Организация управленческого учета в хозяйствующих субъектах в условиях модернизации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
81-86
57
15
Поделиться
Костаев, У. (2020). Организация управленческого учета в хозяйствующих субъектах в условиях модернизации экономики. Экономика И Образование, 1(2), 81–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4301
Умиджон Костаев, ГП "Навоийский горно - металлургический комбинат", Планово-экономический отдел

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье обоснованы с теоретической и научной точек зрения сущность и особенности организации управленческого учета как эффективной системы передачи данных для управленческого персонала хозяйствующих субъектов для принятия необходимых решений. Проанализированы этапы развития управленческого учета и на этой основе обосновано формирование форм управленческого учета: стратегический, тактический и оперативный.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

81

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРДА БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Костаев Умиджон Умирзакович –

«Навоий КМК» ДК, Режа-иқтисод бўлими

бошлиғи, и.ф.н., доцент

Аннотация

:

Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув ходимларига зарур қарорлар қабул қилиш

учун маълумотлар етказиб беришнинг самарали тизими ҳисобланган бошқарув ҳисобининг моҳияти, уни ташкил

қилиш хусусиятлари назарий ва илмий жиҳатдан ёритиб берилган. Бошқарув ҳисобининг ривожланиш босқичлари
таҳлил қилиниб, шу асосда стратегик, тактик ва оператив бошқарув ҳисоби турларининг шаклланиши асосланган.

Калит сўзлар

:

молиявий ва ишлаб чиқариш ҳисблари, илмий тадқиқот йўналишлари, солиқ ҳисоби,

стратегик бошқарув ҳисоби, SWOT-таҳлил, функционал қиймат таҳлили, стандарт-костинг, директ-костинг.

Аннотация

:

В статье обоснованы с теоретической и научной точек зрения сущность и особенности

организации управленческого учета как эффективной системы передачи данных для управленческого персонала
хозяйствующих субъектов для принятия необходимых решений. Проанализированы этапы развития управленчес-

кого учета и на этой основе обосновано формирование форм управленческого учета: стратегический, тактический
и оперативный.

Ключевые слова

:

финансый и производственный учет, направления исследований, налоговый учет,

стратегический управленческий учет, SWOT-анализ, анализ функциональной стоимости, стандарт-костинг,

директ-костинг.

Annotation

:

Тhe article describes the theoretical and scientific nature of management accounting as an effective

system of data transfer for business entities to make necessary decisions. The stages of management accounting are analyzed

and the strategic, tactical and operational forms of management accounting are based on this.

Key words:

finance and production, research directions, tax accounting, strategic management accounting, SWOT

analysis, functional value analysis, standard-costing, direct-costing.

Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги гло-

баллашуви шароитида воқъеликни ҳисобга

олган ҳолда янада юқори марраларга эри-
шиш учун хўжалик юритувчи субъектларда

самарали ва тезкор тарздаги бошқарув қа-
рорлари қабул қилиш имкониятини ярата-

диган бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва
юритиш долзарб масаладир.

Иқтисодиётни модернизациялаш ша-

роитида хўжалик юритувчи субъектларда
бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юри-

тиш хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари
талабларига жавоб бера олмаяпти. Сабаби –

нафақат бошқарув ҳисобини ташкил қилиш
ва юритиш, ҳолбуки унинг бир қатор муҳим

назарий ва методологик масалалари ҳам
ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топгани

йўқ. Хусусан, иқтисодчи олимлар ўртасида
бошқарув ҳисобининг моҳиятини аниқлаш,

унинг функцияларини талқин қилиш, объек-
ти ва предмети, метод ва тамойилллари маз-

мунини белгилаб бериш бўйича ҳам муноза-
ра ва тортишувлар ханузгача давом этмоқда.

Такидлаш лозимки, бошқарув ҳисоби

молия ҳисоби каби кўп асрлик ривожланиш

тарихига эга. Шу йўналиш бўйича манбалар
таҳлили шуни кўрсатадики, бошқарув ҳисо-

бининг энг муҳим қисми харажатлар ҳисоби
ва таннархни калькуляция қилиш бўлган ва

ҳозирги кунда ҳам шундайлигича қолмоқда.

Шу жумладан, Я.В. Соколовнинг «Бухгалтерс-
кий учет: от истоков до наших дней» номли

китобида менежментнинг ахборот базасини
сифат жиҳатдан ўзгаришга олиб келган анъ-

анавий калькуляция тизимлари, «стандарт-
кост» ва «директ-кост» тизимларининг

шаклланиш даврлари кўрсатилган ҳамда
уларнинг бошқарув ҳисобини ташкил қи-

лишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланган.

А.Кальмес (1912 й.) ўзининг илмий

асарларида таннархни аниқ калькуляция қи-

лишнинг назариясини ишлаб чиққан ва уни
бошқарув ҳисобининг асоси сифатида кўр-

сатган.

Ч.Гаррисон (1911 й.) стандарт-кост ти-

зимини яратган, Ч.Кларк (1933 й.) директ-
кост тизимининг тамойилларини шакллан-

тирган. ХХ асрга келиб бюджетлаштириш,
жавобгарлик ва масъулият марказлари бўйи-

ча харажатлар ҳисоби, стратегик бошқарув
ҳисоблари ривожланди.

Айниқса, иқтисодий илмий тадқиқот-

лар йўналиши ва амалиётида, шунга муво-

фиқ бошқарув ҳисоби амалиёти ва назария-
сида харажатларни доимий ва ўзгарувчан-

ларга бўлинишига асосланадиган маржинал
ёндашув кенг оммалашди ва у ўзининг катта

самарасини бера бошлади.

Олиб борилган илмий тадқиқот нати-

жалари шуни кўрсатадики, ана шу ижобий

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

82

натижаларга қарамасдан бошқарув ҳисоби-
нинг моҳиятини аниқлаш борасида нафақат

амалиётчилар, балки иқтисодчи олимлар-
нинг қатор муҳим масалалар бўйича изла-

нишлари ҳамон ниҳоясига етмаган ва бунинг
оқибатида бир қатор муҳим назарий ва мето-

дологик масалалар ҳозирги вақтгача ўзи-
нинг ижобий ечимини топгани йўқ.

Юқорида таъкидланганидек, бошқарув

ҳисоби калькуляция ҳисоби негизида вужуд-

га келган, шунга мувофиқ ҳозиргача унинг
асосий таркибини ишлаб чиқариш харажат-

лари ҳисоби ташкил қилиб келмоқда. Бошқа-
рув ҳисоби моҳиятига ана шундай ёндашув

бу нафақат амалиётчилар, балким назария-
чи-иқтисодчи олимлар орасида ҳам анчаги-

надир. Улар “бошқарув ҳисоби” моҳиятини
белгилашда ҳудди ана шу ёндашув моҳияти-

дан келиб чиқади.

Шу ўринда қайд қилиш жоизки, бошқа-

рув ҳисобининг моҳиятини белгилашда
деярлик барча иқтисодчилар унинг асосида

ахборот таҳлили туришини алоҳида қайд қи-

лади. Бошқарув ҳисоби таркибида хўжалик
юритувчи субъектнинг барча бўлимлари

кесимида асосий фаолият натижалари, ана
шу натижадаги ҳар бирининг улуши тўғ-

рисидаги маълумотлар йиғилади, таснифла-
нади, таҳлил қилинади ва тегишли қарорлар

қабул қилинади.

Бошқарув ҳисоби моҳиятини аниқ бел-

гилашда хўжалик юритувчи субъектнинг
маълумот-назорат тизими яхлитлигини

ифодаловчи белгилар йиғиндиси: узлуксиз-
лик, аниқ бир мақсадга қаратилганлик, маъ-

лумотлар таъминотининг тўлиқлиги, жа-
миятдаги объектив иқтисодий қонунлар-

нинг амалиётда акс эттирилиши, ташқи ва
ички шароитлар ўзгариши натижасида бош-

қарув объектлари таъсирчанлигининг ўзга-
риши ва шу кабиларни кўриб чиқиш тақозо

этилади.

Олиб борилган илмий тадқиқот нати-

жалари шуни кўрсатадики, ана шу ижобий
натижаларга қарамасдан бошқарув ҳисоби-

нинг моҳиятини аниқлаш борасида нафақат
амалиётчилар, балки иқтисодчи олимлар-

нинг қатор муҳим масалалар бўйича изла-

нишлари ҳамон ниҳоясига етмаган ва бу-
нинг оқибатида бир қатор муҳим назарий ва

методологик масалалар ҳозирги вақтгача
ўзининг ижобий ечимини топгани йўқ.

Бунинг яққол тарздаги мисоли сифати-

да ушбу савол юзасидан юқорида келтирил-

ган манбалардаги фикр-мулоҳазазарга қў-

шимча тарзда қуйидаги қатор илмий мак-
таблар ва таниқли иқтисодчи олимларнинг

қарашларини ҳам талқин қилиб кўриш мум-
кин. Хусусан, В.Б.Ивашкевич ва С.Н. Зай-

цевлар «бошқарув ҳисоби – бу ишлаб чиқа-
риш ҳисобидир»[1], деб таъкидлашади ва бу

билан ана шу икки тушунчанинг моҳиятини
бирлаштириб юборган.

К.Друри ва С.А.Стуковлар фақатгина

бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисобларини

ажратиб кўрсатадилар, Ч.Т.Хорнгрен ва
Дж.Фостерлар «…ишлаб чиқариш ҳисоби – бу

бошқарув ҳисоби плюс молиявий ҳисобот-
ларнинг бир қисмидир»[2] деб эътироф эта-

дилар ва бу билан ишлаб чиқариш ва бош-
қарув ҳисоблари ўртасида фарқни аниқ бел-

гилаб бера олмайдилар, Я.В.Соколов эса
«умумий жиҳатдан кузатиладиган бўлса

харажатлар ҳисоби бошқарув ҳисобининг
ажралмас қисми сифатида қараладиган бўл-

ди»[3], деб ёзади ва харажатлар ҳисобини
бошқарув ҳисобига тенглаштиради.

Бошқарув ҳисоби тизимини бошқарув

тизимига асоссиз тенглаштириш каби ёнда-
шув, фикримизча, нотўғридир. Бошқарув ҳи-

соби тизимини бошқарув тизимига тенглаш-
тириш умуман мумкин эмас, чунки бошқарув

ҳисобининг асосий вазифаси қарор қабул
қилиш жараёнининг ўзи эмас, балки қарор

қабул қилиш учун релевант маълумотларни
тайёрлаб беришдан иборатдир (1-жадвал).

Бошқарув ҳисобини ишлаб чиқариш

ҳисоби доирасида ҳам чегаралаб бўлмайди,

чунки бошқарув қарорларига қаратилган
харажатлар хўжалик юритувчи субъектнинг

рақобатбардошлигини таъминловчи ягона
омили ҳисобланмайди. Ҳудди шунингдек,

бошқарув ҳисоби – бу бухгалтерия ҳисоби-
нинг қуйи тизимидир, деган кенг тарқалган

фикрни ҳам қўллаб-қувватлаб бўлмайди,
чунки бухгалтерия ҳисобини юритишга қо-

нун томонидан белгиланган бир қатор та-
лаблар унинг ўзига хослигини белгилайди-

ган бошқарув ҳисоби тизими хусусиятларига
қарама-қаршидир.

Ҳозирги шароитда бошқарув ҳисоби

тизими моҳиятини хўжалик юритувчи субъ-

ектлар бўлимлари ўртасидаги комуника-

цион алоқаларнинг мукаммал тарзда ишлаб
чиқилган шакллари ва методлари йиғинди-

си сифатида тушуниш мумкин; корхона тар-
кибий бўлинмалари фаолиятини жорий

режалаштириш; маълумотларни йиғиш ва
қайта ишлашнинг оперативлигини таъмин-

лаш; моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

83

сарфи устидан оператив назорат ўрнатиш;
юзага келган ҳар бир ҳолат юзасидан таҳлил

ва истиқболни белгилаш.

1-жадвал

Молиявий маълумот ҳисоби тизимининг қиёсий таҳлили

Ҳисоб

турининг

номи

Ҳисоб турининг мақсадлари

Ҳисобдан

фойдаланувчи

гуруҳ

Ҳисоб фаолиятини

олиб борадиган

тушунчалар

Бухгалтерия

ҳисоби

Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботининг

шаклланиши

Ташқи

Харажатлар, сарфлар

Бошқарув

ҳисоби

Менежерлар учун бошқарув қарорларини

қабул қилиш мақсадидаги ахборотларнинг

шаклланиши

Ички

Харажатлар,

муомала харажатлари,

сарфлар

Солиқ ҳисоби

Солиқ суммаларини тўғри ҳисоблаш ва

солиқни давлат бюджетига ўз вақтида тўлаш

Ташқи

Харажатлар (яъни

сарфлар)

Ишлаб чиқариш

ҳисоби

Махсулотлар заҳираси баҳосини аниқлаш

учун ишлаб чиқариш сарфлари ҳақидаги

маълумотни йиғиш

Ички

Сарфлар

Юқорида таъкидланганидек, бошқарув

ҳисоби калькуляция ҳисоби негизида вужуд-

га келган, шунга мувофиқ ҳозиргача унинг
асосий таркибини ишлаб чиқариш харажат-

лари ҳисоби ташкил қилиб келмоқда. Бошқа-
рув ҳисоби моҳиятига ана шундай ёндашув

бу нафақат амалиётчилар, балким назария-
чи-иқтисодчи олимлар орасида ҳам анчаги-

надир. Улар бошқарув ҳисоби моҳиятини

белгилашда худди ана шу ёндашув моҳия-
тидан келиб чиқади.

Шу ўринда қайд қилиш керакки, бош-

қарув ҳисобининг моҳиятини белгилашда

деярлик барча муаллифлар унинг асосида
ахборот таҳлили туришини алоҳида қайд қи-

ладилар. Бошқарув ҳисоби таркибида хўжа-
лик юритувчи субъектнинг барча бўлимлари

кесимида асосий фаолият натижалари, ана
шу натижадаги ҳар бирининг улуши тўғри-

сидаги маълумотлар йиғилади, таснифлана-
ди, таҳлил қилинади ва тегишли қарорлар

қабул қилинади.

Замонавий миллий иқтисодиётнинг

ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб,
бошқарув ҳисоби моҳиятини қуйидагича

изоҳлаш мумкин:

Бошқарув ҳисоби

хўжалик юритув-чи

субъектнинг муаммоларини ҳал этиш ва
истиқболдаги ривожланишини таъминлаш-

га қаратилган тезкор (оператив) бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун харажатлар

ва даромадлар ҳисоби, меъёрлаштириш, ре-
жалаштириш, назорат ва таҳлил тизимини

ифодаловчи релевант маълумотларни бир

тизимга солади.

Ҳар қандай ихтиёрий олинган хўжалик

юритувчи субъект ўз мақсадлари ва вазифа-
ларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ҳисо-

бини ташкил қилиши ва юритиши, шунинг-
дек ҳоҳламаса уни умуман ташкил қилмасли-

ги ва юритмаслиги мумкин. Шу билан бир
қаторда, хўжалик юритувчи субъект раҳбар-

ларининг билим даражаси, уларнинг умумий
савияси ва интеллектуал салоҳиятлари бош-

қарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишга,
унинг савиясига, бошқарув ҳисоби олдига

турли хил янги ва истиқболли вазифалар қў-

йишга олиб келиши мумкин.

Эътироф этиш керакки, ҳар бир ихтиё-

рий олинган хўжалик юритувчи субъект раҳ-
барлари учун шакллантириладиган ва улар-

га тақдим этиладиган маълумотлар мазмуни
ва шакли бошқа субъектлардагидан албатта

фарқ қилади.

Шу билан бир қаторда, бизнинг фикри-

мизча, уларнинг барчасида шакллантирила-
ётган ва тақдим этилаётган маълумотлар

табиатининг ўхшаш томонлари ҳам мавжуд,
яъни уларнинг стратегик, тактик ва опера-

тив характерда эканлигидир. Бу ўхшашлик-
ни бир қатор иқтисодий мактаблар олимла-

ри ўзларининг илмий тадқиқотларида эъти-
роф этишга ва улар ўртасидаги фарқларни

ҳам кўрсата олишга харакат қилишган.

Лекин, бошқарув ҳисобининг ана шу

қайд қилинган турларини бир яхлитликда ва
энг асосийси уларнинг моҳиятини бошқарув

ҳисоби доирасида ягона тизим сифатида тал-
қин қила олишмаган. Бошқарув ҳисобининг

ривожланиш босқичлари таҳлил қилинса,
маълумотларнинг ана шу учта турига мос

тарзда бошқарув ҳисобининг мос турлари -

стратегик, тактик ва оператив бошқарув ҳи-
соблари шаклланиб борганлигини кузатиш

мумкин (1-чизма).

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

84

1-чизма. Бошқарув ҳисоби тизимида ҳисоб маълумотларининг шаклланиш жараёнлари

Стратегик бошқарув ҳисоби – бу хўжа-

лик юритувчи субъектнинг юқори раҳбарла-
рини хўжалик юритувчи субъектнинг рақо-

батбардошлигини оширишга таъсир қилади-
ган ташқи омиллар ҳамда ички имконият-

ларни баҳолаш ва улардан самарали тарзда
фойдаланиш бўйича узоқ муддатларга мўл-

жалланган қарорлар қабул қилишларига

асос бўладиган релевант маълумотлар билан

таъминлашдир.

Бошқарув ҳисобининг тактик даражаси

– стратегик мақсад ва режаларга эришишни
таъминловчи воситалар тўғрисидаги маълу-

мотлар билан хўжалик юритувчи субъект-
нинг ўрта бўғин раҳбарларини таъминлай-

ди. Стратегик бошқарув ҳисобига нисбатан
бу ҳисоб даражасида вақт оралиғи жуда қис-

БОШҚАРУВ ҲИСОБИ ТИЗИМИ

Мақсади

Бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида раҳбарлар учун

фойдали бўлган ҳаракат йўналишини танлашга

хизмат қиладиган

корхонанинг ташқи ва ички ҳолати ҳамда атроф-муҳити ҳақидаги

иқтисодий ахборотларни тўплаш ва тақдим этиш

Вазифалари

- хўжалик юритувчи субъект ва унинг масъулият марказлари фаолият-

лари асосий кўрсаткичларини режалаштириш, режадан четланишини
мониторинг қилиш, оқибатларини бартараф этиш чораларини ишлаб
чиқиш;

- хўжалик юритувчи субъект

хўжалик юритувчи субъект

нинг рақобат

стратегияси самарадорлигини таъминлаш учун унинг

фаолиятига

таъсир этувчи ташқи шароитлар ҳамда мавжуд омилларни таҳлил
қилиш ва прогнозлаштириш;

- хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий имкониятларини

белгиловчи ички ресурс ва жараёнлар

самарадорлигини ошириш

мақсадида уларни

баҳолаш, ҳисобга олиш, таҳлил ва

назорат қилиш

;

- қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг самарадорлигини

ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъект бошқарувининг барча

бўғинларида уларнинг қабул қилиниши, бажарилишини назорат қилиш

;

- масъулият марказлари, маҳсулот турлари ҳамда сегментлар

харажатларининг миқдори устидан тезкор ҳисоб, таҳлил ва назорат.

Функциялари

Раҳбарларни релевант маълумотлар билан таъминлаш, лойиҳалаш

ҳисобга олиш, таҳлил, мувофиқлаштириш,

назорат.

Предмети

Муайян хўжалик юритувчи субъектнинг и

қтисодий фаолияти

(асосий, инвестицион, молиявий ва ш.к.)

Методлари

Режалаштириш, меъёрлаштириш, баҳолаш, бухгалтерия ҳисоби

методининг элементлари, назорат ва таҳлил қилиш ва ш.к.

Тамойиллари

Релевантлик, тезкорлик, узлуксизлик, тўлиқлик ва таҳлилийлик,

рационаллик, махфийлик, эгилувчанлик, истиқболлилик ва ш.к.

Даражаси

Объектлари

Субъектлари

Воситалари

Стратегик

Бозордаги шу

каби ХЮС

Юқори раҳбарият

Тактик

ХЮС

Бўлимлар

раҳбарлари

Оператив

ХЮС сегменти

(бўлими)

Қуйи сегментлар

мутахассислари

SWOT-таҳлил, GAP-таҳлил, сценарийли

таҳлил, портфель таҳлили ва ш.к.

Бюджетлаштириш, ABC-костинг,

директ-костинг, CVP-таҳлил, ФҚТ

Статистик, Стандарт-костинг ва ш.к.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

85

қа, одатда бир ҳисобот йили, маълумотлар-
нинг аниқлик даражаси юқори, маълумотлар

кенглиги жуда қисқа ва аниқ йўналтирилган
бўлади.

Оператив бошқарув ҳисоби хўжалик

юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини

ифодаловчи иқтисодий кўрсаткичлари ҳақи-
қий параметрларининг белгиланганларидан,

яъни режалаштирилганларидан сезиларли
оғиш вужудга келаётганда бу ҳолатга раҳ-

барларнинг зудлик билан эътиборини қара-
тиш учун уларга тескари маълумотлар ало-

қасини ўрнатиб бериш вазифасини бажара-
ди. Оператив ҳисоб раҳбарлар учун тезкор ва

қисқа муддатларга мўлжалланган релевант
маълумотлар етказиб бериш учун хизмат

қилади. Қисқа муддатда хўжалик юритувчи
субъектнинг фаолият кўрсаткичлари аниқ

белгиланган бўлади, аммо ресурслар ниҳоят-
да чекланган ва улардан самарали фойдала-

ниш талаб этилади. Ана шундай вазиятларда
хўжалик юритувчи субъектнинг барқарорли-

ги чекланган муқобиллар доирасидаги энг

яхши харакатлар варианти танловини амал-
га ошириш ва прогнозлаштириш усуллари-

дан фойдаланиш имконини беради. Опера-
тив маълумот жудаям тор, кўпроқ ички, ба-

тафсил ва аниқ бўлади.

Бухгалтерия ҳисобининг барча даража-

лари бир-бирига боғланган, шунинг учун
амалда тактик, стратегик ва оператив маъ-

лумотлар ўртасига аниқ бир чегара тортиб
бўлмайди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида

бошқарув ҳисобининг стратегик ва оператив
даражалари ўртасидаги фарқлар очиқ-ойдин

намоён ҳам бўлади. Бу ҳолат бошқарув ҳисо-
би тизимининг назарий асосларини ишлаб

чиқишда ўзининг аниқ ифодасини топади.

Стратегик бошқарув ҳисоби қуйидаги

тамойиллардан ташкил топади:

- истиқболлилик - хўжалик юритувчи

субъект ўзининг иқтисодий кўрсаткичлари-
ни келгусида энг юқори даражага кўтара

олиш имкониятларини илмий жиҳатдан
асослаш;

- экстерналлик - ташқи муҳит таъсири-

ни ҳисобга олиш ва хўжалик юритувчи субъ-

ектнинг унга мослашувини таъминлаш;

- энтропея - ташқи муҳитнинг ноаниқ-

лигини камайтира оладиган ва хўжалик

юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолия-
тига таъсир кўрсатувчи томонларини баҳо-

лашга хизмат қиладиган маълумотлар йи-
ғиндиси;

- эгилувчанлик - ташқи ўзгаришларга

мослашиш ва мослашув натижаларини хўжа-

лик юритувчи субъектнинг иқтисодий муҳи-
тига самарали йўналтириш ҳусусияти;

- салоҳиятлилик - рақобатбардош стра-

тегияда имконият манбаларини излаш ва кў-

пайтириш;

- сифатлилик - хўжалик юритувчи

субъектнинг имкониятлари ва хатарлар, куч-
ли ва заиф томонларини ҳисоблай олиш;

- эҳтимоллилик ва ҳ.к.
Бошқарув ҳисобининг оператив дара-

жаси қуйидаги тамойилларга асосланади:
тезкорлик (берилган параметрлардан четла-

нишга нисбатан тезкор ҳаракат), интернал-
лик (ички жараёнларнинг самарасини баҳо-

лаш), релевант даврининг барқарорлиги
(қисқа муддат оралиғида иқтисодий муҳит-

нинг ўзгармаслиги), оптималлик (чегаралан-
ган манбалардан самарали фойдаланиш), мо-

лиявий ўлчовлар (маълумотларнинг фойда
ва харажатлар миқдорига бевосита таъсири-

ни аниқ кўрсатиб бериш), таҳлилийлик ва

аниқлик.

Стратегик бошқарув ҳисоби матрицали

таҳлилий воситалардан, “кучли” ва “кучсиз”
сигналлар билан ишлаш алгоритмлари, сце-

нарийли таҳлил, SWOT-таҳлил, GAP-таҳлил
(оралиқлар таҳлили), портфель таҳлили

(маҳсулотлар ва бозорларга тегишли муайян
стратегиялар бўйича фаолият йўналишлари-

ни тақсимлаш таҳлили), мижоз учун сифатли
қиймат яратиш таҳлили, маҳсулотнинг ҳаёт

цикли бўйича харажат ҳисоби, мақсадли ха-
ражатлар ҳисоби, инвестиция ҳисоб ҳисоб-

китоблари, кўрсаткичларнинг мувозанатли
тизими ва шу кабилардан фойдаланади.

Тактик ва оператив бошқарув ҳисобла-

рини самарали тарзда амалга ошириш воси-

талари қуйидагилардир: фаолият кўрсаткич-
ларининг молиявий таҳлили, инвестиция

ҳисоб-китобларининг статистик ва динамик
воситалари, бюджетлаштириш, функционал

қиймат таҳлили (ФҚТ), харажатларни ҳисоб-
га олиш ва таннархни ҳисоблаш воситалари,

стандарт-костинг, директ-костинг, билвоси-
та харажатлар таҳлили, CVP-таҳлил, ABC-

таҳлил ва шу кабилар.

Бошқарув ҳисобини самарали ташкил

қилишдаги ана шу муҳим воситалар тарки-

бида мувозанатли кўрсаткичлар тизими ва
бюджетлаштиришнинг ўрни беқёсдир. Улар

бошқарувнинг ҳамма даражаларига дахлдор-
дир, яъни стратегик даражадан то оператив

даражагача. Улар ёрдамида жуда кўплаб

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

86

бошқарув масалалари ечилади, хўжалик
юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолия-

тини тизимли тарзда иқтисодий баҳолаш
имконияти таъминланади ҳамда тескари

алоқа (бошқарув жараёнининг барча босқич-
ларини таҳлилий маълумотлар билан таъ-

минлаш) ўрнатиш имконини беради.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ивашкевич В.Б. Организация управленческого учета по центрам ответственности и местам

формирования затрат. //Бухгалтерский учет. – М.: Финансы и статистика, 2000, № 3 - 56-59 бетлар.

2.

Хорнгрен Ч., Фостер Дж. Бухгалтерский учет: управленческий аспект. – М.: Финансы и статистика, 2000.

– 415 с, 78-бет.

3.

Соколов Я.В., Соколов В.Я. История бухгалтерского учета. – М.: Финансы и статистика, 2006. – 288с., 33-

бет.

4.

Голова С. Управленческий учет как фактор повышения качества корпоративного управления. – Аудит и

бухгалтерия в Украине. – 2003. – 345с.

5.

Друри К. Введение в управленческий и производственный учет: Пер с англ. /Под ред. Н. Д, Эриашвили. - М.:

Аудит, ЮНИТИ, 1998. - 783с.

6.

Карпова Т.П. Основы управленческого учета: Учеб. пособие. - М.: ИНФРА-М, 1997.- 392с.

7.

Николаева О.Е., Алексеева О.В. Стратегический управленческий учет. - М.: Едиториал УРСС, 2003. - 304 с.

8.

Pardaev A.X., Pardaeva Z.A. Darslik //Boshqaruv hisobi. – T.: “Iqtisod-Moliya”, 2019. – 556 b.

9.

Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби. Дарслик /Б.А. Хасанов, А.А. Хашимов – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси нашриёти, 2005. – 260 б.

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИҚТИСОДИЙ

ТАҲЛИЛДАН АУДИТ ВОСИТАСИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ

Тожибоева Шаҳноза Анваровна –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

“Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси доценти

Тошпўлатова Гулбахор Баҳодировна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

«Аудит» мутахассислиги тингловчиcи

Аннотация

:

Мақолада корхоналарда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий

амаллардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотда келтирилган молиявий натижаларни омилли
таҳлил қилиш усули корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, фойда кўрсаткичларини
ошириш бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини
таъминлаш имконини беради.

Калит сўзлар

:

аудиторлик текшируви, молиявий ҳисобот, таҳлилий амаллар, молиявий натижа, ички

хўжалик имкониятлари, самарадорлик, молиявий ҳолат, қиёсий таҳлил, омилли таҳлил.


Аннотация

:

В статье рассматриваются вопросы использования аналитических процедур в аудите отчета

о финансовых результатах в предприятиях. Данные в исследовании методы факторного анализа финансовых
результатов позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятий, поиск
внутрихозяйственных резервов для увеличения прибыли и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое
состояние.

Ключевые слова

:

аудиторская проверка, финансовая отчетность, аналитические процедуры, финансовый

результат, внутри хозяйственные резервы, эффективность, финансовое состояние, сопоставимый анализ,
факторный анализ.

Abstract:

The article discusses the use of analytical procedures in the audit of the report on the financial results of the

company. The data in the study methods of factor analysis of financial results allow us to correctly assess the financial and
economic activities of enterprises, the search for on-farm reserves to increase profits and thereby ensure their stable financial
condition.

Key words:

audit, financial statements, analytical procedures, financial results, internal economic reserves, efficiency,

financial condition, comparable analysis, factor analysis.

Кириш.

Республикамизда иқтисодиёт-

ни ривожлантириш ва либераллаштириш

шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисо-
дий ва молиявий барқарорликка эришиш

асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу

эса, ўз навбатида хўжалик юритувчи субъ-
ектлар фаолиятини ривожлантириш, самара-

дорлигини оширишни тақозо этади.

Самарадорлик хўжалик субъектлари

фаолиятининг молиявий натижаларида ўз

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Ивашкевич В.Б. Организация управленческого учета по центрам ответственности и местам формирования затрат. //Бухгалтерскийучет. - М.: Финансы и статистика, 2000, № 3 - 56-59 бетлар.

Хорнгрен Ч., Фостер Дж. Бухгалтерский учет: управленческий аспект. - М.: Финансы и статистика, 2000. -415 с, 78-бет.

Соколов Я.В., Соколов В.Я. История бухгалтерского учета. - М.: Финансы и статистика, 2006. - 288с., 33-бет.

Голова С. Управленческий учет как фактор повышения качества корпоративного управления. - Аудит и бухгалтерия в Украине. - 2003. - 345с.

Друри К. Введение в управленческий и производственный учет: Пер с англ. /Под ред. И. Д, Эриашвили. - М.: Аудит, КНИГИ, 1998. - 783с.

Карпова Т.П. Основы управленческого учета: Учеб, пособие. - М.: ИНФРА-М, 1997,- 392с.

Николаева О.Е., Алексеева О.В. Стратегический управленческий учет. - М.: Едиториал УРСС, 2003. - 304 с.

Pardaev А.Х., Pardaeva Z.A. Darslik//Boshqaruv hisobi. - T.: "Iqtisod-Moliya", 2019. - 556 b.

Хасанов Б.А. Бошцарув цисоби. Дарслик/Б.А. Хасанов, А.А. Хашимов - Алишер Навоий номидаги Узбекистан Миллий кутубхонаси нашриёти, 2005. - 260 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов