Возможности и меры по развитию экотуризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
216-220
44
6
Поделиться
Курбанов, Б. (2020). Возможности и меры по развитию экотуризма. Экономика И Образование, 1(2), 216–220. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4359
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены теоретические концепции экологического туризма, проблемы развития туризма в регионах и проводимая работа по их устранению, даны рекомендации по его дальнейшему развитию.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

216

ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Қурбонов Бердиёр Тоштемирович –

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Аннотация:

Мақолада экологик туризмнинг назарий тушунчалар келтирилган, ҳудудларда туризмни

ривожлантириш бўйича муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, уни янада
ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

Таянч сўзлар:

туризм‚ экотуризм, туризм инфратузилмаси, маркетинг стратегияси, туризм

маршрутлари, туризм салоҳияти.

Аннотация:

В статье представлены теоретические концепции экологического туризма, проблемы

развития туризма в регионах и проводимая работа по их устранению, даны рекомендации по его дальнейшему

развитию.

Ключевые слова:

туризм, экотуризм, туристическая инфраструктура, маркетинговая стратегия,

туристические маршруты, туристический потенциал.

Abstract:

the article presents the theoretical concepts of eco-tourism, the problems of tourism development in the

regions and the work being done to eliminate them, and provides recommendations for its further development.

Keywords:

tourism, ecotourism of tourism, tourist infrastructure, marketing strategy, tourist routes, tourist potential.

Иқтисодиётни модернизациялаш ша-

роитида ҳудудларни жадал ривожланти-

риш, валюта тушумларини кўпайтириш,
янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли-

нинг турмуш даражасини яхшилаш, хори-
жий туристларни жалб қилиш, юртимизни

дунёга танитиш, қадимий шаҳарлар ва тари-

хий ёдгорликларимизни асраб авайлашда
туризмни инновацион ривожлантиришнинг

ўрни беқиёс. Мазкур соҳанинг аҳамияти ва
устувор вазифалари хақида Ўзбекистон

Республикаси Президенти таъкидлаганидек
[1,2.] “...туризмни иқтисодиётнинг страте-

гик тармоғига айлантириш биз учун устувор
вазифа бўлиб қолади. Ҳукумат олдидаги энг

муҳим вазифалардан бири – жорий йилда
юртимизга келадиган туристлар сонини 7,5

миллионга етказишдан иборат. Маълумки,
қатор нуфузли хорижий оммавий ахборот

воситалари 2020 йилда Ўзбекистонни саё-
ҳатга албатта бориш тавсия этилган мамла-

катлар қаторига киритди. Биз бундай имко-
ниятдан унумли фойдаланишимиз керак.

Жорий йилда янги замонавий меҳмонхона-
ларни қуришга давлат бюджетидан 200 мил-

лиард сўм субсидия ажратиб, туризм инфра-
тузилмасини жадал ривожлантириш зарур”.

Бундан ташқари мазкур вазифанинг иж-
роси сифатида экологик туризмни ривож-

лантириш борасида қулай иқтисодий ва
ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яра-

тиш долзарб аҳамият касб этади. 2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-
вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегиясида[2,7.]

туризм индустриясини жадал ривожланти-

риш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини
ошириш, туристик хизматларни диверсифи-

кация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм
инфратузилмасини кенгайтиришга алоҳида

эътибор қаратилган.

Мазкур тушунчанинг иқтисодий моҳия-
ти турлича таърифлар орқали ифодаланади.

Жумладан “Экологик туризм” атамаси [3.37]
ёки “экотуризм” инглизча “экологик туризм”

ва “экотуризм” атамаларининг таржимаси.
Улар билан бир қаторда, хорижий адабиёт-

ларда “яшил туризм”, “юмшоқ туризм”,
“сокин туризм”, “тинч туризм” каби бошқа

тушунчаларни топишингиз мумкин. Баъзида
“биотуризм”, “табиат туризми”, “ландшафт

туризми” ва бошқа атамалар қўлланилади,
ўз навбатида, экологик туризм транспорт

турига қараб ички таснифга эга.

Ўзбекистонда экотуризмни ривожлан-

тириш концепциясида таъкидланишича
[4.10.] “экологик туризм ёки экотуризм та-

биат муҳитига нисбатан масъулият билан
саёҳат қилишга, ҳудудларни табиатига зиён

етказмаган ҳолда ўрганиш ҳамда бетакрор,
гўзал жойларидан завқ олиш мақсадида та-

биатни муҳофаза қилишга кўмаклашади,
атроф-муҳитга “юмшоқ” таъсир этади, ма-

ҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий
шароитини фаоллаштиради ва шу фаолият-

дан уларнинг имтиёзлар олишини таъмин-

лайди”.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

217

Иқтисодчи

олимларнинг

фикрича

[5.22.] “Ўзбекистонга туристик ёки хусусий
йўналиш бўйича ташриф буюрувчи шахслар-

дан камида 10 % ўз сайёҳатларининг эколо-
гик жиҳатлари билан қизиқишади. Улар

ёки табиий ҳудудлар (боғлар, тоғлар, ўрмон-
лар, кўллар)га ташриф буюришади, ёки,

яқинроқ қишлоқ жойларга бир кунлик
экскурсия қилишади. Уларнинг камида 60 %

и аралаш турга эҳтиёж сезишади, хусусан,
этнография билан экологияга қизиқиша-

ди”. Туризмни ривожлантириш борасида
бир қатор муаммоларнинг илмий-амалий

ечимини таъминлаш юзасидан мақсадли

илмий изланишлар амалга оширилган.

Шу нуқтаи-назардан қараганда, мамла-

катимизда ҳам туризм тизимига инновация-
ларни татбиқ этиш, экологик туризмни

ривожлантиришда инновацион маркетинг-
нинг ривожланиши ва ҳудудларда туризмни

бошқариш самарадорлигини ошириш нуқ-
таи назаридан мазкур тадқиқот ишининг

долзарблиги ифодаланади. Шунингдек, ҳу-
дудларда ижтимоий инфратузилмани ри-

вожлантиришдаги камчиликлар, зиёрат ту-
ризми объектларида банкомат ва терминал-

лар, турникетлар сингари воситаларнинг
ўрнатилмаганлиги, туризм инфратузилма-

сини ривожлантиришда инновацияларни
қўллаш самарадорлигининг пастлиги, кўп-

гина туристик масканларига муҳандислик
коммуникациялари тизимлари уланмаган-

лиги ва унинг самарали ижросини таъмин-
лаш вазифаси тадқиқотнинг амалий аҳамия-

тини янада оширади.
Бу борадаги муаммоларнинг ечимини

топиш экологик туризмни ривожлантириш-
да маркетинг стратегиясини қўллашнинг ҳу-

дудий жиҳатларини тадқиқ этиш зарурияти

юзага келди. Замонавий туризм индустурия-
сини ривожлантиришда етакчи жаҳон тен-

денциси бўлиб туристик хизматлар фаолия-
тини истеъмолчига мақсадли йўналтириш

ҳисобланади. Маркетинг туристик маҳсулот-
га потенциал ёки реал талабни баҳолашга,

идентификация қилишга имконият яратади
ва шунга мос равишда уни лойиҳалаш, иш-

лаб чиқариш, силжиш ва сотиш бўйича
харакатлар тизимини амалга оширади. Амал

қилаётган фаолиятдаги сегментларни кен-
гайтириш ва янги сотиш бозорларини то-

пишнинг стратегиясини ишлаб чиқишга, бу
борада хизмат кўрсатиш орқали мустаҳкам

фойда олишга имконият яратади.

Иқтисодчи

олим

О.Х.Хамидовнинг

эътироф этишича “Экологик туризм мамла-
катимиз табиатининг хилма-хил ва бой рек-

реация ресурслари салоҳияти имкониятла-
ридан самарали фойдаланишга, табиат ва

маданият меросларини асраш ва муҳофаза
қилишга, маҳаллий аҳолини иш билан таъ-

минлаш ва уларнинг фаровонлигини оши-
ришга салмоқли ҳисса қўшади, хизмат ва

маҳсулотлар ишлаб чиқариш бирлиги ҳи-
собига энг кам табиий ва моддий ресурслар

сарфлайди. Шунингдек, туризм иқтисодиёт-
нинг асосий тармоқлари ривожланишига

мультипликатив самара воситасида сезилар-

ли таъсир кўрсатади” [6.59.]

Экотуризм йилига 25-30 %га ўсиб, яна-

да ривожланиш учун муҳим салоҳиятга эга
[7.55]. Туризм соҳасида маркетинг амали-

ётини мувофиқлаштириш асосида ривож-
лантириш ҳудудларнинг сайёҳлик имко-

ниятларини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш
асосида ички туристик имкониятларни

ошириш ҳисобланади. Бу борада сайёҳлик
хизматининг қуйидаги вазифаларни тадқиқ

этиш мақсадга мувофиқ: ҳудудларнинг
сайёҳлик соҳасидаги умумий маълумотлар-

ни тўплаш, туризм хизматига талаб ва
таклиф борасидаги мувофиқлик тадқиқоти,

ҳудуднинг экологик туристик соҳасининг
устуворлик даражасини аниқлаш, сайёҳлар

оқимининг танланган ҳудудлардаги қизи-
қишларини ўрганиш, ҳудуднинг туристик

хизматлар бозоридаги имкониятларини
аниқлаш ва стратегик йўналишларини бел-

гилаш.

Туризм инфратузилмаси шакл ва тур-

лари қуйидагича гуруҳланади [8.6.]: тунаш
мажмуалари (хотeл, мотeл, кeмпинг), сув ва

озиқ-овқат таъминоти, канализация, тeлe-

коммуникация, соғлиқни сақлаш тизими, ту-
ристлар хавфсизлиги, барча турдаги транс-

портлар, атроф-муҳитни, тарихий ёдгорлик-
ларни турли ёнғин, табиий офатлардан ҳи-

моя қиладиган ташкилотлар, маданий хор-
диқ чиқариш муассасалари (парк, яшил боғ-

лар, ўрмонлар, ботаника боғлари, ҳайвонот
боғлари, кутубхона, музeй, тeатр, хусусий ва

давлатга тeгишли маданий марказлар), пиё-
далар ва вeлосипeдчилар учун мўлжаллан-

ган йўллар, ўриндиқлар, чиқинди ва ахлат
ташлаш жойлари, туризм мактаблари ва

коллежлари, олий ўқув юртлари ёки факуль-
тетлари. Демак, мазкур гуруҳлаштиришдан

кўриниб турибдики, биз таҳлил қилаётган

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

218

ҳудуднинг туризм инфратузилмаси кенг

тадқиқотни талаб қилади.

Жиззах вилоятида туризмни ривож-

лантириш ва йирик курорт зонасини таш-
кил этиш бўйича кенг имкониятлар мав-

жуд бўлиб, вилоятда асосан экотуризм, эко-
агротуризм, зиёрат туризми, овчилик туриз-

ми, спорт туризми, этнотуризм, балиқ ови

туризми, экстремал туризм каби кўплаб тур-
лари мавжуд. Туризм маршрутларининг

Жиззах вилоят туманлари кесимида тари-
хий-маданий, зиёрат, экологик туризм ва

бошқа турлари фарқланади (1-жадвал).

1-жадвал

Жиззах вилоятининг туризм маршрутлари турларининг

фарқланиши ва жойлашган ўрни

Туризм маршрутлари

турлари

Жойлашган ўрни

Тарихий-маданий

туризм

Шароф Рашидов хиёбони ва музейи ва уй музейи, Х.Олимжон ва Зулфияхоним музейи,

Хўжа Нуриддин мадрасаси

Зиёрат туризми

Ғаллаорол туманида Саъд Ибн Абу Ваққос, Қозон ота, Янги обод туманида Хўжа мушкент,

Зомин туманида Хўжаи Сероб ота, Бахмал туманида Новқа ота, Ўсмат ота ва Мир Сайид

Ҳалиллох зиёратгоҳлари

Экологик туризм

Фориш (Нурота давлат қўриқхонаси ва ўрмон хўжалиги, Айдар Арнасой кўллар тизими

ҳудудлари, Қизилқум кенгликлари), Зомин (Зомин Миллий боғи, қўриқхонаси ва ўрмон

хўжалиги), Ғаллаорол (“Шар тошлар”, “Ғаройиб тош” ансамбллари), Ш.Рашидов

(Сайхонтош битиклари, Учқиз тош ансамбли)

Гастрономик туризм

“Жиззах сомсаси”, “Миллий ширинликлар”, “Сайхон таомлари”

Археологик туризм

Амир Темур дарвозаси, Тўрткўл тепа, Хонимқўрғон тарихий археологик ёдгорликлари

Соғломлаштириш

туризм

Зомин туманида “Зомин”, “Азим Зомин шифо”, Бахмал туманида “Бахмал”, Жиззах

шаҳрида “Ўрда”, Ғаллаорол туманида “Маржон суви”, санаториялари

Агротуризм

Ш.Рашидов туманида “Турдибек” (ғаллачилик, пахтачилик ва чорвачилик, туячилик),

“Камола” (боғдорчилик), Зомин туманида “Чопон” (йилқичилик) фермер хўжаликлари

Манба:

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий Бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Ўзбекистон Республикасида туризм
соҳасини янада ривожлантириш чора-тад-

бирлари тўғрисида”ги Фармонида туризм
инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни

ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар си-
фатини ошириш ва жаҳон бозорларида мил-

лий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қи-
лиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳия-

тини кучайтириш орқали туризм соҳасида
амалга оширилаётган ислоҳотлар самара-

дорлигини ошириш ҳамда республикага ки-

риб келаётган хорижий фуқаролар сонини
кескин кўпайтириш[9] вазифаси белгилан-

ган.

Жиззах вилоятида мазкур вазифанинг

ижросини бажарилишига эътибор қаратсак,
туристик объектлар турли туристик фирма-

лар билан 2019-2020 йилларда чет эллик
сайёҳларни жалб қилиш бўйича 50 га яқин

шартномалар тузилган. Натижада вилоятга
2018 йилда 5800 нафар хорижий сайёҳлар

ташриф буюришган. Уларнинг энг катта
қисмини МДҲ давлатлари ташкил қилишини

инобатга оладиган бўлсак 3060, (72,0%),
вилоятнинг турли ҳудудларидаги диққатга

сазовор жойларига турли давлатлардан

туризмнинг барча турлари бўйича 825800
нафар сайёҳлар ташриф буюришган (2-

жадвал).

Вилоятга 2019 йил давомида 75 та хо-

рижий давлатлардан 12 000 дан зиёд хори-
жий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, бу

ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки
баробарга ўсган. Шу билан бир қаторда, ички

сайёҳлар сони 2019 йил давомида 950 000
нафарни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич

ўтган йилга нисбатан 116,0% га ортганини

кўриш мумкин. Сайёҳларнинг асосий қисми
Осиё (38,5% - Хитой, Туркия, Ҳиндистон,

Афғонистон, Япония, Жанубий Корея) дав-
латлари, 8,4% МДҲ давлатлари, 55,0%,

Европа (Германия, Италия, Буюк Британия,
Франция) давлатлари ва 2,8% бошқа давлат-

лар ҳисобига тўғри келган. Бундан ташқари
кейинги режа ва давлат дастурларига мав-

жуд имкониятларни Европа, Америка ва
Жанубий-Шарқий Осиё давлатларидан таш-

риф буюрувчилар салмоғини кўпайтириш
учун тарғибот чора-тадбирларини қўллаш

мақсадга мувофиқ.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

219

2-жадвал

Жиззах вилояти туризм салоҳияти кўрсаткичларининг

ўзгариши (минг киши)

*

Кўрсаткич номи

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019 йил

(1 декабрь
ҳолатига)

2019 йилда 2018

йилга нисбатан

(+,-)

%

Ташриф буюрган сайёҳлар сони

400350

455 500

552500

825800

962 000

136200

117,0

шу жумладан

:

хорижий сайёҳлар

350

500

2500

5800

12 000

6200

207,0

маҳаллий сайёҳлар

400
000

455 000

550 000

820
000

950 000

1300.00

116,0

Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг “2018-2019 йилларда туризм соҳаси-

ни ривожлантириш бўйича биринчи навбат-
даги чора тадбирлар тўғрисида”ги қарор

Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оши-
рилаётган изчил давлат сиёсатининг манти-

қий давоми бўлиб, соҳани жадал ривожлан-
тириш учун қулай иқтисодий, маъмурий ва

ҳуқуқий муҳитни яратган ҳолда энг сама-
рали тартибни жорий этиш, ҳудудларнинг

иқтисодий салоҳияти ва даромадлари база-
сини кенгайтириш, янги иш ўринларини

яратиш, юртимизга келадиган туристлар
оқимини кўпайтириш, шунингдек, миллий

туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида
фаол ва комплекс илгари суришга қаратил-

ган. Шу ўринда эътироф этиш керакки маз-

кур қарорда туризм соҳасида тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиш учун қулай

шарт – шароитлар яратиш белгиланган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Респуб-

ликаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги
ПҚ-3777-сонли қароридаги “Ҳар бир оила

тадбиркор” давлат дастури ижросини таъ-
минлаш мақсадида вилоятда бу борада бир

қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жум-
ладан, меҳмонхоналар сонини кўпайтириш

ва уларга имтиёзли кредит маблағлари
ажратилиш бўйича доимий равишда тарғи-

бот тадбирлари амалга оширилмоқда. Улар-
нинг сони 2018 йилда жами 30 тани, улар-

даги хоналар сони 455 тани, ўринлар сони
907 тани ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич

2019 йилда жами 80 тани, улардаги хоналар
сони 692 тани, ўринлар сони эса 1558 тани

ташкил қилган бўлиб, бу 2018 йилга нисба-
тан 2.0 бараварга ўсиб борган. Меҳмонхона-

ларнинг аксарият қисми Жиззах шаҳри,
Зомин, Фориш ва Дўстлик туманларида жой-

лашган. Бундан ташқари Зомин туманида
замонавий меҳмонхоналар сонини кўпайти-

риш мақсадида 2018-2019 йилда 20 нафар

тадбиркорларга 412 млн. сўмлик имтиёзли
кредит маблағлари ажратилди.

Бизнинг фикримизча ҳозирги иқтисо-

дий ислоҳотлар даврида туризм соҳасида

ҳудудларда экологик ва ташкилий-иқтисо-
дий инновацияларни тадбиқ этиш асосида

туризмни ривожлантиришда қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга муво-

фиқ деб ҳисоблаймиз:

-

ҳудудларда туризм инфратузилмаси-

ни ривожлантириш учун мазкур соҳада ки-
чик ва хусусий тадбиркорликнинг самарали

фаолият юритишига эришиш;

-

туризм соҳасига тўғридан-тўғри ин-

вестицияларни жалб этишни рағбатланти-
риш, ушбу йўналишда изчил амалга ошири-

лаётган давлат сиёсатига инвесторларнинг

ишончини мустаҳкамлаш;

-

тарихий жойлар, табиат ҳудудлари-

нинг туристик жозибадорлигини ошириш
учун тарихий-маданий мерос ёки рекреа-

цион ресурс сифатида махсус муҳофаза ости-
га олинишини назорат қилиш;

-

сайёҳлик бозоридаги таклиф тарки-

бини ўрганиш ва янги туристик маршрут-

ларни ишлаб чиқиш ва ҳудудларнинг сай-
ёҳлик соҳасидаги имкониятларини аниқлаш

ва стратегик бозорлар ва аҳоли қатламини
аниқлаш;

-

ҳудудларда экологик туризм риожла-

нишининг маркетинг тадқиқотларини олиб

бориш асосида маҳаллий ва хорижий сайёҳ-
лар оқимининг таҳлилини ўтказиш, сайёҳ-

лик хизматларининг рақобатдаги устувор-
лиги ва заиф томонларини аниқлаш;

-

жаҳон бозорларида миллий туризм

маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм

тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайти-
риш орқали туризм соҳасида амалга ошири-

лаётган ислоҳотлар самарадорлигини оши-
риш.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

220

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли Фармонига 1-ИЛОВА

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz.

3. Косолапов А.И. Теория и практика экологического туризма. -М., 2005.-37 с.

4. Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш концепцияси.Экология хабарнома. Т.: 2007 № 6 – 10 б.
5. Тухлиев Н., Абдуллаев Т. Эколгический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. Т.: 2006.- 22 с
6. Хамидов О.Х. Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан

фойдаланиш. Республика илмий-амалий анжуман илмий мақола ва тезислар тўплами. 2018. Т.:ТДИУ. “Фан ва

технологиялар” - 59 б.

7. Максанова Л.Б, Гусева Е.Ю., Баастын Оюнгэрэл, Аюшеева С.Н., Мункуева В.Д.Международный опыт развития

экотуризма: страновая специфика и общие подходы. Вестник Московского государственного областного
университета. М.: 2019 № 2 -55 с.

8. Alimov A.O., F.S.Qutlimurоtоv, E.T.Rabbimov. Turizm infratuzilmasi. T.: 2011 y. 6-b
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

15.08.2019 й., 06/19/5781/3567-сон.

10. Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий Бошқармасининг 2015-2019 йил маълумотлари.

МИНТАҚАВИЙ ТУРИЗМ КЛАСТЕРИ: МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Рахматуллаева Фируза Мубиновна –

Бухоро давлат университети,

“Иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н.

Алимова Дилдора Дамировна -

Бухоро-мухандислик технология институти,

Менежмент кафедраси ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада туристик кластер тушунчасининг моҳияти, кластер ёндашуви асосида

минтақавий туризмни ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган.

Таянч сўзлар:

Кластер, туризм, туристик кластер, минтақа, кластер ёндашуви.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются сущность понятия туристический кластер, вопросы

развития региональной экономики на основе кластерного подхода.

Ключевые слова:

кластер, туризм, туристический кластер, регион, кластерный подход

Abstract:

This article examines the essence of the concept of a tourism cluster, the development of a regional economy

based on a cluster approach.

Keywords:

cluster, tourism, tourist cluster, region, cluster approach

Кириш.

Ҳозирги кунда минтақавий да-

ражада ишлаб чиқаришнинг ўзаро таъсири-

ни ташкил этишнинг кластер тамойиллари

кенг қўлланилмоқда. Бундай ёндашув мин-
тақавий иқтисодиётнинг, жумладан туризм

соҳасининг моҳиятини тубдан ўзгартира
олади.

Шу сабабли, туризмни ривожланти-

ришга кластер ёндашувини тадқиқ қилиш,
уни кенг жорий қилиш масаласи алоҳида

аҳамият касб этади. Ушбу мақолада минта-
қавий туризмни бошқариш ва ривожланти-

ришнинг кластер ёндашувига ўтиш кўриб
чиқилган.

Туризм тармоғи нафақат кўплаб ту-

ризм корхоналарини, балки туризм билан

боғлиқ бўлган ҳамроҳ тармоқлар корхонала-
ри ва туристик характерга эга хизматларни

кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок эта-
диган корхоналарни ўз ичига олади. Туризм

индустрияси корхоналарининг ривожлани-
ши бутун туризм тармоғининг ва халқ хўжа-

лигининг у билан боғлиқ тармоқларининг

комплекс ривожланишисиз амалга ошмайди.
Айнан кластерлар ушбу муносабатларни ри-

вожлантиришнинг энг қулай шакли ҳисобла-
нади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики,

бозор иқтисодиёти шароитида кластерлар
эгилувчан ва самарали тузилмалардан ҳи-

собланади. Уларнинг негизида икки тамойил
кооперация ва рақобат ётади.

“Kластер” маълум соҳада бир-бири би-

лан боғлиқ бўлган соҳаларни, корхона ва

ташкилотларни, компанияларни рақобатда-
ги афзалликларини бирлаштириб, бир-бири-

нинг кучли томонларини тўлдирган ҳолда
ҳамкорликда фаолият юритиш маъносини

англатади.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли Фармонига 1-ИЛОВА

-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-

ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz.

Косолапов А.И. Теория и практика экологического туризма. -М., 2005.-37 с.

Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш концепцияси.Экология хабарнома. Т.: 2007 № 6 – 10 б.

Тухлиев Н., Абдуллаев Т. Эколгический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. Т.: 2006.- 22 с

Хамидов О.Х. Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш. Республика илмий-амалий анжуман илмий мақола ва тезислар тўплами. 2018. Т.:ТДИУ. “Фан ва технологиялар” - 59 б.

Максанова Л.Б, Гусева Е.Ю., Баастын Оюнгэрэл, Аюшеева С.Н., Мункуева В.Д.Международный опыт развития экотуризма: страновая специфика и общие подходы. Вестник Московского государственного областного университета. М.: 2019 № 2 -55 с.

Alimov A.O., F.S.Qutlimurоtоv, E.T.Rabbimov. Turizm infratuzilmasi. T.: 2011 y. 6-b

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 06/19/5781/3567-сон.

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий Бошқармасининг 2015-2019 йил маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов