Перспективы развития систем управления на рынке туристско-рекреационных услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-252
31
5
Поделиться
Мирзаев, А. (2020). Перспективы развития систем управления на рынке туристско-рекреационных услуг. Экономика И Образование, 1(4), 247–252. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4553
Абдулладжон Мирзаев, Ферганский политехнический институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье уделяется приоритетное внимание разработке эффективных стратегий управления туристско-рекреационной деятельностью, её приоритетным направлениям, современным задачам развития туристско-рекреационной деятельностью, современной методологии управления туристско-рекреационной деятельностью, с учетом региональных особенностей рекреационного районов изучены такие проблемы, как целевая стратегия планирования предпринимательства в сфере туристско-развлекательных мероприятий и предложена модель оптимизации инвестиций в сферу развития туристско-рекреационных услуг.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

247

барча туристик биноларида алоҳида

cанитария-гигиена шохобчаларини

таш-

кил қилиш орқали туризмда хавсизликни

таъминлаш лозим;

чет эллик сайёҳларнинг эпедемик

ҳавфсизлигини таъминлашда суғурта таш-

килотларининг шартомаларини қайта кўриб
чиқиш ва кирувчи туристларга шу орқали

ишончли ҳавсизликни тақдим қилиш лозим.;

янги истиқболи туристик-рекреацион

зоналарни ўзлаштириш, ҳудуднинг қирғоқ
ва тоғ чегараларининг мавжуд антропоген

босимига барҳам бериш;

жойларда табиатни муҳофаза қилиш

бўйича турли ободонлаштириш ишларини
олиб бориш (пляж зоналарини жиҳозлаш,

муҳандислик иншоотларни қуриш, қирғоқ-
ларни мустаҳғкамлаш бўйича ишлар);

туристик инфратузилмани ривож-

лантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш сифа-
тини ошириш, туристик транспорт инфрату-

зилмасини такомиллаштириш;

мавжуд меъморий ёдгорлик ва объ-

ектларни реконструкция қилиш ва турист-
лар ташрифи учун мослаштириш;

республикада транспорт ва чегара

ўтиш жойларини соддалаштириш (замона-
вий транспорт магистраллар тизими: авто-

мобил, темир йўл ва ҳаво транспорти);

трансчегаравий, чегара олди ҳудуд-

ларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш,
биринчи навбатда Ўзбекистон тарихи ва ма-

данияти билан чамбарчас бўлган мамлакат
ва қўшни давлатлар ҳудудларида;

янги туризм инфратузилмасини яра-

тиш орқали мавсумдан ташқари даврларда

ҳам барқарор туристик оқимни таъминлаш,
даволаш-соғломлаштириш, ишбилармонлик,

аграр, маданий-танишув ва воқиявий ту-
ризмни ривожлантириш;

ҳудудлар маркетингини ташкил қи-

лиш орқали қулай ахборот муҳитини шакл-
лантириш ва туристик-рекреацион маҳсу-

лотларни маҳаллий ва хорижий бозорларда
самарали силжитиш.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

https ://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1183

2.

Александрова А. Ю. Международный туризм. Учебное пособие для вузов. - М.: Аспект Пресс, 2011.- 464 с.;

3.

Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Экономика туризма. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 176 с.;

4.

Демографический ежегодник Узбекистана.Статистический сборник Госкомстатистики Узбекистана. 2018 г.

5.

Биржаков М.Б. Введение в туризм. - Издание 9-е переработанное и дополненное. - СПб.: «Издательский дом

Герда», 2017. - 576 с.;

6.

Енджейчик И. Современный туристский бизнес. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 320 с.;

7.

Жукова М.А. Менеджмент в туристском бизнесе. Учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2006. - 160 с.;

8.

Европейская

методология

дата

обращения

13.07.2008

http://ec.europa.eu/environment

/iczm/

pdf/tcca_material.pdf.

9.

Ўзбекистонда мехнат ва бандлик.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. –Т.: 2018 й.

10.

https://corona-virus.uz/stats/

11.

https://samstat.uz

ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИЯ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДА БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мирзаев Абдуллажон Топилович -

Фарғона политехника институти, катта ўқитувчи (PhD)

Аннотация.

Мақолада туристик-рекреация фаолиятини самарали бошқарув стратегияларини ишлаб

чиқишга устуворлик бағишлайлиган рекреация фаолиятини бошқаришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик ва
ҳордиқ чиқариш фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий вазифаларини туризм ва рекреацион соҳани
бошқаришнинг замонавий методологияси, рекреацион районлаштиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда сайёҳлик-кўнгилочар тадбирларда тадбиркорликни режалаштиришнинг мақсадли стратегияси каби
масалалари ўрганилган ҳамда туристик-рекреацион хизматлар соҳасини ривожлантиришда соҳага инвестициялар
киритишни оптималлаштириш модели таклиф этилган.

Калит сўзлар:

туризм, рекреация, туристик-рекреация, бошқарув, стратегия, инфратузилма,инвестиция,

туристик-рекреация хизматлар бозори,эркин туристик зона.

Аннотация.

В статье уделяется приоритетное внимание разработке эффективных стратегий управления

туристско-рекреационной деятельностью, её приоритетным направлениям, современным задачам развития
туристско-рекреационной деятельностью, современной методологии управления туристско-рекреационной
деятельностью, с учетом региональных особенностей рекреационного районов изучены такие проблемы, как
целевая стратегия планирования предпринимательства в сфере туристско-развлекательных мероприятий и

предложена модель оптимизации инвестиций в сферу развития туристско-рекреационных услуг.

Ключевые слова:

туризм, рекреация, туристско-рекреационное управление, стратегия, инфраструктура,

инвестиции, рынок туристско-рекреационных услуг, свободная туристическая зона.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

248

Annotation.

The article gives priority to the development of effective strategies for managing tourist and recreational

activities, its priority areas, modern tasks of developing tourist and recreational activities, the modern methodology of

managing tourist and recreational activities, taking into account the regional characteristics of recreational areas, such
problems as the target business planning strategy in tourism and recreational activities and a model for optimizing investment
in the fields development of tourism and recreational services.

Key words:

tourism, recreation, tourist and recreational management, strategy, infrastructure, investments, market of

tourist and recreational services, free tourist zone.

Жаҳон иқтисодиётидаги бугунги ин-

теграциялашув жараёнида миллий иқтисо-
диётнинг барча тармоқларини ривожланти-

риш учун ички бозордаги талаб билан бир
қаторда ташқи бозорлардаги талабни ҳам

эътиборга олган ҳолда иш олиб бориш дол-
зарб масалалардан ҳисобланади. Янги шакл-

ланаётган, шу билан бирга, яхши ривожлан-

маган тармоқ ва соҳаларни шакллантириш
ёки ривожлантиришда хорижий мамлакат-

лар тажрибасидан фойдаланиш мамлакати-
миз иқтисодиёти тармоқларининг ривожла-

ниш даврини маълум даражада қисқарти-
риш, самарадорликка эришишда вақтдан

ўзиш имконини беради. Миллий иқтисодиёт-
ни модернизация қилиш шароитида хизмат

кўрсатиш соҳасини жадал суръатларда ри-
вожлантириш зарурати тобора ортиб бор-

моқда. Мазкур соҳани ривожлантиришнинг
мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамияти

ҳақида сўз борар экан, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномасида туризмнинг

иқтисодиётни стратегик тармоғига айланти-
риш борасида: “туризмни ривожлантириш,

соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар
салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-

лар кўришимиз лозим.

Бизда туризм кўпинча қадимий шаҳар-

ларимиз, тарихий-маданий ёдгорликлар
доирасида чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки,

мамлакатимизнинг бетакрор табиати, мил-
лий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда ту-

ризмни ривожлантириш учун катта салоҳият
мавжуд. Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат

туризми ва экотуризмни ривожлантириш
нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳа-

лар ривожига ҳам катта туртки беради.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2019-
2025 йилларда Туризмни ривожлантириш

миллий концепциясини ишлаб чиқиши ва
ижросини таъминлаши зарур. Шу асосда

2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган
хорижий сайёҳлар сонини 7 миллион нафар-

га, туризм экспортидан келадиган йиллик
даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш

лозим” - деб алоҳида эътибор билан таъкид-
лаб ўтди[1].

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021

йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракат-
лар стратегиясида ҳам «туризм индустрия-

сини жадал ривожлантириш, туристик хиз-
матларни диверсификация қилиш ва сифа-

тини яхшилаш, туризм инфратузилмасини
кенгайтириш»[2] муҳим йўналишлардан би-

ри сифатида белгилаб берилди. Туристик-

рекреация фаолиятини самарали бошқариш
ва соҳа фаолиятини ривожланитириш асоси-

да рекреацион хизматлар кўрсатиш ҳажми-
нинг қисқа давр ичида ўсиб бориши, бир то-

мондан, мамлакатда ички туризм истеъмоли
ҳажмининг ортишига олиб келса, иккинчи

томондан, рекреация хизматларини экспорт
қилиш ҳажми ортиши ҳисобига экспорт ҳаж-

мида туристик хизматлар улушининг ортиб
боришига ижобий таъсир кўрсатади.

Миллий туризм хизматлар бозорини

янада ривожлантириш соҳа фаолиятини

юқори даражага ўсишини таъминловчи
тармоқларини ривожлантириш устуворлик

бағишлайди. Ҳозирги кунда инсонларнинг

реал даромадлари йилдан-йилга ортиб бори-
ши, уларда ўзларининг соғлиқларини тикла-

ши ва ҳордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжла-
рини қондириш истаги ҳамда талаби ортиб

бормоқда. Мавжуд юзага келаётган талабни
ўрганиш асосида мамлакатимизда жуда кат-

та рекреация салоҳиятини мавжудлигини
ҳисобга олган ҳолда ушбу туризм тармоғини

янада ривожлантириш, унинг бошқарув ти-
зимини такомиллаштириш бугунги куннинг

долзарб масаласи ҳисобланади.

Россия Федерацияси Фанлар академия-

сининг академиги Узоқ Шарқ филиали Тинч
океан география институти директори

П.Баклановнинг сўзларига кўра, туризм биз-

несини ривожлантиришда сайёҳлик ва рек-
реацион фаолиятни ривожлантириш учун

зарур шартлардан бири бу минтақада ту-
ризмни

ривожлантириш

потенциалини,

минтақалараро ўзаро боғлиқлик ва муноса-
батларни белгиловчи Концепция ва минта-

қавий стратегик дастурни ишлаб чиқишдир.
Шу нуқтаи назардан, жиддий илмий муаммо

юзага келади - яхлит тадбиркорлик фаолия-
ти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

249

аниқ тадбиркорлик фаолияти субектларига

мақсадли тизимли таъсирни амалга оши-
риш, уларни бошланғич ҳолатдан самарали

мақсадли фаолият ҳолатига ўтказиш страте-

гик режалаштиришга қадар туристик ва
рекреацион фаолиятни бошқариш тизимини

яратишдир. Шу билан бирга, сайёҳлик ва
рекреация фаолиятида тадбиркорликни ри-

вожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли ре-
жалаштиришнинг мураккаблиги ва ноаниқ-

лиги ташқи муҳитнинг юқори ўзгарувчанли-
ги билан ажралиб турадиган вақт омили-

нинг аҳамиятини белгилайди[3].

Шунинг учун туризм ва дам олиш соҳа-

сидаги тадбиркорликнинг фаолияти, биз-
нинг фикримизча, процессуал нуқтаи назар-

дан, режалаштириш, режаларни амалга оши-
риш ва назорат қилишни ўзгартириш билан

доимий жараён сифатида кўриб чиқилиши

керак, шунингдек, натижаларни аниқлаш
жараёни, вазиятни бошқариш жараёни ва

натижаларни кузатиш ва тартибга солиш
жараёни деб аталади[4].

Бизнинг фикримизча, соҳани ривож-

лантиришнинг асосий устуворлиги турис-

тик-рекреация тадбиркорлик фаолиятини
давлат даражасида ривожлантириш страте-

гиясини ишлаб чиқишдир. Биз қуйида - тад-
биркорлик тузилмалари, ҳокимият ва таби-

атнинг ўзаро таъсиридан оқилона бошқарув-
ни шакллантиришга ҳаракат қиламиз. Бу

вертикал бошқарув усулини шакллантириш-
га ўтишга имкон беради. Иқтисодий ва иж-

тимоий хавфларни минималлаштириш учун

реал имкониятлар мавжуд. Жамият иқтисо-
дий ривожланиш қонуниятларини билиш ва

улардан фойдаланиш асосида ривожланади.
Иқтисодий қонунлар тизимининг моҳияти-

ни билиш чуқурлиги ушбу қонунларни қўл-
лаш механизмларини сифатли ишлаб чи-

қишни таъминлайди. Барча таниқли иқти-
содчилар иқтисодий механизмни моҳиятини

иқтисодиётни бошқариш ва иқтисодий, ҳу-
қуқий ва бошқа усуллар ва рағбатлардан

фойдаланган ҳолда ресурсларнинг ижти-
моий ўзгаришига таъсир этиш усули сифа-

тида очиб беришади. Механизмнинг асосий
таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

• бошқарув органи ва иқтисодий ти-

зимни бошқариш тамойиллари;

• ижтимоий ва табиий дам олиш маҳсу-

лотларини ишлаб чиқаришни режалашти-
риш, ташкил этиш;

• ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни-

ни, меҳнат, истеъмол натижалари алмашину-

ви ва пул, молиявий муносабатлар, инвести-

циялар ва инновацияларга асосланган иқти-
содий алоқалар ва муносабатларнинг шакл-

лари. Иқтисодий фаолиятни ташкил этиш

учун ишлаб чиқариш муносабатларини тар-
тибга солишнинг ҳуқуқий, маъмурий шакл-

лари ва усуллари. Шу билан бирга, у режа-
лаштириш, сайёҳлик ва кўнгилочар тадбир-

ларни ташкил қилиш мазмунини тўлдиради.
Бошқарув механизмига муносабатларнинг

қўшимча шакллари, ишлаб чиқариш муноса-
батларига таъсир этувчи воситалар ва рағ-

батлар киритилиши керак.

Рекреация фаолиятини бошқариш ти-

зими фаолиятнинг устувор йўналишларини
аниқлаш ва узоқ муддатли менежмент шакл-

лантириладиган стратегияни ишлаб чиқиш
асосида қурилган. Тадқиқот объекти бўйича

шаклланиш жараёнини ўзгартириб, биз қу-

йидаги сабабларни аниқладик:

• сайёҳлик ва ҳордиқ чиқариш фаоли-

ятини ривожлантиришнинг замонавий вази-
фаларини аниқлаш;

• туризм ва рекреацион соҳани бошқа-

ришнинг замонавий методологиясини шакл-

лантириш, умумий ривожланиш стратегия-
сини ишлаб чиқиш;

• рекреацион районлаштиришнинг ҳу-

дудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда

сайёҳлик-кўнгилочар тадбирларда тадбир-
корликни режалаштиришнинг мақсадли

стратегиясини ишлаб чиқиш;

• натижаларни бошқариш тизими фао-

лиятнинг устувор йўналишларини аниқлаш

ва узоқ муддатли менежмент шакллантири-
ладиган стратегияни ишлаб чиқиш асосида

қурилган.

Ҳар қандай давлатнинг туристик ва

рекреацион фаолиятининг моҳияти ва унинг
умумий ривожланиш стратегияси мамлакат-

нинг ташқи ва ички муҳитига бевосита боғ-
лиқдир. Туристик ва рекреацион тадбирлар-

ни ташкил этишда тадбиркорлик фаолияти-
ни ривожлантириш стратегиясини шакллан-

тириш стратегик режалаштиришнинг мақ-
сад ва вазифаларига эришиш натижаларига

асосланган иқтисодий бошқарув механизми
воситаларидан фойдаланган ҳолда ташқи

тадбиркорлик микро муҳити ва ички тад-

биркорлик муҳити таркибий қисмларига из-
чил таъсир кўрсатиш шаклида ифодаланиши

мумкин. Туристик-рекреация фаолиятининг
бошқаришни режалаштириш ва моделлаш-

тириш бошқарувчининг юқори савиядаги
стратегиясини белгилаб беради.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

250

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг рекреацион туризм тизимидаги

санаториялар ва дам олиш муассасалари сони

Кўрсаткичлар

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича

кўрсатилган хизматлар ҳажми (млрд.сум)

55872,8 68032,1 78530,4 97050 118811 150889,8 191629,8

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар(млрд.сум)

590,1 729,1

890,6 3038,7 3649,6 4673,3 5984,1

1

Санатория ва дам олиш, муассасалари сони -жами

370

387

392

434

460

484

509

2

уларда ўринлар (жойлар), минг та

52,4

56,8

58,2

57,3

57,1

59,2

61,4

Шундан:

3 Санаториялар сони

98

103

111

116

119

128

138

4 уларда ўринлар (жойлар), минг та

13,2

15,6

16,8

16,6

17

19,4

22,4

5 Санаториялар – профилакториялар сони

55

59

56

62

63

73

84

6 уларда ўринлар (жойлар), минг та

4,9

5,5

5,2

5,4

5,2

6,7

8,6

7 Дам олиш уйлари, дам олиш базалари ва пансионатлар сони

49

53

53

52

59

84

120

8 уларда жойлар, минг та

5,3

5,3

5,1

4,9

5

5,5

6

9 Сайёҳлик базалари ва бошқа дам олиш муассасалар сони

168

172

172

204

219

199

180

10 уларда жойлар, минг та

29

30,5

31,1

30,5

29,9

27,7

25,7


Ўзбекистон Республикасида туристик-

рекреация фаолиятидаги асосий кўрсаткич-
лар динамикасини моделлаштириш соҳада

юз бераётган тенденциялар, трендлар ва
вақтли қаторлар каби моделлар ёрдамида

амалга оширилиши мумкин.

Тренд моделлари асосида Ўзбекистон

Республикасида 2020-2022 йилларда турис-
тик-рекреация соҳаси ривожланишининг ис-

тиқболдаги кўрсаткичлари ҳамда уларни
ҳисоблаш учун энг қулай функциялар рўй-

хати келтирилди (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2020-2022 йилларда туристик-рекреация соҳаси

ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари

Кўрсаткич номи

Модель

Йиллар

2020

йил

2021

йил

2022

йил

1.

Иқтисодий фаолиятнинг асосий
турлари бўйича кўрсатилган
хизматлар ҳажми (млрд.сум)

1

2

3

100,9

11,86

865, 69

y

x

x

x

 

206873,8 229642,9 258567

2.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
(млрд.сум)

1

751, 52

x

t

6012,2

6763,7

7515,2

3.

Дам олиш уйлари, дам олиш базалари ва
пансионатлар сони (бирлик)

2

15,19

x

t

122

137

152

4.

Сайёҳлик базалари ва бошқа дам олиш
муассасалар сони (бирлик)

3

37, 58

x

t

301

338

376

Манба:

Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда туристик-рекреация со-

ҳаси ривожланишининг иқтисодий фаолият-

нинг асосий турлари бўйича кўрсатилган
хизматлар ҳажми билан белгилаш мумкин.

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бў-
йича кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўз-

гариши (Y) бир қатор омилларга боғлиқ. Уш-

бу омиллар сифатида яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар ҳажми - Х

1

, дам олиш уйла-

ри, дам олиш базалари ва пансионатлар сони
- Х

2

ва сайёҳлик базалари ва бошқа дам олиш

муассасалар сони - Х

3

танлаб олинди.

Аниқланган маълумотлардан фойда-

ланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида

иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бў-
йича кўрсатилган хизматлар ҳажми унга

таъсир этувчи қатор омиллар таъсирида ўз-
гаришини кўп омилли эконометрик модели-

ни тузиш ва ушбу омиллар самарадорлигини

аниқлаш мумкин.

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турла-

ри бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми ўз-
гариш моделида а

1

=109,9; а

2

=11,86 ва

а

3

=865,69 га тенг. Унга кўра ўша жараённи

ифодаловчи

1

2

3

100, 9

11,86

865, 69

y

x

x

x

(1)

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

251

(1)-регрессия тенгламаси тузилди. Ту-

зилган моделнинг ишончлилиги ва адекват-
лигини бир неча мезонлар асосида текши-

риб, натижалар аниқлигига ишонч ҳосил қи-

лиш лозим. Аниқланган трендда автокор-
реляция мавжуд эмаслиги ва бошқа мезон-

лар бўйича ҳам талабга жавоб берганлиги-
дан юқорида аниқланган (1)- регрессия тенг-

ламаси ишончли деб топилди ва адекватли-
ги исботланди.

бу ерда: Y - иқтисодий фаолиятнинг

асосий турлари бўйича кўрсатилган хизмат-

лар ҳажми;

X

1

– яшаш ва овқатланиш бўйича хиз-

матлар ҳажми (млрд. сўм);

X

2

– дам олиш уйлари, дам олиш база-

лари ва пансионатлар сони(бирлик);

X

3

– сайёҳлик базалари ва бошқа дам

олиш муассасалар сони (бирлик).

Аниқланган (1) - регрессия тенглама-

сига кўра:

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат-

лар ҳажми –

1

751, 52

x

t

;

дам олиш уйлари, дам олиш базалари

ва пансионатлар сони –

2

15,19

x

t

;

сайёҳлик базалари ва бошқа дам олиш

муассасалар сони –

3

37, 58

x

t

.

Вақт омили таъсири бўйича аниқлан-

ган кўрсаткичлар ўзгаришини ифода этувчи
моделларни (1)-регрессия тенгламасида кел-

ган мос ўзгарувчилар ўрнига қўйиб, иқтисо-
дий фаолиятнинг асосий турлари бўйича

кўрсатилган хизматлар ҳажми ўзгариши-
нинг прогнози аниқланди (2-расм).

Маълумотларидан кўриниб турибдики,

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бў-
йича кўрсатилган хизматлар ҳажми (Y)нинг

ортиб боришига таъсир этувчи яшаш ва ов-
қатланиш бўйича хизматлар ҳажми (Х

1

), дам

олиш уйлари, дам олиш базалари ва пансио-
натлар сони (Х

2

) ва сайёҳлик базалари ва

бошқа дам олиш муассасалар сони (Х

3

) оми-

лининг қиймати йилдан-йилга ортиб борган.

Бу эса тўғридан-тўғри чиқиш омили ҳисоб-
ланган иқтисодий фаолиятнинг асосий тур-

лари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми-
нинг ортиб боришига олиб келади.

1-расм. Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича кўрсатилган

хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари (млрд.сўм)

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Модел асосида яқин истиқболдаги иқ-

тисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйи-

ча кўрсатилган хизматлар ҳажмининг мақ-
садли кўрсаткичини белгилашда талабнинг

тўйиниш нуқтасини аниқлаб олган ҳолда

кириш омилларини тўғри белгилаш муҳим
ҳисобланади.

Туристик-рекреация фаолиятини бош-

қариш жараёнини тизимли ташкил этиш, ре-

жалаштириш ва соҳа фаолиятини барқарор
ва тез суръатларда ривожланиши учун мо-

лиявий ресурслар – инвестициялар талаб
этилади. Шу сабабли туристик-рекреацион

хизматлар соҳасини ривожлантиришда ушбу

соҳага инвестициялар киритишни оптимал-
лаштириш модели таклиф этилди[5].

1

1

0,

max

n

м

т

дмд

i

i

i

i

n

i

i

i

a x

K

К

К

x

c x

Бу ерда:

i

x

- рекреацион туризм томонидан ин-

вестиция (

i

) омилидан фойдаланиш интен-

сивлиги;

i

а

- инвестиция (

i

) омилининг умумий

капитал сиғими;

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

252

м

К

-дастлабки режалаштириш даврида

маҳаллий бошқарув органлари томонидан
ажратиладиган капитал қўйилмалар;

т

К

-дастлабки режалаштириш даврида

тадбиркорлар томонидан ажратиладиган ка-
питал қўйилмалар;

дмд

К

- дастлабки режалаштириш дав-

рида давлат мақсадли дастурлари томони-

дан ажратиладиган капитал қўйилмалар;

i

с

- инвестиция (

i

) омилининг мавжуд

капитал салоҳиятдан келиб чиқувчи ҳажми;

1

n

i

i

i

c x

- туристик-рекреация салоҳияти-

ни максималлаштириш мақсад функцияси.

Таклиф этилаётган моделнинг мақсад

функциясига мувофиқ, капитал қўйилмалар

рекреацион хизматлар мажмуасини ривож-
лантиришнинг энг жозибадор йўналишлари

бўйича тақсимланади, рекреацион хизмат-
ларга бўлган талаб ва таклифнинг тузилиши

янада мувозанатлашади, бу эса ушбу хизмат-
ларга бўлган эҳтиёжни тўла қондиришни

таъминлайди ва ҳудудларнинг туристик са-
лоҳиятини янада оширади.

Юқорида белгиланган вазифалар ва

амалий натижалар асосида қуйидаги таклиф

ва тавсиялар берилди:

-

туристик-рекреация

корхоналари

фаолиятини бошқаришнинг алоҳида тарки-

бий тузилмасини ишлаб чиқиш ва узоқ муд-
датли стратегиясини шакллантириш;

- Ўзбекистонда туристик-рекреация

фаолияти билан боғлиқ бўлган асосий кўр-

саткичларнинг 2013-2022 йиллар давомида
ўзгариш қонуниятлари аниқланди. Унга кўра

прогноз кўрсаткичлар иқтисодий фаолият-
нинг асосий турлари бўйича кўрсатилган

хизматлар ҳажми 2022 йилга келиб жадал
суръатларда ўсиш тенденциясига эришиш

мумкинлигини кўрсатади.

- табиий шароит ва ўзига хос иқлим

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рек-
реация ва дам олиш ва соғломлаштириш

масканларини карталаштириш ва турист қа-

бул қилиш юкини географик ва экологик ба-
ҳолаш;

- рекреацион туризм ҳудудларида ту-

ризм кластерларини барпо этиш (Ўзбекис-

тоннинг барча минтақа ва ҳудудларида мав-
жуд санаториялар, пансионатлар ва дам

олиш масканларида қўшимча равишда ту-
ризмни барча йўналишларини қамраб ола-

диган туристик объектлар мажмуини қуриш
ва бу орқали ҳудудга ички ва халқаро ту-

ристларни жалб этиш); - туризм кластерла-
ри кенг ривожланган минтақаларда “эркин

туристик зоналар” ташкил этиш;

- рекреацион туристик маҳсулотлар ту-

рини янада кўпайтириш;

- рекреацион туризм моддий техник

базасини янада кучайтириш;

- соғломлаштириш ва дам олиш, ку-

рортлар тизимига хорижий сайёҳларни жалб

қилиш орқали рекреация туризмига эъти-
борни кучайтириш.

Туристик-рекреация фаолиятини сама-

рали бошқариш ва режалаштириш асосида

мавжуд туристик-рекреация хизматларидан
фойдаланиш даражасини максималлашти-

риш ва хизматлар таклифини бозорга олиб
чиқиш жараёнида электрон тизимдан сама-

рали фойдаланиш механизмларини ишлаб
чиқиш соҳанинг ривожланиш даврини янада

қисқартиради. Бу эса, рекреация хизматлар

бозорида талаб ва таклиф муносабатларини
юқори тўйиниш нуқтасини белгилашда асос

бўлади. Пировардида, ҳудудлар кесимида
туристик-рекреация хизматлар бозорининг

ривожланиш диффузияси тезлашади, янги
иш ўринлари яратилади, аҳолининг самара-

ли бандлиги таъминланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. "Халқ сўзи", 2020

йил 25 январь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республика-
сининг қонун хужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

3.

Жеурова С. В. Управление туристско-рекреационной деятельностью по результатам как основа

формирования стратегического планирования предпринимательства по целям. Материалы международной
научно-практической конференции (г. Владивосток, 22-23 мая 2009 г.). – Владивосток: Изд-во ДВГУ, 2009. – 170 с.

4.

Бакланов П.Я., Романов М.Т. Основные факторы и направления развития туризма на востоке России,

Туризм в Приморском крае: региональные особенности и перспективы развития. Материалы международной
научно-практической конференции (г. Владивосток, 22-23 мая 2009 г.). – Владивосток: Изд-во ДВГУ, 2009. – 170 с.

5.

Мирзаев А.Т. Ўзбекистон ҳудудларида туристик-рекреация объектларидан самарали фойдаланиш

механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация. - Самарқанд. 2019 й. -18 бет.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. "Халқ сўзи", 2020 йил 25 январь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республика-сининг қонун хужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

Жеурова С. В. Управление туристско-рекреационной деятельностью по результатам как основа формирования стратегического планирования предпринимательства по целям. Материалы международной научно-практической конференции (г. Владивосток, 22-23 мая 2009 г.). – Владивосток: Изд-во ДВГУ, 2009. – 170 с.

Бакланов П.Я., Романов М.Т. Основные факторы и направления развития туризма на востоке России, Туризм в Приморском крае: региональные особенности и перспективы развития. Материалы международной научно-практической конференции (г. Владивосток, 22-23 мая 2009 г.). – Владивосток: Изд-во ДВГУ, 2009. – 170 с.

Мирзаев А.Т. Ўзбекистон ҳудудларида туристик-рекреация объектларидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Самарқанд. 2019 й. -18 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов