Социально-экономическая сущность и содержание понятия сельского туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-252
43
12
Поделиться
Остонов, О. (2020). Социально-экономическая сущность и содержание понятия сельского туризма. Экономика И Образование, 1(3), 247–252. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4454
Откир Остонов, Самаркандский институт экономики и сервиса

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы предоставления туристических услуг населению, потребности внутреннего и зарубежного туризма, услуги общественного питания, информационные и рекламные услуги, гостиничные услуги, услуги туроператоров, экскурсионные услуги, развитие сельского туризма, рациональное использование их ресурсов в рекреационной сфере. и рекреационные зоны в сельской местности

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

247

ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ

Остонов Ўткир Янгибоевич –

СамИСИ, катта ўқитувчи

Аннотация:

Мақолада аҳолига туристик хизмат кўрсатиш, аҳолининг ички ва ташқи туристик

хизматларга бўлган эҳтиёжи, овқатлантириш хизмати, ахборот-реклама хизматлари, меҳмонхона хизматлари,
туроператорлик хизматлари, экскурсия хизматлари, қишлоқ туризмининг ривожланишини таъминлаш, қишлоқ
жойларида рекреация ва соғломлаштириш зоналарида уларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳақида сўз
юритилган.

Калит сўзлар:

Овқатлантириш хизмати, ахборот-реклама хизматлари, меҳмонхона хўжаликлари, ўтовлар,

миллий меҳмон кутиладиган уйлар, фаол ва нофаол қоришиқ таклифлар.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы предоставления туристических услуг населению,

потребности внутреннего и зарубежного туризма, услуги общественного питания, информационные и рекламные
услуги, гостиничные услуги, услуги туроператоров, экскурсионные услуги, развитие сельского туризма,
рациональное использование их ресурсов в рекреационной сфере. и рекреационные зоны в сельской местности.

Ключевые слова:

услуги общественного питания, информационно-рекламные услуги, гостеприимство,

палатки кочевников, гостевые дома, активные и неполные решения.

Absract:

The article deals with the provision of tourist services to the population, domestic and foreign tourism needs,

catering services, information and advertising services, hotel services, tour operator services, excursion services, rural tourism

development, rational use of their resources in recreational and recreational zones in rural areas.

Keywords:

catering services, information and advertising services,hospitality, nomad tents, guest houses, active and

incomplete solutions.

Туристик хизматларнинг ҳиссаси мам-

лакат иқтисодиётида аста-секинлик билан

сезиларли равишда кўпайиб, миллий туризм
тизимимизда ўз истиқболига эга соҳалар

мажмуига айланиб бормоқда. Туристик хиз-
мат кўрсатиш соҳаси қанчалик тез ривожлан-

са, миллий туризм тизимимиз ҳам шунча тез
ривожланади ва халқаро туризм билан

интеграциялашув чуқурлашади.

Туристик хизмат кўрсатиш соҳаси жуда

кенг қамровли соҳа. Унинг асосини аҳолига

ва хорижий сайёҳларга туристик хизмат кўр-
сатиш соҳаси ташкил қилади. Аҳолига ту-

ристик хизмат кўрсатиш қанчалик ривож
топса, унинг даражасига қараб аҳолининг

яшаш даражасини, фаровонлигини аниқлаш
борасида имконият яратилади. Аҳолининг

ички ва ташқи туристик хизматларга бўлган
эҳтиёжига мос равишда шу соҳа билан шуғул-

ланадиган янги тармоқлар вужудга кела бош-
лайди.

Ҳозирги пайтда туризмнинг иқтисодий

адабиётларида туристик хизмат кўрсатиш

соҳаси бир гуруҳ олимлар алоҳида олинган
тушунча, иқтисодий категория сифатида қа-

раб келмокдалар. Шунинг учун ушбу сўзлар-
нинг луғавий маъносига тўхталишни мақсад-

га мувофиқ деб топдик. Бу тушунча туристик
ва хизмат сўзларининг бирикмасидан ҳосил

бўлган. Ушбу бирикма инглизча “tourism”
“service” сўзларидан тилимизга кириб келган

бўлиб, “туристларга хизмат кўрсатиш” деган
маънони англатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли-

сининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган

«Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 3-модда
Асосий тушунчалар қисмида «Туристик хиз-

матлар - туристик фаолият субъектларининг
жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт,

ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш бора-
сидаги, шунингдек туристларнинг эҳтиёжла-

рини қондиришга қаратилган бошқа хизмат-

лари», деб белгиланган. У туризмга тааллуқ-
ли адабиётларда нисбатан кенгрок маънога

эга бўлиб, у ўз ичига бутун бир фаолиятни
қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2003 йил 11-Ноябр, 297-

сонли Қарори асосидаги “Туризм фаолиятини
лицензиялаш тўғрисидаги Низом”нинг I Уму-

мий қоидалар қисми 2-бандига мувофиқ
“Туризм фаолиятига саёҳатлар, экскурсиялар

ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил
этишга доир фаолият (туристик агентликлар,

туроператорлар, сайёҳлик ташкилотлари,
меҳмонхоналар, кемпинглар ва бошқа яшаш

жойлари, туризмга ихтисослашган бошқа
ташкилотлар) тегишли бўлади”. Бунда ту-

ризм фаолияти ҳамда туризм хизматлари
орасида аниқ бир чегарани топиш қийин. Шу

билан бирга туристик хизматлар ўрнига ту-
ризм хизматлари ишлатилган. Шуни таъкид-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

248

лаш жоизки ҳар иккала шакли тўғри бўлиб
нисбатан туризм хизматлари тушунчасини

қўлласак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро
туристик сўзи рус тили адабиётларига хос

ҳисобланади. Бизда ҳам чоп этилган кўпгина
адабиётларда туристик хизматлар тушунчаси

тез-тез қўлланилган.

Фикримиз тасдиғини ва тугал таъри-

фини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 13-Март, 60-сонли

“Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳамда
лицензиялаш тартибини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорида то-
пишимиз мумкин. Унга мувофиқ Вазирлар

Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-
сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,

2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқлан-
ган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғри-

сидаги низомда:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қи-

линсин:

«2. Туризм фаолиятига «Туризм тўғри-

сида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва

бошқа қонун ҳужжатлари талабларига муво-
фиқ саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хиз-

матларни ташкил этишга доир фаолият те-
гишлидир.

Туризм фаолияти туризм хизматлари-

нинг қуйидаги турларини кўрсатиш йўли

билан амалга оширилади:

меҳмонхона хизматлари – жойлаш-

тириш воситаларида (меҳмонхона хўжалик-
лари, туризм комплекслари, туризм базалари,

дам олиш зоналари, пансионатлар, кемпинг-
лар, мотеллар, ўтовлар, миллий меҳмон кути-

ладиган уйлар ва туристлар камида бир кеча-
га тунайдиган бошқа объектлар) истеъмол-

чиларнинг (ижарада турувчиларнинг) вақ-
тинча яшаши ва овқатланишини таъминлаш

билан боғлиқ хизматлар;

туроператорлик хизматлари — ту-

ризм хизматлари кўрсатиш шартномаси
шартларига мувофиқ туризм хизматлари

комплекси ёхуд уларнинг бир қисми билан
таъминланган аниқ муддатларга муайян йў-

налиш бўйича саёҳат қилишни ташкил этиш

хизматлари (бронь қилиш, жойлаштириш, та-
шиш, овқатланиш, рекреация, экскурсия ва

бошқа хизматлар);

экскурсия хизматлари – сайёҳлар-

нинг маънавий, интеллектуал, ишбилармон-
лик ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга

қодир бўлган объектлар билан танишиш
мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар

бўйича гид (экскурсовод) ҳамроҳлигида экс-

курсияларни ташкил этиш хизматлари»
тушунилади. Ушбу туризм хизматлари билан

биргаликда бугунги кунда қишлоқ туризми
ҳам миллий туризмнинг ички бозорида

шаклланиб бормоқда.

Қишлоқ туризмининг ҳолати, унинг

ривожланиш истиқболлари ушбу соҳага жалб
қилинган туристик ресурслардан самарали

фойдаланишга боғлиқ. Мамлакат қанчалик
турли-туман туристик ресурсларга бой бўлса,

туризмни ривожлантириш шунча осон кеча-
ди. Қишлоқ туризмининг туризмдаги аҳа-

мияти унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни-
дан келиб чиқади. Қишлоқ туризми нафақат

иқтисодий, балки муҳим ижтимоий соҳа ҳам-
дир.

Шу туфайли ушбу соҳада нафақат иқти-

содий, балки ижтимоий самарадорлик маса-

ласини ҳам қараб чиқишни тақозо қилади.
Чунки туризмнинг иқтисодий самарадорлиги

билан бирга маънавий, руҳий ва интеллек-

туал аҳамияти ҳам жуда катта. Шу туфайли
ушбу соҳага давлат алоҳида эътибор қаратиб,

маълум имтиёзлар ҳам бериб келмоқда. Бун-
дай имкониятлар туризмнинг ривожланиши

учун ҳам муҳим омил эканлигидан далолат
беради.

Қишлоқ туризмини ривожланишини

таъминлаш учун унинг ҳар бир элементини,

хусусан, туристик ресурсларнинг ҳам мазмун-
моҳиятини назарий жиҳатдан очиб беришни

талаб қилади. Масалан, туристик ресурслар-
нинг таърифи хусусида гап юритадиган бўл-

сак, қишлоқ туризми деганда - (лотинча rus,
ruris – шаҳар, шаҳардан ташқари) аҳолининг

теварак атроф ва табиат гўзаллигидан завқ-
ланиши, қишлоқ хўжалигидаги хилма-хил-

лик, сокинлик, митти шаҳарчанинг маданий
бойликлари билан танишиш, аҳолининг тур-

муш тарзини муаммоларидан хабардор бў-
лиш, ўлкашунослик, альпинизм ва туризм

саргузаштчилиги, маҳаллий ошхона таомла-
ридан баҳраманд бўлиш, тил ва урф-одатлар,

отда сайр қилиш, балиқ тутиш ва қуш овида
иштирок этиш тушунилади. Қишлоқ ту-

ризми эко-туризм, этник, маданий, санъат,

таълим саёҳатлари, тиббий, спорт ва шу каби
қишлоқ жойларда ташкил этиладиган турли

бошқа туризм моделларидан иборат мамла-
кат доирасида мавжуд ҳар-хил турлардан

ташкил топади. Замонавий ва урф-одатга
асосланган, таълим ва иштиёқ, фаол ва но-

фаол қоришиқ таклифлари қишлоқ туризми-
га тегишли бўлиши мумкин. Қишлоқ туриз-

мининг муҳим хусусиятларидан бири сайёҳ-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

249

лар билан маҳаллий аҳоли ўртасида меҳри-
бонлик, меҳмондўстлик ва илиқ муносабат-

ларни вужудга келтириш шунингдек, сайёҳ-
ларда фаолликка қайтариш ҳисобланади.

Тадқиқотимиз давомида назарий жи-

ҳатдан таҳлил қилиб қишлоқ туризмига қу-

йидагича таъриф бердик: Қишлоқ туризми -
дейилганда, фуқароларнинг шаҳарда яшаш

жойидан ташқарида жисмоний, руҳий ва
ақлий кучини тиклаши, интеллектуал сало-

ҳиятини ривожлантириш билан боғлиқ каби
эҳтиёжларни қондиришга қаратилган – сай-

ёҳлик фаолияти тушунилади.

Қишлоқ ту-

ризмининг моҳияти шундан иборатки, бу

қишлоқ жойларда туристик маҳсулот шакл-
ланишига асос ҳисобланади. Умумий қилиб

айтганда, қишлоқ туризмига аниқ танланган

ҳудудда туристик фаолиятда фойдаланиш
мумкин бўлган барча юқорида номлари кел-

тирилган туристик хизматлар тушунилади .

Қишлоқ туризмини шаклланишида

қишлоқ жойларда мавжуд рекреация ресурс-
ларининг ўрни ҳам катта аҳамиятга эга. Тад-

қиқотлар натижаси рекреация ресурслари бу
- турли табиий компонентлар бирикма-сидан

иборат бўлиб, инсоннинг дам олиши ва
даволаниш эҳтиёжларини қондиришда хиз-

мат қиладиган воситалардир.

Келиб чиқиши

ва фойдаланиш хусусиятларига кўра респуб-

ликамизда мавжуд қишлоқ жойларда рекреа-
цион ресурслар икки гуруҳга ажратиш мум-

кинлигини кўрсатади: булар қишлоқ жойлар-
да мавжуд

табиий

ва

антропоген

рекреация

ресурсларидир (1-расм).







1-расм. Қишлоқ туризмини рекреация ресурсларининг таснифланиши

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Қишлоқ жойларида рекреация ва даво-

лаш соғломлаштириш зоналарида уларнинг

ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва
атроф-муҳит муҳофазаси катта аҳамиятга эга.

Рекреация зоналарига аҳолининг ташкил
этилган ва оммавий дам олиши ва туризмга

мўлжалланган ер ва сув муҳитининг табиий
ёки маданий ҳудудлари киради. Шундай зо-

налар таркибига шаҳарнинг четки қисмидаги
айрим ҳудудлари, шаҳар атрофи ва яшил

зоналар, ўрмонлар, боғлар, миллий, табиий
боғлар, ботаника ва зоология боғлари, дам

олиш уйлари ва базалари ҳудудлари, қўриқ-
хона ва буюртмаларнинг аҳоли бориб кўри-

ши учун ажратилган маълум жойлар киради.
Рекреацияга мўлжалланган ерлар табиат

муҳофазаси ерларининг алоҳида тури бўлиб,
уларга табиат муҳофазаси, соғломлаштириш,

тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган
ерлар

ажратилади. Ўрмонлар ҳам рекреация

учун катта аҳамиятга эга.

Даволаш-соғлом-

лаштириш зоналарига фуқароларни даволаш

ва саломатлигини тиклашга мўлжалланган
ер ва сув муҳитлари ҳудудлари-курорт ва

санатория зоналари ҳам киради.

Қишлоқ туризмини табиий рекреация

ресурсларига, ҳудудий табиий компонентлар
бирикмасидан иборат, гўзал табиат гўша

(ландшафт)лари киради. Улар дарё, кўл, ден-
гиз бўйлари, тоғ этакларидаги ўсимлик дунё-

си, хилма-хил манзарали жойлар, минерал
сувли шифобахш масканлар бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, аҳолининг дам олиши,

спорт билан шуғулланиши, ов қилиш имко-

ниятлари учун кенг ҳудудлар, шаҳар атрофи-
даги яшил минтақалар, парк ва боғлар ёки

қўриқхона ва миллий боғлар ҳам табиий рек-
реация ресурсларидир. Турли даврларда ин-

сон ақл-заковати билан яратилган тарихий,
археологик ва санъат обидалари, ёдгорлик-

ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИНИНГ РЕКРЕАЦИЯ РЕСУРСЛАРИ

Иқлимий

– (қуёш радиацияси, ҳарорат,

ёғин, намлик, шамол ва б.)

Геологик

– (минерал, денгиз сувлари,

шифобахш балчиқлар)

Биологик

– (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси,

тупроқлар ва б.)

Ландшафтлар –

(тоғ, ўрмон, шаршара,

соҳиллар ва б.)

Маданий – тарихий –

(маданий ва диний

марказлар, зиёратгоҳлар, миллий боғлар,
кўргазмалар)

Кўнгилочар

объектлар

(миллий

ўйинлар,

концерт,

театрлар

каби

объектлар)

Табиий

Антропоген

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

250

лар, музейлар ҳамда рекреация мақсадида
фойдаланиш мумкин бўлган ижтимоий объ-

ектлар, антропоген рекреация ресурсларига
киради.

Ундан ташқари, рекреация ресурсла-

рини қуйидаги асосий белгиларига кўра аж-
ратиш мумкин: ландшафт-иқлимий хусусия-

ти; табиий ресурсларнинг потенциал за-
ҳираси; жозибадорлик ва сайёҳлик аҳамияти;

қулайлик ва фойдаланиш имконияти; ман-
зара ва экологик хусусияти; ижтимоий-

демографик хусусияти.

Қишлоқ туризми баъзи олимларнинг

таъкидига кўра, нафақат иқтисодий, балки
ижтимоий соҳадир. Унинг асосий хизмати

истеъмолчига истеъмол жараёнида кўрсати-
лади. Бу моддий ва номоддий неъматлардан

иборат бўлиб, туристларнинг дам олишини,
соғлигини муҳофаза қилишни таъминлашга

хизмат қилади. Шунингдек, туризм аҳоли-
нинг умумий маълумотини, саводхонлиги ва

маданий-маънавий дунёқарашини шакллан-

тиришда муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ
туризми халқларнинг миллий маданияти,

урф-одатлари, расм-русумлари, маънавияти-
ни кўрсатувчи миллий бойликдир. Ана шу

қадимий архитектура ёдгорликлари, мада-
ний объектлар ҳамда атроф-муҳит табиати-

нинг қандай ҳолатда эканлигига қараб ўша
жой аҳолисининг маънавий-маданий даража-

сини белгилаш мумкин. Шундан келиб чиқиб
ҳозирги кунимизда мамлакатимиз Президен-

ти Ш.М.Мирзиёевнинг миллий қадриятлари-
мизни, урф-одатларимизни қайта тиклашга,

тарихий обидалар, азиз қадамжоларни обод
қилиш каби хайрли ишларга катта эътибор

бераётганлиги бежиз эмас.

Ҳозирги вақтда қишлоқ туризми тури

орқали дам олишни ташкил қилиш, инсон-
нинг ҳаётий кучларини тиклаш, бўш вақти-

дан унумли, тўғри фойдаланишни таъмин-
лаш мумкин. Шунингдек, қишлоқ туризми

туристик ресурсларидан оқилона фойдала-
ниш шахснинг ривожланишида, баркамолли-

гида, саёҳатчининг интеллектуал салоҳияти-
нинг ошишида, асабий-руҳий ҳолатини яхши-

лашда, шахс сифатида ривожланишида, хал-

қаро, давлатлараро ва шаҳарлараро муноса-
батларнинг ижобий шаклланишида муҳим

роль ўйнайди. Ундан ташқари, қишлоқ ту-
ризми туризмнинг ижтимоий самарадорлиги

ошишини ҳам таъминлайди. Бу соҳа бевосита
аҳолининг ижтимоий соҳага муҳтож қатла-

мини, яъни мактаб ўқувчиларини, нафақа-
хўрларни, талаба-ёшларни, ногиронларни,

кекса-нуронийлар каби аҳолининг шундай

тоифасини имтиёзли равишда саёҳат қилди-
риш тушунилади. Энг муҳими, ушбу соҳага

қўйилган инвестиция фақат фойда учун эмас,
балки аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-

қувватлаш учун ҳам мўлжалланган бўлади.
Қишлоқ туризми биринчи галда туристлар

учун маънавий наф келтиради, яъни қишлоқ
ҳаёти ҳақида уларнинг дунёқараши кенгаяди,

жисмоний жиҳатдан соғломлашади ва маъ-
навий бойлиги ошади, атроф-муҳитни идрок

қилиш билан улардан таъсирланиш орқали
роҳатланади.

Бугунги кунда туризм жаҳондаги энг

кўп фойда келтирувчи бизнес турларидан

бирига айланган. У бозор муносабатларининг
ажралмас қисми бўлиб, дунёнинг кўпгина

мамлакатларида тезкорлик билан ривожла-
ниб бораётган тармоққа айланди. Туризм со-

ҳаси жаҳон хўжалигининг транспорт, алоқа,
савдо-сотиқ, қурилиш индустрияси, қишлоқ

хўжалиги, истеъмол моллари ишлаб чиқарув-

чи саноат тармоқлари билан чамбарчас ҳолда
ривожланиб, жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига

эга бўлмоқда.

Туризмнинг барқарор ривожланишида

қишлоқ туризмининг аҳамияти катта. Ҳозир-
ги кунда кўпгина мамлакатларда туризм со-

ҳаси миллий иқтисодиётни ривожлантириш-
нинг муҳим омили сифатида намоён бўлмоқ-

да. Бу соҳада банд бўлган ишчи кучининг улу-
ши жаҳон хўжалигида йилдан-йилга ошмоқ-

да. Қишлоқ туризми соҳаси республикамиз
иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги, саноат,

транспорт ва бошқа макроиқтисодий тармоқ-
лар қатори ўзининг муносиб ўрнига эга бўли-

ши учун тегишли ресурсларга эга. Мамлака-
тимизда туризмни ривожлантириш имкони-

ятлари бўйича Марказий Осиё давлатлари
ичида етакчи ҳисобланади. Республикамиз

тарихий, археологик, архитектура, санъат ва
бошқа туристик ресурсларга бой ҳисоблана-

ди. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг бе-
такрор табиати, тоғ ва текислиги, дарёлари

ва чўл воҳалари, турли ландшафт зоналари
асосий рекреация ресурсларидир. Мамлака-

тимизда туризм соҳаси кундан кунга ривож-

ланмоқда. Бу эса, кўпгина иш ўринлари очиш
имконияти мавжудлигини билдиради.

Қишлоқ туризми туристлар эҳтиёжини

қондиришга қаратилган фаолиятдир. Турист-

ларнинг асосан 5 та эҳтиёжларини ажратиш
мумкин. Булар қуйидагилар: қишлоқларда

рекреация, дам олиш бўйича; қишлоқ жой-
ларда оғайни ва танишларини кўриш бўйича;

қишлоқ ҳудудларида даволаниш бўйича;

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

251

диний ва зиёратчилик бўйича; инсонларнинг
жисмоний, иқтисодий ва руҳий эҳтиёжлари-

ни қондириш ва бошқа мақсадлар бўйича.

Юқоридаги эҳтиёжларни қондиришда

қишлоқ туризми туристик фаолиятни амалга
ошириш ётади. Бу ўз навбатида иқтисодий

туризм ҳисобланиб, бу йўналиш қуйидагилар
асосида шакллантирилади: қишлоқ туризми

хизматларни ишлаб чиқиш; қишлоқ туризми
туристик маҳсулотни шакллантириш; қиш-

лоқ туризми туристик маҳсулотларни сотиш;
қишлоқ туризми туристик эҳтиёжларни

қондириш.

Қишлоқ туризми иқтисодий субъект

сифатида хорижий давлатлардан келган ту-
ристларга маҳаллий хизматни сотади, ўз иш-

чиларига иш-жой шароитини яратади, ҳамда
кириб келаётган валютадан даромад олади.

Бир томондан туризм алоҳида соҳа сифатида
туристларга бевосита хизмат кўрсатади ва

иккинчи томондан туризм бошқа соҳалар-

нинг ҳам ривожланиши учун имконият яра-
тади. Масалан, қишлоқ туризми бевосита ов-

қатланиш, меҳмонхонада жойлашиш, транс-
портда ҳаракат қилиш лозимлиги туфайли

шу соҳаларнинг ҳам ривожланишини тақозо
қилади.

Қишлоқ туризмининг иқтисодий сама-

раси четдан келувчи туристлар сони билан

бевосита боғлиқ. Туристлар сонининг ошиб
бориши туризм орқали келаётган даромадни

ҳам ошириб боради. Ўз навбатида, туристлар
сонини ошиши туристик қизиқишни ортти-

радиган объектларга, яъни туристик ресурс-
ларга боғлиқдир.

Қишлоқ туризми ривожланишидан дав-

лат ҳам манфаатдордир. Хусусан, у туризмни

ривожлантриш эвазига ўз иқтисодиётининг
юксалишига эришади, давлат бюджетига ту-

шумларнинг кўпайишини таъминлайди, та-
биий ресурсларни асраб-авайлашга эришади,

мамлакатнинг ижтимоий барқарорлигини
таъминлашга эришади, халқаро, маданий

алоқалар кенгаяди, валюта тушуми кўпаяди
ва ҳ.к.

Хулоса.

Шундай қилиб, туризм соҳаси-

нинг таркибий қисми бўлган қишлоқ ту-
ризми ўзига хос хусусиятларга эга. Зеро, маз-

кур қишлоқ туризми мамлакатнинг иқтисо-
дий-ижтимоий ҳаётига сезиларли даражада

таъсир қилади. Бу соҳа маҳаллий аҳоли учун
ҳам катта аҳамиятга эга. Улар иш билан таъ-

минланади, турли миллат, элат ва халқ ва-
киллари билан мулоқотда бўлади ва улар-

нинг турли анъана ва қадриятлари билан та-

нишади, доимий даромад олиб туриш, маҳсу-
лотларни сотиш имкониятларига эга бўлади.

Булардан ташқари, маҳаллий аҳоли имкон
қадар ўзларининг анъана ва қадриятларини

намойиш қилиш учун уни сақлаб қоладилар
ва унитилганларини тиклайдилар.

Қишлоқ туризмининг иқтисодий аҳа-

мияти яна шундан иборатки, мамлакатнинг

табиий бойликларини ҳам туризмни ривож-
лантириш учун сафарбар қилади. Хусусан,

мамлакатда экологик барқарорликни таъ-
минлаш тадбирлари қўлланилади, табиат

ресурсларидан туристларнинг роҳатланиши
учун фойдаланилади, манзарали майдонлар-

нинг яратилиш имкониятини туғдиради; сув,
ҳаво, ўрмонларнинг табиий ҳолда сақланиши

учун ҳаракат қилиниб, бу ресурсларга ту-
ристлар жалб қилинади.

Ҳозирги даврнинг муҳим масаласи иқ-

тисодиётни ривожлантириш, аҳолининг иж-

тимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдан

иборатдир. Республикамиз аҳолисининг 60%
дан ортиқ қисми қишлоқ жойларида истиқо-

мат қилишини инобатга олсак, туризм меҳ-
нат ресурсларига бой ҳисобланган қишлоқ

жойларида янги иш ўринларини очиш, қиш-
лоқ аҳолисининг фаровон яшашини таъмин-

лашда асосий омил бўлиб ҳисобланади.

Қишлоқ туризми мавжуд туристик ре-

сурсларидан самарали фойдаланиш, айниқса,
маҳаллий қишлоқ аҳоли ҳаётига ижобий таъ-

сир кўрсатади. Бу ижобий хусусиятлар қуйи-
дагилардан иборат: янги иш ўринларининг

яратилиши; даромаднинг кўпайиши, маҳал-
лий аҳоли яшаш даражасининг ошиши; иж-

тимоий ва маданий жараёнларнинг тезла-
шиши; маҳаллий маданият ўчоқларининг

яратилиши, халқ ижодиёти, анъаналари,
удумларининг сақланиши ва ривожланиши;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва маҳаллий
ишлаб чиқарилган товарларга талабнинг

ошиши; маҳаллий маданий ёдгорликларнинг
тикланиши ва муҳофаза қилиниши; табиий

шароитда турли туризмга хизмат қилувчи
комплексларнинг кенгайиши; минтақа жози-

бадорлигининг ошиши; маҳаллий маданий

ҳаётнинг жонланиши; турли мамлакатлардан
келган туристларга ҳудудимизнинг ва милий

урф-одатларимизнинг ўзига хос жозибадор-
лигини кўз-кўз қилиниши ва бошқалар.

Шундай қилиб, қишлоқ туризмининг

назарий масалалари, унинг мамлакат иқти-

содиётида тутган ўрни ва аҳоли турмуш
даражасининг ўнгланишидаги ролини очиб

бериш бугунги иқтисодиётга оид фанлар-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

252

нинг муҳим вазифаларидан биридир. Мазкур
масаланинг назарий жиҳатларидан яна бир

йўналиши қишлоқ туризмини турлари, улар-

нинг таснифи ва ҳар бирининг мазмунини
ҳам очиб беришдан иборатдир.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни//«Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил, 14

сентябр.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11-Ноябр, 297-сонли “Туризм фаолиятини

лицензиялаш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13-Март, 60-сонли “Туризм фаолиятини

амалга ошириш ҳамда лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори

4. Тураев Б.Х. Теоретико – методологические основы развития туризма. -Т.: изд. «Фан», 2008. 166 с.

5. Тухлиев И.С. ва бошқалар. Туризм асослари: Ўқув қўлланма – Самарқанд, СамИСИ, 2010- 247 б.

ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР

ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли –

СамДУ ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада туризм хизматлар бозорини ривожланишига таъсир қилувчи омиллар асосида

туристик хизматлар соҳасидаги муаммоли масалалар чуқур таҳлил қилиб ўтилган.

Калит сўзлар:

туризм хизматлар бозори, маданий-тарихий, табиий-географик, рағбатлантирувчи омил,

мавсумийлик, хизматлар экспорти.

Аннотация:

В данной статье проведён углубленный анализ проблемных вопросов в сфере туристических

услуг с учетом факторов, влияющих на развитие рынка туристических услуг.

Ключевые слова:

рынок туристических услуг, культурно-исторический, природно-географический,

стимулирующий фактор, сезонность, экспорт услуг.

Abstract:

In

this article, in-depth analysis of problematic issues in the field of tourism services based on the factors

influencing the development of the tourism services market.

Keywords:

tourism services market, cultural-historical, natural-geographical, stimulus factor, seasonality, export of

services.

Кириш.

Жаҳон иқтисодиётида кечаёт-

ган глобаллашув жараёнлари шароитида ту-

ризм индустрияси, иқтисодиётининг фаол
ривожланаётган ва истиқболли соҳалари-

дан бири ҳисобланади. Бутунжаҳон сайёҳлик
ташкилоти (UNWTO)нинг статистика маълу-

мотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб х-
рижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда

бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 4 фоиз
юқори натижани қайд этган.[1] Бутун жа-

ҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTCC) маълу-
мотларига кўра, 2017 йилда дунё ЯИМдаги

соҳанинг улуши 10,4 фоиз ёки 8,3 трлн. АҚШ
долларини ташкил этган бўлса, 2028 йилга

бориб ушбу кўрсаткич мос равишда 11,7 фоиз
ёки 12,5 трлн. АҚШ долларига етиши кутил-

моқда[2].

Туризм хизматлар бозорини ривожла-

нишида ички ва кирувчи туризмни бошқа-

риш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ
муаммолар, туризмнинг ижтимоий-иқтисо-

дий самарадорлиги бўйича жорий, оралиқ ва

якуний кўрсаткичларни баҳолашнинг наза-
рий, методологик жиҳатларини тадқиқ қи-

лиш масалалари етарли даражада ўрганилма-
ганли тадқиқотнинг долзарблигини белги-

лаб беради.

Ўзбекисон Ресубликасида 2025 йилгача

бўлган даврда туризм соҳасини ривожланти-
риш Концeпциясига кўра, туризм соҳасида

давлат сиёсатининг асосий мақсади ички,
чиқувчи ва кирувчи туризмни ривожланти-

риш асосида туризм хизматлар бозорини
барқарор ривожланишига эришишни таъ-

минлашга қаратилган. Ушбу ислоҳотлар на-
тижаси ўлароқ мамлакатимизда 2019 йилда

туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1,3
миллиард долларни ташкил қилиб, бу 2018

йилга нисбатан (1 миллиард доллар) 26,1
фоизга ўсган[3].

Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган

глобаллашув жараёнларининг тезлашиб бо-
риши давлатлардан туризм тармоғини ри-

вожлантириш орқали муҳим масалаларни

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни//«Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил, 14 сентябр.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11-Ноябр, 297-сонли “Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13-Март, 60-сонли “Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳамда лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори

Тураев Б.Х. Теоретико – методологические основы развития туризма. -Т.: изд. «Фан», 2008. 166 с.

Тухлиев И.С. ва бошқалар. Туризм асослари: Ўқув қўлланма – Самарқанд, СамИСИ, 2010- 247 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов