Необходимость и особенности применения кризис-менеджмента пандемии в регионах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
230-234
74
4
Поделиться
Еркаева, Г., & Исматуллаев, Ж. (2020). Необходимость и особенности применения кризис-менеджмента пандемии в регионах. Экономика И Образование, 1(5), 230–234. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5721
Гульбахор Еркаева, Каршинский государственный университет

к.э.н., доцент

Жасурбек Исматуллаев, Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье обоснованы особенности антикризисного управления на основе анализа проблем социально-экономического развития регионов в условиях пандемического кризиса. Изучены направления и ориентиры региональной политики Узбекистана в условиях кризиса а также уровни антикризисного управления в регионах. Анализировано влияние пандемического кризиса в экономику Узбекистана и пути преодоления негативных последствий, предпринимаемые государством и региональными структурами управления. Авторы предлагают использовать стратегию антикризисного управления в регионах в условиях пандемии.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

230

МИНТАҚАЛАРДА ПАНДЕМИЯ ИНҚИРОЗИГА ҚАРШИ БОШҚАРУВНИ

ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Эркаева Гулбахор Панжиевна –

Қарши давлат университети, и. ф.н., доц.

Исматуллаев Жасурбек Анварович –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари муаммолари”

ИТМ мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Мақолада пандемия шароитида минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш

муаммоларини таҳлил қилиш асосида инқирозга қарши бошқариш хусусиятлари асосланган. Ўзбекистоннинг инқироз
шароитида минтақавий бошқарув сиёсати йўналишлари ва мўлжаллари ҳамда минтақаларда инқирозга қарши

бошқарув даражалари ўрганилган. Ўзбекистон иқтисодиётига пандемия инқирозининг таъсири таҳлил қилиниб,
давлат ва минтақавий бошқарув органлари томонидан унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга
ошириш йўллари таҳлил қилинган. Муаллифлар пандемия шароитида минтақаларда инқирозга қарши бошқарув
стратегиясини қўллашни тавсия этадилар.

Асосий тушунчалар:

пандемия инқирози, минтақа, инқирозга қарши бошқарув, минтақавий сиёсат, ижти-

моий-иқтисодий ривожлантириш, стратегия, аҳоли турмуш даражаси.

Аннотация.

В статье обоснованы особенности антикризисного управления на основе анализа проблем

социально-экономического развития регионов в условиях пандемического кризиса. Изучены направления и ориентиры
региональной политики Узбекистана в условиях кризиса а также уровни антикризисного управления в регионах.
Анализировано влияние пандемического кризиса в экономику Узбекистана и пути преодоления негативных
последствий, предпринимаемые государством и региональными структурами управления. Авторы предлагают

использовать стратегию антикризисного управления в регионах в условиях пандемии.

Ключевые слова

:

пандемический кризис, регион,

антикризисное управление, региональная политика,

социально-экономическое развитие, стратегия, уровень жизни населения.

Annotation.

The article substantiates the features of crisis administration based on the analysis of the problems of

socio-economic development of regions in the context of a pandemic crisis. The directions and focus of the regional policy of
Uzbekistan in the crisis conditions as well as the levels of crisis administration in the regions are studied. The influence of the
pandemic crisis to the economy of Uzbekistan and ways to overcome the negative consequences undertaken by the state and

regional governance structures are analyzed. The authors propose using an anti-crisis administration

strategy in the regions in

pandemic conditions.

Key words:

pandemic crisis, region, anti-crisis administration, regional policy, social and economic development,

strategy, standards of living

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида

жуда мураккаб шароитни юзага келиши дунё

бўйлаб коронавирус пандемиясини тарқалиши

билан боғлиқдир. Мутахассис ва экспертлар бу

оғир шароит мамлакатлар иқтисодиётида

инқироз ҳолатини келтириб чиқараётганини

маълум қилмоқдалар. Халқаро валюта жамғар-

масининг прогнозларига биноан жаҳон иқти-

содиёти йил якунлари билан 3 фоизга қисқа-

ради. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг

ҳам ўсиш тезлиги пасаяди. Инқироздан олдин-

ги даврда Жаҳон банки томонидан мамлакати-

мизда бу кўрсаткич 5,7 фоиз миқдорида бўли-

ши, Европа ва Марказий Осиё давлатлари ичида

энг юқори кўрсаткичга айланиши башорат

қилинган эди. Пандемия инқирози шароитида

Осиё тараққиёт банки иқтисодиётни кейинги

йилда тикланиб олиш шарти билан иқтисодий

ўсишни 4,7 фоиз деб ҳисобламоқда. Жаҳон

банки эса ўз хулосасида Марказий Осиёда

иқтисодий инқироз кескин бўлишини башорат

қилган ҳолда, бу кўрсаткични -4,4 фоиз ва -2,8

фоиз бўлишини прогнозлаштирмоқда. Ўзбекис-

тон учун ўсиш 1,6-1,8 фоиз атрофида бўлиши
тахминланмоқда, бу эса инқроздан олдинги 5,7

фоиздан анча пастдир.

Экспертлар томонидан агар пандемия

билан боғлиқ карантин ва шу каби чекловлар

иккинчи ярим йилликда давом этадиган бўлса,

жаҳон иқтисодиёти қўшимча равишда яна қис-

қариши мумкинлиги айтилмоқда. Юзага келган

мураккаб иқтисодий вазият инсон соғлиғи оми-

ли билан боғлиқ эканлиги, банк ва молия сек-

торидаги қандайдир инқирозли ҳолат натижа-

си эмаслиги ҳамда фискал ёки монетар сиёсат

орқали унинг тўлиқ ечимини таъминлаш имко-

нияти чекланганлиги билан боғлиқлиги, бир

пайтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқари-

ши билан изоҳланади.

Жаҳон банки ўз прогнозида кўпгина

омилларнинг ноаниқ бўлиб қолаётганига урғу

берган. Натижавий кўрсаткич мамлакатлар

минтақаларининг иқтисодий ўсишига боғлиқ

бўлади.

Тадқиқотнинг мақсади сифатида корона-

вирус пандемияси даврида Ўзбекистонда мин-

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

231

тақаларни инқирозга қарши бошқарув страте-

гиясини қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чи-

қиш деб белгиланди. Ушбу тадқиқотнинг

илмий аҳамияти сифатида Ўзбекистон иқтисо-

диёти учун ушбу мавзу янги эканлиги ҳамда бу

соҳада илмий-тадқиқот материалларининг

етарлича эмаслиги билан изоҳланади. Тадқи-

қот ишининг амалий аҳамияти ҳозирги кунда-

ги давлатнинг минтақавий сиёсатининг келгу-

си йўналишини белгилашда инқирозга қарши

бошқарувни қўллашнинг ҳар томонлама таҳли-

ли амалга оширилиши заруриятидан келиб чи-

қади.

Ўзбекистон иқтисодиёти учун хавф-ха-

тарнинг иккита йўналишини алоҳида кўрсатиш

мумкин. Биринчиси – мамлакат ичида бизнес

фаоллигини пасайиши, иккинчиси эса жаҳон

иқтисодиётини, айниқса, иқтисодий ҳамкорли-

гимиз кучли бўлган мамлакатлар иқтисодиёти-

нинг пасайиши.

Таҳлилларга кўра, пандемия инқирози

мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўзининг

салбий таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, 2020

йилнинг I чорагида

иқтисодий ўсиш суръати

4,1 фоизни

ташкил этиб, ўтган йилнинг мос

давридаги кўрсаткичига (5,7 фоиз) нисбатан

1,6 фоиз пунктига

секинлашиши кузатилди.

Манба:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотлари

[3].

Диаграммадан кўриниб турганидек, мам-

лакат иқтисодиётининг асосий тармоқларида

2020 йил биринчи чорагида сезиларли паса-

йишлар юз берган. Хусусан, саноатда ялпи

ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил I чорагида

2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоиз

пунктига пасайган бўлса, хизматлар соҳасида

эса 0,6 фоиз пунктига камайган

Бу пасайишнинг асосий омиллари сифа-

тида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 2020

йилнинг I чорагида иқтисодиётга йўналтирил-

ган инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 2019

йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 фоизга,

ташқи савдо айланмаси ҳам шунчага камайди.

Бунда импорт ҳажми солиштирилаётган даврга

нисбатан 9,7 фоизга, экспорт ҳажми 10,9 фоизга

камайган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари-

да пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос

даврига нисбатан 15,6 фоизга ошган бўлса,

март ойида 23 фоизга камайган[3]. Жаҳон бан-

кининг халқаро миграция ва уй хўжаликлари

фаровонлиги масалаларига боғлиқ изланишла-

ри натижасига кўра, пул ўтказмалари тўхта-

са,

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 16,8

фоизга ошади.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ

муқаррар чекловлардан кам таъминланган

оилалар, кичик бизнес субъектлари, иқтисоди-

ётнинг бутун бошли соҳалари азият чекмоқда.

Бу эса минтақалар иқтисодиётига салбий таъ-

сир кўрсатмоқда, кишиларнинг турмуш дара-

жаси пасайиб, иш ўринлари қисқармоқда.

Шунингдек, ишбай иш ҳақи асосида иш-

лайдиган жуда кўплаб кишилар (такси ҳайдов-

чилари, қурилиш ишчилари, юк ташувчилар,

официантлар ва шу каби бошқалар) даромад

манбасидан маҳрум бўлиб қолмоқда. Бошқача

айтганда, иқтисодий фаолликни пасайиши дои-

мий ва расмий иш билан банд бўлмаган ки-

шиларга кучли таъсир ўтказмоқда. Маълумот-

ларга кўра, деярли 19 миллион меҳнат ресур-

сидан 5,6 миллиони иқтисодиётнинг расмий

секторида банд бўлиб, жуда кўпчилик норас-

мий секторда фаолият кўрсатмоқда. Бу эса

уларнинг иқтисодий силкинишларга нисбатан

ҳимоясиз қолишини кўрсатади. Натижада даро-

мадсиз қолган кишиларнинг фаоллиги ҳам

пасайиб, улар томонидан талабнинг қисқари-

шига олиб келади ва инқироз спиралсимон

шаклда намоён бўлаверади. Истеъмолчилар ха-

ражат қилмасалар, фирмалар инвестицияни

амалга оширмаса иқтисодий инқироз ёки биз-

нес фаоллигини пасайиши юзага келади. Шу

нуқтаи назардан, инқирозга қарши чора-тад-

бирлар қўлланилганда, иқтисодиётда барча

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

232

жараёнлар ўзаро боғлиқликда эканлигини, ҳам-

да бизнес фаоллигини пасайиши инқирознинг

таъсири сезилиши лозим бўлмаган бошқа соҳа-

лар фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши

мумкинлиги эътиборга олиниши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўл-

сак, инқироз шароитида

ҳукуматнинг иқтисо-

диётни қўллаб-қувватлаши шубҳасиз зарур-

дир.

Бошқа мамлакатларнинг бу борадаги таж-

рибасидан келиб чиқадиган бўлсак, иқтисодиёт

қайта тикланиши учун асосий эътибор талабни

рағбатлантиришга қаратилиши маъқулдир.

Инқироз шароитида ҳар бир мамлакат

иқтисодиётдаги тангликни енгиш учун чора-

тадбирлар ишлаб чиқиши табиий бўлгани каби,

ҳар бир минтақа ҳам юзага келган вазиятни

енгиб ўтиш учун қатъий чораларни амалга

ошириши лозим бўлади. Дунё амалиёти шуни
кўрсатадики, кўпинча бундай чораларни амалга

оширишда минтақанинг келгусида ривожлани-

шини таъминлаб берувчи барча омилларни чу-

қур таҳлил қилинишига эътибор қаратилмай-

ди. Шу сабабли, бугунги кунда давлатнинг

инқирозга қарши бошқарувини кучайтириши

муҳим аҳамият касб этади ва у минтақанинг

инқирозга қарши кураш дастурларини ишлаб

чиқишга ҳамда маҳаллий органлар томонидан

минтақани депрессив ҳолатдан чиқаришга

доир қарорлар қабул қилишларига асос бўлади.

Амалиётда минтақани ривожлантириш муам-

молари кўпинча, хўжалик юритиш ва ижтимоий

соҳаларда муаммолари мавжуд бўлган ҳудуд-

ларда кучлироқ намоён бўлади. Бундай минта-

қаларда, энг аввало, инқирозга қарши бошқа-

рувни қўллаш, яъни инқирозни олдини олиш

ёки юзага келган инқирознинг оқибатларини

бартараф этишга қаратилган тартибга солиш

механизмини қўллаш муҳимдир.

Инқирозга қарши бошқарув – бу ижти-

моий-иқтисодий тизимда инқироз пайдо бўли-

ши, унинг салбий оқибатларини камайтириш

ҳамда инқирозни келтириб чиқарувчи сабаб-

ларни тугатиш жараёнларини назорат қилини-

шини таъминловчи бошқарувдир. Бунда мин-

тақа ижтимоий-иқтисодий тизим нуқтаи наза-

ридан инқирозга қарши бошқарув объекти

сифатида намоён бўлади.

Инқироз ҳолати шароитида минтақада

оператив бошқарув қарорларини қабул қилиш

мураккаб, чунки бу вазиятда турли йўналиш-

ларга бюджет маблағларини қайта тақсимлаш

зарур бўлади. Айниқса, бу ҳолат ижтимоий сиё-

сатни амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқ-

дир.

Минтақада инқирозга қарши бошқарувни

қўллаш миллий ва минтақавий даражаларда

амалга оширилади. Миллий, яъни давлат дара-

жасидаги инқирозга қарши бошқарувни қўл-

лашда орқада қолаётган минтақалар билан аҳо-

ли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда ҳудуд-

лараро иқтисодий нотенгликларни текислашга

йўналтирилган бошқарув тизими яратилади[6].

Бу борада мамлкатмизда муайян ишлар амалга

оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда давлат

минтақавий сиёсати мамлакат субъектлари-

нинг балансли ижтимоий-иқтисодий ривожла-

нишига, ҳудудлар ўртасидаги табақаланишни,

жумладан, аҳоли турмуш даражаси ва турмуш

сифатини табақаланишини камайтиришга қа-

ратилган. Айниқса бугунги пандемия шароити-

да давлат минтақавий сиёсатининг асосий

принципларига риоя қилиш ўта долзарб аҳа-

мият касб этади. Бу мақсадга эришишда давлат

минтақавий сиёсати, авваломбор, ҳар бир мин-

тақа салоҳиятидан келиб чиқиб, инфратузил-

мавий ва институционал чекловларни самара-
ли қўллашни, инсон капиталини ривожланти-

риш ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-

ўзини бошқариш тизимлари ўртасидаги ўзаро

муносабатларни ислоҳ этишда мақсадли иш-

ларни амалга оширишни талаб этади. Шунга

кўра, фикримизча давлат минтақавий сиёсати

бир қанча йўналишларда яхлитликни сақлаб

қолиши керак: рақобат устуворлигидан келиб

чиққан ҳолда, минтақаларда янги иқтисодий

ўсиш марказларини яратишни рағбатланти-

риш; ҳудудлар ривожланишидаги устуворлик-

лардан ҳамда ресурслар имкониятларидан,

жумладан, демографик вазиятдан келиб чиқиб,

давлат инфратузилмавий инвестициялари ва

бизнес стратегиялари инвестицияларини муво-

фиқлаштириш; ижтимоий ва бюджет сиёсати-

нинг самарали механизми ёрдамида минтақа-

ларда аҳоли турмуш даражасидаги ва турмуш

сифатидаги табақаланишни камайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

жорий йил 20 мартда “Коронавируснинг иқти-

содиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни

юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фар-

монни имзолади. Ушбу фармоннинг мақсади

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши

курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар дав-

рида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисо-

диёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз иш-

лашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фао-

лиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали

ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳоли-

си даромадлари кескин пасайиб кетишининг

олдини олишга қаратилган. Бу чора-тадбирлар

бевосита минтақалар ижтимоий-иқтисодий ҳо-

латига таъсир кўрсатади. Фармонда глобал
иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган

Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар

таъсир қилаётганлиги, бу эса ўз навбатида уш-

бу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

233

бўйича самарали олдини олувчи чоралар кў-

ришни талаб қилиши кўрсатилган. Бунда ту-

ризм, транспорт, фармацевтика, тўқимачилик

саноати ва хизматлар соҳаси каби республика

иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тар-

моқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бар-

қарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор

қаратиш зарурлиги қайд этилган[1].

Ўзбекистонда коронавирус инқирозига

қарши курашиш доирасида аҳоли ва иқтисоди-

ётни COVID-19 таъсиридан ҳимоя қилиш мақса-

дида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси

ташкил этилди ва мазкур жамғармага 10 трлн.

сўм (1 млрд. АҚШ долларидан кўпроқ ёки

ЯИМнинг 1,5 фоизи) миқдоридаги маблағлар

жалб қилиниши эълон қилинди. Ушбу жамғар-

ма маблағларини сарфланиши шунингдек, мам-

лакат президенти томонидан имзоланган
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқти-

содиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъект-

ларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5978-сон

Фармонда кўрсатилган[2]. Ушбу жамғарма

харажатларини уч қисмга ажратиш мумкин:

1. Бевосита пандемия билан боғлиқ чора-

тадбирларни амалга ошириш: янги карантин

марказлари, янги касалхона қуриш, дори-дар-

мон, тестлар сотиб олиш ва ҳ.к.

2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш: кам

таъминланган оилаларга ёрдам, ёш болали

оилаларга берилаётган нафақалар муддати чў-

зиш, ишсиз, банд бўлмаган аҳоли учун жамоат

ишларини ташкил қилиш учун қўшимча маб-

лағлар ажратиш.

3. Иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркор-

лик субъектларини қўллаб-қувватлаш.

Албатта кўрилаётган бу чора тадбирлар

ва амалга оширилаётган харажатлардан минта-

қалар иқтисодиёти ҳам бебаҳра қолмайди, чун-

ки бу харажатларнинг барчаси мамлакатимиз-

нинг минақаларида амалга оширилмоқда.

Иқтисодий адабиётларда инқироз ша-

роитида узоқ муддатли даврда давлат минтақа-

вий сиёсати қуйидаги вазифалардан келиб

чиқиши кўрсатилади: иқтисодиёт тармоқлари

ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун ша-

роитлар яратишга қаратиладиган чора-тадбир-

ларни қабул қилишда давлат, минтақа ва ма-

ҳаллий даражаларда мувофиқлаштирилиши;

минтақаларга бериладиган молиявий кўмак-

лар, қонун доирасида белгиланган минимал

турмуш даражасини таъминлаши учун етарли

бўлиши, яъни, аҳолига сифатли таълим, тиббий

ва маданий-маиший хизматларни тақдим эти-
лиши; ҳудудлар инфратузилмавий таъминоти-

ни ривожлантириш ва улар иқтисодиёти рақо-

батбардошлигини оширишга қаратилган ша-

роитлар яратиш; минтақалар давлат бошқару-

ви органларини рағбатлантириш механизмини

такомиллаштириш ва минтақаларнинг ком-

плекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун

максимал даражада шарт-шароитлар яратиш

[4,5].

Минтақа даражасида инқирозга қарши

бошқарув аниқ ҳудудда аҳоли турмуш фаровон-

лигини ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисо-

дий жараёнларни тартибга солишни, шунинг-

дек, тузилмавий инқирозларни ва умумий

иқтисодий конъюнктурани пасайиши билан

боғлиқ жараёнларни бартараф этишга қара-

тилади.

Бугунги куннинг долзарб вазифаларидан

яна бири – бу энг қуйи даражадаги бошқарув

фаолиятини янгича усуллар билан амалга

оширишдир.

Минтақани инқирозга қарши бошқаруви

асосан уч таркибий қисмни ўз ичига олади –

инқирозни олдиндан кўра билиш, унинг оқи-

батларини юмшатиш ва инқироз сабабларини

бартараф этиш.

Инқироз ҳолатини олдиндан кўра олиш

амалиёти минтақа даражасида шу пайтгача

деярли қўлланилмаган. Бу амалиёт давлат то-

монидан амалга оширилади ва унинг бир эле-

менти сифатида минтақалар ижтимоий-иқти-

содий ривожланиш даражаси бўйича типларга

ажратилади. Типология асосида инқирозга қар-

ши бошқарув муаммоларини ҳал этиш учун,

минтақаларни бир хил турдаги гуруҳларга бў-

лиш, вазиятни таққослаш ҳамда асосий кўрсат-

кичлардаги ўзгаришларни кузатиб бориш асо-

сида, барқарор ривожланиш учун минтақага

қандай ресурслар етишмаслигини аниқлаш

йўли билан амалга оширилиши мумкин. Шуни

яна бир бор қайд этиш лозимки, бундай ама-

лиётни фақат давлат миқёсида амалга ошириш

имкони бор. Минтақа даражасида эса, ҳудудлар

мониторингининг ҳам миқдорий, ҳам сифат

кўрсаткичларини қамраб олган индикаторлар-

нинг деталлаштирилган тизимини яратиш

мумкин. Унга тармоқларга тегишли корхона-

ларнинг интеграл кўрсаткичлари (масалан,

умумий рентабеллик даражаси, операцион фао-

лият кўрсаткичлари, кредит лаёқатлиги, деби-

тор ва кредитор қарздорлик даражаси, ликвид-

лилик кўрсаткичлари ва шу кабилар) ни кири-

тиш мақсадга мувофиқдир. Бу тизим минтақа-

вий корхоналар фаолияти самарадорлигини

узлуксиз кузатиш ва таҳлил қилиш имконини

беради.

Инқирозга қарши кураш тизимининг

навбатдаги элементи – инқирознинг салбий
оқибатларини камайтиришдир. Маълумки ҳар

қандай инқирознинг салбий оқибатларининг

нақадар чуқурлиги ҳудудларнинг ижтимоий-

иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқ.

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

234

Нисбатан иқтисодий заиф минтақада салбий

оқибатлар кўлами иқтисодий кучли ҳудудларга

нисбатан кенгроқ ва ўткирроқ бўлиши мумкин.

Бу борада минтақавий сиёсат ҳудудлар ўртаси-

даги фарқларни камайтириш учун давлат

трансфертларини беришга ҳамда депрессив ҳу-

дудларда ишлаб чиқариш корхоналарига турли

имтиёзлар беришга қаратилади.

Бу борада

Президентимизнинг коронавирус пандемияси

келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш

шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

масалалари бўйича қабул қилган фармонини

келтириш мумкин[1,2]. Фармон асосида минта-

қа иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш 5 та йўна-

лишда амалга оширилади:

1

.

Туристик ва меҳмонхона фаолияти

билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил

якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини
тўлашдан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ

ставкаси ҳозирги 12%дан 1%га туширилди.

Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган

мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имко-

ниятига эга бўлди;

2

.

Карантин даврида ўз фаолиятини тўх-

татишга мажбур бўлган якка тартибдаги тад-

биркорларга ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳи-

соблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150

мингта якка тартибдаги тадбиркорга катта кў-

мак бўлди.

3

.

Тушуми ўтган ойдагига нисбатан

50%га камайган кичик бизнес субъектларига

айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк

солиғи, ижтимоий солиқ ва сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддати

2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилди.

4

.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик

шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси

учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги

100%дан 30%га туширилди.

5

.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қув-

ватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш

кўлами янада кенгайтирилади.

Келгуси давр учун ривожланиш тўсиқла-

рини енгиш мақсадида инқироз сабабларини

бартараф этиш амалиётда афсуски, кам қўлла-

нилади[6]. Бироқ уни қўллаш истиқболда мин-

тақалар ва уларнинг ҳудудларини барқарор ри-

вожланиш имкониятини таъминлайди. Минта-

қа миқёсида давлатнинг инқирозга қарши бош-

қарувини такомиллаштириш жараёнида ҳудуд-

ни ривожлантириш стратегиясининг турли

сценарияларини ишлаб чиқиш зарур. Бу страте-

гияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қу-

йидагиларни қамраб олади:

-ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мин-

тақа иқтисодиёти ва жамият олдида турган

асосий муаммоларни аниқлаш;

-минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ри-

вожланишига таъсир кўрсатувчи асосий ички

ва ташқи омилларни комплекс баҳолаш;

-2-3 сценариядан иборат минтақани ком-

плекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли сце-
нариясини ишлаб чиқиш ва мақбулини танлаш;

-ишлаб чиқилган сценария асосида мин-

тақани инновацион, техник, иқтисодий, энерге-

тик ва экологик ривожлантиришнинг устувор

йўналишлари тизимини ишлаб чиқиш.

Тан олиш керакки, пандемия узоқ йиллар

давомида мамлакатимиз иқтисодиётида вужуд-

га келган номутаносибликларни бартараф

этиш учун яхши имкониятлар яратмоқда. Аммо

ҳозирги шароит иқтисодиётимизнинг барча

соҳаларини, шунингдек минтақавий иқтисодий

бошқарувни такомиллаштириш лозимлигини

кўрсатди. Бундай ҳолат республика ва маҳал-

лий бошқарув органларидан илмий салоҳиятга

таяниш ва жадаллик билан ноанъанавий усул-

ларни қўллаш йўлига ўтишни тақозо этади.

Шундай қилиб, минтақани ривожланти-

ришнинг устувор йўналиши - бу инқироз ҳола-

тини олдиндан кўра билиш, унинг оқибатла-

рини юмшатиш, ҳудудни келгусида ривожлан-

тириш омилларини аниқлаш учун ўз вақтида

мос қарорлар қабул қилиш мақсадида ҳолатни

доимий ижтимоий-иқтисодий ва молиявий

мониторингига асосланган минтақавий инқи-

розга қарши бошқарув механизми (страте-

гияси)ни қўллашдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал

инқирозни юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони.// Т. 2020
йил 20 март.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт

тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

5978-сон Фармони.//Т.2020 3 апрель.

3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

маълумотлари.www.mineconomy.uz

4. Гранберг А.Г. Основы региональной экономики. –М.: Издательский дом ГУ ВШЭ, 2006. –61 с.

5. Туманова Е.Н. Совершенствование системы государственного регионального антикризисного управления.//

Проблемы и перспективы экономики и управления: материалы I Междунар. науч. конф. г. Санкт-Петербург, 2012 г. -
204-208 с.

6. Георгиева К. Региональное развитие: уроки международного опыта // Всемирный Банк, 2006. -16 с.

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг “Коронавируснинг ицтисодиётга салбий таъсири ва глобал инцирозни юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5969-сонли Фармони.// Т. 2020 йил 20 март.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида а^оли, ицтисодиёт тармоцлари ва тадбиркорлик субъектларини куллаб-гувватлашга дойр гушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ 5978-сон Фармони.//Т.2020 3 апрель.

Узбекистан Республикаси ицтисодий тарацциёт ва камбагалликни цисцартириш вазирлиги MabAyMomAapu.www.mineconomy.uz

Гранберг А.Г. Основы региональной экономики. -М.: Издательский дом ГУ ВШЭ, 2006. -61 с.

Туманова Е.Н. Совершенствование системы государственного регионального антикризисного управления.// Проблемы и перспективы экономики и управления: материалы I Междунар. науч. конф. г. Санкт-Петербург, 2012 г. -204-208с.

Георгиева К. Региональное развитие:уроки международного опыта //Всемирный Банк, 2006. -16 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов