Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
129
6.
World
Bank
2019.
Women,
Business
and
the
Law
2019.
A
decade
of
reform.
https://openknowledge.worldbank.org/bitstream/handle/10986/31327/WBL2019.pdf
7.
Islam, A., S. Muzi and M. Amin (2018) “Unequal Laws and the Disempowerment of Women in the labour Market: Evidence
from Firm- Level Data”, Journal of Development Studies. doi: http://dx.doi.org/10.1080/00220388.2018.1487055
8.
Heath, R. and X. Tan (2018) “Intrahousehold Bargaining, Female Autonomy, and Labor Supply: Theory and Evidence from
India”, Working paper
9.
Lee, H., K. Zhao and F. Zhou (2017) “Does the Early Retirement Policy for Women Really Benefit Women?” Working Paper.,
Roy, Sanchari. 2019. Discriminatory Laws Against Women : A Survey of the Literature (English). Policy Research working paper; no.
WPS 8719. Washington, D.C. : World Bank Group. http://documents.worldbank.org/
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ ТУҒИЛИШ
ЖАРАЁНИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Отақўзиева Сурайё Алишеровна –
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон
иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари
ва муаммолари” ИТМ, кичик илмий ходим
Аннотация:
Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолисининг туғилиш жараёнидаги ўзгаришлар
мавжуд статистик маълумотлар, ҳамда ушбу муаммо ўрганилган манбаларга асосланиб таҳлил этилган.
Туғилишнинг умумий, махсус ва ёш бўйича коэффициентлар даврий ўзгариши кўриб чиқилган.
Калит сўзлар:
табиий ўсиш, умумий туғилиш коэффициенти, туғилишнинг махсус коэффициенти,
туғилишнинг ёш бўйича коэффициенти.
Аннотация:
В статье рассмотрены изменения по рождаемости населения Узбекистана за годы
независимости опираясь на имеющиеся статистические данные и публикации по проблемам рождаемости.
Проанализированы периодические изменения в общей, специальной и повозрастных коэффициентов рождаемости.
Ключевые слова:
естественный прирост, общий коэффициент рождаемости, специальный коэффициент
рождаемости, возрастной коэффициент рождаемости.
Abstract:
The article deals with the situation of the birthrate in Uzbekistan over the years of independence based on
available statistical data and publications on fertility problems. Analyzed periodic changes of the crude, general and age-
specific birthrates.
Key words:
natural population growth, total fertility rate, special fertility rate, age fertility rate
Аҳолининг такрор барпо бўлиш қону-
ниятларини билиш ва уларни ҳисобга олиш
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва демогра-
фик сиёсатининг
муҳим йўналишларини иш-
лаб чиқишдаги асосий мезон ҳисобланади.
Аҳолининг такрор барпо бўлиш жара-
ёнлари асосида авваламбор, туғилиш ва
ўлим каби биологик жараёнлар ётади. Ушбу
жараёнларнинг биологик томонини тиббиёт,
биология, генетика каби табиий фанлар
ўрганса, демография фани уларнинг ижти-
моий-биологик моҳиятини талқин қилади.
Мазмунан бир-бирига зид (туғилиш ва
ўлим), аммо ўзаро боғлиқ ушбу тушунчалар
умумий аҳоли сони динамикасини тавсиф-
лайди ва унинг ўзига хос хусусиятларини
белгилайди.
Ўзбекистон – аҳолиси ўсиб бораётган
мамлакат ҳисобланади. Бу ўсиш асосан таби-
ий кўпайиш ҳисобига амалга ошмоқда, яъни
кўп йиллар давомида мамлакатимиз аҳолиси
туғилиш даражасининг юқорилиги ҳисобига
кўпаймоқда (1-расм).
Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари кўп
жиҳатдан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисо-
дий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ўзга-
ришлар билан боғлиқ бўлади. Мустақиллик
йилларида ўлим кўрсаткичининг мунтазам
равишда пасайиб бориши аҳолининг барча
ёш гуруҳларида кузатилди. Бунинг мезонида
республикамизда кўп йиллар давомида соғ-
лиқни сақлаш тизимида, хусусан оналар ва
болалар соғлини яхшилаш борасида босқич-
ма-босқич олиб борилаётган ислоҳатлар
ётибди. 1991-2018 йй. оралиғида умумий
ўлим кўрсаткичи 6,3 ‰дан 4,7 ‰га қисқар-
ди. Шуни таъкидлаш жоизки, туғилиш доимо
макон ва замонда, турли шарт-шароитда,
хилма-хил омиллар, сабаблар туфайли ўзга-
риб туради. Туғилиш даражаси аҳолининг
моддий ва маънавий ривожланганлик ҳола-
ти, турмуш шароити, никоҳга кириш ёши,
аёлларнинг қайси соҳада бандлиги, болалар
туғилишининг оилада чекланиши ҳамда
Давлат дастурларининг фаолияти билан
чамбарчас боғлиқликда кечади[2].
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
130
1-расм. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда умумий туғилиш, ўлим
коэффициенлари ва табиий ўсиш кўрсаткичларининг ўзгариши
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган
1991 йилгача умумий туғилиш коэффи-
циенти мунтазам ўсиб келган ва ўша йилда
35,1‰ни, кейинги йиллардан эса ушбу кўр-
саткич суръатлари аста пасайиб, 2003 йилда
энг паст суръатни, 19,9 ‰ни ташкил этган.
2004 йилдан бошлаб туғилиш жараёнида
ўсишнинг кузатилиши 1980 йилларда туғил-
ган аёлларнинг фарзанд кўриш ёшига кир-
ганликлари, ҳамда илк мустақиллик йилла-
ридаги янги иқтисодий муносабатлар, аҳоли
турмуш даражасидаги ўзгаришлар, ишсиз-
лик муаммолари сабабли фарзанд кўришни
“кечроқ” муддатга қолдирган оилаларда ту-
ғилиш жараёни кузатилганлиги билан изоҳ-
ланади.
Бугунги кунда ҳар минг кишига тўғри
келадиган туғилиш коэффициенти 23,3‰ни
ташкил этади, бундай ўсиш суръатларининг
кузатилишига сабабини мамлакатда ижти-
моий-иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги,
ҳамда 1991-1997 йилларда туғилган аёллар
улушининг нисбатан кўплигини ва ҳозирги
кунда улар айнан фертил ёшга кирганлик-
лари билан изоҳлашимиз мумкин.
Мамлакатда туғилиш жараёнларини
янада мукаммалроқ таҳлил этиш мақсадида,
туғилишнинг махсус коэффициентидан фой-
даланамиз. Ушбу коэффициент бир йилда
туғилган чақалоқлар сонининг репродуктив
ёшдаги аёлларнинг (15-49 ёш) ўртача йил-
лик сонига нисбати орқали ҳисобланади.
Расмдан кўриниб турибдики, 1990 йил-
дан 2000 йилга қадар туғилишнинг махсус
коэффициенти 1,5 баробарга, 2005 йилга ке-
либ эса 2 баробарга қисқарган. Ушбу коэф-
фициент 2014 йилда 83,0 ни ташкил этмоқ-
да, бундан ушбу кўрсаткич 2005 йилга нис-
батан атиги 10 %гагина ошганлигини кўр-
шимиз мумкин.
2-расм. Ўзбекистонда туғилишнинг махсус коэффициенти
даврий ўзгариши (1990-2014 йй.)
Манба:
ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
131
Янги иқтисодий муносабатларга кўни-
кишни бошлаган аҳолининг ижтимоий-
иқтисодий мавқеи ўзгарди, бундан ташқари
одамларнинг маънавий савияси ўсди. Оналар
ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш мақ-
садида олиб борилаётган ислоҳатлар моҳия-
ти ва афзалликларини одамлар тушуна бош-
ладилар. Репродуктив ёшдаги аёллар фар-
зандлар туғилишининг кетма-кетлиги ўрта-
сидаги даврга алоҳида эътибор қаратиб, бу
билан ўзларининг ҳам, фарзандларининг
ҳам соғлигини таъминламоқдалар.
Булардан ташқари, аёлларнинг маълу-
моти, бандлиги ҳам туғилиш жараёнига таъ-
сир этади. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни кў-
тарилган сари, уларнинг фарзандлар дунёга
келтириш масаласига бўлган ёндашуви ҳам
ўзгаради.
Юқорида қайд этган омилларнинг бар-
часи туғилиш жараёнига бевосита таъсир
этиб, республикада 1991-2005 йилларда ку-
затилган туғилиш суръатларини изоҳлайди.
3-расм. Ўзбекистон Республикасида туғилишнинг ёш бўйича
коэффициенти (1990-2014 йй.)
Манба:
ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Туғилишни янада аниқроқ изоҳлайди-
ган кўрсаткич туғилишнинг ёш бўйича коэф-
фициентидир. Мамлакатимизда туғилишни
энг кўп таъминлайдиган гуруҳ – бу 20-24 ва
25-29 ёшдаги аёллар гуруҳидир.
3-расмни таҳлил этадиган бўлсак, 1991
йилдан 2014 йилга қадар аёлларнинг барча
ёш гуруҳларида туғилиш қисқариб борган-
лигини, фақатгина 1990-1995 йиллар ўрта-
сида 15-19 ёшдаги аёлларда туғилиш суръ-
атларининг ўсганлигини кўришимиз мум-
кин. Аммо 1995 йилдан кейинги даврда ушбу
ёш гуруҳида туғилиш аста пасайиб, юқори
суръатларда ўсиш кузатилмайди. Бунга са-
баб, асосан қизларнинг никоҳга кириш ёши-
нинг узайганлиги ҳисобланади. ЎзР Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра
2000-2010 йиллар оралиғида никоҳга кириш
ёши эркакларда 24,2 дан 26,5 ёшгача, аёллар-
да 21,4 дан 22,4 ёшгача кўтарилган. Аёллар-
нинг биринчи фарзанд кўриш ўртача ёши
ҳам узайган: 2000 йилда оналар биринчи
фарзандини ўртача 22,6 ёшда фарзанд кўр-
ган бўлсалар, 2012 йилда бу кўрсаткич ўр-
тача 23,2 ёшгача узайган[3].
Барча ёш гуруҳларидаги аёлларда туғу-
лиш суръатлари асосан 2005 йилгача қис-
қариб, ушбу йилдан ҳозирги кунга қадар 20-
24, 25-29, 30-34, 35-39 ёшдаги аёлларда туғи-
лиш суръатларининг барқарор ўсиб келаёт-
ганлигини кўришимиз мумкин. Шунга эьти-
бор қаратиш керакки, сўнгги йилларда акса-
рият аёллар 40 ёшгача фарзанд кўриш вази-
фасини адо этиб бўлмоқдалар.
Ўзбекистонда фарзандларнинг туғи-
лиш тартиби бўйича тақсимланишини кўриб
чиқадиган бўлсак, йиллар ўтган сайин оила-
ларда тўртинчи ва бешинчи бўлиб туғил-
ганлар улуши қисқариб бормоқда. 2011 йил-
да биринчи бўлиб туғилганлар улуши 44,3
%ни (1991йилга нисбатан 12%га ошган),
2014 йилда 39,6%ни ташкил этмоқда. Ҳо-
зирги кунда биринчи ва иккинчи тартибда
туғилган чақалоқларнинг барчаси туғилган-
ларнинг умумий улушидан 73,4%ни ташкил
этиб, бу барча туғилганларнинг ¾ қисмини
ташкил этади.
Соддароқ қилиб айтганда,
сўнгги йилларда оилалар тўртинчи, бешин-
чи ва ундан ортиқ фарзандлар кўрмасдан,
асосан иккита ёки учта фарзанд (2014 йилда
учинчи бўлиб туғилганлар барча туғилган-
ларнинг 20%ни ташкил этмоқда) билан
чекланмоқдалар.
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2
132
4-расм. Ўзбекистонда фарзандларнинг туғилиш тартиби бўйича
тақсимланиши (1991-2014 йй., %)
Манба:
ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Тадқиқот натижаларидан маълум бўл-
дики, илк мустақиллик йилларидан ҳозирги
кунга қадар мамлакатимизда аҳоли туғилиш
жараёнида гоҳ ўсиш, гоҳ пасайиш суръат-
лари кузатилмоқда. Ушбу ўзгаришларга юқо-
рида санаб ўтган барча омиллар таъсир эт-
ган, албатта.
Хулоса этиб шуни айтишимиз мумкин-
ки, яқин истиқболда Ўзбекистон аҳолиси
туғилиш кўрсаткичлари илк мустақиллик
йилларидака кўрсаткичларга қайтмасада, ке-
йинги йилларда оптимал туғилиш суръат-
ларини сақлаб қолади.
Маълумки, бир қанча МДҲ мамлакатла-
ри – Россия Федерацияси, Украина, Белору-
сия, Молдавия, Арманистон, Грузия каби
мамлакатларда 90-йилларда аҳоли туғили-
ши оддий такрор барпо бўлишни ҳам таъ-
минламаган, ва кўп йиллар давомида ушбу
мамлакатларда аҳоли туғилишини ошириш
мақсадида мунтазам ислоҳатлар олиб борил-
моқда. Албатта, Ўзбекистон ушбу мамла-
катлар қаторига кирмайди, чунки ўзбек хал-
қи учун фарзанд доим “ўз қадрига” эга бўлиб
келган. Аммо бутун дунёда кечаётган демо-
график ўтиш қонуниятларини, бундан таш-
қари мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий
муҳитнинг йил сайин яхшиланиб, бу албатта,
аҳоли турмуш даражасига таъсир қилишини
ҳисобга олиб, шуни айтишимиз жоизки, мам-
лакатимизда соғлом, баркамол авлодни
дунёга келтириш ғоясини сақлаб қолган ҳол-
да, узоқ истиқболда аҳоли туғилишининг
кескин пасайиб кетмаслигини таъминлаш,
мамлакатда оптимал демографик ҳолатни
сақлаб қолиш мақсадига мувофиқдир.
Манба ва адабиётлар руйхати:
1.
Nicholas B.Barkalov. Parity. A brief introduction to formal demographic fertility analysis. – M.: TEIS, 2004
2.
Тожиева З.Н. Ўзбекистон аҳолиси: ўсиши ва жойланиши. Монография. – Т.: “Fan va texnologiya”, 2010 й., 85.
3.
Максакова Л., Мамадалиева Х. Узбекистан: современные демографические тенденции. Электрон мақола.
http://demoscope.ru/weekly/2014/0617/tema04.php
4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти www.stat.uz
5.
Ўзбекистонда гендер статистикаси расмий веб-сайти www.gender.stat.uz
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА БАНДЛИК МУАММОЛАРИНИ ТАДҚИҚ
ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ УСУЛЛАРИ
Файзиева Дилафруз Шухратовна –
Тошкент давлат иқтисодиёт
университети
, 2-курс докторант
Аннотация:
Ушбу мақолада маҳсулдорлик асосида мукофотлаш, ходимга ҳақ тўлашнинг турлари
кўрсатилган. Мақолада аҳолининг меҳнатда бандлигини ижтимоий-иқтисодий моҳияти ёритилган. Дунё
миқёсидаги баъзи мамлакатларда бандликни таъминлашдаги юзага келаётган муаммолар, республикамизда
меҳнат ресурслари бандлигини таъминлаш борасида давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар баён
этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги даражасини оширишнинг истиқболли йўналишлари
бўйича таклифлар берилган.
Таянч сўзлари:
Меҳнат ресурси; ишсизлик; тўланадиган ҳақ; рағбатлантириш; иш берувчи; талаб ва
таклиф; ишдан қониқиш; компенсация; кутиш назарияси; ўзгарувчан ҳақ тўлаш; меҳнат назарияси; меҳнат
гигенияси; ходимлар билан муносабат; ишчи кучи; ташқи омиллар;
ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ