Организация управленческого учета и анализа на предприятиях водоснабжения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
112-117
50
7
Поделиться
Абдужаборова, М. (2020). Организация управленческого учета и анализа на предприятиях водоснабжения. Экономика И Образование, 1(3), 112–117. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4406
Мамура Абдужаборова, Ташкентский финансовый институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены управленческий учет и этапы его организации, значимость управленческого анализа на предприятиях водоснабжения.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

112

СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВ ҲИСОБИ ВА

ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна -

Тошкент молия институти, PhD таянч докторанти

Аннотация.

Мақолада сув таъминоти корхоналарида бошқарув ҳисоби ва уни ташкил этиш босқичлари,

бошқарув таҳлилининг аҳамияти ўрганилган.

Таянч тушунчалар:

С

ув ресурслари, сув таъминоти, канализация хизмати, бошқарув ҳисоби, бошқарув

таҳлили.

Аннотация.

В статье изучены управленческий учет и этапы его организации, значимость управленческого

анализа на предприятиях водоснабжения.

Ключевые слова:

водные ресурсы, водоснабжение, услуги канализации, управленческий учет, управленческий

анализ.

Abstract.

The article reflects managerial accounting and steps of its organization, the importance of managerial

analysis in water supply companies.

Key words:

water resources, water supply, sewerage services, managerial accounting, managerial analysis.


Сув шу қадар бебаҳо табиий бойлик,

илоҳий неъматки, инсон ҳаёти ва жамият
тараққиётини, ўсимликлар олами, ҳайвонот

дунёсининг яшаши ва ривожланишини сув-
сиз асло тасаввур қилиш мумкин эмас. Ҳаёт-

нинг мавжудлиги сув билан боғлиқ”[5].

Халқаро сув менежменти институти

тадқиқотларига кўра, 1,2 млрд киши сув тақ-
чил бўлган ҳудудларда истиқомат қилмоқда,

сув етишмайдиган ҳавзаларда тахминан 1,6
млрд киши ҳаёт кечирмоқда. Сув ресурслари

етарли бўлган минтақаларда ишлаб чиқариш
ресурслари, меҳнат ресурслари ва молиявий

ресурслар етишмаслиги кузатилмоқда[6].

Жаҳон ресурслари институти (WRI)

маълумотларига кўра, Ўзбекистон сув тан-
қислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўй-

хатида 25 ўринни эгаллади. Сув танқислиги
юқорилиги бўйича эса 27 мамлакат қаторида

экан. Бу статистика нафақат ҳукуматимизни,
тегишли вазирлик ва идораларни, балки ҳар

бир фуқарони ташвишлантириши керак[4].

Дунё цивилизациясида жамиятнинг

барқарор ривожланиши бевосита ишлаб чи-

қариш ресурслари, жумладан сув ресурслари
билан таъминланиш ва улардан самарали

фойдаланишга боғлиқдир. Ишлаб чиқариш
ва сув истеъмоли ҳажмининг ортиши билан

дунёдаги сув захиралари камайиб бормоқда.
Тоза ичимлик суви истеъмолчиларга замона-

вий технологиялар ва мураккаб техник ин-
шоотларни қўллаш орқали етказиб берил-

моқда. Уларнинг ривожи ва функциялашти-
рилиши маълум капитал ва жорий харажат-

ларни талаб этади. Бундай шароитда сув та-
биатнинг табиий ва сунъий алмаштирувчиси

бўлмаган ноёб ресурси сифатида товар кўри-

нишини олади.

Бошқарувнинг марказлаштирилган ти-

зимида сув таъминоти корхоналари фаолия-
ти бюджет маблағлари ҳисобига ташкил

этилган. Бозор муносабатларига ўтиш нати-
жасида бу манба бирдан камайди, бу эса ўз

навбатида мазкур соҳа фаолиятининг нобар-
қарорлиги, материал-техник базанинг эски-

ришига олиб келди, анъанавий бошқарув ме-
тодлари ўзининг номақбуллигини исботлади

ва мазкур соҳа ривожининг ижтимоий-иқти-
содий мақсад ҳамда вазифаларига мос кел-

май қолди. Уни бозор иқтисодиёти мос ра-
вишда ислоҳ қилиш осон кечмайди.

“Узоқ муддатли истиқболда ичимлик

суви таъминоти тизимини ривожлантириш

ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-
тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга

ошириш асосида республикамиз аҳолисини
сифатли ичимлик суви билан таъминлаш

ижтимоий сиёсатимизнинг устувор йўналиш-

ларидан бири ҳисобланади.” [3]

Сув таъминоти ва канализация хизмати

соҳасида коммунал хизмат кўрсатиш жараё-
ни иштирокчилари ўртасидаги ташкилий-

иқтисодий муносабатлар ўтиш даврида уни-
тар корхона тарзида йўлга қўйилди, фондлар

ва активлар мулк эгаси номидан хўжалик
юритиш ҳуқуқлари асосида бошқарила бош-

ланди. Бошқарувнинг бундай шакли бир қа-
тор камчиликларга эга бўлиб, сувсоз корхо-

налари фаолияти самарадорлигида яққол кў-
рина бошлади. Тадбиркорлик субъекти сифа-

тида улар кўрсатилаётган хизматлар бўйича
ўз харажатларини камайтиришга интилди-

лар, давлат томонидан белгиланган ижти-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

113

моий ҳимоя тамойилларига мувофиқ сув таъ-
миноти ва унинг сифатини таъминлаши ло-

зим эди. Натижада сувсоз корхоналари жорий
харажатларни қоплаш ва инфраструктурани

ривожлантириш учун ўз ресурсларини йўнал-
тиришига тўғри келди. Шунинг учун сув-

канализация хизматлари бозорида турли
мулк шакллари иштирокчилари ўзаро ҳам-

корликни йўлга қўйиш ҳамда рақобат бозо-
рини шакллантириш зарурлиги юзага келди.

Сув таъминоти ва канализация хиз-

мати соҳасидаги халқаро тажриба шуни

кўрсатадики, соҳадаги давлат ва хусусий
секторнинг ҳамкорлиги аҳолига кўрсати-

ладиган хизматлар сифати ҳамда соҳа фао-
лиятининг самарадорлигини ошишига

хизмат қилади.

“...Шунинг учун 2019 йилдан бошлаб

тармоқда давлат-хусусий шериклик бўйича
инвесторлар билан ҳамкорликда ишлашни

бошлаймиз”. [1]

“Аҳоли сонининг муттасил ортиб бори-

ши, янги турар жой массивлари барпо этили-

ши, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тобо-
ра кенгайиши энергия ва ресурсларни тежай-

диган замонавий технологияларни фаол жо-
рий этиш асосида сув олиш иншоотларини,

сув қувурлари, насос станциялари, тақсим-
лаш узеллари ва водопровод тармоқларини

модернизациялаш ва илдам ривожлантириш-
га йўналтирилган кафолатланган сув таъми-

ноти тизимини тубдан яхшилаш бўйича ама-
лий чоралар кўрилишини тақозо этмоқда”[2].

Охирги йилларда сув таъминоти корхо-

налари соҳасида сезиларли ўзгаришлар рўй

берди: сув тарифлари хизматнинг реал қий-
матига яқинлаштирилди, шартномавий ҳуқу-

қий муносабатларнинг асоси шакллантирил-
ди, бозор ва маъмурий бошқарув методлари-

нинг уйғунлигига эришиш имкониятлари
қидирилмоқда. Ислоҳотларнинг бутун даври

мобайнида қўлга киритилган натижа сув таъ-
миноти ва канализация хизмати сифатини

оширишнинг самарали усули сифатида сув-
соз корхоналари бошқарувида марказлашти-

рилганлик даражасининг камайишига эри-

шилганлигидир. Бироқ жавобгарликнинг
миллий даражадан маҳаллий даражага бери-

лиши истеъмолчилар учун кутилган самара-
ни бермади, балки янги муаммоларни юзага

келтирди. Маъмурий-ҳудудий субъектлар сув
таъминоти ва канализация тизимлари фао-

лиятини ташкил этиш учун етарли тажриба
ва иқтисодий ресурсларга эга эмас эдилар.

Ҳалигача сув таъминоти соҳаси ривожини

таъминлайдиган самарали ҳудудий инвести-
цион-молиявий механизм шакллантирилма-

ганлигини ижобий баҳолаб бўлмайди.

Сув таъминоти ва канализация хизмати

соҳасида бошқарув тизими сув таъминоти ва
канализация хизматларини кўрсатувчи кор-

хоналар, хизмат истеъмолчилари, хизматлар
бозори элементларини ўз ичига олади. Маз-

кур элементларнинг ривожланиши сув таъ-
миноти ва канализация хизмати соҳаси фао-

лияти самарадорлигини ошириш имконини
беради.

Сув таъминоти ва канализация хизмати

корхоналари фаолиятини тизим сифатидаги

таҳлили шуни кўрсатадики, соҳа сувни олиш,
тозалаш, етказиб бериш, ифлосланган сув-

ларни йиғиш, уларни тозалаш иншоотларига
етказиш ва сув ҳавзаларига тозаланган ҳолда

қайтариш билан боғлиқ функцияларни бажа-
рувчи ёпиқ тизим кўринишини олган.

Сув таъминоти ва канализация хизмати

соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг
асосий мақсади бир томондан, сув таъминоти

ва канализация хизматининг умумий фой-
даланиш имконияти ва минимал қийматини

таъминлаш, бошқа томондан, ушбу корхона-
ларнинг рентабелликка эришиши зарурлиги-

дан иборат бўлган қарама-қаршиликлардан
иборат. Бу қарама-қаршиликларнинг асосий

сабаблари шундан иборатки, сув таъминоти
ва канализация хизмати корхоналари маҳал-

лий даражада монопол ҳисобланади, бу эса
уларга истеъмолчилар манфаатларини ҳи-

собга олмаслик, юқори тарифлар ўрнатиш ва
паст сифатли хизматлар кўрсатиш имконини

беради.

Сув таъминоти корхоналари мамлакат-

нинг муҳим стратегик, ҳаётни таъминловчи
объектлари ҳисобланади. Сув таъминоти ва

канализация хизматлари учун жавобгарлик-
ни марказлаштирмаслик ва уни тармоқ ёки

шаҳар даражасида ўтказишга қаратилган сув
таъминоти ва канализация тизимини ислоҳ

қилиш ваколатлар ва мажбуриятларни аниқ
чегаралашсиз, шунингдек тегишли ва ишонч-

ли маълумотларни ўз вақтида тақдим этмас-

дан амалга оширилади. Мавжуд бошқарув
тизими мулкдорлар ва менежерларни сама-

радорликни оширишга интилишини рағбат-
лантирмайди ва самарадорликни ошириш

натижасида тежалган маблағлардан оқилона
фойдаланишга имкон бермайди. Сув таъми-

ноти ва канализация тизимлари соҳасидаги
муносабатлар иштирокчилари самарадор-

ликни ошириш мақсадида инвестиция қи-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

114

лиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва
модернизация қилишдан манфаатдор эмас.

Сув таъминоти ва канализация корхоналари-
да бошқарув ҳисоби ва таҳлил тизимлари-

нинг йўқлиги бошқарув самарадорлигининг
пасайишига олиб келади.

Сув таъминоти ва канализация корхо-

наларида улар фаолиятининг ўзига хос хусу-

сиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув
ҳисоби ва таҳлилни жорий этиш бюджет маб-

лағларини самарали сарфлаш ва улар томо-
нидан қилинган харажатларни илмий асос-

лашга йўналтирилган ахборот тизимини
шакллантиришга имкон беради. Бу эса тариф

сиёсатини шакллантириш ва зарурий фойда
меъёрига эришиш орқали зарарсизлик режи-

мига ўтишни таъминлайди. Бошқарув ҳисоби
ва таҳлил метод ва усулларидан фойдаланиш

сувсоз корхоналари бошқарувчилари учун
сифатли ахборотни шакллантиришга хизмат

қилиши лозим.

Сув таъминоти ва канализация хизма-

ти, умуман уй-жой коммунал хўжалигида

юзага келган ҳолат ўз ижтимоий функцияла-
рини марказлаштирилган бюджетдан молия-

лаштириш ҳисобига амалга оширган олдинги
иқтисодий тизим билан боғлиқ ҳисобланади.

Аҳолининг сув таъминоти ва канализация
хизмати учун тўлови уларнинг реал қиймати-

дан йироқ бўлган ва кўпрок рамзий белги
кўринишига эга бўлган. Бу хизматлар ҳажми-

нинг асоссиз ошиб кетишига, тизимсиз фой-
даланишга ва инфраструктуранинг паст са-

марадорлигига олиб келди.

Сув таъминоти ва канализация хизма-

тини кўрсатувчи корхоналар мамлакатнинг
муҳим стратегик объектлари ҳисобланади.

Мавжуд бошқарув тизими мулкдорлар ва
менежерларни самарадорликни оширишга

интилишини рағбатлантирмайди ва самара-
дорликни ошириш натижасида тежалган

маблағлардан оқилона фойдаланишга имкон
бермайди. Сув таъминоти ва канализация

тизимлари соҳасидаги муносабатлар ишти-
рокчилари самарадорликни ошириш мақса-

дида инвестиция қилиш, ишлаб чиқаришни

ривожлантириш ва модернизация қилишдан
манфаатдор эмас. Сув таъминоти ва канали-

зация хизматини кўрсатувчи корхоналарда
бошқарув ҳисоби ва таҳлил тизимларининг

йўқлиги бошқарув самарадорлигининг паса-
йишига олиб келади.

Сув таъминоти ва канализация хизма-

тини кўрсатувчи корхоналарида улар фао-

лиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга

олган ҳолда бошқарув ҳисоби ва таҳлилни
жорий этиш бюджет маблағларини самарали

сарфлаш ва улар томонидан қилинган хара-
жатларни илмий асослашга йўналтирилган

ахборот тизимини шакллантиришга имкон
беради. Бу эса тариф сиёсатини шаклланти-

риш ва зарурий фойда меъёрига эришиш ор-
қали зарарсизлик режимига ўтишни таъмин-

лайди. Бошқарув ҳисоби ва таҳлил метод ва
усулларидан фойдаланиш сув таъминоти

корхоналари бошқарувчилари учун сифатли
ахборотни шакллантиришга хизмат қилиши

лозим.

Бошқарув ҳисоби зарурий ахборотни

мунтазам яратиш, жамғариш, таснифлаш ва
умумлаштиришни таъминлайдиган бухгалте-

рия ҳисоби тизимининг бир қисми ҳисобла-
нади. Унда корхонанинг ички ҳисоботи учун

ресурслар ҳолати ва динамикаси, жорий, мо-
лиявий ва инвестицион фаолияти натижала-

ри ҳақидаги режа, ҳақиқий ва аналитик ахбо-

ротлар умумлаштирилади ҳамда бошқарув-
нинг турли даражаларида қарорлар қабул қи-

линади. Бошқарув ҳисоби бошқарув қарорла-
рини қабул қилиш учун зарурий ахборотни

шакллантирар экан, бошқарув таҳлили ушбу
ахборотни баҳолаш ва самарали бошқарув

қарорини ишлаб чиқиш имконини беради.

Шунинг учун сув таъминоти ва канали-

зация хизматини кўрсатувчи корхоналарда
даромадлар ва харажатлар, истеъмолчилар

гуруҳи бўйича тушум, харажатларни тузи-
лмавий бирликлар, объектлар ва географик

районлар бўйича ахборотларни батафсил
шакллантиришга асосланган бошқарув ҳисо-

бини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Cув таъминоти ва канализация хизма-

тини кўрсатувчи корхоналарда уларнинг ўзи-
га хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда

бошқарув ҳисобини бир неча босқичларда
амалга ошириш мумкин.

Биринчи босқич

да жорий фаолиятни

режалаштириш ва иш жараёнларини аниқла-

нади. Бу фаолиятнинг асосий турлари, асосий
ижрочилари, яъни субъектларини аниқлаш

имконини беради.

Иккинчи босқичда

мавжуд ахборот

тизимини таҳлил қилиш ишлари амалга оши-

рилади. Бундан асосий мақсад бошқарув ҳи-
собини сифатли ахборот билан таъминлаш-

дир. Сув таъминоти корхонаси мавжуд ахбо-
рот тизимини таҳлил қилиш шуни кўрсата-

дики, у жуда кўп ахборотларни ўз ичига ола-
ди, уларнинг бир тизимга солинмаганлиги

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

115

сабабли оператив таҳлил учун аҳамияти юқо-
ри эмас.

Учинчи босқичда

бошқарув ахбороти-

га қўйиладиган талаблар ўрганилади. Бунда

жорий фаолиятнинг молиявий, номолиявий,
миқдор ва сифат кўрсаткичларига аҳамият

қаратилади. Шунингдек бошқарув ҳисоби
доирасида бошқарув маълумотларини таҳ-

лил учун тайёрлаш мақсадида самарадорлик
кўрсаткичлари ҳам ўрганилади.

Тўртинчи босқич

зарур ахборот ти-

зимини яратишҳисобланади. Бундай вазият-

да мақсадли равишда жавобгарлик маркази-
ни белгилаш лозим. Бўлимларнинг барчасида

жараёнлар ҳисоби масъул шахслар томони-
дан юритилади. Масъул шахслар бўлимлар

бошлиқлари ва материал-жавобгар шахслар
ҳисобланади.

Бешинчи босқичда

бошқарув ҳисобо-

ти тизими ишлаб чиқилади. Бундан мақсад

сув таъминоти корхоналари раҳбариятини

самарали бошқарув қарорларини қабул қи-
лиш учун сифатли ахборот билан таъмин-

лашдир. Бундай бошқарув ҳисоботлари қа-
торига ойлик бухгалтерия баланси, ойлик

даромадлар тўғрисида ҳисобот, жорий фао-
лият бўйича ойлик ёки чораклик фойда ва

зарар тўғрисида ҳисобот, ойлик пул маблағ-
лари ҳаракати тўғрисида ҳисобот, ойлик сув

таъминоти тўғрисида ҳисобот, ойлик канали-
зация хизмати тўғрисида ҳисобот, ойлик де-

биторлик мажбуриятлари тўғрисида ҳисо-
ботлар киради. Бошқарув ҳисоботлари сувсоз

корхоналари раҳбарияти талабларига муво-
фиқ турлича расмийлаштирилиши мумкин.

Бироқ улар катта ҳажмга эга бўлмаслиги, шу
билан бирга тушуниш ва ахборот учун қулай

бўлиши лозим.

Олтинчи босқичда

сув таъминоти кор-

хоналари ички ишлаб чиқариш таҳлили
амалга оширилади. Сув таъминоти корхона-

ларида бошқарув таҳлили тизимини яратиш-
нинг асосий вазифаси бошқарув ҳисоботлари

асосида корхона молия-хўжалик фаолиятини
баҳолаш ва ўрганилаётган корхона фаолия-

тидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф

этиш ҳисобланади.

Еттинчи босқич

бошқарув қарорлари-

ни қабул қилиш жараёни амалга оширилади.

Шунингдек сув таъминоти корхоналари

фаолиятини режалаштириш жараёнида шу-
нингдек шуни назарда тутиш лозимки, меъ-

ёрларнинг мураккаблаштирилиши иқтисо-
дий ўсишнинг пасайишига олиб келади. Шу

билан бирга ҳар қандай сусткашлик келгуси-
да сувнинг сифатига таъсир этади.

Сув таъминоти ва канализация корхо-

наларида бошқарув ҳисобини йўлга қўйиш

бўйича қуйидагиларни амалга ошириш ло-
зим деб ўйлаймиз:

1. Сув таъминоти ва канализация хиз-

матини кўрсатувчи корхоналар молиявий-

хўжалик фаолияти амалдаги бухгалтерия ҳи-
соби тизими томонидан тақдим этилган мо-

лиявий ҳисоботлар кўрсаткичларини шакл-
лантиришга йўналтирилган ахборот асосида

қабул қилинган бошқарув қарорларига боғ-
лиқ. Жорий бошқарув қарорлари самарадор-

лигини ошириш жорий бизнес жараёнлар-
нинг ҳақиқий ва кутилаётган ҳолати ҳақида-

ги ахборотдан фойдаланиш билан таъминла-
нади.

2. Бозор муносабатлари шароитида сув

таъминоти ва канализация хизматини кўрса-

тувчи корхоналарда тарифларни шаклланти-

ришни такомиллаштириш зарур. Тарифлар-
ни шакллантиришнинг асосий йўналишлари

сув таъминоти ва канализация хизматларини
кўрсатишда харажатларни калькуляциялаш-

тиришнинг замонавий методларини қўл-
лашдир.

3. Бошқарув ҳисобини жорий этишда

сув таъминоти ва канализация хизматини

кўрсатувчи корхоналарни бошқариш тизими
ва ишлаб чиқариш жараёнининг тармоқ ху-

сусиятлари, хизматлар таннархини шакллан-
тирувчи харажатлар турлари, сувсоз корхона-

ларининг ташкилий структураси, самарали
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун

зарур ахборотнинг мавжудлиги, бошқарув
даражалари ўртасида ҳуқуқ ва мажбурият-

ларнинг тақсимланганлиги каби омилларни
инобатга олиш лозим.

4. Сув таъминоти ва канализация хиз-

матини кўрсатувчи корхоналар жорий фао-

лияти кўрсаткичларини режалаштириш бош-
қарув ҳисоби доирасида бюджетлаштириш

тизимини жорий этишни тақозо этади. Яъни
бундай бюджетлаштириш операцион ва мо-

лиявий бюджетни қамраб олади.

Бошқарув ҳисоби бошқарув қарорлари-

ни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни

шакллантиргани боис бошқарув таҳлили уш-
бу ахборотни баҳолаш ва энг самарали бош-

қарув қарорларини ишлаб чиқишга кўмакла-
шади. Бошқарув таҳлили иқтисодий таҳлил-

нинг алоҳида тармоғи ҳисобланади, у орқали
ички ресурслар ҳамда ўтган, жорий ва кел-

гуси фаолиятига йўналтирилган имконияти

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

116

таҳлили амалга оширилади. Маҳаллий ва хо-
рижий олимлар тадқиқотлари кўрсатадики,

бошқарув ҳисоби ва бошқарув таҳлили уни-
версалдир, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фао-

лият хусусиятидан қатъий назар барча кор-
хоналарда қўлланилиши мумкин. Зеро у да-

ромадлар ва харажатларни акс эттирувчи бир
хил кўрсаткичларни таҳлил этади.

Сув таъминоти ва канализация хизма-

тини кўрсатувчи корхоналар бухгалтерия ҳи-

соби жорий тизимининг таҳлили шуни кўр-
сатадики, у корхона фаолияти иқтисодий

самарадорлигига оид бошқарув жараёнини
зарурий ахборот билан таъминлаш имконига

эга эмас. Жумладан, маҳсулот (иш, хизмат-
лар) ишлаб чиқариш харажатлари оператив

ҳисобини ташкил этишдаги камчиликлар-
нинг натижасида харажатлар бўйича ички

ҳисоботлар ўз вақтида тузилмайди ва ҳақи-
қатдаги маълумотлардан анча йироқ бўлиши

кузатилади. Счетлар режасида харажатлар

ҳисобини иқтисодий элементлари бўйича
юритиш ва муайян операцияларни ҳисобга

олиш учун қўшимча счетлар бўлишига қара-
масдан, унитар корхоналар замонавий иқти-

содий талабларини ҳисобга олмайди. Хара-
жатлар таҳлилининг амалдаги методикаси

қилинган харажатларнинг мақсадга муво-
фиқлиги ҳақида оптимал қарор қабул қилиш

имкониятини бермайди, яъни корхона ре-
сурсларидан самарали фойдаланишни иқти-

содий асослашнинг имкони йўқ. Шунинг учун
сув таъминоти ва канализация тизимини

кўрсатувчи корхоналарда корхоналарида да-
ромадлар ва харажатлар, истеъмолчилар гу-

руҳи бўйича тушум, харажатларни тузилма-
вий бирликлар, объектлар ва географик ра-

йонлар бўйича ахборотларни батафсил шакл-
лантиришга асосланган бошқарув ҳисобини

жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Сув таъминоти ва канализация хизма-

тини кўрсатувчи корхоналарда бошқарув
амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики,

бошқарув таҳлилини қўллаш чекланган. Бу
бошқарув қарорларининг самарасизлигига

олиб келади. Шунинг учун таҳлил метод ва

усулларини ривожлантиришга йўналтирил-
ган бошқарув таҳлилининг такомиллаштири-

лиши, молиявий ва номолиявий кўрсаткич-
лар таҳлили жараёнида замонавий информа-

цион технологияларнинг қўлланилиши бош-
қарув жараёни самарадорлигини ошириш

учун бошқарув ахборотини шаклланиши им-
конини яратади.

Ҳисобнинг халқаро тажрибалари, мо-

лиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари,

бошқарув ҳисоби ва таҳлилнинг янги усул-
ларини қўллаш доирасини кенгайтириш дав-

латнинг ушбу тармоқ корхоналари иқтисо-
дий фаолиятини яхшиланишига ҳисса қўша-

ди. Бироқ бундай тажриба ва новацияларни
сув ресурсларини қайта ишловчи корхоналар

фаолияти хусусиятларини ҳисобга олмасдан
амалга ошириб бўлмайди.

Корхонанинг жорий фаолияти муваф-

фақиятли амалга оширилсагина, молиявий ва

инвестицион фаолиятининг самарасини қўл-
га киритиш мумкин. Айнан жорий фаолият

фойданинг асосий манбаси ҳисобланади ва
корхона фаолияти самарадорлигини ошириш

омилларини юзага келишига туртки бўлиши
лозим. Сув таъминоти ва канализация кор-

хоналари жорий фаолиятининг хусусияти
шундаки, улар сув таъминоти ва канализация

хизматларини кўрсатадилар.

Кўрсаткичларни молиявий на номолия-

вий гуруҳларга ажратиш бошқарув таҳлили

учун асосий ахборот ҳисобланади. Бундан
ташқари, жорий фаолиятдаги бизнес жараён-

ларни аниқлаш орқали сув таъминоти ва ка-
нализация хизмати корхоналари фаолияти-

нинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
ўзига хос молиявий ва номолиявий кўрсат-

кичларни белгилаш жорий фаолият объект-
ларини шакллантириш имконини беради.

Сув таъминоти корхоналарида бошқа-

рув таҳлилини ўтказиш мураккаб масала ҳи-

собланади. Мураккабликлар бир неча омил-
лар билан боғлиқ: корхонада ички таҳлил

хизмати мавжуд эмас, керакли ахборотлар
шакллантирилмайди, корхона раҳбарияти

томонидан бошқарув таҳлилини ўтказиш
заруриятининг йўқлиги. Таҳлил доирасида

молиявий барқарорлик тўғрисидаги маълу-
мотлар, аҳолининг қарздорлиги динамикаси,

аҳоли пунктларида ишлаб чиқариш ҳажми
каби ахборотларни тайёрланишини кузатиш

мумкин. Асосий эътибор молиявий ва солиқ
ҳисоботларининг тайёрланиши ҳамда тариф-

ларни оширишга аризаларни асослаш учун

молиявий ахборотларни шакллантиришга
қаратилади.

Бу муаммоларнинг ҳал этилиши сув

таъминоти корхоналари амалиётига бошқа-

рув ҳисоби тизими ва бюджетлаштириш
тизимини киритиш ҳисобланади. Булар ўз

навбатида бошқарув таҳлили заруриятини
келтириб чиқаради ва сувсоз корхоналарида

мавжуд иқтисодий таҳлил инструментлари-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

117

ни кенгайтиришга олиб келади. Жорий фао-
лият таҳлили замонавий методларини тад-

қиқ этиш шуни кўрсатадики, сувсоз корхона-
ларида бошқарув ҳисоби тизимини йўлга

қўйилиши замонавий компютер дастурлари

асосида таннархнинг омили таҳлилини қўл-
лаш, самарадорлик кўрсаткичлари, даромад-

лар, дебиторлик мажбуриятлари таҳлилини
олиб боришни тақозо этади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018.

http://parliament.gov.uz

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини

комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрельдаги ПҚ-2910-сон Қарори. “Халқ

сўзи” газетасининг 2017 йил 22 апрелдаги 80 (6774)-сони.

3. “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон Қарори.

4. “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қачон талаб даражасигача чиқади?”. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазири билан суҳбат. “Халқ сўзи” газетаси. 2019 йил 14 ноябрь, №236 сон.

5. З.Ғофуров. Табиатни муҳофаза қилишнинг маънавий ва ҳуқуқий асослари. Тошкент – 2007.
6. International Water Management Institute (2010). Water Figures: Newsletter of the International water Management Institute

(IWMI). Special Issue. - 28 p.

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ ВА АУДИТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР,

УЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ ЕЧИМЛАРИ

Рахимова Гузалбегим Муродовна –

Термиз давлат университети

Аннотация:

Ушбу мақолада асосий воситаларнинг ҳисоби ва аудитини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар

ўрганилиб, уларни халқаро стандартларга мувофиқ ечиш йўллари тадқиқ этилган. Асосий воситаларни тан
олишнинг мезонлари ва хусусиятлари кўриб чиқилган. 16-сонли "Асосий воситалар" номли бухгалтерия ҳисобининг
халқаро стандарти тамойиллари ва талаблари баён қилинган.

Калит сўзлар:

асосий воситалар, моддий активлар, ҳисоб, аудит, амортизация, инвентаризация, халқаро

стандартлар.

Аннотация:

В работе рассмотрены проблемы учета основных средств и методика проведения аудита

основных средств согласно Международным стандартам. Рассмотрены критерии и особенности признания
основных средств. Изложены принципы и требования МСФО 16 «Основные средства». Раскрыты варианты решения

проблем в соответствии с международными стандартами.

Ключевые слова:

учет, аудит, основные средства, материальные активы, амортизация, инвентаризация,

Международные стандарты.

Abstract:

The problems of fixed assets and a technique of audit of fixed assets in accordance with international

standards were considered in the article. Review of regulatory framework of accounting and audit of fixed assets was
conducted. Fixed assets' criteria and features of recognition have been considered. The principles and requirements IAS 16

«Fixed Assets» were outlined in article. The solutions in accordance of problems were revealed under international standards.

Keywords:

accounting, auditing, fixed assets, tangible assets, depreciation, inventory, international standards.

Кириш

.

Замонавий бозор иқтисодиёти

корхоналарни янги ускуналар ва техноло-

гияларни жорий этишга ундайди ҳамда янги
моддий, молиявий воситалар ва механизм-

лардан фойдаланиш имкониятларини кен-
гайтирмоқда. Мавзу доирасида кейинги изла-

нишларни талаб қиладиган муаммолар қато-
рига турли манбалардан олинган асосий во-

ситаларнинг бошланғич қийматини аниқлаш
ҳамда тугатиш ва қайта баҳоланган қиймат-

ни аниқлашни киритиш мумкин.

Сўнгги тадқиқотлар ва нашрларнинг

таҳлили

.

Халқаро стандартларга мувофиқ,

асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва

аудитига оид муаммоларнинг баъзи назарий,
ташкилий ва методологик жиҳатлари хориж-

лик иқтисодчи олимлардан: Э.A.Aренс, К.Дру-

ри, В.П.Суйц, A.Д.Шеремет[1] ҳамда республи-
камиз иқтисодчи олимларидан: Р.Д.Дусмура-

тов, Ш.И.Илхамов, И.Н.Исманов, A.A.Кaримов,
А.Х.Пардаев, М.Қ.Пардаев, М.М.Тулaходжaевa,

К.Б.Уразов, И.Н.Қўзиев[2] илмий тадқиқот,
ўқув-услубий ишларида тадқиқ этилган. Уш-

бу мавзуда кўплаб тадқиқотлар ўтказилиши-
га қарамай, республикамиз корхоналари учун

асосий воситаларни тан олиш, ҳисобга олиш
ва аудитдан ўтказиш услубларини халқаро

стандартларга мувофиқ ташкил қилиш ма-
саласи жуда долзарбдир.

16-сонли "Асосий воситалар" номли

бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти

мақсади асосий воситаларнинг бухгалтерия
ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларига мувофиқ таҳлил қилиш,

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018.

http://parliament.gov.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини

комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрельдаги ПҚ-2910-сон Қарори. “Халқ

сўзи” газетасининг 2017 йил 22 апрелдаги 80 (6774)-сони.

“2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон Қарори.

“Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қачон талаб даражасигача чиқади?”. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазири билан суҳбат. “Халқ сўзи” газетаси. 2019 йил 14 ноябрь, №236 сон.

З.Ғофуров. Табиатни муҳофаза қилишнинг маънавий ва ҳуқуқий асослари. Тошкент – 2007.

International Water Management Institute (2010). Water Figures: Newsletter of the International water Management Institute

(IWMI). Special Issue. - 28 p.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов