Организационные механизмы внедрения туристско-рекреационного кластера в Джизакской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-206
25
7
Поделиться
Норчаев, А. (2020). Организационные механизмы внедрения туристско-рекреационного кластера в Джизакской области. Экономика И Образование, 1(2), 201–206. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4353
Асатулло Норчаев, Ташкентский государственный экономический университет

Доцент кафедры «Туризм и сервис»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проведено исследование по внедрению нового направления туризма Республики Узбекистан и широкому использованию кластерного метода в формировании туристической инфраструктуры. В то же время Джизакской области проводится исследования по улучшению туристической инфраструктуры и адаптации к ближайшим изменениям туристического сервиса, определяя ключевые направления развития туризма.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

201

ЖИЗЗАХ МИНТАҚАСИДА ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН КЛАСТЕРНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ

Норчаев Асатулло Норбўтаевич –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

“Туризм ва сервис” кафедраси доценти

Аннотация:

Мақолада республикамиз туризмида янги йўналишни жорий қилиш ва туризм инфратузил-

масини шакллантиришда кластер усулидан кенг фойдаланиш борасида тадқиқотлар олиб борилган. Шу билан
биргаликда Жиззах вилоятида туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва туристларга хизмат
кўрсатишда яқин келажакдаги ўзгаришларга мослаштириш, ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаб

олиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган.

Таянч сўзлар:

туризм инфратузилмаси, туризм бозори, туристик кластер, SWОT таҳлил, ҳудуд, Жиззах

вилояти, инновация, бошқарув

.

Аннотация:

В статье проведено исследование по внедрению нового направления туризма Республики

Узбекистан и широкому использованию кластерного метода в формировании туристической инфраструктуры. В
то же время Джизакской области проводится исследования по улучшению туристической инфраструктуры и
адаптации к ближайшим изменениям туристического сервиса, определяя ключевые направления развития

туризма.

Ключевые слова:

туристическая инфраструктура, туристический рынок, туристический кластер, SWOT-

анализ, регион, Джизакская область, инновации, управление.

Abstrakt:

In this article was conducted research on the introduction of a new direction of tourism in the Republic of

Uzbekistan and the widespread use of the cluster method in the formation of tourism infrastructure. At the same time, Jizzakh
region is conducting research on improving tourism infrastructure and adapting to the nearest changes in tourism services,
identifying key areas for tourism development.

Keywords:

tourism infrastructure, tourism market, tourism cluster, SWOT analysis, region, Jizzakh region, innovation,

management.

Президентимиз томонидан 2019 йил 5

январь куни “Ўзбекистон Республикасида
туризмни жадал ривожлантиришга оид қў-

шимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
5611 сонли фармон қабул қилинди[8].

Бу фармонга асосан қуйидаги йўна-

лишлар:

- туризм инфратузилмасини ривожлан-

тириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳи-

тини яратиш;

- туризм бозорининг турли сигмент-

ларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва

хизматларини диверсификация қилиш;

- туризм тармоғи учун кадрлар тайёр-

лаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини такомиллаштиришга алоҳида

эътибор берилган бўлиб, амалга оширилиши
керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Бизнинг олдимиздаги вазифаларимиз

туризм инфратузилмасини ривожлантириш

ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чи-
қишда асосий эътибор нималарга қарати-

лишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб
қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадла-

ридан бири туризм инфратузилмасини тако-
миллаштиришда кластернинг имкониятла-

ридан самарали фойдаланиш бўлиб, бу соҳа-
да кластерли ёндошувлар бошқа тармоқлар-

га қараганда нисбатан кам ўрганилган.

Анъанага кўра, кластерли ёндашув саноат
ишлаб чиқаришига нисбатан ишлатилган.

АҚШнинг электроника ва автомобилсозлик
саноати, Германия кимё саноати, Италия

пойабзал саноати, Швециянинг ўрмончилик
ва ёғочни қайта ишлаш саноати ва бошқа шу

каби саноат ҳудудлари нисбатан яхши ўрга-
нилган.

Кластерлар туризм инфратузилмасини

ва марказларини шакллантириш, улар таш-
риф буюрувчиларни жалб қилиш, уларнинг

рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи
аҳамиятга эгалиги истботланган. Шу нуқтаи-

назардан олиб қараганда, бу соҳада тадқи-
қотлар олиб боришни талаб этади. Тадқиқо-

тимиз объекти сифатида Жиззах туризм
минтақаси танланди. Минтақа туризмини

кластер шаклида ривожлантириш страте-
гиясини лойиҳалаш иқтисодий ўсишнинг

асосий манбалари сифатида ҳудуднинг ўз
ресурсларининг аниқланиши ва фойдала-

нилишига қаратилган “Ўз-ўзини ривожлан-
тириш” тамойилидан фойдаланиш мақсадга

мувофиқлигини кўрсатди.

Қоидага биноан, қатъий ресурс чеклан-

ган шароитда фаолият юритадиган бир неч-
та ҳудудларнинг салоҳиятини бирлашти-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

202

риш, сезиларли даражада ундан фойдала-

ниш самарадорлигини оширади ва аъло да-
ражадаги миқдорий жиҳатдан самарага эри-

шиш имконини беради.

Аҳолига рақобатбардош турмаҳсулот-

ни яратиш ва тақдим этишга асосланган
туристик-рекреацион кластерларни ташкил

этиш ҳудуднинг иқтисодий ўсишининг янги
сифатига эришишига ёрдам беради. Экспорт-

боп ҳом-ашёни ошириш моделидан, иннова-
цияларга йўналтирилган иқтисодий ўсиш

моделига ўтишни амалга оширувчи турис-
тик кластерларни яратишнинг ўзига хос жо-

зибадорлиги саноат ривожланиши мавжуд

бўлмаган, лекин етарлича табиий ресурслар-

га бой бўлган ҳудудлар учун хосдир.

Жиззах эркин иқтисодий зонасида таҳ-

лиларимиз кўрсатишича, қуйидаги кучли
кластерларни (қишлоқ хўжалиги, тоғ-кончи-

лик, туристик-дам олиш ва бошқалар) ри-
вожлантириш учун инфратузилманинг им-

кониятлари етарли эканлигини кўрсатади.

Шу сингари ташкиллаштириш таклиф

этилаётган туристик кластернинг фаолияти-
ни ва келажагини белгилашда бир қатор

маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш-
га тўғри келади. Бу борада бозорни ўрганиш-

да фойдаланиладиган SWОT таҳлилидан

фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

1-жадвал

Кластер фаолиятини ташкил қилишнинг SWОT таҳлили

Кучли томонлар

Кучсиз томонлар

-замонавий услубда хизмат кўрсатиш;

-малакали бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари;
-янги ғояларнинг мавжудлиги ва уларни доимий қўллаб
туриш;
-туристик фирмаларнинг меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш

корхоналари билан алоқалари;
-минтақадаги бозорнинг машҳур пешқадами;
-кўрсатиладиган хизматларга туристларнинг ижобий фикри;
-Ўзбекистонинг марказий қисмида жойлашганлиги.

-шу кунгача талаб доирасида ишлаб чиқилмаган

стратегия;
-янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;
-хизматлар кўрсатиш самарадорлиги пастлиги;
-инновацион технологияларнинг етишмаслиги;

-туристик хизматларнинг сифатли даражада
эмаслиги;
-туристик хизматларга талабнинг пастлиги.

Имкониятлар

Ҳавфлар

-бозорнинг каттароқ улушини эгаллаш;

-чет-эл инвестицияларининг киритилиши;

-янги хизматлар турларини кўпайтириш;

-янги хизмат турларига талабни ошириш;

-янги бозорларга чиқиш;

-рекламани кучайтириш;

-туристларни жалб қилувчи дастурларни ишлаб чиқиш;

-нарх-наво сиёсатини ўзгартириш.

-хизматларни

сотиш

ҳажмининг

пасайиб

кетиши;
-кучли рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;
-туристларнинг

талаб

ва

дидларининг

ўзгариши;

-малакали

кадр

ва

мутахассисларнин

етишмаслиги.

Манба:

Туристик бозордаги маълумотлар асосида муаллифнинг олиб борган тадқиқоти.

Юқоридаги натижалар асосида бизга

энг содда тўрткатакли “Хизмат-бозор” мат-

рица кластернинг бозор стратегиясининг
рўёбга чиқадиган 4та варианти ҳақида аниқ

тасаввур беради (2-жадвал). Матрицанинг
горизанталида хизматларнинг 2 та тури анъ-

анавий ва янги хизматлар жойлашган бўлиб,

вертикалида эса бозорнинг 2 тури, ўзлашти-
рилган ва янги бозор турлари ажратилган.

Уларнинг комбинацияси 4 та стратегик

майдонни ҳосил қилади. Ҳар бир майдон

стратегиянинг амалга ошадиган вариантла-
ридан бирини ифодалайди.

2-жадвал

Тўрт катакли “Хизмат-бозор” матрицаси

Хизмат

Бозор

Анъанавий хиzматлар

Янги хизмат

Ўлаштирилган бозорлар

1.Бозорнинг чуқурроқ
ўзлаштирилиши.

3.Янги

хизмат турини ишлаб чиқиш.

Янги бозорлар

2.Бозор чегараларининг
кенгайиши

4.Диверсификация.

Манба:

Ф.Котлер. Дж. Боуэн. Дж. Мейкензиларнинг назарияси асосида тузилди.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

203

1–майдон.

Кластер мавжуд хизмат

турлари билан мавжуд бозорларда ишлайди.
Бу стратегиянинг унчалик ишончли бўлма-

ган вариантларидан ҳисобланади. Бу ерда
даромаднинг узоқ муддатли оқимига ишо-

ниш мумкин эмас (рақобатчилар, хизматла-
рининг пасайиши).

2–майдон.

Мавжуд хизмат турларини

сақлаб қолган ҳолда бозорни кенгайтириш

ёки экстенсив (сифатга эътибор бермай, фа-
қат миқдорни оширишга қаратилган) стра-

тегия. Бундай стратегия хизматларни ва
кластернинг ўзини реклама қилишга кетган

катта харажатлар билан боғлиқ бўлади.

Ушбу холат рекламага кетган сарфни қоплаш
ва хизмат турларини бозорга олиб чиқиш

кафолатланганда, талаб цикли ва маҳсулот

яшаш циклининг бошланғич босқичларида
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

3–майдон.

Янги хизмат турларини ол-

дин маълум бўлган бозорларда сотиш стра-

тегияси. Баъзан уни инновацион стратегия
ҳам деб аталади.

4–майдон.

Янги хизмат турларини

янги бозорларда сотиш-диверсификация

стратегияси. Бу узоқ муддатли истиқбол
учун самарали стратегия ҳисобланади, лекин

янги хизмат турларини ишлаб чиқишга, рек-
ламага ва янги бозорларга хизматларни

олиб чиқиш учун катта харажат талаб қили-

нади.

3-жадвал

Жиззах минтақаси туристик-рекреацион салоҳиятининг SWОТ-таҳлили

Ички

Ташқи







Ижобий

Кучли тарафлари

Имкониятлар

-кластер ҳудудининг ҳаммабоплиги;
-туристларнинг хавфсиз етиб келиши;

-экологик тоза табиат;
- ноёб флора ва фауналарнинг мавжудлиги;
-беқиёс маданий-тарихий ресурслар, тиббий-
соғломлаштириш ресурслари;

-беқиёс туристик-рекреацион ресурслар: дарё,
кўллар, ғорлар ва ўрмонлар;
-қулай табиий ва иқлимий шароитлар;
-миллий ва табиий ёдгорликлар;

- Жиззах, Ғаллаорол, Даштобод шаҳарларидаги
замонавий темир йўл ва автобус вокзаллари
мавжудлиги;
-республиканинг қулай автотранспорт йўллари

тугунида жойлашганлиги.

-Жиззах минтақасини дам олиш учун жозибали
жой сифатида жойлаштириш;

-жойлаштириш воситалари биноларини қуриш
(меҳмонхона, мотел, кемпинг ва ҳ.к.);
-туристик-рекреацион инфратузилмани
шакллантириш;

- транспорт, муҳандислик, ижтимоий, ахборот ва
телекоммуникация инфратузилмасини
шакллантириш;
- миллий ошхона, маиший хизмат ва техник

хизматларни яратиш;
-йўл ва йўл четидаги инфратузилмалар
(йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, йўл
четидаги кафе) ривожланиши;

-салоҳиятли инвесторларнинг мавжудлиги;
-малакали мутахассисларни ва туризм бўйича
ўқитувчиларни тайёрлаш.









Салбий

Кучсиз тарафлари

Таҳдидлар

-транспорт, муҳандислик, ижтимоий, ахборот ва
телекоммуникация инфратузилмасининг
ривожланмаганлиги;
- кадрларнинг тажрибасизлиги, шунингдек бозор
иқтисодиёти шароитида тажрибанинг етиш-

маслиги туфайли хизмат кўрсатишнинг
сифатсизлиги;
-турхизматлар нархининг доимий ошиши,
хизматларни тақдим этиш сифатининг нархга

жавоб бермаслиги.
-паст иқтисодий салоҳият туризм ривожланишига
инвестиция киритиш имконини бермайди;
-туристик кластерни шакллантириш учун давлат

ва туристик фирмалар биргаликдаги
ҳаракатининг мувофиқлаштирилмаганлиги;
-ҳудуднинг имиджи ва брендининг йўқлиги.

- республикамизни хорижий ва маҳаллий
омавий ахборот воситалари томонидан
яратилган туризм учун қулайликларнинг
нотўғри талқин қилиниши ва тасвирлаш;
-республикамизнинг бир неча ўн йиллар

давомида сиёсий ва иқтисодий инқирозни
бошидан кечираётган Афғонистон билан қўшни
давлат бўлиши;
-туристларнинг янада ривожланган

инфратузилмавий ҳудудларга чиқиб кетиши;
-хизмат кўрсатиш сифтининг беқарорлиги.

Манба:

Муаллиф томонидан олинган натижалар

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Жиз-

зах минтақасидаги мавжуд вазиятни таҳлил

қилиш (4-жадвал) асосида республикада
туризмни ривожлантириш имкониятлари

тўғрисида қуйидаги хулосалар бериш мум-
кин:

-соғломлаштириш туризмини ривож-

лантириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

204

санаторий-курорт муассасаларининг ривож-

ланган тизими мавжудлиги;

- тоғ ва қишки туризм, соғломлашти-

риш туризми, спа-хизматлар, маданий, сув ва
саргузаштли туризмни ривожлантириш учун

салмоқли салоҳиятнинг мавжудлиги;

- тоғ-чанғи спортини янада ривожлан-

тириш имкониятларини белгилайдиган за-
монавий туризм инфратузилма элементла-

рининг мавжудлиги;

- кўплаб бошқа ҳудудларга қараганда

етарли даражада ривожланган турар жой
тизимининг мавжудлиги (асосан миллий уй

меҳмонхоналари);

- республикамиз аҳолисининг ўз юрти-

да дам олишга бўлган қизиқиши ортиб бор-

моқда, аммо кўплаб курорт ҳудудларида ту-
ристик инфратузилмалар ва инфратузилма-

лар етишмаслиги натижасида бу кўрсаткич
чекланган миқдорда қолмоқда.

Кластер тузилмасига унинг барча иш-

тирокчилари учун умумий бўлган мувофиқ-
лаштирувчи кенгашнинг ва кластернинг

тизим интеграторлари сифатида фаолият
юритувчи етакчи компанияларнинг кири-

тилиши инновацияларнинг самарали клас-
терлараро трансферини, кенг миқёсли ин-

вестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳи-
собига янги бозорларни ўзлаштириш ҳамда

диверсификацияланган туристик маҳсулот-
ни яратишни таъминлайди.

Мавжуд туристик инфратузилманинг

миқдори ва сифатини, транспорт воситалари

имкониятлари, географик жойлашуви, ту-

ристик хизматларнинг турли-туман ва
исталган турини яратиш имкониятлари ва

ҳоказоларни таҳлил қилиш натижасида
“Жиззах минтақаси туристик-рекрацион”

кластерига 5 та туристик-рекреацион ҳудуд-
ларни киритиш мумкинлиги аниқланди (1-

расм).

1-расм. Жиззах минтақавий туристик-рекреацион кластери

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Улар туристик ихтисослиги, табиий-

иқлим шароитлари ва жойлаштириш ҳудуд-
ларининг ижтимоий-иқтисодий ривожла-

ниш даражасига кўра бир-биридан деярли

фарқ қиламаслиги уларни бир кластер ти-
зимга бирлаштириш имкониятини яратади.

Ташкиллаштирилиш таклиф қилинаёт-

ган кластерлар туристик-рекреацион сало-

ҳиятидан фойдаланиш уларнинг рақобат-
бардошлигини ва бутун мавсум давомида

дам олувчиларга туристик ва рекреацион
хизматларни халқаро миқёсда тақдим этиш-

ни таъминлаш имконини беради: “Жиззах”

(тарихий, маданий-маърифий ва бизнес-

туризми), “Фориш” (спорт ва тиббий-соғлом-
лаштирувчи туризм), “Зомин” (экологик, сар-

гузашт ва экзотика, этнография, қишки

спорт турлари, сув спорти туризми), “Ғалла-
орол” (тиббий-соғломлаштириш, маданий-

маърифий ва агротуризм), “Бахмал” (алпи-
низм, спорт, саргузаштли ва агротуризм).

Ҳудудий жиҳатдан кластер республи-

канинг туризм инфратузилмасини шакллан-

тириб, Жиззах вилоятининг 5 та рекреацион
ҳудудларини қамраб олган, булар: Жиззах

шаҳри, Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш. Бу

Кластер

фаолиятини

мувофиқлаштириш

кенгаши

Бошқарув

компанияси

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

205

5 та салоҳиятли туристик-рекреацион ҳудуд-

ларнинг ҳар бири учун ҳар битта кластерда
туризм ривожланишининг устувор йўналиш-

ларини акс эттирувчи туризм ихтисослиги

аниқланди (4-жадвал).

4-жадвал

Жиззах минтақасининг туристик-рекреацион кластерларида туризмни

ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

Кластер

номи

Туризм турлари

Туризм ихтисослиги

Жиззах

(Жиззах

шаҳри ва

тумани)

-тарихий, маданий-маърифий;
-бизнес-туризм;
-тиббий-соғломлаштириш;

-спорт;
-шоппинг-туризм.

-меҳмонхона мажмуасининг ривожланиши;
-аквапарк ташкил этиш;
-шаҳарнинг кўнгилочар марказини яратиш (дўконлар,

боғлар, аттракционлар, кинотеатрлар ва бошқалар билан);
-болалар таълим марказларини яратиш;
-“Жиззах” минтақаси умумий фонини яратиш;
-шаҳарнинг туристик соҳада ривожлантириш режасини

ишлаб чиқиш.

Фориш

-спорт ва тиббий-

соғломлаштириш;
-саргузаштли;
-экологик;
-сувли круиз

-спорт ўйинларини (миллий кураш ва кўпкари-улоқ)

маркази билан биргаликда намунавий туристик дестинация
яратиш;
-давлат аҳамиятидаги геопаркларни яратиш;
-спа-курортларни яратиш;

-экологик паркни яратиш,
-айдаркўлда сувли круизни ривожлантириш.

Зомин

-спорт ва қишки спорт турлари;
-экологик;
-саргузаштли ва экзотик;
-этнография;
-сув спорти;

маданий-маърифий;
-алпинизм.

-меҳмонхона мажмуасини яратиш;
-тоғ-чанғи трассаси билан экстрим марказ қурилиши;
-визит-марказ, “Тоғ-ўрмон” экомажмуасини ва туристик
марказни яратиш;
-Зомин сув омборида маҳаллий аҳамиятга эга рекреацион

майдонда туристик манзилгоҳ қуриш;
-спорт ўйинларини (кўпкари-улоқ) ривожлантириш
марказини барпо этиш.

Ғаллаорол

-тиббий-соғломлаштириш;
-маданий-маърифий;
-агро туризм;

-қишлоқ туризми.

-тиббий-соғломлаштириш бўйида жиҳозланган сайёҳлик
объектлари қуриш;
-“қишлоқда бир кун”- туристик марказини қуриш;

-катта йўл ёқасида замонавий кемпинг қуриш;
-агротуризмнинг ташкилий марказини барпо этиш.

Бахмал

-алпинизм ва спортнинг бошқа
турлари;
-тиббий-соғломлаштириш;
-маданий-маърифий;

-экзотик;
-агротуризм.

-соғломлаштириш ва спа-курортларни яратиш;
-турар жой воситалари тармоғини ривожлантириш;
-қўшимча туристик инфратузилмаларни ривожлантириш

Манба:

Муаллифнинг тадқиотлари натижасидан олинган.

Туристик инфратузилма таркибидаги

корхоналарнинг уйғунлашган ҳолда фаолият
юритиш натижасида ушбу соҳада кластерли

алоқалар учун имконият яратилади. Бундан
ташқари, минтақадан Тошкент-Термиз катта

ўзбек авторассаси ва республикамизнинг

Шарқи ва Ғарбини боғлаб турган асосий
темир йўли ўтади.

Хулоса қилиб оладиган бўлсак, клас-

терлар инновацион тизимлар бўлиб, улар

минтақаларнинг самарали иқтисодий ри-
вожланиши учун негиз бўлиши мумкин.

Кластерли ёндашув маълумотларни бирлаш-
тиришнинг янги шаклларини яратиш учун

жуда катта салоҳиятга эга асос ҳисобланиб,
инновацион илмий-техник йўналишлари

пайдо бўлиши ва уларнинг тижорий таклиф-

ларини рағбатлантиради, таълим, фан ва

бизнес соҳасини билвосита қўллаб-қувват-
лайди.

Туристик кластерларни, айниқса кичик

бизнес ва тадбиркорлик тузилмаларининг

бирлашуви асосида ташкил этилган клас-

терларни яратиш ва улар фаолиятини олиб
бориш шартлари инновацион технологиялар

асосида истиқболли лойиҳаларни инвести-
циялаш шартлари бўлиши ҳам мумкин. Бу

ерда, “инновацияли” тушунчасини, бирин-
чидан инновацион фаолиятнинг ривожлани-

ши ва самарадорлигига ҳисса қўшадиган
янгилик сифатида, туризм соҳасида кластер-

лашни ташкил этиш, тарқатиш ва фойдала-
нишдан иборат ривожланаётган комплекс

жараёнларини ўзида намоён этувчи махсус

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

206

иқтисодий ёндашув, иккинчидан эса, маж-

муавий кластернинг ўз-ўзидан пайдо бўли-
ши, бу – минтақанинг иқтисодий тизими

доирасидаги янгилик бўлиб, ижтимоий ама-
лиётда сезиларли ўзгаришларга олиб кела-

ди. Умуман олганда, туристик бизнес учун
кластер ўз рақобатбардошлигини таъмин-

лаш учун, яъни беш-ўн йил ва ундан кўпроқ
даврда корхоналарни ривожлантриш бўйича

узоқ муддатли стратегияни яратиш учун

ҳақиқиқий имкониятдир. Бу ерда муваффақ-

қиятга эришишнинг асосий омиллари биз-
нес раҳбарларининг фаол позицияси ва мин-

тақадаги турли ташкилий гуруҳларнинг
манфаатлари орасидаги ижобий ҳамкорлик-

дир. Шундай экан, кластернинг муваффақ-
қият калити бўлиб тараққий этган рақобат,

самарали бошқарувга йўналтирилганлик ва
минтақа маъмурияти томонидан кўрсатила-

диган кўмак ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони.

2. Ковалев Ю.П. Региональные туристские кластеры как перспективная составная часть туристского

хозяйства России [Электронный ресурс] / Смоленский гуманит. ун-т. Смоленск. (24.11.08).

3. Кропинова Е.Г., Митрофанова А.В. Региональный туристский кластер как туристско-рекреационная

система регионального уровня //Региональные исследования. -2011. №1. -с.43.

4. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг. Гостеприимство. Туризм. Учебник, второе издание. ЮНИТИ.

2004. -231c.

5. Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2019 й. -250 б.
6. Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. УУМ. ТДИУ, 2018 й.

-30 б.
6. www. Lex.uz.
7. www. uzbektourism.uz
8. www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 06.01.2019 й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ТУРИЗМНИНГ АҲАМИЯТИ

Нигманов Эркин Абдулмугниевич -

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Иқтисодий фанлар” кафедраси бошлиғи, и.ф.н., доц.

Юсупов Саидвали Шукруллаевич -

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Иқтисодий фанлар” кафедраси доценти, и.ф.ф.д. (PhD)

Юлдашева Умида Судуллаевна –

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Ўқув-услубий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш”

бўлими бошлиғи, и.ф.н., доц

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасини ривожланишида туризмнинг аҳамияти тадқиқ

этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда туристик индустрия ривожланишининг ҳамда туристик индустрия
корхоналари ва ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари келтирилган бўлиб, сафар мақсадлари бўйича
Ўзбекистондан кетган ва Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар аниқланган.

Калитли сўзлар:

туристик индустрия,

инновацион ғоя, аҳоли даромадлари, турмуш даражаси, туристик

хизматлар бозори, инвестиция, тарихий мерослар.

Аннотация:

В данной статье исследуется значение туризма в развитии Республики Узбекистан. Также

представлены основные показатели развития туристической отрасли Узбекистана и предприятий и организаций

туристической индустрии.

Ключевые слова:

индустрия туризма, инновационная идея, доходы населения, уровень жизни, рынок

туристических услуг, инвестиции, историческое наследие.

Annotation.

This article explores the importance of tourism in the development of the Republic of Uzbekistan. It also

presents key indicators of tourism industry development in Uzbekistan and tourism industry enterprises and organizations.

Keywords:

tourism industry, innovative idea, population incomes, living standards, tourist services market,

investments, historical heritage.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони.

Ковалев Ю.П. Региональные туристские кластеры как перспективная составная часть туристского хозяйства России [Электронный ресурс] / Смоленский гуманит. ун-т. Смоленск. (24.11.08).

Кропинова Е.Г., Митрофанова А.В. Региональный туристский кластер как туристско-рекреационная система регионального уровня //Региональные исследования. -2011. №1. -с.43.

Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг. Гостеприимство. Туризм. Учебник, второе издание. ЮНИТИ. 2004. -231c.

Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2019 й. -250 б.

Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. УУМ. ТДИУ, 2018 й. -30 б.

www. Lex.uz.

www. uzbektourism.uz

www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 06.01.2019 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов