристик маҳсулотларнинг ҳар бир ишлаб
чиқарувчи ва истеъмолчиси ўзининг иқтисо-

дий манфаатларига эга ҳисобланади. Манфа-
атлар мос келмаслиги савдо-сотиқ актини

амалга ошмаслигига олиб келиши мумкин,
лекин улар мос келса туристик маҳсулотнинг

савдо-сотиқ акти амалга оширилади. Шунинг
учун бозор бу ишлаб чиқариш ва истеъмолчи

қизиқишларини қондирадиган ўзига хос қу-
рол бўлиб, мазкур хўжалик юритувчи ҳукм-

рон туристик субъект учун субъектнинг ту-
ристик маҳсулотига қизиққан ва уни эртами-

кеч харид қилишга маблағи етадиган истеъ-
молчилар йиғиндисини намоён этади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда

туризм хизматлар бозори ривожланишига

таъсир кўрсатувчи мавжуд муаммо ва наза-
риялар ўрганилди. Мамлакатимиздаги унинг

ривожланиш жараёнлари таҳлил қилинди.

Тадқиқотни амалга оширишда анализ ва син-
тез, мавсумийлик коэффиценти, қиёсий баҳо-

лаш ҳамда илмий абстракция усулларидан
фойдаланилди. Тизимли таҳлил қилишда

2017-2019 йиллардаги статистик маълумот-
лар қўлланилди. Статистик манба сифатида,

Бутун жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши
(WTCC) маълумотлари, Бутунжаҳон туризм

ташкилоти (UNWTO) ва Ўзбекистон Респуб-
ликаси Давлат статистика қўмитасининг

маълумотларидан кенг фойдаланилди.

Бутун дунёда кечаётган интеграцияла-

шув жараёнида туризм хизматлар бозорини
ривожланиши республикамизда ҳам хизмат

кўрсатиш тармоғининг жадал ривожланаёт-
ган энг истиқболли соҳаларидан бири туризм

эканлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, ту-
ризмнинг ривожланиш тарихи жуда қадим

замонларга бориб тақалгани ҳолда, туризм
халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мус-

таҳкамлашга хизмат қилган. Бундан ташқари,
одамлар янги ўлкаларни кашф этиш, дунёни

кўриш ва билиш, савдо-сотиқни ривожланти-
риш, маданий ва дипломатик алоқаларни ўр-

натиш мақсадида саёҳат қилишган. Қадимда

савдо-сотиқ карвонлари йўллари кесишган,
маданиятлар ва цивилизациялар туташган

чорраҳада жойлашгани учун Ўзбекистон бу
жараёнда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекисон Ресубликасида 2019-2025

йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм

соҳасини ривожлантириш концепцияси[8]га
кўра, туризм соҳасида давлат сиёсатининг

асосий мақсади ички ва кирувчи туризмни

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

254

ривожлантириш асосида туризм хизматлар
бозорини барқарор ривожланишига эришиш-

ни таъминлашга қаратилган.

Таҳлил ва натижалар.

Туризм хизмат

бозори туристик хизматларнинг харидори
(талабни тақдим этувчилар) ва сотувчиларни

(маҳсулот билан таъминловчи) бирлашти-
рувчи институт сифатида қаралади.[9.156]

Бошқа товар бозорларидан фарқли ўлароқ,
туризм хизмат бозорида товарнинг сотувчи-

дан харидорга кўчиши кузатилмайди, балки
харидорлар, яъни туристлар тайёрланган

хизматларни, турмаҳсулотни олиш учун бел-
гиланган манзилга қараб ҳаракат қилишади.

Туризм хизмат бозори субъектлари, яъни
туристик маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва

истеъмол қиладиган жисмоний ва юридик
шахсларнинг мавжудлиги билан тавсифла-

нади.

Туризм хизматлар бозори мамлакат-

нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш на-
тижаси бўлиб, туризм индустриясининг мил-

лий иқтисодиётдаги асосий ўрни ва уни ри-
вожлантириш бутун иқтисодиётни ривожла-

ниши билан боғлиқлиги тушунилади. Мил-
лий иқтисодиётда туристик хизматлар бозо-

рининг шаклланиши учун қатор шартларни
амалга ошириш зарур. Ушбу шартлар қуйи-

дагилардан иборат: табиий-географик, мада-
ний-тарихий, ташкилий-иқтисодий ва ижти-

моий-иқтисодий (1-жадвал).

1-жадвал

Туризм хизматлар бозорининг шаклланиш шарт-шароитлари

табиий-географик

маданий-тарихий

ташкилий-
иқтисодий

ижимоий-иқтисодий

мамлакат ёки ҳудуднинг табиий-

географик жойлашуви

диний, маданий, тарихий ва

диққатга сазовор жойларнинг

мавжудлиги

меъёрий-ҳуқуқий

база

аҳоли сони ва таркиби

табиий, инсон қўли билан

яратилмаган туристик-ререацион

ресурсларнинг мавжудлиги

янги билим ва саёҳатга ундовчи

маданий қадриятларнинг

мавжудлиги

солиқ-кредит

сиёсати

иқлим шароити, табиий тоғлар

дарёлар ва чўларнинг мавжудлиги

инновацион-

инвестиция муҳити

аҳолининг

даромадлар даражаси

экологик маданиятнинг ўсиши

дотация ва субси-

диялар, фаолиятни

лицензиялаштириш

Худудларнинг

ижтимоий

хавфсизлиги

Манба:

муаллиф томонидан тузилди.

Туристлар учун бугунги кунда қуйидаги

табиий-туристик ресурслар жозибадор бўлиб
қолмоқда (масалан, Ташкент вилояти ёки

Фарғона водийси ва шу кабилар). Оғир иқлим
шароити ёки географик жиҳатдан узоқ жой-

лашув бўлса, ҳатто диққатга сазовор жойлар-
нинг кўплигига қарамасдан йил бўйи барқа-

рор туристик оқимни таъминлаб бўлмайди.

Маданий-тарихий шарт-шароитлар ту-

ризм ривожланишига икки йўналишда таъ-

сир кўрсатади. Биринчидан, тарихий ёдгор-
ликлар (Самарқанд, Бухоро ва Хива) ва объ-

ектларнинг табиий сақланиб қолганлиги би-
лан дестинацияни туристлар оқими билан

таъминлашга хизмат қилади.

Иккинчидан, туристик талаб аҳолининг

саводхонлик даражасининг ортиши, маданий
қадриятларни тарғиб қилиш, аҳолининг янги

билимларни тўплаш ва бошқа халқлар билан
ўзаро алоқага киришиш истагини оширади.

Кейинги шарт-шароитлар гуруҳи ташкилий-
иқтисодий шарт-шароитлар ҳисобланади. Бу

ерда асосий ўринда давлатнинг роли туради.

Давлат томонидан туризм индустрияси ва
меҳмонхона хўжалиги бўйича қонунчилик

базаси шакллантирилади. Айнан давлат то-
монидан маъмурий ва иқтисодий бошқарув

усуллари орқали қулай солиқ, молия-кредит,
инновацион инвестиция муҳити яратилади.

Маъмурий тартибга солиш усуллари

туризм ва меҳмондорчилик индустрияси кор-

хоналари фаолиятини тартибга солиш (меъё-

рий-ҳуқуқий база, фаолиятни лицензиялаш,
монополияга қарши тартибга солиш)ни кўз-

да тутади. Иқтисодий тартибга солиш усул-
лари асосида соҳа корхоналари ва барча ман-

фаатдор томонлар фаолиятини туристик бо-
зорда фаолият олиб боришга рағбатланти-

риш (солиқ ва солиқ имтиёзлари, имтиёзли
кредитлар, дотация ва субсидиялар, лойиҳа-

ни молиялаштириш, давлат буюртмалари)
амалга оширилади.

Бундан ташқари давлат томонидан соҳа

корхоналарининг жамоатчилик хавфсизлиги

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

255

ҳам таъминланади. Мамлакатда ёки унинг ҳу-
дудларидаги ижтимоий хавфсизлик кирувчи,

шу жумладан чиқувчи туризмнинг ривожла-
нишини ҳам рағбатлантиради. Мамлакатда-

ги сиёсий беқарорлик ва ижтимоий хавфсиз-
ликнинг пастлиги мамлакат ва унинг ҳудуд-

ларида дунё аҳамиятига эга бўлган диққатга
сазовор жойлар бўлишига қарамасдан ту-

ристлар оқимининг камайишига олиб кела-
ди. Мамлакат ва унинг ҳудудларидаги ўзаро

наф келтирувчи ташкилий-иқтисодий шарт-
шароитлар рақобатни ривожлантириш ва

таклиф этилаётган туристик хизматларнинг
диверсификациялашувини таъминлаб бера-

ди. Туризм хизматлар бозори шаклланиши
учун зарур бўлган шарт-шароитлардан бири

ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлардир.
Аҳоли сони ва таркиби, даромадлар даражаси

туристик бозор ҳажмини белгилаб беради.
Урбанизация, иш вақтининг узайиши, тур-

муш тарзининг замонавий шаҳар услубига

трансформациялашуви янги истеъмолчилар
жамиятини шакллантирди ва турли таассу-

ротлар, билим ва қўшимча хизматларга бўл-
ган талабнинг шаклланишига туртки беради.

Натижада туристик хизматлар бозорининг
иқтисодий қонуниятларидан бири бўлган Эн-

гел қонуни хосил бўлади, унга кўра даромад-
лар даражасининг ортиши билан аҳолининг

биринчи даражали истеъмол товарларига
бўлган сарфларининг камайиши ва маънавий

ривожланишга ҳамда ҳашамга бўлган эҳти-
ёжнинг ортишига олиб келади (жумладан

туризмга)[10.176].

Туризм хизматлар бозори ривожлани-

шига таъсир кўрсатишида рағбатлантирувчи
ва лимитлаштирувчи омилларга қуйидаги-

лар киради (1-расм). Рағбатлантирувчи омил-
лар демографик, иқтисодий ва ижтимоий

омилларни ўз ичига олади.

Демографик омилларга туристик хиз-

матлар бозори ривожланишига таъсир кўрса-
тувчи омиллар дунё бўйича аҳол сонининг

ўсиши, урбанизация, ҳаракатчан турмуш тар-
зи стереотипнинг шаклланиши, тил бўйича

тўсиқларнинг йўқолиб боришини киритиш

мумкин. Туристик хизматлар бозорининг
ривожланишида халқаро иқтисодий омил-

ларнинг ҳам аҳамияти катта бўлиб, бу жаҳон
иқтисодиётининг ривожланиши, илмий-тех-

ник тарақиётнинг жадаллашуви, аҳоли даро-
мадларининг ўсиши, туризм моддий-техник

базасининг ривожланишида акс этади. Нати-
жада моддий ишлаб чиқаришнинг номоддий

ишлаб чиқаришга трансформацияси кузати-

лади ва хизматлар истеъмоли, жумладан ту-
ристик хизматлар истеъмоли ҳам ортиб бора-

ди. Замонавий компьютер технологиялари-
нинг ривожланиши хизмат кўрсатишнинг

янги йўналишларининг пайдо бўлишига, ин-
тернет тармоғи бўйлаб туризм инфратузил-

масининг ривожланишига олиб келди (Он-
лайн бронлаш тизимлари, интернет марке-

тинг).

Ижтимоий омиллар – бу инсонларнинг

турмуш шароити билан боғлиқ омиллардир.
Халқаро туризм ривожланишига ҳақ тўлана-

диган таътиллар сонининг кўпайиши, жумла-
дан таътилларнинг икки қисмга бўлиниши

инсонларнинг йил давомида саёҳат уюшти-
ришга имкон беради.

Лимитловчи омилларни глобал ва ма-

ҳаллий омилларга бўлиш мумкин. Глобал

омилларга мавсумийлик, сиёсий вазият, иқ-
тисодий ва табиий шарт-шароитлар киради.

Туризм бозорининг муҳим хусусиятларидан

бири туристик талаб ва таклифнинг мавсу-
мийлигидир. Кейинги ўн йилликда хорижий

олимларнинг илмий ишларида туризмнинг
мавсумийлик масалаларига етарлича тўхта-

либ ўтилган, чунки бу омил ҳудудларда
туристик бозорнинг ривожланишига катта

таъсир кўрсатади, унинг таъсир даражаси эса
туризмни бошқариш соҳасига оид давлат дас-

турлари асосида тартибга солинади.

Мавсумийликнинг муҳим жиҳатлари-

дан бири туристик таклифни мавсум хусуят-
ларига кўра қондириш имкониятининг йўқ-

лиги ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари-
дан “ўлик” мавсумларда фойдаланиш имко-

ниятининг йўқлигидир. Турдош тармоқлар
ҳам мазкур муаммодан катта азият чекади,

чунки улар ушбу муаммодан халос бўлиш
мақсадида доимий яшаш жойини ўзгартириш

имкониятига эга эмас.

Мамлакатимиз туризм индустрияси-

нинг фаолиятида мавсумийлик омили мав-
жудлиги Ўзбекистоннинг иқлимий шарт-

шароитлари ва туристик маҳсулотни шакл-
лантиришда айнан табиий-иқлимий омиллар

муҳим рол ўйнаши билан изоҳланади (2-

расмга қаранг).

Мамлакатимиз туристларининг ички

туризмда ўз имкониятларидан келиб чиқиб,
дам олишни асосан ёз ойларида амалга оши-

ришларининг турғун ҳолати шаклланган бў-
либ, бу ойларда саёҳатлар ҳажми 42,8%

(июнь, июль ва август ойлари) га тўғри кела-
ди.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

256

1-расм. Туризм хизматлар бозори ривожланишига таъсир этувчи омиллар

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Туризм хизматлар бозори ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар

Лимитлаштирувчи(чекловчи)

Локал (Маҳаллий)

Мавсумийлик

Сиѐсий вазият

Иқтисодий

Табиий

Туристик талаб ва таклифнинг

чекланиши

Экология

Ресурслар тақчилиги

Туристик расмиятчилик

Дестинанация тўғрисида
маълумотларнинг камлиги

Рағбатлантирувчи

Дунѐда аҳолининг ўсиши

Ҳақ тўланадиган таътилларнинг

ошиши

Жаҳон иқтисодиѐтининг

ривожланиши

Урбанизация

ИТТ жадаллашуви

Харакатчан турмуш тарзи

стереотипнинг тарқалиши

Аҳолининг фаол турмуш

тарзининг узайиши

Аҳоли даромадларининг ўсиши

Тил бўйича тўсиқларнинг йўқлиги

йўқйўқолиб

Туристларга хизмат кўрсатиш

шаклларининг янги формалари

Туризм моддий-техника

базасининг ривожланиши

Глобал

Демографик

Ижтимоий

Иқтисодий

Вақтининг чегараланиши

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

257

Бунда асосан оилавий дам олишга эъти-

бор берилади – сентябрда саёҳатлар сони-

нинг 2 карра (август ойида 15,1 % дан сен-
тябр ойида 7,8% га тушган) тушиб кетиши

ўқув йилининг бошланиши билан изоҳлана-
ди, ўртача оилавий саёҳат 3 кишидан иборат

бўлган оила билан амалга оширилади.

Юқоридаги 2-расмда кўрсатилганидек,

чиқувчи туристик

оқим динамикаси таклиф

спекторининг кенглигига кўра мавсумийлик

таъсирига деярли учрамайди, бунда жами
хизмат кўрсатилган туристлар сонига нисба-

тан май, июн ва июл ойларида 36,7 % ҳамда
август,октябр ва ноябр ойларида 44.9 % ту-

ристлар бошқа мамлакатларга саёҳат қилган-
лар.

Кирувчи туристлар

оқими жами хиз-

мат кўрсатилган туристлар сонига нисбатан

апрел, май ва июнь ойларида 41,3 %, октябр
ва ноябр (бархит) ойида 22,1 % ташкил қи-

либ, асосан йилнинг мутадил иқлим пайтига
тўғри келади ва унинг ўсиш суръати асосан

мавсумий кўрсатилган ойларни ташкил қила-
ди. Йилнинг январ, феврал ва декабр ойлари-

да туристлар оқимининг кескин пасайиши
туроператорларимиз томонидан тайёрланган

дастурлар таъсирчанлигининг пастлиги ва
ушбу ойларда туристларни жалб қиладиган

оммавий тадбирларнинг йўқлиги билан баҳо-
ланади, бу эса оилавий ва гуруҳ бўлиб кела-

диган саёҳатларнинг туризм бозоридаги ўр-
нини йўқотишга олиб келмоқда.

2-расм.

Ўзбекистонда саёҳат қилиш мавсумига кўра 2018 йилда хизмат кўрсатилган

туристлар сонининг тақсимланиш диаграммаси (ойлар кесимида % да)

Манба:

uzbektourism.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди

Хулоса ва таклифлар.

Ўтказилган

тадқиқотларимиз

натижаларидан

келиб

чиққан ҳолда туризм хизматлар бозорини
ривожланишига таъсир қилувчи омилларни

таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикасида
ички туризмга хос қуйидаги асосий муам-

моларни аниқлаш имконини берди:

-

туризм индустрияси корхоналарининг

барқарорлигини таъминлашга қаратилган
режалаштириш фаолиятида туб ўзгаришлар-

нинг мавжуд эмаслиги;

-

махаллий туристик ресурсларни так-

рор ишлаб чиқаришнинг мавжуд эмаслиги

натижасида ресурсларнинг бозор қиймати ва
нархи пасайиб бормоқда;

-

тақдим этилаётган туристик хизмат-

ларнинг рақобатбардош эмаслиги боис, бо-

зор мавқеини йўқотиб бораётганлиги;

-

ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан

етарли даражада фойдаланилмаётганлиги.

Ички туризмнинг ривожланишига тўс-

қинлик қилувчи омилларга қуйидагиларни
киритишимиз мумкин: ички туризмнинг дав-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

258

лат томонидан етарли даражада қўллаб-қув-
ватланмаслиги, аҳоли даромадларининг па-

сайиши, ички турларнинг рентабеллик дара-
жаси пастлиги, туризм индустрияси маҳсулот

ва хизматлари нархининг юқорилиги, Самар-
қанд вилояти ва бошқа вилоятлар ўртасида

авиарейсларнинг

етишмовчилиги

ҳамда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаком-

паниясининг ички бозорда монопол мавқеъ-
га эга эканлиги янги туристик маршрутларни

ривожлантириш ва шакллантириш имкони-
ни бермайди.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида

Ўзбекистон ички ва кирувчи туризм ривож-

ланишини давлат томонидан тартибга солиш
усулларини қўллашда қуйидаги вазифаларни

бажариш кераклиги таклиф қилинди:

- ички туризмдаги

мавсумийлик

ни

тенденсиясини камайтириш лозим, шу ўрин-
да беш кунлик ўқиш тизмини амалиётга жо-

рий қилиш анча самрали деб ҳисоблаймиз ва

буни амалга ошириш лозим;

-

рақамли иқтисодиётга

ўтиш жараё-

нида иқтисодий - ахборат унсири сифатида
туризмни ривожлантиришнинг минтақавий

геоахборат тизимини шакллантириш лозим;

-

“рақамли туризм”

ва

“туризмда ра-

қамли маркетинг”

да ривожланган хорижий

мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асносида
мамлакатимиз туризм соҳасига тадбиқ этиш

лозим;

- иқтисодиётнинг бошқа тармоқ ва со-

ҳалари билан ҳамкорликнинг замонавий усул
ва механизмларини йўлга қўйиш;

-

ҳозирги ўзгарувчан шароитда бошқа-

рув қарорларнинг янги моделини жорий қи-

лиш лозим;

-

табиий ва инсон ресурсларидан сама-

рали ва рационал фойдаланиш;

-

Ўзбекистон туристик бозорининг ин-

новацион-инвестиция

жозибадорлигини

ошириш.

Асосий вазифа шундан иборатки, ички

ва кирувчи туризм фаолиятини ишлаб чиқа-

ришнинг бошқа соҳалари билан узвий боғ-
лиқликда ривожлантириш лозим. Шундагина

туризм инфратузилмасининг олдида турган

муаммоларини аниқлаш, таъсир этувчи
омилларни холис баҳолаш ва унинг салбий

оқибатларини бартараф этиш мумкин бў-
лади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. https://www.e-unwto.org/doi/pdf/10.18111/9789284421152
2. https://www.interfax.ru/business/605743

3.

http://interkomitet.uz/zbekiston-2019-jilda-turistik-hizmatlardan-ancha-daromad-topgani-malum-ilindi/

4. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

5. Енджейчик И. Современный туристский бизнес.- М.: Финансы и статистика, 2015. – С.10-11.
6. https://www.lex.uz/docs/4428097
7. I.S.Tuxliyev, R.Hayitboyev. Turizm asoslari. –T.: Fan va texnologiya-2016.-C. 62-63

8.

https://lex.uz/docs/4143188#4152112

9. Сафаров Б.Ш. Минтақавий туризм хизмат бозорининг иқтисодий механизимини такомиллаштириш:

монография. - Т. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. - с.156.

10. Квартальнов В.А. Туризм: Учебник. –М. - Финансы и статистика, 2003. - с. 176.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

https://www.e-unwto.org/doi/pdf/10.18111/9789284421152

https://www.interfax.ru/business/605743

http://interkomitet.uz/zbekiston-2019-jilda-turistik-hizmatlardan-ancha-daromad-topgani-malum-ilindi/

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

Енджейчик И. Современный туристский бизнес.- М.: Финансы и статистика, 2015. – С.10-11.

https://www.lex.uz/docs/4428097

I.S.Tuxliyev, R.Hayitboyev. Turizm asoslari. –T.: Fan va texnologiya-2016.-C. 62-63

https://lex.uz/docs/4143188#4152112

Сафаров Б.Ш. Минтақавий туризм хизмат бозорининг иқтисодий механизимини такомиллаштириш:

монография. - Т. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. - с.156.

Квартальнов В.А. Туризм: Учебник. –М. - Финансы и статистика, 2003. - с. 176.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов