Особенности управленческого учета в туризме и его роль в повышении эффективности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
116-118
23
1
Поделиться
Ташкенбаева, З. (2020). Особенности управленческого учета в туризме и его роль в повышении эффективности. Экономика И Образование, 1(5), 116–118. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4784
Зарина Ташкенбаева, Ташкентский государственный экономический университет, факультет бухгалтерского учета

к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются особенности туристической сферы, особенности управленческого учета в сфере туризма, а также его роль в повышении эффективности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

116

ТУРИЗМ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШДАГИ РОЛИ

Ташкенбаева Зарина Улуғбековна -

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети,

“Бухгалтерия ҳисоби”кафедраси, PhD

Аннотация.

Ушбу мақолада туризм соҳасининг ўзига хос хусусиятлари, туризм соҳасида бошқарув ҳисобининг

ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг самарадорликни оширишдаги роли масалалари кўриб чиқилган.

Калитли сузлар:

туризм,

бошқарув ҳисоби, таҳлил, қарор қабул қилиш, бизнес, самара.

Аннотация.

В данной статье рассматриваются особенности туристической сферы, особенности

управленческого учета в сфере туризма, а также его роль в повышении эффективности.

Ключевые слова:

туризм, управленческий учет, анализ, принятие решений, бизнес, эффективность.

Annotation.

This paper discusses the features of the tourism sector, the features of management accounting in the

tourism sector and its role in improving efficiency.

Keywords:

tourism

,

management accounting, analysis, making decisions, business, efficiency.

Туризм соҳаси Ўзбекистонда ижтимоий

йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллан-

тиришда ва ушбу мақсадга эришиш учун хиз-

мат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисо-

дий ролини ҳар томонлама кўтаришда устувор

йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Узоқ вақт давомида, дам олиш соҳасида

иш олиб бораётган кўпгина олимлар, иқтисо-
диётда туризмнинг тутган ролига катта эъти-

бор беришмаган. Бироқ сўнгги йилларда, турли

йўналишдаги мутахассисларнинг манфаатлари-

ни бирлаштиришга эришилди. Туризм мавзуси,

борган сари кўпгина илмий журналларда,

мақолаларда чоп этила бошланди. Бутун жаҳон

туризм ташкилоти маълумотларига кўра,

“жаҳон экспортидан олинадиган даромадлар-

нинг 10 % туризмга тўғри келади. Халқаро

туризмдан олинадиган даромад ўз миқдори
жиҳатидан, нефт қазиб олиш ва автотранспорт

экспортидан кейинги учинчи ўринда тура-

ди”[1]. Туризм жаҳон хўжалигининг энг рента-

белли соҳаси бўлиб ҳисобланади.

Туризм бизнеси тадбиркорларни турли

сабабларга кўра ўзига жалб этади, бу: биринчи-

дан, кичик ҳажмдаги бошланғич инвестиция-

лар, иккинчидан, туристик хизматларга бўлган

талабнинг ортиб бораётганлиги; учинчидан,

рентабелликнинг юқори даражаси, тўртинчи-

дан, харажатларни қоплаш муддатининг қисқа-

лиги.

Туризм индустриясида туризм субъектла-

рини учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин:

-

туристларга жойлаштириш хизматлари-

ни кўрсатувчи субъектлар;

-

туроператорлик ва турагентлик хизмат-

ларини кўрсатувчи субъектлар;

-

туристик хизматларини кўрсатишда ёр-

дамчи ва хизмат кўрсатувчи функцияларни ба-

жарувчи субъектлар[2].

Биринчи гуруҳ субъектлари – туризм

соҳасининг моддий асосини ташкил этади.

Буларга турар жой воситаларини киритса

бўлади (меҳмонхоналар, мотеллар, хостеллар,

кемпинглар ва ҳоказо), шунингдек, ушбу гу-

руҳга умумий овқатланиш корхоналари ҳам

киритилади (кафе, ресторанлар ва ҳоказо).

Иккинчи гуруҳ субъектлари – туропера-

торлик ва турагентлик фаолиятини амалга

оширувчи корхоналар.

Учинчи гуруҳ субъектларига – ахборот-

коммуникация марказлари, реклама агентлик-

лари, автотранспорт ташкилотлари, таржимон-

лик фаолияти бўлимлари, эсдалик буюмларини

ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ҳоказолар

киради.

Туризм соҳасининг ўзига хослиги шунда-

ки, унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири
туристлар талаби ва истеъмолидан келиб

чиқади. Бизга маълумки, туристга товар ва

хизматлар етказиб берилмайди, балки турист-

истеъмолчининг ўзи хизматлар ишлаб чиқари-

ладиган ва истеъмол қилинадиган жойга етиб

келади. Хизматлар учун пул тўлаб, турист

бирон-бир жойга ташриф буюришдан таассурот

олишни хоҳлайди, шунинг учун ташриф буюра-

диган мамлакатлар тарихий, маданий, архи-

тектура, этнографик ва бошқа ресурсларга эга

бўлиши керак.

Мамлакатимизда ҳам, туризм индустрия-

сини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда

унинг роли ва улушини ошириш, туристик хиз-

матларни диверсификация қилиш ва сифатини

яхшилаш, туризм инфратузулмасини кенгайти-

ришга олиб келадиган ўрта муддатли истиқ-

болда Ўзбекистон Республикасида туризм

соҳасини ривожлантириш концепциясига асо-

сан, шунингдек, 2017-2021 йилларда Концеп-

цияни амалга оширишга доир аниқ чора-тад-

бирлар Дастурини ишлаб чиқиш режалашти-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

117

рилган. Мазкур вазифанинг амалга оширилиши

туризм соҳасининг тезкор ривожланиши, унинг

иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик

хизматлар сифатининг ошишига олиб кела-

ди[3].

Туризм корхоналар фаолиятида иқтисо-

дий эркинликнинг таъминланиши эркин

рақобат муҳитини шакллантиради. Бу учун эса

туристик корхоналарда давлат буюртмаси, уни

бошқаришда ва назорат қилишда давлатнинг

аралашуви камроқ бўлиши лозим. Бу борада

жуда кўп ишлар қилинмоқда. Жуда кўп тад-

бирларни тартибга солувчи норматив хужжат-

лар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг

эркинлигини кафолатловчи бир қанча қонун-

лар қабул қилинди.

Ушбу қонуний ва норматив хужжатлар-

нинг ҳаммаси мамлакатимизда рақобат муҳи-

тини яратишга қаратилганлиги туфайли барча

соҳалар сингари туризм соҳасида ҳам эркин

рақобат муҳити яратилади, бу бир қанча муҳим

қонуниятларни амалга оширади ва тартибга

солади. Булар жумласига туристик инфратузил-

манинг яратилиши, уларнинг ҳудудлар бўйича

туристлар ташрифининг ташкил қилиниши,

ишлаб чиқариш ва сотиш ўртасидаги мутано-

сибликни назорат қилиши кабиларни киритиш

мумкин.

Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Респуб-

ликасида туристик фирма ва ташкилотлар фао-

лиятининг асосий кўрсаткичлари келтирилган

(1-жадвал).

Статистик маълумотларига асосан, 2019

йилда 517 та туристик фирма ва ташкилотлар

фаолият юритган. Охирги 5 йил ичида турфир-

маларнинг сони 29,9% га фоизга ошди.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида туристик фирма ва ташкилотлар фаолиятининг

асосий кўрсаткичлари[4]

Кўрсаткичлар

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

Туристик фаолиятни амалга оширган фирма ва ташки-
лотлар сони, бирликда

398

433

449

502

517

Хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони, минг киши 560,4

465,4

670,0

713,2

942,0

Аҳолига сотилган сайёҳлик йўлланмалари, млн. сўм

72380,3 99431,3 146364,8 252969,2 787385,6

Туристик фирма ва ташкилотлар ходимлари сони
(ўриндошларсиз), киши

-

1945

2061

2486

2920

Туризм соҳасининг охирги пайтларда

шундай фаол ривожланиши, туризм ташкилот-

ларда бошқарув ҳисобининг услубий ва таш-

килий асосларини ишлаб чиқиш муаммосини

бугунги кунда долзарб масалага айлантирди.

Бошқарув ҳисоби ва бошқарув таҳлилини

ташкил этиш – туризм ташкилотнинг ички иши

ҳисобланади. Маъмуриятнинг ўзи мустақил ра-

вишда, харажатларни қандай шаклда тасниф-

лаш, турмаҳсулот таннархини ҳисоблаш, хара-

жатларни юзага келиш жойларини қай даража-

да деталлаштириш ва уларни қандай қилиб

жавобгарлик марказлари билан мувофиқлаш-

тиришни белгилайди.

Туризм ташкилотларининг рақобатбар-

дошлигини доимий тарзда таъминлаш учун,

қандай маҳсулот ёки хизмат энг кўп талабга эга

бўлиши, уни ишлаб чиқишга қанча харажатлар

қилиниши, уни сотиш натижасида қандай фой-

дага эга бўлишни билиш зарур, айнан бундай

маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан

бошқарув ҳисоби ва бошқарув таҳлили шуғул-

ланади.[5]

Бугунги кунда кўпчилик туристик корхо-

наларда бошқарув ҳисоби ҳали ўз жиҳатидан,

унинг ёрдамида қисқа муддатли ва узоқ муд-

датли қарорларни қабул қилиш учун ахборот-

ларни йиғиш, таҳлил этиш ва раҳбариятга ахбо-

рот бериш яхлит тизими сифатида шаклланма-

ган. М.Вахрушина ташкилотларда бошқарув

ҳисобини жорий қилишнинг қуйидаги сабаб-

ларини ажратиб кўрсатади: - бошқарув мада-

ниятининг муайян даражасига эришиш ва раҳ-

барият томонидан бошқарув тизимидаги кам-

чиликларни мавжудлигига тушуниб етиши-

дир[6].

Корхоналарда бошқарув ҳисобини жорий

этишнинг мақсади бўлиб, корхоналарга энг кам

миқдордаги харажатлар билан бизнесни юри-

тиш учун ўзгариб турувчи шарт-шароитга мос-

лаштиришга кўмаклашиш мақсадида амалга

оширилади[7].

Юқорида таъкидлаганимиздек, барча со-

ҳаларда бошқарув ҳисоби маълумотлари асосан

ички фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб,

бошқарувчиларга хизмат қилади.

Ушбу ҳисобнинг асосий йўналишлари

бошқарувчиларнинг мақсади ва вазифаларидан

келиб чиқади. Мазкур ҳисобни ташкил этиш

давлат томонидан тартибга солинмайди. Ушбу

ҳисобнинг мақсади туристик корхоналарда ҳам

уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда уму-

мий қабул қилинган тартиб-қоидаларга асос-

ланган ҳолда иш кўришни таъминлашдан ибо-

рат. Бу ушбу фаннинг энг муҳим ўзига хос

хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланади.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

118

Туризм соҳасида бошқарув ҳисобининг

предмети бўлиб, туризм корхоналари ва унинг

таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш

фаолияти бўлиб ҳисобланади. Хўжалик ама-

лиётлари алоҳида ҳолларда бошқарув ҳисоби-

нинг предмети доирасидан чиқиши мумкин.

Бошқарув ҳисобининг объекти туристик

фирманинг бутун фаолиятини ташкил қилмай-

ди, балки айрим қисмлари билан чегараланади.

Бу маълум даражада фирмаларнинг тижорат

сири ҳам бўлиши мумкин. Булар таркибига

туристик ташкилотларнинг харажатлари, таш-

килот ва унинг таркибий бўлинмалари даро-

мадлари, турли фаолият натижалари, ички

баҳони ташкил қилиш, бюджетлаштириш ва

ички ҳисоботлар тизимини киритиш мумкин.

Бошқарув ҳисоби ўзининг моҳияти ва

мазмунига кўра молиявий ҳисобдан фарқ
қилади. Бошқарув ҳисоби ҳам молиявий ҳисоб

сингари “тарихий” ахборотларни, баҳо ва

келажакдаги режаларни ўзида мужассам этади.

Аммо улар мақсади нуқтаи назаридан бир-

биридан фарқ қилади. Молиявий ҳисобнинг

мақсади молиявий-иқтисодий жараёнлар қан-

дай бўлганини ифода этса, бошқарув ҳисоби

ушбу жараёнлар ҳозир қандай ҳолатда ва ке-

лажакда қандай бўлиши кераклигини ифода-

лайди.

Туризм ташкилотларида бошқарув ҳисо-

би томонидан амалга ошириладиган жараёнлар

қуйидагилардан иборат: бошқарувчиларнинг

тезкор тарзда қабул қилинадиган қарорларига

ахборотларни етказиб бериш; туризм ташки-

лотларнинг жорий аҳволига тезкор тарзда баҳо

бериш ва камчиликларни бартараф қилиш йўл-

ларини ишлаб чиқиш; туризм ташкилотлар

фаолияти ва иқтисодий самарадорлигини ба-

шоратлаш, режалаштириш ва уларнинг ижроси

юзасидан жавобгарликларни назорат қилиш;

туризм ташкилотларда туристлар ва ходимлар

учун мотивацияни йўлга қўйиш чораларини

кўриш; туризм ташкилотлар хизматлари баҳо-

сини ташкил қилишни асослаш; туризм ташки-

лотларини ривожлантиришнинг энг самарали

йўлларини танлаш кабилардан иборат.

Туризм корхоналарда бошқарув ҳисоби

тизимини яратишни уч босқичда амалга оши-

риш мумкин. Бунда ҳар бир босқичда ўзига хос

бўлган масалалар ҳал қилинади.

Биринчи босқич – мавжуд қарорлар таҳ-

лил қилинади, уларнинг тегишли тавсифи бе-

рилади ва бошқарув қарорларини қабул қилиш

борасидаги ахборотлар шакллантирилади.

Иккинчи босқич – бошқарув ҳисоби нати-

жасида қабул қилинган қарорлар билан бошқа

йўналишда қабул қилинган қарорлар бир-бири

билан таққосланади, шунингдек, улар ҳисоб

сиёсати ва бухгалтерия амалиёти ҳамда мавжуд

ҳисоб технологиялари билан боғлиқлигига аҳа-

мият берилади.

Учинчи босқич – ҳисоб технологияларини

амалиётга тадбиқ қилиш даражаси қараб чиқи-

лади.

Хулоса қилиб айтганда, туризм соҳаси

корхоналарида бошқарув ҳисобининг зарурли-

ги объектив шароитдан келиб чиқади. Чунки

ушбу соҳа тадбиркорликка ва хусусий мулкка

асосланган бўлиб, рақобат муҳитида фаолият

кўрсатади. Шунингдек, у молиявий ҳисобга

нисбатан моҳияти ва таркибий жиҳатидан

маълум белгилари ва тамойиллари билан фарқ

қилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйида-

ги илмий-амалий тавсияларни беришни мақ-

садга мувофиқ, деб топдик:

-

Бошқарув ҳисобини туризм корхоналар-

да ҳам кенг қўллаш ва ҳисоб сиёсатида унинг

асосий тамойилларига аҳамият бериш йўллари-

ни ишлаб чиқиш лозим.

-

Бошқарув ҳисоби молиявий ҳисобга

нисбатан эркин ва кенг кўламли бўлганлигини

инобатга олиб, у билан фақат бухгалтерлар

эмас, балки бошқарув қарорларини қабул қи-

лишга маъсул бўлган бошқарув аппарати хо-

димлари шуғулланиши мақсадга мувофиқ.

-

Ҳозирги рақобат йилдан-йилга кучайиб

бораётган замонда, улардан кенг фойдаланиш

бўйича ҳар бир туристик корхона ўзининг ҳи-

соб сиёсатига эга бўлишини ҳам тақозо қилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

https://www.unwto.org/.

2.

Менеджмент туризма: Экономика туризма: Учебник. М.: Финансы и статистика, 2001. стр.82.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармони “2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. Leх.uz.

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари.

5.

Тактарова Ю.И. Вопросы организации и внедрения управленческого учета в туристическом агентстве//

Экономика и управление: анализ тенденций и перспектив развития.- 2015г. № 20, - с. 144-150

6.

Вахрушина М.А.,. Управленческий учет-1. – М.: БИНФА, 2011. – 141с.

7.

Аверчев И.В. Управленческий учет и отчетность. Постановка и внедрение. – М.: Вершина, 2006.- 512 с.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

https://www.unwto.org/.

Менеджмент туризма: Экономика туризма: Учебник. М.: Финансы и статистика, 2001. стр.82.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармони “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. Leх.uz.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари.

Тактарова Ю.И. Вопросы организации и внедрения управленческого учета в туристическом агентстве// Экономика и управление: анализ тенденций и перспектив развития.- 2015г. № 20, - с. 144-150

Вахрушина М.А.,. Управленческий учет-1. – М.: БИНФА, 2011. – 141с.

Аверчев И.В. Управленческий учет и отчетность. Постановка и внедрение. – М.: Вершина, 2006.- 512 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов