Совершенствование подготовки кадров в сфере жилищно-коммунального хозяйства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
212-216
25
4
Поделиться
Мовлянов, К. (2020). Совершенствование подготовки кадров в сфере жилищно-коммунального хозяйства. Экономика И Образование, 1(5), 212–216. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5710
Кахрамон Мовлянов, Ташкентский государственный экономический университет

независимый исследователь, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлена информация о кадровом обеспечении сферы жилищно-коммунального хозяйства, подготовка профессиональных конкурентоспособных кадров для рынка труда путем внедрения этапов среднего специального профессионального образования. Рассмотрены вопросы обеспечения непрерывности обучения в сфере жилищно-коммунального хозяйства.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

212

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ЙЎНАЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мовлянов Қаҳрамон Амркулович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

мустақил изланувчиси (PhD)

Аннотация:

Мақолада соҳада кадрлар билан таъминлаш ва профессионал кадрларга бўлган эҳтиёжни

қоплаш, ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш. Уй-жой коммунал соҳасида ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш масалалари
ёритилган.

Калит сўзлари:

кадрлар тайёрлаш, малака ошириш, уй-жой коммунал хизматлари, ичимлик ва оқава сув,

иссиқлиқ таъминоти, мутахассис, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати.

Аннотация:

В статье представлена информация о кадровом обеспечении сферы жилищно-коммунального

хозяйства, подготовка профессиональных конкурентоспособных кадров для рынка труда путем внедрения этапов
среднего специального профессионального образования. Рассмотрены вопросы обеспечения непрерывности обучения

в сфере жилищно-коммунального хозяйства.

Ключевые слова:

подготовка кадров, повышение квалификации, жилищно-коммунальные услуги, питьевая и

канализационная вода, теплоснабжение, специалист, частная компания-домовладелец.

Annotation:

The article provides information on staffing in the housing and communal services sector, training

professional competitive personnel for the labor market by introducing stages of secondary specialized vocational education.
The issues of ensuring the continuity of education in the field of housing and communal services are considered.

Keywords:

personnel training, professional development, housing and communal services, drinking and sewage water,

heat supply, specialist, private company-home owner.

Қурилиш сифати биринчи навбатда тех-

нология бўлса, уй-жой ва коммунал хизматлари

сифати профессионал кадрлар ҳисобланади.

Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики,

барча муваффақиятли ислоҳотлар ва ўзгариш-

лар соҳадан қатъи назар, соҳанинг ривожи ва

ислоҳотлари кадрлар тайёрлашдан бошланади.

Кадрлар ишлаб чиқаришнинг асосий ва

ҳал қилувчи омили, жамиятнинг биринчи иш-

лаб чиқарувчи кучи ҳисобланади. Ишлаб чиқа-

риш воситаларини яратадилар ва ҳаракатга

келтирадилар, уларни доимо такомиллашти-

риб борадилар.

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги

корхона ва ташкилотларнинг самарадорлиги

кўп даражада ходимларнинг малакаси, улар-

нинг касб тайёргарлиги ва ишбилармонлик

сифатларига боғлиқ.

Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари-

да коммунал соҳада кадрларни тайёрлашга бўл-

ган талаб миқдор ва сифат жиҳатидан ортиб

бормоқда. Рақобат муҳити кескинлашуви, ил-

мий тадқиқотлар самарадорлигини ва янги

билимларни эгаллаш, коммунал соҳада кадрлар

тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, илғор ин-

новацияларни тезкор амалиётга жорий этиш,

замонавий билимларни иқтисодий ўсишнинг

асосий омилига айлантириш барча ривожлан-

ган ҳамда ривожланаётган мамлакатларнинг

бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳисоб-

ланади.

Уй-жой ва коммунал соҳа ходимларининг

касбий маҳоратининг етишмаслиги туфайли

бахтсиз ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар-

нинг кескин кўпайиши натижасида муаммо ва

хонадон ёки кўп қаватли уйга зарар етказили-

ши кузатилмоқда.

Республика аҳолисининг сифатли уй-жой

коммунал хизматлари билан қамраб олиниши-

ни тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг

ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик

занжирини шакллантириш асосида уй-жой

фондидан фойдаланиш тизимини янада тако-

миллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақ-

ланиши талабларига риоя этилиши устидан

техник назоратнинг самарали тизимини яра-

тиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари

ширкатларининг иш сифатини ошириш ва мо-

лиявий-иқтисодий барқарорлигини таъмин-

лаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-

жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини

бошқаришни янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фар-

мони тасдиқланди.

Мазкур Фармонга кўра 2017 йилнинг

апрель ойидан эътиборан Ўзбекистон Респуб-

ликасида яна битта вазирлик “Ўзбекистон Рес-

публикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазирлиги” ўз фаолиятини бошлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва-

зирлиги асосан уч йўналишда фаолият олиб

боради. Айни вақтда вазирлик ва вазирлик та-

сарруфидаги корхона ва ташкилотларда 33545

нафар ходимлар фаолият олиб боради. Шундан,

Олий маълумотлилар 5883 (17,5 %) нафарни,

ўрта махсус маълумотлилар 27075 (80,7 %) на-

фарни, ўрта маълумотлилар 587 (1,7 %) нафар-

ни ташкил этади.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

213

Шундан, бошқарув ходимлар 1910 нафар-

ни, мухандис-техник ходимлар 4603 нафарни,

ишлаб чиқариш ходимлари 24352 нафарни ҳам-

да техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари 2680

нафарни ташкил этади.

Таҳлилларга кўра 2020 йил 1 августь ҳо-

латида мамлакатимизда 37 109 та кўп қаватли

уйлар мавжуд бўлиб, 1919 таси янги қурилган

уйлардир. Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар

сони 1 224 186 тани ташкил этади. Ушбу кўп

қаватли уйлар 2374 та маҳаллаларда жойлаш-

ган. Кўп қаватли уйларнинг 33710 таси

ХУЖМШ (Хусусий уй-жой мулкдорлари шир-

кати)га аъзо бўлган. Мазкур уйларнинг умумий

майдони 71 626 283 м2 ни ташкил этади.

2170 та кўп хонадонли уйларда лифтлар

мавжуд бўлиб, улардаги лифтлар сони 6230 та.

Мавжуд кўп хонадонли уйларнинг 21554 тасида
ертўлалар мавжуд. 370109 та кўп қаватли уй-

ларнинг 10368 таси 1 қаватли, 13287 таси 2 қа-

ватли, 1190 таси 3 қаватли, 9275 таси 4 қават-

ли, 2308 таси 5 қаватли, 32 таси 6 қаватли, 431

таси 7 қаватли, 6 таси 8 қаватли, 189 таси 9 қа-

ватли, 23 таси 10 ва ундан юқори қаватли уй-

ларни ташкил этади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган рақамлардан

келиб чиқиб, табиийки қўйидаги саволлар ту-

ғилади.

Мамлакатимиздаги мавжуд 37 109 та кўп

хонадонли уйларга хизмат қилаётган кадрлар-

нинг билим сифати қандай?

Бугунги кунда уй-жой коммунал соҳаси

учун Олий ёки ўрта-махсус таълим муассасала-

ри кадрлар тайёрлайдими?

Соҳада ўқитишнинг изчиллиги ва узлук-

сизлиги таъминланганми?

Мазкур йўналишлар учун кадрлар тайёр-

лаш, уларни малакасини ошириш ва қайта

тайёрлаш тизими мавжудми?

Уй-жой коммунал соҳасини ислоҳ қилиш

учун кадрлар захирасини шакллантиришга

шарт-шароитлар яратилганми?

Бугунги кунда уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш соҳаси малакали мутахассислар би-

лан таъминланганми?

Шу ўринда уй-жой коммунал хизмат соҳа-

сида кадрлар тайёрлаш масаласида қўйидаги

маълумотларга

эътиборни

қаратсак.

Ўзбекистондаги таълим муассасаларнинг яъни,

Олий таълимнинг 3 фоизи, ўрта махсус касб-

ҳунар таълимининг 8 фоизи уй-жой коммунал

соҳага ихтисослашган мутахассисларни тайёр-

лаш билан шуғулланади холос.

Айни вақтда кўп қаватли биноларни

бошқариш ва уларга хизматлар яъни тоза

ичимлик сувини етказиш, оқава сув қувирлари

ва иссиқлик етказиш қувирларини таъмирлаш

муаммолари, иссиқлик таъминоти, лифтлар

муаммолари, кўп қаватли уйларнинг таъмири,

ҳудудни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаш-

тириш ишлари юзасидан хизмат кўрсатиш бў-

йича мутахассислар қайси муассасада тайёр-

ланади? Очиғини айтиш керакки айни вақтда

мазкур “соҳа мутахассислари”нинг 60-70 фоизи

устоз орқали кимдандир ёки мустақил ўрга-

нишган десак хато бўлмайди.

Тўғри айрим қурилиш касб-ҳунар кол-

лежларида лифтчи, пайвандчи, газ пайвандчи-

си ва шунга ухшаш мутахассисликлар тайёр-

ланади лекин уй-жой коммунал хизмат кўрса-

тиш соҳасида 30 дан ортиқ мутахассисликлар

тайёрлаш, уларни малакасини ошириш ва қай-

та тайёрлаш бўйича йўлга қўйилмаган. Мазкур

мутахасисларни тайёрлайдиган “Уй-жой ком-

мунал соҳага ихтисослаштирилган касб-ҳунар

таълими” муассаларини ташкил этиш орқали
соҳада бир ҳиллик, ананавий усталар ўрнига

ноанавий тажрибали ходимларни шаклланти-

риш орқали ислоҳотлар ва ўзгаришлар қилиши

керак.

Биз эса йиллар давомида “монтёр”, “сан-

техник”, “сварчик”, “лифтёр” каби фақат битта

йўналишда ишлайдиган, малакаси ва тажриба-

си етарли бўлмаган, билими чекланган, рақам-

ли иқтисодиёт, ходим, корхона стратегияси

каби йўналишларни билмайдиган ходимларга

таяниб қолганмиз.

Бугунги кунда уй жой коммунал тизими-

да 10% дан кам ходим олий малумотли. 80%га

яқин раҳбар ходимлар соҳавий маълумотга эга

эмас ва бирон марта мутахассислиги бўйича

қайта тайёрловдан ўтмаган. Бундан ташқари

соҳада кадрлар алмашуви 50%га яқин.

Демографик ҳолатни пасайиб бориши со-

ҳада жойлашув 60%дан кам эканлиги соҳанинг

барча бўғинларида мутахассисларга бўлган

эҳтиёж ошиб боради. Соҳада мутахассисларни

етишмаслигини кундан-кунга ошиб бориши

аҳолининг катта қисмини коммунал хизмат-

ларга бўлган эҳтиёжидан маҳрум қилади.

Бундан ташқари уй-жой фондини таъ-

мирлаш ва унга хизмат кўрсатишда иннова-

цион ва энергоресусларини тежайдиган техно-

логияларини, янги қурилиш материалларини

жорий этилиши билан ходимларни тайёрлаш

ва қайта тайёрлашга бўлган талаблар ошиб бо-

ради. Янгиликларни ўзлаштириш ва ўқитишда

янги ёндашув талаб этилса мақсадга мувофиқ

бўлади.

Галдаги муаммолар-уй-жой коммунал

хўжалиги соҳасида мутахассисларини тайёрлаш

бўйича давлат буюртмасининг йўқлиги, услу-
бий жиҳозлар, касбий стандартлар, жавобгар-

ликни шахсийлаштириш механизми, ходимлар

аттестациядан ўтказилмаслиги, ёш мутахассис-

лар билан тизимли иш олиб борилмаслиги, уй-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

214

жой ва коммунал соҳа ходимининг ижобий

имиджи йўқлиги, сифатли хизмат кўрсатишда

касбий ўсишнинг йўқлиги.

Бунда уй-жой коммунал хўжалиги корхо-

наларида соҳани юқори сифатли, юқори касбий

меҳнат ресурслари билан таъминлаш, ишлаб

чиқариш фаолиятини рағбатлантирадиган те-

гишли меҳнат шароитларини яратиш, кадрлар

тайёрлаш даражасини оширишга қаратилган

тизимни такомиллаштириш керак.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аксарият

ҳолларда уй-жой коммунал соҳасиннинг тўрт

асосий иштирокчиси-аҳоли, бошқарув ташки-

лотлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ва ма-

ҳаллий ҳокимият органларининг ҳеч бири

амалга оширилаётган ишлардан қониқмайди.

Уй-жой коммунал хизматлар бозори субъ-

ектларининг ҳозирги ҳолати билан норозилиги
анча объектив асосларга эга. Бу вазиятнинг

асосий сабабларидан бири уй-жой ва коммунал

хизматлари соҳасида профессионал кадрлар

тайёрлаш тизимини самарали ташкил етилма-

ганлигидир.

Бугунги кунда уй жой коммунал хизмати

учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

бўйича марказлаштирилган комплекс тизим

мавжуд эмас. Уй-жой коммунал хизмат кўрса-

тиш ва шаҳар хўжалиги йўналишлари бўйича

мутахассислар тайёрлашда кенг йўналишлар

бўйича таълим олиш имкониятлар мавжуд

эмас. Уй жой коммунал хизмати йўналишлари-

нинг барча босқичлари бўйича мутахассислар-

ни тайёрлайдиган доимий таълим муассасала-

ри йўқ.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш со-

ҳасини ривожлаштиришда кадрлар заҳираси

яратилмаган.

Кўтарилаётган масаланинг долзарблиги

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги

профессионал кадрлар билан таъминлашни ва

келажакда ушбу соҳага профессионал кадрлар-

га бўлган эҳтиёжни қоплашдан, профессионал

таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар

асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва

ўрта махсус профессионал таълим босқичлари-

ни жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун

малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш-

дан иборат.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида профессионал кадрлар билан таъминлаш,

кадрлар солоҳиятини яхшилаш учун қуйидаги-

ларни таклиф қилинади.

Уй-жой коммунал хўжалигини ислоҳ

қилишни ташкил етиш ва амалга ошириш учун,
иқтисодиётнинг диверсификацияланган комп-

лекси сифатида уй-жой коммунал хўжалиги со-

ҳаси учун мутахассисларни мақсадли тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш учун барча даражадаги таъ-

лим муассасалари ва таълим соҳалари бўйича

келишилган дастурлар билан комплекс тизим-

ни яратиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида “Уй-жой коммунал соҳага ихтисослашти-

рилган касб-ҳунар таълими” муассаларини

ташкил этишда қуйидаги таклифлар илгари

сурилади.

Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида

ҳудуд шарт-шароитидан келиб чиқиб, биттадан

3 тагача “Уй-жой коммунал соҳага ихтисослаш-

тирилган касб-ҳунар таълим муассасасини таш-

кил этиш ва мазкур муассасаларда уй-жой ком-

мунал хизматлари соҳасида қуйидаги ўқитиш

йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёр-

лашни такомиллаштириш.

Айни вақтда Ўзбекистонда коммунал

хизмат кўрсатиш соҳасида қайси мутахассислар
фаолият олиб боради? Соҳани ривожлантириш

учун қанақа мутахасислар керак?

Бугунги кунда айрим касб-ҳунар коллеж-

ларида лифтчи, пайвандчи, газ пайвандчиси,

монтёр, сантехник ва шунга ухшаш мутахас-

сислар тайёрланади. Уларга чекланган яъни

фақат шу йўналиш бўйича билимларга эга бў-

лишади. Уй-жой коммунал хўжалиги корхона-

лари ходимларининг ҳар бир тоифаси турли

касбларга эга ишчилардан иборат бўлиб, улар

ичида мутахассисликларга бўлинади. Касб-бу

ходим томонидан бажариладиган маълум бир

фаолият турини тавсифлайди, бу уни амалга

ошириш учун зарур бўлган махсус билим ва

амалий кўникмаларни талаб қилади. Касб дои-

расида, маълум бир фаолият соҳасидаги иш-

ларни бажариш учун қўшимча билим ва кўник-

маларни талаб қилувчи мутахассисликларга

ажратилган.

Касб-ҳунар коллежларида уй-жой комму-

нал хизмат кўрсатиш соҳасида қўйидаги Квали-

фикациялар асосида мутахасисларни тайёрлаш,

қайта тайёрлар ва уларни малакасини оши-

ришни йўлга қўйиш лозим.

Ичимлик ва оқава сув тармоғи йўнали-

шида.

Технологик қувурлар ва санитар техник

тизими деталлар тайёрлаш чилангари;

Магистрал, махаллий ва тармоқ қувур-

ларни таъмирлаш чилангари;

Магистрал, мадаллий ва тармоқ қувурлар

монтажчиси;

Сув таъминоти ҳамда канализация тар-

моқлари кузатувчиси;

Ичимлик ва оқава сувлар сифатини назо-

рат қилиш бўйича мутахассис;

Сув таъминоти тизими монтажчиси;

Сантехника ишлари устаси.

Иссиқлик таъминоти йўналишида.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

215

Иссиқлик таъминоти ва иссиқлик техни-

каси жиҳозлари мутахассиси;

Иссиқлик таъминоти иншоотлари жиҳоз-

ларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси;

Иситиш тизимларидаги сув сифатини на-

зорат қилиш ва таҳлил қилиш бўйича мута-

хассис;

Қозонхона оператори;

Иссиқлик ва сув таъминоти тизимларида

метрология бўйича мутахассис;

Иссиқлик пункти оператори;

Иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш

буйича чилангар;

Автомат ва ярим автомат машиналари

электр-пайвандчиси;

Қўл пайванди электрпайвандчиси.

ХУЖМШ (Хусусий уй-жой мулкдорлари

ширкати) йўналишида.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда

бошқарув сервис компаниялари ҳудудида

электр ва электр-механика жиҳозларидан фой-

даланиш ва техник хизмат кўрсатиш мутахас-

сиси;

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда

бошқарув сервис компаниялари ҳудудида мах-

сус санитар тозалаш машина ва жиҳозларидан

фойдаланиш ва таъмирлаш мутахассиси;

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда

бошқарув сервис компаниялари ҳудудида газ ва

сув жиҳозларидан фойдаланиш, таъмирлаш ва

монтаж қилиш устаси;

Кўчмас мулкни рўйхага олиш, турар жой

ва жамоат биноларидан фойдаланиш мутахас-

сиси;

Коммунал хўжалиги объектларидан фой-

даланиш мутахассиси;

Пайвандловчи (электрпайвандлаш ва газ-

пайвандлаш ишлари, газ-плазма кесиш жиҳоз-

лари созловчиси);

Ёритиш ва ёруғлик тармоқлари электр-

монтаж-техниги;

Уй-жой ва коммунал хўжалиги мутахас-

сиси;

Чилангар-сантехниги;

Электр кўтаргич (лифтлар)лар монтаж-

чиси;

Уй-жой хўжалиги бошқарувчиси.

Уй-жой коммунал соҳасини кадрлар би-

лан таъминлашни ижобий ҳал этиш учун мам-

лакатда соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган

ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари

етарли эмас.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизи-

мини кадрлар билан таъминлаш масалаларини
ҳал этишда бугунги кунда тўртта асосий тизим-

ни жорий этиш таклифи мақулланса мақсадга

мувофиқ бўлади.

Булар, Профессионал стандартларга асос-

ланган таълим стандартлари тизими, соҳавий

узлуксиз профессионал таълим тизими, ходи-

мларни аттестация ва сертификатлаш тизими

ҳамда мониторинг, анализ ва кадрлар билан

таъминлаш тизими.

Бугунги кунда кадрлар масаласи долзарб

бўлиб турган бир пайтда қисқа муддатда кўп

сонли ходимларни ўқитиш ва атестациядан

ўтказишда, ўқитиш жараёнларида замонавий

технологияларни қўллаш таълим сифатини

оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Замонавий масофадан ўқитиш технологиялари,

таълим ва атестация жараёнини ўтказишни

таъминлаб беради.

Ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, қўшимча

мутахассиларнинг ўқув стандартларлари, уй-

жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бош-
қарув, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва технологиянинг

энг яхши амалиётлари ва ўзгаришларини ҳи-

собга олувчи илғор ўқув дастурлари ишлаб

чиқилади.

Бўлажак мутахассислар ва уй-жой ком-

мунал хизмати ходимлари учун камида ўрта-

махсус маълумот олиш учун имкониятлар

кенгаяди.

Ўз навбатида мавжуд ишлаб турган хо-

димларни малакасини ошириш учун қисқа 3-6

ойлик малака ошириш курслари ташкил эти-

лади. Мазкур малака ошириш курсларида янги

билимларни эгаллаш, такомиллаштириш, таш-

килотга нисбатан муносабатини ўзгартириш,

рақамли иқтисодиёт билан фаолият олиб бо-

риш, тажриба ва малакасини оширади.

Бугунги кунда профессионал ва таълим

стандартларини шакллантиришга, уй-жой ко-

мунал хўжалиги тизимида мутахассислар тай-

ёрлашда сарф этилаётган куч ва пуллар агарда

барча ишлар мувофиқлаштириб уй-жой кому-

нал хизматларини кадрлар билан таъминлаш

шу билан бирга таълим масалалари ҳал этил-

маса кутилаётган натижаларга олиб келмасли-

ги мумкин.

Қайд этилган тизимларни мувофиқлаш-

тирилиши, ҳар бирининг фаолияти бўйча кадр-

ларни тайёрлашда муҳим ва зарур ҳисобланиб

бугунги бозор иқтисодиёти даврида мутахас-

сисларни ўқитишда юқори сифатни таъмин-

лайди.

Соҳада профессионал кадрлар билан таъ-

минланиши биринчи навбатида ходимларнинг

касбий ва малакавий тажрибалари оширилади;

Соҳада кадрларини тайёрлаш, қайта тай-

ёрлаш, малакасини ошириш тизими яратилади;

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги

корхона ва ташкилотларда кадрлар заҳираси

шакллантирилади;

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

216

Хизматлар сифатини оширишда уй-жой

коммунал хизмат кўрсатиш ходимларини рағ-

батлантириш тартиблари белгиланади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

си юқори малакали мутахассислар билан таъ-

минланади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида профессионал дастурлар ишлаб чиқилади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

бўйича ўқув-услубий материаллар такомил-

лаштирилади, янгиланади, ўқув дастурлар иш-

лаб чиқилади.

Мамлакатимизда уй-жой коммунал хиз-

матининг келажаги равнақ топиши учун ҳозир

ёшларни мазкур касбга қизиқтириш, кадрлар

тайёрлаш ва тажрибали ишчиларнинг малака-

сини ошириш керак. Бунинг учун ташкилотлар

ходимларининг тажриба, маҳорати ва қоби-

лиятларини мунтазам равишда аттестациядан

ўтказиб бориш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизи-

мини такомиллаштириш, соҳага янги нафас

кириб келади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фармони

3. Квинт В.Л. “Стратегия водоснабжения и водоотведения Республики Узбекистан на период до 2035 года”

Москва-Ташкент. 2020, 301-310-Б

4. Мовлянов Қ., Убайдуллаев Ш., “Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар

классификатори лойиҳаси” (Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги мисолида). 2020 йил март.

5. Постовалова А. “Подготовка кадров для ЖКХ на современном этапе”. Журнал “Коммунальный комплекс

России” № 9 (123), 2014, 60-Б.

6. Рогожин М.Ю. Организация кадровой работы предприятия. Учебно-практическое пособие./ М.Ю. Рогожин

– М.: Издательство РДЛ, 2003. – 240 с.

7. Шкатулла В.И. Настольная книга менеджера по кадрам. / В.И. Шкатулла –М.: Издательство НОРМА, 2000.

– 560 с.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУАССАСАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МАМЛАКАТ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич -

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

ҳузуридаги кадрлар тайёрлаш, малакасини

ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.

Ҳалимов Фурқат Эминжонович -

Тошкент Молия институти мустақил изланувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ва уларнинг мамлакат ижтимоий-

иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ҳамда спорт соҳасидаги туб ислоҳотлар ва уларнинг юқори натижадорлиги

масалалари ёритиб берилган.

Калитли сўзлар:

жисмоний тарбия, спорт муассасалари,

соғлом турмуш тарзи, спорт мутахассислари,

молиявий таъминланиш, спорт объектлари, молиявий муносабатлар.

Аннотация.

В статье освещаются проблемы физкультурно-спортивных учреждений и их роль в социально-

экономической жизни страны, а также радикальные реформы в области спорта и их высокая эффективность.

Ключевые слова:

физическая культура, спортивные сооружения, здоровый образ жизни, профессионалы

спорта, финансовая безопасность, спортивные сооружения, финансовые отношения.

Annotation.

The article highlights the problems of physical culture and sports institutions and their role in the socio-

economic life of the country, as well as radical reforms in the field of sports and their high efficiency.

Key words:

physical culture, sports facilities, healthy lifestyle, sports professionals, financial security, sports facilities,

financial relations.

Маълумки, бугунги кунда жамиятнинг

иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётида

спортнинг роли ва аҳамияти жаҳон миқиёсида
тобора ортиб бормоқда. Зеро, мамлакатларнинг

жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, анъанавий иқти-

содий ва сиёсий омиллар қаторида ижтимоий

фаровонликнинг муҳим қисмларидан бирига

айланган, спортнинг ривожланиши ва унинг

натижалари ҳам инобатга олинмоқда. Ҳаттоки
турли ихтисосликлардаги олимлар ва мутахас-

сисларнинг изланишларида спортни бугунги

кунда ривожлантириш деярли барча мамлакат-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантирши буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат курсатиш тизимини бошцаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-5017-сонли Фармони

Квинт В.Л. “Стратегия водоснабжения и водоотведения Республики Узбекистан на период до 2035 года" Москва-Ташкент. 2020, 301-310-Б

Мовлянов К,., Убайдуллаев Ш., "Профессионал таълим йуналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификатора лойицаси" (Уй-жой коммунал физмат курсатиш вазирлиги мисолида). 2020 йил март.

Постовалова А. "Подготовка кадров для ЖКХ на современном этапе". Журнал “Коммунальный комплекс России" № 9 (123), 2014, 60-Б.

Рогожин М.Ю. Организация кадровой работы предприятия. Учебно-практическое пособие./ М.Ю. Рогожин - М.: Издательство РДЛ, 2003. - 240 с.

Шкатулла В.И. Настольная книга менеджера по кадрам. / В.И. Шкатулла -М.: Издательство НОРМА, 2000. -560 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов