Совершенствование управления маркетинговой деятельностью негосударственных образовательных организаций

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-88
76
11
Поделиться
Абдухалилова, Л., & Ахмаджонова, Г. (2020). Совершенствование управления маркетинговой деятельностью негосударственных образовательных организаций. Экономика И Образование, 1(3), 84–88. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4396
Лайло Абдухалилова, Ташкентский государственный экономический университет

Доцент кафедры маркетинга,к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучен рынок негосударсвенных образовательных услуг, формирование и развитие маркетинговых концепций на рынке образовательных услуг Узбекистана. Предложена многоукладная модель по обеспечению управления маркетинговой деятельностью негосударсвенного образования на рынке образовательных услуг.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

84

НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МАРКЕТИНГ

ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Абдухалилова Лайло Тохтасиновна –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Маркетинг кафедраси доценти, и.ф.н.

Ахмаджонова Гулхаё Жасурбек қизи –

Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети талабаси

Аннотация.

Мақолада нодавлат таълим хизматлари бозори, Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида

маркетинг концепцияларини шаклланиши ва ривожланиши ўрганилган. Нодавлат таълим муассасаларининг
таълим хизматлари бозорида самарали фаолиятини таъминлаш бўйича нодавлат таълимининг маркетинг
фаолиятини бошқаришнинг кўп босқичли модели тавсия этилган.

Калит сўзлар:

таълим, нодавлат таълим хизматлари, маркетинг, маркетингни бошқариш, рақобат,

маркетинг стратегияси, таълим хизматлари бозори.

Аннотация.

В статье изучен рынок негосударсвенных образовательных услуг, формирование и развитие

маркетинговых концепций на рынке образовательных услуг Узбекистана. Предложена многоукладная модель по

обеспечению управления маркетинговой деятельностью негосударсвенного образования на рынке образовательных
услуг.

Ключевые слова:

образование, негосударсвенные образовательные услуги, маркетинг, управление

маркетингом, конкурееция, маркетинговая стратегия, рынок образовательных услуг.

Annotation.

The article examines the market of non-governmental educational services, the formation and

development of marketing concepts in the educational services market of Uzbekistan. A multistructure model is proposed to
ensure the management of marketing activities of private education in the educational services market.

Key words:

education, non-governmental educational services, marketing, marketing management, competition,

marketing strategy, educational services market.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти-

нинг жаҳон иқтисодиётига трансформация-

лашуви шароитида таълим хизматлари соҳа-
сида маркетингни шаклланиши ва ривожла-

ниши муҳим аҳамиятга эгадир. Таълим хиз-
матлари бозори иқтисодиётнинг тез ривож-

ланувчи тармоқларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида таълим

хизматлари бозорининг шаклланиши ва ри-
вожланиб бориши малакали мутахассисларга

талабнинг ошишини таъминловчи восита ҳи-
собланиб, мутахассисларнинг касбий тайёр-

гарлиги эса уларнинг бозордаги мавқеи ор-
қали баҳолана бошланди. Бундан келиб чиқ-

қан ҳолда, юзага келаётган янги ижтимоий-
иқтисодий шароитларга мос ҳолда кадрлар

тайёрлаш борасида нодавлат таълим муасса-
саларини шаклланиши ва таълим хизматла-

ри бозорини ривожлантиришнинг ўзига хос
йўналишлари ва стратегияларни ишлаб чи-

қиш зарурияти пайдо бўлмоқда.

Таълим муассасаларининг таълим хиз-

матлари бозоридаги фаолиятини самарали
ташкил этиш ва ишлаб чиқариш корхоналари

ўртасида ўзаро манфаатли, инновацион кор-

поратив ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш,
тез ва қулай усулларда корхоналар ва ташки-

лотлар учун зарурий кадрларни ўқитиш ҳам-

да малакасини ошириш бўйича нодавлат таъ-
лим муассасалари фаолиятини кенгайтириш-

га эса сўнги йилларда юқори этибор қаратил-
моқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Рес-

публикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармо-

ни билан қабул қилинган 2017-2021 йиллар-
да Ўзбекистон Республикасини ривожланти-

ришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича
ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим

тизимини янада такомиллаштириш, сифатли
таълим хизматлари имкониятларини оши-

риш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёж-
ларига мос юқори малакали кадрлар тайёр-

лаш сиёсатини давом эттириш”[1] муҳим йў-
налишлардан бири сифатида белгилаб бе-

рилди. Таълим сифатини тубдан ошириш,
интеллектуал, эстетик ва жисмоний барка-

мол авлодни шакллантириш ҳамда ёшларга
таълим беришни янги сифат даражасига кў-

тариш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-
публикасини ривожлантиришнинг бешта ус-

тувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-

гиясининг асосий мақсадларидан бири сифа-
тида белгиланган мақсад ва вазифаларга ҳам

ҳамоҳангдир. Шунга кўра, инновацион ри-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

85

вожланиш шароитида хусусий таълим хиз-
матлари бозорини самарали шакллантириш-

га республикада алоҳида аҳамият қаратил-
моқда.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш

фаолиятини янада ривожлантириш, таълим-

нинг юқори сифатини таъминлашда давлат
ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида

соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунинг-
дек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш

соҳасидаги юридик шахслар учун қулай
шарт-шароитлар яратиш ҳам асосий йўна-

лишлардан ҳисобланиб, ушбу бозорда сама-
рали маркетинг стратегияларини ишлаб чи-

қиш асосий йўналиш ҳисобланади.

Шу жиҳатдан, нодавлат таълим ҳизмат-

лари бозорини янада ривожлантириш, нодав-
лат таълим муассаслари фаолиятини замона-

вий маркетинг тамойиллари асосида ташкил
этиш, улар фаолиятини диверсификциялаш

ҳамда рақобатбардошлгини ошириш, таълим

олишга талаби юқори бўлган корхона ва
ташкилотларнинг кадрларини тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш муаммоларини ечишда “таъ-
лим ҳизматлари бозори маркетинги” ва

унинг илмий-услубий асосиларини такомил-
лаштириш зарурияти юзага чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг консти-

туциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим

олиш ҳуқуқига эга”[2] эканлиги таълим
олишнинг мамлакатда хуқуқий кафолатлан-

ганлигини белгилаб беради.

Таълим хизматлари бозори – маркетин-

ги эса янги истиқболли соҳаси

ҳисобланади.

Шу муносабат билан, таълим хизмати соҳа-

сидаги бозоршунослик ва уни мониторинг
муҳим аҳамият касб этади. Фаолиятни айни

мана шу жихатларини ривожлантиришга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-

сининг 1998-йил 28-январдаги 48-рақамли
“Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таълим хиз-

мати ва маркетинги бозорини шаклланти-
ришни жадаллаштириш бўйича тадбирлар

тўғрисида” ги қарор қабул қилиган. Унда ҳар
бир таълим муассасасида маркетинг хизма-

тини барпо этиш кўзда тутилиб, талаба

ўқишни тугатгач ишга олувчи корхонанинг
манфаатларини мувофиқлаштиришга даъват

этилган. Шунингек, таълим муассасаси
буюртмачининг эҳтиёжи ва талабаларни қан-

чали қондиришга эришса, унинг рақобат-
дошлиги ва самарадорлиги шанчалик юқори

бўлиши назарияларда асосланган.

Ваҳоланки, таълим маркетингни тад-

биқ этиш соҳаси сифатида яқин орада мута-

хассислар учун ўрганиш объекти бўлди. Улар
орасида таълим муассасасининг товари ёки

маҳсулоти бўлиб нима ҳисобланади, бу маҳ-
сулотлар “қандай тарзда қайси бозорга чиқа-

рилади”, “ким таълим муассасаларининг
истеъмолчиси бўлади” деган фикрлар бора-

сида ягона қараш мавжуд эмас. Таълим муас-
сасаси жамиятга бир вақтнинг ўзида таълим

хизмати кўрсатади ва ўз фаолиятининг
натижасини меҳнат бозорига чиқаради, унда

корхона ва ташкилотлар истеъмолчи сифати-
да намоён бўлади.

Сўнггги пайтларда таълим хизмати

маркетингида нафақат меҳнат бозорига бир

томонлама ёндашув балки, С.А.Мамонтов-
нинг фикрича, меҳнат бозорининг касб-ҳу-

нар таълими бозорига ҳам мазмунан таъсири
пасаймоқда, бевосита талабаларнинг – мак-

таб ўқувчилари ва ота-оналарининг аҳамия-
ти ошаётганлиги, бу эса таълим бозоридаги

фаолияти кенгайишининг асосий омили си-

фатида намоён бўлмоқда[3].

Кўпчилик маркeтологлар эса таълим

муассаса маркeтингининг асоси талабаларни
жалб этиш бўлмоғи кeрак дeб ҳисоблайди-

лар. Таълим муассасаси ўз маҳсулотини
индивудиал истeъмолчилар, яъни талабалар

бозорига чиқариши кeрак, шунинг учун
унинг асосий вазифаси улар эҳтиёжи ва ҳо-

ҳишини юқори даражада қондиришдан ибо-
рат[4]. Хорижий тажрибалар давлат ва нодав-

лат таълим муассасалари ўртасида соғлом ра-
қобат фуқароларнинг сифатли таълим олиш-

га бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат
қилишини кўрсатмоқда.

Шунинг учун ҳам бир қатор ривожлан-

ган хорижий мамлакатларда нодавлат таъ-

лим секторининг умумий ўрта таълимдаги
улуши юқори бўлиб, Германияда 12 фоизни,

Францияда 17 фоизни, АҚШда 18 фоизни,
Буюк Британияда 20 фоизни, Испания, Ир-

ландия ва Голландияда 30 фоизни ташкил
этади[5].

Республикамизда ҳам хусусий таълим-

ни ривожлантиришга кейинги йилларда аҳа-

мият берилмоқда. Ҳозирги кунда республика-

да 43 та нодавлат умумий ўрта таълим
мактаби тегишли лицензияга эга бўлиб, халқ

таълими тизимидаги 9680 та мактабга нисба-
тан уларнинг улуши 0,4 фоизни ташкил

этади.

Ўзбекистон Республикасида ҳам нодав-

лат таълим хизматлари бозорини ривожлан-
тириш бўйича кейинги йилларда кенг исло-

ҳатлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

86

Республикаси Президентининг “Нодавлат
таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ-
рисида”ги қарори билан нодавлат таълим

муассасаларига узоқ муддатли имтиёзли кре-
дитлар ажратиш ва аввал ажратилган кре-

дитлар муддатини узайтириш, таълим ва
унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ

турлари тўловларидан 2021 йилгача озод
этиш, фанларни чет тилида чуқурлаштириб

ўқитиш ва бу орқали таълим сифатини оши-
риш мақсадида таълим жараёнига хорижлик

ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб этиш
назарда тутилган.[6]

Замонавий маркетингнинг асосий ком-

поненти, аввало, узоқни кўра олиш, яъни ст-

ратегия ва режалардан иборат бўлиб, улар
асосида маркетинг фаолияти ташкил этила-

ди. Нодавлат таълим муассасаларини таълим
хизматлари бозорида самарали фаолиятини

таъминлаш бўйича нодавлат таълимининг
маркетинг фаолиятини бошқаришнинг кўп

босқичли модели тавсия этилади (1-расм).
















1-расм. Нодавлат таълим муассасаларида маркетинг бошқарувини амалга

оширишнинг кўп босқичли модели

Манба:

Муаллиф ишланмаси.


Моделдаги нодавлат таълим муассаса-

ларининг маркетинг фаолиятини бошқариш-
нинг асосий мақсадлари «2017-2021 йиллар-

да Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси», Ўзбекистон Респуб-
ликасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Ёш-

ларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қо-

нунлари талаблари, шунингдек, Ўзбекистон
республикасида нодавлат таълим хизматла-

рини ривожлантиришнинг мақсад ва вази-
фаларига мутаносиб амалга оширилиши ло-

зим. Мазкур моделга асосан нодавлат таълим
муассасосининг маркетинг фаолиятини бош-

B2B бозор фаолиятини бошқариш

B2С бозор фаолиятини бошқариш

3-босқич. Мақсадли бозорга йўналтирилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

SWOT таҳлил

Омилли тахлил

4-босқич. Рақобатбардошликни бошқариш ва назорат қилиш

Сифат

Диверсификация

Маркетинг МИКС

Нодавлат таълим муассасосининг маркетинг фаолиятини бошқариш

1-босқич. Маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш

Корпоратив мижозлар бўйича

Хусусий мижозлар бўйича

SEO

2-босқич. Стратегик таҳлил

Контент маркетинг

Талабни

шакллантириш

Интернет

реклама

5-босқич. B2B ва B2C соҳасида самарали коммуникация

ВЕБ маркетинг

CRM

ERP

MRP

SAP

БКГ

Pest тахлии

Интеграция

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

87

қаришда корпоратив мижозлар бўйича B2B
бозор хусусиятларидан келиб чиқиб, хусусий

мижозлар бўйича B2С бозор фаолиятини
бошқариш тамойиллари асосида амалга оши-

рилиши лозим.

Бунда муассасалари B2B ва B2С соҳа-

лари бўйича ўзига хос бўлган стратегик йўна-
лишлар белгиланиши лозим. Жумладан кор-

поратив мижозлар учун асосий эътибор ўқув
курсларини молиялаштириш муаммолари

асосий омил сифатида қаралиб, корхоналар
томонидан молиялаштирилса, хусусий ми-

жозлар эса шахсий маблағлари асосида таъ-
лим олади.

Нодавлат таълим муассасасининг мар-

кетинг фаолиятини бошқаришнинг 1-2-бос-

қичи таълим хизматлари бозоради самарали
маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш

ва стратегик таҳлил усуларидан фойдала-
нишни назарда тутади.

Нодавлат таълим муассасасининг рақо-

батда устунликни таъминлашга қаратилган
стратегиялар белгилаш учун асосан SWOT

таҳлилдан фойдаланса, БКГ матрицасидан
бозор улушини оширишга қаратилган стра-

тегиялар белгилаш мақсадида амалга ошири-
ладиган таҳлилда фойдаланиш мумкин. Шу-

нингдек, таълим хизматлари бозорида сама-
рали хисобланган статистик таҳлил усуллар-

дан, дисперцион тахлил, кластер таҳлил,
омилли тахлил, дискриминант таҳлил каби

усуллардан фойдаланиш ҳам тавсия этилади.
Бундай усуллардан фойдаланиш таълим хиз-

матлари бозорида мақсадли стратегик йўна-
лишларни аниқ белгилашга имкон беради.

Нодавлат таълим муассасаларида мар-

кетинг бошқарувини амалга оширишнинг 3-

босқичи мақсадли бозорга йўналтирилган
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ҳи-

собланади. Нодавлат таълим муассасаси асо-
сий стратегик йўналишлар таълим сифатини

ошириш, таълим хизматлари турларини кў-
пайтилиш, жумладан масофали таълим хиз-

матларини кўрсатиш, хорижий мутаҳассис-
ларни жалб қилиш кабилар асосий йўналиш

сифатида белгилаб берилади.

Маълумки ҳар қандай бозорда самарали

фаолиятни таъминлаш эса Маркетинг МИКС

стартегияларидан самарали фойдаланишдир.
Маркетинг-микс ишлатиладиган шаклда ўз

ичига тўрт субмиксни олади. Булар-товар
микси, коммуникация микси, шартномавий

микс, тақсимот микси. Ҳар бир сибмикс ало-
ҳида тадбирларни ўз ичига олиб, таълим

хизматлари кўрсатувчиларнинг маркетинг

фаолиятида ўзига хос сиёсатни шаклланти-
ради. Шунингдек, Маркетинг МИКСнинг за-

монавий шаклис сифатида “4С” эламентлари-
дан фойдаланишни назарда четда қолдир-

маслик лозим.

Роберт Лотерборннинг “4С” моделидаги

маркетинг компонентлари, стратегик марке-
тинг концепциясида таълим муассасалари-

нинг маркетинг мақсадлари эмас, балки
уларнинг истеъмолчилари ҳисобланган таъ-

лим олувчиларнинг талаб ва эҳтиёжлари-
нинг қондирилиши муҳим маркетинг мақса-

ди сифатида қаралиши лозим.

Мақсадли бозорга йўналтирилган мар-

кетинг самарали маркетинг стратегиялари-
дан яна билан интеграциялашув стратегия-

сидир. Таълим хизматлари кўрсатишда инте-
рациялашган стратегия сифатида Давлат ху-

сусий шерикчилик (ДХШ)дан самарали фой-
даланиш тавсия этилади. Таълим соҳасидаги

ДХШда таълим муассасаси, давлат ва хусусий

сектор ўртасида манфаатлар тақсимланиши-
ни юзага чиқаради.

Нодавлат таълим муассасасининг мар-

кетинг фаолиятини бошқариш 4-босқичи ра-

қобатбардошликни бошқариш ва назорат қи-
лиш ҳисобланади. Маълумки замонавий мар-

кетинг концепциялари рақамли трансформа-
ция билан ўзаро мутаносиблашмоқда.

Хизмат кўрсатишда CRM (Customer

Relationship Management), ERP (Enterprise

Resource Planning), MRP (Material Require-
ments Planning) каби тизимлар ва уларнинг

модулларидан фойдаланиш нафақат таълим
сифатини балки, бозорда устунликни таъ-

минлашнинг асосий воситасига айланган.
Ривожланишнинг асосий “калити” ички биз-

нес-жараёнларнинг ахборот-технологик таъ-
миноти ва ягона ахборот муҳитини яратиш

бўлиб қолмоқда. Бу масалалар хизматлар
соҳанинг ўзига хослиги акс этган замонавий

ERP тизимларни татбиқ этиш орқали ҳал
этилади.

Нодавлат таълим муассасосининг мар-

кетинг фаолиятини бошқариш 5-босқичи B2B

ва B2C соҳасида самарали коммуникация

каналларини танлаш ва улардан фойдала-
нишдир.

Нодавлат таълим муассасларининг мар-

кетинг фаолиятини бошқариш моделининг

барча босқичларидаги вазифалар ўзаро узвий
боғлиқ бўлиб, якуний босқичда нодавлат

таълим муассалари фаолияти таълим олув-
чиларда самарали коммуникация воситалари

ҳисобланган рақамли маркетинг технология-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

88

лари ҳисобланган SEO – қидирув тизимлари-
ни оптималлаштириш тизимидан самарали

фойдаланиш, талабни шакллантириш ва со-
тишни рағбатлантириш бўйича фаолиятлар-

ни йўлга қўйиш, контент ва интернет рек-
ламалардан самарали фойдаланишни талаб

этилади.

Хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот

таъминотини таъминловчи муҳим ташкилий

бўғин бу реклама фаолиятидир. Унинг ушбу
соҳа учун аҳамияти хизматлар ҳақидаги маъ-

лумотларни турли хил шаклларда омма ора-
сида тарқатишдан иборат, шу билан бир қа-

торда реклама нафақат ахборот манбаи, бал-
ки у хизматларга янги эҳтиёжлар ва аҳолини

тўлов қобилиятини рағбатлантирувчи муҳим
ташкилий механизмдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони 1-иловаси «2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар
стратегияси» Lex.uz

2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, НМИУ, 2017.
3. С.А.Мамонтов. Основные формы и методы маркетинга образовательных услуг зарубежных ... и взглядов

[Текст] / // Маркетинг в России и за рубежом. libtomcat.knteu.kiev.ua/library/TopicDescription?...id

4. Котлер, Ф. Основы маркетинга. 5-е изд. / Ф. Котлер, А. Гари. - М.: Вильямс, 2016. - 752 c.
5. OECD (2012), Public and Private Schools: How Management and Funding Relate to their Socio-economic Profile,

OECD Publishing. http://dx.doi.org/10.1787/9789264175006-en

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари

кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3276-сон қарори

ОСОБЕННОСТИ СТРАТЕГИЧЕСКОГО МЕНЕДЖМЕНТА В ПРОМЫШЛЕННЫХ

ПРЕДПРИЯТИЯХ В УСЛОВИЯХ КОНКУРЕНТНОЙ СРЕДЫ

Турсунова Муниса Рахимджановна –

Ташкентский Химико –Технологичекий институт,

кафедра «Промышленная экономика и менеджмент»,

старший преподаватель

Аннотация:

Ушбу мақолада саноат комплексларини стратегик бошқаришнинг устувор йўналишлари кўриб

чиқлган ва шу асосда бозорда барқарор рақобатбардош позицияларни таъминлайдиган стратегияни амалга
ошириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқлган.

Калит сўзлар:

саноат компаниялари, саноатни бошқариш, стратегик менежмент, рақобатбардош

стратегия, рақобат муҳити, стратегияни амалга ошириш, рақобат позицияси.

Аннотация:

В данной статье

рассматриваются первоочередные направления стратегического управления

промышленными комплексами и разработки на этой основе научно-методические и практические рекомендации по
реализации стратегии, обеспечивающих устойчивые конкурентные позиции на рынке.

Ключевые слова:

промышленные компании, менеджмент промышленности, стратегическое управления,

конкурентная стратегия, конкурентная среда, реализации стратегии, конкурентные позиции.

Abstract:

This article discusses the priority areas of strategic management of industrial complexes and the development

on this basis of scientific, methodological and practical recommendations for the implementation of the strategy, ensuring

sustainable competitive position in the market.

Keywords:

industrial companies, industry management, strategic management, competitive strategy, competitive

environment, strategy implementation, competitive position.

В условиях свободного хозяйствования

и развитой конкурентной среде весьма важ-

ное значение приобретают теоретико-мето-

дологические вопросы построения целост-
ных систем управления предприятиями и

объединениями. Оздоровление текущей эко-
номической ситуации непосредственно свя-

зано с комплексом мер по сохранению произ-
водственного потенциала, его активной адап-

тации к новым условиям хозяйствования и
дальнейшему его росту. Указанный комплекс

мер может быть реализован только на основе

глубокого анализа текущего состояния про-
изводственного комплекса, поиска оптималь-

ных форм и методов управления и организа-
ции его функционирования, с использова-

нием механизмов, в наибольшей степени со-
ответствующих как условиям переходного

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони 1-иловаси «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси» Lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, НМИУ, 2017.

С.А.Мамонтов. Основные формы и методы маркетинга образовательных услуг зарубежных ... и взглядов [Текст] / // Маркетинг в России и за рубежом. libtomcat.knteu.kiev.ua/library/TopicDescription?...id

Котлер, Ф. Основы маркетинга. 5-е изд. / Ф. Котлер, А. Гари. - М.: Вильямс, 2016. - 752 c.

OECD (2012), Public and Private Schools: How Management and Funding Relate to their Socio-economic Profile, OECD Publishing. http://dx.doi.org/10.1787/9789264175006-en

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3276-сон қарори

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов